commit cf77e8e782f69c3e67b55d0472a2f22a252bc692 Author: poestreich Date: Wed Mar 31 17:14:51 2021 -0400 Wed Mar 31 2021 17:14:48 GMT-0400 (Eastern Daylight Time) diff --git a/01/01.txt b/01/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a466d9b --- /dev/null +++ b/01/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Мана Ёқуб билан бирга оилаларини олиб, Мисрга кирган Исроил ўғилларининг исмлари: \v 2 Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, \v 3 Иссохор, Забулун, Бенямин, \v 4 Дан, Нафтали, Гад, Ашер. \v 5 Хуллас, Ёқубнинг пушти камаридан бўлган жонлар ҳаммаси бўлиб етмишта эди, Юсуф эса аллақачон Мисрда эди. \ No newline at end of file diff --git a/01/06.txt b/01/06.txt new file mode 100644 index 0000000..6016f42 --- /dev/null +++ b/01/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Юсуф, унинг ака-укалари ва ўша авлоднинг ҳаммаси оламдан ўтиб кетди. \v 7 Исроил ўғиллари эса баракали бўлиб, жуда ўсиб бордилар ва кўпайиб ўта кучайдилар. Шундай қилиб, Миср юрти улар билан тўлиб-тошди. \ No newline at end of file diff --git a/01/08.txt b/01/08.txt new file mode 100644 index 0000000..6165d8e --- /dev/null +++ b/01/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Ўша пайтда Миср тахтига Юсуфни билмайдиган янги фиръавн ўтирди. \v 9 У ўз халқига шундай деди: “Мана, Исроил ўғилларининг халқи биздан кўра кўпсонлироқ ва кучлироқ. \v 10 Қани, улар кўпайиб кетмасликлари учун бир айёрлик қилайлик. Акс ҳолда, уруш бўлиб қолса, улар душманларимизга қўшилиб, бизга қарши уруш қиладилар ва еримиздан чиқиб кетадилар”. \ No newline at end of file diff --git a/01/11.txt b/01/11.txt new file mode 100644 index 0000000..5ae96db --- /dev/null +++ b/01/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Ўшанда Исроил халқини оғир меҳнат билан эзиш учун уларнинг устидан иш бошқарувчиларни қўйдилар. Исроил халқи фиръавн учун Питом ва Рамсес деган омборхона шаҳарларини қуриб берди. \v 12 Лекин мисрликлар уларни нақадар эзсалар, улар шу қадар кўпайиб, юрт бўйлаб ёйилиб борар эдики, улар Исроил ўғилларидан қўрқиб қолдилар. \ No newline at end of file diff --git a/01/13.txt b/01/13.txt new file mode 100644 index 0000000..66e179e --- /dev/null +++ b/01/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шунинг учун мисрликлар Исроил ўғилларини зўрлик билан оғир меҳнат қилишга мажбур қилар, \v 14 лойдан ғишт қуйиш, ҳар турли дала ишлари ва оғир ишда шафқатсиз мажбурлаб ишлатиб, уларнинг ҳаётларини аччиқ қилар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/01/15.txt b/01/15.txt new file mode 100644 index 0000000..2ae6212 --- /dev/null +++ b/01/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Миср подшоҳи эса Шифро ва Пуво деган иброний дояларига шундай фармон бериб деди: \v 16 “Иброний аёллар кўзи ёриётган пайтда доялик қилаётганингизда, эътибор беринглар: чақалоқ ўғил бўлса, ўлдиринглар, қиз бўлса, яшайверсин”. \v 17 Аммо доялар Худодан қўрқар ва Миср подшоҳининг буйруғини амалга оширмасдан, чақалоқларни тирик қолдирар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/01/18.txt b/01/18.txt new file mode 100644 index 0000000..75b7742 --- /dev/null +++ b/01/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Миср подшоҳи дояларни чақириб, улардан: “Нимага бундай қиляпсизлар? Нимага чақалоқларни тирик қолдиряпсизлар?”- деб сўради. \v 19 Доялар эса фиръавнга: “Иброний аёллар мисрлик аёлларга ўхшамайдилар. Улар жуда бақувват, шунинг учун доя келмасдан олдин улар туғиб қолар эдилар”,- деб жавоб беришди. \ No newline at end of file diff --git a/01/20.txt b/01/20.txt new file mode 100644 index 0000000..38e85e6 --- /dev/null +++ b/01/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Бу учун Худо дояларга эзгулик қилди. Исроил халқи эса кўпайиб, ўта кучаяверди. \v 21 Доялар Худодан қўрққанлари учун, Худо уларнинг уйини обод қилди. \v 22 Ўшанда фиръавн бутун ўз халқига буйруқ бериб: ”Туғилган ҳар бир ўғил болани Нил дарёсига улоқтиринглар, қиз болаларни эса тирик қолдиринглар”,- деб айтди. \ No newline at end of file diff --git a/02/01.txt b/02/01.txt new file mode 100644 index 0000000..f427dab --- /dev/null +++ b/02/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Леви наслидан бўлган бири Леви наслидан бўлган бирини ўзига хотин қилиб олди. \v 2 Аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. У чақалоқнинг чиройлилигини кўриб, уни уч ой яшириб юрди. \ No newline at end of file diff --git a/02/03.txt b/02/03.txt new file mode 100644 index 0000000..df6f230 --- /dev/null +++ b/02/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Лекин аёл чақалоқни ортиқ яшириб юра олмасдан, қамиш сават олиб, саватни қора сақич ва қатрон билан шувади. Кейин саватнинг ичига чақалоқни солиб, саватни дарё бўйидаги қамишзор орасига қўйиб кетди. \v 4 Чақалоқнинг опаси эса уни нима қиларкан, деб узоқдан кузатиб турди. \ No newline at end of file diff --git a/02/05.txt b/02/05.txt new file mode 100644 index 0000000..99c5d14 --- /dev/null +++ b/02/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Ҳолбуки, фиръавннинг қизи чўмилиш учун дарёга келиб қолди, унинг канизаклари эса дарё бўйида юришар эди. Фиръавннинг қизи қамишзор орасидаги саватни кўриб қолди-да, уни олиб келишга чўрисини юборди. \v 6 Фиръавннинг қизи саватни очиб қарасаки, бир чақалоқ йиғлаб ётган экан. У: “Бу иброний болалардан бири”,- деди ва чақалоққа раҳми келди. \ No newline at end of file diff --git a/02/07.txt b/02/07.txt new file mode 100644 index 0000000..d4cef90 --- /dev/null +++ b/02/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Боланинг опаси фиръавннинг қизининг олдига келиб, ундан: “Бориб, иброний аёллардан бирортасини чақириб келайми? У энагалик қилиб, сизга гўдакни боқиб беради”,- деб cўради. \v 8 “Бор”,- деди фиръвннинг қизи. Қизча бориб, чақалоқнинг онасини чақириб келди. \ No newline at end of file diff --git a/02/09.txt b/02/09.txt new file mode 100644 index 0000000..a3c84f3 --- /dev/null +++ b/02/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Фиръавннинг қизи аёлга: “Мана бу чақалоқни олиб, менга боқиб бер. Мен эса ҳақини тўлайман”,- деди. Аёл чақалоқни олиб, уни эмизди. \v 10 Бола улғайиб қолганда, аёл уни фиръавннинг қизига олиб келди ва у унинг ўғли бўлди. У унга Мусо (“Чиқариб олинган”), деб исм қўйди ва деди: “Чунки мен уни сувдан чиқариб олганман”. \ No newline at end of file diff --git a/02/11.txt b/02/11.txt new file mode 100644 index 0000000..2822a00 --- /dev/null +++ b/02/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Орадан анча вақт ўтиб, Мусо улғайганида, бир куни ўз биродарларининг олдига бориб, уларнинг оғир меҳнатларини кўрди. Сўнг Мусо бир мисрлик унинг биродарларидан бўлган ибронийни ураётганини кўриб қолди. \v 12 У атрофга кўз ташлаб, ҳеч ким йўқлигини кўргач, мисрликни ўлдириб, қумга кўмиб қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/02/13.txt b/02/13.txt new file mode 100644 index 0000000..41865d6 --- /dev/null +++ b/02/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Кейинги куни Мусо яна чиқди. Мана, иккита иброний ўзаро жанжаллашар эди. Мусо зулм қилаётганига: “Нимага биродарингни уряпсан?”- деб айтди. \v 14 Ўша одам эса: “Ким сени бизга ҳукмдор ва ҳакам қилиб қўйди? Мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?”- деди. Мусо эса қўрқиб кетиб: “Бу иш ошкор бўлгани аниқ”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/02/15.txt b/02/15.txt new file mode 100644 index 0000000..791f7fa --- /dev/null +++ b/02/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Фиръавн ҳам бу ҳақида эшитиб, Мусони ўлдирмоқчи бўлди. Лекин Мусо фиръавндан қочиб, Мидиан юртига келди ва қудуқ ёнида ўтирди. \v 16 Мидиан юрти руҳонийсининг еттита қизи бор эди. Қизлар отасининг қўй-эчкиларини суғориш учун охурларга сув тўлдиргани келиб қолдилар. \v 17 Аммо чўпонлар келиб, қизларни ҳайдаб юбордилар. Шунда Мусо қизларни ҳимоя қилди ва уларнинг қўйларини суғорди. \ No newline at end of file diff --git a/02/18.txt b/02/18.txt new file mode 100644 index 0000000..5905dc3 --- /dev/null +++ b/02/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Улар эса ўз отаси Йитронинг ёнига қайтиб келдилар. Йитро қизларидан: “Нимага бугун тезда қайтиб келдингизлар?”- деб сўради. \v 19 Улар: “Бир мисрлик бизни чўпонлардан ҳимоя қилди. Бизга сув тортиб, қўйларимизни ҳам суғорди”,- деб жавоб беришди. \v 20 У қизларига: “Қаерда ўша одам? Нима учун у одамни қолдириб келдингизлар? Уни чақириб келинглар, биз билан овқатлансин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/02/21.txt b/02/21.txt new file mode 100644 index 0000000..05cb263 --- /dev/null +++ b/02/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Мусога ўша одамникида яшаш маъқул бўлди. У эса ўз қизи Зиппорани Мусога турмушга берди. \v 22 Сўнг Зиппора ўғил туғиб берди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлдим”,- деб ўғлининг исмини Гершом (“Мусофир”) қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/02/23.txt b/02/23.txt new file mode 100644 index 0000000..de6c600 --- /dev/null +++ b/02/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Орадан йиллар ўтиб, Миср подшоҳи оламдан ўтди. Исроил ўғиллари эса оғир меҳнатдан инграр ва фарёд қилар эдилар. Шунда уларнинг оғир меҳнатларидан қилган фарёди Худога етиб борди. \v 24 Худо Исроил халқининг оҳ-нолаларини эшитди ва Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан тузган Ўз аҳдини ёдига олди. \v 25 Худо Исроил ўғилларини кўрди ва уларга эътибор берди. \ No newline at end of file diff --git a/03/01.txt b/03/01.txt new file mode 100644 index 0000000..2aca1a8 --- /dev/null +++ b/03/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Мусо қайнатаси Йитро, Мидиан руҳонийсининг подасини боқар эди. Бир куни у подани саҳронинг орқа томонига ҳайдаб, Худонинг тоғи Хоребга келди. \v 2 Бирдан бутанинг орасидаги оловнинг алангасида Раббийнинг фариштаси Мусога зоҳир бўлди. Мусо бир қарасаки, мана, бута оловда ёнар эди, аммо бута ёниб битмас эди. \v 3 Мусо: “Бориб, бу буюк аломатни кўрай-чи, нима учун бута ёниб битмаяпти?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/03/04.txt b/03/04.txt new file mode 100644 index 0000000..15eb988 --- /dev/null +++ b/03/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Раббий унинг қараш учун келаётганини кўриб, бутанинг орасидан: “Мусо! Мусо!”- деб чақирди. “Мана, мен”,- деб жавоб берди у. \v 5 Худо: “Бу ерга яқинлашмагин. Оёғингдаги пойафзалингни ечгин, чунки сен турган жой муқаддас ердир”,- деди. \v 6 У яна: “Мен сенинг отангнинг Худоси — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”,- деди. Мусо Худога қарашдан қўрқиб, ўз юзини беркитди. \ No newline at end of file diff --git a/03/07.txt b/03/07.txt new file mode 100644 index 0000000..52e6ede --- /dev/null +++ b/03/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Раббий деди: “Мен халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим ва уларнинг назоратчилар зулмидан қилган фарёдини эшитдим. Мен халқимнинг азобларини биламан. \v 8 Мен уларни мисрликларнинг қўлидан қутқариш ва ўша ердан олиб чиқиб, кенг ерга, сут ва асал оқаётган ерга – канъанликлар, хетликлар, амўрликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликларнинг ерига олиб бориш учун тушиб келдим. \ No newline at end of file diff --git a/03/09.txt b/03/09.txt new file mode 100644 index 0000000..d0c53f5 --- /dev/null +++ b/03/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Мана, Исроил ўғилларининг фарёди Менга етиб келди. Мисрликлар қанақа зулм билан уларга зулм ўтказаётганини кўриб турибман. \v 10 Энди боргин, Мен сени фиръавнга юбораман. Сен Менинг халқимни, Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқасан”. \ No newline at end of file diff --git a/03/11.txt b/03/11.txt new file mode 100644 index 0000000..bc5eaa5 --- /dev/null +++ b/03/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шунда Мусо Худога: “Мен ким бўлибманки, фиръавннинг ҳузурига бориб, Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқсам?!”- деб жавоб берди. \v 12 Худо деди: “Мен Сен билан бўламан. Мана, Мен сени юборганимнинг аломати шу бўлади: Сен халқни Мисрдан олиб чиққанингдан кейин, шу тоғда Худога сажда қиласизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/03/13.txt b/03/13.txt new file mode 100644 index 0000000..2bc646f --- /dev/null +++ b/03/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Мусо эса Худога: “Мана, мен Исроил ўғилларининг олдига келиб, уларга: Оталарингизнинг Худоси мени сизларга юборди, деб айтсам, улар: Унинг номи нима?- деб cўрайдилар-ку! Шунда мен уларга нима, деб жавоб бераман?”- деди. \v 14 Худо Мусога: “Мен Йаҳвеҳман (“доимо бор Бўлган Раббий”),- деди,- сен Исроил ўғилларига: Йаҳвеҳ мени сизларга юборди, деб айтгин”. \v 15 Худо Мусога яна деди: “Исроил ўғилларига: Оталарингизнинг Раббий Худоси, Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси мени сизларга юборди, деб айтгин. Бу абадий Менинг номимдир ва авлодлардан авлодларга Менинг хотирамдир. \ No newline at end of file diff --git a/03/16.txt b/03/16.txt new file mode 100644 index 0000000..4b68fb1 --- /dev/null +++ b/03/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Боргин, халқим Исроилнинг оқсоқолларини тўплаб, уларга дегин: Оталарингизнинг Раббий Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси менга зоҳир бўлиб, шундай деди: Мен сизларга ташриф буюрдим ва Мисрда сизларга нима қилаётганларини кўрдим. \v 17 Энди айтаманки, Мен сизларни Мисрнинг азоб-уқубатларидан олиб чиқаман ва сизларни канъанликлар, хетликлар, амўрликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликларнинг ерига, сут ва асал оқаётган ерга олиб бораман. \v 18 Улар сенинг овозингга қулоқ солишади. Кейин сен ва Исроил оқсоқоллари Миср подшоҳига бориб, унга: Ибронийларнинг Раббий Худоси бизга зоҳир бўлди. Энди бизга ижозат бер, бизнинг Раббий Худойимизга қурбонликлар келтиришимиз учун саҳрода уч кунлик сафарга чиқайлик,- денглар. \ No newline at end of file diff --git a/03/19.txt b/03/19.txt new file mode 100644 index 0000000..71996c7 --- /dev/null +++ b/03/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Аммо Мен биламанки, агар Миср подшоҳини қудратли қўл мажбур қилмаса, у сизларнинг кетишингизга рухсат бермайди. \v 20 Ўшанда Мен қўлимни чўзиб, уларнинг орасида қиладиган барча мўъжизаларим билан Мисрни шикастлайман. Шундан кейин у сизларнинг кетишингизга рухсат беради. \v 21 Мен мисрликлар нигоҳида бу халққа нисбатан илтифот бераман: шундай бўладики, сизлар кетаётганларингда, бўш қўл билан чиқиб кетмайсизлар. \v 22 Ҳар бир аёл мисрлик қўшнисидан ёки қўшнисининг уйида истиқомат қилаётган аёлдан олтин ва кумуш тақинчоқлар, кийим-кечаклар сўраб олади. Ўғилларингизни, қизларингизни шу тақинчоқлару кийим-кечаклар билан ясантирасизлар ва мисрликларни талон-тарож қилиб кетасизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/04/01.txt b/04/01.txt new file mode 100644 index 0000000..711268a --- /dev/null +++ b/04/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Шунда Мусо: “Агарда Исроил ўғиллари менинг овозимга қулоқ солмасдан: Раббий сенга зоҳир бўлмаган, деб менга ишонмасалар, унда нима қиламан?”- деб сўради. \v 2 “Қўлингдаги нима?”- деб сўради Раббий. “Ҳасса”,- деб жавоб берди Мусо. \v 3 “Ҳассани ерга ташла!”- деди Раббий. Мусо уни ерга ташлаганида, у илонга айланди ва Мусо илондан чопиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/04/04.txt b/04/04.txt new file mode 100644 index 0000000..d578f82 --- /dev/null +++ b/04/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Раббий эса Мусога: ”Қўлингни узатиб, илоннинг думидан ушла!”- деди. Мусо қўлини узатиб, уни ушлади ва илон унинг қўлида ҳассага айланди. \v 5 “Улар оталарининг Раббий Худоси, Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси сенга зоҳир бўлганига ишонсинлар, деб мана бу аломат бўлади”. \ No newline at end of file diff --git a/04/06.txt b/04/06.txt new file mode 100644 index 0000000..59b5f8d --- /dev/null +++ b/04/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Раббий яна унга: “Қўлингни қўйнингга тиқ!”- деди. Мусо қўлини қўйнига тиқиб чиқарди, мана, унинг қўли моховдан қордай оқариб қолган эди. \v 7 “Қўлингни яна қўйнингга тиқ!”- деди Раббий. Шунда у қўлини яна тиқиб чиқарганида, қўли худди танасидек бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/04/08.txt b/04/08.txt new file mode 100644 index 0000000..aa4bb1b --- /dev/null +++ b/04/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 “Агар улар сенга ишонмасдан, биринчи мўъжизанинг гувоҳлигига эътибор бермасалар, иккинчи мўъжизага ишонадилар. \v 9 Агарда иккала мўъжизага ишонмасдан, сенинг гувоҳлигингга эътибор бермасалар, Нил дарёси сувидан олиб, қуруқ ерга тўк. Нилдан олган сув эса ерда қонга айланади”. \ No newline at end of file diff --git a/04/10.txt b/04/10.txt new file mode 100644 index 0000000..d3f9949 --- /dev/null +++ b/04/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Шунда Мусо Раббийга: “Ё, Раббий! Мен кеча ҳам, илгари ҳам ва ҳозир Сен қулингга гапира бошлаган вақтда ҳам гапга чечан бўлган эмасман. Мен дудуқман ва мен қийналиб гапираман”,- деди. \v 11 Раббий эса унга деди: “Инсонга тил ато қилган Ким? Инсонни Ким соқов ёки кар, ёки кўрадиган, ёки кўр қилади? Мен, Раббий эмасми?! \v 12 Энди боргин! Мен сенинг оғзингга яқин бўламан ва нима дейишингни сенга ўргатиб тураман”. \v 13 Мусо эса: “Ё, Раббий! Сендан ўтинаман: менинг ўрнимга бошқа бировни юборгин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/14.txt b/04/14.txt new file mode 100644 index 0000000..b654154 --- /dev/null +++ b/04/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Шунда Раббийнинг Мусога ғазаби алангаланди ва У деди: “Ахир Леви наслидаги Аҳарўн аканг эмасми? Биламан, у гапга чечан. Мана, унинг ўзи сенга пешвоз чиқади ва сени кўриб, чин юракдан қувонади. \v 15 Сен унга гапириб, сўзларни унинг оғзига соласан, Мен эса сенинг оғзингга ва унинг оғзига яқин бўламан, сизларга нима қилиш кераклигини ўргатиб тураман. \v 16 Аҳарўн сенинг ўрнингда халққа сўзлайди. У сенинг оғзинг бўлади, сен эса у учун Худодек бўласан. \v 17 Мана бу ҳассангни қўлингга ол, сен бу орқали аломатлар яратасан”. \ No newline at end of file diff --git a/04/18.txt b/04/18.txt new file mode 100644 index 0000000..095ef85 --- /dev/null +++ b/04/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Мусо қайнатаси Йитронинг олдига қайтиб келиб, унга деди: “Мисрдаги биродарларим ҳали тирик эканларини билишим учун уларнинг ёнига қайтишимга рухсат беринг”. Йитро эса Мусога: “Эсон омон бор”,- деди. \v 19 Раббий Мусога Мидиан ерида: “Мисрга қайтгин, чунки сенинг жонингни излаганларнинг ҳаммаси ўлди”,- деди. \v 20 Шунда Мусо хотини билан ўғилларини эшакка миндириб, Миср ерига йўл олди. Худонинг ҳассаси унинг қўлида эди. \ No newline at end of file diff --git a/04/21.txt b/04/21.txt new file mode 100644 index 0000000..7044ce6 --- /dev/null +++ b/04/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Раббий Мусога деди: “Мисрга қайтиб борганингда, қара, Мен сенга буюрган ҳамма мўъжизаларни фиръавннинг кўзи олдида амалга ошир. Мен эса унинг юрагини тош қилиб қўяман ва у халқнинг кетишига рухсат бермайди. \v 22 Сен эса фиръавнга айтгин: Раббий шундай демоқда: Исроил Менинг ўғлим, Менинг тўнғичимдир. \v 23 Менинг ўғлим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер, деб сенга айтган эдим. Агар унинг кетишига рухсат бермасанг, унда сенинг тўнғич ўғлингни нобуд қиламан”. \ No newline at end of file diff --git a/04/24.txt b/04/24.txt new file mode 100644 index 0000000..78993f6 --- /dev/null +++ b/04/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Йўлдаги тунаш жойида Раббий Мусога дуч келиб, уни ўлдирмоқчи бўлди. \v 25 Ўшанда хотини Зиппора тош пичоқ олиб, ўғлининг хатна терисини кесди ва Мусонинг оёқларига уни ташлаб: “Сен менинг қонли эримсан”,- деди. \v 26 Шунда Раббий ундан йироқлашди. Зиппора эса: “Шу хатна орқали сен менинг қонли эримсан”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/27.txt b/04/27.txt new file mode 100644 index 0000000..dd9338b --- /dev/null +++ b/04/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Сўнгра Раббий Аҳарўнга: “Мусони кутиб олгани саҳрога бор!”- деди. У бориб, Мусо билан Худонинг тоғида учрашди ва уни ўпди. \v 28 Мусо уни юборган Раббийнинг ҳамма сўзларини ва У амр қилган барча мўъжизаларни Аҳарўнга айтиб берди. \ No newline at end of file diff --git a/04/29.txt b/04/29.txt new file mode 100644 index 0000000..c7fd621 --- /dev/null +++ b/04/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Шундай қилиб, Мусо билан Аҳарўн Мисрга боришди ва Исроил ўғилларининг ҳамма оқсоқолларини тўплашди. \v 30 Сўнг Аҳарўн Раббийнинг Мусога айтган ҳамма гапларини сўзлаб берди ва Мусо уларнинг кўзи олдида аломатларни кўрсатди. \v 31 Халқ унга ишонди. Шунда улар Раббийнинг Исроил ўғилларига ташриф буюрганини ва уларнинг азобларини кўрганини эшитиб, тиз чўкдилар ва Худога сажда қилдилар. \ No newline at end of file diff --git a/05/01.txt b/05/01.txt new file mode 100644 index 0000000..df29180 --- /dev/null +++ b/05/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Шундан кейин Мусо билан Аҳарўн фиръавнга келиб, унга шундай дедилар: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Халқим саҳрода Менга байрам қилиб нишонлаши учун унинг кетишига рухсат бер”. \v 2 Фиръавн эса: “Раббийнинг овозига қулоқ солиб, мен Исроилнинг кетишига рухсат беришим учун У ким ўзи?! Раббийни танимайман, Исроилнинг кетишига рухсат бермайман”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/05/03.txt b/05/03.txt new file mode 100644 index 0000000..50c2438 --- /dev/null +++ b/05/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шунда Мусо билан Аҳарўн: “Ибронийларнинг Худоси бизга зоҳир бўлди. Бизнинг Раббий Худойимизга қурбонликлар келтиришимиз учун саҳрода уч кунлик сафарга чиқишимизга рухсат беринг, токи У бизни ўлат ёки қилич билан шикастламасин”,- дейишди. \v 4 Лекин Миср подшоҳи деди: “Эй, Мусо ва Аҳарўн! Нима учун халқни ишдан чалғитяпсизлар?! Боринглар, ишларингизни қилинглар! \v 5 Фиръавн яна деди: “Қаранглар, бу ердаги халқ кўпсонлидир! Сизлар эса уларни ишдан чалғитяпсизлар!” \ No newline at end of file diff --git a/05/06.txt b/05/06.txt new file mode 100644 index 0000000..7303cc0 --- /dev/null +++ b/05/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Ўша куннинг ўзида фиръавн Исроил халқининг ишбошчилари ва назоратчиларига шундай деди: \v 7 “Кеча ва олдинги кундагидек энди ғишт қуйиши учун халққа сомон берманглар. Ўзлари бориб сомон йиғишсин. \v 8 Кеча ва олдинги кундагидек қуйган ғиштнинг сони уларга юқлаб, буни камайтирманглар. Улар дангасалар, шунинг учун: Бориб, бизнинг Худойимизга қурбонликлар келтирайлик, деб қичқиришяпти. \v 9 Уларга кўпроқ иш беринглар, токи улар иш билан банд бўлиб, беҳуда гапларга қулоқ солишмасин”. \ No newline at end of file diff --git a/05/10.txt b/05/10.txt new file mode 100644 index 0000000..16cd61c --- /dev/null +++ b/05/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Шунда халқининг ишбошчилари ва назоратчилари чиқиб, халққа сўзладилар: “Фиръавн шундай демоқда: Сизларга энди сомон бермайман. \v 11 Бориб, қаердан бўлса ҳам, ўзларингиз сомон топинглар. Ишингиздан ҳеч нарса камайтирилмайди”. \ No newline at end of file diff --git a/05/12.txt b/05/12.txt new file mode 100644 index 0000000..1728858 --- /dev/null +++ b/05/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Шунинг учун халқ сомон ўрнига хас-чўп йиғиш учун бутун Миср юрти бўйлаб тарқалиб кетди. \v 13 Ишбошчилари эса уларни cиқувга олиб: “Сизларга сомон берилган пайтидай, кундалик меҳнатингизни бажаринглар”,- дер эдилар. \v 14 Фиръавннинг ишбошчилари халқ устидан қўйган Исроил ўғилларидан бўлган назоратчиларни эса калтаклаб: “Нима учун кеча ҳам, бугун ҳам, олдингидай белгиланган ғишт сонини қуймаяпсизлар?”- дер эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/05/15.txt b/05/15.txt new file mode 100644 index 0000000..92ea756 --- /dev/null +++ b/05/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Шунда Исроил ўғилларидан бўлган назоратчилар фиръавнга келиб, фарёд қилдилар: “Нима учун биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз? \v 16 Қулларингизга сомон беришмайди-ю: Ғишт қуйинглар, деб буйруқ қилишади. Мана, қулларингизни калтаклашаяпти! Айб эса сизнинг халқингизда”. \v 17 Фиръавн эса жавобан деди: “Дангасасизлар, дангаса! Шунинг учун: Бориб, Раббийга қурбонликлар келтирайлик, деяпсизлар. \v 18 Боринглар, ишланглар! Сизларга сомон берилмайди. Лекин белгиланган ғишт сонини қуйинглар”. \ No newline at end of file diff --git a/05/19.txt b/05/19.txt new file mode 100644 index 0000000..5dab082 --- /dev/null +++ b/05/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда Исроил ўғилларидан бўлган назоратчилар: “Кунда белгиланган ғишт сонини камайтирманглар!”- деган сўзларда ўз кулфатини кўрдилар. \v 20 Улар фиръавн ҳузуридан чиққанларида, уларни кутиб турган Мусо ва Аҳарўнга дуч келиб, \v 21 уларга: “Сизлар фиръавн ва унинг хизматкорларининг нигоҳида бизни жирканч қилиб, бизни ўлдиришлари учун уларнинг қўлларига қилич тутқазишингизни Раббий кўриб, сизларни ҳукм қилсин!”- дейишди. \ No newline at end of file diff --git a/05/22.txt b/05/22.txt new file mode 100644 index 0000000..ab2c1a5 --- /dev/null +++ b/05/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Шунда Мусо Раббийга илтижо қилиб деди: “Ё, Раббим! Нимага бу халқни шунчалик кулфатга қўйдинг? Нимага мени юбординг? \v 23 Чунки мен фиръавннинг олдига келиб, Сенинг номинг билан сўзлай бошлаганимдан буён у халққа янада ёмонроқ муносабатда бўла бошлади. Сен эса Ўз халқингни халос қилмадинг”. \ No newline at end of file diff --git a/06/01.txt b/06/01.txt new file mode 100644 index 0000000..7726c80 --- /dev/null +++ b/06/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий эса Мусога: “Фиръавнни нима қилишимни энди кўрасан. У қудратли қўлимнинг таъсири остида уларнинг кетишларига рухсат беради. У қудратли қўлимнинг таъсири остида ҳатто уларни ўз юртидан қувиб юборади”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/02.txt b/06/02.txt new file mode 100644 index 0000000..d54becd --- /dev/null +++ b/06/02.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 2 Худо Мусога яна деди: “Мен Йаҳвеҳ, Раббийман. \v 3 Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эл-Шаддай (“Қодир Худо”) номи билан Ўзимни зоҳир қилдим. Аммо Ўзимни Йаҳвеҳ (“доимо бор Бўлган Раббий”) номи билан очмадим. \v 4 Улар мусофир бўлиб яшаган Канъан юртини, айни шу юртни уларга бериш учун Мен улар билан аҳд туздим. \v 5 Мисрликлар қулликда тутиб турган Исроил ўғилларининг инграшини эшитдим ва Ўз аҳдимни ёдга олдим. \ No newline at end of file diff --git a/06/06.txt b/06/06.txt new file mode 100644 index 0000000..a6222c1 --- /dev/null +++ b/06/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Энди Исроил ўғилларига айтгин: “Мен Раббийман. Мен сизларни мисрликларнинг зулмидан халос қиламан ва қулликдан олиб чиқаман. Мен узатилган қўлим ва буюк ҳукмлар билан сизларни қутқараман. \v 7 Мен сизларни Ўзимнинг халқим қиламан, Мен сизларнинг Худойингиз бўламан. Шунда Мен сизларни мисрликларнинг зулмидан олиб чиққан Раббий Худойингиз эканлигимни билиб оласизлар. \ No newline at end of file diff --git a/06/08.txt b/06/08.txt new file mode 100644 index 0000000..64894b5 --- /dev/null +++ b/06/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман, деб қўлимни кўтариб онт ичган ерга сизларни олиб бораман ва уни сизларга мулк қилиб бераман. Мен Раббийман”. \v 9 Мусо бу гапларни Исроил ўғилларига айтиб берди, аммо улар руҳан тушкунлиги ва меҳнатининг оғирлиги туфайли Мусога қулоқ солмадилар. \ No newline at end of file diff --git a/06/10.txt b/06/10.txt new file mode 100644 index 0000000..a785b42 --- /dev/null +++ b/06/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Раббий эса Мусога сўзлаб деди: \v 11 “Бориб, Миср подшоҳи фиръавнга айтгин, у Исроил ўғилларининг ўз юртидан кетишларига рухсат берсин”. \v 12 Аммо Мусо Раббийнинг юзи олдида сўзлаб: “Мана, Исроил ўғиллари менга қулоқ солмаяптилар, қандай қилиб фиръавн менга қулоқ солади?! Ахир мен яхши гапира олмайман-ку!”- деди. \v 13 Раббий эса Мусо билан Аҳарўнга сўзлаб, уларга Исроил ўғилларини Миср еридан олиб чиқиш учун Миср подшоҳи фиръавнга нисбатан ҳамда Исроил ўғилларига нисбатан йўл-йўриғини берди. \ No newline at end of file diff --git a/06/14.txt b/06/14.txt new file mode 100644 index 0000000..84a04dd --- /dev/null +++ b/06/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Мана булар Исроил қабилаларининг бошлиқларидир – Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен ўғиллари: Энўх, Паллув, Ҳезрон ва Карми. Булар Рубен оилалари эди. \v 15 Шимўннинг ўғиллари: Йемуил, Йамин, Охад, Йахин, Зўхар ва канъанлик аёлдан туғилган ўғли Шоулдир. Булар Шимўн оилалари эди. \ No newline at end of file diff --git a/06/16.txt b/06/16.txt new file mode 100644 index 0000000..f610432 --- /dev/null +++ b/06/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Мана булар Леви ўғилларининг авлодларига кўра исмлари: Гершон, Қэҳат ва Мераридир. Леви бир юз ўттиз етти йил умр кўрди. \v 17 Гершоннинг ўғиллари: ўз оиласига кўра Либни ва Шимидир. \v 18 Қэҳатнинг ўғиллари: Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэлдир. Қэҳат бир юз ўттиз уч йил умр кўрди. \v 19 Мерарининг ўғиллари: Махли ва Мушидир. Юқоридаги рўйхат – Леви оилаларига кўра авлодларидир. \ No newline at end of file diff --git a/06/20.txt b/06/20.txt new file mode 100644 index 0000000..bdbf426 --- /dev/null +++ b/06/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Амрам ўзининг аммаси Йохабедга уйланди. У унга Аҳарўн ва Мусони туғиб берди. Амрам бир юз ўттиз етти йил умр кўрди. \v 21 Изхарнинг ўғиллари: Кўраҳ, Нефег ва Зихрийдир. \v 22 Узиэлнинг ўғиллари: Мишаил, Элзафан ва Ситридир. \ No newline at end of file diff --git a/06/23.txt b/06/23.txt new file mode 100644 index 0000000..6305dfe --- /dev/null +++ b/06/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Аҳарўн Амминадабнинг қизи, Наҳшўннинг синглиси Элишебага уйланди. У унга Надаб, Абиҳу, Элеазар ва Итамарни туғиб берди. \v 24 Кўраҳнинг ўғиллари: Ассир, Элканаҳ ва Абиасафдир. Булар Кўраҳ оилаларидир. \v 25 Аҳарўннинг ўғли Элеазар Путиэлнинг қизларидан бирига уйланди ва у унга Пинеҳасни туғиб берди. Мана, оилалари бўйича Леви қабиласининг уруғбошлари ана шулардир. \ No newline at end of file diff --git a/06/26.txt b/06/26.txt new file mode 100644 index 0000000..5448126 --- /dev/null +++ b/06/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Раббий: “Исроил ўғилларини авлоду қабилари бўйича Миср еридан олиб чиқинглар,” деб амр берган Аҳарўн ва Мусо шулардир. \v 27 Улар Исроил ўғилларини Мисрдан олиб чиқиш учун Миср подшоҳи фиръавнга сўзлаган эдилар. Мана, бу Мусо ва Аҳарўндир. \ No newline at end of file diff --git a/06/28.txt b/06/28.txt new file mode 100644 index 0000000..1e30dfb --- /dev/null +++ b/06/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Шундай қилиб, Раббий Мусо билан Миср ерида гаплашганида, \v 29 унга: “Мен Раббийман, сенга айтганларимнинг ҳаммасини Миср подшоҳи фиръавнига етказ!”