Wed Apr 07 2021 17:06:12 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:06:16 -04:00
commit 8f5bf684f8
492 changed files with 548 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнот тузишни бошлаганларидай, \v 2 буни энг бошидан ўз кўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, \v 3 мен ҳам, ҳурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни зарур, деб топдим, \v 4 токи сенга ўргатилган таълимотнинг мустаҳкам асосини билиб олгин.

1
01/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Яҳудия подшоҳи Ҳирод даврида Абийаҳ аждодидан Закарийаҳ исмли бир руҳоний бор эди. Унинг хотини эса Аҳарўн авлодидан бўлиб, унинг исми Элисабет эди. \v 6 Буларнинг иккови ҳам Раббийнинг барча амру низомларига бенуқсон риоя қилиб, Худо ҳузурида ҳақ кишилар эдилар. \v 7 Элисабет бепушт бўлгани учун улар фарзандсиз эдилар. Бунинг устига иккаласи ҳам кекса ёшда эдилар.

1
01/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Бир куни Закарийаҳ ўзининг хизмат навбати бўйича Худо олдида руҳонийлик хизматини бажариб турган эди. \v 9 Руҳонийлар одатига биноан Раббийнинг маъбадига кириш ва хушбўй тутатқилар тутатиш учун ташланадиган қуръа унинг зиммасига тушди. \v 10 Тутатқи тутатиш вақтида халқнинг кўпчилиги ташқарида ибодат қилаётган эди.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ўшанда тутатиш қурбонгоҳининг ўнг томонида турадиган Раббийнинг фариштаси Закарийаҳга зоҳир бўлди. \v 12 Закарийаҳ уни кўрганида, саросимага тушди ва қўрқувга тўлди. \v 13 Фаришта эса унга деди: “Закарийаҳ, қўрқма, чунки Худо сенинг ибодатингни эшитди. Хотининг Элисабет сенга ўғил туғиб беради ва унинг исмини Яҳё қўясан.

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Сен қувонч ва хурсандчиликка эга бўласан, унинг туғилганидан эса кўплар қувонадилар. \v 15 Чунки У Раббий ҳузурида улуғ бўлади. У мутлақо май ва шароб ичмайди. У ҳатто онасининг қорнидаёқ Муқаддас Руҳга тўлган бўлади.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 У Исроил фарзандларидан кўпларини Раббийга, уларнинг Худосига қайтаради. \v 17 Раббийга тайёрланган халқни тақдим этиш учун, яъни оталарнинг юрагини фарзандларига, ҳақ кишиларнинг фикр юритишини бўйсунмасларга қайтариб бериш учун Элийаҳнинг руҳи ва қудрати билан Раббийнинг олдида боради”.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Закарийаҳ эса фариштага: “Мен буни қандай билиб оламан? Чунки мен кексаман ва хотиним ҳам қариб қолган”,- деди. \v 19 Фаришта унга жавобан деди: “Мен Худонинг ҳузурида турган Жаброилман, сен билан гаплашиш ва бу хушхабарни сенга етказиш учун юборилганман. \v 20 Энди, мана, бу амалга ошадиган кунгача сен гунг бўласан ва гапира олмайсан, чунки сен ўз вақтида бажо бўладиган менинг сўзларимга ишонмадинг”.

1
01/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Закарийаҳни кутиб турган халқ эса унинг маъбадда ушланиб қолганига ҳайрон бўлар эди. \v 22 Ниҳоят, у чиққач, уларга сўз айта олмади. Улар унинг маъбадда ваҳий кўрганини тушундилар. Закарийаҳ улар билан имо-ишора орқали мулоқотда бўлиб, гапира олмайдиган ҳолатда қолаверди. \v 23 Шундай қилиб, унинг хизмат қилиш кунлари тугаганидан сўнг, у уйига қайтиб борди.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Бу кунлардан кейин Закарийаҳнинг хотини Элисабет ҳомиладор бўлди ва беш ой яшириб юриб, шундай айтар эди: \v 25 “Шу кунларда Раббий мен учун шуни қилди: У менга назар солди ва мендан одамлар орасидаги ҳақоратимни олиб ташлади”.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Олтинчи ойда эса фаришта Жаброил Худодан Галиледаги Нозара деган шаҳарга, \v 27 Довуд хонадонидан бўлган Юсуф исмли одамга унаштирилган бир қизга юборилди. Қизнинг исми Мирйам эди. \v 28 Фаришта унинг олдига кириб: “Қувонгин, эй иноят топган! Раббий сен билан! Сен аёллар орасида мубораксан”,- деди. \v 29 Лекин Мирйам уни кўрганида, унинг сўзларидан саросимага тушиб: “Бу қандай саломлашиш бўлди экан?”- деб мулоҳаза қила бошлади.

