Wed Mar 31 2021 17:14:48 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-03-31 17:14:51 -04:00
commit cf77e8e782
472 changed files with 528 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мана Ёқуб билан бирга оилаларини олиб, Мисрга кирган Исроил ўғилларининг исмлари: \v 2 Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, \v 3 Иссохор, Забулун, Бенямин, \v 4 Дан, Нафтали, Гад, Ашер. \v 5 Хуллас, Ёқубнинг пушти камаридан бўлган жонлар ҳаммаси бўлиб етмишта эди, Юсуф эса аллақачон Мисрда эди.

1
01/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Юсуф, унинг ака-укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди. \v 7 Исроил ўғиллари эса баракали бўлиб, жуда ўсиб бордилар ва кўпайиб ўта кучайдилар. Шундай қилиб, Миср юрти улар билан тўлиб-тошди.

1
01/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Ўша пайтда Миср тахтига Юсуфни билмайдиган янги фиръавн ўтирди. \v 9 У ўз халқига шундай деди: “Мана, Исроил ўғилларининг халқи биздан кўра кўпсонлироқ ва кучлироқ. \v 10 Қани, улар кўпайиб кетмасликлари учун бир айёрлик қилайлик. Акс ҳолда, уруш бўлиб қолса, улар душманларимизга қўшилиб, бизга қарши уруш қиладилар ва еримиздан чиқиб кетадилар”.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ўшанда Исроил халқини оғир меҳнат билан эзиш учун уларнинг устидан иш бошқарувчиларни қўйдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамсес деган омборхона шаҳарларини қуриб берди. \v 12 Лекин мисрликлар уларни нақадар эзсалар, улар шу қадар кўпайиб, юрт бўйлаб ёйилиб борар эдики, улар Исроил ўғилларидан қўрқиб қолдилар.

1
01/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шунинг учун мисрликлар Исроил ўғилларини зўрлик билан оғир меҳнат қилишга мажбур қилар, \v 14 лойдан ғишт қуйиш, ҳар турли дала ишлари ва оғир ишда шафқатсиз мажбурлаб ишлатиб, уларнинг ҳаётларини аччиқ қилар эдилар.

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Миср подшоҳи эса Шифро ва Пуво деган иброний дояларига шундай фармон бериб деди: \v 16 “Иброний аёллар кўзи ёриётган пайтда доялик қилаётганингизда, эътибор беринглар: чақалоқ ўғил бўлса, ўлдиринглар, қиз бўлса, яшайверсин”. \v 17 Аммо доялар Худодан қўрқар ва Миср подшоҳининг буйруғини амалга оширмасдан, чақалоқларни тирик қолдирар эдилар.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Миср подшоҳи дояларни чақириб, улардан: “Нимага бундай қиляпсизлар? Нимага чақалоқларни тирик қолдиряпсизлар?”- деб сўради. \v 19 Доялар эса фиръавнга: “Иброний аёллар мисрлик аёлларга ўхшамайдилар. Улар жуда бақувват, шунинг учун доя келмасдан олдин улар туғиб қолар эдилар”,- деб жавоб беришди.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Бу учун Худо дояларга эзгулик қилди. Исроил халқи эса кўпайиб, ўта кучаяверди. \v 21 Доялар Худодан қўрққанлари учун, Худо уларнинг уйини обод қилди. \v 22 Ўшанда фиръавн бутун ўз халқига буйруқ бериб: ”Туғилган ҳар бир ўғил болани Нил дарёсига улоқтиринглар, қиз болаларни эса тирик қолдиринглар”,- деб айтди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Леви наслидан бўлган бири Леви наслидан бўлган бирини ўзига хотин қилиб олди. \v 2 Аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юра олмасдан, қамиш сават олиб, саватни қора сақич ва қатрон билан шувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди. \v 4 Чақалоқнинг опаси эса уни нима қиларкан, деб узоқдан кузатиб турди.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ҳолбуки, фиръавннинг қизи чўмилиш учун дарёга келиб қолди, унинг канизаклари эса дарё бўйида юришар эди. Фиръавннинг қизи қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди-да, уни олиб келишга чўрисини юборди. \v 6 Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. У: “Бу иброний болалардан бири”,- деди ва чақалоққа раҳми келди.

1
02/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Боланинг опаси фиръавннинг қизининг олдига келиб, ундан: “Бориб, иброний аёллардан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга гўдакни боқиб беради”,- деб cўради. \v 8 “Бор”,- деди фиръвннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Фиръавннинг қизи аёлга: “Мана бу чақалоқни олиб, менга боқиб бер. Мен эса ҳақини тўлайман”,- деди. Аёл чақалоқни олиб, уни эмизди. \v 10 Бола улғайиб қолганда, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди ва у унинг ўғли бўлди. У унга Мусо (“Чиқариб олинган”), деб исм қўйди ва деди: “Чунки мен уни сувдан чиқариб олганман”.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Орадан анча вақт ўтиб, Мусо улғайганида, бир куни ўз биродарларининг олдига бориб, уларнинг оғир меҳнатларини кўрди. Сўнг Мусо бир мисрлик унинг биродарларидан бўлган ибронийни ураётганини кўриб қолди. \v 12 У атрофга кўз ташлаб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, мисрликни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Кейинги куни Мусо яна чиқди. Мана, иккита иброний ўзаро жанжаллашар эди. Мусо зулм қилаётганига: “Нимага биродарингни уряпсан?”- деб айтди. \v 14 Ўша одам эса: “Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?”- деди. Мусо эса қўрқиб кетиб: “Бу иш ошкор бўлгани аниқ”,- деди.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Фиръавн ҳам бу ҳақида эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб, Мидиан юртига келди ва қудуқ ёнида ўтирди. \v 16 Мидиан юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй-эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар. \v 17 Аммо чўпонлар келиб, қизларни ҳайдаб юбордилар. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди ва уларнинг қўйларини суғорди.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Улар эса ўз отаси Йитронинг ёнига қайтиб келдилар. Йитро қизларидан: “Нимага бугун тезда қайтиб келдингизлар?”- деб сўради. \v 19 Улар: “Бир мисрлик бизни чўпонлардан ҳимоя қилди. Бизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди”,- деб жавоб беришди. \v 20 У қизларига: “Қаерда ўша одам? Нима учун у одамни қолдириб келдингизлар? Уни чақириб келинглар, биз билан овқатлансин”,- деди.

