Wed Apr 07 2021 15:13:07 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 15:13:09 -04:00
commit b08b44a4ab
398 changed files with 454 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Эфрайимнинг тоғидаги Раматайим-Тсофим шаҳрида Элканаҳ исмли бир одам бор эди. У Эфрайим қабиласидан бўлиб, Йерохамнинг ўғли, Элиҳунинг ўғли, Тўхуннинг ўғли, Зуфнинг ўғли эди. \v 2 Элканаҳнинг Ханна ва Пенинна исмли иккита хотини бўлиб, Пениннанинг болалари бор эди. Ханна эса бефарзанд эди.

1
01/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шу одам ҳар йили Қўшинлар Худовандига сажда қилиш ва қурбонлик келтириш учун ўз шаҳридан Шилўҳга борар эди. У ерда Элий ва унинг икки ўғли Ҳофни ва Пинехес Раббийнинг руҳонийлари эдилар. \v 4 Элканаҳ қурбонлик келтирган кунида хотини Пениннага ҳамда унинг ҳамма ўғилу қизларига бир улушдан берар,

1
01/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ханнага эса икки баробар ортиқ улуш берар эди. Чунки у Ханнани яхши кўрар эди. Бироқ Раббий Ханнанинг бачадонини ёпиб қўйди. \v 6 Раббий Ханнанинг бачадонини ёпиб қўйганига нолиши учун кундоши Пенинна Ханнани хафа қилар эди.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Ҳар йили Ханна Раббийнинг уйига борганида, шу воқеа юз берар эди: кундоши Ханнани хафа қилар, у эса йиғлаб ҳеч нарса емас эди. \v 8 Эри Элканаҳ унга: “Ханна, нега йиғлаяпсан, нимага овқат емаяпсан? Нимага юрагинг қайғуряпти? Мен сен учун ўнта ўғилдан ҳам афзал эмасманми?!”- дер эди.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Бир куни улар Шилўҳда еб-ичиб бўлганларидан кейин, Ханна ўрнидан турди. Руҳоний Элий эса Раббийнинг маъбадига кириш ёнидаги курсида ўтирган эди. \v 10 Ханна кўнглида ғам чекиб, аччиқ-аччиқ йиғлади ва Раббийга ибодат қилиб,

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 шундай ваъда берди: “Ё, Қўшинлар Худованди! Шу чўрингнинг қайғусига назар солиб эсласанг ва чўрингни унутмай, чўрингга бир ўғил ато этсанг, унда мен унинг барча кунларида уни Раббийга бераман, унинг бошига устара тегмайди”.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Ханна Раббийнинг ҳузурида узоқ вақт ибодат қилгани учун Элий унинг оғзига қараб турар эди. \v 13 Ханна юрагида гапирар, овози эшитилмас, фақат лаблари қимирлар эди. Шунинг учун Элий Ханнани маст бўлса керак, деб ўйлаб: \v 14 “Қачонгача маст бўлиб юрасан? Энди шаробдан воз кеч!”- деди. Ханна эса жавобан деди:

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 “Йўқ, ҳазратим. Мен руҳан эзилган бир аёлман. Мен на шароб, на ароқ ичганман, фақат дилимни Раббийга тўкиб соляпман. \v 16 Бу чўрингизни ярамас қиз, деб ҳисобламанг, чунки шу пайтгача мен буюк ғам-қайғудан гапираётган эдим”.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунда Элий жавоб бериб: “Тинчликда боравер, Исроилнинг Худоси сен Ундан сўраган тилагингни бажо келтирсин”,- деди. \v 18 Ханна эса: “Чўрингиз ҳузурингизда илтифот топсин”,- деди. Шундай қилиб, шу аёл бориб овқат еди, унинг юзи аввалгидай ғамгин эмас эди.

1
01/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Эртасига улар тонг саҳарда туриб, Раббийга сажда қилиб, Рамаҳга ўз уйларига қайтиб келдилар. Элканаҳ ўз хотини Ханна билан қовушди, Раббий эса Ханнани эслади. \v 20 Ханна ҳомиладор бўлди ва вақт-соати етиб ўғил туғди. У унга Шомуил, деб исм қўйди, чунки: “Уни Раббийдан тилаб олдим”,- дер эди.

1
01/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Элканаҳ эса Раббийга йиллик қурбонлигини келтириш ва назрларини бажариш учун ўз хонадони билан бирга Шилўҳга борди. \v 22 Лекин Ханна бормади ва ўз эрига: “Гўдак кўкракдан айрилгандан кейин, уни олиб бораман. У Раббийнинг ҳузурида намоён бўлиб, доимий у ерда қолади”,- деди. \v 23 Эри Элканаҳ эса унга деди: “Сенга нима маъқул бўлса, шундай қилавер. Уни тўйдириб эмизгунингча шу ерда қолавер. Фақат Раббий Ўз Сўзини барқарор қилсин”. Шундай қилиб, Ханна уйида қолиб, ўғлини кўкракдан ажратгунча уни эмизди.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Уни кўкракдан айирганида, у билан бирга Шилўҳга бориб, уч ёшли буқа, бир эфа ун ва бир меш шароб олиб, ўғлини Раббийнинг уйига олиб келди. Бола ҳали ёш эди. \v 25 Буқани сўйиб, болани Элийнинг олдига олиб келдилар.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Шунда Ханна: “Ҳазратим, жонингиз омон бўлсин! Ҳазратим, мана шу ерда ҳузурингизда туриб, Раббийга ибодат қилган ўша аёлман. \v 27 Мен мана шу бола учун ибодат қилган эдим, Раббий эса Ундан сўраган тилагимни бажо келтирди. \v 28 Шунинг учун мен уни Раббийга бағишлаяпман. Ҳаётининг барча кунларида у Раббийга бағишлангандир”,- деб айтиб, у ерда Раббийга сажда қилди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ханна эса ибодат қилиб, шундай деди: “Юрагим Раббийда қувонди, шохим Худойимда кўтарилди. Оғзим душманларимга қарши кенг очилди, чунки нажотинг ҳақида севиняпман.