1
01/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Фаришта эса унга деди: “Мирйам, қўрқма, чунки сен Худодан иноят топдинг. \v 31 Мана, сен ҳомиладор бўласан ва ўғил туғасан. Унга Исо, деб исм қўясан. \v 32 У улуғ бўлади ва Тангри Таолонинг Ўғли, деб аталади. Худоё Худованд Унга отаси Довуднинг тахтини беради. \v 33 У Ёқуб хонадони устидан то абад подшоҳлик қилади ва Унинг подшоҳлигининг ниҳояси бўлмайди”.

1
01/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Шунда Мирйам фариштага: “Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлиши мумкин?”- деб айтди. \v 35 Фаришта эса жавоб бериб деди: “Сенинг устингга Муқаддас Руҳ келиб тушади, Тангри Таолонинг куч-қудрати сени қоплайди. Шунинг учун сендан туғиладиган Муқаддас Худонинг Ўғли, деб аталади.

1
01/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Мана бепушт, деб аталадиган сенинг қариндошинг Элисабет ҳам қарилигида ўғилга ҳомиладор бўлди. Унинг ҳомиласи эса олтинчи ойда. \v 37 Чунки Худо учун имконсиз бўлган бирор нарсанинг ўзи йўқдир”. \v 38 Шунда Мирйам: “Мана, мен Раббийнинг қулиман. Менга айтган сўзинг бўйича бўлсин”,- деди. Фаришта эса унинг олдидан кетди.

1
01/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Ўша кунларда Мирйам шошилиб йўлга чиқиб, тоғлик ўлкага, Яҳудонинг бир шаҳрига борди. \v 40 У Закарийаҳнинг уйига кириб, Элисабет билан саломлашди. \v 41 Элисабет эса Мирйамнинг саломлашишини эшитганида, унинг қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Шунда Элисабет Муқаддас Руҳга тўлиб,

1
01/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 баланд овоз билан хитоб қилиб деди: “Сен аёллар орасида мубораксан, қорнингдаги ҳомила ҳам муборакдир! \v 43 Қандай ажойиб, Раббимнинг онаси менинг олдимга келибди! \v 44 Чунки сенинг саломинг қулоғимга етганида, қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди. \v 45 Мана, бунга ишонган қиз бахтлидир! Чунки Раббийнинг унга айтган сўзлари амалга ошади”.

1
01/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Мирйам эса деди: “Менинг жоним Раббийни улуғлайди, \v 47 ва менинг руҳим Нажоткорим Худо ҳақида шодланмоқда,

1
01/48.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 48 чунки У Ўз қулининг камтаринлигига назар солди. Энди мени барча авлодлар бахтли, деб аташади. \v 49 Зеро Қудратли бўлган Худо мен учун шу буюкликни яратди. Унинг номи муқаддасдир!

1
01/50.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 50 Унинг раҳм-шафқати Ундан қўрқадиганларга наслдан наслга ёрдир! \v 51 У Ўз қўлининг қудратини ҳаммага кўрсатиб, ўз кўнгил хаёлларида мағрур бўлганларни тўзитиб юборди.

1
01/52.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 52 Кучлиларни тахтларидан туширди, камтарларни эса юксалтирди. \v 53 Очларни эзгуликлар билан тўйдирди, бойларни эса қуппа-қуруқ жўнатди.

1
01/54.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 54 Ўзининг ўспирини бўлган Исроилга ёрдам берди, \v 55 ота-боболаримизга берган ваъдаси бўйича Иброҳимга ва унинг уруғига то абад марҳамат қилишини эслади”.

1
01/56.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 56 Мирйам Элисабет билан уч ойларча бўлгач, ўз уйига қайтиб келди. \v 57 Элисабетнинг ой-куни тўлгач, ўғил туғди. \v 58 Қўшнилару қариндошлари эса Раббий унга буюк раҳм-шафқат кўрсатганини эшитиб, у билан бирга қувонар эдилар.

1
01/59.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 59 Улар саккизинчи куни болани хатна қилиш учун келдилар. Чақалоққа Закарийаҳ, деб отасининг исмини қўймоқчи бўлдилар. \v 60 Боланинг онаси бунга жавобан деди: “Йўқ, исмини Яҳё қўямиз”. \v 61 Улар эса унга: “Қариндошларинг орасида бу исм билан аталган ҳеч ким йўқ-ку”,- дедилар.

1
01/62.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 62 Сўнг улар имо-ишора билан отасидан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрадилар. \v 63 Закарийаҳ эса тахтача талаб қилди ва: “Унинг исми Яҳё бўлади”,- деб ёзди. Ҳамма ҳайрон бўлди.

