Mon Apr 05 2021 11:47:14 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-05 11:47:16 -04:00
commit 7fde5ea2f4
304 changed files with 360 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Йешуанинг ўлимидан сўнг, Исроилнинг ўғиллари Раббийдан: “Биздан қайси биримиз канъанликларга қарши жанг қилишга борайлик?”- деб сўрадилар. \v 2 Раббий: “Яҳудо борсин. Мана, Мен ерни унинг қўлларига топшираман”,- деди. \v 3 Яҳудо эса ўзининг биродари Шимўнга: “Мен билан бирга менинг қуръамга киргин ва канъанликларга қарши курашамиз. Мен ҳам сенинг қуръангга кираман”,- деди. Шунда Шимўн у билан бирга борди.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Яҳудо борди. Раббий эса канъанликлар ва перизликларни уларнинг қўлларига топширди, улар Безеқда ўн минг кишини қириб ташладилар. \v 5 Безеқда улар Адони-Безеққа дуч келдилар ва улар билан жанг қилиб, канъанликлар билан перизликларни тор-мор келтирдилар.

1
01/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Подшоҳ Адони-Безеқ қочиб кетди, лекин улар уни таъқиб қилдилар, уни тутиб олдилар ва унинг қўл ва оёқларидаги катта бармоқларини кесиб ташладилар. \v 7 Ўшанда Адони-Безеқ: “Қўл ва оёқларидаги катта бармоқлари кесиб ташланган етмишта подшоҳ менинг хонтахтам остидан ушоқларни териб ер эдилар. Мен қандай қилган бўлсам, Худо менга ҳам шундай қилди”,- деди. Уни Йерусалимга олиб келдилар ва у ўша ерда ўлди.

1
01/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Яҳудонинг ўғиллари Йерусалимга қарши жанг қилдилар ва уни қўлга киритдилар, уни қилич тиғи билан қириб ташладилар ва шаҳарга ўт қўйдилар. \v 9 Сўнгра Яҳудо ўғиллари тоғларда жануб томонда ва пастликларда яшайдиган канъанликлар билан жанг қилгани бордилар. \v 10 Яҳудо Хебронда яшайдиган канъанликларга қарши борди. Хеброннинг номи илгари Қиръат-Арба эди. Улар уерда Шешайни, Аҳиман ва Талмайни қириб ташладилар.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 У ердан Дебирнинг аҳолисига қарши борди. Дебирнинг номи илгари Қиръат-Сефер эди. \v 12 Шунда Калеб: “Ким Қиръат-Сеферни қириб ташласа ва уни қўлга киритса, унга қизим Ахсаҳни хотинликка бераман”,- деди. \v 13 Калебнинг кичик укаси Кеназнинг ўғли Отниэл эса уни қўлга киритди ва Калеб унга ўз қизи Ахсаҳни хотинликка берди.