1
02/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Мусога ўша одамникида яшаш маъқул бўлди. У эса ўз қизи Зиппорани Мусога турмушга берди. \v 22 Сўнг Зиппора ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлдим”,- деб ўғлининг исмини Гершом (“Мусофир”) қўйди.

1
02/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Орадан йиллар ўтиб, Миср подшоҳи оламдан ўтди. Исроил ўғиллари эса оғир меҳнатдан инграр ва фарёд қилар эдилар. Шунда уларнинг оғир меҳнатларидан қилган фарёди Худога етиб борди. \v 24 Худо Исроил халқининг оҳ-нолаларини эшитди ва Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан тузган Ўз аҳдини ёдига олди. \v 25 Худо Исроил ўғилларини кўрди ва уларга эътибор берди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мусо қайнатаси Йитро, Мидиан руҳонийсининг подасини боқар эди. Бир куни у подани саҳронинг орқа томонига ҳайдаб, Худонинг тоғи Хоребга келди. \v 2 Бирдан бутанинг орасидаги оловнинг алангасида Раббийнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо бир қарасаки, мана, бута оловда ёнар эди, аммо бута ёниб битмас эди. \v 3 Мусо: “Бориб, бу буюк аломатни кўрай-чи, нима учун бута ёниб битмаяпти?”- деди.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Раббий унинг қараш учун келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!”- деб чақирди. “Мана, мен”,- деб жавоб берди у. \v 5 Худо: “Бу ерга яқинлашмагин. Оёғингдаги пойафзалингни ечгин, чунки сен турган жой муқаддас ердир”,- деди. \v 6 У яна: “Мен сенинг отангнинг Худоси — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”,- деди. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, ўз юзини беркитди.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Раббий деди: “Мен халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим ва уларнинг назоратчилар зулмидан қилган фарёдини эшитдим. Мен халқимнинг азобларини биламан. \v 8 Мен уларни мисрликларнинг қўлидан қутқариш ва ўша ердан олиб чиқиб, кенг ерга, сут ва асал оқаётган ерга канъанликлар, хетликлар, амўрликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликларнинг ерига олиб бориш учун тушиб келдим.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мана, Исроил ўғилларининг фарёди Менга етиб келди. Мисрликлар қанақа зулм билан уларга зулм ўтказаётганини кўриб турибман. \v 10 Энди боргин, Мен сени фиръавнга юбораман. Сен Менинг халқимни, Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқасан”.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шунда Мусо Худога: “Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб, Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқсам?!”- деб жавоб берди. \v 12 Худо деди: “Мен Сен билан бўламан. Мана, Мен сени юборганимнинг аломати шу бўлади: Сен халқни Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоғда Худога сажда қиласизлар”.

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Мусо эса Худога: “Мана, мен Исроил ўғилларининг олдига келиб, уларга: Оталарингизнинг Худоси мени сизларга юборди, деб айтсам, улар: Унинг номи нима?- деб cўрайдилар-ку! Шунда мен уларга нима, деб жавоб бераман?”- деди. \v 14 Худо Мусога: “Мен Йаҳвеҳман (“доимо бор Бўлган Раббий”),- деди,- сен Исроил ўғилларига: Йаҳвеҳ мени сизларга юборди, деб айтгин”. \v 15 Худо Мусога яна деди: “Исроил ўғилларига: Оталарингизнинг Раббий Худоси, Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси мени сизларга юборди, деб айтгин. Бу абадий Менинг номимдир ва авлодлардан авлодларга Менинг хотирамдир.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Боргин, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга дегин: Оталарингизнинг Раббий Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси менга зоҳир бўлиб, шундай деди: Мен сизларга ташриф буюрдим ва Мисрда сизларга нима қилаётганларини кўрдим. \v 17 Энди айтаманки, Мен сизларни Мисрнинг азоб-уқубатларидан олиб чиқаман ва сизларни канъанликлар, хетликлар, амўрликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликларнинг ерига, сут ва асал оқаётган ерга олиб бораман. \v 18 Улар сенинг овозингга қулоқ солишади. Кейин сен ва Исроил оқсоқоллари Миср подшоҳига бориб, унга: Ибронийларнинг Раббий Худоси бизга зоҳир бўлди. Энди бизга ижозат бер, бизнинг Раббий Худойимизга қурбонликлар келтиришимиз учун саҳрода уч кунлик сафарга чиқайлик,- денглар.

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Аммо Мен биламанки, агар Миср подшоҳини қудратли қўл мажбур қилмаса, у сизларнинг кетишингизга рухсат бермайди. \v 20 Ўшанда Мен қўлимни чўзиб, уларнинг орасида қиладиган барча мўъжизаларим билан Мисрни шикастлайман. Шундан кейин у сизларнинг кетишингизга рухсат беради. \v 21 Мен мисрликлар нигоҳида бу халққа нисбатан илтифот бераман: шундай бўладики, сизлар кетаётганларингда, бўш қўл билан чиқиб кетмайсизлар. \v 22 Ҳар бир аёл мисрлик қўшнисидан ёки қўшнисининг уйида истиқомат қилаётган аёлдан олтин ва кумуш тақинчоқлар, кийим-кечаклар сўраб олади. Ўғилларингизни, қизларингизни шу тақинчоқлару кийим-кечаклар билан ясантирасизлар ва мисрликларни талон-тарож қилиб кетасизлар”.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шунда Мусо: “Агарда Исроил ўғиллари менинг овозимга қулоқ солмасдан: Раббий сенга зоҳир бўлмаган, деб менга ишонмасалар, унда нима қиламан?”- деб сўради. \v 2 “Қўлингдаги нима?”- деб сўради Раббий. “Ҳасса”,- деб жавоб берди Мусо. \v 3 “Ҳассани ерга ташла!”- деди Раббий. Мусо уни ерга ташлаганида, у илонга айланди ва Мусо илондан чопиб кетди.