1
01/64.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 64 Шу ондаёқ Закарийаҳнинг оғзи очилиб, унинг тили ечилди. У Худони улуғлаб гапира бошлади. \v 65 Уларнинг атрофида яшовчиларнинг ҳаммасини қўрқув босди. Буларнинг ҳаммаси ҳақида бутун Яҳудиянинг тоғлик ўлкаси бўйлаб овоза тарқалди. \v 66 Эшитганларнинг ҳаммаси буни юракларига жо қилиб: “Бу бола ким бўлар экан?”- деб айтар эдилар. Раббийнинг қўли эса чақалоқда намоён эди.

1
01/67.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 67 Чақалоқнинг отаси Закарийаҳ Муқаддас Руҳга тўлиб-тошиб, пайғамбарчилик қилиб айтар эди: \v 68 “Исроилнинг Раббий Худоси муборакдир! У Ўзининг халқини йўқлаб келди ва тўлов бериб уни қайтариб олди.

1
01/69.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 69 Худо бизга Ўзининг ўспирини Довуд хонадонида нажот шохини кўтарди. \v 70 Қадимдан Унинг муқаддас пайғамбарлари орқали хабар қилинганидек: \v 71 У бизни душманларимиздан ва биздан нафратланувчиларнинг қўлидан қутқаради;

1
01/72.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 72 оталаримизга раҳм-шафқат қилиб, Ўзининг муқаддас Аҳдини эслайди. \v 73 У Отамиз Иброҳимга қасамёд қилганига кўра, \v 74 бизни душманларимиз қўлидан халос қилади, \v 75 токи ҳаётимизнинг барча кунларида Унинг олдида муқаддаслик ҳамда ҳақлик билан Унга қўрқувсиз хизмат қила олайлик.

1
01/76.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 76 Сен ҳам, эй, чақалоқ, Тангри Таолонинг пайғамбари, деб аталасан, чунки сен Раббийнинг юзи олдида юриб, Унинг йўлини тайёрлайсан \v 77 ва Унинг халқига уларнинг гуноҳлари кечирилиши орқали нажот топишларини англатасан.

1
01/78.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 78 Бу Худойимизнинг бағридан чиққан меҳр туфайли бажо бўлади. Шу тариқа, Тонг юқоридан бизни йўқлади, \v 79 токи зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритсин ва оёқларимизни тинчлик йўлига йўналтирсин”.

1
01/80.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 80 Чақалоқ эса улғайиб ва руҳан қувватланиб, Исроилга зоҳир бўладиган кунигача саҳроларда бўлди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўша кунларда император Августдан: “Бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин”,- деган фармон чиқди. \v 2 Сурияда Квириний ҳокимлик қилган вақтда эса бу рўйхатга олиниш биринчи марта содир бўлган эди. \v 3 Шундай қилиб, ҳар ким рўйхатдан ўтиш учун ўз шаҳрига борди.

1
02/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Шунингдек, Юсуф ҳам Довуднинг авлодидан ва хонадонидан бўлгани учун Галиленинг Нозара шаҳридан Яҳудияга, Довуднинг шаҳри Бейт-Леҳемга бориб, \v 5 у ерда рўйхатдан ўтиш учун ўзига унаштирилган хотини ҳомиладор бўлган Мирйамни ҳам олиб борди.

1
02/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Улар ўша ерда бўлганларида, Мирйамнинг ой-куни тўлди. \v 7 Мирйам ўзининг тўнғич ўғлини туғиб, Уни йўргакка ўраб, охурга ётқизиб қўйди, чунки мусофирхонада уларга жой йўқ эди.

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Ўша ўлкада чўпонлар бор эди. Улар ўз подаларини қўриқлаб, далада тунар эдилар. \v 9 Бирданига Худонинг фариштаси уларга зоҳир бўлди ва Раббийнинг шуҳрати уларни ёритиб юборди. Уларни эса ваҳима босди.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Фаришта уларга хитоб қилди: “Қўрқманглар! Мен сизларга барча одамларга бўладиган буюк қувонч ҳақидаги хушхабарни келтирмоқдаман. \v 11 Чунки бугун Довуднинг шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Раббий Масиҳдир. \v 12 Мана, бу сизларга аломат: сизлар йўргакка ўралган, охурда ётган Чақалоқни топасизлар”.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Тўсатдан фаришта билан бирга Худони улуғлаётган саноқсиз самовий қўшинлар зоҳир бўлиб, шундай хитоб қилишар эди: \v 14 “Юксакликда Худога шуҳрат, ер юзида эса тинчлик, инсонларга илтифот бўлсин!”

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Фаришталар уларнинг олдидан осмонга кўтарилганларида, чўпонлар бир бирига: “Қани, юринглар, Бейт-Леҳемга бориб, Раббий бизга билдирганича, у ерда нима содир бўлганини кўрайлик!”- дедилар. \v 16 Улар шошилиб келгач, Мирйам, Юсуф ва охурда ётган Чақалоқни топдилар.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Буни кўрганларида, уларга бу Чақалоқ ҳақида нима хабар қилинганини айтиб бердилар. \v 18 Барча эшитганлар эса чўпонларнинг уларга айтган гапларига ҳайрон бўлдилар. \v 19 Аммо Мирйам бу ҳамма сўзларни юрагида тутиб, улар ҳақида мулоҳаза қилар эди. \v 20 Чўпонлар ҳамма нарсани айнан уларга айтилганидек эшитганлари ва кўрганлари учун Худони улуғлаб ва мадҳ этиб, орқаларига қайтдилар.

