1 line
728 B
Plaintext
1 line
728 B
Plaintext
\v 22 Раббий Мусога: “Қўлингни осмонга узат, токи Мисрнинг бутун ерига, одамларнинг, ҳайвонларнинг, даладаги жамики экинларнинг устига дўл ёғсин”,- деди. \v 23 Мусо ҳассасини осмонга қарата узатди, Раббий момақалдироқ ва дўл чиқарди, ер бўйлаб олов ёйилди. Шундай қилиб, Раббий Миср ерига дўл юборди. \v 24 Ғоят кучли дўл ёғиб, дўл аро олов ёғди. Миср эл-авлоди пайдо бўлганидан буён бунақа дўл бўлмаган эди. |