- деди. Мусо эса Раббийнинг юзи олдида: “Мен яхши гапира олмайман-ку! Қандай қилиб фиръавн менга қулоқ солади?”- деган эди. \ No newline at end of file diff --git a/07/01.txt b/07/01.txt new file mode 100644 index 0000000..c58ec1e --- /dev/null +++ b/07/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: “Қара, Мен сени фиръавнга Худо сингари қилиб қўйдим, аканг Аҳарўн эса сенинг пайғамбаринг бўлади. \v 2 Мен сенга буюрганларнинг ҳаммасини акангга айтасан, аканг Аҳарўн эса фиръавн ўз еридан Исроил ўғилларининг кетишларига рухсат бериш учун унга айтади. \ No newline at end of file diff --git a/07/03.txt b/07/03.txt new file mode 100644 index 0000000..b52ed9a --- /dev/null +++ b/07/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Лекин мўъжизалару аломатларимни Миср юртида кўпайиш учун Мен фиръавннинг юрагини тош қилиб қўяман. \v 4 Фиръавн сизларга қулоқ солмайди. Ўшанда Мен қўлимни Миср узра чўзиб, Ўз қўшиним – Менинг халқим Исроил ўғилларини Миср еридан буюк ҳукмлар билан олиб чиқаман. \v 5 Қўлимни Миср узра чўзиб, Исроил ўғилларини мисрликларнинг орасидан олиб чиққанимда, Мен – Раббий эканлигимни мисрликлар билиб оладилар”. \ No newline at end of file diff --git a/07/06.txt b/07/06.txt new file mode 100644 index 0000000..9193fa7 --- /dev/null +++ b/07/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Мусо ва Аҳарўн Раббий амр этгандай иш тутдилар, улар айнан шундай қилдилар. \v 7 Улар фиръавнга гапира бошлашганларида, Мусо саксон ёшда, Аҳарўн эса саксон уч ёшда эди. \ No newline at end of file diff --git a/07/08.txt b/07/08.txt new file mode 100644 index 0000000..f55b107 --- /dev/null +++ b/07/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Раббий Мусо билан Аҳарўнга яна сўзлаб деди: \v 9 “Фиръавн сизларга: Бирорта мўъжиза кўрсатинглар-чи, деб айтса, Аҳарўнга буюрки, у ҳассани олиб, фиръавннинг олдига ташласин. Ҳасса илонга айланиб қолади”. \v 10 Мусо ва Аҳарўн фиръавнга келиб, Раббий амр этгандай иш тутдилар. Аҳарўн фиръавн ва унинг хизматкорлари олдига ўз ҳассасини ташлади, ҳасса эса илонга айланди. \ No newline at end of file diff --git a/07/11.txt b/07/11.txt new file mode 100644 index 0000000..ae594fc --- /dev/null +++ b/07/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шунда фиръавн донишмандлар ва фолбинларни чақирди. Миср сеҳргарлари ҳам ўз сеҳр-жодулари орқали худди шундай мўъжиза кўрсатдилар. \v 12 Уларнинг ҳар бири ҳассасини ерга ташлади ва ҳассалари илонларга айланиб қолди. Аммо Аҳарўннинг ҳассаси уларнинг ҳассаларини ютиб юборди. \v 13 Бироқ Раббий айтганидай, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у уларга қулоқ солмади. \ No newline at end of file diff --git a/07/14.txt b/07/14.txt new file mode 100644 index 0000000..3ea753a --- /dev/null +++ b/07/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Сўнг Раббий Мусога деди: “Фиръавннинг юраги қаттиқдир, у халқнинг кетишига рухсат беришни рад қиляпти. \v 15 Эртага эрталаб фиръавннинг олдига бор. Мана, у сув бўйига боради. Сен эса дарё бўйига, унинг йўлига чиқиб тургин ва илонга айланган ҳассангни қўлингга олиб, \ No newline at end of file diff --git a/07/16.txt b/07/16.txt new file mode 100644 index 0000000..1441cbd --- /dev/null +++ b/07/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 унга шундай дегин: Ибронийларнинг Раббий Худоси мени сенинг ҳузурингга шу гапни айтгани юборди: Менинг халқим саҳрода Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бергин. Лекин сен ҳамон қулоқ солмаяпсан. \v 17 Раббий шундай демоқда: Мен Раббий эканлигимни шундан билиб оласан: қўлимдаги мана бу ҳассани Нил дарёсининг сувига урганимда, сув қонга айланади. \v 18 Дарёдаги балиқлар нобуд бўлади. Дарё сасиб кетади ва мисрликлар дарё сувидан ичишдан толиқадилар”. \ No newline at end of file diff --git a/07/19.txt b/07/19.txt new file mode 100644 index 0000000..9a916ba --- /dev/null +++ b/07/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Раббий Мусога яна деди: “Аҳарўнга айт, ҳассани қўлига олиб, Миср сувлари томонга – Мисрдаги дарёлар, анҳорлар, кўллар, ҳамма сув ҳавзалари томонга узатсин. Мисрдаги ҳамма жойларда сув қонга айланади, бутун Миср юртидаги ёғоч ва тош идишлардаги сувлар ҳам қонга айланади”. \ No newline at end of file diff --git a/07/20.txt b/07/20.txt new file mode 100644 index 0000000..86bd0d3 --- /dev/null +++ b/07/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Мусо ва Аҳарўн эса Раббий амр этганидай иш тутдилар. Аҳарўн фиръавн ва унинг хизматкорлари олдида ҳассани кўтариб, дарё сувига урган эди. Шунда дарёдаги бутун сув қонга айланди. \v 21 Дарёдаги балиқлар ўлиб кетдилар. Дарё суви сасиб кетди. Мисрликлар дарё сувини ича олмадилар. Мисрнинг ҳамма ери узра қон бўлди. \v 22 Миср сеҳргарлари ҳам ўз сеҳр-жодулари орқали худди ўшандай қилдилар. Раббий айтганидай, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у уларга қулоқ солмади. \ No newline at end of file diff --git a/07/23.txt b/07/23.txt new file mode 100644 index 0000000..ad4d01c --- /dev/null +++ b/07/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Сўнг фиръавн ўгирилиб, саройига қайтди, бу мўъжиза ҳам унинг юрагига таъсир қилмади. \v 24 Дарё сувини ичиб бўлмагани сабабли мисрликлар ичимлик суви топиш учун дарё яқинида қудуқлар ковлай бошладилар. \v 25 Раббий Нил дарёсини шикастлаганидан етти кун ўтди. \ No newline at end of file diff --git a/08/01.txt b/08/01.txt new file mode 100644 index 0000000..d09691c --- /dev/null +++ b/08/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Сўнг Раббий Мусога айтди: “Фиръавнга бориб, унга айт: Раббий шундай деяпти: Менинг халқим саҳрода Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 2 Агарда халқимнинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг, бутун вилоятингни қурбақа билан шикастлайман. \v 3 Нил дарёси қурбақалар билан тўлиб-тошади. Қурбақалар дарёдан чиқиб, сенинг саройингга, ётоқхонангга, тўшагингга, хизматкорларинг ва халқингнинг уйларига, тандирлари ва хамир тоғораларига кириб олади. \v 4 Қурбақалар сенинг устингга, сенинг халқингнинг устига, барча хизматкорларингнинг устига чиқиб олади”. \ No newline at end of file diff --git a/08/05.txt b/08/05.txt new file mode 100644 index 0000000..6de0963 --- /dev/null +++ b/08/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Раббий Мусога яна деди: “Аҳарўнга айтгин, у ҳасса билан қўлини дарёлар, анҳорлар, кўллар томонга узатиб, Миср ерига қурбақаларни чиқарсин”. \v 6 Аҳарўн қўлини Миср сувлари томонга узатди. Шунда қурбақалар чиқиб, Миср ерини босиб кетди. \v 7 Сеҳргарлар ҳам ўз сеҳр-жодулари билан худди шундай қилдилар ва Миср юртига қурбақалар чиқардилар. \ No newline at end of file diff --git a/08/08.txt b/08/08.txt new file mode 100644 index 0000000..83a81af --- /dev/null +++ b/08/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақириб деди: “Раббийга ибодат қилинглар, У мендан ва менинг халқимдан қурбақаларни олиб ташласин. Мен эса Раббийга қурбонлик келтириши учун халқнинг кетишига рухсат бераман”. \v 9 Мусо фиръавнга: “Хўп, вақтини ўзинг тайинла. Қурбақалар сендан, хонадонларингдан йўқолсин, фақат дарёда қолсин, деб сен ва хизматкорларинг ҳамда халқинг учун қачон ибодат қилай?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/08/10.txt b/08/10.txt new file mode 100644 index 0000000..6dce558 --- /dev/null +++ b/08/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 “Эртага”,- деди у. Мусо жавобан деди: “Хўп, бизнинг Раббий Худойимиздек бошқа ҳеч ким йўқлигини билишинг учун айтганингдай бўлсин! \v 11 Қурбақалар сендан, хонадонларингдан, хизматкорларингдан ва халқингдан йўқолиб, фақат дарёда қолади”. \v 12 Мусо ва Аҳарўн фиръавннинг ҳузуридан чиқдилар. Мусо Раббий фиръавннинг бошига келтирилган қурбақалар ҳақида Унга фарёд қилди. \ No newline at end of file diff --git a/08/13.txt b/08/13.txt new file mode 100644 index 0000000..bb05541 --- /dev/null +++ b/08/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Раббий эса Мусонинг сўзи бўйича қилди: уйларда, ҳовлилар ва далаларда бўлган қурбақалар ўлиб кетдилар. \v 14 Шунда уларни уюм қилиб йиғдилар ва ер сассиқ ҳидга тўлиб кетди. \v 15 Лекин фиръавн вазият енгиллашганини кўргач, юрагини қаттиқлаштирди ва Раббий айтганидай, уларга қулоқ солмади. \ No newline at end of file diff --git a/08/16.txt b/08/16.txt new file mode 100644 index 0000000..56dddd5 --- /dev/null +++ b/08/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Раббий Мусога: “Аҳарўнга айтгин, у ҳассангни узатиб, ернинг чангига урсин. Шунда Мисрнинг бутун еридаги чанг майда чивинга айланади”,- деди. \v 17 Улар худди шундай қилдилар. Аҳарўн ҳасса билан қўлини узатиб, ернинг чангига урган эди. Шунда майда чивин одамлар ва ҳайвонларнинг устига ёпирилди. Бутун Миср ерининг чанги майда чивинга айланди. \ No newline at end of file diff --git a/08/18.txt b/08/18.txt new file mode 100644 index 0000000..199a5b0 --- /dev/null +++ b/08/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Сеҳргарлар ҳам ўз сеҳр-жодулари билан чангни майда чивинга айлантиришга тиришдилар, лекин бундай қила олмадилар. Майда чивин эса одамлар ва ҳайвонларнинг устига ёпирилди. \v 19 Сеҳргарлар фиръавнга: “Бу Худонинг қўли”,- дейишди. Лекин фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва Раббий айтганидай, у уларга қулоқ солмади. \ No newline at end of file diff --git a/08/20.txt b/08/20.txt new file mode 100644 index 0000000..1fc9f13 --- /dev/null +++ b/08/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Раббий Мусога деди: “Эртага саҳарда ўрнингдан тур. Фиръавн дарёга бораётганида, унинг олдига бориб, унга айтгин: Раббий шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 21 Агар халқимнинг кетишига рухсат бермасанг, Мен сенинг, хизматкорларинг ва халқингнинг устига ҳамда сенинг уйларингга сўна пашшаларни юбораман ва мисрликларнинг уйлари, шунингдек, улар яшаётган ер сўна пашшаларга тўлиб-тошади. \ No newline at end of file diff --git a/08/22.txt b/08/22.txt new file mode 100644 index 0000000..aacfca5 --- /dev/null +++ b/08/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Мен Раббий эканлигимни билиб олишинг учун ўша куни Менинг халқим яшаётган Гошен ерини ажратиб қўяман ва у ерда сўна пашша бўлмайди. \v 23 Мен Ўз халқим билан сенинг халқингнинг орасини ажратаман. Бу аломат эртага юз беради”. \v 24 Раббий айнан шундай қилди: фиръавннинг саройига, унинг хизматкорларининг уйларига ва бутун Миср ерига кўплаб сўна пашшалар учиб келди. Бутун Миср юрти сўна пашша оқибатида хароб бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/08/25.txt b/08/25.txt new file mode 100644 index 0000000..5f1751d --- /dev/null +++ b/08/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Шундан сўнг фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақириб: “Боринглар, шу ернинг ўзида Худойингизга қурбонликлар келтираверинглар”,- деди. \v 26 Мусо жавобан деди: “Бундай қилиб бўлмайди. Чунки бизнинг Раббий Худойимизга келтирадиган қурбонлигимиз мисрликлар учун жирканчдир. Агар биз мисрликлар учун жирканч бўлган қурбонликни уларнинг кўз олдида келтирсак, улар бизни тошбўрон қилмайдиларми?! \v 27 Биз уч кунлик сафарга саҳрога борамиз ва бизнинг Раббий Худойимиз бизга амр этганидай, Унга қурбонликлар келтирамиз”. \ No newline at end of file diff --git a/08/28.txt b/08/28.txt new file mode 100644 index 0000000..fcff569 --- /dev/null +++ b/08/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Шунда фиръавн: “Майли, сизларнинг Раббий Худойингизга саҳрода қурбонлик келтиришингиз учун мен кетишингизга рухсат бераман, фақат узоққа кетманглар. Мен учун ҳам ибодат қилинглар”,- деди. \v 29 Мусо эса деди: “Мана, мен ҳузурингиздан чиқаман ва Раббийга ибодат қиламан. Сўна пашшалар эртага фиръавндан, унинг хизматкорлари ва халқидан йироқлашади. Фақат фиръавн халқ Раббийга қурбонлик келтириш учун унинг кетишига рухсат бермасдан алдашни бас қилсин”. \ No newline at end of file diff --git a/08/30.txt b/08/30.txt new file mode 100644 index 0000000..dad2587 --- /dev/null +++ b/08/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Шундай қилиб, Мусо фиръавн ҳузуридан чиқиб, Раббийга ибодат қилди. \v 31 Раббий Мусонинг сўзи бўйича қилди ва фиръавндан, унинг хизматларидан ҳамда унинг халқидан сўна пашшаларни йироқлаштирди. Бирорта ҳам қолмади. \v 32 Лекин фиръавн бу сафар ҳам юрагини қаттиқлаштирди ва халқнинг кетишига рухсат бермади. \ No newline at end of file diff --git a/09/01.txt b/09/01.txt new file mode 100644 index 0000000..c44aad2 --- /dev/null +++ b/09/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Сўнгра Раббий Мусога деди: “Фиръавнга бориб, унга айтгин: Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 2 Агарда унинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг ва уларни ушлаб тураверсанг, \v 3 унда Раббийнинг қўли даладаги чорвангга, отларингга, эшакларингга, туяларингга, мол-қўйларингга қарши бўлади. Жуда оғир ўлат касаллиги келади. \v 4 Раббий Исроилнинг чорвасини Мисрнинг чорвасидан ажратиб қўяди. Исроил ўғилларининг чорвасидан бирортаси ҳам нобуд бўлмайди. \ No newline at end of file diff --git a/09/05.txt b/09/05.txt new file mode 100644 index 0000000..4c0b3a0 --- /dev/null +++ b/09/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Эртага Раббий буни бу ерда амалга оширади, деб Раббий аниқ вақтни белгилади”. \v 6 Эртаси куни Раббий шундай қилди: Мисрнинг бор чорваси қирилиб кетди, Исроилнинг чорвасидан эса бирортаси ҳам нобуд бўлмади. \v 7 Фиръавн одам юбориб билдики, Исроилнинг чорвасидан бирортаси ҳам нобуд бўлмабди. Лекин фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у халқнинг кетишига рухсат бермади. \ No newline at end of file diff --git a/09/08.txt b/09/08.txt new file mode 100644 index 0000000..70ccde7 --- /dev/null +++ b/09/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Сўнг Раббий Мусо билан Аҳарўнга деди: “Ўчоқдан кафтингизни тўлдириб кул олинглар. Мусо кулни фиръавннинг кўзи олдида осмонга сочсин. \v 9 Шунда чанг бутун Миср ерини қоплайди ва бутун Миср ерида одамларда ҳам, ҳайвонларда ҳам яллиғланган чипқонлар чиқади”. \v 10 Мусо ва Аҳарўн ўчоқдан кул олиб, фиръавннинг ҳузурига бордилар. Мусо кулни осмонга сочган эди, унда одамларда ва ҳайвонларда яллиғланган чипқонлар чиқди. \ No newline at end of file diff --git a/09/11.txt b/09/11.txt new file mode 100644 index 0000000..94d54ea --- /dev/null +++ b/09/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Сеҳргарлар эса яллиғланиш туфайли Мусонинг олдида тура олмадилар. Чунки барча мисрликлар ҳам, сеҳргарларга ҳам яллиғланган чипқонлар чиққан эди. \v 12 Аммо Раббий фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва Раббий Мусога айтганидай, фиръавн уларга қулоқ солмади. \ No newline at end of file diff --git a/09/13.txt b/09/13.txt new file mode 100644 index 0000000..7c8fdd5 --- /dev/null +++ b/09/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Раббий Мусога деди: “Эртага саҳар пайти тур ва фиръавннинг ҳузурига бориб, унга айтгин: Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Менинг халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 14 Зеро бутун ерда Мендек ҳеч ким йўқлигини билишинг учун бу сафар Мен сенинг юрагингга, сенинг хизматкорларинг ва халқингнинг устига барча яраларимни юбораман. \ No newline at end of file diff --git a/09/15.txt b/09/15.txt new file mode 100644 index 0000000..dc50ebe --- /dev/null +++ b/09/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Мен қўлимни чўзиб, сени ва сенинг халқингни ўлатга дучор қилишим мумкин эди, шунда сен ер юзидан қирилиб кетар эдинг. \v 16 Аммо сенинг устингда қудратимни кўрсатиш ва Менинг номим бутун ерга эълон қилиниши учун Мен сени сақладим. \v 17 Сен халқимнинг кетишига рухсат бермаслигинг учун ҳануз уларга қаршилик қиляпсан. \ No newline at end of file diff --git a/09/18.txt b/09/18.txt new file mode 100644 index 0000000..334f109 --- /dev/null +++ b/09/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Мана, Мен эртага, айнан шу вақтда, шундай кучли дўл ёғдираманки, Мисрга асос солинган кундан буён шу кунгача бунақаси бўлмаган. \v 19 Шунинг учун чорвангни ва даладаги ҳамма нарсангни йиғиш учун одам юбор. Уйларга йиғиб олинмасдан, далада қолган ҳамма одам ва чорвага дўл ёғади ва улар ўлади”. \ No newline at end of file diff --git a/09/20.txt b/09/20.txt new file mode 100644 index 0000000..1d194c1 --- /dev/null +++ b/09/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Фиръавннинг хизматкорларидан баъзилари Раббийнинг сўзларидан қўрқиб, ўз қулларини ва чорваларини дарров уйларига йиғиб олдилар. \v 21 Раббийнинг сўзларига ўз юрагини бурмаганлар эса қуллари билан чорваларини очиқ жойда қолдирдилар. \ No newline at end of file diff --git a/09/22.txt b/09/22.txt new file mode 100644 index 0000000..a64b431 --- /dev/null +++ b/09/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Раббий Мусога: “Қўлингни осмонга узат, токи Мисрнинг бутун ерига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғсин”,- деди. \v 23 Мусо ҳассасини осмонга қарата узатди, Раббий момақалдироқ ва дўл чиқарди, ер бўйлаб олов ёйилди. Шундай қилиб, Раббий Миср ерига дўл юборди. \v 24 Ғоят кучли дўл ёғиб, дўл аро олов ёғди. Миср эл-авлоди пайдо бўлганидан буён бунақа дўл бўлмаган эди. \ No newline at end of file diff --git a/09/25.txt b/09/25.txt new file mode 100644 index 0000000..041b14a --- /dev/null +++ b/09/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Дўл бутун Миср ери бўйлаб далада бўлган ҳамма нарсани – одамдан тортиб ҳайвонгача нобуд қилди. Шунингдек, даладаги ҳамма экинларни нобуд қилди, даладаги ҳамма дарахтларни эса синдирди. \v 26 Фақат Исроил ўғиллари яшаётган Гошен ерига дўл ёғмади. \ No newline at end of file diff --git a/09/27.txt b/09/27.txt new file mode 100644 index 0000000..0cfd54d --- /dev/null +++ b/09/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Шунда фиръавн Мусо билан Аҳарўнни чақиртириб, уларга шундай деди: “Бу сафар мен гуноҳ қилдим. Раббий ҳақ, мен ва халқим эса айбдормиз. \v 28 Раббийга ибодат қилинг: Худонинг момақалдироғи билан дўл тўхтасин. Мен эса сизларнинг кетишингизга рухсат бераман. Сизларни бошқа тутиб турмайман”. \ No newline at end of file diff --git a/09/29.txt b/09/29.txt new file mode 100644 index 0000000..7092e1d --- /dev/null +++ b/09/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Мусо унга деди: “Сен бутун ер Раббийники эканлигини билишинг учун мен шаҳардан чиқишим биланоқ қўлларимни Раббийга чўзаман ва момақалдироқ тўхтайди, дўл ҳам бошқа ёғмайди. \v 30 Лекин мен биламан: сен ҳам, сенинг хизматкорларинг ҳам ҳали Раббий Худодан қўрқмайсизлар. \ No newline at end of file diff --git a/09/31.txt b/09/31.txt new file mode 100644 index 0000000..ffe5b00 --- /dev/null +++ b/09/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Бу пайтда арпа бошоқлаган, зиғирпоя гуллаб қолган эди. Буларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. \v 32 Бироқ буғдой кечки бўлгани учун зарар кўрмади”. \v 33 Мусо фиръавндан, шаҳардан чиқиб, қўлларини Раббийга чўзди. Шунда момақалдироқ ва дўл тўхтади, ёмғир ерга ёғишдан тинди. \ No newline at end of file diff --git a/09/34.txt b/09/34.txt new file mode 100644 index 0000000..3226833 --- /dev/null +++ b/09/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Ёмғир тиниб, дўл ва момақалдироқ тўхтаганини фиръавн кўрди-ю, гуноҳ қилишни давом эттирди. Ўзи ҳам, хизматкорлари ҳам юрагини қаттиқлаштирдилар. \v 35 Шундай қилиб, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва Раббий Мусо орқали айтганидай, у Исроил ўғилларининг кетишларига рухсат бермади. \ No newline at end of file diff --git a/10/01.txt b/10/01.txt new file mode 100644 index 0000000..c469d3d --- /dev/null +++ b/10/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: “Фиръавнга бор! Зеро Мен фиръавн ва унинг хизматкорларининг юрагини қаттиқлаштирдим, токи уларнинг орасида Ўз аломатларимни кўрсатай \v 2 ва Менинг Мисрда қилган ишларим ҳақида ҳамда бу ерда кўрсатган аломатларим ҳақида сен болаларингга, болаларингнинг болаларига айтиб бергин, ва сизлар Мен Раббий эканлигимни билиб олинглар”. \ No newline at end of file diff --git a/10/03.txt b/10/03.txt new file mode 100644 index 0000000..8c90e84 --- /dev/null +++ b/10/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Мусо ва Аҳарўн фиръавнга келиб, унга шундай дедилар: “Ибронийларнинг Раббий Худоси шундай демоқда: “Сен қачонгача Менинг олдимда ўзингни бўйсунишингни рад этасан?! Халқим Менга хизмат қилиши учун унинг кетишига рухсат бер. \v 4 Агарда унинг кетишига рухсат беришни рад қилсанг, Мен эртага вилоятингга чигирткаларни юбораман. \ No newline at end of file diff --git a/10/05.txt b/10/05.txt new file mode 100644 index 0000000..7da7ecf --- /dev/null +++ b/10/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Чигирткалар ер юзини шунақанги қоплайдики, ер тамомила кўринмай қолади. Дўлдан омон қолган ҳосилингизни, далада ўсаётган жамики дарахтларингизни чигирткалар еб битирадилар. \v 6 Чигирткалар сенинг ва хизматкорларингнинг уйларини, ҳамма мисрликларнинг хонадонларини тўлдиради. Оталаринг ҳам, оталарингнинг оталари ҳам уларнинг ер юзида пайдо бўлган кунларидан буён ҳатто шу кунгача бунақасини кўрмаганлар”. Сўнг Мусо бурилиб, фиръавннинг ҳузуридан чиқиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/10/07.txt b/10/07.txt new file mode 100644 index 0000000..9949716 --- /dev/null +++ b/10/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Шунда фиръавннинг хизматкорлари унга: “Бу одам қачонгача бизларни қийнайди?! Бу одамлар ўзларининг Раббий Худосига хизмат қилишлари учун уларнинг кетишларига рухсат беринг. Наҳотки, Мисрнинг хароб бўлаётганини кўрмаяпсиз?”- дедилар. \v 8 Ўшанда Мусо ва Аҳарўнни фиръавннинг ҳузурига қайтариб олиб келдилар. У эса уларга: “Боринглар, ўзларингнинг Раббий Худойингизга хизмат қилинглар. Аммо сизлардан кимлар боради?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/10/09.txt b/10/09.txt new file mode 100644 index 0000000..cb8f0da --- /dev/null +++ b/10/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Мусо: “Ёшлару кексаларимиз, ўғиллару қизларимиз ва мол-қўйларимиз билан бирга борамиз, чунки Раббийга байрам қилиб нишонлашимиз керак”,- деди. \v 10 Фиръавн эса деди: “Майли, Раббий сизлар билан бўлсин! Мен сизларнинг кетишингизга рухсат бераман. Бироқ нима учун болаларингиз борадилар? Кўряпсизларми, ниятларингиз ёмон! \v 11 Йўқ! Сизлар Раббийга хизмат қилишни сўраганингиздай, мана, фақатгина эркакларингиз борсинлар”. Шунда уларни фиръавннинг ҳузуридан ҳайдаб юбордилар. \ No newline at end of file diff --git a/10/12.txt b/10/12.txt new file mode 100644 index 0000000..f99604a --- /dev/null +++ b/10/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Раббий Мусога: “Қўлингни Миср ери узра узат, токи чигиртка Миср ерига ҳужум қилсин ва ердаги ҳамма ўсимликларни, дўлдан омон қолган ҳамма нарсани еб битирсин”,- деди. \v 13 Мусо ҳассасини Миср ери узра узатди ва Раббий бу юртга шарқдан шамолни йўналтирди. Бутун кун ва бутун тун шамол эсди. Шарқдан эсган шамол эрталабгача чигирткаларни олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/10/14.txt b/10/14.txt new file mode 100644 index 0000000..09f6786 --- /dev/null +++ b/10/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Чигиртка бутун Миср ерига ҳужум қилди ва буюк сони кўплаб, Мисрнинг ҳамма юртини қоплади. Илгари бу қадар кўп чигиртка бўлган эмас, бундан кейин ҳам бўлмайди. \v 15 Улар ер юзини шундай қопладики, ер кўринмай қолди. Улар дўлдан омон қолган дарахтлардаги барча меваларни ҳамда ердаги ҳамма кўкатларни еб-битирди. Бутун Миср еридаги бирор дала кўкатида, бирор дарахтда яшил нарса қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/10/16.txt b/10/16.txt new file mode 100644 index 0000000..e9d977b --- /dev/null +++ b/10/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Фиръавн зудлик билан Мусо билан Аҳарўнни чақиртириб, уларга айтди: “Сизларнинг Раббий Худойингизга ва сизларга қарши гуноҳ қилдим. \v 17 Энди менинг гуноҳимни яна бир бор кечиринглар ва сизларнинг Раббий Худойингизга илтижо қилинглар, У бу ҳалокатни мендан йўқ қилсин”. \v 18 Мусо фиръавннинг ҳузуридан чиқиб, Раббийга ибодат қилди. \ No newline at end of file diff --git a/10/19.txt b/10/19.txt new file mode 100644 index 0000000..60ce0af --- /dev/null +++ b/10/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда Раббий ғарбдан жуда кучли шамол эстирди ва чигирткаларни учириб кетиб, Қизил денгизга ташлади. Бутун Миср юртида биронта ҳам чигиртка қолмади. \v 20 Лекин Раббий фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва у Исроил ўғилларининг кетишларига рухсат бермади. \ No newline at end of file diff --git a/10/21.txt b/10/21.txt new file mode 100644 index 0000000..9a75abf --- /dev/null +++ b/10/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Раббий Мусога: “Қўлингни осмонга узат ва Миср ерини зулмат, қўл сезадиган зулмат қоплайди”,- деди. \v 22 Мусо қўлини осмонга узатди ва бутун Миср ерини уч кун давомида қуюқ зулмат қоплади. \v 23 Улар уч кун давомида бир-бирларини кўра олмадилар ва ўринларидан турмадилар. Барча Исроил ўғилларининг уйларида эса ёруғлик эди. \ No newline at end of file diff --git a/10/24.txt b/10/24.txt new file mode 100644 index 0000000..14da322 --- /dev/null +++ b/10/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Фиръавн яна Мусони чақиртириб, унга: “Бориб, Раббийга хизмат қилинглар, аммо мол-қўйларингизни қолдириб кетинглар, болаларингизни эса олиб кетинглар”,- деди. \v 25 Лекин Мусо деди: “Бизнинг Раббий Худойимизга бағишлашимиз учун қўлимизда қурбонликлар ва тамоман ёндириш қурбонликлари билан боришимизга ижозат бер. \v 26 Чорвамиз ҳам бизлар билан бирга боради, биронта ҳам туёқ қолмайди, чунки бизнинг Раббий Худойимизга қурбонликларни шу мол-қўйларимиздан оламиз. Зеро у ерга бормагунимизча, Раббийга нимани қурбонлик қилишимизни билмаймиз!” \ No newline at end of file diff --git a/10/27.txt b/10/27.txt new file mode 100644 index 0000000..0d29901 --- /dev/null +++ b/10/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Раббий яна фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва у уларнинг кетишларига рухсат беришни истамади. \v 28 Охири фиръавн Мусога: “Йўқол менинг олдимдан! Эҳтиёт бўл, бундан кейин менинг олдимга келма! Менинг юзимни кўрган кунинг ўласан!”- деди. \v 29 Мусо эса: “Сен айтганингдай бўлсин! Бошқа юзингни кўрмайман!”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/11/01.txt b/11/01.txt new file mode 100644 index 0000000..dd61ead --- /dev/null +++ b/11/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: “Мен фиръавн ва мисрликларнинг бошига яна битта фалокат юбораман. Шундан кейин у сизларнинг бу ердан кетишларингизга рухсат беради. У кетишларингизга рухсат бераётганида эса, ҳатто тамоман бу ердан сизларни ҳайдаб чиқаради. \v 2 Энди Исроил халқига айт, ҳар бир эркак ўз қўшнисидан ва ҳар бир аёл ўз кўшнисидан олтин ва кумуш буюмларни сўраб олсин”. \v 3 Раббий Исроил халқига нисбатан мисрликларнинг назарида илтифот келтирди. Мусо ҳам Миср еридаги фиръавннинг хизматкорлари ва халқининг кўзи олдида ғоят улуғ эди. \ No newline at end of file diff --git a/11/04.txt b/11/04.txt new file mode 100644 index 0000000..4156f45 --- /dev/null +++ b/11/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Мусо фиръавнга деди: “Раббий шундай демоқда: Тун ярмида Миср бўйлаб юраман. \v 5 Шунда Мисрнинг еридаги ҳамма тўнғичлар – тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан то қўл тегирмонида ишлаётган чўрининг тўнғичгача нобуд бўлади, шунингдек, чорванинг ҳамма тўнғичи нобуд бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/11/06.txt b/11/06.txt new file mode 100644 index 0000000..f522144 --- /dev/null +++ b/11/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Бутун Миср бўйлаб илгари бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайдиган қаттиқ фарёд кўтарилади. \v 7 Раббий Исроил халқини Миср халқидан фарқ қилишини билиб олишингиз учун, мана, Исроил ўғилларидан эса бирорта одамга ёки бирорта ҳайвонга ҳатто ит ҳам тилини қимирлатмайди. \v 8 Сенинг ҳамма мана шу хизматкорларинг менинг олдимга келадилар ва менга тиз чўкиб: Сен ҳам, сенга эргашган халқинг ҳам чиқиб кетинглар, деб айтасизлар. Шундан сўнг мен чиқиб кетаман”. Бу сўзлардан кейин Мусо ғазаб билан фиръавннинг ҳузуридан чиқиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/11/09.txt b/11/09.txt new file mode 100644 index 0000000..ca3623e --- /dev/null +++ b/11/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Раббий Мусога шундай деди: “Миср ерида Менинг мўъжизаларим кўпайиши учун фиръавн сизларга қулоқ солмайди”. \v 10 Мусо ва Аҳарўн фиръавннинг олдида ҳамма бу мўъжизаларни амалга оширдилар. Лекин Раббий фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва у Исроил ўғилларининг ўз еридан кетишларини рухсат бермади. \ No newline at end of file diff --git a/12/01.txt b/12/01.txt new file mode 100644 index 0000000..2d1d1e3 --- /dev/null +++ b/12/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусо билан Аҳарўнга Миср ерида деди: \v 2 “Бу ой сизлар учун илк ой, йилнинг биринчи ойи бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/12/03.txt b/12/03.txt new file mode 100644 index 0000000..9d63f37 --- /dev/null +++ b/12/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Исроил халқининг бутун жамоасига айтинглар: Шу ойнинг ўнинчи куни ҳар бир киши ўз оиласига қўзи олсин: бир хонадонга бир қўзи олинсин. \v 4 Агар оила шундай кичик бўлиб, бир қўзини ея олмайдиган бўлса, жон бошига ҳисоблаб, хонадонга яқин жойлашган қўшнисига қўшилиб, жонларининг сонига мувофиқ қўзини олсин. Ҳар бир киши қанча ейишига қараб қўзини тақсимланглар. \ No newline at end of file diff --git a/12/05.txt b/12/05.txt new file mode 100644 index 0000000..222c644 --- /dev/null +++ b/12/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Сизларда нуқсонсиз, бир яшар эркак қўзи бўлиши керак, уни қўй ёки эчкидан олинглар. \v 6 Биринчи ойнинг ўн тўртинчи кунигача уни сақланглар. Сўнгра Исроил халқининг бутун жамоаси уни кечқурун сўйсин. \v 7 Унинг қонидан эса олиб, уни ейдиган уйларининг эшигининг иккала ромига ва тепасига суртсинлар. \v 8 Ўша туннинг ўзида оловда пиширилган унинг гўштини есинлар. Уни ачитқисиз нон ва тахир ўтлар билан есинлар. \ No newline at end of file diff --git a/12/09.txt b/12/09.txt new file mode 100644 index 0000000..19885db --- /dev/null +++ b/12/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Унинг сувда қайнатилганини ёки хомини еманглар. Аммо оловда пиширилган калла-туёқларию ичак-човоқлари билан уни енглар. \v 10 Ундан эрталабгача қолдирманглар, қолганини эса эрталабгача оловда куйдиринглар. \v 11 Уни шундай енглар: белларингиз боғланган бўлсин, пойафзалингиз оёғингизда ва таёғингиз қўлингизда бўлсин. Уни шошиб енглар. Бу Раббийнинг Песаҳидир. \ No newline at end of file diff --git a/12/12.txt b/12/12.txt new file mode 100644 index 0000000..3d12867 --- /dev/null +++ b/12/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Ўша тунда Мен Миср еридан ўтиб, Миср еридаги ҳамма тўнғични – одамдан то чорвагача шикастлайман. Мен Мисрнинг барча худоларига қарши ҳукмни ижро этаман. Мен Раббийман. \v 13 Қон эса сизлар турган уйларда аломат бўлади. Мен қонни кўриб, сизларни четлаб ўтаман, ва Миср ерини шикастлаётганимда, ҳалокатли ўлат сизларнинг устингизга келмайди. \v 14 Бу кунни сизлар ёдда тутинглар ва уни авлодларингиз оша Раббийга байрам қилиб нишонланглар. Уни нишонланглар, зеро бу абадий низомдир. \ No newline at end of file diff --git a/12/15.txt b/12/15.txt new file mode 100644 index 0000000..be75bc1 --- /dev/null +++ b/12/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Етти кун давомида ачитқисиз нон енглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги ачитқини йўқотинглар. Кимки биринчи кундан еттинчи кунгача ачитқили нарсани еса, бу жон Исроил орасидан қириб ташланади. \v 16 Биринчи куни муқаддас йиғин бўлсин, шунингдек, еттинчи куни ҳам муқаддас йиғин бўлсин. Бу кунлари ҳеч қандай иш қилиш мумкин эмас, қилишларинг мумкин бўлган биргина иш ― бу фақат ҳар бир кишининг овқат тайёрлашидир. \ No newline at end of file diff --git a/12/17.txt b/12/17.txt new file mode 100644 index 0000000..5f034ff --- /dev/null +++ b/12/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Ачитқисиз нонлар байрамини нишонланглар, чунки айнан шу куни Мен сизларнинг қабилаларингизни Миср еридан олиб чиқдим. Уни авлодларингиз оша нишонланглар, зеро бу абадий низомдир. \v 18 Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни кечқурундан бошлаб то шу ойнинг йигирма биринчи куни кечқурунгача ачитқисиз нон енглар. \ No newline at end of file diff --git a/12/19.txt b/12/19.txt new file mode 100644 index 0000000..f3c6dc9 --- /dev/null +++ b/12/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Уйларингизда ўша етти кун давомида ачитқи асло бўлмасин. Кимки ачитқили нарса еса, у маҳаллий одамми, мусофирми, барибир, Исроил жамоасидан қириб ташланади. \v 20 Ачитқили ҳеч нарсани еманглар. Ҳар бир яшаш жойингизда ачитқисиз нон енглар”. \ No newline at end of file diff --git a/12/21.txt b/12/21.txt new file mode 100644 index 0000000..3d05fba --- /dev/null +++ b/12/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Сўнг Мусо Исроилнинг ҳамма оқсоқолларини чақиртириб, уларга шундай деди: “Оилангиз учун биттадан қўзи танлаб олиб, Песаҳ қурбонлигини сўйинглар. \v 22 Кейин ҳиссоп ўтидан бир тутам олиб, идишдаги қонга ботириб олинглар. Шундай қилиб, уйларингиз эшиги ромининг ёнларига ва тепасига идишдаги қондан суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиздан чиқманглар. \ No newline at end of file diff --git a/12/23.txt b/12/23.txt new file mode 100644 index 0000000..a62e16d --- /dev/null +++ b/12/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Раббий Мисрни шикастлаш учун бориб, эшикларингизнинг ромидаги ва тепасидаги қонни кўрганида, эшикларингизни четлаб ўтади ва ҳалок қилувчи шикастлаш учун уйларингизга киришига йўл қўймайди. \ No newline at end of file diff --git a/12/24.txt b/12/24.txt new file mode 100644 index 0000000..329251f --- /dev/null +++ b/12/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Буни ўзларингиз ва авлодларингиз учун абадий қонун сифатида риоя қилинглар. \v 25 Раббий сизларга беришни ваъда қилган ерга кирганларингиздан кейин ҳам, бу хизматга риоя қилаверинглар. \ No newline at end of file diff --git a/12/26.txt b/12/26.txt new file mode 100644 index 0000000..c1f30cf --- /dev/null +++ b/12/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Болаларингиз сизлардан: “Бу хизматнинг маъноси нима?”