1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 7 Энди битта янги арава ва ҳали ҳеч бўйинтуруқ солинмаган иккита соғин сигир ҳозирланглар. Сигирларни аравага қўшиб, бузоқларини эса улардан ажратиб, уйга олиб боринглар. \v 8 Шунда Раббийнинг Киботини олиб, аравага юкланглар, айбдорлик қурбонлиги сифатида Унга келтираётган олтин ҳайкалчаларни Кибот ёнига бир қутига жойлаштиринглар. Кейин аравани қўйиб юборинглар, кетаверсин. \v 9 Қаранглар, агар Кибот ўз чегарасига, Бейт-Шемеш шаҳрига борса, унда бошимизга бундай катта кулфатни У солган. Агарда шундай бўлмаса, Худонинг қўли бизни урмаганини, балки бу тасодифан эканини билиб оламиз”. |