1
02/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Саккиз кун ўтгач, Чақалоқни хатна қилиш керак бўлганида, Унинг исмини Исо, деб қўйдилар. Чунки Мирйам ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта Уни шундай атаган эди.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Мусонинг Қонуни бўйича Мирйамнинг покланиш кунлари тугагач, Раббийга тақдим этиш учун Чақалоқни Йерусалимга олиб келдилар. \v 23 Чунки Раббийнинг Қонунида: “Туғилган ҳар бир тўнғич ўғил Раббийга бағишлансин”,- деб ёзилган. \v 24 Шундай қилиб, Раббийнинг Қонунида айтилганидай, улар иккита мусича ёки каптар жўжасини қурбонлик қилмоқчи бўлиб келдилар.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Ўша вақтда Йерусалимда Шимўн исмли бир одам бор эди. У ҳақ ва диёнатли киши бўлиб, Исроилнинг юпатилишини интизорлик билан кутар эди. Муқаддас Руҳ унинг устида эди. \v 26 Раббий Масиҳни кўрмагунича, у ўлим кўрмаслиги ҳақида Муқаддас Руҳ томонидан унга ваҳий берилган эди.

1
02/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Шундай қилиб, у Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга келди. Исонинг ота-онаси Қонун маросимини бажариш учун Уни маъбадга олиб келганларида, \v 28 Шимўн Чақалоқни ўз қўлига олиб, Худони мадҳ этиб деди: \v 29 “Ё, Раббим, энди Сен Ўз сўзинг бўйича қулингни тинчлик билан қўйиб юборяпсан.

1
02/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Чунки менинг кўзларим Сенинг нажотингни кўрди: \v 31 Сен буни барча халқлар ҳузурида тайёрладинг. \v 32 У мажусийларни ёритадиган нур ва Сенинг халқинг Исроилнинг шуҳратидир”.

1
02/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Юсуф ва Исонинг онаси У ҳақида айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлдилар. \v 34 Шимўн эса уларни дуо қилиб, Унинг онаси Мирйамга деди: “Мана, бу Чақалоқ Исроилда кўпларнинг қулашига ҳамда юксалишига сабабчи ва тортишув қўзғатадиган аломат бўлади, \v 35 токи кўпларнинг юракларидаги фикр-хаёли ошкор бўлсин. Сенинг жонингни ҳам бу қилич ёриб ўтади”.

1
02/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 У ерда Ашер қабиласидан Фануэлнинг қизи Ҳанна исмли жуда кекса бир пайғамбар аёл ҳам бор эди. У қизлигидан эри билан фақатгина етти йил яшаган эди. \v 37 У саксон тўрт ёшлик бева эди. Ҳанна маъбадни ташлаб кетмасдан, рўза тутиб, ибодат қилиб, туну кун Худога хизмат қилар эди. \v 38 У ўша вақтда келиб, Раббийни улуғлар ва Йерусалимдаги нажотни кутаётганларнинг барчасига бу Бола ҳақида гапирар эди.

1
02/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Юсуф ва Мирйам Раббийнинг Қонунида буюрилганларнинг ҳаммасини бажо келтиргандан кейин Галилега, ўз шаҳарлари Нозарага қайтиб бордилар. \v 40 Бола эса ўсиб, руҳан қувватланиб, доноликка тўлиб борар эди. Худонинг инояти Унинг устида эди.

1
02/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Унинг ота-онаси ҳар йили Песаҳ байрамида Йерусалимга борар эдилар. \v 42 Исо ўн икки ёшга тўлганида, улар одатдагидай байрам қилиш учун яна Йерусалимга бордилар. \v 43 Байрам кунлари тамом бўлгач, улар уйга қайтаётганларида, ўсмир Исо Йерусалимда қолди. Юсуф ва ўсмирнинг онаси буни пайқамадилар, \v 44 лекин: У бошқалар билан бирга келяпти, деб ўйладилар. Бир кунлик йўл юришгач, қариндошлару танишлари орасида Исони қидира бошладилар.

1
02/45.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 45 Бироқ топмасдан, Уни қидириб Йерусалимга қайтиб бордилар. \v 46 Уч кундан кейин Исони маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтириб, уларни тинглар ва уларга савол берар эди. \v 47 Уни тинглаётганларнинг ҳаммаси Унинг идрокидан ва бераётган жавобларидан ҳайратланар эдилар.