- деб сўраганларида, \v 27 уларга шундай жавоб беринглар: “Бу Раббийга бағишланган Песаҳ қурбонлигидир. Раббий мисрликларни шикастлаганида, Мисрдаги Исроил ўғилларининг уйларини четлаб ўтди ва бизнинг хонадонларимизни омон сақлаб қолди”. Ўшанда Исроил халқи таъзим қилиб, Худони улуғладилар. \v 28 Шундай қилиб, Исроил ўғиллари бориб, Раббий Мусо билан Аҳарўнга берган амр бўйича иш тутдилар. \ No newline at end of file diff --git a/12/29.txt b/12/29.txt new file mode 100644 index 0000000..ef5e576 --- /dev/null +++ b/12/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Ярим кечаси Раббий Миср еридаги барча тўнғичларни – тахтда ўтирган фиръавннинг тўнғичидан, то зиндонда ётган асирнинг тўнғичигача ва ҳамма чорванинг тўнғичигача нобуд қилди. \v 30 Ўша тунда фиръавн, унинг ҳамма хизматкорлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод-фарёд тутди, чунки мурда бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди. \ No newline at end of file diff --git a/12/31.txt b/12/31.txt new file mode 100644 index 0000000..2949f85 --- /dev/null +++ b/12/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Шу тундаёқ фиръавн Мусо ва Аҳарўнни чақиртириб, уларга айтди: “Ўзингиз ҳам, Исроил ўғиллари ҳам менинг халқим орасидан чиқиб кетинглар! Сизлар айтганингиздай, бориб Раббийга хизмат қилинглар. \v 32 Сизлар айтганингиздай, мол-қўйларингизни ҳам олиб кетинглар ва мени дуо қилинглар”. \v 33 Мисрликлар халқни ердан чиқариб юбориш учун уларни шошира бошлашди, чунки улар: "Бизларнинг ҳаммамиз ўлиб кетамиз”,- дер эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/12/34.txt b/12/34.txt new file mode 100644 index 0000000..327ca42 --- /dev/null +++ b/12/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Шундай қилиб, Исроил халқи хамирларини ачишидан олдин кўтариб кетди, уларнинг кийимларига ўралган хамир тўла идишлари елкаларида эди. \v 35 Исроил ўғиллари Мусонинг сўзи бўйича иш тутиб, мисрликлардан кумуш буюмлар ва олтин буюмлар, ҳамда кийим-кечакларни сўраб олишди. \v 36 Раббий Ўз халқига нисбатан мисрликларнинг назарида илтифот келтирди ва улар сўраган нарсаларни бердилар. Шундай килиб, исроилликлар мисрликларни талаб кетишди. \ No newline at end of file diff --git a/12/37.txt b/12/37.txt new file mode 100644 index 0000000..5ecdec9 --- /dev/null +++ b/12/37.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 37 Исроил ўғиллари Рамсесдан Суккотга қараб йўлга чиқди. Улар болалардан ташқари олти юз мингга яқин пиёда эркак эдилар. \v 38 Сон-саноқсиз бегона халқлар, кўплаб мол-қўйлардан иборат жуда катта пода ҳам улар билан бирга кетди. \v 39 Исроил халқи Мисрдан олиб чиққан хамирдан ачитқисиз нон ёпдилар, чунки у ҳали ачимаган эди. Уларни Мисрдан ҳайдаб чиқарганлари учун шошмасликнинг иложи бўлмаган ва ҳатто йўлга егуликлар тайёрлай олмаган эдилар. \v 40 Исроил ўғилларининг Мисрда яшаган вақт тўрт юз ўттиз йил эди. \ No newline at end of file diff --git a/12/41.txt b/12/41.txt new file mode 100644 index 0000000..bda99f4 --- /dev/null +++ b/12/41.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 41 Тўрт юз ўттиз йил ўтганидан сўнг, ўша куннинг ўзида Раббийнинг бутун халқи Миср еридан чиқиб кетди. \v 42 Мисрнинг еридан олиб чиқариш учун бу Раббийга бағишланган бедорлик тунидир. Бу Раббийга бағишланган айни шу бедорлик туни Исроилнинг ҳамма ўғиллари авлодлардан авлодларга нишонласин. \ No newline at end of file diff --git a/12/43.txt b/12/43.txt new file mode 100644 index 0000000..5b26b12 --- /dev/null +++ b/12/43.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 43 Раббий Мусо ва Аҳарўнга айтди: “Песаҳ байрамининг низоми қуйидагидир: Ҳеч қандай бегона қабилалик ундан емасин. \v 44 Лекин сотиб олган қулингиз хатна қилинганидан кейин ундан еса бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/12/45.txt b/12/45.txt new file mode 100644 index 0000000..9cd7b2e --- /dev/null +++ b/12/45.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 45 Мусофир ва ёлланма хизматкор эса ундан емасин. \v 46 У бир уйда ейилиши керак. Гўштни уйдан ташқарига олиб чиқманглар ва унинг cуягини синдирманглар. \ No newline at end of file diff --git a/12/47.txt b/12/47.txt new file mode 100644 index 0000000..9810752 --- /dev/null +++ b/12/47.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 47 Исроил халқининг бутун жамоаси буни нишонласин. \v 48 Агар бирор мусофир сизларга қўшилса ва Раббийнинг Песаҳини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар хатна қилиниши керак. Шундан кейин у Песаҳни нишонлаши мумкин ва маҳаллий одамдек бўлади. Хатна қилинмаганларнинг ҳеч бири ундан еймасин. \ No newline at end of file diff --git a/12/49.txt b/12/49.txt new file mode 100644 index 0000000..8b83216 --- /dev/null +++ b/12/49.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 49 Маҳаллий одам учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам бир қонун ўшадир”. \v 50 Исроилнинг барча ўғиллари Раббий Мусо билан Аҳарўнга буюргани бўйича иш тутдилар, улар айнан шундай қилдилар. \v 51 Шундай қилиб, ўша куннинг ўзида Раббий Исроилнинг ўғилларини қабилаларига мувофиқ Миср еридан олиб чиқди. \ No newline at end of file diff --git a/13/01.txt b/13/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a584c52 --- /dev/null +++ b/13/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога яна деди: \v 2 “Исроил ўғилларидан бачадонни ёриб чиқадиган ҳар бир тўнғични — одамдан ҳайвонгача — Менга бағишла. Улар Меникидир”. \ No newline at end of file diff --git a/13/03.txt b/13/03.txt new file mode 100644 index 0000000..daa8e8a --- /dev/null +++ b/13/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шундан сўнг Мусо халққа шундай деди: “Сизлар қуллик хонадонидан, Мисрдан чиққан бу кунни ёдда тутинглар, чунки Раббий сизларни Ўз қудратли қўли билан у ердан олиб чиқди. Ачитқили нарсани еманглар. \v 4 Бугун Абиб ойида сизлар бу юртдан чиқиб кетяпсизлар. \v 5 Раббий оталарингизга: Бу ерни бераман, деб онт ичган ерга — Канъан, Хет, Амўр, Ҳив ва Ябус халқларининг ерига — сут ва асал оқиб ётган ерга сизларни олиб борганида, шу ойда қуйидаги хизматни ўтказинглар: \ No newline at end of file diff --git a/13/06.txt b/13/06.txt new file mode 100644 index 0000000..2d0fe71 --- /dev/null +++ b/13/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Етти кун давомида ачитқисиз нон енглар. Еттинчи кунда эса Раббийга байрам қилинглар. \v 7 Етти кун давомида ачитқисиз нон ейишингиз керак, сизларда ачитқили нарса ҳеч бўлмасин, сизларнинг барча ҳудудларингизда ҳам ачитқили нарса бўлмасин. \ No newline at end of file diff --git a/13/08.txt b/13/08.txt new file mode 100644 index 0000000..6e0b3b7 --- /dev/null +++ b/13/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Ўша куни ўз ўғлингга айтгин: Бу ҳаммаси Мисрдан чиққанимда, Раббий мен билан қилган ишлари учун бўлди. \v 9 Раббийнинг қонуни оғзингиздан тушмаслиги учун бу сўзлар қўлингизда бир белги, пешанангизда бир хотира сифатида бўлсин, чунки Раббий сизларни Ўз қудратли қўли билан Мисрдан олиб чиққан. \v 10 Шундай қилиб, белгиланган вақтда йиллар оша ушбу низомга риоя қилинглар. \ No newline at end of file diff --git a/13/11.txt b/13/11.txt new file mode 100644 index 0000000..b14bf01 --- /dev/null +++ b/13/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Раббий сизларга ва оталарингизга онт ичиб ваъда берган Канъан ерига сизларни олиб кирганида ва уни сизларга берганида, \v 12 шунда бачадонни ёриб чиқадиган ҳамма жонни Раббий учун ажратгин, сизларда бўладиган чорвадан ҳамма ўғил тўнғичи ҳам Раббийгадир. \v 13 Эшакларнинг тўнғичини эса бир қўзи эвазига сотиб олинглар. Агар қайта сотиб олмасангиз, унинг бўйнини синдиринглар. Одам болаларидан ҳам ҳар бир тўнғични қайта сотиб олинглар. \ No newline at end of file diff --git a/13/14.txt b/13/14.txt new file mode 100644 index 0000000..fdbd545 --- /dev/null +++ b/13/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Келажакда фарзандларингиз сизлардан: Бу хизматнинг маъноси нима?- деб сўрашганида, уларга шундай деб жавоб беринглар: Раббий бизни Ўз қудратли қўли билан Мисрдан, қулликдан олиб чиқди. \v 15 Зеро фиръавн ўжарлик қилиб, бизнинг кетишимизга рухсат бермаганида, Раббий Миср еридаги ҳамма тўнғичларни – одамларнинг тўнғичидан то ҳайвонларнинг тўнғичигача ўлдирди. Мана, шунинг учун ҳам биз бачадонни ёриб чиқадиган ҳамма эркак боласини Раббийга бағишлаймиз. Ўғилларимизнинг тўнғичини эса қайта сотиб оламиз”. \v 16 Бу нарсалар ― қўлингда аломат ва пешанангда боғлам сифатида бўлсин, чунки Раббий бизни Ўз қудратли қўли билан Мисрдан олиб чиқди”. \ No newline at end of file diff --git a/13/17.txt b/13/17.txt new file mode 100644 index 0000000..ccaa9cf --- /dev/null +++ b/13/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Фиръавн Исроил халқининг кетишига рухсат берганида, Пелишт ери орқали ўтадиган йўл Канъанга яқин бўлса ҳам, Худо халқни бу йўлдан бошлаб бормади, чунки Худо: “Халқ урушни кўрганида, пушаймон бўлиб, Мисрга қайтиб кетиб қолишлари мумкин”,- деди. \v 18 Шунинг учун Худо халқни Қизил денгизга саҳро йўли орқали айлантириб олиб кетди. Исроил ўғиллари Миср еридан гуруҳларга бўлинган ҳолда чиқишди. \ No newline at end of file diff --git a/13/19.txt b/13/19.txt new file mode 100644 index 0000000..ed5435b --- /dev/null +++ b/13/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Мусо Юсуфнинг суякларини ўзи билан олди, чунки Юсуф Исроил уруғларига қасам ичириб: “Худо сизларга ташриф буюрганида, сизлар менинг суякларимни бу ердан олиб кетинглар”,- деган эди. \v 20 Исроил халқи Суккотдан чиққанидан кейин, саҳро этагидаги Этамда қароргоҳ қурди. \v 21 Улар кундузи ҳам, кечаси ҳам юра олишлари учун Раббий кундузи булут устуни ичида уларга йўл кўрсатиб, кечаси аланга устуни ичида уларга нур бериб, уларнинг олдидан борди. \v 22 Кундузи булут устуни ва кечаси аланга устуни халқнинг олдидан узоқлашмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/14/01.txt b/14/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a388e2f --- /dev/null +++ b/14/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога шундай деди: \v 2 “Исроил ўғилларига айтгин: Мигдол билан денгиз ўртасидаги Пий-Хахирўт яқинига қайтиб боринглар. У ерда Баал-Зафўн қаршисидаги Қизил денгиз соҳили бўйлаб қароргоҳ қуринглар. \v 3 Шунда фиръавн: Исроил халқи у ерда адашиб қолибди, саҳро уларни қамаб қолди, деб ўйлайди. \ No newline at end of file diff --git a/14/04.txt b/14/04.txt new file mode 100644 index 0000000..0ff84b4 --- /dev/null +++ b/14/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Мен фиръавннинг юрагини қаттиқлаштираман ва у сизларни таъқиб қилади. Мен фиръавн ва унинг қўшини устидан шуҳрат қозонаман, ўшанда Мен – Раббий эканлигимни мисрликлар билиб оладилар”. Улар шундай қилишди. \v 5 Миср подшоҳига: “Халқ қочиб кетибди”,- деб айтишди. Шунда фиръавн ва унинг хизматкорларининг юраги бу халққа қарши бўлди ва уларга: “Нима қилиб қўйдик-а? Нима учун бизга хизмат қилмасликлари учун исроилликларнинг кетишларига рухсат бердик?”- дейишди. \ No newline at end of file diff --git a/14/06.txt b/14/06.txt new file mode 100644 index 0000000..a4344e8 --- /dev/null +++ b/14/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Фиръавн жанг араваларини тайёрлатди ва лашкарларни ёнига олди. \v 7 У олти юзта сара жанг араваларни, Мисрдаги ҳамма жанг араваларни, шунингдек, бу араваларнинг устидан лашкарбошиларни олди. \v 8 Раббий Миср подшоҳи фиръавннинг юрагини қаттиқлаштирди ва у Исроил ўғилларининг ортидан қувди. Исроил ўғиллари эса баланд қўл остида бораётган эдилар. \v 9 Мисрликлар, фиръавннинг ҳамма от-аравалари, отлиқлари ва унинг бор қўшини уларнинг ортидан тушди. Денгиз қирғоғида Баал-Зафўн қаршисида – Пий-Хахирўт яқинида жойлашган Исроил халқига етиб олдилар. \ No newline at end of file diff --git a/14/10.txt b/14/10.txt new file mode 100644 index 0000000..6294835 --- /dev/null +++ b/14/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Фиръавн тобора яқинлашиб келар эди. Исроил ўғиллари орқаларига қараб, мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар-у, ўта даҳшатга тушиб қолдилар ва улар Раббийга фарёд кўтардилар. \v 11 Кейин Мусога дедилар: “Наҳотки Мисрда қабрлар бўлмаса? Нима учун сен бизни саҳрога ўлгани олиб келдинг?! Бизни Мисрдан олиб чиқиб, нима қилиб қўйдинг-а?! \v 12 Мисрда бўлганимизда: Бизни тинч қўй, мисрликларга хизмат қилиб юраверамиз. Чунки саҳрода ўлиб кетганимиздан кўра, мисрликларга қул бўлганимиз яхшироқ, деб сенга худди шуни айтмаганмидик?!” \ No newline at end of file diff --git a/14/13.txt b/14/13.txt new file mode 100644 index 0000000..f3cadf3 --- /dev/null +++ b/14/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Аммо Мусо халққа деди: “Қўрқманглар! Тинч туринглар ва бугун Раббийнинг сизлар учун амалга оширадиган нажотини кўрасизлар! Зеро бугун сизлар кўриб турган мисрликларни бошқа ҳеч кўрмайсизлар. \v 14 Раббий сизлар учун жанг қилади, сизлар эса тинч туринглар!” \ No newline at end of file diff --git a/14/15.txt b/14/15.txt new file mode 100644 index 0000000..e371a38 --- /dev/null +++ b/14/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Раббий Мусога шундай деди: “Нимага Менга фарёд кўтаряпсан? Исроил ўғилларига айт, улар бораверсинлар. \v 16 Сен эса ҳассангни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтади. \v 17 Мен мисрликларнинг юракларини қаттиқлаштираман ва улар сизларнинг ортингиздан боришади. Шунда Мен фиръавн, унинг бор қўшини, унинг отлиқлари ва жанг аравалари устидан Ўз шуҳратимни кўрсатаман. \v 18 Мен фиръавн, унинг отлиқлари ва жанг аравалари устидан Ўз шуҳратимни кўрсатганимда, Мен – Раббий эканлигимни мисрликлар билиб оладилар”. \ No newline at end of file diff --git a/14/19.txt b/14/19.txt new file mode 100644 index 0000000..64f7150 --- /dev/null +++ b/14/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Ўшанда Исроил халқи олдидан бораётган Худонинг фариштаси бориб, уларнинг орқасига ўтди. Уларнинг олдидаги булут устуни ҳам бориб, уларнинг орқасида туриб, \v 20 Миср лашкари билан Исроил ўғиллари ўртасига кирди. Булут устуни бирлари учун булут ҳамда зимистон бўлди, бошқаларига эса тунни ёритди. Шунинг учун тун бўйи бир бирларига яқин кела олмади. \ No newline at end of file diff --git a/14/21.txt b/14/21.txt new file mode 100644 index 0000000..9bcc173 --- /dev/null +++ b/14/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Мусо қўлини денгиз томонга узатди ва Раббий тун бўйи шарқдан бўлган кучли шамол билан денгизни орқага бурди ва денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. \v 22 Шунда Исроил ўғиллари денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўта бошлади. Сувлар ўнг ва чап томонда уларга девор бўлиб турар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/14/23.txt b/14/23.txt new file mode 100644 index 0000000..e93cbd7 --- /dev/null +++ b/14/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Мисрликлар уларнинг ортидан қувиб, фиръавннинг ҳамма отлари, отлиқлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди. \v 24 Тонг пайти Раббий аланга устуни ва булут устунидан Миср лашкарига қараб, Миср лашкарини саросимага солди. \v 25 У жанг араваларининг ғилдиракларини олиб қўйди, шунинг учун уларни зўрға судраб борар эдилар. Ўшанда мисрликлар: “Исроилликлардан қайтайлик! Чунки Раббий улар учун мисрликларга қарши жанг қиляпти!”- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/14/26.txt b/14/26.txt new file mode 100644 index 0000000..4bff764 --- /dev/null +++ b/14/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Кейин Раббий Мусога: “Қўлингни денгизга узат! Сув мисрликлар, уларнинг отлиқлари ва жанг аравалари устига қайтсин!”- деди. \v 27 Мусо қўлини денгизга узатди. Шунда тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қочаётган эдилар, Раббий эса уларни денгизнинг ўртасида нобуд қилди. \v 28 Сувлар қайтиб, денгиз ўртасига тушган фиръавннинг бутун лашкарининг отлиқларини ва жанг араваларини ғарқ қилди, улардан бирортаси омон қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/14/29.txt b/14/29.txt new file mode 100644 index 0000000..7d64875 --- /dev/null +++ b/14/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Исроил ўғиллари эса денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтди. Сувлар ўнг ва чап томонда уларга девор бўлиб турар эдилар. \v 30 Раббий ўша куни исроилликларни мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида мисрликларнинг жасадларини кўрди. \v 31 Шунда исроилликлар Раббийнинг мисрликлар устидан кўрсатган қудратли қўлини кўриб, Раббийдан қўрқадиган бўлдилар ва Раббийга ҳамда Унинг қули Мусога ишондилар. \ No newline at end of file diff --git a/15/01.txt b/15/01.txt new file mode 100644 index 0000000..ee352e1 --- /dev/null +++ b/15/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Шундан кейин Мусо ва Исроил ўғиллари Раббийга қуйидаги қўшиқни куйлаб дедилар: “Раббийни куйлайман, чунки У жуда баланд юксалди. У от ва чавандозини денгизга улоқтирди. \ No newline at end of file diff --git a/15/02.txt b/15/02.txt new file mode 100644 index 0000000..62f171a --- /dev/null +++ b/15/02.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 2 Раббий – менинг қудратим ва қўшиғимдир. У менинг нажотим бўлди. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман. У – отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман! \v 3 Раббий – жангчидир, Йаҳвеҳ – Унинг номидир! \ No newline at end of file diff --git a/15/04.txt b/15/04.txt new file mode 100644 index 0000000..d2de552 --- /dev/null +++ b/15/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Раббий фиръавннинг қўшини ва жанг араваларини денгизга улоқтирди. Унинг сара лашкарбошилари Қизил денгизда чўкиб кетдилар. \v 5 Денгиз қаъри уларни кўмди. Улар тош сингари, тубсизликка тушиб кетдилар. \ No newline at end of file diff --git a/15/06.txt b/15/06.txt new file mode 100644 index 0000000..95e2d75 --- /dev/null +++ b/15/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Ё, Раббий, Сенинг ўнг қўлинг қудратида улуғвордир! Ё, Раббий, Сенинг ўнг қўлинг душманни парчалаб ташлади. \v 7 Сен Ўз шуҳратингнинг буюклиги билан Сенга қарши кўтарилганларни қулатдинг. Сен уларга ғазабингни юбординг, ғазабинг уларни похолдек еб битирди. \v 8 Сенинг нафасингдан сувлар тўпланиб қолди, оқимлар девордай турди, денгизнинг қалбидаги тубсизлик саёзлашди. \ No newline at end of file diff --git a/15/09.txt b/15/09.txt new file mode 100644 index 0000000..5f08965 --- /dev/null +++ b/15/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Душман эса айтди: “Уларнинг орқасидан тушаман, қувиб етаман. Ўлжани тақсимлайман. Булардан менинг кўнглим қониқади. Қиличимни яланғочлайман, менинг қўлим уларни қириб ташлайди”. \v 10 Сен нафасингни пуфладинг ва денгиз уларни кўмиб юборди. Улар кучли сувларда қўрғошиндай ғарқ бўлдилар. \v 11 Ё, Раббий, худолар орасида ким Сенга ўхшаш? Ким Сен қадар муқаддасликда улуғвор, ҳамду санода эҳтиромли, эй, мўъжизалар Яратувчи?! \ No newline at end of file diff --git a/15/12.txt b/15/12.txt new file mode 100644 index 0000000..ff5345f --- /dev/null +++ b/15/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Сен ўнг қўлингни узатдинг, уларни ер ютди. \v 13 Ўзинг халос қилган бу халқни Сен раҳм-шавқатинг билан етакладинг, муқаддасвор истиқоматгоҳингга қудратинг билан уларни етаклаб бординг. \ No newline at end of file diff --git a/15/14.txt b/15/14.txt new file mode 100644 index 0000000..95b07de --- /dev/null +++ b/15/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Халқлар буни эшитиб, титрамоқдалар. Пелишт аҳолисини даҳшат қамради. \v 15 Эдўм уруғбошилари қўрқувга тушдилар, Мўаб бекларини титроқ босди! Канъаннинг бутун аҳолиси тушкунликка тушдилар! \ No newline at end of file diff --git a/15/16.txt b/15/16.txt new file mode 100644 index 0000000..545850a --- /dev/null +++ b/15/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олди. Ё, Раббий, Сенинг халқинг ўтиб кетгунича, Сен эгалик қилган бу халқ ўтиб кетгунича, улар билагингнинг кучи олдида тошдай қотиб қолсинлар. \ No newline at end of file diff --git a/15/17.txt b/15/17.txt new file mode 100644 index 0000000..f336170 --- /dev/null +++ b/15/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Ё, Раббий, халқингни Ўз меросингнинг тоғига ва Ўзинг учун танлаган истиқоматгоҳингнинг ерига олиб келгин. Қўлларинг ўрнатган Муқаддасгоҳингга уларни олиб киргин, эй, Қудратли Худо! \v 18 Раббий абадулабад подшоҳлик қилади!” \ No newline at end of file diff --git a/15/19.txt b/15/19.txt new file mode 100644 index 0000000..4b38df1 --- /dev/null +++ b/15/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шундай қилиб, фиръавннинг отлари, отлиқлари ва жанг аравалари денгиз ўртасига тушганларида, Раббий уларнинг устига денгиз сувларини қайтарди. Исроил ўғиллари эса денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтиб кетдилар. \v 20 Ўшанда Аҳарўннинг синглиси башоратчи Мирйам доирани қўлига олди. Ҳамма аёллар унга эргашиб, доиралар билан рақсга тушдилар. \v 21 Мирйам уларнинг олдидан бориб, қўшиқ куйлади: “Раббийга куйланглар, чунки У жуда баланд юксалди. От ва чавандозини денгизга улоқтирди!” \ No newline at end of file diff --git a/15/22.txt b/15/22.txt new file mode 100644 index 0000000..d338604 --- /dev/null +++ b/15/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Сўнг Мусо Қизил денгиздан кетиб, Исроилни етаклади ва улар Шур саҳросига кирдилар. Улар саҳрода уч кун юрдилар ва сув топа олмадилар. \v 23 Улар Мараҳга келдилар, аммо Мараҳнинг суви тахир бўлгани учун ича олмадилар. Шунинг учун ҳам у ерга Мараҳ (“Тахир”), деб ном берилган эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/24.txt b/15/24.txt new file mode 100644 index 0000000..6395ced --- /dev/null +++ b/15/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Халқ эса: “Энди нима ичамиз?”- деб Мусога минғирлаб нолиди. \v 25 Шунда Мусо Раббийга фарёд қилган эди, Раббий Мусога бир дарахтни кўрсатди. Мусо дарахтни олиб, cувга ташлаган эди, сув ширин бўлиб қолди. Ўша жойда Раббий халққа Ўз низомлару адолатини кўрсатди ва уларни синади. \v 26 У деди: “Агар сизлар Раббий сизларнинг Худойингизнинг овозига қулоқ солсангизлар, Унинг назарида маъқул бўлган нарсаларни қилсангизлар, Унинг амрларига эътибор берсангизлар ва Унинг барча низомларига риоя қилсангизлар, шунда Мен мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман, чунки Мен ― сизларни шифоловчи Раббийингизман”. \ No newline at end of file diff --git a/15/27.txt b/15/27.txt new file mode 100644 index 0000000..d27cfbf --- /dev/null +++ b/15/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Сўнг улар Элимга келдилар. У ерда ўн иккита булоқ ва етмишта палма дарахти бор эди. Улар сув бўйида жойлашдилар. \ No newline at end of file diff --git a/16/01.txt b/16/01.txt new file mode 100644 index 0000000..0ddf6dd --- /dev/null +++ b/16/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Элимдан чиқиб, Миср еридан чиққанларининг иккинчи ойи ўн бешинчи кунида Элим билан Синай оралиғидаги Син саҳросига етиб келдилар. \v 2 Исроил ўғилларининг бутун жамоаси саҳрода Мусо ва Аҳарўнга қарши нолидилар: \v 3 Исроил ўғиллари уларга: “Қанийди, бизлар Миср ерида гўшт солинган қозонлар ёнида ўтирганимизда, тўйгунимизча нон еяётган вақтимизда Раббийнинг қўлидан ўлганимизда эди! Зеро сизлар бутун жамоани очликдан ўлдириш учун бизни саҳрога олиб келдингиз”,- деб айтдилар. \ No newline at end of file diff --git a/16/04.txt b/16/04.txt new file mode 100644 index 0000000..467e534 --- /dev/null +++ b/16/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Шунда Раббий Мусога деди: “Мана, Мен сизларга осмондан нон ёғдираман! Халқ ҳар куни чиқиб, бир кунга керакли миқдорда йиғиб олсин, токи Мен уларни синай: улар Менинг қонунимга риоя қиладиларми ёки йўқми. \v 5 Олтинчи куни эса олиб келганларини тайёрласинлар, бу эса бошқа кунлари тўплаганларидан икки карра кўп бўлади”. \ No newline at end of file diff --git a/16/06.txt b/16/06.txt new file mode 100644 index 0000000..de2f1ba --- /dev/null +++ b/16/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Мусо ва Аҳарўн Исроилнинг ҳамма ўғилларига шундай дедилар: “Сизларни Миср еридан Раббий олиб чиққанини кечқурун билиб оласизлар. \v 7 Унинг шуҳратини саҳар пайтида кўрасизлар, чунки Раббий сизларнинг Унга қарши нолиганингизни эшитди. Аммо биз ким бўлибмизки, сизлар бизга қарши нолийсизлар?! \v 8 Мусо яна деди: “Раббий кечкурун сизларга овқатга гўшт ва саҳарда тўйгунингизча нонни берганида, буни кўрасизлар, чунки Раббий Унга қарши бўлган нолишингизни эшитди. Биз эса ким бўлибмиз? Сизлар бизга қарши эмас, Раббийга қарши нолидингизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/16/09.txt b/16/09.txt new file mode 100644 index 0000000..3283f1a --- /dev/null +++ b/16/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Сўнг Мусо Аҳарўнга деди: “Исроил ўғилларининг бутун жамоасига айтгин: Раббийнинг юзи олдида туринглар, чунки У нолишингизни эшитди”. \v 10 Аҳарўн Исроил ўғилларининг бутун жамоасига сўзлаб айтганида, халқ саҳрога қаради ва, мана, Раббийнинг шуҳрати булут ичида зоҳир бўлди. \v 11 Раббий Мусога гапирди: \v 12 “Мен Исроил ўғилларининг нолишини эшитдим. Уларга айтгин: Кечқурун гўшт ейсизлар, эрталаб эса нон билан тўясизлар. Ўшанда Мен – сизларнинг Раббий Худойингиз эканлигимни билиб оласизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/16/13.txt b/16/13.txt new file mode 100644 index 0000000..521ba75 --- /dev/null +++ b/16/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Кечқурун беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди, эрталабда эса қароргоҳ атрофига шудринг тушган эди. \v 14 Шудринг кўтарилгач, саҳро юзасида тариқдек кичик, ердаги қор учқунидек кичик нарса қолди. \v 15 Исроил ўғиллари буни кўрганларида: “Бу нима?”