1
02/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Раббийдек муқаддас йўқ, зеро Сендан бошқаси йўқ ва бизнинг Худойимиздек бошқа қоя йўқдир.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Баландпарвоз гапларингизни кўпайтирманглар, оғзингиздан қўрс сўзлар чиқмасин, чунки Раббий билим Худоси ва Унинг ишлари ўлчангандир. \v 4 Кучлиларнинг ёйлари синиб кетмоқда, заифлар эса қудрат билан камар боғламоқдалар.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Тўқ бўлганлар нон учун ишга ёлланмоқдалар, оч бўлганлар эса тўқдирлар. Ҳатто бепушт аёл еттита бола туғмоқда, серфарзанд аёл эса сўлмоқда.

1
02/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Раббий ҳалок қилади ва жонлантиради, тубсиз чуқурликка туширади ва юқорига кўтаради. \v 7 Раббий одамни гадой ва бой қилади, пасайтиради ва юксалтиради.

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 У олижаноблар билан бирга ўтқазиш учун қамбағални тупроқдан кўтаради ва қашшоқни ахлатдан юксалтиради. У уларга шуҳрат тахтини мерос қилиб беради. Зеро ернинг устунлари Раббийникидир ва У оламни уларнинг устида мустаҳкамлади.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 У Ўз муқаддасларининг оёқларини сақламоқда, бетавфиқлар эса зулматда йўқ бўлади, зеро кучи билан инсон бақувват эмас.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Раббий У билан тортишганларни парчалаб ташлайди, У уларга қарши осмондан гумбурлайди. Раббий ернинг барча ҳудудларини ҳукм қилади. У Ўз подшоҳига куч-қудрат ато этади, Ўз мойланганининг шохини кўтаради”.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Сўнгра Элканаҳ Рамаҳга, ўз уйига кетди. Ўспирин Шомуил эса Раббийга хизмат қилиш учун руҳоний Элийнинг ёнида қолди.

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Руҳоний Элийнинг ўғиллари ярамас одамлар эдилар. Улар Раббийни ва халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини билмас эдилар. \v 13 Кимдир қурбонлик келтирганида, руҳонийнинг ўғли уч тишли санчқи билан келиб, қурбонлик гўшти қайнатаётган пайтида \v 14 санчқини қозонга ёки товага, ё бўлмаса, товоққа тиқар эди. Санчқига илинганини руҳоний ўзига олар эди. Улар Шилўҳга келган барча исроилликларга нисбатан шундай иш тутар эдилар.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Ҳатто қурбонликнинг ёғини тутатмасдан олдин, руҳонийнинг ўғли келиб, қурбонлик келтираётган одамга: “Руҳонийга қовуриш учун гўшт бер! У сендан қайнатилган гўшт олмайди, хомидан бер”,- дер эди. \v 16 Агар кимдир унга: “Аввал қурбонликнинг ёғини тутатсин, кейин эса хоҳлаганингизча олаверинг”,- дейдиган бўлса, у жавобан: “Йўқ, ҳозир бер. Бўлмаса, зўрлик билан тортиб оламан”,- дер эди. \v 17 Шундай қилиб, бу одамларнинг гуноҳи Раббий олдида жуда оғир эди, чунки улар Раббийнинг қурбонлигини келтиришдан халқнинг кўнглини қолдирар эдилар.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Ўспирин Шомуил эса зиғир эфодни кийиб, Раббий ҳузурида хизмат қилиб юрар эди. \v 19 Онаси ҳар йили унга устки кийим тўқиб, отаси билан ҳар йилги қурбонликни келтириш учун келганида, буни унга олиб келар эди.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Руҳоний Элий эса Элканаҳга: “Раббийга бағишлаган фарзандингнинг ўрнига Худованд сенга шу хотиндан яна фарзандлар берсин”,- деб айтиб, у билан хотинини дуо қилди. Улар эса ўз уйига кетдилар. \v 21 Раббий Ханнани эсга олди. У ҳомиладор бўлиб, яна уч ўғил, икки қиз туғди. Ўспирин Шомуил эса Раббийнинг ҳузурида ўсиб-улғаяр эди.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Элий жуда кексайиб қолган эди. У ўғилларининг барча исроилликларга нисбатан қандай иш тутатганларини, Йиғин Чодирининг эшига ёнида тўпланадиган аёллар билан зино қилаётганларини эшитар эди. \v 23 У ўғилларига деди: “Сизлар нимага бундай иш қиляпсизлар? Чунки мен бутун халқдан ёмон ишларингиз ҳақида гаплар эшитяпман. \v 24 Йўқ, ўғилларим! Раббийнинг халқидаги сизлар ҳақингиздаги овоза яхши эмас, сизлар Раббийнинг халқини бузяпсизлар.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Агар одам одамга қарши гуноҳ қилса, унда Худога ибодат қилса бўлади. Аммо одам Раббийга қарши гуноҳ қилса, унда ким у учун шафоат қилади?!” Бироқ улар оталарига қулоқ солмадилар, чунки Раббий уларни ўлимга топширишни қарор қилган эди. \v 26 Ўспирин Шомуил эса улғайиб, Раббий ва халқнинг илтифотини кўпроқ топаётган эди.