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 У кетиши керак бўлганида, Отниэл уни отасидан унинг даласини сўрашга ундади. У эшакдан тушди ва Калеб унга: “Сенга нима керак?”- деди. \v 15 Ахсаҳ унга: “Менга баракат беринг,- деди,- Сиз менга шарқий ерни бердингиз, менга сув булоқларини ҳам беринг”. Шунда Калеб унга тепа ва қуйи булоқларни берди.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Мусонинг қайнатаси қайнлик Йитронинг ўғиллари, Палмалар шаҳридан Яҳудонинг ўғиллари билан биргаликда Араддан шарқ томонда бўлган Яҳудиянинг саҳросига келдилар ва келиб, халқ орасида жойлашдилар. \v 17 Яҳудо ўз биродари Шимўн билан бориб Зефатда яшаётган канъанликларни ўлдирдилар ва уларни тўлиқ қириб ташладилар. Шунинг учун шаҳар Хормаҳ, деб аталади.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Шунингдек, Яҳудо Ғазони унинг чегаралари билан бирга, Ашқалонни унинг чегаралари билан бирга, Эқронни унинг чегаралари билан бирга қўлга киритди. \v 19 Раббий Яҳудо билан бирга эди ва у тоғни қўлга киритди. Лекин водийнинг одамларини қувиб юбора олмади, чунки уларда темир аравалар бор эди.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Мусо айтганидек, Калебга Хебронни бердилар ва у ўша юртдан Анакнинг учта ўғлини қувиб юборди. \v 21 Бенямин ўғиллари эса Йерусалимда яшаган ябусликларни қувиб юбора олмадилар. Шунинг учун ябусликлар шу кунларгача Бенямин ўғиллари билан бирга Йерусалимда яшамоқдалар.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Юсуфнинг ўғиллари ҳам Бейт-Элга қарши бордилар ва Раббий улар билан бирга эди. \v 23 Юсуфнинг ўғиллари тўхтаб, Бейт-Элни кўздан кечирдилар (шаҳарнинг номи илгари Луз эди). \v 24 Соқчилар шаҳардан келаётган одамни кўрдилар ва унга: “Бизга шаҳарга кириш жойини кўрсатгин ва сенга шафқат қиламиз”,- дедилар.

1
01/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 У уларга шаҳарга кириш жойини кўрсатди ва улар шаҳарни қиличнинг тиғи билан қириб ташладилар, бу одам билан унинг қариндошларини эса қўйиб юбордилар. \v 26 Бу одам хетликларнинг ерига борди ва у ерда шаҳар қуриб, уни Луз, деб атади. Ҳозирги кунларда ҳам унинг номи шундай.

1
01/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Манашеҳ ҳам Бейт-Шеаннинг аҳолиси ва унинг шаҳарчаларидаги аҳолини, Таанаҳ аҳолиси ва унинг шаҳарчаларидаги аҳолини, Дор аҳолиси ва унинг шаҳарчаларидаги аҳолини, Иблеам аҳолиси ва унинг шаҳарчаларидаги аҳолини, Мегиддон аҳолиси ва унинг шаҳарчаларидаги аҳолини қувиб юбормади. Канъанликлар шу ерда яшаб қолдилар. \v 28 Исроил кучга тўлганида, канъанликларни товон тўлайдиган қилди, лекин уларни тўлиқ қувиб юбормади.

1
01/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Эфрайим ҳам Гезерда яшайдиган канъанликларни қувиб юбормади. Канъанликлар Гезерда уларнинг орасида яшайвердилар.

1
01/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Забулун ҳам Китрон ва Наҳаллал аҳолисини қувиб юбормади ва канъанликлар уларнинг орасида яшаб, уларга товон тўлар эдилар.

1
01/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Ашер ҳам Акко аҳолисини, Сидўн, Аҳлаб, Ахзиб, Хелбаҳ, Офоқ ва Реҳоб аҳолисини қувиб юбормади. \v 32 Ашер ўша ернинг аҳолиси бўлмиш канъанликларнинг орасида яшади, чунки уларни қувиб юбормади.

1
01/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Нафтали ҳам Бейт-Шемеш ва Бейт-Анат аҳолисини қувиб юбормади ва ўша ернинг аҳолиси бўлмиш канъанликларнинг орасида яшади. Бейт-Шемеш ва Бейт-Анат аҳолиси унинг товон тўловчилари эдилар.