- деб бир бирларидан сўрадилар, чунки улар бу нима эканини билмас эдилар. Шунда Мусо уларга деди: “Бу Раббий сизларга ейишга берган нон. \ No newline at end of file diff --git a/16/16.txt b/16/16.txt new file mode 100644 index 0000000..3471597 --- /dev/null +++ b/16/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Раббий сизларга шундай амр берган: “Ҳар бир одам қанча еса, шунча йиғиб олсин. Ҳар бир кишининг чодирида қанча жон бўлса, бир одамга бир ҳомердан йиғиб олсин”. \v 17 Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар, баъзилар кўпроқ, баъзилар камроқ йиғиб олдилар. \v 18 Сўнг ҳомер билан ўлчаганларида, кўп йиққанларда ортиғи бўлмади, кам йиққанларда эса етишмовчилик бўлмади. Ҳар бир киши ейдиганича йиққан эди. \ No newline at end of file diff --git a/16/19.txt b/16/19.txt new file mode 100644 index 0000000..4552221 --- /dev/null +++ b/16/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Мусо яна халққа: “Ҳеч ким бундан эрталабгача қолдирмасин”,- деди. \v 20 Аммо баъзилар Мусога қулоқ солмай, ундан эрталабга қолдирдилар ва қуртлар пайдо бўлиб, у сасиб қолди. Шунда Мусо улардан ғазабланди. \v 21 Ҳар бир киши қанча ейишига қараб ҳар куни эрталаб буни йиғиб олар эди. Қуёш қиздирганида эса, бу эриб кетар эди. \ No newline at end of file diff --git a/16/22.txt b/16/22.txt new file mode 100644 index 0000000..a7a0072 --- /dev/null +++ b/16/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Олтинчи куни эса нонни икки карра кўпроқ – ҳар бирига икки ҳомердан йиғиб олдилар. Жамоа бошчилари бу ҳақида Мусога хабар берганларида, \v 23 Мусо уларга айтди: “Мана, Раббий шундай деди: Эртага дам олиш куни, Раббийнинг муқаддас Шаббат кунидир. Шунинг учун ёпадиганингизни бугун ёпиб олинглар, қайнатадиганингизни бугун қайнатиб олинглар. Ортганини сақлаб, эрталабгача қолдиринглар”. \ No newline at end of file diff --git a/16/24.txt b/16/24.txt new file mode 100644 index 0000000..a726183 --- /dev/null +++ b/16/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Шунда Мусо буюрганидай, улар эрталабгача олиб қўйдилар ва у сасимади ҳам, қуртламади ҳам. \v 25 Мусо деди: “Бугун буни еяверинглар, чунки бугун Раббийнинг Шаббат кунидир. Бугун далада буни топмайсизлар. \ No newline at end of file diff --git a/16/26.txt b/16/26.txt new file mode 100644 index 0000000..14de545 --- /dev/null +++ b/16/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Олти кун уни йиғиб оласизлар, еттинчи куни эса – Шаббат: бу куни у далада бўлмайди”. \v 27 Лекин еттинчи куни ҳам баъзилар уни йиққани чиқдилар, лекин топа олмадилар. \ No newline at end of file diff --git a/16/28.txt b/16/28.txt new file mode 100644 index 0000000..958ab97 --- /dev/null +++ b/16/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Шунда Раббий Мусога деди: “Қачонгача Менинг амрлару низомларимга итоат қилишдан бўйин товлайсизлар?! \v 29 Мана, Раббий сизларга Шаббатни тайинлади. Шунинг учун У олтинчи куни нонни икки кунга бермоқда. Еттинчи куни ҳар ким уйида қолсин, ҳеч ким ўз жойидан чиқмасин”. \v 30 Шундай қилиб, халқ еттинчи куни дам олди. \ No newline at end of file diff --git a/16/31.txt b/16/31.txt new file mode 100644 index 0000000..af16fa8 --- /dev/null +++ b/16/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Исроил хонадони бу eгуликка манна, деб ном қўйди. У кашнич уруғи каби, ранги оқиш, таъми асал қўшилган қотир нонга ўхшар эди. \v 32 Мусо деди: “Раббий шундай амр берган: Бир ҳомер маннани келгуси авлодлар учун сақлаб қўйинглар, токи Мен сизларни Миср еридан олиб чиққанимдан кейин саҳрода сизларни боққан нонни улар кўрсинлар”. \ No newline at end of file diff --git a/16/33.txt b/16/33.txt new file mode 100644 index 0000000..836b5a5 --- /dev/null +++ b/16/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Сўнг Мусо Аҳарўнга деди: “Бир идиш олиб, ичига бир ҳомер манна солгин-да, келгуси авлодларга сақлаб қолиш учун Раббийнинг ҳузурига қўй”. \v 34 Раббий Мусога амр этгандай, Аҳарўн, маннани сақлаб қўйиш учун уни Гувоҳлик олдига қўйди. \v 35 Исроил ўғиллари истиқомат ерига келгунларича қирқ йил давомида манна едилар; улар Канъан ерининг ҳудудларига етиб боргунларича манна едилар. \v 36 Ҳомер эса эфанинг ўндан бир қисмидир. \ No newline at end of file diff --git a/17/01.txt b/17/01.txt new file mode 100644 index 0000000..8f83d94 --- /dev/null +++ b/17/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Раббийнинг буйруғи бўйича Син саҳросидан йўлга чиқиб, Рефидимда қароргоҳ қурди, лекин у ерда халққа ичгани сув йўқ эди. \v 2 Халқ эса Мусо билан жанжаллашиб: “Бизга ичгани сув бер”,- деди. Мусо уларга: “Нимага мен билан жанжал қиляпсизлар?! Нима учун Раббийни синаяпсизлар?!”- деди. \v 3 Лекин халқ у ерда чанқаган эди ва Мусога нолиб: “Нимага бизни Мисрдан олиб чиқдинг?! Ўзимизни, болаларимизни, чорвамизни сувсизликдан ўлдириш учунми?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/17/04.txt b/17/04.txt new file mode 100644 index 0000000..3cfa1bd --- /dev/null +++ b/17/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Мусо Раббийга: “Бу халқни нима қилай? Яна бир оздан кейин улар мени тошбўрон қилишади-ку!”- деб фарёд қилди. \v 5 Раббий эса Мусога деди: “Исроил оқсоқолларидан баъзиларини ёнингга олиб, халқнинг олдига бор! Сувга урган ҳассангни ҳам ўзинг билан олиб, бор. \v 6 Мен сенинг олдингда – Хоребдаги қояда тураман. Сен қояга урасан ва ундан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади”. Мусо Исроил оқсоқолларининг кўзи олдида шундай қилди. \v 7 Исроил ўғиллари жанжал қилганлари учун Мусо ўша жойга Массаҳ (“Васваса”) ва Мерибаҳ (“Жанжал”), деб ном берди. Зеро улар: “Раббий бизнинг орамизда борми ёки йўқми?”- деб Уни синаган эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/17/08.txt b/17/08.txt new file mode 100644 index 0000000..12960b8 --- /dev/null +++ b/17/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Сўнг амолеқликлар Рефидимга келиб, исроилликлар билан уруш қилдилар. \v 9 Шунда Мусо Йешуага: “Одамлардан танлаб олгин-да, бориб амолеқликларга қарши урушга чиқ! Эртага мен тепаликнинг устида бўламан. Худонинг ҳассаси қўлимда бўлади”,- деди. \v 10 Йешуа Мусо буюрганидай қилиб, амолеқликлар билан жанг қилгани борди. Мусо, Аҳарўн ва Хур тепаликнинг устига чиқишди. \ No newline at end of file diff --git a/17/11.txt b/17/11.txt new file mode 100644 index 0000000..174f478 --- /dev/null +++ b/17/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Мусо қўлларини кўтарганида, Исроил ғолиб келар, туширганида эса, Амолеқ ғолиб келар эди. \v 12 Охири Мусонинг қўллари толиқди, ўшанда тош олиб, Мусонинг остига қўйишди ва у тош устига ўтирди. Кейин Мусонинг қўлларини бир томондан Аҳарўн, бир томондан Хур юқорига кўтариб туришди. Қуёш ботгунича Мусонинг қўллари юқорига кўтарилган эди. \v 13 Йешуа эса амолеқликларни қилич тиғи билан қулатди. \ No newline at end of file diff --git a/17/14.txt b/17/14.txt new file mode 100644 index 0000000..9e70a15 --- /dev/null +++ b/17/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Сўнг Раббий Мусога айтди: “Буни хотира учун китобга ёзиб қўйгин ва Мен амолеқликларнинг хотирасини осмон остидан тамомила йўқ қилишимни Йешуага уқтиргин”. \v 15 Мусо бир қурбонгоҳ қуриб, унга Йаҳвеҳ Нейси (“Раббий – байроғимдир”), деб ном берди. \v 16 Чунки у: “Раббий қасам ичди: Раббий амолеқликларга қарши авлоддан авлодга уруш қилади”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/18/01.txt b/18/01.txt new file mode 100644 index 0000000..d26456b --- /dev/null +++ b/18/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Мидиан юртининг руҳонийси Йитро Мусонинг қайнатаси эди. Худо Мусо ва Ўз халқи Исроил учун ҳамма қилганларини, Раббий Исроилни Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини у эшитди. \v 2 Мусонинг қайнатаси Йитро олдиндан жўнатиб юборган Мусонинг хотини Зиппорани олиб, \v 3 унинг иккала ўғли билан Мусонинг ёнига борган эди. Ўғилларидан бирининг исми Гешом эди, чунки Мусо: Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим, деб айтди. \v 4 Бошқасининг исми – Элиэзер эди, чунки Мусо: Оталаримнинг Худоси менга мадад бериб, мени фиръавннинг қиличидан қутқарди, деб айтди. \ No newline at end of file diff --git a/18/05.txt b/18/05.txt new file mode 100644 index 0000000..0f85dd4 --- /dev/null +++ b/18/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Мусонинг қайнатаси Йитро унинг хотини ва ўғиллари билан саҳрога, Худонинг тоғи этагидаги Мусонинг қароргоҳи ўрнашган жойга келди. \v 6 Йитро Мусога: “Мен – қайнатанг Йитро, хотининг ва иккала ўғлинг билан бирга сенинг ёнингга боряпмиз”,- деб хабар юборди. \ No newline at end of file diff --git a/18/07.txt b/18/07.txt new file mode 100644 index 0000000..6270107 --- /dev/null +++ b/18/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Мусо қайнатасини кутиб олгани чиқди ва унга таъзим қилиб ўпди. Икковлари бир-биридан ҳол-аҳвол сўраб, чодирга киришди. \v 8 Раббий Исроил учун фиръавн ва мисрликларни нималар қилганини, Исроил халқи йўлда дуч келган барча қийинчиликларни ва Раббий уларни қандай халос қилганини Мусо қайнатасига айтиб берди. \ No newline at end of file diff --git a/18/09.txt b/18/09.txt new file mode 100644 index 0000000..c37e99c --- /dev/null +++ b/18/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Йитро эса Раббийнинг уларни мисрликлар қўлидан қутқаришида Исроилга қилган барча яхшиликлари учун севиниб, шундай деди: \v 10 “Сизларни мисрликларнинг қўлидан ва фиръавннинг қўлидан қутқарган, Исроил халқини мисрликларнинг зулмидан халос қилган Раббийга ҳамду санолар бўлсин! \v 11 Улар исроилликларга қарши такаббурона муомала қилган айни нарсаларда Раббийнинг бошқа худолардан улуғ эканини энди мен билиб олдим”. \ No newline at end of file diff --git a/18/12.txt b/18/12.txt new file mode 100644 index 0000000..3c66a90 --- /dev/null +++ b/18/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Сўнг Мусонинг қайнатаси Йитро Худога тамоман ёндириш қурбонлиги ва бошқа қурбонликлар келтирди. Аҳарўн ва барча Исроил оқсоқоллари Мусонинг қайнатаси билан Раббийнинг ҳузурида таом егани келишди. \ No newline at end of file diff --git a/18/13.txt b/18/13.txt new file mode 100644 index 0000000..cd24d6f --- /dev/null +++ b/18/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Эртаси куни Мусо халқни ҳукм қилиш учун ўтирди, халқ эса Мусонинг атрофида эрталабдан кечгача тик турди. \v 14 Мусонинг қайнатаси унинг халқ учун қилаётган ҳамма ишларини кўргач, деди: “Сен халқни нима қиляпсан? Нима учун сенинг ўзинг ўтирибсан, бутун халқ эса сенинг олдингда эртадан кечгача тик турибди?”. \ No newline at end of file diff --git a/18/15.txt b/18/15.txt new file mode 100644 index 0000000..bbbcd73 --- /dev/null +++ b/18/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Шунда Мусо қайнатасига деди: “Халқ Худонинг ҳукмини билиш учун менинг олдимга келади. \v 16 Қачон бир муаммо бўлса, улар менинг олдимга келишади. Мен эса иккала томон ўртасида қарор чиқариб, Худонинг қонун-қоидаларини уларга эълон қиламан”. \ No newline at end of file diff --git a/18/17.txt b/18/17.txt new file mode 100644 index 0000000..f59b542 --- /dev/null +++ b/18/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Шунда Мусонинг қайнатаси деди: “Сен қилаётган иш яхши эмас. \v 18 Сен ўзингни ҳам, ёнингдаги халқни ҳам жуда қийнайсан. Бу иш сенинг ўзинг учун жуда оғир юк: сенинг бир ўзинг буни бажара олмайсан. \v 19 Гапимга қулоқ сол, мен сенга бир маслаҳат берайин ва Худо сенга ёр бўлсин. Сен Худонинг ҳузурида халқ учун воситачи бўлгин ва халқинг ишларини Худога тақдим қилгин. \v 20 Сен уларга Худонинг қонун-қоидаларини ўргатгин, улар юришлари керак бўлган йўлни ва қилишлари керак бўлган ишларни уларга кўрсатгин. \ No newline at end of file diff --git a/18/21.txt b/18/21.txt new file mode 100644 index 0000000..62baf69 --- /dev/null +++ b/18/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Сен эса бутун халқ орасидан қобилиятли, Худодан қўрқадиган, ғаразгўйликдан нафратланадиган тўғри одамларни танлаб олгин ва уларни халқ устидан мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинлагин. \v 22 Бу одамлар ҳамма вақт халқни ҳукм қилишсин. Ҳар бир муҳим масалани эса сенга олиб келишсин. Кичикроқ ишларни ўзлари кўриб чиқаверишсин. Шунда сенга осонроқ бўлади, улар бу юкни сен билан бирга кўтарадилар. \v 23 Агар сен шундай қилсанг ва Худо сенга шундай амр берса, сен бардош бера оласан. Бутун халқ эса ўз жойига тинчлик билан кетади”. \ No newline at end of file diff --git a/18/24.txt b/18/24.txt new file mode 100644 index 0000000..5934069 --- /dev/null +++ b/18/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Мусо қайнатасининг гапига қулоқ солди ва у айтганларнинг ҳаммасини амалга оширди. \v 25 Бутун Исроил орасидан қобилиятли одамларни танлаб олди ва уларни халқ устидан мингбоши, юзбоши, элликбоши, ўнбоши қилиб тайинлади. \v 26 Улар халқни ҳар вақт ҳукм қилар эдилар. Қийин масалаларни эса Мусога олиб келишар, кичикроқ ишларни эса ўзлари қараб чиқишар эди. \v 27 Шундан кейин Мусо қайнатасига ижозат берди. Йитро ўз юртига қайтиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/19/01.txt b/19/01.txt new file mode 100644 index 0000000..4e02907 --- /dev/null +++ b/19/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроил ўғиллари Миср еридан чиққанларининг учинчи ойи биринчи кунида Синай саҳросига етиб келдилар. \v 2 Улар Рефидимдан жўнаб, Синай саҳросига келдилар ва у ерда қароргоҳ қурдилар. Ўша жойда Исроил тоғ рўпарасида қароргоҳ қурди. \ No newline at end of file diff --git a/19/03.txt b/19/03.txt new file mode 100644 index 0000000..60fe73f --- /dev/null +++ b/19/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Мусо тоққа – Худонинг ҳузурига чиқди. Раббий тоғдан уни чақириб, шундай деди: “Ёқуб хонадонига айтгин, Исроил ўғилларига шундай деб хабар бергин: \v 4 Мен мисрликларни нима қилганимни ва бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб юрганидай, Мен сизларни кўтариб, Ўз ҳузуримга олиб келганимни кўргансизлар. \v 5 Энди Менинг овозимга қулоқ солсангизлар, аҳдимга риоя қилсангизлар, унда сизлар барча халқлар орасида Менинг қимматбаҳо мулким бўласизлар, чунки бутун ер Меникидир. \v 6 Сизлар Менинг олдимда руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас халқ бўласизлар. Исроил ўғилларига сен етказадиган сўзлар шулардир”. \ No newline at end of file diff --git a/19/07.txt b/19/07.txt new file mode 100644 index 0000000..fdde54d --- /dev/null +++ b/19/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Мусо келиб, халқ оқсоқолларини чақирди. Раббий унга амр этган ҳамма гапларни уларга тақдим қилди. \v 8 Жамики халқ бир овоздан: “Раббийнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”,- деб жавоб берди. Мусо халқнинг гапини Раббийга етказди. \v 9 Раббий эса Мусога деди: “Мана, Мен сенинг олдингга қалин булут ичида келаман, токи Мен сенга гапираётганимни халқ эшитсин ва сенга ҳамиша ишонсин”. Мусо халқнинг гапини Раббийга айтган эди. \ No newline at end of file diff --git a/19/10.txt b/19/10.txt new file mode 100644 index 0000000..be87379 --- /dev/null +++ b/19/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Раббий Мусога деди: “Халқнинг олдига бор, уни бугун ва эртага покла. Улар кийимларини ювиб, \v 11 учинчи кунга тайёр бўлсинлар, чунки учинчи куни Раббий халқнинг кўзи олдида Синай тоғига тушади. \ No newline at end of file diff --git a/19/12.txt b/19/12.txt new file mode 100644 index 0000000..948e61c --- /dev/null +++ b/19/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Тоғ атрофига халқ учун чегара қилиб қўйгин ва айтгин: Диққат қилинглар, тоққа чиқманглар, тоғнинг этагига ҳам тегманглар. Тоққа теккан ҳар бир киши ўлимга топширилсин. \v 13 Ўша одамга қўл теккизилмасдан, тошбўрон қилиб ёки ўқ отиб ўлдирилсин. Ҳайвон бўладими ёки одам бўладими, тирик қолмасин. Бурғу садоси узоқ чалинганидан кейин эса халқ тоққа чиқса бўлади”. \ No newline at end of file diff --git a/19/14.txt b/19/14.txt new file mode 100644 index 0000000..7275e7f --- /dev/null +++ b/19/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Шунда Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушиб, халқни поклади. Улар кийимларини ювишди. \v 15 Кейин у халққа: “Учинчи кунга тайёр бўлинглар, хотинларингизга яқинлашманглар”,- деб айтди. \ No newline at end of file diff --git a/19/16.txt b/19/16.txt new file mode 100644 index 0000000..25ec998 --- /dev/null +++ b/19/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Учинчи куни эрталаб момақалдироқ ва чақмоқ, ва тоғнинг устида қалин булут, ва бурғунинг жуда қаттиқ садоси бўлди. Қароргоҳдаги бутун халқни титроқ босди. \v 17 Мусо Худо билан учрашиш учун халқни қароргоҳдан олиб чиқди. Халқ тоғнинг этагида турди. \v 18 Раббий Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун, бутун тоғ тутаётган эди. Тандирдан тутун чиққани сингари, ундан тутун чиқаётган эди. Бутун тоғ қаттиқ силкинаётган эди. \ No newline at end of file diff --git a/19/19.txt b/19/19.txt new file mode 100644 index 0000000..8c679c3 --- /dev/null +++ b/19/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Бурғу садоси тобора кучайиб борар эди. Мусо гапирар, Худо эса унга овози билан жавоб берар эди. \v 20 Раббий Синай тоғига – тоғ чўққисига тушди ва Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. \v 21 Раббий Мусога деди: “Пастга тушиб, халқни огоҳлантиргин, улардан кўпчилиги нобуд бўлмасликлари учун Раббийни кўришга чегарани босиб ўтмасинлар. \v 22 Раббийга яқинлашаётган руҳонийлар эса Раббий уларни қириб ташламаслиги учун ўзларини поклашлари керак”. \ No newline at end of file diff --git a/19/23.txt b/19/23.txt new file mode 100644 index 0000000..98cf597 --- /dev/null +++ b/19/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Шунда Мусо Раббийга деди: “Халқ Синай тоғига чиқа олмайди, чунки Сен: Тоғ атрофига чегара қўй ва буни муқаддас сақла, деб бизни огоҳлантирган эдинг”. \v 24 Раббий эса унга деди: “Бор, пастга туш! Ўзинг билан бирга Аҳарўнни олиб кел. Руҳонийлар билан халқ эса Раббийнинг олдига чиқиши учун чегарани бузишмасин, токи Раббий уларни қириб ташламасин”. \v 25 Мусо халқнинг ёнига тушди ва уларга етказди. \ No newline at end of file diff --git a/20/01.txt b/20/01.txt new file mode 100644 index 0000000..b567522 --- /dev/null +++ b/20/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Худо барча шу сўзларни айтди: \v 2 “Мен – сени Миср еридан, қуллик хонадонидан олиб чиққан сенинг Раббий Худойингман. \v 3 Менинг юзим олдида сенда ўзга худолар бўлмасин. \ No newline at end of file diff --git a/20/04.txt b/20/04.txt new file mode 100644 index 0000000..2bd8c19 --- /dev/null +++ b/20/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Осмоннинг тепасида ёки ернинг пастлигида, ёки ер остидаги сувда мавжуд бўлганнинг ҳеч қандай тасвири ва бутини ўзингга ясама. \v 5 Уларга сажда қилма ва хизмат қилма, чунки Мен, сенинг Раббий Худойинг – рашқ қилувчи Худоман. Мендан нафратланадиганларнинг фарзандларини оталарининг айби учун учинчи, ҳатто тўртинчи авлодигача жазолайман. \v 6 Лекин Мени севадиган ва амрларимга риоя қиладиганларнинг мингта авлодига шафқатимни кўрсатаман. \ No newline at end of file diff --git a/20/07.txt b/20/07.txt new file mode 100644 index 0000000..6eefab5 --- /dev/null +++ b/20/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Сенинг Раббий Худойингнинг номини беҳудага тилга олма, чунки Раббий Унинг номини беҳудага тилга оладиганни жазосиз қолдирмайди. \ No newline at end of file diff --git a/20/08.txt b/20/08.txt new file mode 100644 index 0000000..d392da8 --- /dev/null +++ b/20/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Шаббат кунини ёдда тутиб, уни муқаддас сақла. \v 9 Олти кун ишлаб, ҳамма ишларингни қил. \v 10 Еттинчи кун эса сенинг Раббий Худойингга аталган Шаббатдир. Бу куни ўзинг ҳам, ўғиллару қизларинг ҳам, қуллару чўриларинг ҳам, ҳайвонларинг ҳам, шаҳрингдаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилманглар. \v 11 Зеро Раббий олти кун давомида осмону ерни, денгиз ва улардаги ҳамма мавжудотларни яратди. Еттинчи куни эса ишларидан тинди. Шунинг учун Раббий Шаббат кунини муборак қилиб муқаддаслади. \ No newline at end of file diff --git a/20/12.txt b/20/12.txt new file mode 100644 index 0000000..92ce5bc --- /dev/null +++ b/20/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Ота-онангни ҳурмат қил, токи сенинг Раббий Худойинг сенга бераётган ердаги умринг узоқ бўлсин. \v 13 Қотиллик қилма. \v 14 Зино қилма. \ No newline at end of file diff --git a/20/15.txt b/20/15.txt new file mode 100644 index 0000000..c8dcc48 --- /dev/null +++ b/20/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Ўғирлик қилма. \v 16 Яқинингга қарши ёлғон гувоҳлик берма. \v 17 Яқинингнинг уйини истама. Яқинингнинг хотинини, қули ёки чўрисини, моли ёки эшагини, унга тегишли бўлган бирор нарсани истама”. \ No newline at end of file diff --git a/20/18.txt b/20/18.txt new file mode 100644 index 0000000..d0abc5a --- /dev/null +++ b/20/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Бутун халқ эса момақалдироқлар ва оловни, бурғунинг товуши ва тутаётган тоғни кўрди. Халқ буларни кўргач, титради ва узоқ масофада туриб, \v 19 Мусога айтди: “Бизга ўзинг гапиргин, биз эшитайлик. Биз ўлиб кетмаслигимиз учун Худо бизга гапирмасин”. \v 20 Мусо эса халққа деди: “Қўрқманглар! Худо сизларни синаш учун келди. Сизлар гуноҳ қилмасликларингиз учун Унинг олдидаги қўрқув сизларда бўлиши учун У зоҳир бўлди”. \v 21 Шундай қилиб, халқ узоқ масофада тураверди. Мусо эса Худо турган қуюқ зулматга кирди. \ No newline at end of file diff --git a/20/22.txt b/20/22.txt new file mode 100644 index 0000000..efa6275 --- /dev/null +++ b/20/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Сўнгра Раббий Мусога деди: “Исроил ўғилларига айт: Мен сизларга осмондан гапирганимни ўзларингиз кўрдингизлар. \v 23 Менинг қаршимда ўзларингизга кумуш худолар ёки олтин худолар ясаманглар. \ No newline at end of file diff --git a/20/24.txt b/20/24.txt new file mode 100644 index 0000000..7b00f99 --- /dev/null +++ b/20/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Менга тупроқдан қурбонгоҳ ясаб, қўйлару молларингиздан Менга тамоман ёндириш қурбонликлари ва тинчлик қурбонликларини келтиринглар. Мен номимни эслатиш учун тайинлайдиган ҳар жойда Мен сизларнинг олдингизга келаман ва сизларга барака бераман. \v 25 Агарда Менга тошдан қурбонгоҳ ясасанг, Уни йўнилган тошдан қилма. Тошга тешани теккизганингда, уни ҳаром қилган бўласан. \v 26 Яланғочлигинг кўриниб қолмаслиги учун Менинг қурбонгоҳимга зинапоя орқали чиқма”. \ No newline at end of file diff --git a/21/01.txt b/21/01.txt new file mode 100644 index 0000000..ea568de --- /dev/null +++ b/21/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 “Сен уларга етказадиган қонунлар мана шулардир: \ No newline at end of file diff --git a/21/02.txt b/21/02.txt new file mode 100644 index 0000000..2826a2e --- /dev/null +++ b/21/02.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 2 Агар иброний бўлган қулни сотиб олсанг, у сенга олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили эса у текин озодликка чиқиб кетсин. \v 3 Агар у бир ўзи келган бўлса, бир ўзи чиқиб кетсин. Агар у уйланган бўлса, хотини ҳам у билан бирга кетсин. \v 4 Агар хўжайини унга хотин берса ва хотини унга фарзанд туққан бўлса, унда хотини ва болалари хўжайинникида қолиб, бир ўзи чиқиб кетсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/05.txt b/21/05.txt new file mode 100644 index 0000000..32ec560 --- /dev/null +++ b/21/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Лекин агар қул: Мен хўжайинимни, хотиним ва болаларимни яхши кўраман, озод бўлиб чиқиб кетмайман, деб айтса, \v 6 хўжайини уни ҳакамлар ҳузурига олиб келсин. Сўнг хўжайини уни эшикка ёки эшик ромига қўйиб, унинг қулоғини бигиз билан тешсин. Ўшанда бу одам умрининг охиригача хўжайинига қул бўлиб қолади. \ No newline at end of file diff --git a/21/07.txt b/21/07.txt new file mode 100644 index 0000000..56586ab --- /dev/null +++ b/21/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Агар одам ўз қизини чўриликка сотса, у қиз эркак-қуллар сингари озод бўлмайди. \v 8 Агар хўжайини уни унаштирмоқчи бўлганидан сўнг уни ёқтирмай қолса, қизни қайта сотиб олишларига рухсат берсин. Ўзи унга бевафо бўлгани учун уни бегона халққа сотишга ҳаққи йўқ. \ No newline at end of file diff --git a/21/09.txt b/21/09.txt new file mode 100644 index 0000000..76ab935 --- /dev/null +++ b/21/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Агар уни ўғлига унаштирган бўлса, унга ўз қизидай муомалада бўлсин. \v 10 Агар унга бошқа хотин олиб бермоқчи бўлса, уни озиқ-овқат ёки кийим-кечакдан, ё хотини сифатида у билан ётишдан маҳрум қилмасин. \v 11 Агарда ўша одам шу учта нарсани чўрига қилмаса, у текин озодликка чиқиб кетаверсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/12.txt b/21/12.txt new file mode 100644 index 0000000..5eed2c7 --- /dev/null +++ b/21/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Ким бирор кишини уриб, уни ўлдирса, у ўлимга топширилсин. \v 13 Агарда ким қасддан қилмаса, аммо Худо унинг қўлига тушишига йўл қўйган бўлса, унда у қочиб борадиган жойни Ўзим тайинлайман. \v 14 Агарда яқинини ҳийла билан қасддан ўлдирса, уни ҳатто Менинг қурбонгоҳимдан ўлдиришга олиб чиқ. \ No newline at end of file diff --git a/21/15.txt b/21/15.txt new file mode 100644 index 0000000..41b43f6 --- /dev/null +++ b/21/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Ким ўз отаси ёки онасини урса, у ўлимга топширилсин. \v 16 Ким одам ўғирлаб, уни сотиб юборса, ёки ҳали ҳам ушлаб турган бўлса, у ўлимга топширилсин. \v 17 Ким ўз отаси ёки онасини лаънатласа, у ўлимга топширилсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/18.txt b/21/18.txt new file mode 100644 index 0000000..1ce1dd4 --- /dev/null +++ b/21/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Икки киши жанжаллашаётганида, бири иккинчисини тош ёки мушт билан урса-ю, у ўлмай, тўшакка ётиб қолса, \v 19 лекин у ўрнидан туриб, таёқ билан уйидан чиқа олса, урган одам жавобгар бўлмасин, фақат йўқотган вақти ва даволаниши учун пул тўласин. \ No newline at end of file diff --git a/21/20.txt b/21/20.txt new file mode 100644 index 0000000..85d7cb5 --- /dev/null +++ b/21/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Ким ўз қули ёки чўрисини таёқ билан урса ва у унинг қўлидан ўлса, у жазоланиши керак. \v 21 Агарда қули ёки чўриси бир-икки кун давомида тирик бўлса, хўжайини жазоланмасин, чунки бу унинг мулкидир. \ No newline at end of file diff --git a/21/22.txt b/21/22.txt new file mode 100644 index 0000000..d88e5fb --- /dev/null +++ b/21/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Одамлар урушаётганларида, ҳомиладор аёлни туртиб юборсалар, аёл эса чала туғиб қўйса-ю, бошқа зиён етмаса, унда ўша аёлнинг эри белгилаган миқдордаги зарарни воситачилар ҳузурида тўлаши керак. \v 23 Агар бошқа зарар етган бўлса, унда жон эвазига жон берсин, \v 24 кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш, қўл эвазига қўл, оёқ эвазига оёқ, \v 25 куйиш эвазига куйиш, яра эвазига яра, лат ейиш эвазига лат ейиш билан жавоб берсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/26.txt b/21/26.txt new file mode 100644 index 0000000..68d0114 --- /dev/null +++ b/21/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Ким ўз қули ёки чўрисининг кўзига уриб, кўзига зарар етказса, кўзи эвазига уни озодликка чиқарсин. \v 27 Ким ўз қули ёки чўрисининг тишини уриб синдирса, уни тиши эвазига озодликка чиқарсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/28.txt b/21/28.txt new file mode 100644 index 0000000..860c433 --- /dev/null +++ b/21/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Агар эркак ёки аёлни буқа сузиб ўлдирса, буқа тошбўрон қилиб ўлдирилсин ва унинг гўштини ейишмасин. Лекин буқанинг эгаси айбдор ҳисобланмасин. \v 29 Бироқ буқа кеча ҳам, илгари куни ҳам сузонғич бўлса-ю, эгаси буни била туриб, буқасини назорат қилмаган бўлса, буқа эса бирор эркак ёки аёлни сузиб ўлдирса, унда буқа тошбўрон қилиб ўлдирилсин, буқанинг эгаси ҳам ўлимга топширилсин. \v 30 Агарда ҳаётининг эвазига унга пул тўлаш қўйилган бўлса, у талаб қилинган маблағни тўлаши керак. \ No newline at end of file diff --git a/21/31.txt b/21/31.txt new file mode 100644 index 0000000..cda8cf0 --- /dev/null +++ b/21/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Ўғил болани сузса ҳам, қиз болани сузса ҳам, шу қонунга биноан ҳукм қилинсин. \v 32 Агар буқа қул ёки чўрини сузса, унинг хўжайинига ўттиз кумуш шеқел пул тўласин. Буқа эса тошбўрон қилинсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/33.txt b/21/33.txt new file mode 100644 index 0000000..b6b39b5 --- /dev/null +++ b/21/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Ким чуқурнинг устини очса ёки чуқур ковлаб, устини ёпиб қўймаса ва ўша чуқурга мол ёки эшак тушиб кетса, \v 34 чуқурнинг эгаси ҳайвоннинг эгасига товон тўласин, жасади эса уники бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/21/35.txt b/21/35.txt new file mode 100644 index 0000000..c62d90f --- /dev/null +++ b/21/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Агар бировнинг буқаси бошқасининг буқасини сузиб ўлдириб қўйса, унда тирик буқани сотиб, пулини тенг бўлишсин, ўлганни ҳам тенг бўлишсин. \v 36 Агарда кеча ҳам, илгари куни ҳам буқанинг сузонғичлиги маълум бўлса-ю, эгаси эса уни назорат қилмаган бўлса, буқа эвазига буқа билан товон тўласин ва ўлганни ўзига олсин. \ No newline at end of file diff --git a/22/01.txt b/22/01.txt new file mode 100644 index 0000000..b46f7bc --- /dev/null +++ b/22/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Агар одам мол ёки қўйни ўғирлаб, сўйса ёки сотса, молнинг эвазига бешта мол, қўйнинг эвазига тўртта қўй тўласин. \v 2 Агар одам кечаси девор тешаётган ўғрини кўриб қолиб, уни уриб ўлдириб қўйса, ундан хун талаб қилинмасин. \v 3 Агарда унинг устидан қуёш чиққан бўлса, ундан хун талаб қилинади. Ушланган ўғри товон тўлаши керак. Лекин унинг тўлаш учун ҳеч нимаси бўлмаса, унда ўғирлаганнинг эвазига унинг ўзи қул қилиб сотилсин. \v 4 Агарда ўғирланган (молми, эшакми, қўйми) тириклайин унинг қўлидан топилса, у икки баравар қилиб товон тўласин. \ No newline at end of file diff --git a/22/05.txt b/22/05.txt new file mode 100644 index 0000000..7faa5ba --- /dev/null +++ b/22/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Агар одам бировнинг даласини ёки узумзорини ҳароб қилса, яъни унинг қўйиб юборган чорваси ўзга экинзорни ёки узумзорни оёқ ости қилса, унда ўз даласидан ёки узумзоридан энг яхши ҳосилини қайтариб берсин. \ No newline at end of file diff --git a/22/06.txt b/22/06.txt new file mode 100644 index 0000000..15ce357 --- /dev/null +++ b/22/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Агарда олов пайдо бўлиб, чангалзор бўйлаб тарқалса ва ўсаётган донни ёки ўриб-боғлаб қўйилган ғаллани ёки далани ёндириб юборса, ёнғин чиқарган одам зарарни қопласин. \ No newline at end of file diff --git a/22/07.txt b/22/07.txt new file mode 100644 index 0000000..f97cac3 --- /dev/null +++ b/22/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Агар одам асраб қўйиш учун яқинига пул ёки буюмини берса-ю, аммо шулар яқинининг уйидан ўғирланса ва ўғри топилса, унда ўғри икки баравар қилиб тўласин. \v 8 Агарда ўғри топилмаса, уй эгаси ҳакамлар ҳузурига келиб: Яқинимнинг мулкига қўлимни тегизмаганман, деб қасам ичсин. \v 9 Ҳар қандай баҳсли нарсалар, кимдир: Меники, деб айтадиган ҳар қандай йўқотиб қўйилган буюм, мол, эшак, қўй ёки кийим ҳақидаги иккала томоннинг иши ҳакамлар ҳузурига келтирилиши керак. Ҳакамлар кимни айбдор топсалар, ўша одам икки баравар товон тўлаши керак. \ No newline at end of file diff --git a/22/10.txt b/22/10.txt new file mode 100644 index 0000000..770fc9c --- /dev/null +++ b/22/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Агар одам асраб қўйиш учун яқинига ўз эшагини ё молини, ё қўйини, ё бошқа ҳайвонини берса-ю, аммо ўша ҳайвон ўлиб қолса, ёки шикастланса, ёки олиб кетилган бўлса, лекин ҳеч ким буни кўрмаган бўлса, \v 11 олган одам яқинининг мулкига қўл тегизмагани ҳақида иккаловлари орасида Раббийнинг қаршисида қасам ичсин. У эса буни қабул қилиши керак ва ўша одам товон тўламайди. \v 12 Агарда берилган ҳайвон ундан ўғирланган бўлса, у ҳайвоннинг эгасига товон тўлаши керак. \v 13 Агарда ҳайвонни бирор йиртқич тилка-пора қилган бўлса, далил қилиб бурдаларини кўрсатсин. У булар учун товон тўламайди. \ No newline at end of file diff --git a/22/14.txt b/22/14.txt new file mode 100644 index 0000000..cfc0c9c --- /dev/null +++ b/22/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Агар одам яқинидан ҳайвонини қарзга олган бўлса-ю, ҳайвон шикастланса ёки ўлса, лекин эгаси ҳайвони ёнида бўлмаса, ўша одам товон тўласин. \v 15 Агарда эгаси ўз ҳайвони ёнида бўлган бўлса, ўша одам товон тўламасин. Агар ҳайвон пулга ёллаб олинган бўлса, ёлланган баҳоси тўлансин. \ No newline at end of file diff --git a/22/16.txt b/22/16.txt new file mode 100644 index 0000000..0986f97 --- /dev/null +++ b/22/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Агар одам унаштирилмаган қизни алдаб, у билан ётса, ўша одам у учун қалин берсин ва ўша қизга уйлансин. \v 17 Агар отаси қизни ўша одамга беришга рози бўлмаса, ўша одам боқира қизларга бериладиган миқдордаги пулни тўласин. \ No newline at end of file diff --git a/22/18.txt b/22/18.txt new file mode 100644 index 0000000..dcf3ac4 --- /dev/null +++ b/22/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Фолбинларни тирик қолдирма. \v 19 Ҳайвон билан жинсий алоқа қиладиган одам ўлимга топширилсин. \ No newline at end of file diff --git a/22/20.txt b/22/20.txt new file mode 100644 index 0000000..9efb97e --- /dev/null +++ b/22/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Ягона Раббийдан бошқа худоларга қурбонлик келтираётган одам қириб ташлансин. \v 21 Мусофирни эзма ва унга зулм ўтказма, чунки ўзларингиз ҳам Миср ерида мусофир бўлган эдингизлар. \ No newline at end of file diff --git a/22/22.txt b/22/22.txt new file mode 100644 index 0000000..04db717 --- /dev/null +++ b/22/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Бева ва етимларга жабр қилма. \v 23 Агарда уларга жабр қилсанг, унда улар Менга ёлворганларида, Мен уларнинг фарёдини эшитаман \v 24 ва Менинг қаҳрим ёниб, сизларни қиличдан ўтказаман ва хотинларингиз бева, болаларингиз етим бўлиб қолади. \ No newline at end of file diff --git a/22/25.txt b/22/25.txt new file mode 100644 index 0000000..271ded1 --- /dev/null +++ b/22/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Агар Менинг халқимдан камбағалга қарз берсанг, уни сиқувга олма ва ундан фоиз талаб қилма. \v 26 Агар яқинингнинг тўнини гаровга олган бўлсанг, кун ботмасдан тўнини қайтариб бер. \v 27 Чунки бу тўн унинг битта-ю битта ёпинчиғидир, танасининг қопламасидир: у нимага ёпиниб ухлайди?! У Менга ёлворганида, Мен эшитаман, чунки Мен раҳмдилман. \ No newline at end of file diff --git a/22/28.txt b/22/28.txt new file mode 100644 index 0000000..17f42fe --- /dev/null +++ b/22/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Ҳакамларни ёмонлама, халқингнинг бошлиғини лаънатлама. \ No newline at end of file diff --git a/22/29.txt b/22/29.txt new file mode 100644 index 0000000..3fad276 --- /dev/null +++ b/22/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Хирмонинг ҳосилининг ва исканжанг суюқлигининг бошланғичидан Менга бағишлашни кечиктирма. Ўғилларингнинг тўнғичини Менга бер. \v 30 Мол ва қўйларингнинг биринчи боласини ҳам худди шундай Менга бағишла. Етти кун улар онаси билан бўлсин, саккизинчи куни эса уларни Менга бер. \v 31 Шунда сизлар Менинг муқаддас халқим бўласизлар. Далада йиртқич тилка-пора қилган ҳайвоннинг гўштини еманглар, уни итларга беринглар. \ No newline at end of file diff --git a/23/01.txt b/23/01.txt new file mode 100644 index 0000000..2946691 --- /dev/null +++ b/23/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Қуруқ овоза тарқатма. Ноҳаққликка гувоҳ бўлмаслигинг учун бетавфиқ одамга қўл берма. \v 2 Кўпчиликнинг ортидан ёвузликка эргашма. Мунозарада кўпчиликнинг томонига туриб, адолатдан чекма. \v 3 Камбағалнинг мунозарасида унга ҳам юз-хотирчилик қилмагин. \ No newline at end of file diff --git a/23/04.txt b/23/04.txt new file mode 100644 index 0000000..034b361 --- /dev/null +++ b/23/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Агар душманингнинг йўқолиб қолган моли ёки эшагини топиб олсанг, уни эгасига олиб бор. \v 5 Агар душманингнинг эшаги юк оғирлигидан йиқилганини кўрган бўлсанг, уни шундай қолдирма, юкини тушир. \ No newline at end of file diff --git a/23/06.txt b/23/06.txt new file mode 100644 index 0000000..e0cc9fe --- /dev/null +++ b/23/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Камбағалнинг мунозарасида адолатни бузма. \v 7 Ёлғондан йироқлашгин. Айбсиз, тўғри одамни ўлимга топширма, чунки Мен айбдорни оқламайман. \v 8 Пора олма, чунки пора кўзи равшанларни кўр қилади ва ҳақ одамларнинг ишини бузади. \v 9 Мусофирга зулм қилма. Ўзларингиз Миср ерида мусофир бўлганингиз учун мусофирнинг кўнглини биласизлар. \ No newline at end of file diff --git a/23/10.txt b/23/10.txt new file mode 100644 index 0000000..02eaccc --- /dev/null +++ b/23/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Олти йил далангда уруғ сепиб, ҳосилини йиғиштириб ол. \v 11 Еттинчи йили эса унга ором бер, токи халқинг орасидаги камбағаллар ундан озиқлансинлар, улардан қолганини эса даладаги ҳайвонлари есинлар. Узумзорингни ва зайтунзорингни ҳам шундай қил. \ No newline at end of file diff --git a/23/12.txt b/23/12.txt new file mode 100644 index 0000000..c731d40 --- /dev/null +++ b/23/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Олти кун ишларингни қил, еттинчи куни эса ором ол, токи ҳўкизинг ва эшагинг дам олсин, шунингдек, қулингнинг ўғли ҳам, мусофир ҳам ором олсин. \v 13 Мен сизларга айтганларнинг ҳаммасига риоя қилинглар ва бошқа худоларнинг номларини эсламанглар. Буни ҳатто тилга олма. \ No newline at end of file diff --git a/23/14.txt b/23/14.txt new file mode 100644 index 0000000..1b1e24e --- /dev/null +++ b/23/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Йилда уч марта Менга байрам қил. \v 15 Ачитқисиз нонлар байрамини нишонла. Мен сенга амр этганимдай, Абиб ойининг белгиланган вақтида етти кун ачитқисиз нон енглар, зеро сен ўша ойда Мисрдан чиқдинг. Менинг ҳузуримга қуруқ келмасинлар. \ No newline at end of file diff --git a/23/16.txt b/23/16.txt new file mode 100644 index 0000000..714c252 --- /dev/null +++ b/23/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Даладаги экинларингдан меҳнатингнинг илк ҳосили байрамини нишонла. Шунингдек, даладан меҳнатинг ҳосилини йиғиб олганингдан сўнг йил охирида йиғиш байрамини нишонла. \v 17 Ҳар бир эркак ҳар йили уч маротаба Раббий Хуқмдорнинг ҳузурига келсин. \ No newline at end of file diff --git a/23/18.txt b/23/18.txt new file mode 100644 index 0000000..339f9b8 --- /dev/null +++ b/23/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Менга қилинган қурбонликнинг қонини ачитқили нарса билан бирга қўйма. Менга қилинган байрам қурбонлигининг ёғини эрталабгача қолдирма. \v 19 Ерингнинг илк ҳосилини сенинг Раббий Худойингнинг уйига олиб кел. Улоқчани онасининг сутида қайнатма. \ No newline at end of file diff --git a/23/20.txt b/23/20.txt new file mode 100644 index 0000000..314d596 --- /dev/null +++ b/23/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Мана, сени йўлда ҳимоя қилиш ва Мен тайёрлаган ерга сени олиб бориш учун олдингдан Фариштани юборяпман. \v 21 Унинг юзи қаршисида ўзингни сақла, Унинг овозига қулоқ сол, Унга ўжарлик қилма, чунки У гуноҳларингизни кечирмайди, зеро Менинг номим Ундадир. \v 22 Агар Унинг овозига қулоқ солсанг ва Менинг ҳамма айтганларимни бажарасанг, унда Мен душманларингга душман, рақибингга рақиб бўламан. \ No newline at end of file diff --git a/23/23.txt b/23/23.txt new file mode 100644 index 0000000..1497a16 --- /dev/null +++ b/23/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Менинг фариштам олдингга бориб, сени амўрликларга, хетликларга, перизликларга, канъанликларга, ҳивликлар ва ябусликларга бошлаб борганида, Мен эса ўша халқларни қириб ташлаганимда, \v 24 унда уларнинг худоларига сажда қилма ва хизмат қилма. Бу халқларнинг ишларига тақлид қилма. Уларнинг худоларини йўқ қил, уларнинг тош устунларини синдириб ташла. \v 25 Сизларнинг Раббий Худойингизга хизмат қилинглар. Шунда Мен нон-сувингизга барака бераман, орангиздан хасталикларни йўқ қиламан. \ No newline at end of file diff --git a/23/26.txt b/23/26.txt new file mode 100644 index 0000000..3550bf2 --- /dev/null +++ b/23/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Ерингизда ҳомиласи тушиб қоладиган ёки бепушт аёл бўлмайди. Мен кунларингнинг сонини тўлиқ қиламан. \v 27 Ўз даҳшатимни сенинг олдингдан юбораман, сен борадиган ҳар қандай халқни саросимага соламан, сенга душманларингнинг орқасини ўгираман. \v 28 Қовоғарилар галасини сенинг олдингдан юбораман ва улар ҳивликларни, канъанликлар ва хетликларни сенинг юзинг олдидан қувиб чиқарадилар. \v 29 Бир йилнинг ичидаёқ уларни сенинг юзингдан қувиб чиқармайман, токи ер бўм-бўш бўлиб қолмасин ва дала ҳайвонлари сенга қарши кўпайиб кетмасин. \ No newline at end of file diff --git a/23/30.txt b/23/30.txt new file mode 100644 index 0000000..aefd138 --- /dev/null +++ b/23/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Сен кўпайиб, ўша ерни бутунлай эгаллаб олгунингча, Мен у ердаги халқларни сенинг юзингдан оз-оздан қувиб чиқараман. \v 31 Чегараларингни Қизил денгиздан Пелишт денгизигача, саҳродан Фурот дарёсигача кенгайтираман, чунки бу ернинг халқларини қўлларингизга топшираман. Сен уларни ўз юзингдан қувасан. \v 32 Улар билан ҳам, худолари билан ҳам аҳд тузма. \v 33 Сени Менга қарши гуноҳга кирдирмасликлари учун улар юртингда яшамасинлар! Зеро агар уларнинг худоларига хизмат қилсанг, бу сен учун тузоқ бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/24/01.txt b/24/01.txt new file mode 100644 index 0000000..5b0069b --- /dev/null +++ b/24/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: “Сен ҳам, Аҳарўн ҳам, Надаб билан Абиҳу ҳам, Исроилнинг етмишта оқсоқоли ҳам Раббийнинг ҳузурига чиқиб келинглар ва узоқдан сажда қилинглар. \v 2 Ёлғиз Мусо Раббийга яқин келсин, улар яқин келмасинлар. Халқ эса улар билан бирга чиқмасин”. \ No newline at end of file diff --git a/24/03.txt b/24/03.txt new file mode 100644 index 0000000..2f9c466 --- /dev/null +++ b/24/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Мусо тушиб, Раббийнинг ҳамма сўзларини, ҳамма фармонларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Раббийнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”,- деб жавоб берди. \v 4 Шундай қилиб, Мусо Раббийнинг ҳамма сўзларини ёзди. Эрта тонгда эса туриб, тоғ этагида қурбонгоҳ қурди ва Исроилнинг ўн икки қабиласининг сонига кўра ўн иккита тош устун ўрнатди. \ No newline at end of file diff --git a/24/05.txt b/24/05.txt new file mode 100644 index 0000000..cb14eff --- /dev/null +++ b/24/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Сўнг Мусо Исроилнинг ўғиллари орасидан ёш йигитларни юборди. Улар Раббийга тамоман ёндириш қурбонликлари келтирдилар ва буқаларни тинчлик қурбонликларига сўйдилар. \v 6 Мусо қоннинг ярмини идишга қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди. \ No newline at end of file diff --git a/24/07.txt b/24/07.txt new file mode 100644 index 0000000..a95d334 --- /dev/null +++ b/24/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Кейин у аҳд китобини олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Улар эса: “Раббийнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”,- дедилар. \v 8 Шунда Мусо қонни олди ва халққа сепиб: “Мана, бу – Раббий сизлар билан шу барча сўзлар ҳақида тузган аҳднинг қонидир”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/24/09.txt b/24/09.txt new file mode 100644 index 0000000..ffb1e7e --- /dev/null +++ b/24/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Шундан кейин Мусо, Аҳарўн, Надаб, Абиҳу ва Исроилнинг етмишта оқсоқоли тоққа чиқиб, \v 10 Исроилнинг Худосини кўрдилар. Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан ясалган, само каби тиниқ бўлган бир нарса бор эди. \v 11 Худо Исроил ўғилларидан танланганларга қарши қўлини кўтармади. Улар Худони кўрдилар ва ўша ерда еб-ичдилар. \ No newline at end of file diff --git a/24/12.txt b/24/12.txt new file mode 100644 index 0000000..7bbd5fc --- /dev/null +++ b/24/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Кейин Раббий Мусога айтди: “Тоққа Менинг олдимга чиқиб, шу ерда тур. Шунда халққа ўргатишинг учун қонун ва амрлар ёзилган иккита тош лавҳани Мен сенга бераман”. \v 13 Мусо билан унинг хизматчиси Йешуа отланишди. Мусо Худонинг тоғига кетаётиб, \ No newline at end of file diff --git a/24/14.txt b/24/14.txt new file mode 100644 index 0000000..a2c1fe7 --- /dev/null +++ b/24/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 оқсоқолларга айтди: “Ёнларингизга қайтиб келгунимизча, шу ерда туринглар. Мана, Аҳарўн ва Хур сизлар билан биргадир. Кимнинг иши бўлса, уларга мурожаат этсин”. \v 15 Мусо тоққа чиққанда, тоғни булут қоплади. \ No newline at end of file diff --git a/24/16.txt b/24/16.txt new file mode 100644 index 0000000..80f5d94 --- /dev/null +++ b/24/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Раббийнинг шуҳрати Синай тоғини қамради. Булут тоғни олти кун давомида қоплаб турди, еттинчи куни эса Раббий булут орасидан Мусони чақирди. \v 17 Тоғнинг чўққисидаги Раббийнинг шуҳратининг кўриниши эса ютиб юборадиган олов каби Исроил ўғилларининг кўзи олдида эди. \v 18 Мусо булут орасига кириб, тоғ чўққисига чиқди. Мусо тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолди. \ No newline at end of file diff --git a/25/01.txt b/25/01.txt new file mode 100644 index 0000000..437379b --- /dev/null +++ b/25/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: \v 2 “Исроил ўғилларига айтгин, улар Менга ҳадяларни олиб келтирсинлар. Менга чин кўнгилдан олиб келтирадиган ҳар бирининг ҳадясини қабул қил. \ No newline at end of file diff --git a/25/03.txt b/25/03.txt new file mode 100644 index 0000000..08aa54d --- /dev/null +++ b/25/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Қуйидагилар сен улардан қабул қилиб оладиган ҳадядир: олтин, кумуш, мис, \v 4 кўк, қирмизи, алвон рангли жун, майин зиғир, эчки жуни, \v 5 қизилга бўялган қўчқор териси, кўк тери, акас дарахти, \v 6 мойчироқлар учун зайтун мойи, мойланиш мойи ва хушбўй ҳидли тутатқи учун хушбўйликлар, \v 7 эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ тоши билан бошқа қимматбаҳо тошлардир. \ No newline at end of file diff --git a/25/08.txt b/25/08.txt new file mode 100644 index 0000000..3bd5364 --- /dev/null +++ b/25/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Шундай қилиб, улар Мен учун Муқаддасгоҳ барпо қилсинлар, токи Мен уларнинг орасида истиқомат қилай. \v 9 Мен сенга Чодирнинг намунаси ва унинг ҳамма жиҳозларини намунасини кўрсатганимдай, ҳаммасини айнан шундай қилинглар. \ No newline at end of file diff --git a/25/10.txt b/25/10.txt new file mode 100644 index 0000000..d4992bd --- /dev/null +++ b/25/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Акас дарахтидан Кибот ясанглар. Унинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. \v 11 Уни ичкари-ю ташқарисини соф олтин билан қопла. Унинг устига айланаси бўйлаб олтин гулчамбар яса. \ No newline at end of file diff --git a/25/12.txt b/25/12.txt new file mode 100644 index 0000000..cb5eb83 --- /dev/null +++ b/25/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Кибот учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, унинг тўртта пастки бурчагига ўрнат: иккита ҳалқа унинг бир томонида, иккита ҳалқа бошқа томонида бўлсин. \v 13 Кейин акас дарахтидан ходалар ясаб, уларни олтин билан қопла. \v 14 Киботни кўтариб юриш учун Киботнинг иккала томонидаги ҳалқадан ходаларни ўтказ. \ No newline at end of file diff --git a/25/15.txt b/25/15.txt new file mode 100644 index 0000000..3f03c74 --- /dev/null +++ b/25/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Ходалар Киботнинг ҳалқаларида турсин, ундан чиқариб олинмасин. \v 16 Мен сенга берадиган гувоҳликни Киботга солиб қўй. \v 17 Соф олтиндан Киботнинг қопқоғи яса: унинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. \v 18 Олтиндан ҳам иккита керуб яса: уларни қопқоқнинг иккала четига зарб уриб яса. \ No newline at end of file diff --git a/25/19.txt b/25/19.txt new file mode 100644 index 0000000..42f0f3c --- /dev/null +++ b/25/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Битта керуб қопқоқнинг бир четида, иккинчи керуб иккинчи четида бўлиб, икки чеккадан ҳам қопқоқнинг ўзидан бўлган керублар яса. \v 20 Керубларнинг тепага ёйилган қанотлари бўлиб, ўз қанотлари билан қопқоқни беркитиб турсин. Уларнинг юзлари эса бир-бирларига қаратилган бўлиб, юзлари қопқоққа қараб турсин. \v 21 Киботнинг устига қопқоқни қўй. Киботнинг ичига эса Мен сенга берадиган гувоҳликни солиб қўй. \ No newline at end of file diff --git a/25/22.txt b/25/22.txt new file mode 100644 index 0000000..fa39978 --- /dev/null +++ b/25/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 У ерда Ўзимни сенга намоён қиламан. Гувоҳлик Киботи устида бўлган керублар ўртасидаги қопқоқ тепасидан эса Мен Исроил ўғилларига амр берадиган ҳамма нарса ҳақида сен билан суҳбатлашаман. \ No newline at end of file diff --git a/25/23.txt b/25/23.txt new file mode 100644 index 0000000..b66999a --- /dev/null +++ b/25/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Акас дарахтидан хонтахта яса: унинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. \v 24 Уни соф олтин билан қоплаб, четларига айлана қилиб олтин гулчамбар яса. \ No newline at end of file diff --git a/25/25.txt b/25/25.txt new file mode 100644 index 0000000..b32db2f --- /dev/null +++ b/25/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Яна унинг атрофи бўйлаб кафт кенглигида деворчалар қил ва деворчалар устида айлана қилиб олтин гулчамбар яса. \v 26 У учун тўртта олтин ҳалқа яса ва ҳалқаларни унинг тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнат. \v 27 Хонтахтани кўтариб юриш мақсадида ходаларни ҳалқаларга ўтказиш учун ҳалқалар хонтахтанинг деворчаларида бўлиши керак. \ No newline at end of file diff --git a/25/28.txt b/25/28.txt new file mode 100644 index 0000000..f374d2e --- /dev/null +++ b/25/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Хонтахтани кўтариб юриш учун акас дарахтидан ходалар ясаб, уларни олтин билан қопла. \v 29 Яна у учун лаган, пиёлалар, тутатқидон, қуйиш учун кўза ва косалар яса. Буларни соф олтиндан яса. \v 30 Ушбу хонтахтага Менинг юзим олдида доим тақдим нонларини қўй. \ No newline at end of file diff --git a/25/31.txt b/25/31.txt new file mode 100644 index 0000000..b5fea4f --- /dev/null +++ b/25/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Соф олтиндан зарб қилинган чироқпоя яса. Бу чироқпоя зарб қилинган бўлиши керак. Унинг шохчалари, пиёлачалари, куртаклари ва гуллари унинг танасидан чиқиб, танаси билан бир бутун бўлсин. \v 32 Унинг ёнларидан олтита шохча чиқсин: учта шохчаси унинг бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқсин. \ No newline at end of file diff --git a/25/33.txt b/25/33.txt new file mode 100644 index 0000000..c7ae87c --- /dev/null +++ b/25/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Чироқпоянинг бир шохчасида бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бўлсин, бошқа шохчада ҳам бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бўлсин. Шундай қилиб, чироқпоядан чиққан ҳамма олтита шохчада худди шундай бўлсин. \v 34 Чироқпоянинг танасида эса бодом гулига ўхшаш тўртта пиёлача билан куртаклару гуллар бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/25/35.txt b/25/35.txt new file mode 100644 index 0000000..3ef6a1a --- /dev/null +++ b/25/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Чироқпоянинг танасидан чиқадиган олтита шохчада куртаклар бўлсин: икки шохчасининг остида битта куртак, бошқа икки шохчасининг остида битта куртак, бошқа икки шохчасининг остида битта куртак бўлсин. \v 36 Чироқпоя эса шохча ва куртаклари билан битта қилиб, соф олтиндан зарб қилинган яхлит ясалиши керак. \ No newline at end of file diff --git a/25/37.txt b/25/37.txt new file mode 100644 index 0000000..a71d4da --- /dev/null +++ b/25/37.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 37 Чироқпояга еттита мойчироқ ясаб, унинг тепасига мойчироқларни ўрнатгин, токи чироқпоянинг олд томонини ёритиб турсин. \v 38 Унинг қисқичлари ва патнисларини ҳам соф олтиндан яса. \v 39 Чироқпоя ва бу буюмларни бир талант соф олтиндан ясашсин. \v 40 Диққат қил, буларнинг ҳаммасини сенга тоғда кўрсатилган намунага мувофиқ яса. \ No newline at end of file diff --git a/26/01.txt b/26/01.txt new file mode 100644 index 0000000..065f290 --- /dev/null +++ b/26/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан тикилган ўнта ёпинғичдан Йиғин Чодирини яса, матога керубларнинг тасвирини каштага солгин. \v 2 Ҳар бир ёпинғичнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, ҳар бир ёпинғичнинг эни эса тўрт тирсак бўлсин. Ҳамма ёпинғичларнинг ўлчови бир хил бўлсин. \v 3 Ёпинғичлардан бештаси бир-бири билан бирлашган бўлсин, бошқа бештаси ҳам бир-бири билан бирлашган бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/26/04.txt b/26/04.txt new file mode 100644 index 0000000..58bb6d7 --- /dev/null +++ b/26/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Бир ёпинғичнинг четига, у бошқаси билан уланадиган жойида кўк рангли ҳалқа яса. Худди шундай, охирги ёпинғичнинг четига ҳам, уни бошқаси билан улаш учун ҳалқа яса. \v 5 Биринчи ёпинғичда элликта ҳалқа ва бошқаси билан уланадиган ёпинғичнинг четида ҳам элликта ҳалқа яса. Тикилган ҳалқалар бир-бирига рўпарама-рўпара бўлсин. \v 6 Олтиндан элликта илгак яса, ёпинғичларни илгаклар билан бир-бирига улагин. Шунда Чодир бир бутун бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/26/07.txt b/26/07.txt new file mode 100644 index 0000000..7a31307 --- /dev/null +++ b/26/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Чодирни қоплаш учун эчки жунидан қопламалар қил: жами бўлиб, ўн битта қоплама қил. \v 8 Бир қопламанинг бўйи ўттиз тирсак, эни эса тўрт тирсак бўлсин. Ўн битта қопламанинг ҳаммаси бир ўлчовда бўлсин. \v 9 Бешта қопламани алоҳида ва олтита қопламани алоҳида бирлаштир. Чодирнинг олди томонидан олтинчи қопламани икки қават қил. \ No newline at end of file diff --git a/26/10.txt b/26/10.txt new file mode 100644 index 0000000..85dad78 --- /dev/null +++ b/26/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Бошқа қоплама билан улаш учун четки қопламанинг четига элликта ҳалқа қил ва у билан улаш учун бошқа қопламанинг четига элликта ҳалқа қил. \v 11 Кейин мисдан элликта илгак яса ва илгакларни ҳалқалардан ўтказиб, қопламаларни бирлаштир, токи Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/26/12.txt b/26/12.txt new file mode 100644 index 0000000..a7b829c --- /dev/null +++ b/26/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Чодирнинг қопламаларидан қолаётган ортиғи, яъни ортган қопламанинг ярмиси Чодирнинг орқа томонидан осилтириб қўйилсин. \v 13 Чодирнинг қопламаларининг бўйидан ортиб қолгани эса Чодирни қоплаб туриш учун бир томонидан бир тирсак, бошқа томонидан бир тирсак меъёрида унинг иккала ёнидан осилтириб қўйилсин. \v 14 Бу қоплама устига қўйиш учун қўчқорнинг қизилга бўялган терисидан том ва кўк теридан ташқи том яса. \ No newline at end of file diff --git a/26/15.txt b/26/15.txt new file mode 100644 index 0000000..7fea2c2 --- /dev/null +++ b/26/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Акас дарахтидан Чодирни тутиб турадиган тўсинлар яса. \v 16 Ҳар бир тўсиннинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. \v 17 Ҳар бир тўсиннинг остида бир-бирига қарама-қарши бўлган иккита тиргак яса. Чодирнинг ҳамма тўсинларини шундай қил. \v 18 Чодирнинг жануб томони учун йигирмата тўсин яса. \ No newline at end of file diff --git a/26/19.txt b/26/19.txt new file mode 100644 index 0000000..14a0103 --- /dev/null +++ b/26/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Бу йигирмата тўсин учун қирқта кумуш таглик яса. Бир тўсин остида унинг иккита тиргаги учун иккитадан таглик бўлсин, бошқа тўсин остида унинг иккита тиргаги учун ҳам иккита таглик бўлсин. \v 20 Чодирнинг шимол тарафидаги бошқа томони учун йигирмата тўсин яса. \v 21 Улар учун қирқта кумуш таглик яса. Бир тўсин остида иккита таглик бўлсин, бошқа тўсин остида ҳам иккита таглик бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/26/22.txt b/26/22.txt new file mode 100644 index 0000000..92a7527 --- /dev/null +++ b/26/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Чодирнинг ғарб тарафидаги орқа томони учун олтита тўсин яса, \v 23 ва Чодирнинг орқасидаги бурчаклар учун иккита тўсин яса. \v 24 Булар пастдан ва юқоридан бир ҳалқага бирлаштирилган бўлиши керак: иккала бурчакдаги иккита тўсинни шундай бирлаштирди. \v 25 Шундай қилиб, саккизта тўсин ва ўн олтита кумуш таглик бўлади: ҳар бир тўсин остида иккита таглик бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/26/26.txt b/26/26.txt new file mode 100644 index 0000000..3f0be72 --- /dev/null +++ b/26/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Тўсинлар учун акас дарахтидан тамбалар яса: Чодирнинг бир томонида бешта тамба, \v 27 Чодирнинг бошқа томонида бешта тамба, Чодирнинг орқа томонида бешта тамба яса. \v 28 Ички тамба эса тўсинларнинг ўртасидан бир чеккасидан бошқа чеккасигача ўтказилади. \ No newline at end of file diff --git a/26/29.txt b/26/29.txt new file mode 100644 index 0000000..de85785 --- /dev/null +++ b/26/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Тўсинларни олтин билан қопла, тамбаларни ушлаб турадиган ҳалқаларни олтиндан яса, тамбаларни ҳам олтин билан қопла. \v 30 Сенга тоғда кўрсатилган намуна бўйича Чодирни ўрнатгин. \ No newline at end of file diff --git a/26/31.txt b/26/31.txt new file mode 100644 index 0000000..9e58915 --- /dev/null +++ b/26/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан парда қил, унга керубларнинг тасвирини каштага солгин. \v 32 Акас дарахтидан ясалган, олтин билан қопланган, кумуш тагликка ўрнатилган, олтин илгакларга эга бўлган тўртта устунга ушбу пардани осгин. \v 33 Пардани устундаги илгакларга осиб, парданинг орқасига гувоҳлик Киботини олиб кир. Парда эса “Муқаддасгоҳни” “Муқаддаслар-Муқаддасидан” ажратиб туради. \ No newline at end of file diff --git a/26/34.txt b/26/34.txt new file mode 100644 index 0000000..1b01136 --- /dev/null +++ b/26/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 “Муқаддаслар-Муқаддасида” гувоҳлик Киботи устига қопқоқни қўй. \v 35 Парданинг ташқарисига хонтахтани қўй, чироқпояни хонтахтанинг рўпарасига – Чодирнинг жануб томонига қўй. Хонтахтани эса Чодирнинг шимол томонига қўй. \ No newline at end of file diff --git a/26/36.txt b/26/36.txt new file mode 100644 index 0000000..5487c9e --- /dev/null +++ b/26/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 Чодирнинг кириш жойи учун майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан қилинган, унга кашта тикилган парда яса. \v 37 Парда учун акас дарахтидан бешта устун яса ва уларни олтин билан қопла. Унинг илгаклари олтиндан бўлсин, устунларни ўрнатиш учун бешта мис таглик яса. \ No newline at end of file diff --git a/27/01.txt b/27/01.txt new file mode 100644 index 0000000..ffa43e9 --- /dev/null +++ b/27/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Акас дарахтидан тўртбурчакли қурбонгоҳ яса. Унинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи эса уч тирсак бўлсин. \v 2 Қурбонгоҳнинг тўрттала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шохларни яса ва уни мис билан қопла. \ No newline at end of file diff --git a/27/03.txt b/27/03.txt new file mode 100644 index 0000000..01b27a3 --- /dev/null +++ b/27/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар яса. Ҳамма буюмларни мисдан қил. \v 4 Қурбонгоҳга мисдан тўрсимон панжара яса. Панжаранинг тўрттала бурчагига тўртта мис ҳалқа яса. \ No newline at end of file diff --git a/27/05.txt b/27/05.txt new file mode 100644 index 0000000..24047c9 --- /dev/null +++ b/27/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Панжарани қурбонгоҳнинг ичига – чеккасига пастдан шундай ўрнатгинки, у қурбонгоҳнинг ўртасигача етиб борсин. \v 6 Яна қурбонгоҳ учун ходалар яса. Ходалар акас дарахтидан бўлсин. Уларни мис билан қопла. \ No newline at end of file diff --git a/27/07.txt b/27/07.txt new file mode 100644 index 0000000..0d7dcbd --- /dev/null +++ b/27/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Қурбонгоҳни кўтариб юриш учун унинг иккала ёнидаги ҳалқалардан ходаларни ўтказ. \v 8 Ичи ковак, тахтали қурбонгоҳ яса. Сенга тоғда қандай кўрсатилган бўлса, худди шундай қилишсин. \ No newline at end of file diff --git a/27/09.txt b/27/09.txt new file mode 100644 index 0000000..c52af5b --- /dev/null +++ b/27/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Сўнгра Чодир ҳовлиси яса: Ҳовлининг жануб томонидаги пардалар майин зиғирдан қилиниб, бир томонининг узунлиги юз тирсак бўлсин. \v 10 Пардалар учун йигирмата устун ва улардаги йигирмата мисли таглик яса. Устунларнинг илгаклари ва боғичлари кумушдан бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/27/11.txt b/27/11.txt new file mode 100644 index 0000000..485e308 --- /dev/null +++ b/27/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шунингдек, ҳовлининг шимол томонидаги пардаларнинг узунлиги юз тирсак бўлсин, улар учун йигирмата устун ва улардаги йигирмата мисли таглик яса. Устунларнинг илгаклари ва боғичлари кумушдан бўлсин. \v 12 Ҳовлининг энига ғарб томонидан эса пардаларнинг узунлиги эллик тирсак бўлсин, улар учун ўнта устун ва ўнта таглик яса. \v 13 Ҳовлининг энига шарқ томонидан эса пардаларнинг узунлиги эллик тирсак бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/27/14.txt b/27/14.txt new file mode 100644 index 0000000..6ab1c98 --- /dev/null +++ b/27/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Бир томондаги пардаларнинг узунлиги ўн беш тирсак бўлсин, улар учун учта устун ва учта таглик яса. \v 15 Бошқа томондаги пардаларнинг узунлиги ўн беш тирсак бўлсин, улар учун учта устун ва учта таглик яса. \v 16 Ҳовлига кириш жойи учун эса майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан кашта солиб қилинган пардаларнинг узунлиги йигирма тирсак бўлсин, улар учун тўртта устун ва тўртта таглик яса. \ No newline at end of file diff --git a/27/17.txt b/27/17.txt new file mode 100644 index 0000000..10548bf --- /dev/null +++ b/27/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Ҳовлининг атрофидаги ҳамма устунлар кумуш боғичлар билан бирлаштирилган бўлиши керак. Уларнинг илгаклари кумушдан, тагликлари эса мисдан бўлсин. \v 18 Ҳовлининг узунлиги юз тирсак, эни эса ҳамма томонидан эллик тирсак бўлсин. Унинг пардалари майин зиғирдан қилиниб, бўйи беш тирсак бўлсин. Тагликлар эса мисдан қилинсин. \v 19 Чодирда турли нарсаларга ишлатиладиган унинг ҳамма ашёлари ва унинг барча қозиқлари мисдан қилинсин. \ No newline at end of file diff --git a/27/20.txt b/27/20.txt new file mode 100644 index 0000000..c8fa78e --- /dev/null +++ b/27/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Сен Исроил ўғилларига буйруқ бер: ёритиш учун энг сифатли тоза зайтун мойини улар сенга олиб келиб туришсин, токи чироқпоя доимо ёниб турсин. \v 21 Йиғин Чодиридаги гувоҳлик Киботи олдида