1
02/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Бир куни Худонинг одами Элийнинг олдига келиб, шундай деди: “Раббий сенга айтмоқда: Исроил халқи Миср юртида фиръавннинг уйида бўлганида, Мен отангнинг хонадонига Ўзимни намоён қилмаганмидим? \v 28 У Менинг қурбонгоҳимга чиқиб, хушбўй тутатқи тутатиши ва олдимда эфодни кийиб юриши учун уни Исроилнинг барча қабилаларидан Ўзимга руҳоний қилиб танлаб олмаганмидим? Шунингдек, отангнинг хонадонига Исроил ўғилларининг ёндириладиган барча қурбонликларидан улуш бермаганмидим?

1
02/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Унда нега сизлар уйим учун Мен амр этган қурбонлик ва нон бағишловини оёқ ости қиляпсизлар?! Нега ўғилларингни Мендан ортиқ кўриб, халқим Исроилнинг энг яхши эҳсонлари билан ўзингни семиртиряпсан?! \v 30 Шунинг учун Исроилнинг Раббий Худоси шундай демоқда: Хонадонинг ва отангнинг хонадони то абад Менинг ҳузуримда юрадилар, деган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Зеро Раббий шундай демоқда: Мени улуғлаётганларни Мен ҳам улуғлайман, Мени шарманда қилаётганлар эса шарманда бўладилар.

1
02/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Мана, кунлар келмоқда, Мен сенинг ва отанг хонадонининг қувватини кесиб ташлайман, сенинг хонадонингда қария ҳам бўлмайди. \v 32 Мен Исроилга эзгулик қилсам ҳам, сен Менинг уйимнинг кулфатини кўрасан. Умрбод сенинг хонадонингда қария бўлмайди. \v 33 Кўзингни қийнаш ва жонингни азоблаш учун Мен сендагиларнинг ҳаммасини қурбонгоҳимдан ажратмайман. Лекин сенинг хонадонингда барча улғайганлар ўрта ёшларида ҳалок бўладилар.

1
02/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Мана, сенинг иккала ўғлинг Ҳофни ва Пинехес билан содир бўладигани сенга бир аломат бўлсин: иккови ҳам бир кунда ўлади. \v 35 Ўзим учун садоқатли бир руҳонийни қўяман, у Менинг юрагу кўнглимдагидай хизмат қилади. Унинг хонадонини мустаҳкам қиламан, у умрбод Менинг мойлаганимнинг олдида юради.

1
02/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Хонадонингда қолган ҳар бир киши эса бир гер кумуш ва бир бурда нон учун унга бош эгиб: Ўтинаман, бир бурда нон ейишим учун менга бирор руҳонийлик вазифасини тайин қил, деб унинг олдига келади”.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўспирин Шомуил Элийнинг ёнида Раббийга хизмат қилиб юрар эди. Ўша кунлар Раббийнинг Сўзи кам келар, ваҳий ҳам кўп бўлмас эди. \v 2 Бир куни Элий ўз ётоғида ётганида, унинг кўзлари хиралаша бошлади ва у кўрмайдиган бўлиб қолди. \v 3 Худонинг чироғи ҳали ўчмаган эди. Шомуил эса Худонинг Киботи жойлашган Раббийнинг маъбадида ётар эди. \v 4 Раббий Шомуилни чақирди. У эса: “Мана, мен шу ердаман”,- деб жавоб бериб,

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Элийнинг олдига югурди ва унга: “Мени чақирдингизми, мен шу ердаман”,- деди. Лекин у: “Йўқ, мен сени чақирмадим, жойингга бориб ёт”,- деди. У бориб ётди. \v 6 Раббий эса Шомуилни яна чақирди. У ўрнидан туриб, Элийнинг олдига келиб, унга: “Мени чақирдингизми, мен шу ердаман!”- деди. “Йўқ, ўғлим, мен сени чақирмадим, жойингга бориб ёт”,- деди у.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шомуил ҳали Раббийни билмас эди. Раббийнинг Сўзи унга ҳали очилмаган эди. \v 8 Раббий эса учинчи марта Шомуилни чақирди. Шомуил ўрнидан туриб, Элийнинг олдига келиб, унга: “Мени чақирдингизми, мен шу ердаман”,- деди. Шунда Элий ўспиринни Раббий чақираётганлигини англади.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда Элий Шомуилга деди: “Жойингга бориб ёт. У яна сени чақирса, сен: Гапиравер, ё, Раббий, қулинг тинглаяпти, деб айтгин”. Шомуил бориб, ўз жойига ётди.

1
03/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Раббий яна зоҳир бўлди ва олдингидай: “Шомуил, Шомуил!”- деб чақирди. “Гапиравер, ё, Раббий! Қулинг тинглаяпти!”- деб жавоб берди Шомуил. \v 11 Шунда Раббий Шомуилга деди: “Мана, Мен Исроилда шундай иш қиламанки, бу ҳақида эшитганнинг иккала қулоғида ҳам жаранглайди.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Ўша куни Мен Элийнинг хонадони тўғрисида айтганимнинг ҳаммасини бошидан охиригача амалга ошираман. \v 13 Элийга: Сенинг айбинг учун хонадонингни то абад жазолайман, деб эълон қилдим, чунки унинг ўғиллари ўзларига лаънат орттирганларини у била туриб, уларни тиймади. \v 14 Шунинг учун Мен Элийнинг хонадонининг устидан қасам ичаманки, Элий хонадонининг айбини қурбонликлар билан ҳам, нон бағишловлари билан ҳам то абад ювиб бўлмайди”.