1
01/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Амўрликлар Дан ўғилларини тоғларда сиқиб қўйдилар, чунки уларга водийга тушгани қўймас эдилар. \v 35 Амўрликлар Херес, Ойжавлон ва Шаалабин тоғларида яшаб қолдилар. Лекин Юсуф ўғилларининг қўллари амўрликларни енгди ва улар товон тўлайдиган бўлдилар. \v 36 Амўрликларнинг ҳудудлари Акраббим тепалигидан, қоядан бошланар ва ичкарига давом этар эди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббийнинг фариштаси Гилгалдан Бохимга келди ва деди: “Мен сизларни Мисрдан олиб чиқиб, сизларнинг оталарингизга ваъда берган ерга сизларни олиб кирдим ва Мен дедим: Сизлар билан тузган аҳдимни абадий бузмайман, \v 2 сизлар ҳам бу ернинг халқлари билан битим тузманглар, уларнинг қурбонгоҳларини барбод қилинглар. Лекин сизлар Менинг овозимга қулоқ солмадингизлар. Сизлар нима учун бундай қилдингизлар?

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунинг учун Мен сизларга айтяпман: Мен уларни сизларнинг олдингиздан қувиб юбормайман, лекин улар сизларнинг биқинларингизга тикан бўладилар, уларнинг худолари эса сизларга тўр бўлади”. \v 4 Худонинг фариштаси бу сўзларни Исроилнинг барча ўғилларига айтганида, халқ баланд овозда фарёд қилиб йиғлади. \v 5 Шунинг учун у жой Бохим, деб аталади. Улар ўша жойда Раббийга қурбонлик келтирдилар.

1
02/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Йешуа халқни қўйиб юборганида, Исроил ўғилларининг ҳар бири ўзининг улушига, ерни мерос қилиб олиш учун борди. \v 7 Халқ эса Йешуанинг барча кунларида ва Йешуадан сўнг ҳам яшаган, Раббийнинг Исроил учун қилган буюк ишларини кўрган оқсоқолларнинг барча кунларида Раббийга хизмат қилар эди. \v 8 Раббийнинг қули Нўн ўғли Йешуа бир юз ўн ёшда вафот этганидан сўнг,

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 уни ўзининг улушининг ҳудудида, яъни Гаҳаш тоғининг шимолида бўлган Эфрайим тоғидаги Тимнат-Қераҳда кўмдилар. \v 10 Бу авлоднинг ҳаммаси ўз оталарига қўшилганида, ва улардан сўнг Раббийни ҳам, Унинг Исроил учун қилган ишларини ҳам билмайдиган бошқа авлод кўтарилганида,

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 шунда Исроил ўғиллари Раббийнинг нигоҳида ёвуз нарсаларни қила бошладилар ва Баалларга хизмат қила бошладилар. \v 12 Уларни Миср еридан олиб чиққан Раббий оталарининг Худосини улар тарк этиб, бошқа худоларга, яъни уларни ўраб турган халқларнинг худоларига мурожаат қилиб, уларга сажда қила бошладилар ва Раббийни ғазаблантирдилар. \v 13 Улар Раббийни тарк этиб, Баал ва Аштаротга хизмат қила бошладилар.

1
02/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шунда Раббийнинг ғазаби Исроилга қарши алангаланди ва У уларни талончиларнинг қўлларига топширди. Булар эса уларни талон-тарож қилдилар. Уларни қуршаб турган душманларининг қўлларига У уларни топширди ва улар душманларига бошқа қарши тура олмадилар. \v 15 Раббий уларга айтганидек ҳамда Раббий уларга қасам ичганидек, улар қаерга бормасинлар, Раббийнинг қўли уларга ёмонликка эди ва улар жуда эзилдилар.