парданинг ташқарисида жойлашган чироқпояни Аҳарўн ўз ўғиллари билан Раббийнинг ҳузурида оқшомдан эрталабгача ёқиб туришсин. Бу Исроил ўғилларидан бўлган уларнинг авлодлари учун абадий низомдир. \ No newline at end of file diff --git a/28/01.txt b/28/01.txt new file mode 100644 index 0000000..b3c8922 --- /dev/null +++ b/28/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Аканг Аҳарўн ва у билан бирга унинг ўғиллари Менга руҳоний бўлишлари учун уларни Исроил ўғиллари орасидан ёнингга чақир. Айни Аҳарўн ва унинг ўғиллари Надав, Абиҳу, Элеазар, Итамарни ёнингга чақир. \v 2 Аканг Аҳарўнга шуҳрат ва ҳашамат учун муқаддас руҳонийлик либосларини қил. \v 3 Мен донолик руҳи билан тўлдирган ҳамма моҳир усталарга айтгин, токи улар Аҳарўнга – у Менинг ҳузуримда руҳоний бўлишга бағишланиши учун руҳонийлик либосларини қилишсин. \ No newline at end of file diff --git a/28/04.txt b/28/04.txt new file mode 100644 index 0000000..ea9af8d --- /dev/null +++ b/28/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Керак бўлган либослар шулар: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, кидар ва камар. Аканг Аҳарўн ва унинг ўғиллари Менинг ҳузуримда руҳоний бўлишлари учун уларга муқаддас либослар қилишсин. \v 5 Улар олтин, кўк, алвон, қирмизи ва майин зиғир мато олиб, \ No newline at end of file diff --git a/28/06.txt b/28/06.txt new file mode 100644 index 0000000..c5afd8b --- /dev/null +++ b/28/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 ушбу олтин, кўк, алвон, қирмизи ва майин зиғир матодан нақш урилган эфод ясашсин. \v 7 Унинг иккала елкасининг чеккасида иккита боғичи бўлиб, у шу боғичлар билан бирлаштирилган бўлсин. \v 8 Эфоднинг устидаги камар ҳам олтин, кўк, алвон, қирмизи ҳамда майин зиғир матодан ясалиши керак. У эфод билан бир хил қилиб ишланган бўлсин. \v 9 Кейин иккита ақиқ тош олиб, бу тошларга Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёз. \ No newline at end of file diff --git a/28/10.txt b/28/10.txt new file mode 100644 index 0000000..0c7295e --- /dev/null +++ b/28/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Битта тошга олтитасининг исмини, иккинчи тошга қолган олтитасининг исмини ёши бўйича ёз. \v 11 Муҳр ўювчи тош йўнувчи уста ёрдамида бу иккита тошга Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёз ва тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўй. \v 12 Сўнг эфоднинг елка боғичларига тошларни ўрнатгин. Аҳарўн Исроилнинг ўғилларини эслатиб туриш учун иккала елкасида бу тошларни Раббийнинг ҳузурида олиб юради. \ No newline at end of file diff --git a/28/13.txt b/28/13.txt new file mode 100644 index 0000000..50d8074 --- /dev/null +++ b/28/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шунингдек, олтиндан уячалар ва \v 14 соф олтиндан иккита занжирча яса. Улар ип каби эшилган, ўрилган буюм бўлсин. Эшилган занжирчаларни эса уячаларга ёпиштир. \ No newline at end of file diff --git a/28/15.txt b/28/15.txt new file mode 100644 index 0000000..ef84202 --- /dev/null +++ b/28/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Ҳукм кўкракпечини эфод сингари маҳорат билан яса. Уни олтиндан, кўк, алвон ва қирмизи мато ҳамда майин зиғирдан яса. \v 16 Кўкракпечни тўртбурчакли, икки қаватли, бўйи бир қарич, эни ҳам бир қарич қилиб яса. \ No newline at end of file diff --git a/28/17.txt b/28/17.txt new file mode 100644 index 0000000..3f47732 --- /dev/null +++ b/28/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Унинг гардишга солинган тошларни тўрт қатор қилиб тер: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларини биринчи қаторга тер. \v 18 Иккинчи қаторга феруза, зангори ёқут ва олмосни тер. \v 19 Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларини тер. \v 20 Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларини тер. Улар олтин уяларга ўрнаштирилсин. \ No newline at end of file diff --git a/28/21.txt b/28/21.txt new file mode 100644 index 0000000..1b55e05 --- /dev/null +++ b/28/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Бу тошлар Исроилнинг ўғилларининг исмига кўра ўн иккита бўлсин. Уларнинг ҳар бирига, муҳр ўйган каби, ўн икки қабиладан биттасининг исми ўйиб ёзилган бўлиши керак. \v 22 Кўкракпеч учун соф олтиндан ип каби эшилган, чиройли ўрилган занжирчалар яса. \v 23 Шунингдек, кўкракпечга иккита олтин ҳалқа яса. Бу иккита ҳалқани кўкракпечнинг икки четига ўрнат. \v 24 Иккала олтин занжирчани кўкракпечнинг четидаги ҳалқаларга таққин, \ No newline at end of file diff --git a/28/25.txt b/28/25.txt new file mode 100644 index 0000000..0872a10 --- /dev/null +++ b/28/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 иккала занжирчанинг иккинчи учини эса иккита олтин уяга маҳкамлагин ва эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнат. \v 26 Яна олтиндан иккита ҳалқа яса. Уларни кўкракпечнинг остки четига – эфоднинг ички қисмидаги жойига ўрнат. \ No newline at end of file diff --git a/28/27.txt b/28/27.txt new file mode 100644 index 0000000..84a042f --- /dev/null +++ b/28/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Шунингдек, олтиндан бошқа иккита ҳалқа яса. Уларни эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичнинг пастига – эфоднинг каштали камари устида бирлашадиган жойига ўрнат. \v 28 Кўкракпеч эфоднинг каштали камари устида туриши ва эфоддан осилиб турмаслиги учун кўкракпечни ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан боғлашсин. \ No newline at end of file diff --git a/28/29.txt b/28/29.txt new file mode 100644 index 0000000..e146571 --- /dev/null +++ b/28/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Аҳарўн Муқаддасгоҳга кираётганида, Раббийнинг юзи олдида доимий хотира учун Исроил ўғилларининг исмини ҳукм кўкракпечида, юраги устида кўтариб юрсин. \v 30 Ҳукм кўкракпечига урим ва туммимни солгин, шунда Аҳарўн Муқаддасгоҳга Раббийнинг юзи олдига кирганида, улар Аҳарўннинг юраги устида бўлади. Аҳарўн доимо Раббийнинг юзи олдида Исроил ўғилларининг ҳукмини юраги устида олиб юрсин. \ No newline at end of file diff --git a/28/31.txt b/28/31.txt new file mode 100644 index 0000000..eb31b72 --- /dev/null +++ b/28/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Эфоднинг ридосини бутунлай кўк матодан қил. \v 32 Ридонинг ўртасида бош сиғадиган тешик бўлсин. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун унинг тешигининг атрофини совутнинг тешиги каби тўқиттир. \ No newline at end of file diff --git a/28/33.txt b/28/33.txt new file mode 100644 index 0000000..a18b10f --- /dev/null +++ b/28/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Унинг этагига айланаси бўйлаб кўк, алвон, қирмизи ипдан анор ва уларнинг орасига олтин қўнғироқчалар яса. \v 34 Ридонинг этагида айланаси бўйлаб анор ва олтин қўнғироқча, анор ва олтин қўнғироқча бўлсин. \v 35 Аҳарўн хизмат қилганида, у ўлмаслиги учун ушбу ридони кийсин, токи у Раббийнинг юзи олдига, Муқаддасгоҳга кираётганида ва ундан чиқаётганида, қўнғироқчалар эшитилиб турсин. \ No newline at end of file diff --git a/28/36.txt b/28/36.txt new file mode 100644 index 0000000..bbdb45c --- /dev/null +++ b/28/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 Сўнг соф олтиндан лавҳа яса. Лавҳанинг юзига муҳр ўйилганидек қилиб, “Раббийнинг муқаддасворлиги”, деб ўйиб ёз. \v 37 Лавҳани кўк боғич билан кидарга шундай ўрнатгинки, у кидарнинг олд томонида бўлсин. \v 38 У Аҳарўннинг пешанасида бўлади. Шундай қилиб, Аҳарўн Исроил ўғилларининг бағишлайдиган қурбонликлари ва олиб келадиган ҳадяларининг камчилигини ўзида кўтариб юради. Раббийнинг илтифоти уларда бўлиши учун бу лавҳа доимо унинг пешанасида бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/28/39.txt b/28/39.txt new file mode 100644 index 0000000..8f8ec81 --- /dev/null +++ b/28/39.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 39 Кўйлак эса майин зиғирдан, камар ҳам майин зиғирдан яса. Сўнг нақш урилган камар яса. \ No newline at end of file diff --git a/28/40.txt b/28/40.txt new file mode 100644 index 0000000..fed4105 --- /dev/null +++ b/28/40.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 40 Аҳарўннинг ўғилларига ҳам шуҳрат ва ҳашамат учун кўйлаклар, камарлар, пешанабоғлар тиккин. \v 41 Аканг Аҳарўн ва унинг ўғилларига бу либосларни кийдириб, уларни мойлагин ва бағишлагин, ва хизматга тайинлагин. Шундай қилиб, улар Менинг руҳонийларим бўладилар. \ No newline at end of file diff --git a/28/42.txt b/28/42.txt new file mode 100644 index 0000000..1e4b9a2 --- /dev/null +++ b/28/42.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 42 Тананинг яланғочлигини белидан сонигача қоплаши учун уларга майин зиғирдан ички кийимлар тиккин. \v 43 Аҳарўн ва унинг ўғиллари Йиғин Чодирига кирганларида ёки Муқаддасгоҳда хизмат қилиш учун қурбонгоҳга яқинлашганларида, айбдор бўлиб ўлдирилмасликлари учун улар бу руҳонийлик либосларини кийиб олсинлар. Аҳарўн ва ундан кейинги унинг насли учун бу абадий низомдир. \ No newline at end of file diff --git a/29/01.txt b/29/01.txt new file mode 100644 index 0000000..bfc0c07 --- /dev/null +++ b/29/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Уларни Менинг руҳонийларим бўлишларига бағишлаш учун қуйидаги маросимни ўтказишинг керак: бенуқсон битта буқа ва иккита қўчқорни олиб, \v 2 шунингдек, ачитқисиз нонларни, мой қўшилган ачитқисиз кулчаларни, мой суртилган ачитқисиз қотир нонларни олгин; буларни буғдой унидан қил. \ No newline at end of file diff --git a/29/03.txt b/29/03.txt new file mode 100644 index 0000000..9583471 --- /dev/null +++ b/29/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Сўнг нонларни саватга солиб, буқа ва иккала қўчқор билан бирга буларни саватда олиб кел. \v 4 Аҳарўн ва унинг ўғилларини Йиғин Чодирининг кириш жойига олиб келиб, уларни сув билан ювинтиргин. \ No newline at end of file diff --git a/29/05.txt b/29/05.txt new file mode 100644 index 0000000..e24f4fb --- /dev/null +++ b/29/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Сўнгра руҳонийлик либосларини олиб, Аҳарўнга кўйлакни, ридони, эфодни, кўкракпечни кийгизгин. Эфоднинг нақшинкор камарини унга боғлагин. \v 6 Кейин унинг бошига кидарни кийдириб, кидарнинг устига муқаддасворлик тожини ўрнат. \v 7 Сўнг мойланиш мойини олиб, унинг бошига қуй ва уни мойла. \ No newline at end of file diff --git a/29/08.txt b/29/08.txt new file mode 100644 index 0000000..2c6ccc0 --- /dev/null +++ b/29/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Худди шундай, Аҳарўннинг ўғилларини ҳам олиб келиб, уларга кўйлакларни кийдиргин ва \v 9 уларга, яъни Аҳарўн билан ўғилларига камар боғла, шунингдек, бошларига пешанабоғ боғла. Шунда низомга кўра руҳонийлик хизмати уларга абадий тегишли бўлади. Шундай қилиб, Аҳарўн ва унинг ўғилларини бағишла. \ No newline at end of file diff --git a/29/10.txt b/29/10.txt new file mode 100644 index 0000000..79950cd --- /dev/null +++ b/29/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Сўнг буқани Йиғин Чодири олдига олиб кел. Аҳарўн билан ўғиллари буқанинг бошига қўлларини қўйишсин. \v 11 Буқани эса Йиғин Чодирининг кириш қисмида Раббийнинг юзи олдида сўйгин. \ No newline at end of file diff --git a/29/12.txt b/29/12.txt new file mode 100644 index 0000000..76d6b1b --- /dev/null +++ b/29/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Сўнг бармоғинг билан қурбонгоҳнинг шохларига буқанинг қонини сурт. Қолган қоннинг ҳаммасини қурбонгоҳнинг пойдеворига тўк. \v 13 Унинг ички аъзоларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг устидаги чарвини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларни олиб, қурбонгоҳда куйдир. \v 14 Буқанинг гўштини, терисини, чиқиндиларини эса қароргоҳдан ташқарига олиб чиқиб, буларни куйдир. Бу гуноҳ қурбонлигидир. \ No newline at end of file diff --git a/29/15.txt b/29/15.txt new file mode 100644 index 0000000..a70271e --- /dev/null +++ b/29/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Сўнг қўчқорнинг биттасини олиб кел. Аҳарўн билан ўғиллари қўчқорнинг бошига қўлларини қўйишсин. \v 16 Қўчқорни эса cўйиб, қонини ол ва қурбонгоҳнинг ҳамма томонига сеп. \v 17 Қўчқорни бўлакларга бўлиб, унинг ички аъзолари ва туёқларини юв. Қўчқорнинг бу аъзоларини унинг бўлинган бўлаклари ва калласининг устига қўйиб, \v 18 қўчқорни қурбонгоҳда куйдир. Бу Раббийга тамоман ёндириш қурбонлик, Раббийга ёқимли хушбуй тутатқи қурбонлигидир. \ No newline at end of file diff --git a/29/19.txt b/29/19.txt new file mode 100644 index 0000000..a61a1db --- /dev/null +++ b/29/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Сўнг иккинчи қўчқорни олиб кел. Аҳарўн билан ўғиллари қўчқорнинг бошига қўлларини қўйишсин. \v 20 Қўчқорни сўйиб, қонини ол ва Аҳарўннинг ўнг қулоғи солинчагига ҳамда унинг ўғилларининг ўнг қулоғи солинчагига, шунингдек, уларнинг ўнг қўлларининг бош бармоғига ҳамда ўнг оёқларининг бош бармоғига сурт. Кейин қурбонгоҳнинг ҳамма томонига қон сепгин. \ No newline at end of file diff --git a/29/21.txt b/29/21.txt new file mode 100644 index 0000000..ceb134f --- /dev/null +++ b/29/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Кейин қурбонгоҳдаги қонни ва мойланиш мойини олиб, Аҳарўн билан ўғилларига ва уларнинг либосларига сепгин. Шундай қилиб, Аҳарўн билан ўғиллари ҳамда уларнинг либослари муқаддас бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/29/22.txt b/29/22.txt new file mode 100644 index 0000000..64923cb --- /dev/null +++ b/29/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Шунингдек, қўчқорнинг ёғи ва чарвисини, унинг ички аъзоларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг устидаги чарвисини, иккала буйрагини, буйрак атрофидаги ёғларини ва ўнг елкасини, \v 23 ҳамда Раббийнинг ҳузуридаги саватдан битта юмалоқ нонни, мой қўшилган битта ачитқисиз кулчани ва мой суртилган битта ачитқисиз қотир нонни ол. \ No newline at end of file diff --git a/29/24.txt b/29/24.txt new file mode 100644 index 0000000..0e227d0 --- /dev/null +++ b/29/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Буларнинг ҳаммасини Аҳарўн ва унинг ўғилларининг қўлларига қўй. Улар эса буларни Раббийнинг юзи олдида силкитиб олиб келишсин. \v 25 Сўнг буларни уларнинг қўлларидан олиб, Раббийнинг юзи олдида хушбўй тутатқи сифатида қурбонгоҳда тамоман ёндириш қурбонлиги билан келтир. Бу Раббийга қурбонликдир. \ No newline at end of file diff --git a/29/26.txt b/29/26.txt new file mode 100644 index 0000000..86ddce8 --- /dev/null +++ b/29/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Кейин Аҳарўн учун тайинланган бағишланиш қўчқорининг тўшини олиб, Раббийнинг юзи олдида силкитиб олиб кел. Буниси сенинг улушинг бўлади. \v 27 Сўнг ушбу силкитилган тўш ва Аҳарўн билан унинг ўғиллари учун тайинланган бағишланиш қўчқорининг кўтариб тақдим этилган елкасини муқаддаслагин. \v 28 Бу – Исроил ўғилларидан Аҳарўн ва унинг ўғилларига абадий улуш бўлади, чунки бу – кўтариб тақдим этиш қурбонлигидир. Бу – Исроил ўғилларининг тинчлик қурбонликларидан кўтариб тақдим этиш қурбонлиги бўлиши керак. Бу уларнинг Раббийга кўтариб тақдим этиш қурбонлигидир. \ No newline at end of file diff --git a/29/29.txt b/29/29.txt new file mode 100644 index 0000000..6edf5dc --- /dev/null +++ b/29/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Аҳарўннинг муқаддас руҳонийлик либослари ундан кейин унинг ўғилларига ўтсин. Уларни шу либосларда мойлаши ва бағишлаши керак. \v 30 Аҳарўннинг ўрнига олийруҳоний бўлиб, Муқаддасгоҳда хизмат қилиш учун Йиғин Чодирига кирадиган ўғли бу либосларни етти кун кийиб юрсин. \ No newline at end of file diff --git a/29/31.txt b/29/31.txt new file mode 100644 index 0000000..088c8bb --- /dev/null +++ b/29/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Бағишланиш қўчқорини олиб, унинг гўштини муқаддас жойда қайнатгин. \v 32 Аҳарўн ва унинг ўғиллари Йиғин Чодирининг кириш жойида қўчқорнинг гўшти ва саватдаги нонларни ейишсин, \v 33 чунки шу орқали уларни бағишлаш ва муқаддаслаш учун бўлган уларнинг покланиши амалга оширилади. Бегоналар булардан ейиши мумкин эмас, чунки булар ― муқаддасворликдир. \v 34 Агар бағишлаш гўштидан ёки нонлардан эрталабгача қолса, унда қолганларини оловда куйдир: уларни ейиш мумкин эмас, чунки булар ― муқаддасворликдир. \ No newline at end of file diff --git a/29/35.txt b/29/35.txt new file mode 100644 index 0000000..e80e2fd --- /dev/null +++ b/29/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Мен сенга амр этганимдай, худди шундай Аҳарўн ва унинг ўғилларига ҳамма нарсани қил: етти кун давомида уларни хизматга бағишла. \v 36 Шунингдек, ҳар куни поклаш учун гуноҳ учун буқани қурбонликка келтир. Қурбонгоҳни поклаш учун эса унда гуноҳ қурбонлигини амалга ошир ҳамда уни муқаддаслаш учун уни мойла. \v 37 Етти кун давомида қурбонгоҳни покла ва муқаддасла, ана шунда қурбонгоҳ – буюк муқаддасворлик бўлади. Қурбонгоҳга тегадиган ҳамма нарса муқаддас бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/29/38.txt b/29/38.txt new file mode 100644 index 0000000..ff2b693 --- /dev/null +++ b/29/38.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 38 Мана, доимий равишда ҳар куни ушбу қурбонгоҳда иккита бир ёшли қўзини қурбонликка келтиришинг керак. \v 39 Битта қўзини эрталаб, иккинчисини эса кечқурун қурбонликка келтир \ No newline at end of file diff --git a/29/40.txt b/29/40.txt new file mode 100644 index 0000000..bc9624a --- /dev/null +++ b/29/40.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 40 ва шу билан бирга чорак хин тоза зайтун мойи аралаштирилган эфанинг ўндан бир қисми бўлган сифатли унни келтир. Суюқлик бағишлови сифатида эса бир қўзига қўшиб, чорак хин шароб келтир. \ No newline at end of file diff --git a/29/41.txt b/29/41.txt new file mode 100644 index 0000000..5158808 --- /dev/null +++ b/29/41.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 41 Бошқа қўзини эса кечқурун қурбонликка келтир. Уни ҳам эрталабдагидек унли бағишлов ва суюқлик бағишлови билан Раббий учун хушбуй тутатқи сифатида қурбонликка келтир. \v 42 Бу тамоман ёндириш қурбонлиги Раббийнинг ҳузурида, Йиғин Чодирининг кириш жойида авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб гаплашаман. \ No newline at end of file diff --git a/29/43.txt b/29/43.txt new file mode 100644 index 0000000..becc6be --- /dev/null +++ b/29/43.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 43 У ерда Мен Исроил ўғиллари билан учрашаман ва шуҳратимдан бу жой муқаддасланади. \v 44 Мен Йиғин Чодири ва қурбонгоҳни муқаддаслайман. Аҳарўн ва унинг ўғиллари Менга руҳоний бўлишлари учун уларни ҳам муқаддаслайман. \ No newline at end of file diff --git a/29/45.txt b/29/45.txt new file mode 100644 index 0000000..3450875 --- /dev/null +++ b/29/45.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 45 Мен Исроил ўғиллари орасида истиқомат қиламан ва уларнинг Худоси бўламан. \v 46 Шунда Мен Исроил ўғиллари орасида истиқомат қилиш учун уларни Миср юртидан олиб чиққан Раббий уларнинг Худоси эканлигимни улар билиб оладилар. Мен Раббий – уларнинг Худосиман. \ No newline at end of file diff --git a/30/01.txt b/30/01.txt new file mode 100644 index 0000000..f65dd8b --- /dev/null +++ b/30/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Тутатқи тутатиш учун акас дарахтидан қурбонгоҳ яса. \v 2 Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак бўлсин. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилсин. \ No newline at end of file diff --git a/30/03.txt b/30/03.txt new file mode 100644 index 0000000..390050e --- /dev/null +++ b/30/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Қурбонгоҳнинг устини, ён атрофини, шохларини соф олтин билан қопла, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар яса. \v 4 Қурбонгоҳнинг икки бурчагидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнат. Қурбонгоҳни кўтариб юришга ходаларни ўтказиш учун бу ҳалқаларни қурбонгоҳнинг иккала томонидан ўрнат. \ No newline at end of file diff --git a/30/05.txt b/30/05.txt new file mode 100644 index 0000000..4c39246 --- /dev/null +++ b/30/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Ходалар эса акас дарахтидан ясаб, уларни олтин билан қопла. \v 6 Қурбонгоҳни эса гувоҳлик Киботининг қопқоғи рўпарасидаги парданинг олдига қўй. Киботнинг қопқоғи устида Мен сенга зоҳир бўламан. \ No newline at end of file diff --git a/30/07.txt b/30/07.txt new file mode 100644 index 0000000..efdee3d --- /dev/null +++ b/30/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Аҳарўн бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатади: ҳар куни эрталаб чироқларни тўғирлаганида, у унда тутатқи тутатади, \v 8 ва кечқурун чироқларни ёққанида, у тутатқи тутатади. Бу – сизларнинг авлодларингиз оша Раббийнинг олдида доимий тутатқидир. \v 9 Бу қурбонгоҳда бошқа ҳеч қандай тутатқини тутатманглар, тамоман ёндириш қурбонлиги ёки нон бағишлови келтирманглар, унга суюқлик бағишлови ҳам қуйманглар. \ No newline at end of file diff --git a/30/10.txt b/30/10.txt new file mode 100644 index 0000000..c585224 --- /dev/null +++ b/30/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Аҳарўн бир йилда бир марта қурбонгоҳнинг шохлари устида поклашни амалга оширсин. У гуноҳ қурбонлигининг қони билан уни авлодлар оша бир йилда бир марта поклайди. Бу Раббийнинг буюк муқаддасворлигидир”. \ No newline at end of file diff --git a/30/11.txt b/30/11.txt new file mode 100644 index 0000000..8aac0b8 --- /dev/null +++ b/30/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Сўнг Раббий Мусога деди: \v 12 “Исроилнинг ўғилларидан катта одамларни санаганингда, ҳар бир одам саноқ пайтида Раббийга ўз жони учун тўлов тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларнинг ораларида ҳалокатли яра бўлмайди. \v 13 Ҳисобга олинадиган ҳар бир одам муқаддасгоҳ шеқелидан ярим шеқелни берсин. Бир шеқелда йигирма гераҳ бор, ярим шеқел Раббийга бағишлов бўлиши керак. \v 14 Ҳисобга олинадиган йигирма ёшли ва ундан катта бўлган ҳар бири Раббийга бағишлов бериши керак. \ No newline at end of file diff --git a/30/15.txt b/30/15.txt new file mode 100644 index 0000000..53feb13 --- /dev/null +++ b/30/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Улар ўз жони учун тўловга Раббийга бағишлов сифатида бой одам ярим шеқелдан кўп бермасин, камбағал эса бундан оз бермасин. \v 16 Исроилнинг ўғилларидан тўлов бўлган бу кумушни Йиғин Чодирини хизматига сарф қил. Раббийнинг олдида бу кумуш Исроил ўғилларига уларнинг жонлари учун тўлов бўлганини эслатиб туради”. \ No newline at end of file diff --git a/30/17.txt b/30/17.txt new file mode 100644 index 0000000..9f2ff29 --- /dev/null +++ b/30/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Раббий Мусога яна деди: \v 18 “Ювиниш учун мисдан қўлювгич яса. Унинг таглиги ҳам мисдан бўлсин. Қўлювгични Йиғин Чодири билан қурбонгоҳ ўртасида ўрнат ва унга сув қуй. \ No newline at end of file diff --git a/30/19.txt b/30/19.txt new file mode 100644 index 0000000..0d09054 --- /dev/null +++ b/30/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Аҳарўн ва унинг ўғиллари унда қўл-оёқларини ювишсин. \v 20 Улар Йиғин Чодирига кираётганларида, ёки ўз хизматида Раббийга қурбонлик келтириш учун қурбонгоҳга яқинлашаётганларида, ўлмасликлари учун сувда ювинишсин. \v 21 Шундай қилиб, улар ўлмасликлари учун қўл-оёқларини сувда ювишсин. Бу Аҳарўн ва унинг насллари учун авлодлар оша абадий низом бўлади”. \ No newline at end of file diff --git a/30/22.txt b/30/22.txt new file mode 100644 index 0000000..0df7033 --- /dev/null +++ b/30/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Раббий Мусога яна сўзлаб деди: \v 23 “Қуйидаги энг яхши хушбўй ҳидли зираворлардан ол: беш юз шеқел суюқ мирра, бундан ярмисини — икки юз эллик шеқел долчин, икки юз эллик шеқел хушбўй қамиш \v 24 ҳамда муқаддасгоҳ шеқели бўйича беш юз шеқел кассия ва бир хин зайтун мойидан ўзингга ол. \v 25 Муқаддас мойланиш учун маҳорат билан хушбўй ҳидли мой қил. Бу муқаддас мойланишнинг мойи бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/30/26.txt b/30/26.txt new file mode 100644 index 0000000..e21c5c7 --- /dev/null +++ b/30/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Ушбу мой билан Йиғин Чодири ва гувоҳлик Киботини, \v 27 хонтахта ва хонтахтанинг ҳамма буюмларини, чироқпоя ва унинг ҳамма буюмларини, тутатқи қурбонгоҳини, \v 28 қурбонлик тамоман ёндириладиган қурбонгоҳ ва унинг ҳамма буюмларини, қўлювгич ва унинг таглигини мойла. \ No newline at end of file diff --git a/30/29.txt b/30/29.txt new file mode 100644 index 0000000..6498953 --- /dev/null +++ b/30/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Шу тариқа буларни муқаддасла. Шунда улар буюк муқаддасворлик бўлади ва уларга нимаики тегса, муқаддас бўлади. \v 30 Сўнг ушбу мой билан Аҳарўн ва унинг ўғилларини мойла, Менга руҳоний бўлишлари учун уларни хизматга бағишла. \v 31 Исроилнинг ўғилларига эса айт: “Бу Менинг ҳузуримда авлодларинг оша муқаддас мойланишнинг мойи бўлади. \ No newline at end of file diff --git a/30/32.txt b/30/32.txt new file mode 100644 index 0000000..c1b9f04 --- /dev/null +++ b/30/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Ушбу мой билан бошқа одамнинг танасини мойлаш мумкин эмас. Шу таркибдаги мой аралашмасини тайёрламанглар, чунки бу ― муқаддасворликдир. Сизлар учун бу муқаддасворлик бўлсин. \v 33 Кимки бунга ўхшаш мойни тайёрласа, ёки бу мой билан бошқа одамни мойласа, у ўз халқи орасидан қириб ташланади”. \ No newline at end of file diff --git a/30/34.txt b/30/34.txt new file mode 100644 index 0000000..bcdad67 --- /dev/null +++ b/30/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Раббий Мусога яна деди: “Қуйидаги хушбўй ҳидли зираворлардан: стакта, оних, хушбўй халван ва тоза ладандан ўзингга ол, уларнинг ҳаммаси бир хил миқдорда бўлиши керак. \v 35 Булардан янчилган, пок, муқаддас хушбўй тутатқини маҳорат билан тайёрла. \v 36 Бу тутатқини майда қилиб туй. Мен сен билан учрашадиган Йиғин Чодиридаги гувоҳлик Киботини олдига буни қўй. Бу тутатқи сизлар учун буюк муқаддасворлик бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/30/37.txt b/30/37.txt new file mode 100644 index 0000000..5bd400d --- /dev/null +++ b/30/37.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 37 Бу таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Бу тутатқи сизлар учун Раббий ҳузурида муқаддасворлик бўлсин. \v 38 Кимки тутатиш учун бунга ўхшаган тутатқи қилса, у ўз халқи орасидан кириб ташланади”. \ No newline at end of file diff --git a/31/01.txt b/31/01.txt new file mode 100644 index 0000000..645087b --- /dev/null +++ b/31/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога яна деди: \v 2 “Ана, Мен Яҳудо қабиласидан Хурнинг ўғли бўлмиш Урийнинг ўғли Базалилни тайинладим. \ No newline at end of file diff --git a/31/03.txt b/31/03.txt new file mode 100644 index 0000000..063cb76 --- /dev/null +++ b/31/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Мен уни Худонинг Руҳи билан тўлдириб, унга фаросат, билим ва ҳар хил маҳоратни ато қилдим, \v 4 токи у олтиндан, кумуш ва мисдан буюмларни қилсин, \v 5 қимматбаҳо тошларни ўрнатиш учун уларни кессин ва ҳар хил хизмат учун ёғочни ўйсин. \ No newline at end of file diff --git a/31/06.txt b/31/06.txt new file mode 100644 index 0000000..203128a --- /dev/null +++ b/31/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Мана, Дан қабиласидан Охисамаҳ ўғли Охолиёвни унга ёрдамчи қилиб танладим. Мен ҳамма маҳоратлиларнинг юрагига донолик солдим, токи улар Мен сенга амр берган барча нарсаларни қилишсин: \v 7 Йиғин Чодирини, гувоҳлик Киботи ва унинг қопқоғини, Чодирнинг бошқа жиҳозларини – \v 8 хонтахта ва хонтахтанинг буюмларини, соф олтин чироқпоя ва чироқпоянинг ҳамма буюмларини, тутатқи қурбонгоҳини, \v 9 қурбонлик тамоман ёндириладиган қурбонгоҳ ва қурбонгоҳнинг ҳамма буюмларини, қўлювгич ва қўлювгичнинг таглигини, \ No newline at end of file diff --git a/31/10.txt b/31/10.txt new file mode 100644 index 0000000..339e251 --- /dev/null +++ b/31/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 руҳоний Аҳарўн учун хизмат либослари ва муқаддас либосларни, унинг ўғиллари учун руҳонийлик хизматида киядиган либосларни, \v 11 мойланиш учун мой ва Муқаддасгоҳ учун хушбўй тутатқини қилишсин. Хуллас, Мен сенга қандай амр берган бўлсам, худди шундай ҳаммасини қилишсин”. \ No newline at end of file diff --git a/31/12.txt b/31/12.txt new file mode 100644 index 0000000..404bf51 --- /dev/null +++ b/31/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 13 “Исроил ўғилларига айтгин: Менинг Шаббат кунимга риоя қилинглар, чунки бу – Мен билан сизлар ўртангизда авлодларингиз оша бўлган аломатдир, токи Мен сизларни муқаддаслаётган Раббий эканлигимни билиб олинглар. \v 14 Шаббатга риоя қилинглар, чунки бу сизлар учун муқаддасдир. Ким уни ҳаром қилса, ўша одам ўлимга топширилсин. Ким бу куни ишласа, у ўз халқи орасидан қириб ташлансин. \v 15 Олти кун давомида ишларини қилсинлар, еттинчи эса – Раббийга бағишланган ором Шаббатидир. Ким Шаббат куни бирор ишини қилса, ўлимга топширилсин. \ No newline at end of file diff --git a/31/16.txt b/31/16.txt new file mode 100644 index 0000000..1a4d065 --- /dev/null +++ b/31/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Исроил ўғиллари Шаббатга риоя қилишлари ва авлодлар оша Шаббатни абадий аҳд сифатида байрам қилишлари керак. \v 17 Бу – Исроил ўғиллари билан Менинг ўртамдаги абадий аломатдир. Зеро Раббий олти кун давомида ер ва осмонни яратган, еттинчи куни эса тиниб, ором олган эди”. \ No newline at end of file diff --git a/31/18.txt b/31/18.txt new file mode 100644 index 0000000..c8cd6c4 --- /dev/null +++ b/31/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, иккита тош лавҳани, гувоҳлик лавҳасини Мусога берди. Булар Раббийнинг бармоғи билан ёзилган эди. \ No newline at end of file diff --git a/32/01.txt b/32/01.txt new file mode 100644 index 0000000..79d0907 --- /dev/null +++ b/32/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Халқ эса Мусонинг тоғдан узоқ вақтдан буён тушмаётганини кўрганида, Аҳарўннинг ёнига йиғилишиб, унга: “Қани, бизларга олдимиздан борадиган худони ясаб бергин. Чунки бизни Мисрдан олиб чиққан бу одамга, Мусога нима бўлганини билмаймиз”,- дейишди. \v 2 Шунда Аҳарўн уларга: “Хотинингизнинг, ўғлингизнинг, қизингизнинг қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб олиб, менга келтиринглар”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/32/03.txt b/32/03.txt new file mode 100644 index 0000000..25f44af --- /dev/null +++ b/32/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шунда бутун халқ қулоқларидаги олтин сирғаларни ечиб, Аҳарўнга олиб келди. \v 4 У эса олтин сирғаларни қўлларидан олиб, қуйма буқа ясади ва унга ўйиб шакл берди. Улар эса: “Эй, Исроил! Мана, сени Миср еридан олиб чиққан худойинг!”