1
02/48.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 48 Юсуф ва Мирйам Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга: “Ўғлим, нега Сен бизга бундай қилдинг? Мана, отанг ва мен жуда қайғуриб, Сени қидирдик”,- деб айтди. \v 49 У эса уларга деди: “Нима учун сиз Мени қидирдингиз? Ёки сиз Мен Отамга тегишли бўлган нарсада бўлишим кераклигини билмас эдингизми?” \v 50 Лекин улар Унинг айтган сўзларини тушунмадилар.

1
02/51.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 51 Исо улар билан бирга бориб, Нозарага келди ва уларга итоатда бўлди. Унинг онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини юрагида сақлар эди. \v 52 Исо эса доноликда ҳам, ёшда ҳам, Худонинг ва одамларнинг илтифотида ҳам улғайиб борар эди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Император Тибериус подшоҳлигининг ўн бешинчи йилида, Яҳудияда Понтий Пилат, Галиледа Ҳирод, Итурия билан Трахонит вилоятларида унинг укаси Филип, Авилина юртида эса Лисаний ҳокимлик қилаётганларида, \v 2 Ҳанан ва Кайафа олий руҳонийлиги пайтида, саҳрода яшаётган Закарийаҳнинг ўғли Яҳёга Худонинг сўзи келди.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Яҳё Йордан дарёси атрофидаги барча юртларни кезиб юриб, гуноҳлар кечирилиши учун тавба чўмдирилишини воизлик қилар эди.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Худди Йешайаҳ пайғамбарнинг китобида ёзилганидай: “Саҳрода фарёд қилаётганнинг овози: Раббий учун йўлни тайёрланглар, Унга йўлакларни тўғри қилинглар!- демоқда, -

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ҳар қандай водий тўлсин, ҳар қандай тоғ ва тепалик пасайсин, қинғир-қийшиқликлар тўғрилансин, эгри-бугри йўллар текис бўлсин, \v 6 шунда ҳар бир инсон Худонинг нажотини кўради”.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Яҳё ундан чўмдирилиш учун келаётган халққа айтар эди: “Эй, илонлар насли! Келажакдаги ғазабдан қочишни сизларга ким уқтирди?

1
03/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шундай экан, тавбангизга муносиб ҳосил келтиринглар! Ўз ичингизда: Бизнинг отамиз Иброҳим,- деб айтманглар, чунки мен сизларга айтаманки, Худо Иброҳимга ана шу тошлардан фарзандлар тиклашга қодир.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мана энди дарахтларнинг илдизида болта ётибди: яхши мева бермаётган ҳар бир дарахт чопилади ва оловга ташланади”.

1
03/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Халқ эса ундан: “Унда биз нима қилишимиз керак?”- деб сўрар эди. \v 11 У жавоб бериб деди: “Кимнинг иккита кийими бўлса, бирини йўқсилга берсин. Кимда озиқ-овқат бор бўлса, у ҳам шундай қилсин”.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Солиқчилар ҳам сувга чўмдирилиш учун келиб, ундан: “Устоз, биз нима қилишимиз керак?”- деб сўрар эдилар. \v 13 Яҳё эса уларга: “Сизларга тайин қилинганидан ортиғини талаб қилманглар”,- деб жавоб берди.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Аскарлар ҳам ундан: “Биз нима қилишимиз керак?”- деб сўрадилар. Яҳё уларга: “Ҳеч кимни хафа қилманглар, туҳмат қилманглар, ўз маошингиз билан қаноатланинглар”,- деди.

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шу орада халқ интизорлик билан кутар эди, шунинг учун ҳаммалари Яҳё ҳақида: “У Масиҳ эмасмикин?”- деб ўз юракларида мулоҳаза қилар эдилар. \v 16 Яҳё эса уларнинг ҳаммаларига жавобан деди: “Мен сизларни сувга чўмдиряпман, лекин мендан Қудратлироғи келмоқда, мен Унинг пойабзалининг ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Унинг белкураги қўлидадир, У Ўз хирмонини шопириб ташлайди. Буғдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас олов билан ёндириб юборади”.

1
03/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Шундай қилиб, Яҳё яна бошқа нарсалар ҳақида халққа кўп насиҳат бериб, уларга Хушхабарни воизлик қилар эди. \v 19 Вилоят ҳокими Ҳирод эса Яҳё томонидан фош қилинди, чунки у ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродияни олган ва бошқа кўп ёмонликлар қилган эди. \v 20 Бу барча қилмишларининг устига Яҳёни ҳам зиндонга қаматиб қўйди.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шу орада, бутун халқ сувга чўмдирилганида, Исо ҳам чўмдирилди. У ибодат қилаётган вақтда осмон очилди ва \v 22 Муқаддас Руҳ жисм шаклида каптар каби Унинг устига келиб тушди. Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Менинг илтифотим Сендадир”,- деган садо келди.