1
04/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Раббий эса Мусога: ”Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла!”- деди. Мусо қўлини узатиб, уни ушлади ва илон унинг қўлида ҳассага айланди. \v 5 “Улар оталарининг Раббий Худоси, Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси сенга зоҳир бўлганига ишонсинлар, деб мана бу аломат бўлади”.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Раббий яна унга: “Қўлингни қўйнингга тиқ!”- деди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб чиқарди, мана, унинг қўли моховдан қордай оқариб қолган эди. \v 7 “Қўлингни яна қўйнингга тиқ!”- деди Раббий. Шунда у қўлини яна тиқиб чиқарганида, қўли худди танасидек бўлди.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 “Агар улар сенга ишонмасдан, биринчи мўъжизанинг гувоҳлигига эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар. \v 9 Агарда иккала мўъжизага ишонмасдан, сенинг гувоҳлигингга эътибор бермасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Нилдан олган сув эса ерда қонга айланади”.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунда Мусо Раббийга: “Ё, Раббий! Мен кеча ҳам, илгари ҳам ва ҳозир Сен қулингга гапира бошлаган вақтда ҳам гапга чечан бўлган эмасман. Мен дудуқман ва мен қийналиб гапираман”,- деди. \v 11 Раббий эса унга деди: “Инсонга тил ато қилган Ким? Инсонни Ким соқов ёки кар, ёки кўрадиган, ёки кўр қилади? Мен, Раббий эмасми?! \v 12 Энди боргин! Мен сенинг оғзингга яқин бўламан ва нима дейишингни сенга ўргатиб тураман”. \v 13 Мусо эса: “Ё, Раббий! Сендан ўтинаман: менинг ўрнимга бошқа бировни юборгин”,- деди.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шунда Раббийнинг Мусога ғазаби алангаланди ва У деди: “Ахир Леви наслидаги Аҳарўн аканг эмасми? Биламан, у гапга чечан. Мана, унинг ўзи сенга пешвоз чиқади ва сени кўриб, чин юракдан қувонади. \v 15 Сен унга гапириб, сўзларни унинг оғзига соласан, Мен эса сенинг оғзингга ва унинг оғзига яқин бўламан, сизларга нима қилиш кераклигини ўргатиб тураман. \v 16 Аҳарўн сенинг ўрнингда халққа сўзлайди. У сенинг оғзинг бўлади, сен эса у учун Худодек бўласан. \v 17 Мана бу ҳассангни қўлингга ол, сен бу орқали аломатлар яратасан”.

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Мусо қайнатаси Йитронинг олдига қайтиб келиб, унга деди: “Мисрдаги биродарларим ҳали тирик эканларини билишим учун уларнинг ёнига қайтишимга рухсат беринг”. Йитро эса Мусога: “Эсон омон бор”,- деди. \v 19 Раббий Мусога Мидиан ерида: “Мисрга қайтгин, чунки сенинг жонингни излаганларнинг ҳаммаси ўлди”,- деди. \v 20 Шунда Мусо хотини билан ўғилларини эшакка миндириб, Миср ерига йўл олди. Худонинг ҳассаси унинг қўлида эди.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Раббий Мусога деди: “Мисрга қайтиб борганингда, қара, Мен сенга буюрган ҳамма мўъжизаларни фиръавннинг кўзи олдида амалга ошир. Мен эса унинг юрагини тош қилиб қўяман ва у халқнинг кетишига рухсат бермайди. \v 22 Сен эса фиръавнга айтгин: Раббий шундай демоқда: Исроил Менинг ўғлим, Менинг тўнғичимдир. \v 23 Менинг ўғлим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер, деб сенга айтган эдим. Агар унинг кетишига рухсат бермасанг, унда сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан”.

1
04/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Йўлдаги тунаш жойида Раббий Мусога дуч келиб, уни ўлдирмоқчи бўлди. \v 25 Ўшанда хотини Зиппора тош пичоқ олиб, ўғлининг хатна терисини кесди ва Мусонинг оёқларига уни ташлаб: “Сен менинг қонли эримсан”,- деди. \v 26 Шунда Раббий ундан йироқлашди. Зиппора эса: “Шу хатна орқали сен менинг қонли эримсан”,- деди.

1
04/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Сўнгра Раббий Аҳарўнга: “Мусони кутиб олгани саҳрога бор!”- деди. У бориб, Мусо билан Худонинг тоғида учрашди ва уни ўпди. \v 28 Мусо уни юборган Раббийнинг ҳамма сўзларини ва У амр қилган барча мўъжизаларни Аҳарўнга айтиб берди.

1
04/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Шундай қилиб, Мусо билан Аҳарўн Мисрга боришди ва Исроил ўғилларининг ҳамма оқсоқолларини тўплашди. \v 30 Сўнг Аҳарўн Раббийнинг Мусога айтган ҳамма гапларини сўзлаб берди ва Мусо уларнинг кўзи олдида аломатларни кўрсатди. \v 31 Халқ унга ишонди. Шунда улар Раббийнинг Исроил ўғилларига ташриф буюрганини ва уларнинг азобларини кўрганини эшитиб, тиз чўкдилар ва Худога сажда қилдилар.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундан кейин Мусо билан Аҳарўн фиръавнга келиб, унга шундай дедилар: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Халқим саҳрода Менга байрам қилиб нишонлаши учун унинг кетишига рухсат бер”. \v 2 Фиръавн эса: “Раббийнинг овозига қулоқ солиб, мен Исроилнинг кетишига рухсат беришим учун У ким ўзи?! Раббийни танимайман, Исроилнинг кетишига рухсат бермайман”,- деди.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда Мусо билан Аҳарўн: “Ибронийларнинг Худоси бизга зоҳир бўлди. Бизнинг Раббий Худойимизга қурбонликлар келтиришимиз учун саҳрода уч кунлик сафарга чиқишимизга рухсат беринг, токи У бизни ўлат ёки қилич билан шикастламасин”,- дейишди. \v 4 Лекин Миср подшоҳи деди: “Эй, Мусо ва Аҳарўн! Нима учун халқни ишдан чалғитяпсизлар?! Боринглар, ишларингизни қилинглар! \v 5 Фиръавн яна деди: “Қаранглар, бу ердаги халқ кўпсонлидир! Сизлар эса уларни ишдан чалғитяпсизлар!”