1
02/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Сўнг Раббий уларга ҳакамларни кўтарар эди, улар эса талончиларнинг қўлидан уларни қутқарар эдилар. \v 17 Лекин улар ҳакамларга ҳам қулоқ солмас эдилар, аксинча, ўзга худоларнинг ортидан зинокорона юрар ва уларга сажда қилар эдилар. Уларнинг оталари Раббийнинг амрларига бўйсуниб юрган йўлдан эса улар тезда озиб, оталаридек ҳаракат қилмас эдилар.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Раббий уларга ҳакамларни кўтарганида, Раббийнинг Ўзи ҳакам билан бирга бўлиб, ҳакамнинг барча кунларида уларни душманларидан қутқарар эди. Чунки уларни азоблаётган ва эзаётганлардан бўлган уларнинг инграшларини эшитиб, Раббий уларга раҳм қилар эди. \v 19 Лекин ҳакам ўлганида, улар яна бошқа худоларга ўгирилдилар ва ўз оталаридан баттар ишни қилиб, уларга хизмат қилар ва сажда қилар эдилар. Улар ўз ишларидан ҳамда қайсарона йўлларидан қолмас эдилар.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Шунда Раббийнинг ғазаби Исроилга қарши алангаланди ва У деди: “Бу халқ Менинг оталари билан тузган аҳдимни бузаётгани ва Менинг овозимга қулоқ солмаётгани учун, \v 21 Йешуа ўлаётганида қолдирган халқлардан бирортасини Мен ҳам уларнинг қаршисидан қувиб юбормайман. \v 22 Мен бу халқлар билан Исроилни синайман: уларнинг оталари тутгани каби улар Раббийнинг йўлини тутадиларми ва шу йўлдан юрадиларми ёки йўқми?” \v 23 Шундай қилиб, Раббий бу халқларни қолдириб, уларни тезда қувиб юбормади ва уларни Йешуанинг қўлига топширмади.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мана, канъанликларнинг ҳамма урушларини билмаган Исроилнинг бутун халқини синаш учун Раббий қолдирган халқлар қуйидагилар: \v 2 (яъни урушни билмаган исроилликларнинг кейинги авлодлари урушни билишлари ва ўрганишлари учун қолдирилган халқлар): \v 3 Пелиштликларнинг бешта ҳокими, барча канъанликлар, сидўнликлар, Баал-Ҳермон тоғидан Ҳаматга кириш жойигача бўлган Лебанон тоғида яшайдиган ҳивликлардир.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Раббийнинг оталарига Мусо орқали берган амрларига исроилликлар бўйсунадиларми, деб билиб олиш учун бу халқлар синашга қолдирилган эдилар. \v 5 Шундай қилиб, Исроил ўғиллари канъанликлар, хетликлар, амўрликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликлар орасида яшар эдилар. \v 6 Уларнинг қизларини ўзларига хотинликка олар эдилар, ўз қизларини эса уларнинг ўғилларига берар эдилар. Уларнинг худоларига ҳам хизмат қилар эдилар.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Исроилнинг ўғиллари Раббий нигоҳида ёвуз нарсаларни қилдилар, ўз Раббий Худосини унутиб, Баал ва Аштаротга хизмат қилдилар. \v 8 Шунда Раббийнинг ғазаби Исроилга қарши алангаланди ва У уларни Орам-Наҳарайимнинг подшоҳи Қушонриштамнинг қўлига топширди. Исроил ўғиллари Қушонриштамга саккиз йил хизмат қилдилар.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Сўнг Исроил ўғиллари Раббийга фарёд қилдилар. Раббий эса Исроил ўғилларига қутқарувчини, Калебнинг кичик укаси Кеназнинг ўғли Отниэлни кўтарди ва у уларни қутқарди. \v 10 Раббийнинг Руҳи унинг устида эди. У Исроилда ҳакам эди. У урушга чиқди ва Раббий Орам-Наҳарайимнинг подшоҳи Қушонриштамни унинг қўлига топширди. Шундай қилиб, Отниэлнинг қўли Қушонриштамни енгди. \v 11 Шунда ер қирқ йил ором олди. Сўнг Кеназнинг ўғли Отниэл оламдан ўтди.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Исроил ўғиллари яна Раббий нигоҳида ёвуз нарсаларни қила бошладилар. Улар Раббий нигоҳида ёвуз нарсаларни қилганлари учун Раббий Мўаб подшоҳи Эглонни Исроилга қарши кучлантирди. \v 13 У ўзига аммўнликлару амолеқликларни йиғди ва бориб, Исроилни қириб ташлади. Улар Палмалар шаҳрини ҳам қўлга киритдилар. \v 14 Исроил ўғиллари Мўаб подшоҳи Эглонга ўн саккиз йил хизмат қилдилар.