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шомуил эрталабгача ухлаб ётди, эрталаб эса туриб, Раббий уйининг эшикларини очди. Аммо Шомуил бу ваҳийни Элийга айтишдан қўрқди. \v 16 Элий эса Шомуилни чақириб унга: “Шомуил, ўғлим!”- деди. У эса жавоб берди: “Мана, мен шу ердаман”.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Элий унга: “Раббий сенга нима деди? Мендан яширма. Сенга айтилганларнинг ҳаммасидан бирортасини мендан яширсанг, Худо сени ёмон кўйга солади, ҳатто ундан баттарроғини қилади!”- деди. \v 18 Шунда Шомуил Элийга ҳаммасини айтиб берди ва ундан ҳеч нарсани яширмади. Элий эса: “У Раббийдир. Унга нима маъқул бўлса, шуни қилсин”,- деди.

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Шомуил улғайди. Раббий у билан бирга эди ва У айтган биронта сўзи амалга ошмасдан қолмади. \v 20 Шунда Дандан то Беир-Шебагача бутун Исроил Шомуилнинг Раббийдан пайғамбар бўлишга тасдиқланганини билди. \v 21 Раббий эса Шилўҳда Шомуилга сўзи орқали Ўзини очганидан кейин Шилўҳда зоҳир бўлишни давом этди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шу орада бутун Исроилга Шомуилнинг сўзи келди. Шунда исроилликлар пелиштликларга қарши урушга чиқдилар. Исроилликлар Эбен-Эйзер деган жойда, пелиштликлар эса Офоқ шаҳрида қароргоҳ қурдилар. \v 2 Пелиштликлар исроилликларга қарши саф тортдилар. Жанг бошланди, пелиштликлар исроилликларни мағлуб қилиб, тахминан тўрт мингта исроилликни қирғин қилдилар.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Халқ қароргоҳга қайтиб келганида, Исроилнинг оқсоқоллари шундай дедилар: “Нима учун Раббий бугун бизни пелиштликлар олдида мағлуб қилди? Раббийнинг Аҳд Киботини Шилўҳдан кўтариб, ўзимиз билан олиб келайлик, у бизнинг орамизда борсин ва бизни душманларимизнинг қўлидан қутқарсин”. \v 4 Халқ Шилўҳга элчилар юбориб, у ердан керублар орасида тахт қурган Қўшинлар Худовандининг Аҳд Киботини олиб келдилар. Элийнинг иккала ўғли Ҳофни билан Пинехес эса Худонинг Аҳд Киботи ёнида эдилар.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Раббийнинг Аҳд Киботини қароргоҳга олиб келганларида, бутун Исроил шундай баланд овоз билан бақирдики, ҳатто ер ингради. \v 6 Пелиштликлар ҳайқириқнинг шовқинини эшитиб: “Ибронийларнинг қароргоҳида нега бунчалик қаттиқ ҳайқириқ бўляпти экан?”- дедилар. Сўнгра Раббийнинг Киботини қароргоҳга олиб келганларини билдилар.

1
04/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунда пелиштликлар қўрқиб кетиб дедилар: “Худо уларнинг қароргоҳига келибди, энди ҳолимизга вой! Бунақаси кеча ҳам, тунов куни ҳам бўлмаган! \v 8 Оҳ, ҳолимизга вой! Шу кучли Худонинг қўлидан ким бизни халос қилади? \v 9 Дадил бўлинглар, эй, пелиштликлар! Мард бўлинглар, токи ибронийлар сизларга қандай бўйсунган бўлсалар, сизлар ҳам уларга шундай бўйсуниб қолманглар. Шунинг учун мард бўлинглар ва улар билан жанг қилинглар!”

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунда пелиштликлар жанг қилиб, уларни мағлуб қилдилар ва исроилликларнинг ҳар бири ўз чодирига қочиб кетди. Исроилнинг мағлубияти шунчалик буюк эдики, пиёда аскарлардан ўттиз мингтаси нобуд бўлди. \v 11 Худонинг Киботи қўлга олинди, Элийнинг иккала ўғли Ҳофни ва Пинехес ҳам ҳалок бўлди.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бир беняминлик жанг майдонидан қочиб, ўша куниёқ Шилўҳга келди. Унинг кийимлари йиртилган, бошига эса тупроқ сепилган эди. \v 13 У Шилўҳга келганида, мана, Элий йўл ёқасидаги курсида ўтириб, кутиб турган эди, чунки унинг юраги Худонинг Киботи учун титрар эди. У одам шаҳарга кириб, буни эълон қилганида, бутун шаҳар аҳли дод-фарёд кўтарди.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Элий дод-фарёднинг шовқинини эшитиб: “Нимага бунчалик шовқин?”- деб сўради. Ўша одам Элийнинг ёнига шошилиб келиб, ҳаммасини айтиб берди. \v 15 Ўша пайтда Элий тўқсон саккиз ёшда бўлиб, кўзлари хиралашган, яхши кўра олмас эди.

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Хабарчи эса Элийга: “Мен жанг майдонидан қочиб, у ердан бугун келдим”,- деди. “Нима бўлди, ўғлим?”- деб сўради Элий. \v 17 Хабарчи жавоб берди: “Исроил пелиштликларнинг олдидан қочиб кетди. Халқ буюк қирғинга дучор бўлди. Иккала ўғлингиз Ҳофни ва Пинехес ҳам ҳалок бўлди. Худонинг Киботи эса қўлга олинди”.

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 У одам Худонинг Киботи ҳақида айтганида, Элий курсидан дарвоза ёнига орқаси билан йиқилиб, бўйни синди ва жон берди, чунки у кекса ва семиз одам эди. У Исроилда қирқ йил ҳакамлик қилган эди.

