1 line
663 B
Plaintext
1 line
663 B
Plaintext
\v 11 Шунда фиръавн донишмандлар ва фолбинларни чақирди. Миср сеҳргарлари ҳам ўз сеҳр-жодулари орқали худди шундай мўъжиза кўрсатдилар. \v 12 Уларнинг ҳар бири ҳассасини ерга ташлади ва ҳассалари илонларга айланиб қолди. Аммо Аҳарўннинг ҳассаси уларнинг ҳассаларини ютиб юборди. \v 13 Бироқ Раббий айтганидай, фиръавннинг юраги қаттиқлашди ва у уларга қулоқ солмади. |