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шунда Исроил ўғиллари Раббийга фарёд қилдилар ва Раббий уларга қутқарувчини Бенямин ўғли Геранинг ўғли Эҳудни кўтарди. У чапақай эди. Исроил ўғиллари у орқали Мўаб подшоҳи Эглонга инъомлар юбордилар.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Аммо Эҳуд ўзига иккала томони ўткир бўлган, узунлиги бир тирсак бўлган қилич ясади ва уни ридоси остига ўзининг ўнг сонига боғлаб қўйди. \v 17 У Мўаб подшоҳи Эглонга инъомларни олиб келди, Эглон эса жуда семиз одам эди. \v 18 Эҳуд инъомларни келтириб бергач ва инъомларни кўтариб келган одамларни кузатиб қўйгач,

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 ўзи эса Гилгалда бўлган бутларнинг олдидан қайтиб келди ва деди: “Подшоҳ, менинг сенга айтадиган сир бўлган гапим бор”. У: “Жим”,- деди. Унинг олдида турганларнинг барчаси унинг олдидан чиқиб кетдилар. \v 20 Эҳуд унинг олдига кирди. У алоҳида салқин болохонада ўтирар эди. Эҳуд: “Менда сен учун Худодан сўз бор”,- деди. Эглон курсидан турди.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Эҳуд ўзининг чап қўлини чўзиб, ўнг сонидан қилични олди ва унинг қорнига уни шундай санчдики, \v 22 тиғи билан бирга дастаси ҳам кириб кетди ва ёғ тиғни ёпиб қолди, чунки Эҳуд қилични унинг қорнидан чиқармаган эди ва ундан чиқинди чиқиб кетди. \v 23 Эҳуд даҳлизга чиқди ва ортидан болохонанинг эшикларини ёпиб, қулфлаб қўйди.

1
03/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 У чиққанида, Эглоннинг қуллари келиб, қарадилар-да, мана, болохонанинг эшиклари қулф эди. Улар: “У салқин хонада эҳтиёжини чиқармоқда”,- дедилар. \v 25 Уни жуда узоқ кутдилар. Аммо ҳеч ким болохона эшикларини очмаётганини кўрганларида, калитни олиб, очдилар ва, мана, подшоҳ ерда ўлиб ётар эди.

1
03/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Улар талмовсираб турганларида, Эҳуд кетиб қолди ва бутларнинг орасидан ўтиб, Сеираҳга қочиб қутулди. \v 27 У келиб, Эфрайим тоғида карнай чалди ва у билан бирга Исроилнинг ўғиллари тоғдан тушдилар, у улардан олдинда борар эди.

1
03/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 У: “Менинг ортимдан юринглар, чунки Раббий сизларнинг душманларингиз мўабликларни қўлларингизга топширди”,- деди уларга. Унинг ортидан бордилар ва Йордандан Мўабга бориладиган кечувни қўлга олиб, ҳеч кимни ўтгани қўймадилар. \v 29 Улар ўша вақтда мўабликлардан барчаси соғлом ва кучли бўлган ўн мингга яқин кишини қириб ташладилар, ҳеч ким қочиб кета олмади. \v 30 Шу тарзда, шу куни мўабликлар Исроилнинг қаршисида бўйсундилар ва ер саксон йил ором олди.