1
04/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Элийнинг келини Пинехеснинг хотини ҳомиладор бўлиб, туғишга яқинлашган эди. У Худонинг Киботи қўлга олингани ҳамда қайнатаси билан эрининг ўлгани ҳақида хабарни эшитганида, тиззаси билан йиқилиб, туғиб қўйди, чунки уни тўлғоқ тутиб қолган эди. \v 20 Унинг ёнида турган аёллар унга ўлими олдидан: “Қўрқма, ўғил туғдинг”,- дедилар. Лекин у эътибор бермади, бирор сўз ҳам айтмади.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 У: “Исроилдан шуҳрат кетди”,- дея, чақалоққа Ихабод, деб исм қўйди, чунки Худонинг Киботи қўлга олинган ва қайнатаси билан эри ўлган эди. \v 22 У: “Исроилдан шуҳрат кетди, чунки Худонинг Киботи қўлга олинди”,- деди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Пелиштликлар эса Худонинг Киботини қўлга олиб, уни Эбен-Эйзердан Ашдод шаҳрига олиб кетдилар. \v 2 У ерда улар Худонинг Киботини Дагон бутхонасига олиб бориб, Дагон ёнига жойлаштирдилар. \v 3 Ашдодликлар эртасига саҳарда туриб қарашганида, Дагон Раббийнинг Киботи олдида юзи билан ерда ётган эди. Улар Дагонни кўтариб, ўз жойига турғизиб қўйдилар.

1
05/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Бироқ эртасига яна саҳарда туриб қарашганида, Дагон Раббийнинг Киботи олдида юзи билан ерда ётган эди. Дагоннинг боши билан иккала қўли эса синиб, остонада ҳар бири алоҳида ётган, унинг фақат гавдаси қолган эди. \v 5 Шунинг учун Дагон коҳинлари ва Ашдоддаги Дагон бутхонасига келаётганларнинг барчаси ҳозирги кунгача Дагоннинг остонасига қадам босмайдилар.

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Раббийнинг қўли ашдодликлар устида жуда оғир бўлди. У Ашдод ва унинг атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини азобли шишлар билан шикастлаб жазолади. \v 7 Ашдодликлар буни кўриб: “Исроил Худосининг Киботи энди биз билан қолмасин, чунки Унинг қўли биз учун ҳам, худойимиз Дагон учун ҳам жуда оғир”,- дедилар.

1
05/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шунда хабарчиларни юбориб, Пелишт ҳамма бекларини ўзларига тўплаб: “Исроил Худосининг Киботини нима қиламиз?”- деб сўрадилар. Улар эса: “Исроил Худосининг Киботи Гатга олиб борилсин”,- дедилар. Шундай қилиб, Исроил Худосининг Киботини у ерга олиб бордилар. \v 9 Бироқ Киботни у ерга олиб келганларидан сўнг, Раббийнинг қўли буюк даҳшат билан ўша шаҳарнинг устида бўлди. Раббий бутун шаҳар аҳолисини, каттаю кичикни шикастлади ва уларнинг таналарида шишлар ёриб чиқди.

1
05/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Улар Худонинг Киботини Эқрон шаҳрига юбордилар. Худонинг Киботи Эқронга келганида, эқронликлар дод-фарёд кўтариб: “Бизни ҳам, халқимизни ҳам ҳалок қилиш учун Исроил Худосининг Киботини бизга олиб келдилар!”- дедилар.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шунда хабарчиларни юбориб, Пелишт ҳамма бекларини ўзларига тўплаб: “Исроил Худосининг Киботини биздан жўнатиб юборинглар. У бизни ҳам, халқимизни ҳам ҳалок қилмаслиги учун ўз жойига қайтарилсин”,- дедилар. Чунки ўлим ваҳимаси бутун шаҳарни қоплади. Худонинг қўли уларнинг устида жуда оғир бўлган эди. \v 12 Ўлмаганларнинг ҳаммаси шиш билан шикастланган бўлиб, шаҳарнинг дод-фарёди осмонгача кўтарилган эди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббийнинг Киботи Пелишт юртида етти ой турди. \v 2 Пелиштликлар эса коҳин ва фолбинларни чақириб: “Раббийнинг Киботини нима қилайлик? Бизга айтинглар, уни ўз ерига қандай қайтарамиз?”- дедилар.

1
06/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Улар жавобан: “Агар Исроил Худосининг Киботини орқага қайтарсангизлар, уни бўш жўнатиб юборманглар, лекин Худога айбдорлик қурбонлиги келтиринглар. Ўшанда шифо топасизлар ва Унинг қўли нима учун сизлардан қайтмаётганини билиб оласизлар”,- дедилар. \v 4 Улар эса: “Унга қандай айбдорлик қурбонлиги келтиришимиз керак?”- дедилар. Улар шундай жавоб бердилар: “Пелишт бекларининг сони бўйича бешта олтин шиш ва бешта олтин сичқон беринглар, чунки жазо бекларингиз учун ҳам, сизлар учун ҳам бирдир.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунинг учун шишларингиз ва мамлакатни қирғин қилаётган сичқонларингизнинг ҳайкалчаларини ясанглар ва Исроилнинг Худосини улуғланглар. Балки У сизларнинг ўзларингиз, худоларингиз ва юртингиз устидан Ўз қўлини енгиллатар. \v 6 Мисрликлар ва фиръавн ўз юракларини тош қилганларидек, нима учун сизлар ҳам юракларингизни тош қиляпсизлар? Мана, Раббий уларнинг устида Ўз куч-қудратини намоён қилганидан кейингина, улар исроилликларни қўйиб юбордилар, улар эса кетган эдилар.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Энди битта янги арава ва ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшиб, бузоқларини эса улардан ажратиб, уйга олиб боринглар. \v 8 Шунда Раббийнинг Киботини олиб, аравага юкланглар, айбдорлик қурбонлиги сифатида Унга келтираётган олтин ҳайкалчаларни Кибот ёнига бир қутига жойлаштиринглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, кетаверсин. \v 9 Қаранглар, агар Кибот ўз чегарасига, Бейт-Шемеш шаҳрига борса, унда бошимизга бундай катта кулфатни У солган. Агарда шундай бўлмаса, Худонинг қўли бизни урмаганини, балки бу тасодифан эканини билиб оламиз”.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Бу одамлар худди шундай қилдилар: иккита соғин сигир олиб, аравага қўшдилар, бузоқларни эса уйга қамаб қўйдилар. \v 11 Сўнгра олтин сичқонлар ва шишларнинг ҳайкалчалари солинган қутини ҳамда Раббийнинг Киботини аравага юкладилар. \v 12 Сигирлар тўппа-тўғри Бейт-Шемешга қараб, йўлга тушдилар. Улар фақат шу йўл бўйлаб боравердилар ва маърар эдилар, бироқ ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмай кетар эдилар. Пелишт беклари эса Бейт-Шемеш чегарасигача араванинг ортидан эргашиб бордилар.

