uz_luk_text_reg/01/01.txt

1 line
765 B
Plaintext

\v 1 Бизнинг орамизда тўлиқ маълум бўлган воқеалар ҳақида кўплар баёнот тузишни бошлаганларидай, \v 2 буни энг бошидан ўз кўзлари билан кўрган ва Сўзнинг хизматкорлари бўлган одамлар бизга топширганларидай, \v 3 мен ҳам, ҳурматли Теофил, бошидан ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққанимдан сўнг, буларни тартиб билан сенга ёзиб беришни зарур, деб топдим, \v 4 токи сенга ўргатилган таълимотнинг мустаҳкам асосини билиб олгин.