1 line
871 B
Plaintext
1 line
871 B
Plaintext
\v 5 Шунинг учун шишларингиз ва мамлакатни қирғин қилаётган сичқонларингизнинг ҳайкалчаларини ясанглар ва Исроилнинг Худосини улуғланглар. Балки У сизларнинг ўзларингиз, худоларингиз ва юртингиз устидан Ўз қўлини енгиллатар. \v 6 Мисрликлар ва фиръавн ўз юракларини тош қилганларидек, нима учун сизлар ҳам юракларингизни тош қиляпсизлар? Мана, Раббий уларнинг устида Ўз куч-қудратини намоён қилганидан кейингина, улар исроилликларни қўйиб юбордилар, улар эса кетган эдилар. |