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Ўша куннинг ўзида фиръавн Исроил халқининг ишбошчилари ва назоратчиларига шундай деди: \v 7 “Кеча ва олдинги кундагидек энди ғишт қуйиши учун халққа сомон берманглар. Ўзлари бориб сомон йиғишсин. \v 8 Кеча ва олдинги кундагидек қуйган ғиштнинг сони уларга юқлаб, буни камайтирманглар. Улар дангасалар, шунинг учун: Бориб, бизнинг Худойимизга қурбонликлар келтирайлик, деб қичқиришяпти. \v 9 Уларга кўпроқ иш беринглар, токи улар иш билан банд бўлиб, беҳуда гапларга қулоқ солишмасин”.

1
05/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунда халқининг ишбошчилари ва назоратчилари чиқиб, халққа сўзладилар: “Фиръавн шундай демоқда: Сизларга энди сомон бермайман. \v 11 Бориб, қаердан бўлса ҳам, ўзларингиз сомон топинглар. Ишингиздан ҳеч нарса камайтирилмайди”.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шунинг учун халқ сомон ўрнига хас-чўп йиғиш учун бутун Миср юрти бўйлаб тарқалиб кетди. \v 13 Ишбошчилари эса уларни cиқувга олиб: “Сизларга сомон берилган пайтидай, кундалик меҳнатингизни бажаринглар”,- дер эдилар. \v 14 Фиръавннинг ишбошчилари халқ устидан қўйган Исроил ўғилларидан бўлган назоратчиларни эса калтаклаб: “Нима учун кеча ҳам, бугун ҳам, олдингидай белгиланган ғишт сонини қуймаяпсизлар?”- дер эдилар.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шунда Исроил ўғилларидан бўлган назоратчилар фиръавнга келиб, фарёд қилдилар: “Нима учун биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз? \v 16 Қулларингизга сомон беришмайди-ю: Ғишт қуйинглар, деб буйруқ қилишади. Мана, қулларингизни калтаклашаяпти! Айб эса сизнинг халқингизда”. \v 17 Фиръавн эса жавобан деди: “Дангасасизлар, дангаса! Шунинг учун: Бориб, Раббийга қурбонликлар келтирайлик, деяпсизлар. \v 18 Боринглар, ишланглар! Сизларга сомон берилмайди. Лекин белгиланган ғишт сонини қуйинглар”.

1
05/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Шунда Исроил ўғилларидан бўлган назоратчилар: “Кунда белгиланган ғишт сонини камайтирманглар!”- деган сўзларда ўз кулфатини кўрдилар. \v 20 Улар фиръавн ҳузуридан чиққанларида, уларни кутиб турган Мусо ва Аҳарўнга дуч келиб, \v 21 уларга: “Сизлар фиръавн ва унинг хизматкорларининг нигоҳида бизни жирканч қилиб, бизни ўлдиришлари учун уларнинг қўлларига қилич тутқазишингизни Раббий кўриб, сизларни ҳукм қилсин!”- дейишди.

1
05/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шунда Мусо Раббийга илтижо қилиб деди: “Ё, Раббим! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг? \v 23 Чунки мен фиръавннинг олдига келиб, Сенинг номинг билан сўзлай бошлаганимдан буён у халққа янада ёмонроқ муносабатда бўла бошлади. Сен эса Ўз халқингни халос қилмадинг”.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий эса Мусога: “Фиръавнни нима қилишимни энди кўрасан. У қудратли қўлимнинг таъсири остида уларнинг кетишларига рухсат беради. У қудратли қўлимнинг таъсири остида ҳатто уларни ўз юртидан қувиб юборади”- деди.

1
06/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Худо Мусога яна деди: “Мен Йаҳвеҳ, Раббийман. \v 3 Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эл-Шаддай (“Қодир Худо”) номи билан Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо Ўзимни Йаҳвеҳ (“доимо бор Бўлган Раббий”) номи билан очмадим. \v 4 Улар мусофир бўлиб яшаган Канъан юртини, айни шу юртни уларга бериш учун Мен улар билан аҳд туздим. \v 5 Мисрликлар қулликда тутиб турган Исроил ўғилларининг инграшини эшитдим ва Ўз аҳдимни ёдга олдим.

1
06/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Энди Исроил ўғилларига айтгин: “Мен Раббийман. Мен сизларни мисрликларнинг зулмидан халос қиламан ва қулликдан олиб чиқаман. Мен узатилган қўлим ва буюк ҳукмлар билан сизларни қутқараман. \v 7 Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, Мен сизларнинг Худойингиз бўламан. Шунда Мен сизларни мисрликларнинг зулмидан олиб чиққан Раббий Худойингиз эканлигимни билиб оласизлар.

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қўлимни кўтариб онт ичган ерга сизларни олиб бораман ва уни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Раббийман”. \v 9 Мусо бу гапларни Исроил ўғилларига айтиб берди, аммо улар руҳан тушкунлиги ва меҳнатининг оғирлиги туфайли Мусога қулоқ солмадилар.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Раббий эса Мусога сўзлаб деди: \v 11 “Бориб, Миср подшоҳи фиръавнга айтгин, у Исроил ўғилларининг ўз юртидан кетишларига рухсат берсин”. \v 12 Аммо Мусо Раббийнинг юзи олдида сўзлаб: “Мана, Исроил ўғиллари менга қулоқ солмаяптилар, қандай қилиб фиръавн менга қулоқ солади?! Ахир мен яхши гапира олмайман-ку!”- деди. \v 13 Раббий эса Мусо билан Аҳарўнга сўзлаб, уларга Исроил ўғилларини Миср еридан олиб чиқиш учун Миср подшоҳи фиръавнга нисбатан ҳамда Исроил ўғилларига нисбатан йўл-йўриғини берди.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Мана булар Исроил қабилаларининг бошлиқларидир Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен ўғиллари: Энўх, Паллув, Ҳезрон ва Карми. Булар Рубен оилалари эди. \v 15 Шимўннинг ўғиллари: Йемуил, Йамин, Охад, Йахин, Зўхар ва канъанлик аёлдан туғилган ўғли Шоулдир. Булар Шимўн оилалари эди.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Мана булар Леви ўғилларининг авлодларига кўра исмлари: Гершон, Қэҳат ва Мераридир. Леви бир юз ўттиз етти йил умр кўрди. \v 17 Гершоннинг ўғиллари: ўз оиласига кўра Либни ва Шимидир. \v 18 Қэҳатнинг ўғиллари: Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэлдир. Қэҳат бир юз ўттиз уч йил умр кўрди. \v 19 Мерарининг ўғиллари: Махли ва Мушидир. Юқоридаги рўйхат Леви оилаларига кўра авлодларидир.