1
06/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Ўша пайтда бейт-шемешликлар водийда буғдой ўраётган эдилар. Улар қараб, Раббийнинг Киботини кўриб қолдилар ва уни кўрганларидан севиниб кетдилар.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Арава бейт-шемешлик Йешуанинг даласига етиб келиб, тўхтади. У ерда катта бир тош бор эди. Шунда аравани ўтинларга ёрдилар-да, сигирларни эса Раббийга тамоман ёндириш қурбонлиги сифатида қурбон қилдилар. \v 15 Левитлар Раббийнинг Киботини ва ёнидаги олтин ҳайкалчалар жойланган қутини аравадан тушириб, катта тошнинг устига қўйдилар. Ўша куни Бейт-Шемеш аҳолиси Раббийга тамоман ёндирилиш қурбонлиги келтириб, қурбонликларни сўйди.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Бешта Пелишт беклари буларни кўриб, шу куни Эқронга қайтиб кетдилар.

1
06/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Пелиштликлар Раббийга айбдорлик қурбонлиги сифатида келтирган бешта олтин шиш биттаси Ашдод, биттаси Ғазо, биттаси Ашқалон, биттаси Гат, биттаси Эқрон учун эди. \v 18 Олтин сичқон эса барча шаҳарларнинг, яъни қалъалар ҳамда даладаги қишлоқларнинг устидан ҳукмронлик қилган бешта Пелишт беклари шаҳарларининг рамзи эди. Бейт-шемешлик Йешуанинг даласидаги Раббийнинг Киботи қўйилган бу катта тош шу кунгача турибди.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бейт-шемешликлар Раббийнинг Киботи ичига қараганлари учун Худо уларни урди ва халқдан эллик минг етмиш кишини ҳалок қилди. Бутун халқ йиғлай бошлади, чунки Раббий халқни оғир жазо билан урган эди. \v 20 Шунинг учун Бейт-Шемеш аҳолиси: “Раббий олдида бу муқаддас Худо олдида ким тура олади?! У биздан кимникига борар экан?”- дедилар.

1
06/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Сўнгра улар Қиръат-Йеарим аҳолисига элчи жўнатиб: “Пелиштликлар Раббийнинг Киботини қайтардилар. Келинглар, уни ўзингизга олиб кетинглар”,- дедилар.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шунда Қиръат-Йеарим аҳолиси Раббийнинг Киботини олиб, уни тепаликда жойлашган Абинадабнинг уйига олиб келдилар ва Абинадабнинг ўғли Элеазарни Раббийнинг Киботини сақлашга бағишладилар. \v 2 Кибот Қиръат-Йеаримда қолган кунидан анча вақт йигирма йилча ўтди. Бутун Исроил хонадони Раббийни соғинди.

1
07/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шомуил бутун Исроил хонадонига: “Агар сизлар бор юрагингиз билан Раббийга бурилмоқчи бўлсангизлар, унда ўзга юрт худолари ва Аштарот ҳайкалчаларини орангиздан йўқотинглар. Юрагингизни Раббийга топшириб, ёлғиз Унга хизмат қилинглар. У эса сизларни пелиштликларнинг қўлидан халос қилади”,- деди. \v 4 Исроил ўғиллари Баал ва Аштарот ҳайкалчаларини йўқ қилиб, ёлғиз Раббийга хизмат қила бошладилар.

1
07/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ўшанда Шомуил: “Барча исроилликларни Миспаҳда тўпланглар, мен сизлар учун Раббийга ибодат қиламан”,- деди. \v 6 Шундай қилиб, улар Миспаҳда тўпланиб, қудуқдан сув тортар ва уни Раббийнинг олдида тўкар эдилар. “Раббийнинг олдида гуноҳ қилдик”,- деб ўша куни рўза тутар эдилар. Шомуил эса Миспаҳда Исроил ўғилларига ҳакамлик қилар эди.

1
07/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Пелиштликлар Исроил ўғилларининг Миспаҳда тўпланганликларини эшитганларида, Пелишт беклари Исроилга қарши чиқдилар. Исроилликлар буни эшитиб, пелиштликлардан қўрқиб кетдилар. \v 8 Улар Шомуилга: “Биз учун Раббий Худойимизга фарёд кўтаришдан тўхтаб қолма, токи У бизни пелиштликларнинг қўлидан халос қилсин”,- дедилар.

1
07/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда Шомуил эмадиган бир қўзичоқни олиб, уни Раббийга тамоман ёндириш қурбонлиги сифатида келтирди ва Исроил учун Раббийга фарёд кўтарди. Раббий уни эшитди.

