1 line
759 B
Plaintext
1 line
759 B
Plaintext
\v 22 Мен Раббий эканлигимни билиб олишинг учун ўша куни Менинг халқим яшаётган Гошен ерини ажратиб қўяман ва у ерда сўна пашша бўлмайди. \v 23 Мен Ўз халқим билан сенинг халқингнинг орасини ажратаман. Бу аломат эртага юз беради”. \v 24 Раббий айнан шундай қилди: фиръавннинг саройига, унинг хизматкорларининг уйларига ва бутун Миср ерига кўплаб сўна пашшалар учиб келди. Бутун Миср юрти сўна пашша оқибатида хароб бўлди. |