1 line
791 B
Plaintext
1 line
791 B
Plaintext
\v 41 Унинг ота-онаси ҳар йили Песаҳ байрамида Йерусалимга борар эдилар. \v 42 Исо ўн икки ёшга тўлганида, улар одатдагидай байрам қилиш учун яна Йерусалимга бордилар. \v 43 Байрам кунлари тамом бўлгач, улар уйга қайтаётганларида, ўсмир Исо Йерусалимда қолди. Юсуф ва ўсмирнинг онаси буни пайқамадилар, \v 44 лекин: У бошқалар билан бирга келяпти, деб ўйладилар. Бир кунлик йўл юришгач, қариндошлару танишлари орасида Исони қидира бошладилар. |