uz_exo_text_reg/05/15.txt

1 line
910 B
Plaintext

\v 15 Шунда Исроил ўғилларидан бўлган назоратчилар фиръавнга келиб, фарёд қилдилар: “Нима учун биз, қулларингизга, бундай муомала қиляпсиз? \v 16 Қулларингизга сомон беришмайди-ю: Ғишт қуйинглар, деб буйруқ қилишади. Мана, қулларингизни калтаклашаяпти! Айб эса сизнинг халқингизда”. \v 17 Фиръавн эса жавобан деди: “Дангасасизлар, дангаса! Шунинг учун: Бориб, Раббийга қурбонликлар келтирайлик, деяпсизлар. \v 18 Боринглар, ишланглар! Сизларга сомон берилмайди. Лекин белгиланган ғишт сонини қуйинглар”.