1
03/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Исо Ўз хизматини бошлаганида тахминан ўттиз ёшларда эди. Уни Юсуфнинг ўғли, деб ҳисоблар эдилар. Юсуф эса Элий ўғли, \v 24 Маттот ўғли, Леви ўғли, Малкий ўғли, Янай ўғли, Юсуф ўғли,

1
03/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Маттатийаҳ ўғли, Амоз ўғли, Наҳум ўғли, Ҳесли ўғли, Наггай ўғли, \v 26 Маҳат ўғли, Маттатийаҳ ўғли, Шими ўғли, Юсуф ўғли, Яҳудо ўғли,

1
03/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Юҳанно ўғли, Резо ўғли, Зеруббобил ўғли, Шелтиэл ўғли, Нерийаҳ ўғли, \v 28 Малкий ўғли, Аддий ўғли, Қосам ўғли, Элмодам ўғли, Эир ўғли, \v 29 Йошийаҳ ўғли, Элиэзер ўғли, Йорим ўғли, Маттот ўғли, Леви ўғли,

1
03/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Шимўн ўғли, Яҳудо ўғли, Юсуф ўғли, Йонаҳ ўғли, Элиаким ўғли, \v 31 Малийаҳ ўғли, Манно ўғли, Маттато ўғли, Натан ўғли, Довуд ўғли, \v 32 Йишай ўғли, Обед ўғли, Бўаз ўғли, Салмўн ўғли, Наҳшўн ўғли,

1
03/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Амминадаб ўғли, Арам ўғли, Ҳезрон ўғли, Перез ўғли, Яҳудо ўғли, \v 34 Ёқуб ўғли, Исҳоқ ўғли, Иброҳим ўғли, Тераҳ ўғли, Нахўр ўғли, \v 35 Саруғ ўғли, Раҳу ўғли, Пелеқ ўғли, Эбер ўғли, Шелах ўғли,

1
03/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Қенан ўғли, Арпахшод ўғли, Шем ўғли, Нуҳ ўғли, Ламех ўғли, \v 37 Метушелаҳ ўғли, Энох ўғли, Йоред ўғли, Махалалил ўғли, Қенан ўғли, \v 38 Энўш ўғли, Шит ўғли, Одам-Ато ўғли, Худо ўғли эди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо Муқаддас Руҳга тўлиб, Йордан дарёсидан қайтиб келди. У Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди. \v 2 У саҳрода қирқ кун иблис томонидан васвасага солинди. Ўша вақтда У ҳеч нарса емади. Бу кунлар тугагач, У охири оч қолди.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда иблис Унга: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, унда бу тошга буюр, нонга айлансин!”- деди. \v 4 Исо эса унга жавоб бериб деди: “Инсон ёлғиз нон билан эмас, балки Худонинг ҳар бир Сўзи билан яшайди, деб ёзилган”.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунда иблис Исони баланд тоққа олиб чиқди-да, бир лаҳзада оламнинг барча подшоҳликларини кўрсатиб, Унга: \v 6 “Булар устидан барча ҳокимиятни ва буларнинг шуҳратини Сенга бераман,- деди,- чунки бу менга топширилган ва мен буни истаганимга бераман. \v 7 Агар Сен менга сажда қилсанг, ҳаммаси Сеники бўлади”.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Исо эса унга жавобан: “Йўқол олдимдан, шайтон! Чунки: Ўз Раббий Худойингга сажда қил ва ёлғиз Унга хизмат қил, деб ёзилган”,- деди.

1
04/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда иблис Исони Йерусалимга олиб борди-да, Уни маъбаднинг тепасига турғизиб, Унга деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла, \v 10 чунки ёзилган: У Ўз фаришталарига сени қўриқласинлар, деб сен ҳақингда амр беради. \v 11 Улар сени қўлларида кўтариб кетадилар, оёғинг тошга ҳам қоқилмайди”.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Исо эса унга жавоб бериб деди: “Ўз Раббий Худойингни синама, деб айтилган”. \v 13 Шунда иблис барча васвасаларини тамом қилгач, вақтинча Исодан узоқлашди.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Исо Руҳ қудратида Галилега қайтиб келди. У ҳақида бутун ўлка атрофи бўйлаб овоза тарқалди. \v 15 Исо эса уларнинг синагогаларида таълим берар ва ҳамма Уни улуғлар эди.

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Сўнгра Исо ўсиб тарбияланган Нозара деган шаҳарга келиб, Ўз одати бўйича шаббат куни синагогага кирди ва ўқиш учун ўрнидан турди. \v 17 Унга Йешайаҳ пайғамбарнинг китобини бердилар. У китобни очиб, шундай ёзилган жойни топди:

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 “Раббийнинг Руҳи Менинг устимда, чунки қашшоқларга хушхабарни эълон қилиш учун, дили эзилганларга шифо бериш учун, асирларга халос бўлишларини ва кўрларга кўзлари очилишини воизлик қилиш учун, азоб чекканларни озодликка чиқариш учун, \v 19 Раббийнинг илтифот йилини воизлик қилиш учун У Мени мойлаб юборди”.