1
06/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Амрам ўзининг аммаси Йохабедга уйланди. У унга Аҳарўн ва Мусони туғиб берди. Амрам бир юз ўттиз етти йил умр кўрди. \v 21 Изхарнинг ўғиллари: Кўраҳ, Нефег ва Зихрийдир. \v 22 Узиэлнинг ўғиллари: Мишаил, Элзафан ва Ситридир.

1
06/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Аҳарўн Амминадабнинг қизи, Наҳшўннинг синглиси Элишебага уйланди. У унга Надаб, Абиҳу, Элеазар ва Итамарни туғиб берди. \v 24 Кўраҳнинг ўғиллари: Ассир, Элканаҳ ва Абиасафдир. Булар Кўраҳ оилаларидир. \v 25 Аҳарўннинг ўғли Элеазар Путиэлнинг қизларидан бирига уйланди ва у унга Пинеҳасни туғиб берди. Мана, оилалари бўйича Леви қабиласининг уруғбошлари ана шулардир.

1
06/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Раббий: “Исроил ўғилларини авлоду қабилари бўйича Миср еридан олиб чиқинглар,” деб амр берган Аҳарўн ва Мусо шулардир. \v 27 Улар Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқиш учун Миср подшоҳи фиръавнга сўзлаган эдилар. Мана, бу Мусо ва Аҳарўндир.

1
06/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Шундай қилиб, Раббий Мусо билан Миср ерида гаплашганида, \v 29 унга: “Мен Раббийман, сенга айтганларимнинг ҳаммасини Миср подшоҳи фиръавнига етказ!”- деди. Мусо эса Раббийнинг юзи олдида: “Мен яхши гапира олмайман-ку! Қандай қилиб фиръавн менга қулоқ солади?”- деган эди.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Мусога деди: “Қара, Мен сени фиръавнга Худо сингари қилиб қўйдим, аканг Аҳарўн эса сенинг пайғамбаринг бўлади. \v 2 Мен сенга буюрганларнинг ҳаммасини акангга айтасан, аканг Аҳарўн эса фиръавн ўз еридан Исроил ўғилларининг кетишларига рухсат бериш учун унга айтади.

1
07/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Лекин мўъжизалару аломатларимни Миср юртида кўпайиш учун Мен фиръавннинг юрагини тош қилиб қўяман. \v 4 Фиръавн сизларга қулоқ солмайди. Ўшанда Мен қўлимни Миср узра чўзиб, Ўз қўшиним Менинг халқим Исроил ўғилларини Миср еридан буюк ҳукмлар билан олиб чиқаман. \v 5 Қўлимни Миср узра чўзиб, Исроил ўғилларини мисрликларнинг орасидан олиб чиққанимда, Мен Раббий эканлигимни мисрликлар билиб оладилар”.

1
07/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Мусо ва Аҳарўн Раббий амр этгандай иш тутдилар, улар айнан шундай қилдилар. \v 7 Улар фиръавнга гапира бошлашганларида, Мусо саксон ёшда, Аҳарўн эса саксон уч ёшда эди.

1
07/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Раббий Мусо билан Аҳарўнга яна сўзлаб деди: \v 9 “Фиръавн сизларга: Бирорта мўъжиза кўрсатинглар-чи, деб айтса, Аҳарўнга буюрки, у ҳассани олиб, фиръавннинг олдига ташласин. Ҳасса илонга айланиб қолади”. \v 10 Мусо ва Аҳарўн фиръавнга келиб, Раббий амр этгандай иш тутдилар. Аҳарўн фиръавн ва унинг хизматкорлари олдига ўз ҳассасини ташлади, ҳасса эса илонга айланди.

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шунда фиръавн донишмандлар ва фолбинларни чақирди. Миср сеҳргарлари ҳам ўз сеҳр-жодулари орқали худди шундай мўъжиза кўрсатдилар. \v 12 Уларнинг ҳар бири ҳассасини ерга ташлади ва ҳассалари илонларга айланиб қолди. Аммо Аҳарўннинг ҳассаси уларнинг ҳассаларини ютиб юборди. \v 13 Бироқ Раббий айтганидай, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у уларга қулоқ солмади.

1
07/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Сўнг Раббий Мусога деди: “Фиръавннинг юраги қаттиқдир, у халқнинг кетишига рухсат беришни рад қиляпти. \v 15 Эртага эрталаб фиръавннинг олдига бор. Мана, у сув бўйига боради. Сен эса дарё бўйига, унинг йўлига чиқиб тургин ва илонга айланган ҳассангни қўлингга олиб,

1
07/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 унга шундай дегин: Ибронийларнинг Раббий Худоси мени сенинг ҳузурингга шу гапни айтгани юборди: Менинг халқим саҳрода Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бергин. Лекин сен ҳамон қулоқ солмаяпсан. \v 17 Раббий шундай демоқда: Мен Раббий эканлигимни шундан билиб оласан: қўлимдаги мана бу ҳассани Нил дарёсининг сувига урганимда, сув қонга айланади. \v 18 Дарёдаги балиқлар нобуд бўлади. Дарё сасиб кетади ва мисрликлар дарё сувидан ичишдан толиқадилар”.

