uz_1sa_text_reg/04/07.txt

1 line
778 B
Plaintext

\v 7 Шунда пелиштликлар қўрқиб кетиб дедилар: “Худо уларнинг қароргоҳига келибди, энди ҳолимизга вой! Бунақаси кеча ҳам, тунов куни ҳам бўлмаган! \v 8 Оҳ, ҳолимизга вой! Шу кучли Худонинг қўлидан ким бизни халос қилади? \v 9 Дадил бўлинглар, эй, пелиштликлар! Мард бўлинглар, токи ибронийлар сизларга қандай бўйсунган бўлсалар, сизлар ҳам уларга шундай бўйсуниб қолманглар. Шунинг учун мард бўлинглар ва улар билан жанг қилинглар!”