- дейишди. \ No newline at end of file diff --git a/32/05.txt b/32/05.txt new file mode 100644 index 0000000..bd46d90 --- /dev/null +++ b/32/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Аҳарўн буни кўргач, олтин буқанинг олдида қурбонгоҳ қурди. Кейин у: “Эртага раббийга байрам бўлади”,- деб эълон қилди. \v 6 Эртаси куни халқ эрталаб туриб, тамоман ёндириш қурбонликлари билан тинчлик қурбонликларини келтирди. Кейин ўтириб еб-ичишди ва кўнгилхушлик қилишди. \ No newline at end of file diff --git a/32/07.txt b/32/07.txt new file mode 100644 index 0000000..d0c2d81 --- /dev/null +++ b/32/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Шунда Раббий Мусога деди: “Ҳозироқ тушгин! Чунки сен Миср еридан олиб чиққан халқинг бузилди. \v 8 Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғдилар. Ўзларига қуйма буқа ясаб, унга сажда қилдилар, қурбонликлар келтириб: “Эй, Исроил! Мана, бу – сени Мисрдан олиб чиққан худойинг!”- дедилар”. \ No newline at end of file diff --git a/32/09.txt b/32/09.txt new file mode 100644 index 0000000..2a5fdfb --- /dev/null +++ b/32/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Раббий Мусога яна деди: “Мен бу халқни кўриб турибман, мана, бу – бўйни қаттиқ халқдир! \v 10 Энди Мени тарк этгин, бу халққа ғазабим ёнсин, Мен уларни қириб ташлайман, сендан эса буюк халқ яратаман”. \v 11 Лекин Мусо ўз Раббий Худосига ёлвориб деди: “Ё, Раббим! Сен Миср еридан буюк қудратинг ва кучли қўлинг билан олиб чиққан Ўз халқингга қаҳринг ёнмасин, \ No newline at end of file diff --git a/32/12.txt b/32/12.txt new file mode 100644 index 0000000..c4a384a --- /dev/null +++ b/32/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 токи мисрликлар: “Раббий уларни ҳалокатга: тоғларда ўлдириш ва ер юзидан қириб ташлаш учун олиб чиқди”,- дейишмасин. Алангали ғазабингдан қайтгин, Ўз халқингни қириб ташлашни бекор қилгин. \v 13 Ўз қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубни ёдга олгин. Сен уларга Ўзинг билан онт ичиб: “Сизларнинг уруғингизни осмондаги юлдузлар каби кўпайтираман ва Мен сизларга айтган мана шу бутун ерни уруғингизга бераман, улар унга абадий эгалик қиладилар”,- деган эдинг. \v 14 Шунда Раббий Ўз халқига келтирмоқчи бўлган кулфатни бекор қилди. \ No newline at end of file diff --git a/32/15.txt b/32/15.txt new file mode 100644 index 0000000..9eefaa5 --- /dev/null +++ b/32/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Мусо ўгирилиб, тоғдан тушиб келди. Унинг қўлида иккала томонига ёзилган иккита тош лавҳа бор эди – унинг у томонига ҳам, бу томонига ҳам битик ёзилган эди. \v 16 Лавҳалар Худонинг ижоди эди, лавҳаларга ўйилган битиклар Худонинг битиги эди. \ No newline at end of file diff --git a/32/17.txt b/32/17.txt new file mode 100644 index 0000000..0f9fa32 --- /dev/null +++ b/32/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Йешуа халқнинг шовқин-суронини эшитиб, Мусога: “Мана, қароргоҳда уруш шовқини”,- деб айтди. \v 18 Лекин Мусо: “Бу ғолибларнинг ҳайқириғи эмас, мағлубларнинг фарёди ҳам эмас. Мен куйлаётганларнинг овозини эшитяпман”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/32/19.txt b/32/19.txt new file mode 100644 index 0000000..ecc3c29 --- /dev/null +++ b/32/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Мусо қароргоҳга яқинлашиб, буқани ва одамларнинг рақс тушаётганини кўрганида, унинг ғазаби ёниб, қўлидаги лавҳаларни ташлаб юборди ва уларни тоғ этагида чилпарчин қилди. \v 20 Мусо уларнинг ясаган буқасини олиб, оловда ёқди. Уни эзиб, кукун қилди-да, сувга сочди. Сувни Исроилнинг ўғилларига ичирди. \ No newline at end of file diff --git a/32/21.txt b/32/21.txt new file mode 100644 index 0000000..0b4ae93 --- /dev/null +++ b/32/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Мусо Аҳарўнга: “Бу халқ сенга нима қилдики, уларни оғир гуноҳга ботирдинг?”- деди. \v 22 Аҳарўн эса деди: “Ҳазратимнинг ғазаби ёнмасин! Сен бу халқнинг ёмонликка мойиллигини биласан. \v 23 Улар менга: Бизга олдимиздан борадиган худони ясаб бергин, чунки бизни Миср еридан олиб чиққан бу одамга, Мусога нима бўлганини билмаймиз, деб айтишди. \v 24 Мен эса уларга: Кимнинг олтин сирғаси бўлса, ечинглар,- дедим. Улар буни менга келтириб бердилар, мен уни оловга ташладим ва мана шу буқа келиб чиқди”. \ No newline at end of file diff --git a/32/25.txt b/32/25.txt new file mode 100644 index 0000000..7f1d778 --- /dev/null +++ b/32/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Мусо халқнинг жиловсиз эканини кўрди, чунки Аҳарўн халқни жиловсиз қилиб, душманлари олдида масхара бўлишларига йўл қўйган эди. \v 26 Мусо қароргоҳнинг кириш томонида туриб: “Ким Раббий томонда бўлса, менинг ёнимга келсин!”- деб бақирди. Шунда Левининг барча ўғиллари унинг ёнига тўпландилар. \v 27 Мусо уларга деди: “Раббий Исроилнинг Худоси шундай демоқда: Ҳар бирингиз қиличингизни ёнингизга олинг. Қароргоҳ бўйлаб, дарвозадан дарвозагача бориб келинглар, ҳар бирингиз биродарингизни, дўстингиз ва яқинингизни ўлдиринглар”. \ No newline at end of file diff --git a/32/28.txt b/32/28.txt new file mode 100644 index 0000000..b82368e --- /dev/null +++ b/32/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Левининг ўғиллари эса Мусо айтганидек қилдилар. Шу куни халқдан тахминан уч мингта одам ҳалок бўлди, \v 29 чунки Мусо: “Бугун ҳар бирингиз ўз ўғлингизга, ўз биродарингизга қарши чиқишда қўлларингизни Раббийга бағишланглар, токи У сизларга дуойи юборсин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/32/30.txt b/32/30.txt new file mode 100644 index 0000000..022539d --- /dev/null +++ b/32/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Эртаси куни Мусо халққа деди: “Сизлар оғир гуноҳ қилдингизлар. Энди мен тоққа Раббийнинг олдига чиқаман, балки сизларнинг гуноҳларингизни қоплай оларман”. \v 31 Мусо Раббийнинг олдига қайтиб бориб, шундай деди: “Э-воҳ! Бу халқ оғир гуноҳ қилибди: ўзларига олтин худони ясабди. \v 32 Аммо энди, уларнинг гуноҳини кечиргин. Агар кечирмасанг, Ўзинг ёзган китобдан менинг исмимни ҳам ўчириб ташлагин”. \ No newline at end of file diff --git a/32/33.txt b/32/33.txt new file mode 100644 index 0000000..56247dd --- /dev/null +++ b/32/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Шунда Раббий Мусога деди: “Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг исмини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман. \v 34 Энди бор, бу халқни Мен сенга айтган жойга бошлагин. Мана, Менинг фариштам сенинг олдингдан боради. Хабар оладиган кунда эса Мен уларни қилган гуноҳи учун жазолайман”. \v 35 Шундай қилиб, Раббий Аҳарўн ясаган буқа учун уларни шикастлади. \ No newline at end of file diff --git a/33/01.txt b/33/01.txt new file mode 100644 index 0000000..1472b1f --- /dev/null +++ b/33/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Сўнг Раббий Мусога айтди: “Қани, сен ҳам, сен Мисрдан олиб чиққан халқ ҳам бу жойдан кетинглар. Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга: Сизларнинг наслингизга бераман,- деб қасам ичган ерга боринглар. \v 2 Сенинг олдингдан фариштани юбориб, канъанликларни, амўрликларни, хетликларни, перизликларни, ҳивликлар ва ябусликларни ҳайдайман. \v 3 У сизларни сут ва асал оқиб ётган ерга олиб киради. Аммо сизларни йўлда қириб ташламаслигим учун Менинг Ўзим сизларнинг орангизда бормайман, чунки сизлар ўжар халқсизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/33/04.txt b/33/04.txt new file mode 100644 index 0000000..829ba50 --- /dev/null +++ b/33/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Халқ бу даҳшатли сўзни эшитганида, йиғлаб юборди ва ҳеч ким ўз зеб-зийнатини тақмади. \v 5 Чунки Раббий Мусога: “Исроил ўғилларига айтгин: Сизлар ўжар халқсизлар. Агар Мен сизларнинг орангизда борсам, сизларни бир лаҳзада қириб ташлашим мумкин. Шунинг учун зеб-зийнатингизни ечиб қўйинглар. Мен сизларни нима қилишим тўғрисида бир қарорга келаман”,- деди. \v 6 Исроил ўғиллари Хореб тоғида зеб-зийнатларини ечиб қўйдилар. \ No newline at end of file diff --git a/33/07.txt b/33/07.txt new file mode 100644 index 0000000..979a09e --- /dev/null +++ b/33/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Мусо эса бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига, қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. Бу чодирга “Йиғин Чодири”, деб ном берди. Раббийни излаётган ҳар бир одам қароргоҳдан ташқарида бўлган Йиғин Чодирига келар эди. \v 8 Мусо бу чодирга чиқиб бораётганида, бутун халқ туриб, ўз чодирининг эшиги ёнига чиқиб турар эди. Мусо чодирга кириб кетгунича, унинг орқасидан қараб турар эди. \v 9 Мусо чодирга кирганида, булут устуни пастга тушиб, чодирнинг эшиги ёнида турар ва Раббий Мусо билан гаплашар эди. \ No newline at end of file diff --git a/33/10.txt b/33/10.txt new file mode 100644 index 0000000..c80e2eb --- /dev/null +++ b/33/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Бутун халқ чодирнинг эшиги ёнида турган булут устунини кўрар эди. Шунда бутун халқ ўрнидан туриб, ўз чодирнинг эшиги ёнида таъзим қилар эди. \v 11 Бир одам ўз дўсти билан гаплашганидай, Раббий ҳам Мусо билан юзма-юз гаплашар эди. Кейин Мусо қароргоҳга қайтиб келар, унинг ёш ёрдамчиси Нўн ўғли Йешуа эса чодирни тарк этмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/33/12.txt b/33/12.txt new file mode 100644 index 0000000..7b521f0 --- /dev/null +++ b/33/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Шундан кейин Мусо Раббийга деди: “Мана, Сен менга: Бу халқни бошлаб боргин, дединг-у, аммо менга: Мен сени исмингни биламан ва сен Менинг нигоҳимда илтифот топдинг, деган бўлсанг ҳам, мен билан кимни юборишингни айтмадинг. \v 13 Агар мен Сенинг нигоҳингда илтифот топган бўлсам, илтижо қиламан: Менга Ўз йўлингни очгин, токи Сенинг нигоҳингда илтифот топишим учун Сени чуқур билайин. Бу халқ Сенинг халқинг эканини ўйлагин”. \ No newline at end of file diff --git a/33/14.txt b/33/14.txt new file mode 100644 index 0000000..358afda --- /dev/null +++ b/33/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Раббий Мусога: “Менинг Ўзим бораман ва сени оромга олиб кираман”,- деди. \v 15 Мусо эса Раббийга деди: “Агар Сенинг Ўзинг биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин. \v 16 Акс ҳолда, мен ҳам, халқинг ҳам Сенинг нигоҳингда илтифот топганимиз қандай билинади? Сен биз билан бирга борганингдан эмасми?! Шу орқали мен ҳам, Сенинг халқинг ҳам ер юзидаги ҳамма халқлардан фарқ қиламиз”. \ No newline at end of file diff --git a/33/17.txt b/33/17.txt new file mode 100644 index 0000000..86bbf39 --- /dev/null +++ b/33/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Шунда Раббий Мусога: “Сен нимани сўраган бўлсанг, Мен шуни қиламан, чунки сен Менинг нигоҳимда илтифот топдинг ва Мен сени исминг бўйича танийман”,- деди. \v 18 “Илтижо қиламан – менга Ўз шуҳратингни кўрсатгин”,- деди Мусо. \ No newline at end of file diff --git a/33/19.txt b/33/19.txt new file mode 100644 index 0000000..dd21b00 --- /dev/null +++ b/33/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Раббий эса деди: “Мен бутун шуҳратимни сенинг олдингдан ўтказаман ва Йаҳвеҳ номимни сенинг олдингда эълон қиламан. Шунда марҳамат қилганимга марҳамат қиламан, шавқат қилганимга шавқат қиламан. \v 20 Лекин Менинг юзимни кўра олмайсан, чунки Мени кўрган одам тирик қолмайди”. \ No newline at end of file diff --git a/33/21.txt b/33/21.txt new file mode 100644 index 0000000..eb6fbee --- /dev/null +++ b/33/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Раббий яна деди: “Мана, Менинг жойим бор – шу қоянинг устида тургин. \v 22 Менинг шуҳратим ўтаётганида, Мен сени қоянинг ёриқ жойига қўяман. Ўтиб кетгунимча, сени қўлим билан тўсиб тураман. \v 23 Қўлимни олганимда, сен Мени орқамдан кўрасан, юзим эса кўринмайди”. \ No newline at end of file diff --git a/34/01.txt b/34/01.txt new file mode 100644 index 0000000..6807636 --- /dev/null +++ b/34/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога деди: “Олдингиларига ўхшаган иккита тош лавҳа йўниб кел. Сен синдирган олдинги тош лавҳалардаги сўзларни Мен шу лавҳаларга ёзаман. \v 2 Эрталабга тайёр бўл ва эрталаб Синай тоғига чиқиб, тоғ чўққисида Менинг ҳузуримда намоён бўл. \ No newline at end of file diff --git a/34/03.txt b/34/03.txt new file mode 100644 index 0000000..3e8ce8d --- /dev/null +++ b/34/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Лекин сен билан бирга ҳеч ким чиқмасин, шунингдек, бутун тоғ бўйлаб ҳеч ким кўринмасин. Ҳатто тоғнинг яқинида мол-қўйлар ҳам боқилмасин”. \v 4 Мусо олдингиларига ўхшаган иккита тош лавҳа йўнди ва, Раббий амр этганидай, эртасига саҳарда туриб, қўлига иккала тош лавҳани олиб, Синай тоғига чиқди. \ No newline at end of file diff --git a/34/05.txt b/34/05.txt new file mode 100644 index 0000000..abbf94c --- /dev/null +++ b/34/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Раббий булут ичидан тушиб келди ва Мусонинг ёнида туриб, Йаҳвеҳ номини эълон қилди. \v 6 Кейин Раббий Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: “Мен Йаҳвеҳ! Мен Йаҳвеҳ – раҳмдил ва иноятли, узоқ сабр-тоқатли ва кўп меҳр-шафқатли содиқ Худоман. \v 7 Минг-минг авлодларга шафқат кўрсатиб, бетавфиқликни, қонунбузарлик ва гуноҳларни кечираман. Лекин жазосиз қолдирмасдан, оталарнинг айби учун болаларни ва болаларнинг боласини учинчи ва тўртинчи авлодгача жазолайман”. \ No newline at end of file diff --git a/34/08.txt b/34/08.txt new file mode 100644 index 0000000..81e163c --- /dev/null +++ b/34/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Ўша заҳоти Мусо ергача эгилиб, Худога сажда қилди \v 9 ва деди: “Ё, Раббий! Агар мен Сенинг нигоҳингда илтифот топган бўлсам, илтижо қиламан, ё, Раббий, Сен биз билан бирга боргин. Бу халқ ўжар бўлса ҳам, бизнинг бетавфиқлигимиз ва гуноҳларимизни кечир, бизни Ўзингнинг меросинг қил”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/34/10.txt b/34/10.txt new file mode 100644 index 0000000..926e979 --- /dev/null +++ b/34/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Раббий эса деди: “Мана, Мен аҳд тузаман! Бутун халқинг кўзи олдида мўъжизалар яратаман. Бунақа мўъжизалар ер юзида биронта халқ орасида бўлмаган. Сен учун яратадиган Раббийнинг даҳшатли ишини сен билан бирга бўлган бутун халқ кўради. \v 11 Мен сизларга бугун берадиган амрларга риоя қилинглар. Мен сизларнинг олдингиздан Амўр, Канъан, Хет, Периз, Ҳив ва Ябус халқларини қуваман. \ No newline at end of file diff --git a/34/12.txt b/34/12.txt new file mode 100644 index 0000000..7980239 --- /dev/null +++ b/34/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг аҳолиси билан аҳд тузманглар, токи улар сизлар учун тузоқ бўлмасин. \v 13 Сизлар эса уларнинг қубонгоҳларини бузиб ташланглар, санамларини чилпарчин қилинглар, бутларга аталган эманзорларини кесиб ташланглар. \v 14 Раббийдан бошқа худоларга сажда қилманглар, чунки Унинг номи – Рашкчи. У – Эл-Канноу (“Худо Рашкчидир”). \ No newline at end of file diff --git a/34/15.txt b/34/15.txt new file mode 100644 index 0000000..b6c9cd8 --- /dev/null +++ b/34/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 У ернинг аҳолиси ўз худоларининг ортидан эргашиб, ўзларини бузуқликка бераётганларида ва ўз худоларига қурбонликлар келтираётганларида, сени ҳам таклиф қилмасликлари учун, сен уларнинг қурбонликларидан тановул қилмаслигинг учун улар билан аҳд тузма. \v 16 Уларнинг қизларини ўғилларингизга олиб берманглар, токи уларнинг қизлари ўз худоларининг ортидан эргашиб, ўзларини бузуқликка бераётганларида, сенинг ўғилларингни ҳам уларнинг худоларининг ортидан эргашиб, бузуқлик қилишларига бермасинлар. \v 17 Ўзларингга қуйма худолар ясаманглар. \ No newline at end of file diff --git a/34/18.txt b/34/18.txt new file mode 100644 index 0000000..ce6e3c0 --- /dev/null +++ b/34/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Ачитқисиз нонлар Байрамини нишонла. Мен сенга амр этганимдай, Абиб ойининг белгиланган вақтида етти кун ачитқисиз нон енг, чунки сен Абиб ойида Мисрдан чиқдинг. \ No newline at end of file diff --git a/34/19.txt b/34/19.txt new file mode 100644 index 0000000..c498f2a --- /dev/null +++ b/34/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Бачадонни очиб чиқадиганларнинг ҳаммаси Меникидир. Шунингдек, бачадонни очиб чиқадиган эркак жинсидаги барча чорва: буқалар ва қўйлар ҳам Меникидир. \v 20 Биринчи туғилган эркак эшакни қўзига алмаштир, агар алмаштирмасанг уни қайта сотиб ол. Агар уни қайта сотиб олмасанг, унинг бўйнини синдир. Ҳамма тўнғич ўғилларингни ҳам қайта сотиб ол. Ҳеч ким Менинг ҳузуримга қудуқ келмасин. \ No newline at end of file diff --git a/34/21.txt b/34/21.txt new file mode 100644 index 0000000..4ee349d --- /dev/null +++ b/34/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Олти кун ишла, еттинчи кун эса дам ол. Ҳатто экин экиш ва ҳосилни йиғиш пайтида ҳам дам ол. \v 22 Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингда, Ҳафталар Байрамини нишонла. Йилнинг охирида Йиғиш байрамини нишонла. \ No newline at end of file diff --git a/34/23.txt b/34/23.txt new file mode 100644 index 0000000..a12eee0 --- /dev/null +++ b/34/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Ҳамма эркакларингиз ҳар йили уч марта Раббийнинг, Исроилнинг Раббий Худосининг юзи олдида намоён бўлиши керак. \v 24 Чунки агар йилида уч марта Раббий Худойингнинг юзи олдида намоён бўлсанг, Мен сеннинг юзинг олдидан халқларни қувиб юбораман ва сеннинг чегараларингни кенгайтираман. Сеннинг ерингни ҳеч ким ҳатто орзу ҳам қила олмайди. \ No newline at end of file diff --git a/34/25.txt b/34/25.txt new file mode 100644 index 0000000..e671437 --- /dev/null +++ b/34/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Менга қилинган қурбонликнинг қонини ачитқили нонга қуйма ва Песаҳ Байрами қурбонлигининг гўшти эрталабгача қолдирилмасин. \v 26 Ерингизнинг илк ҳосилларини Раббий Худойингнинг уйига олиб кел”. \ No newline at end of file diff --git a/34/27.txt b/34/27.txt new file mode 100644 index 0000000..ba7c061 --- /dev/null +++ b/34/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Раббий яна Мусога: “Бу сўзларни ёзиб ол! Чунки шу сўзларга биноан Мен сен билан ҳамда Исроил халқи билан аҳд тузаман”,- деди. \v 28 Мусо ўша ерда Раббийнинг ҳузурида емай-ичмай, қирқ кечаю қирқ кундуз бўлди. У иккита тош лавҳага аҳд сўзларини – ўнта амрни ёзди. \ No newline at end of file diff --git a/34/29.txt b/34/29.txt new file mode 100644 index 0000000..0b45c24 --- /dev/null +++ b/34/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Сўнг Мусо Синай тоғидан тушиб келди. У қўлидаги иккита гувоҳлик лавҳаси билан тушиб келаётганида, у Худо билан гаплашгани учун унинг юзидан нур ёғилаётган эди. Мусо эса буни билмас эди. \v 30 Аҳарўн ҳам, жамики Исроил ўғиллари ҳам Мусони кўрдилар-да, мана, унинг юзидан нур ёғилар эди. Шунинг учун улар унга яқинлашишга қўрқдилар. \v 31 Мусо уларни чақирди ва Аҳарўн билан бирга барча жамоа оқсоқоллари унинг олдига келишди. Мусо улар билан гаплашганидан кейин, \ No newline at end of file diff --git a/34/32.txt b/34/32.txt new file mode 100644 index 0000000..097d335 --- /dev/null +++ b/34/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 жамики Исроил ўғиллари унга яқинлашдилар. Мусо эса Раббий унга Синай тоғида гапирган ҳамма нарсани халққа амр қилди. \v 33 Мусо улар билан гаплашишни тугатганидан кейин, юзига ёпинчиқ ёпиб олди. \ No newline at end of file diff --git a/34/34.txt b/34/34.txt new file mode 100644 index 0000000..480231f --- /dev/null +++ b/34/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Мусо Раббий билан гаплашиш учун Унинг ҳузурига борганида, у ердан чиққунича ёпинчиқни ечиб қўяр эди. Сўнг чиқиб, Раббий айтган ҳамма амрларни Исроилнинг ўғилларига етказар эди. \v 35 Шунда Исроил ўғиллари Мусонинг юзи ҳамон нур сочиб турганини кўрар эдилар. Шунинг учун Мусо Раббий билан гаплашишга боргунича, юзини ёпинчиқ билан ёпиб юрар эди. \ No newline at end of file diff --git a/35/01.txt b/35/01.txt new file mode 100644 index 0000000..2cf120c --- /dev/null +++ b/35/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Сўнгра Мусо Исроил ўғилларининг бутун жамоасини тўплаб, уларга деди: “Раббий сизларга бажаришингиз учун амр қилган нарсалар шуларки: \v 2 Олти кун давомида иш қилинглар. Еттинчи кун – эса сизларда муқаддас кун – Раббийда ором олиш шаббати бўлсин. Бу куни кимки бирор иш қилса, у ўлимга топширилсин. \v 3 Шаббат куни биронта масканингизда ҳам олов ёқманглар”. \ No newline at end of file diff --git a/35/04.txt b/35/04.txt new file mode 100644 index 0000000..3930603 --- /dev/null +++ b/35/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Мусо Исроил ўғилларининг бутун жамоасига яна деди: “Мана, Раббий амр қилган нарсалар шуларки: \v 5 Раббийга бағишловлар олиб келинглар. Ҳар ким чин кўнгилдан Раббийга бағишлов сифатида қуйидагиларни олиб келсин: олтин, кумуш, мис, \v 6 кўк, алвон, қирмизи рангли мато, майин зиғир, эчки жуни, \v 7 қизилга бўялган қўчқор териси, кўк тери, акас дарахти, \v 8 чироқлар учун зайтун мойи, мойланиш мойи ва хушбўй тутатқи учун хушбўйликлар, \v 9 эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар. \ No newline at end of file diff --git a/35/10.txt b/35/10.txt new file mode 100644 index 0000000..6367829 --- /dev/null +++ b/35/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Орангиздан юрагида донолик бўлган ҳар бири келиб, Раббий амр қилган ҳамма нарса ясасин: \v 11 Чодирни, унинг ёпинчиқларини, унинг устки қопламасини, илгакларини, тўсинларини, тамбаларини, устунларини, тагликларини, \v 12 Киботни, унинг ходаларини, унинг қопқоғини, Киботни тўсиб турадиган ички пардани, \ No newline at end of file diff --git a/35/13.txt b/35/13.txt new file mode 100644 index 0000000..ef70742 --- /dev/null +++ b/35/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 хонтахтани, унинг ходаларини, унинг ҳамма буюмларини ва унга қўйиладиган тақдим нонларини, \v 14 ёритиш учун чироқпояни, унинг буюмларини, унинг мойчироқларини, мойчироқлар ёритиши учун мойини, \v 15 тутатқи қурбонгоҳини, унинг ходаларини, мойланиш мойини, хушбўй тутатқиларни, Чодирга кираверишдаги пардани, \v 16 қурбонлик тамоман ёндириладиган қурбонгоҳни, унинг мис панжарасини, унинг ходаларини, ҳамма буюмларини, қўлювгични, унинг таглигини, \ No newline at end of file diff --git a/35/17.txt b/35/17.txt new file mode 100644 index 0000000..5c166ea --- /dev/null +++ b/35/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 ҳовлининг пардаларини, унинг устунларини, тагликларини, ҳовлига кираверишдаги пардани, \v 18 Чодирнинг қозиқларини, ҳовлининг қозиқларини, арқонларини, \v 19 Муқаддасгоҳда хизмат қилиш учун хизмат либосларини, руҳоний Аҳарўн ва унинг ўғиллари руҳонийлик қилишлари учун муқаддас либосларни”. \ No newline at end of file diff --git a/35/20.txt b/35/20.txt new file mode 100644 index 0000000..50834b5 --- /dev/null +++ b/35/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Шундай қилиб, Исроил ўғилларининг бутун жамоаси Мусонинг ёнидан қайтиб кетди. \v 21 Юраги завқ-шавққа тўлган ва руҳи истак туғдирган ҳар бир одам келиб, Йиғин Чодирини ва ундаги хизматнинг ашёларини ясаш ҳамда муқаддас либосларни тикиш учун Раббийга бағишловлар олиб келишди. \v 22 Ўз хотинлари билан эрлар келиб, ҳаммалари юрак мойиллиги билан билагузуклар, сирғалар, узуклар, шодалар ва ҳар хил олтин тақинчоқларни Раббийга олиб келишди. Хуллас, Раббийга олтин бағишлови олиб келишни истаган ҳар бир киши олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/35/23.txt b/35/23.txt new file mode 100644 index 0000000..2da0bb8 --- /dev/null +++ b/35/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Кимда кўк, алвон ва қирмизи рангли мато, майин зиғир, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, кўк тери бор бўлса, буларни олиб келди. \v 24 Кумуш ёки мисни бағишлаган ҳар бир киши буларни Раббийга инъом тариқасида олиб келди. Кимда акас дарахти бўлса, Чодирнинг турли эҳтиёжларида ишлатиш учун буларни олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/35/25.txt b/35/25.txt new file mode 100644 index 0000000..7aa3c62 --- /dev/null +++ b/35/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Юрагида донолик бўлган барча аёллар ўз қўллари билан йигириб, кўк, алвон, қирмизи ва майин зиғирдан йигирилган матони олиб келишди. \v 26 Юраги завқ-шавққа тўлган барча аёллар эчки жунидан ип йигиришди. \ No newline at end of file diff --git a/35/27.txt b/35/27.txt new file mode 100644 index 0000000..a2f32b2 --- /dev/null +++ b/35/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Бошлиқлар эса эфод ва кўкракпечга тақиш учун ақиқ ва бошқа қимматбаҳо тошлар олиб келишди, \v 28 шунингдек, чироқлар учун мой ва мойланиш мойи, хушбўй ҳидли тутатқи учун хушбўйликлар ва зайтун мойини олиб келишди. \v 29 Мусо орқали Раббий амр этган ҳамма ишни бажариш учун юрак мойиллиги билан бермоқчи бўлган Исроилнинг ўғилларидан ҳамма эркагу аёллари Раббийга ихтиёрий бағишловлар олиб келишди. \ No newline at end of file diff --git a/35/30.txt b/35/30.txt new file mode 100644 index 0000000..e1f42bf --- /dev/null +++ b/35/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Мусо эса Исроил ўғилларига деди: “Диққат қилинглар, Раббий айнан Яҳудо қабиласидан Хурнинг ўғли бўлмиш Урийнинг ўғли Базалилни тайинлади. \v 31 Раббий уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, донолик, фаросат, билим ва ҳар хил маҳорат билан тўлдирди, \v 32 токи у бадиий безакларни ясасин, олтин, кумуш ва мис билан ишласин, \v 33 қимматбаҳо тошларни ўрнатиш учун уларни кессин, ёғочни ўйсин ва барча ўймакорлик ишларини қилсин”. \ No newline at end of file diff --git a/35/34.txt b/35/34.txt new file mode 100644 index 0000000..38a15d5 --- /dev/null +++ b/35/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Раббий Базалилга ва Дан қабиласидан Охисамаҳнинг ўғли Охолиёвга ўргатиш иқтидорини ҳам ато қилди. \v 35 Раббий уларнинг юракларини доноликка тўлдирди, токи улар ҳар хил ўймакорликнинг, моҳир тикувчиликнинг, кўк, алвон, қирмизи иплардан ва майин зиғирдан нақш солиш ишларини ҳамда турли ишларни қилувчининг ва матолар тўқувчи тўқувчиларнинг ишларини қилсинлар. \ No newline at end of file diff --git a/36/01.txt b/36/01.txt new file mode 100644 index 0000000..40202d4 --- /dev/null +++ b/36/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Базалил, Охолиёв ва юрагида донолик бўлганлар, хуллас Раббий маҳорат ва қобилият ато қилган барча Раббий амр этган Муқаддасгоҳ ясаш учун ҳамма ишларни бажаришни бошладилар. \ No newline at end of file diff --git a/36/02.txt b/36/02.txt new file mode 100644 index 0000000..1c1c267 --- /dev/null +++ b/36/02.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 2 Шундай қилиб, Мусо ишлашни бошлашлари учун Базалилни, Оҳолиёвни, юрагида донолик бўлганларни, Раббий донолик ато қилган барчани ҳамда юраги завқ-шавққа тўлган ҳаммани чақирди. \v 3 Улар эса Муқаддасгоҳ ясаш учун Исроил ўғиллари олиб келган ҳамма инъомларни Мусодан олдилар. Бундан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб ихтиёрий бағишловлар олиб келишар эди. \v 4 Шунда Муқаддасгоҳнинг ҳар хил ишларини қилаётган барча донолар ўзининг ишларини қолдириб, Мусога келишди ва \ No newline at end of file diff --git a/36/05.txt b/36/05.txt new file mode 100644 index 0000000..f7e9c09 --- /dev/null +++ b/36/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 унга сўзлаб: “Раббий амр этган ишлар учун халқ етарлисидан ортиқ олиб келяпти”,- дейишди. \v 6 Шунда Мусо: “Биронта эркак ёки аёл энди Муқаддасгоҳ учун бағишлов олиб келмасин”,- деб буйруқ берди ва қароргоҳда эълон қилинди. Халқ эса бағишлов олиб келишни тўхтатди. \v 7 Ҳар хил ишни бажаришга ашёлар етарли эди, ҳатто ортиб ҳам қолар эди. \ No newline at end of file diff --git a/36/08.txt b/36/08.txt new file mode 100644 index 0000000..12dbf47 --- /dev/null +++ b/36/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Чодир ишлари билан машғул бўлган барча маҳоратли одамлар майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан ўнта ёпинғич тикдилар; буларга керубларнинг тасвирини каштага солдилар. \v 9 Ҳар бир ёпинғичнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, ҳар бир ёпинғичнинг эни эса тўрт тирсак эди. Ҳамма ёпинғичларнинг ўлчови бир хил эди. \v 10 У ёпинғичлардан бештасини бир-бири билан бирлаштирди, бошқа бештасини ҳам бир-бири билан бирлаштирди. \ No newline at end of file diff --git a/36/11.txt b/36/11.txt new file mode 100644 index 0000000..9bb1e2c --- /dev/null +++ b/36/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Бир ёпинғичнинг четига, у бошқаси билан уланадиган жойида кўк рангли ҳалқа ясади. Худди шундай, охирги ёпинғичнинг четига ҳам, уни бошқаси билан улаш учун ҳалқа ясади. \v 12 Биринчи ёпинғичда элликта ҳалқа ва бошқаси билан уланадиган ёпинғичнинг четида ҳам элликта ҳалқа ясади. Тикилган ҳалқалар бир-бирига рўпарама-рўпара эди. \v 13 Сўнг у олтиндан элликта илгак ясади, ёпинғичларни илгаклар билан бир-бирига улади. Шунда Чодир бир бутун бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/36/14.txt b/36/14.txt new file mode 100644 index 0000000..a871360 --- /dev/null +++ b/36/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Сўнг Чодирни қоплаш учун эчки жунидан қопламалар қилди: жами бўлиб, ўн битта қоплама қилди. \v 15 Бир қопламанинг бўйи ўттиз тирсак, эни эса тўрт тирсак эди. Ўн битта қопламанинг ҳаммаси бир ўлчовда эди. \v 16 У бешта қопламани алоҳида ва олтита қопламани алоҳида бирлаштир. \v 17 Сўнг охири қопламанинг четига бошқа қоплама билан уланиши учун элликта ҳалқа қилди ва у билан уланиши учун бошқа қопламанинг четига элликта ҳалқа қилди. \ No newline at end of file diff --git a/36/18.txt b/36/18.txt new file mode 100644 index 0000000..b5d54b1 --- /dev/null +++ b/36/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Сўнг у Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлиши учун қопламаларни бирлаштиришга мисдан элликта илгак ясади. \v 19 Яна Чодирни қоплаш учун қўчқорнинг қизилга бўялган терисидан том ва кўк теридан ташқи том қилди. \ No newline at end of file diff --git a/36/20.txt b/36/20.txt new file mode 100644 index 0000000..58427e4 --- /dev/null +++ b/36/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Сўнг акас дарахтидан Чодирни тутиб турадиган тўсинлар ясади. \v 21 Ҳар бир тўсиннинг бўйи ўн тирсак, эни эса бир ярим тирсак эди. \v 22 Ҳар бир тўсиннинг остида бир-бирига қарама-қарши бўлган иккита тиргак ясади. У Чодирнинг ҳамма тўсинларини шундай қилди. \v 23 Чодирнинг жануб томони учун йигирмата тўсин ясади. \ No newline at end of file diff --git a/36/24.txt b/36/24.txt new file mode 100644 index 0000000..f3fe06d --- /dev/null +++ b/36/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Бу йигирмата тўсин учун қирқта кумуш таглик ясади. Бир тўсин остида унинг иккита тиргаги учун иккитадан таглик ва бошқа тўсин остида унинг иккита тиргаги учун ҳам иккита таглик ясади. \v 25 Чодирнинг шимол тарафидаги бошқа томони учун йигирмата тўсин ясади. \v 26 У қиртқа кумуш таглик ҳам ясади. Бир тўсин остига қўйиш учун иккита таглик ҳамда бошқа тўсиннинг остига қўйиш учун иккита таглик ясади. \ No newline at end of file diff --git a/36/27.txt b/36/27.txt new file mode 100644 index 0000000..c3b6d78 --- /dev/null +++ b/36/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Чодирнинг ғарб тарафидаги орқа томони учун олтита тўсин, \v 28 ва Чодирнинг орқасидаги бурчаклар учун иккита тўсин ясади. \ No newline at end of file diff --git a/36/29.txt b/36/29.txt new file mode 100644 index 0000000..c93b25d --- /dev/null +++ b/36/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Булар пастдан ва юқоридан бир ҳалқага бирлаштирилган эди: иккала бурчакдаги иккита тўсинни шундай бирлаштирди. \v 30 Шундай қилиб, саккизта тўсин ва ўн олтита кумуш таглик ясади, яъни ҳар бир тўсин остида иккита таглик бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/36/31.txt b/36/31.txt new file mode 100644 index 0000000..39f9062 --- /dev/null +++ b/36/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Тўсинлар учун акас дарахтидан тамбалар ясади: Чодирнинг бир томонида бешта тамба, \v 32 Чодирнинг бошқа томонида бешта тамба, Чодирнинг орқа томонида бешта тамба, \v 33 тўсинларнинг ўртасидан эса бир чеккасидан бошқа чеккасигача ўтказиладиган ички тамба ясади. \v 34 Сўнг тўсинларни олтин билан қоплади, тамбаларни ушлаб турадиган ҳалқалар олтиндан ясади, тамбаларни ҳам олтин билан қоплади. \ No newline at end of file diff --git a/36/35.txt b/36/35.txt new file mode 100644 index 0000000..f09ace9 --- /dev/null +++ b/36/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Сўнг майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан парда қилиб, унга керубларнинг тасвирини каштага солди. \v 36 Парда учун акас дарахтидан тўртта устун ясади. Устунларни олтин билан қоплади, уларнинг илгаклари ҳам олтиндан эди. Устунлар учун кумушдан тўртта таглик ясади. \ No newline at end of file diff --git a/36/37.txt b/36/37.txt new file mode 100644 index 0000000..c36903d --- /dev/null +++ b/36/37.