1
07/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Раббий Мусога яна деди: “Аҳарўнга айт, ҳассани қўлига олиб, Миср сувлари томонга Мисрдаги дарёлар, анҳорлар, кўллар, ҳамма сув ҳавзалари томонга узатсин. Мисрдаги ҳамма жойларда сув қонга айланади, бутун Миср юртидаги ёғоч ва тош идишлардаги сувлар ҳам қонга айланади”.

1
07/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Мусо ва Аҳарўн эса Раббий амр этганидай иш тутдилар. Аҳарўн фиръавн ва унинг хизматкорлари олдида ҳассани кўтариб, дарё сувига урган эди. Шунда дарёдаги бутун сув қонга айланди. \v 21 Дарёдаги балиқлар ўлиб кетдилар. Дарё суви сасиб кетди. Мисрликлар дарё сувини ича олмадилар. Мисрнинг ҳамма ери узра қон бўлди. \v 22 Миср сеҳргарлари ҳам ўз сеҳр-жодулари орқали худди ўшандай қилдилар. Раббий айтганидай, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у уларга қулоқ солмади.

1
07/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Сўнг фиръавн ўгирилиб, саройига қайтди, бу мўъжиза ҳам унинг юрагига таъсир қилмади. \v 24 Дарё сувини ичиб бўлмагани сабабли мисрликлар ичимлик суви топиш учун дарё яқинида қудуқлар ковлай бошладилар. \v 25 Раббий Нил дарёсини шикастлаганидан етти кун ўтди.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Сўнг Раббий Мусога айтди: “Фиръавнга бориб, унга айт: Раббий шундай деяпти: Менинг халқим саҳрода Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 2 Агарда халқимнинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг, бутун вилоятингни қурбақа билан шикастлайман. \v 3 Нил дарёси қурбақалар билан тўлиб-тошади. Қурбақалар дарёдан чиқиб, сенинг саройингга, ётоқхонангга, тўшагингга, хизматкорларинг ва халқингнинг уйларига, тандирлари ва хамир тоғораларига кириб олади. \v 4 Қурбақалар сенинг устингга, сенинг халқингнинг устига, барча хизматкорларингнинг устига чиқиб олади”.

1
08/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Раббий Мусога яна деди: “Аҳарўнга айтгин, у ҳасса билан қўлини дарёлар, анҳорлар, кўллар томонга узатиб, Миср ерига қурбақаларни чиқарсин”. \v 6 Аҳарўн қўлини Миср сувлари томонга узатди. Шунда қурбақалар чиқиб, Миср ерини босиб кетди. \v 7 Сеҳргарлар ҳам ўз сеҳр-жодулари билан худди шундай қилдилар ва Миср юртига қурбақалар чиқардилар.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақириб деди: “Раббийга ибодат қилинглар, У мендан ва менинг халқимдан қурбақаларни олиб ташласин. Мен эса Раббийга қурбонлик келтириши учун халқнинг кетишига рухсат бераман”. \v 9 Мусо фиръавнга: “Хўп, вақтини ўзинг тайинла. Қурбақалар сендан, хонадонларингдан йўқолсин, фақат дарёда қолсин, деб сен ва хизматкорларинг ҳамда халқинг учун қачон ибодат қилай?”- деди.

1
08/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 “Эртага”,- деди у. Мусо жавобан деди: “Хўп, бизнинг Раббий Худойимиздек бошқа ҳеч ким йўқлигини билишинг учун айтганингдай бўлсин! \v 11 Қурбақалар сендан, хонадонларингдан, хизматкорларингдан ва халқингдан йўқолиб, фақат дарёда қолади”. \v 12 Мусо ва Аҳарўн фиръавннинг ҳузуридан чиқдилар. Мусо Раббий фиръавннинг бошига келтирилган қурбақалар ҳақида Унга фарёд қилди.

1
08/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Раббий эса Мусонинг сўзи бўйича қилди: уйларда, ҳовлилар ва далаларда бўлган қурбақалар ўлиб кетдилар. \v 14 Шунда уларни уюм қилиб йиғдилар ва ер сассиқ ҳидга тўлиб кетди. \v 15 Лекин фиръавн вазият енгиллашганини кўргач, юрагини қаттиқлаштирди ва Раббий айтганидай, уларга қулоқ солмади.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Раббий Мусога: “Аҳарўнга айтгин, у ҳассангни узатиб, ернинг чангига урсин. Шунда Мисрнинг бутун еридаги чанг майда чивинга айланади”,- деди. \v 17 Улар худди шундай қилдилар. Аҳарўн ҳасса билан қўлини узатиб, ернинг чангига урган эди. Шунда майда чивин одамлар ва ҳайвонларнинг устига ёпирилди. Бутун Миср ерининг чанги майда чивинга айланди.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Сеҳргарлар ҳам ўз сеҳр-жодулари билан чангни майда чивинга айлантиришга тиришдилар, лекин бундай қила олмадилар. Майда чивин эса одамлар ва ҳайвонларнинг устига ёпирилди. \v 19 Сеҳргарлар фиръавнга: “Бу Худонинг қўли”,- дейишди. Лекин фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва Раббий айтганидай, у уларга қулоқ солмади.

1
08/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Раббий Мусога деди: “Эртага саҳарда ўрнингдан тур. Фиръавн дарёга бораётганида, унинг олдига бориб, унга айтгин: Раббий шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 21 Агар халқимнинг кетишига рухсат бермасанг, Мен сенинг, хизматкорларинг ва халқингнинг устига ҳамда сенинг уйларингга сўна пашшаларни юбораман ва мисрликларнинг уйлари, шунингдек, улар яшаётган ер сўна пашшаларга тўлиб-тошади.

1
08/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Мен Раббий эканлигимни билиб олишинг учун ўша куни Менинг халқим яшаётган Гошен ерини ажратиб қўяман ва у ерда сўна пашша бўлмайди. \v 23 Мен Ўз халқим билан сенинг халқингнинг орасини ажратаман. Бу аломат эртага юз беради”. \v 24 Раббий айнан шундай қилди: фиръавннинг саройига, унинг хизматкорларининг уйларига ва бутун Миср ерига кўплаб сўна пашшалар учиб келди. Бутун Миср юрти сўна пашша оқибатида хароб бўлди.