1
07/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шомуил тамоман ёндириш қурбонлиги келтираётганида, пелиштликлар Исроил билан уруш қилиш учун яқин келдилар. Аммо ўша куни Раббий пелиштликларнинг устида кучли момақалдироқ гулдиратиб, уларни ваҳимага солди ва улар Исроил олдида қириб ташландилар. \v 11 Исроилликлар Миспаҳдан чиқдилар ва пелиштликларнинг кетидан қувиб, уларни Бейт-Кор еригача қириб ташладилар.

1
07/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шомуил бир тошни олиб, Миспаҳ билан Йешенах орасига ўрнатди. У: “Раббий бизга шу ергача ёрдам берди”,- деди ва тошга Эбен-Эйзер (“Ёрдам Тоши”), деб ном берди.

1
07/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Пелиштликлар эса шу тарзда бўйсуниб, Исроил чегарасига бошқа келмадилар. Шомуилнинг барча кунларида Раббийнинг қўли пелиштликлар устида эди. \v 14 Эқрондан Гатга қадар пелиштликлар Исроилдан олган шаҳарлар Исроилга қайтариб берилди. Исроил бу ерларни пелиштликларнинг қўлидан озод қилди. Исроил билан амўрликлар орасида ҳам тинчлик эди.

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шомуил умри бўйи Исроилга ҳакамлик қилар эди. \v 16 У ҳар йили Бейт-Эл, Гилгал, Миспаҳни айланар, бу жойларда Исроилга ҳакамлик қилар эди. \v 17 Кейин эса Рамаҳга қайтар эди, чунки у ерда унинг уйи бор эди. Шомуил Рамаҳда яшаб, Исроилга ҳакамлик қилар эди. Ўша ерда у Раббийга қурбонгоҳ қурган эди.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шомуил кексайгач, ўз ўғилларини Исроилга ҳакам қилиб тайинлади. \v 2 Тўнғич ўғлининг исми Йўэл, иккинчи ўғлининг исми эса Абийаҳ эди. Улар Беир-Шеба шаҳрида ҳакам эдилар. \v 3 Аммо ўғиллари Шомуилнинг йўлидан юрмас эдилар. Улар тамагирликка тушиб, совға олар ва тескари ҳукм қилар эдилар.

1
08/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Шунда Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари тўпландилар ва Рамаҳга Шомуилнинг ҳузурига келиб, \v 5 унга шундай дедилар: “Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юрмаяптилар. Энди устимиздан подшоҳ қўйинг, токи бошқа халқларда бўлганидай, у бизга ҳакамлик қилсин”.

1
08/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Уларнинг: “Бизга подшоҳ беринг, токи у бизга ҳакамлик қилсин”,- деган гаплари Шомуилга ёқмади ва у Раббийга ибодат қилди. \v 7 Раббий эса Шомуилга деди: “Халқ сенга нима айтса, ҳамма гапига қулоқ сол. Чунки улар сени рад этмадилар, аммо уларнинг устидан шоҳлик қилмаслигим учун Мени рад этдилар.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Мен уларни Мисрдан олиб чиққан кундан бошлаб, то шу кунгача Менга нима қилган бўлсалар, сенга ҳам шундай қиляптилар. Улар Мени қолдириб, бошқа худоларга сажда қилар эдилар. \v 9 Шунинг учун уларнинг овозига қулоқ сол. Бироқ уларнинг устидан шоҳлик қиладиган подшоҳнинг ҳуқуқларини эълон қилиб, уларни огоҳлантиргин”.

1
08/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Подшоҳни сўраётган халққа Шомуил Раббийнинг ҳамма сўзларини етказиб, \v 11 шундай деди: “Устингиздан подшоҳлик қиладиган подшоҳнинг ҳуқуқлари қуйидагича бўлади: подшоҳ ўғилларингизни жанговар араваларга қўшади ва суворилар қилиб қўяди. Улар подшоҳнинг жанговар аравалари олдида югурадилар. \v 12 Подшоҳ баъзиларини ўзига мингбоши ва элликбоши қилиб тайинлайди. Бошқалари эса подшоҳнинг ерларини ҳайдайдилар ва буғдой ўрадилар, жанг қуролларини ва жанговар араваларнинг асбоб-ускуналарини ясайдилар.

1
08/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Қизларингизни атир тайёрлаш, овқат пишириш ва нон ёпиш учун ўзига олади. \v 14 Энг яхши далаларингизни, узумзорларингизни, зайтунзорларингизни олиб, ўз тўраларига беради. \v 15 Сизларнинг экканлару узумзорларингиздан ўнинчи қисмини олиб, ўз сарой амалдорлару тўраларига тақсимлаб беради.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Қулларингизни ҳам, чўриларингизни ҳам, энг яхши йигитларингизни ҳам, эшакларингизни ҳам ўзига олиб, ўз ишларида фойдаланади. \v 17 Майда молингиздан ўнинчи қисмини олади. Ўзларингиз ҳам унга қул бўлиб қоласизлар. \v 18 Ўша куни ўзларингиз учун танланган подшоҳингиздан фарёд қиласизлар. Лекин ўша куни Раббий сизларга жавоб бермайди”.

1
08/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бироқ халқ Шомуилнинг гапига эътибор беришни хоҳламасдан: “Йўқ, устимизда подшоҳ бўлсин \v 20 ва биз ҳамма халқлар сингари бўламиз. Подшоҳимиз бизга ҳакамлик қилсин ва олдимизда юриб, урушларимизни бошқарсин”,- дедилар.