1
03/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Ундан сўнг Анат ўғли Шамгар келди, у ҳўкизнинг қозиғи билан олти юзта пелиштликни ўлдирди. У ҳам Исроилни қутқарди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Эҳуд ўлганидан сўнг Исроил ўғиллари яна Раббий нигоҳида ёвуз нарсаларни қила бошладилар. \v 2 Шунда Раббий уларни Ҳазорда ҳукмронлик қиладиган Канъан подшоҳи Йабиннинг қўлига топширди. Унинг лашкарбошиси Харошет-Гойимда яшайдиган Сисаро эди. \v 3 Исроилнинг ўғиллари Раббийга фарёд қилдилар, чунки унинг тўққиз юзта темир араваси бор эди ва у Исроил ўғилларини йигирма йил оғир эзди.

1
04/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Ўша вақтда Лапидотнинг хотини, башоратчи Дебораҳ Исроилда ҳакам эди. \v 5 У Эфрайим тоғидаги, Рамаҳ ва Бейт-Эл оралиғидаги Дебораҳнинг палмаси тагида яшар эди. Исроилнинг ўғиллари унинг олдига ҳукмга келар эдилар.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Дебораҳ одам юбориб, Нафтали қабиласига тегишли Қедеш шаҳридан Абиноам ўғли Баракни чақиртирди ва унга деди: “Сенга Раббий, Исроилнинг Худоси амр қилмоқда: Бориб, Табўр тоғига чиққин. Ўзинг билан бирга Нафтали ва Зебулун ўғилларидан ўн минг кишини ол. \v 7 Мен эса, сенинг олдингга, Кишон оқимига Йабиннинг лашкарбошиси Сисарони, унинг аравалари ва кўп сонли қўшинини олиб келаман, уни сенинг қўлларингга топшираман”.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Барак унга: “Агар сен мен билан бирга борсанг, бораман. Агар мен билан бормасанг, бормайман”,- деди. \v 9 У эса деди: “Хўп, мен сен билан бирга бораман. Фақат унда сен бораётган бу йўлда шараф сенга бўлмайди, Раббий Сисарони аёлнинг қўлига топширади”. Дебораҳ туриб, Барак билан бирга Қедешга борди.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Барак Зебулун ва Нафтали қабиласини Қедешга чақирди ва унинг ортидан ўн минг киши борди. Дебораҳ ҳам у билан бирга борди.

1
04/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Қайнлик Хебер Мусонинг қайнатаси Ҳобаб ўғилларидан, қайнликлардан ажралди ва Қедеш яқинидаги Заананним эманзорида чодир ёйди.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Сисарога эса Абиноамнинг ўғли Баракни Табўр тоғига кўтарилганини етказдилар. \v 13 Сисаро ўзининг барча араваларини, тўққиз юзта темир аравани, ўзида бўлган бор халқни Харошет-Гойимдан Кишонга чақиртирди.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Дебораҳ Баракка: “Тур, чунки бу Раббий Сисарони сенинг қўлларингга топширадиган кундир. Раббийнинг Ўзи сендан олдинда боради”,- деди. Барак ва унинг ортидан ўн минг киши Табўр тоғидан тушди.

1
04/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шунда Раббий Сисарони, унинг барча араваларини, унинг бор қўшинини Баракнинг қиличидан саросимага солди. Сисаро эса аравасидан тушиб, пиёда қочиб кетди. \v 16 Барак унинг аравалари ва қўшинини Харошет-Гойимгача таъқиб қилди ва Сисаронинг бор қўшини қилич тиғидан қулади, ҳеч ким қолмади.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Сисаро эса қайнлик Хебернинг хотини Йаэлнинг чодирига пиёда қочиб кетди. Зеро Ҳазор подшоҳи Йабин ва қайнлик Хебернинг орасида тинчлик бор эди. \v 18 Йаэл Сисарога пешвоз чиқди ва деди: “Киринг, эгам менинг, меникига киринг. Қўрқманг”. У унинг чодирига кирди ва у уни гилам билан ёпди.