1
04/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Исо китобни ёпиб, хизматкорга бериб, ўтирди. Синагогадаги ҳамманинг кўзи Унга тикилган эди. \v 21 Шунда Исо уларга сўзлай бошлади: “Сизлар эшитган бу Ёзув бугун бажо бўлди”. \v 22 Ҳамма бунинг гувоҳи бўлиб, Унинг оғзидан чиққан иноятли сўзлардан ҳайратланиб: “Бу Юсуфнинг ўғли эмасми?”- деб айтар эдилар.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Исо эса уларга деди: “Сизлар албатта Менга шу масални айта оласизлар: Эй, табиб, ўзингни ўзинг давола. Биз эшитганимиздай, Кафарнаҳумда қилган ишларингни бу ерда, ўз юртингда ҳам қилгин. \v 24 Лекин сизларга ростини айтаманки, ҳеч қандай пайғамбар ўз она юртида қабул қилинмайди”. Сўнг Исо давом этди:

1
04/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 ”Сизларга ҳақиқатан айтаманки, Элийаҳ пайғамбарнинг кунларида уч йилу олти ой осмон ёпилганида ва бутун мамлакатда оғир очарчилик бўлганида, Исроилда кўп бева аёллар бор эди. \v 26 Бироқ Элийаҳ уларнинг бирортасига юборилмай, фақатгина Сидўн диёридаги Зарепат шаҳридаги бир бева аёлга юборилган эди. \v 27 Элиша пайғамбар даврида ҳам Исроилда кўп моховлар бор эди. Аммо суриялик Наамандан бошқа уларнинг бирортаси ҳам покланмаган эди”.

1
04/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Буни эшитгач, синагогада бўлганларнинг ҳаммаси ғазабга тўлдилар. \v 29 Шунда улар ўринларидан туриб, Исони шаҳардан қувиб чиқариб, Уни пастга ташлаб юбориш учун шаҳар қурилган тепаликнинг четига олиб бордилар. \v 30 Лекин Исо уларнинг орасидан ўтиб, у ердан чиқиб кетди.

1
04/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 У Галиленинг Кафарнаҳум шаҳрига келиб, шаббат кунлари халққа таълим берар эди. \v 32 Улар эса Исонинг таълимотидан ҳайратланар эдилар, чунки Унинг сўзида ҳокимият бор эди.

1
04/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Бу синагогада жинга чалинган, нопок руҳга эга бўлган бир одам бор эди. У баланд овоз билан бақириб: \v 34 “Бизни тинч қўй, эй, нозарий Исо! Биз билан нима ишинг бор? Сен бизни ҳалок қилиш учун келдинг-ку! Сенинг Кимлигингни биламан: Сен Худонинг Муқаддасисан!”- деди.

1
04/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Исо жинга тақиқлаб: “Жим бўл ва бу одамдан чиқиб кет!”- деди. Жин эса бу одамни синагоганинг ўртасида ерга қулатиб, унга ҳеч қандай зарар етказмай, ундан чиқиб кетди. \v 36 Ҳамма бунга ҳайрон қолиб, ўзаро сўзлар эди: “Бу нима гап! У нопок руҳларга ҳокимият ва куч-қудрат билан буюради, улар эса чиқиб кетадилар!” \v 37 Шундай қилиб, Исо ҳақида овоза ён атрофларга тарқалди.

1
04/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Исо синагогадан чиқиб, Шимўннинг уйига кирди. Шимўннинг қайнонаси эса баланд иситмадан қийналиб ётган эди. Исодан у ҳақида илтимос қилдилар. \v 39 Шунда унинг ёнида туриб, Исо иситмага ман қилди ва иситма аёлни тарк этди. У дарҳол туриб, уларга хизмат қила бошлади.

1
04/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Қуёш ботаётганида, турли хасталикларга дучор бўлганларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришар эди. Исо уларнинг ҳар бирига қўлларини қўйиб, шифолар эди. \v 41 Жинлар ҳам кўплардан фарёд билан чиқиб: “Сен Худонинг Ўғли Масиҳсан!”- деб бақирар эдилар. Исо эса уларга Унинг Масиҳ эканини билдиришларини тақиқлар эди.