1
08/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Шундан сўнг фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақириб: “Боринглар, шу ернинг ўзида Худойингизга қурбонликлар келтираверинглар”,- деди. \v 26 Мусо жавобан деди: “Бундай қилиб бўлмайди. Чунки бизнинг Раббий Худойимизга келтирадиган қурбонлигимиз мисрликлар учун жирканчдир. Агар биз мисрликлар учун жирканч бўлган қурбонликни уларнинг кўз олдида келтирсак, улар бизни тошбўрон қилмайдиларми?! \v 27 Биз уч кунлик сафарга саҳрога борамиз ва бизнинг Раббий Худойимиз бизга амр этганидай, Унга қурбонликлар келтирамиз”.

1
08/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Шунда фиръавн: “Майли, сизларнинг Раббий Худойингизга саҳрода қурбонлик келтиришингиз учун мен кетишингизга рухсат бераман, фақат узоққа кетманглар. Мен учун ҳам ибодат қилинглар”,- деди. \v 29 Мусо эса деди: “Мана, мен ҳузурингиздан чиқаман ва Раббийга ибодат қиламан. Сўна пашшалар эртага фиръавндан, унинг хизматкорлари ва халқидан йироқлашади. Фақат фиръавн халқ Раббийга қурбонлик келтириш учун унинг кетишига рухсат бермасдан алдашни бас қилсин”.

1
08/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Шундай қилиб, Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, Раббийга ибодат қилди. \v 31 Раббий Мусонинг сўзи бўйича қилди ва фиръавндан, унинг хизматларидан ҳамда унинг халқидан сўна пашшаларни йироқлаштирди. Бирорта ҳам қолмади. \v 32 Лекин фиръавн бу сафар ҳам юрагини қаттиқлаштирди ва халқнинг кетишига рухсат бермади.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Сўнгра Раббий Мусога деди: “Фиръавнга бориб, унга айтгин: Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 2 Агарда унинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг ва уларни ушлаб тураверсанг, \v 3 унда Раббийнинг қўли даладаги чорвангга, отларингга, эшакларингга, туяларингга, мол-қўйларингга қарши бўлади. Жуда оғир ўлат касаллиги келади. \v 4 Раббий Исроилнинг чорвасини Мисрнинг чорвасидан ажратиб қўяди. Исроил ўғилларининг чорвасидан бирортаси ҳам нобуд бўлмайди.

1
09/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Эртага Раббий буни бу ерда амалга оширади, деб Раббий аниқ вақтни белгилади”. \v 6 Эртаси куни Раббий шундай қилди: Мисрнинг бор чорваси қирилиб кетди, Исроилнинг чорвасидан эса бирортаси ҳам нобуд бўлмади. \v 7 Фиръавн одам юбориб билдики, Исроилнинг чорвасидан бирортаси ҳам нобуд бўлмабди. Лекин фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у халқнинг кетишига рухсат бермади.

1
09/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Сўнг Раббий Мусо билан Аҳарўнга деди: “Ўчоқдан кафтингизни тўлдириб кул олинглар. Мусо кулни фиръавннинг кўзи олдида осмонга сочсин. \v 9 Шунда чанг бутун Миср ерини қоплайди ва бутун Миср ерида одамларда ҳам, ҳайвонларда ҳам яллиғланган чипқонлар чиқади”. \v 10 Мусо ва Аҳарўн ўчоқдан кул олиб, фиръавннинг ҳузурига бордилар. Мусо кулни осмонга сочган эди, унда одамларда ва ҳайвонларда яллиғланган чипқонлар чиқди.

1
09/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Сеҳргарлар эса яллиғланиш туфайли Мусонинг олдида тура олмадилар. Чунки барча мисрликлар ҳам, сеҳргарларга ҳам яллиғланган чипқонлар чиққан эди. \v 12 Аммо Раббий фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва Раббий Мусога айтганидай, фиръавн уларга қулоқ солмади.

1
09/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Раббий Мусога деди: “Эртага саҳар пайти тур ва фиръавннинг ҳузурига бориб, унга айтгин: Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 14 Зеро бутун ерда Мендек ҳеч ким йўқлигини билишинг учун бу сафар Мен сенинг юрагингга, сенинг хизматкорларинг ва халқингнинг устига барча яраларимни юбораман.

1
09/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Мен қўлимни чўзиб, сени ва сенинг халқингни ўлатга дучор қилишим мумкин эди, шунда сен ер юзидан қирилиб кетар эдинг. \v 16 Аммо сенинг устингда қудратимни кўрсатиш ва Менинг номим бутун ерга эълон қилиниши учун Мен сени сақладим. \v 17 Сен халқимнинг кетишига рухсат бермаслигинг учун ҳануз уларга қаршилик қиляпсан.

1
09/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Мана, Мен эртага, айнан шу вақтда, шундай кучли дўл ёғдираманки, Мисрга асос солинган кундан буён шу кунгача бунақаси бўлмаган. \v 19 Шунинг учун чорвангни ва даладаги ҳамма нарсангни йиғиш учун одам юбор. Уйларга йиғиб олинмасдан, далада қолган ҳамма одам ва чорвага дўл ёғади ва улар ўлади”.

1
09/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Фиръавннинг хизматкорларидан баъзилари Раббийнинг сўзларидан қўрқиб, ўз қулларини ва чорваларини дарров уйларига йиғиб олдилар. \v 21 Раббийнинг сўзларига ўз юрагини бурмаганлар эса қуллари билан чорваларини очиқ жойда қолдирдилар.

1
09/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Раббий Мусога: “Қўлингни осмонга узат, токи Мисрнинг бутун ерига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғсин”,- деди. \v 23 Мусо ҳассасини осмонга қарата узатди, Раббий момақалдироқ ва дўл чиқарди, ер бўйлаб олов ёйилди. Шундай қилиб, Раббий Миср ерига дўл юборди. \v 24 Ғоят кучли дўл ёғиб, дўл аро олов ёғди. Миср эл-авлоди пайдо бўлганидан буён бунақа дўл бўлмаган эди.