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 37 Чодирнинг кириш жойи учун майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан парда қилиб, унга кашта тикди. \v 38 Бу парда учун бешта устун ясади. Устунларнинг тепаси ва ҳалқаларини олтин билан қоплади, устунларнинг бешта таглигини эса мисдан қилди. \ No newline at end of file diff --git a/37/01.txt b/37/01.txt new file mode 100644 index 0000000..c91dc0e --- /dev/null +++ b/37/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Базалил эса акас дарахтидан Кибот ясади. Унинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи эса бир ярим тирсак эди. \v 2 Унинг ичкари-ю ташқарисини соф олтин билан қоплаб, айланаси бўйлаб олтин гулчамбар қилди. \v 3 Кибот учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, унинг тўртта пастки бурчагига ўрнатди: иккита ҳалқа унинг бир томонида, иккита ҳалқа бошқа томонида эди. \ No newline at end of file diff --git a/37/04.txt b/37/04.txt new file mode 100644 index 0000000..f41d18d --- /dev/null +++ b/37/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Сўнг акас дарахтидан ходалар ясаб, уларни олтин билан қоплади. \v 5 Киботни кўтариб юриш учун Киботнинг иккала томонидаги ҳалқадан ходаларни ўтказди. \v 6 Соф олтиндан Киботнинг қопқоғи ясади: унинг узунлиги икки ярим тирсак, эни эса бир ярим тирсак эди. \ No newline at end of file diff --git a/37/07.txt b/37/07.txt new file mode 100644 index 0000000..f3a690b --- /dev/null +++ b/37/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Сўнг олтиндан иккита керуб ясади: уларни қопқоқнинг иккала четига зарб уриб ясади. \v 8 Битта керуб қопқоқнинг бир четида, иккинчи керуб иккинчи четида бўлиб, икки чеккадан ҳам қопқоқнинг ўзидан бўлган керублар ясади. \v 9 Керубларнинг тепага ёйилган қанотлари бўлиб, ўз қанотлари билан қопқоқни беркитиб турар эди. Уларнинг юзлари эса бир-бирларига қаратилган бўлиб, юзлари қопқоққа қараб турар эди. \ No newline at end of file diff --git a/37/10.txt b/37/10.txt new file mode 100644 index 0000000..f28028e --- /dev/null +++ b/37/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Сўнг акас дарахтидан хонтахта ясади: унинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи эса бир ярим тирсак эди. \v 11 Уни соф олтин билан қоплаб, четларига айлана қилиб олтин гулчамбар ясади. \v 12 Яна унинг атрофи бўйлаб кафт кенглигида деворчалар қилиб, деворчалар устида айлана қилиб олтин гулчамбар ясади. \v 13 Сўнг эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, ҳалқаларни унинг тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнатди. \ No newline at end of file diff --git a/37/14.txt b/37/14.txt new file mode 100644 index 0000000..25ede60 --- /dev/null +++ b/37/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Хонтахтани кўтариб юриш мақсадида ходаларни ҳалқаларга ўтказиш учун ҳалқалар хонтахтанинг деворчаларида эди. \v 15 Хонтахтани кўтариб юриш учун акас дарахтидан ходалар ясаб, уларни олтин билан қоплади. \v 16 Кейин хонтахтага қўйиладиган идишлар: лаган, тутатқидон, қуйиш учун коса ва кўзалар соф олтиндан ясади. \ No newline at end of file diff --git a/37/17.txt b/37/17.txt new file mode 100644 index 0000000..969c7eb --- /dev/null +++ b/37/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Соф олтиндан чироқпоя ясади. Чироқпояни зарб уриб ясади. Унинг шохчалари, пиёлачалари, куртаклари ва гуллари унинг танасидан чиқиб, танаси билан бир бутун эди. \v 18 Унинг ёнларидан эса олтита шохча чиқарилди: учта шохчаси унинг бир ёнидан, учта шохчаси бошқа ёнидан чиқарилди. \v 19 Чироқпоянинг бир шохчасида бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бор эди ва бошқа шохчасида бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бор эди. Шундай қилиб, чироқпоядан чиққан ҳамма олтита шохчада худди шундай эди. \ No newline at end of file diff --git a/37/20.txt b/37/20.txt new file mode 100644 index 0000000..c5830d3 --- /dev/null +++ b/37/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Чироқпоянинг танасида эса бодом гулига ўхшаш тўртта пиёлача билан куртаклару гуллар бор эди. \v 21 Чироқпоянинг танасидан чиқадиган олтита шохчада куртаклар бўлди: икки шохчасининг остида битта куртак, бошқа икки шохчасининг остида битта куртак, бошқа икки шохчасининг остида битта куртак бор эди. \v 22 Чироқпоя эса шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб, зарб қилинган соф олтиннинг яхлит бўлагидан ясади. \ No newline at end of file diff --git a/37/23.txt b/37/23.txt new file mode 100644 index 0000000..cbfc7e0 --- /dev/null +++ b/37/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Чироқпоя учун соф олтиндан еттита мойчироқ, қисқичлар ва патнислар ясади. \v 24 Чироқпоя ва унинг ҳамма буюмлари бир талант соф олтиндан ясади. \ No newline at end of file diff --git a/37/25.txt b/37/25.txt new file mode 100644 index 0000000..53a335c --- /dev/null +++ b/37/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Акас дарахтидан тутатқи қурбонгоҳи ясади. Қурбонгоҳ тўртбурчак бўлиб, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак эди. Қурбонгоҳнинг шохлари ўзидан йўниб чиқарилди. \v 26 Қурбонгоҳнинг устини, ён-атрофини, шохларини соф олтин билан қоплади, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясади. \ No newline at end of file diff --git a/37/27.txt b/37/27.txt new file mode 100644 index 0000000..289bcd2 --- /dev/null +++ b/37/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Қурбонгоҳнинг икки бурчагидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнатди. Қурбонгоҳни кўтариб юришга ходаларни ўтказиш учун бу ҳалқаларни қурбонгоҳнинг иккала томонидан ўрнатди. \v 28 Ходалар эса акас дарахтидан ясаб, уларни олтин билан қоплади. \v 29 Муқаддас мойланиш учун мой ва тоза, хушбўй ҳидли тутатқи маҳорат билан тайёрлади. \ No newline at end of file diff --git a/38/01.txt b/38/01.txt new file mode 100644 index 0000000..00d7b5e --- /dev/null +++ b/38/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Базалил акас дарахтидан тамоман ёндириш қурбонлиги учун тўртбурчакли қурбонгоҳ ясади. Унинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи эса уч тирсак эди. \v 2 Қурбонгоҳнинг тўрттала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шохларни ясади ва уни мис билан қоплади. \v 3 Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари – қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар мисдан ясади. \ No newline at end of file diff --git a/38/04.txt b/38/04.txt new file mode 100644 index 0000000..726e180 --- /dev/null +++ b/38/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Қурбонгоҳга мисдан тўрсимон панжара ясади. Уни қурбонгоҳнинг ичига – чеккасига пастдан қурбонгоҳнинг ярмигача етиб борадиган қилиб ўрнатди. \v 5 Ходаларни ўтказиш учун мис панжаранинг тўртала бурчагига тўртта ҳалқа ясади. \ No newline at end of file diff --git a/38/06.txt b/38/06.txt new file mode 100644 index 0000000..a56967f --- /dev/null +++ b/38/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Акас дарахтидан ходалар ясаб, ходаларни мис билан қоплади. \v 7 Қурбонгоҳ ёнларидаги ҳалқаларга ходаларни ўтказиб қўйди, токи уларнинг ёрдамида уни кўтариб юришсин. Уни тахтадан, ичини ковак қилиб ясади. \ No newline at end of file diff --git a/38/08.txt b/38/08.txt new file mode 100644 index 0000000..b030870 --- /dev/null +++ b/38/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Йиғин Чодирининг кириш жойида хизмат қилаётган аёлларнинг мис ойналаридан мис қўлювгич ва унинг таглиги ясади. \ No newline at end of file diff --git a/38/09.txt b/38/09.txt new file mode 100644 index 0000000..bf485d4 --- /dev/null +++ b/38/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Сўнг Чодирнинг ҳовлиси ясади. Ҳовлининг жануб томонидаги пардалар майин зиғирдан бўлиб, узунлиги юз тирсак эди. \v 10 Пардалар учун йигирмата устун ва уларнинг йигирмата мисли таглиги ясади. Устунларнинг илгаклари ва боғичлари эса кумушдан эди. \ No newline at end of file diff --git a/38/11.txt b/38/11.txt new file mode 100644 index 0000000..1f6d254 --- /dev/null +++ b/38/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Ҳовлининг шимол томонидаги пардаларнинг узунлиги ҳам юз тирсак эди, улар учун йигирмата устун ва уларнинг йигирмата мисли таглиги ясади. Устунларнинг илгаклари ва боғичлари эса кумушдан эди. \v 12 Ҳовлининг ғарб томонидаги пардаларнинг узунлиги эллик тирсак эди. Улар учун ўнта устун ва ўнта таглик ясади. Устунларнинг илгаклари ва боғичлари эса кумушдан эди. \ No newline at end of file diff --git a/38/13.txt b/38/13.txt new file mode 100644 index 0000000..3c5f467 --- /dev/null +++ b/38/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шарққа қараган ҳовлининг олд томонидаги пардаларнинг узунлиги эллик тирсак эди. \v 14 Шу жумладан ўнг томонидаги пардаларнинг узунлиги ўн беш тирсак эди. Улар учун учта устун ва учта таглик ясади. \v 15 Чап томонидаги эса пардаларнинг узунлиги ўн беш тирсак эди. Улар учун учта устун ва таглик ясади. \v 16 Ҳовлининг ҳамма томонидаги пардаларни майин зиғирдан қилди, \ No newline at end of file diff --git a/38/17.txt b/38/17.txt new file mode 100644 index 0000000..57bd0be --- /dev/null +++ b/38/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 устунларнинг таглигини мисдан, илгаклари ва ҳалқаларини эса кумушдан қилди. Устунларнинг тепасини кумуш билан қоплади. Ҳовлининг ҳамма устунлари кумуш боғичлар билан боғланган эди. \v 18 Ҳовлининг кириш жойининг пардаси майин зиғир, кўк, алвон ва қирмизи матодан кашта солиб қилинган эди. Бу парданинг эни йигирма тирсак, бўйи эса ҳовлининг пардалари каби, беш тирсак эди. \v 19 Бу парда учун тўртта устун ва тўртта мис таглик ясади. Унинг илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилди. Устунларнинг тепасини кумуш билан қоплади. \v 20 Чодир ва ҳовлининг ҳамма томонидаги барча қозиқлар мисдан ясади. \ No newline at end of file diff --git a/38/21.txt b/38/21.txt new file mode 100644 index 0000000..eabc34f --- /dev/null +++ b/38/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Мусонинг буйруғига биноан қилинган, руҳоний Аҳарўннинг ўғли Итамар назорати остида бўлган, левитлар хизмати учун Гувоҳлик Чодирига сарфланган нарсаларнинг ҳисоби мана шулар: \v 22 (Раббийнинг Мусога берган амрига кўра бу ҳамма ишларни Яҳудо қабиласидан Хурнинг ўғли бўлмиш Урининг ўғли Базалил \v 23 ва у билан бирга Дан қабиласидан бўлган Охисамаҳ ўғли Охолиёв бажарди. Охолиёв ўймакор, моҳир тикувчи ва кўк, алвон, қирмизи ҳамда майин зиғирдан кашта солувчи эди). \ No newline at end of file diff --git a/38/24.txt b/38/24.txt new file mode 100644 index 0000000..a5057fd --- /dev/null +++ b/38/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Муқаддасгоҳнинг барча ишларига ишлатилган ҳамма олтиннинг, бағишлов қилиб келтирилган олтиннинг жами – йигирма тўққиз талант ва муқаддасгоҳ шеқели ўлчови бўйича етти юз ўттиз шеқел эди. \v 25 Ҳисобга олинган халқдан йиғилган кумушнинг жами – юз талант ва муқаддасгоҳ шеқели ўлчови бўйича бир минг етти юз етмиш беш шеқел эди. \v 26 Бу миқдор – ҳисобга олинган йигирма ва ундан катта ёшдаги олти юз уч минг беш юз элликта одамнинг ҳар бирига, муқаддасгоҳ шеқели ўлчови бўйича ярим шеқелдан тўғри келар эди. \ No newline at end of file diff --git a/38/27.txt b/38/27.txt new file mode 100644 index 0000000..021edd0 --- /dev/null +++ b/38/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Юз талант кумуш Муқаддасгоҳнинг таглиги ва парданинг таглигига ишлатилди. Юз талантдан юзта таглик қилиниб, ҳар бир таглик учун бир талант кумуш сарф қилинди. \v 28 Бир минг етти юз етмиш беш шеқел кумушдан эса устунлар учун илгаклар ва боғичлар қилди. Бу кумуш билан устунларнинг тепасини ҳам қоплади. \v 29 Бағишловга келтирилган миснинг миқдори етмиш талант ва икки минг тўрт юз шеқел эди. \ No newline at end of file diff --git a/38/30.txt b/38/30.txt new file mode 100644 index 0000000..f058eaf --- /dev/null +++ b/38/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Бу мисдан Йиғин Чодирининг кириш қисмидаги устунларнинг тагликлари, мис қурбонгоҳ, қурбонгоҳнинг мис панжараси ва ҳамма буюмлари, \v 31 бутун ҳовлидаги устунларнинг тагликлари, ҳовлининг кириш жойидаги устунларнинг тагликлари, Йиғин Чодирининг ва ташқи ҳовлининг қозиқлари қилинган эди. \ No newline at end of file diff --git a/39/01.txt b/39/01.txt new file mode 100644 index 0000000..cd36019 --- /dev/null +++ b/39/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Улар кўк, алвон ва қирмизи матодан Муқаддасгоҳда хизмат қилиш учун хизмат либослари тикдилар. Шунингдек, Раббий Мусога амр этганидай, Аҳарўнга муқаддас либослар тикдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/02.txt b/39/02.txt new file mode 100644 index 0000000..13d62e3 --- /dev/null +++ b/39/02.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 2 Улар олтиндан, кўк, алвон, қирмизи мато ва майин зиғирдан эфод қилдилар. \v 3 Улар олтинни юпқа қилиб эзиб, ип қилиб кесдилар. Буларни маҳорат билан кўк, алвон, қирмизи ва майин зиғир иплар орасига қўшиб тўқидилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/04.txt b/39/04.txt new file mode 100644 index 0000000..b35290c --- /dev/null +++ b/39/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Эфодни бирлаштириш учун боғичлар қилдилар; у иккала четидан ҳам боғланган эди. \v 5 Раббий Мусога амр этганидай, эфоднинг устидаги камарни олтиндан, кўк, алвон, қирмизи мато ва майин зиғирдан ясадилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/06.txt b/39/06.txt new file mode 100644 index 0000000..534464f --- /dev/null +++ b/39/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Кейин ақиқ тошларини йўндилар ва уларга муҳр ўйгандай қилиб, Исроил ўғилларининг исмини ўйиб ёздилар ва уларни олтин уяларга ўрнатиб, \v 7 Раббий Мусога амр этганидай, Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиш учун эфоднинг елка боғичига қўйдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/08.txt b/39/08.txt new file mode 100644 index 0000000..a1ebbc4 --- /dev/null +++ b/39/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Сўнг эфод сингари кўкракпечни олтиндан, кўк, алвон ва қирмизи мато ҳамда майин зиғирдан маҳорат билан тикдилар. \v 9 Кўкракпеч тўртбурчакли бўлиб, икки қаватли эди. Унинг бўйи бир қарич, эни ҳам бир қарич бўлиб, у икки қават эди. \ No newline at end of file diff --git a/39/10.txt b/39/10.txt new file mode 100644 index 0000000..53674e3 --- /dev/null +++ b/39/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Кўкракпечга тошларни тўрт қатор қилиб тердилар: қизил ёқут, хризолит ва зумрат тошларни биринчи қаторга тердилар. \v 11 Иккинчи қаторга феруза, зангори ёқут ва олмосни тердилар. \v 12 Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларини тердилар. \v 13 Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларини тердилар. Ҳамма тошлар олтин уячаларга ўрнатилди. \ No newline at end of file diff --git a/39/14.txt b/39/14.txt new file mode 100644 index 0000000..99f87bd --- /dev/null +++ b/39/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Бу тошлар Исроил ўғиллари исмининг сони бўйича эди: уларнинг исми сонига кўра улар ўн иккита эди. Уларнинг ҳар бирига, муҳр ўйгандай қилиб, ўн икки қабиладан биттасининг исми ўйиб ёзилган эди. \v 15 Улар кўкракпеч учун соф олтиндан ип каби эшилган, иккита ўрилган занжирча ясадилар. \v 16 Яна иккита олтин уя ва иккита олтин ҳалқа ясаб, иккала ҳалқани кўкракпечнинг икки четига ўрнатдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/17.txt b/39/17.txt new file mode 100644 index 0000000..996e74d --- /dev/null +++ b/39/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Иккала олтин занжирчани кўкракпечнинг четидаги ҳалқаларга тақиб, \v 18 иккала занжирчанинг иккинчи учини иккита уяга маҳкамладилар ва эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнатдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/19.txt b/39/19.txt new file mode 100644 index 0000000..d4edc8e --- /dev/null +++ b/39/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Олтиндан яна иккита ҳалқа ясадилар. Уларни кўкракпечнинг остки четига – эфоднинг ички қисмидаги жойига ўрнатдилар. \v 20 Олтиндан бошқа иккита ҳалқа ясаб, уларни эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига – эфоднинг каштали камари устида бирлашадиган жойига ўрнатдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/21.txt b/39/21.txt new file mode 100644 index 0000000..115ed63 --- /dev/null +++ b/39/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Раббий Мусога амр этганидай, кўкракпеч эфоднинг каштали камари устида туриши ва эфоддан осилиб қолмаслиги учун кўкракпечни ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан боғладилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/22.txt b/39/22.txt new file mode 100644 index 0000000..3f7c018 --- /dev/null +++ b/39/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Эфоднинг ридосини бутунлай кўк матодан тўқиб қилдилар. \v 23 Ридонинг ўртасидан совутнинг тешиги каби бош сиғадиган тешик қилдилар ва ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикни айланасига тўқидилар. \v 24 Ридонинг этагига айланаси бўйлаб кўк, алвон, қирмизи ипдан анорлар ясадилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/25.txt b/39/25.txt new file mode 100644 index 0000000..baf533f --- /dev/null +++ b/39/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Соф олтиндан қўнғироқчалар ясаб, қўнғироқчаларни ридо этагига айланаси бўйлаб анорларнинг орасига осиб чиқдилар. \v 26 Раббий Мусога амр этгандай, хизмат учун қилинган ридонинг этагига айланаси бўйлаб анор ва қўнғироқча, анор ва қўнғироқчани ўрнатдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/27.txt b/39/27.txt new file mode 100644 index 0000000..f3a1848 --- /dev/null +++ b/39/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Аҳарўн билан унинг ўғилларига майин зиғирдан кўйлаклар, \v 28 кидар, пешонабоғлар ва ички кийимлар қилдилар. \v 29 Шунингдек, Раббий Мусога амр этганидай, майин зиғирдан ва кўк, алвон ҳамда қирмизи жундан кашта солиб камар ясадилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/30.txt b/39/30.txt new file mode 100644 index 0000000..69db6c2 --- /dev/null +++ b/39/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Сўнг соф олтиндан лавҳа – муқаддасворликнинг тожи ясадилар. Лавҳанинг юзига муҳрни ўйгандай, “Раббийнинг муқаддасворлиги”, деб ўйиб ёздилар. \v 31 Раббий Мусога амр этганидай, лавҳани кидарнинг устига ўрнатиш учун унга кўк боғич боғладилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/32.txt b/39/32.txt new file mode 100644 index 0000000..c234edf --- /dev/null +++ b/39/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Шундай қилиб, Йиғин Чодири учун ҳамма ишлар ниҳоясига етди. Раббий Мусога амр этгандай, Исроил ўғиллари ҳаммасини шундай қилдилар. \v 33 Мусонинг олдига Чодирни, Чодирнинг қопламаси ва унинг ҳамма қисмларини олиб келдилар: илгакларни, тўсинларни, тамбаларни, устунларни, тагликларни, \v 34 қизилга бўялган қўчқор терисидан қилинган томни, кўк теридан қилинган томни, “Муқаддаслар-Муқаддасини” тўсиб турадиган ички пардани, \v 35 гувоҳлик Киботини, унинг ходалари ва қопқоғини, \ No newline at end of file diff --git a/39/36.txt b/39/36.txt new file mode 100644 index 0000000..86e5f0f --- /dev/null +++ b/39/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 хонтахтани, унинг ҳамма буюмларини, унга қўйиладиган тақдим нонларини, \v 37 соф олтиндан қилинган чироқпояни, унинг мойчироқларини, шунингдек, унга ўрнатилган мойчироқларни, унинг ҳамма буюмларини, мойчироқлар ёритиши учун мойни, \v 38 олтин қурбонгоҳни, мойланиш мойини, хушбўй тутатқиларни, Чодирга кириш жойидаги пардани, \v 39 мис қурбонгоҳни, унинг мис панжарасини, ходаларини, ҳамма буюмларини, қўлювгич ва унинг таглигини, \ No newline at end of file diff --git a/39/40.txt b/39/40.txt new file mode 100644 index 0000000..fc68144 --- /dev/null +++ b/39/40.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 40 ҳовлининг пардаларини, устунларини, тагликларини, ҳовлига кириш жойидаги пардаларни, қозиқларни, арқонларни, Йиғин Чодиридаги хизматнинг ҳамма ашёларини, \v 41 Муқаддасгоҳда хизмат учун хизмат либосларини, руҳоний Аҳарўннинг муқаддас либослари ва унинг ўғилларининг руҳонийлик хизматлари учун муқаддас либосларини олиб келдилар. \ No newline at end of file diff --git a/39/42.txt b/39/42.txt new file mode 100644 index 0000000..6a5292d --- /dev/null +++ b/39/42.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 42 Раббий Мусога амр этганидай, Исроил ўғиллари бу барча ишларни шундай қилдилар. \v 43 Мусо қилинган ҳамма ишларни кўздан кечирди-да, мана, Раббий амр этганидай, улар бу ишларни шундай бажарган эдилар. Мусо эса уларни дуо қилди. \ No newline at end of file diff --git a/40/01.txt b/40/01.txt new file mode 100644 index 0000000..1dbee37 --- /dev/null +++ b/40/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 2 “Биринчи ойнинг биринчи кунида Йиғин Чодирини ўрнат. \ No newline at end of file diff --git a/40/03.txt b/40/03.txt new file mode 100644 index 0000000..5ed4586 --- /dev/null +++ b/40/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Сўнг гувоҳлик Киботини Чодирга олиб кириб, Киботни ички парда билан тўсиб қўй. \v 4 Кейин хонтахтани олиб кир ва унинг ашёларини устига жойлаштир. Чироқпояни ҳам олиб кириб, унга мойчироқларни ўрнат. \ No newline at end of file diff --git a/40/05.txt b/40/05.txt new file mode 100644 index 0000000..cf4eba5 --- /dev/null +++ b/40/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Тутатқи тутатиш олтин қурбонгоҳини гувоҳлик Киботининг олдига қўй ва Чодирга кириш жойи олдига пардани ос. \v 6 Тамоман ёндириш қурбонгоҳини Йиғин Чодирининг кириш жойи олдига қўй. \v 7 Қўлювгични Йиғин Чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, ичига сув қуй. \ No newline at end of file diff --git a/40/08.txt b/40/08.txt new file mode 100644 index 0000000..ac1968d --- /dev/null +++ b/40/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Айланаси бўйлаб ҳовлини ўрнатгин ва ҳовлининг кириш жойига пардани ос. \v 9 Сўнг мойланиш мойини олиб, Чодир ва унинг ҳамма ашёларини мойла. Шундай қилиб, Чодир ва унинг ҳамма ашёларини муқаддасла. Шунда Чодир муқаддас бўлади. \v 10 Тамоман ёндириш қурбонгоҳи ва унинг ҳамма буюмларини ҳам мойлаб, қурбонгоҳни муқаддасла. Шунда қурбонгоҳ буюк муқаддасворлик бўлади. \v 11 Қўлювгич ва унинг таглигини ҳам мойлаб, уни муқаддасла. \ No newline at end of file diff --git a/40/12.txt b/40/12.txt new file mode 100644 index 0000000..83adac0 --- /dev/null +++ b/40/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Сўнг Аҳарўн билан ўғилларини Йиғин Чодирига кириш жойига олиб кел ва уларни сув билан ювинтириб, \v 13 Аҳарўнга муқаддас либосларни кийдириб, уни мойла ва муқаддасла, токи у Мен учун руҳоний бўлсин. \ No newline at end of file diff --git a/40/14.txt b/40/14.txt new file mode 100644 index 0000000..9e65f2c --- /dev/null +++ b/40/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Шундан кейин унинг ўғилларини ҳам олиб келиб, уларга кўйлакларни кийдиргин. \v 15 Отасини мойлаганингдай, уларни ҳам мойла, токи улар Мен учун руҳоний бўлсинлар. Шунда уларнинг мойланиши уларни авлодлари оша абадий руҳонийликка бағишлайди”. \v 16 Раббий амр этганидай, Мусо ҳамма ишни шундай қилди. \ No newline at end of file diff --git a/40/17.txt b/40/17.txt new file mode 100644 index 0000000..4466fbb --- /dev/null +++ b/40/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Иккинчи йилнинг биринчи ойида, ойнинг биринчи кунида Йиғин Чодири ўрнатилди. \v 18 Мусо Чодирни ўрнатиб, таглигини мустаҳкамлаб, унинг тўсинларини, тамбалари ва устунларини ўрнатди. \v 19 Сўнгра, Раббий Мусога амр этганидай, Чодирнинг устига қопламани ёйди ва қоплама устидан томни қўйди. \v 20 Кейин иккита тош лавҳани олиб, Киботга солиб қўйди. Ходаларни Кибот ҳалқасидан ўтказди ва қопқоғини Кибот устига қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/40/21.txt b/40/21.txt new file mode 100644 index 0000000..6445f50 --- /dev/null +++ b/40/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Раббий Мусога амр этганидай, Киботни Чодирга олиб кирди. Ички пардани осиб, гувоҳлик Киботини тўсиб қўйди. \v 22 Йиғин Чодирига – Чодирнинг шимол томонига, ички парданинг ташқарисига хонтахтани қўйди. \v 23 Раббий Мусога амр этганидай, хонтахта устига Раббийнинг ҳузурида қатор қилиб, тақдим нонларини қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/40/24.txt b/40/24.txt new file mode 100644 index 0000000..d2eaed8 --- /dev/null +++ b/40/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Йиғин Чодирига – хонтахтанинг рўпарасига, Чодирнинг жануб томонига чироқпояни қўйди. \v 25 Раббий Мусога амр этганидай, Раббийнинг ҳузурида мойчироқларни ёқди. \ No newline at end of file diff --git a/40/26.txt b/40/26.txt new file mode 100644 index 0000000..08110e9 --- /dev/null +++ b/40/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Йиғин Чодиридаги ички парданинг ташқарисига олтин қурбонгоҳни қўйди. \v 27 Раббий Мусога амр этганидай, қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатди. \ No newline at end of file diff --git a/40/28.txt b/40/28.txt new file mode 100644 index 0000000..4c1a32c --- /dev/null +++ b/40/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Чодирга кириш жойи олдига пардани осди. \v 29 Йиғин Чодирига кириш жойи олдида тамоман ёндириш қурбонгоҳини ўрнатди. Раббий Мусога амр этганидай, қурбонгоҳда тамоман ёндириш қурбонлиги билан нон бағишловини келтирди. \v 30 Йиғин Чодири билан қурбонгоҳ ўртасида қўлювгични ўрнатиб, ювиниш учун ичига сув қуйди. \ No newline at end of file diff --git a/40/31.txt b/40/31.txt new file mode 100644 index 0000000..3d6f79c --- /dev/null +++ b/40/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Мусо, Аҳарўн ва Аҳарўннинг ўғиллари унда қўл ва оёқларини ювдилар. \v 32 Раббий Мусога амр этганидай, улар Йиғин Чодирига кирганларида ва қурбонгоҳга яқинлашганларида, қўл ва оёқларини ювишар эдилар. \v 33 Сўнгра Чодир билан қурбонгоҳнинг атрофига айланаси бўйлаб ҳовлини ўрнатди ва ҳовлининг кириш жойи олдига пардани осди. Шу тариқа Мусо ишни тугатди. \ No newline at end of file diff --git a/40/34.txt b/40/34.txt new file mode 100644 index 0000000..90b7acb --- /dev/null +++ b/40/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Шунда Йиғин Чодирини булут қоплади ва Раббийнинг шуҳрати Чодирни тўлдирди. \v 35 Мусо Йиғин Чодирига кира олмади, чунки булут уни қоплади ва Раббийнинг шуҳрати Чодирни тўлдирди. \ No newline at end of file diff --git a/40/36.txt b/40/36.txt new file mode 100644 index 0000000..e37a878 --- /dev/null +++ b/40/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 Чодирдан булут кўтарилганида, Исроил ўғиллари йўлга чиқиб, саёҳатларини давом эттирар эдилар. \v 37 Булут кўтарилмаганда эса, то булут кўтариладиган кун келмагунча, улар йўлга чиқишмас эди. \v 38 Шундай қилиб, бутун Исроил хонадонининг кўз олдида уларнинг саёҳати давомида Йиғин Чодирининг устида кундузи Раббийнинг булути, тунда эса олови турар эди. Омин. \ No newline at end of file diff --git a/LICENSE.md b/LICENSE.md new file mode 100644 index 0000000..98f733d --- /dev/null +++ b/LICENSE.md @@ -0,0 +1,29 @@ + +# License +## Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International (CC BY-SA 4.0) + +This is a human-readable summary of (and not a substitute for) the full license found at http://creativecommons.org/licenses/by-sa/4.0/. + +### You are free to: + + * **Share** — copy and redistribute the material in any medium or format + * **Adapt** — remix, transform, and build upon the material + +for any purpose, even commercially. + +The licensor cannot revoke these freedoms as long as you follow the license terms. + +### Under the following conditions: + + * **Attribution** — You must attribute the work as follows: "Original work available at https://door43.org/." Attribution statements in derivative works should not in any way suggest that we endorse you or your use of this work. + * **ShareAlike** — If you remix, transform, or build upon the material, you must distribute your contributions under the same license as the original. + +**No additional restrictions** — You may not apply legal terms or technological measures that legally restrict others from doing anything the license permits. + +### Notices: + +You do not have to comply with the license for elements of the material in the public domain or where your use is permitted by an applicable exception or limitation. + +No warranties are given. The license may not give you all of the permissions necessary for your intended use. For example, other rights such as publicity, privacy, or moral rights may limit how you use the material. + +This PDF was generated using Prince (https://www.princexml.com/). diff --git a/manifest.json b/manifest.json new file mode 100644 index 0000000..9a35958 --- /dev/null +++ b/manifest.json @@ -0,0 +1,29 @@ +{ + "package_version": 6, + "format": "usfm", + "generator": { + "name": "ts-desktop", + "build": "5" + }, + "target_language": { + "id": "uz", + "name": "Oʻzbek, Ўзбек, أۇزبېك‎", + "direction": "ltr" + }, + "project": { + "id": "exo", + "name": "Exodus" + }, + "type": { + "id": "text", + "name": "Text" + }, + "resource": { + "id": "reg", + "name": "Regular" + }, + "source_translations": [], + "parent_draft": {}, + "translators": [], + "finished_chunks": [] +} \ No newline at end of file