1
08/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шомуил халқнинг ҳамма сўзларини тинглаб, буларни Раббийнинг қулоғига етказди. \v 22 Раббий эса Шомуилга деди: “Уларнинг гапига қулоқ сол ва уларга подшоҳ қўйгин”. Шомуил Исроил халқига: “Ҳар ким ўз шаҳрига борсин”,- деди.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бенямин қабиласида Киш деган бир одам бор эди. У бир беняминлик Офийаҳнинг ўғли, Бахуратнинг ўғли, Зарорнинг ўғли, Абиэлнинг ўғли бўлиб, обрўли одам эди. \v 2 Унинг Шоул деган ёш, чиройли бир ўғли бор эди. Исроилликлар орасида Шоулдан чиройли одам йўқ эди. Бутун халқнинг бўйи унинг елкасидан келар эди.

1
09/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шоулнинг отаси Кишнинг эшаклари йўқолиб қолди. Киш ўғли Шоулга: “Хизматкорлардан бирини ёнингга олгин-да, бориб, эшакларни қидиргин”,- деди. \v 4 Шоул Эфрайим тоғи ва Шолишо ерига ўтди, лекин эшакларни топмади. Улар Шаалим ерига ўтдилар, эшаклар у ерда йўқ эди. Шундай қилиб, у Бенямин ерига ўтди, лекин эшакларни топмади.

1
09/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Зуф ерига келганларида, Шоул ўзи билан бўлган хизматкорга: “Орқага қайтамиз, токи эшаклар қолиб, отам биздан хавотирланмасин”,- деди. \v 6 Бироқ хизматкор унга: “Мана, шу шаҳарда Худонинг одами бор, у ҳурматли одам. Унинг ҳамма айтганлари бажо бўлади. Ўша одамнинг олдига борайлик, балки у борадиган йўлимизни бизга кўрсатар”,- деди.

1
09/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шоул эса хизматкорга: “Агар борсак, унга нима олиб борамиз? Тўрваларимиздаги нон тугади. Худонинг одамига олиб борадиган бирор совғамиз ҳам йўқ. Бизда нима бор?”- деди. \v 8 Хизматкор Шоулга яна жавоб бериб: “Мана, қўлимда чорак шеқел кумуш бор. Буни Худонинг одамига бераман, у бизга йўл кўрсатади”,- деди.

1
09/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Илгари Исроилда кимдир Худодан сўрашга бормоқчи бўлса: “Қани, башоратчига борамиз”,- дер эди. Чунки шу кунлардаги пайғамбар, деб аталадиганлар илгари башоратчи, деб аталар эдилар. \v 10 Шунда Шоул хизматкорга: “Гапинг яхши, қани кетдик”,- деди. Улар Худонинг одами яшайдиган шаҳарга жўнадилар. \v 11 Улар тепага, шаҳарга кўтарилганларида, қудуқдан сув тортиб олишга келган қизларни учратдилар ва улардан: “Бу ерда башоратчи борми?”- деб сўрадилар.

1
09/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Улар эса жавобан дедилар: “Ҳа, ана у сизларнинг олди тарафингизда! Фақат шошилинглар, у шаҳримизга бугун келди, чунки бугун халқимиз тепаликда қурбонлик келтиради. \v 13 Шаҳарга кирганингизда, у ҳали таом ейишга тепаликка бормасдан, уни топасизлар; зеро у келмагунича халқ таом емайди. Чунки у қурбонликни дуо қилади, шундан сўнг таклиф қилинганлар таом ейишни бошлайдилар. Ҳозироқ борсангиз, уни учратишга улгурасизлар”.

1
09/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шунда улар шаҳарга бордилар. Шаҳарнинг ўртасига кирганларида, тепаликка кетаётган Шомуил уларга рўпара келди.

1
09/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шоулнинг келишидан бир кун олдин Раббий Шомуилга шуни очиб, деди: \v 16 “Эртага шу вақтда сенинг олдингга Бенямин еридан бир одамни юбораман. Уни халқим Исроилга ҳукмдор бўлиши учун мойлагин. У Менинг халқимни пелиштликларнинг қўлидан қутқаради. Чунки халқимнинг фарёди Менга етиб келгани учун Мен уларга назар солдим”.

1
09/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шомуил Шоулни кўрганида, Раббий унга: “Мана, Мен сенга айтган одам, у Менинг халқимни бошқаради”,- деди. \v 18 Шоул дарвоза олдида Шомуилнинг ёнига келиб, ундан: “Менга айтингчи, башоратчининг уйи қаерда?”- деб сўради. \v 19 Шомуил эса Шоулга жавобан деди: “Башоратчи менман. Мендан олдин тепаликка бор. Сен бугун мен билан бирга таом ейсан. Эрталаб эса сени жўнатиб юбораман ва юрагингдаги ҳамма нарсани сенга айтаман.

1
09/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Уч кун олдин йўқолган эшаклар учун эса қайғурма, улар топилди. Исроилнинг барча истакларига ким сазовор? Сен ва отангнинг хонадони эмасми?” \v 21 Шоул эса жавобан: “Мен Исроилнинг энг кичик қабиласи бўлган Беняминнинг ўғли эмасманми? Бенямин қабиласининг ҳамма оилалари орасида менинг оилам энг кичиги эмасми? Менга нима учун буларни айтяпсиз?”- деди.

1
09/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шомуил Шоул билан хизматкорини хонага олиб бориб, уларни таклиф қилинганларнинг орасида энг тўрга ўтқазди. Таклиф қилинганлар эса тахминан ўттиз нафар эди.

1
09/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Шомуил ошпазга: “Мен сенга берган ва «четга олиб қўй», деб айтган ўша улушни келтиргин”,- деди. \v 24 Ошпаз эса сон гўштини олиб келиб, Шоулнинг олдига қўйди. Шомуил унга: “Мана сен учун ажратиб қўйилганини олдингга қўйгин ва егин. Мен халқни чақирганимда, бу сен учун шу вақтгача сақлаб қўйилди”,- деди. Ўша куни Шоул Шомуил билан таом еди.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More