1
09/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Дўл бутун Миср ери бўйлаб далада бўлган ҳамма нарсани одамдан тортиб ҳайвонгача нобуд қилди. Шунингдек, даладаги ҳамма экинларни нобуд қилди, даладаги ҳамма дарахтларни эса синдирди. \v 26 Фақат Исроил ўғиллари яшаётган Гошен ерига дўл ёғмади.

1
09/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Шунда фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақиртириб, уларга шундай деди: “Бу сафар мен гуноҳ қилдим. Раббий ҳақ, мен ва халқим эса айбдормиз. \v 28 Раббийга ибодат қилинг: Худонинг момақалдироғи билан дўл тўхтасин. Мен эса сизларнинг кетишингизга рухсат бераман. Сизларни бошқа тутиб турмайман”.

1
09/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Мусо унга деди: “Сен бутун ер Раббийники эканлигини билишинг учун мен шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Раббийга чўзаман ва момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам бошқа ёғмайди. \v 30 Лекин мен биламан: сен ҳам, сенинг хизматкорларинг ҳам ҳали Раббий Худодан қўрқмайсизлар.

1
09/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Бу пайтда арпа бошоқлаган, зиғирпоя гуллаб қолган эди. Буларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. \v 32 Бироқ буғдой кечки бўлгани учун зарар кўрмади”. \v 33 Мусо фиръавндан, шаҳардан чиқиб, қўлларини Раббийга чўзди. Шунда момақалдироқ ва дўл тўхтади, ёмғир ерга ёғишдан тинди.

1
09/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Ёмғир тиниб, дўл ва момақалдироқ тўхтаганини фиръавн кўрди-ю, гуноҳ қилишни давом эттирди. Ўзи ҳам, хизматкорлари ҳам юрагини қаттиқлаштирдилар. \v 35 Шундай қилиб, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва Раббий Мусо орқали айтганидай, у Исроил ўғилларининг кетишларига рухсат бермади.

1
10/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Мусога деди: “Фиръавнга бор! Зеро Мен фиръавн ва унинг хизматкорларининг юрагини қаттиқлаштирдим, токи уларнинг орасида Ўз аломатларимни кўрсатай \v 2 ва Менинг Мисрда қилган ишларим ҳақида ҳамда бу ерда кўрсатган аломатларим ҳақида сен болаларингга, болаларингнинг болаларига айтиб бергин, ва сизлар Мен Раббий эканлигимни билиб олинглар”.

1
10/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Мусо ва Аҳарўн фиръавнга келиб, унга шундай дедилар: “Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: “Сен қачонгача Менинг олдимда ўзингни бўйсунишингни рад этасан?! Халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 4 Агарда унинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг, Мен эртага вилоятингга чигирткаларни юбораман.

1
10/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Чигирткалар ер юзини шунақанги қоплайдики, ер тамомила кўринмай қолади. Дўлдан омон қолган ҳосилингизни, далада ўсаётган жамики дарахтларингизни чигирткалар еб битирадилар. \v 6 Чигирткалар сенинг ва хизматкорларингнинг уйларини, ҳамма мисрликларнинг хонадонларини тўлдиради. Оталаринг ҳам, оталарингнинг оталари ҳам уларнинг ер юзида пайдо бўлган кунларидан буён ҳатто шу кунгача бунақасини кўрмаганлар”. Сўнг Мусо бурилиб, фиръавннинг ҳузуридан чиқиб кетди.

1
10/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунда фиръавннинг хизматкорлари унга: “Бу одам қачонгача бизларни қийнайди?! Бу одамлар ўзларининг Раббий Худосига хизмат қилишлари учун уларнинг кетишларига рухсат беринг. Наҳотки, Мисрнинг хароб бўлаётганини кўрмаяпсиз?”- дедилар. \v 8 Ўшанда Мусо ва Аҳарўнни фиръавннинг ҳузурига қайтариб олиб келдилар. У эса уларга: “Боринглар, ўзларингнинг Раббий Худойингизга хизмат қилинглар. Аммо сизлардан кимлар боради?”- деди.

1
10/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мусо: “Ёшлару кексаларимиз, ўғиллару қизларимиз ва мол-қўйларимиз билан бирга борамиз, чунки Раббийга байрам қилиб нишонлашимиз керак”,- деди. \v 10 Фиръавн эса деди: “Майли, Раббий сизлар билан бўлсин! Мен сизларнинг кетишингизга рухсат бераман. Бироқ нима учун болаларингиз борадилар? Кўряпсизларми, ниятларингиз ёмон! \v 11 Йўқ! Сизлар Раббийга хизмат қилишни сўраганингиздай, мана, фақатгина эркакларингиз борсинлар”. Шунда уларни фиръавннинг ҳузуридан ҳайдаб юбордилар.

1
10/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Раббий Мусога: “Қўлингни Миср ери узра узат, токи чигиртка Миср ерига ҳужум қилсин ва ердаги ҳамма ўсимликларни, дўлдан омон қолган ҳамма нарсани еб битирсин”,- деди. \v 13 Мусо ҳассасини Миср ери узра узатди ва Раббий бу юртга шарқдан шамолни йўналтирди. Бутун кун ва бутун тун шамол эсди. Шарқдан эсган шамол эрталабгача чигирткаларни олиб келди.

1
10/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Чигиртка бутун Миср ерига ҳужум қилди ва буюк сони кўплаб, Мисрнинг ҳамма юртини қоплади. Илгари бу қадар кўп чигиртка бўлган эмас, бундан кейин ҳам бўлмайди. \v 15 Улар ер юзини шундай қопладики, ер кўринмай қолди. Улар дўлдан омон қолган дарахтлардаги барча меваларни ҳамда ердаги ҳамма кўкатларни еб-битирди. Бутун Миср еридаги бирор дала кўкатида, бирор дарахтда яшил нарса қолмади.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More