1
04/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Кундуз келгач, Исо уйдан чиқиб саҳро жойга кетди. Халқ эса Уни излаб ва Унинг ёнига келиб, уларнинг олдидан кетмаслиги учун Уни ушлаб туришар эди. \v 43 Лекин Исо уларга: “Мен бошқа шаҳарларга ҳам Худонинг Шоҳлигини воизлик қилишим керак, чунки Мен шунинг учун юборилганман”,- деди. \v 44 Шундай қилиб, У Галиленинг синагогаларида воизлик қилиб юрар эди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бир куни Исо Геннисарет кўли ёнида турганида, халқ Худонинг Сўзини тинглаш учун Унинг олдига сиқилиб келар эди. \v 2 Исо кўл қирғоғида турган иккита қайиқни кўрди. Балиқчилар эса қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. \v 3 Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузишини илтимос қилди. Кейин ўтириб, қайиқдан халққа таълим бера бошлади.

1
05/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 У таълимотини тугатганидан сўнг Шимўнга: “Чуқур жойга сузиб бориб, балиқ овлаш учун тўрларингизни ташланглар”,- деб айтди. \v 5 Шимўн эса Унга жавобан: “Устоз! Биз тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман”,- деди. \v 6 Буни қилганларида, улар жуда кўп балиқ овладилар, ҳатто тўрлари йиртилиб ҳам кетди. \v 7 Улар бошқа қайиқдаги шерикларига ёрдам беришлари учун имо-ишора қилдилар. Улар келиб, иккала қайиқни шундай тўлдирдиларки, ҳатто чўка бошладилар.

1
05/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шимўн Петъёр буни кўриб, Исонинг оёқларига тиз чўкиб деди: “Ҳазрат! Менинг ёнимдан кет, чунки мен гуноҳкор одамман”. \v 9 Чунки бундай кўп тутган балиқ овидан унинг ўзи ҳамда у билан бирга бўлганларнинг ҳаммаси ваҳимага тушган эди. \v 10 Шимўннинг шериклари Забадийнинг ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам бундан ваҳимага тушган эдилар. Исо эса Шимўнга: “Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан”, - деди. \v 11 Улар иккита қайиқни қирғоққа чиқардилар ва ҳамма нарсани қолдириб, Исога эргашдилар.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Исо бир шаҳарда бўлганида, бутунлай мохов бўлган бир киши келди. У Исони кўриб, юзи билан ерга ташланди ва Унга ёлвориб деди: “Ҳазрат, агар хоҳласанг, мени поклай оласан”. \v 13 Исо қўлини узатди ва унга тегизиб: “Хоҳлайман, пок бўл”,- деди. Шу онда ундан моховлик кетди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Исо унга буюриб деди: “Буни ҳеч кимга айтмагин, лекин бориб ўзингни руҳонийга кўрсатгин ва покланганинг учун Мусо буюрган қурбонликни келтиргин, токи уларга гувоҳлик бўлсин”.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Аммо Исо ҳақидаги овоза янада кўпроқ ёйилар эди. Саноқсиз оломон Уни тинглаш ва ўзларининг касалликларидан шифо топиш учун Унинг олдига йиғилиб келар эдилар. \v 16 Лекин У саҳро жойларга кетиб, ибодат қилар эди.

1
05/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Бир куни Исо таълим бераётганида, Галиле ва Яҳудиянинг ҳамма жойларидан ҳамда Йерусалимдан фарзийлар ва Қонун муаллимлари келиб, у ерда ўтирган эдилар. Раббийнинг куч-қудрати эса касалларни шифолашда намоён бўлаётган эди.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Мана, баъзи кишилар шол одамни тўшакда олиб келдилар. Уни уйга олиб киришга ва Исонинг олдига қўйишга уринар эдилар. \v 19 Лекин улар одам кўплигидан бунинг имконини топа олмасдан, уйнинг тепасига чиқиб, томни очиб, шолни тўшаги билан ўртага, Исонинг олдига туширдилар.

1
05/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Исо уларнинг имонини кўриб, шолга: “Эй, одам, сенинг гуноҳларинг кечирилмоқда”,- деди. \v 21 Уламолар ва фарзийлар эса: “Куфрлик қилаётган бу ким экан? Ёлғиз Худодан бошқа ким гуноҳларни кечира олади?”- деб мулоҳаза қила бошладилар.

1
05/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Исо уларнинг фикрларини англаб, уларга жавобан: “Сизлар ўз юракларингизда нимани мулоҳаза қиляпсизлар? \v 23 Шолга нима дейиш осонроқ: Сенинг гуноҳларинг кечирилмоқда, деб айтишми ёки: Ўрнингдан тур ва юр, деб айтишми? \v 24 Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимияти борлигини сизлар билишингиз учун...”- деб, Исо шолга: “Сенга айтаман: Ўрнингдан тур, тўшагингни ол ва уйингга бор!”- деди.

1
05/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 У эса ўша заҳоти уларнинг олдида ўрнидан турди, ўзи ётган тўшагини олди ва Худони улуғлаб уйига кетди. \v 26 Шунда уларнинг ҳаммаси ҳайратланиб, Худони улуғладилар ва қўрқувга тўлиб: “Бугун биз ажойиб ишларни кўрдик”,- деб айтар эдилар.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More