1
04/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Сисаро унга: “Менга ичишга озроқ сув бер, мен чанқадим”,- деди. У сут солинган мешни олди, унга ичирди ва уни яна ёпиб қўйди. \v 20 Сисаро унга яна деди: “Чодирнинг эшиги ёнида тур, агар бирор киши келиб, сендан сўраса: Бу ерда ҳеч ким йўқми?- деса, сен: Йўқ,- дегин”.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Лекин Хебернинг хотини Йаэл чодирнинг қозиғи ва болғани қўлига олиб, секингина унинг олдига келди ва қозиқни унинг чаккасига шундай санчдики, ерга қоқиб қўйди. У эса чарчоқдан ухлаб қолган эди ва шундай ўлди. \v 22 Мана, Барак Сисаронинг ортидан таъқиб қилар эди. Йаэл унга пешвоз чиқди ва деди: “Киринг, сиз излаётган кишини мен сизга кўрсатаман”. У уникига кирди ва, мана, Сисаро ўлиб ётар, қозиқ эса унинг чаккасида эди.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Ўша куни Худо Канъан подшоҳи Йабинни Исроил ўғиллари олдида бўйсундирди. \v 24 Исроил ўғиллари Канъан подшоҳи Йабинни қириб ташламагунларича, уларнинг қўли Канъан подшоҳи Йабин устидан тобора ва тобора кучайиб бораверди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўша куни Дебораҳ ва Абиноам ўғли Барак қуйидаги сўзлар билан куйлашди: \v 2 “Исроилнинг йўлбошчилари йўл бошладилар, халқ эса ғайрат кўрсатди. Раббийни шарафланглар!

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Эй, подшоҳлар, қулоқ солинглар! Эй, ҳокимлар, диққат қилинглар! Мен Раббийга куйламоқдаман, Исроилнинг Раббий Худосига куйламоқдаман. \v 4 Раббий, Сен Сеирдан чиқаётганингда, Эдўм даласидан келаётганингда, ер титрар, самодан ёмғир томчирар, булутлар эса сув ёғдирар эди.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Раббийнинг юзидан тоғлар эрир, Исроилнинг Раббий Худосининг юзидан ҳатто мана шу Синай эрир эди. \v 6 Анат ўғли Шамгарнинг кунларида, Йаэлнинг кунларида йўллар бўш эди. Илгари тўғри йўлдан юрганлар эса энди айланма йўллардан юрар эдилар.

1
05/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Исроилнинг қишлоқларида аҳоли қолмади. Мен, Дебораҳ, кўтарилмагунимча, мен, Исроилдаги она, кўтарилмагунимча аҳоли қолмади. \v 8 Халқ янги худоларни танлади, шунинг учун дарвозада уруш бўлди. Исроилнинг қирқ мингида қалқон ва найза кўринар эдими?

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Менинг юрагим сизларга ёйилган, эй Исроилнинг бошлиқлари, эй, халқнинг орасида ғайратли бўлганлар! Раббийни шарафланглар! \v 10 Эй, оқ эшакларда юрувчилар, гиламларда ўтирувчилар ва йўлда кетаётганлар, қўшиқ куйланглар!

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Мана, қудуқ атрофида подаларни йиғаётганларнинг овозлари! Улар Раббийнинг ҳақлиги учун мадҳлар айтар, Исроилдаги Унинг ҳақлиги учун сардорларни шарафлар эдилар! Ўшанда Раббийнинг халқи дарвозага чиқди.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Уйғон, уйғон, эй, Дебораҳ! Уйғон, уйғон! Қўшиқ куйла! Тур, Барак! Ўз асирларингни бошқаргин, эй, Абиноам ўғли! \v 13 Ўшанда кучлиларнинг камига У халқни бўйсундирди. Раббий менга жасурларни бўйсундирди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Амолеқнинг ерида ўрнашган одамлар Эфрайимдан келдилар. Эй, Бенямин, сенинг ортингдан, сенинг халқинг орасида Махирдан ҳокимлар ҳам, Зебулундан котибнинг қаламига эга бўлганлар ҳам келдилар.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Дебораҳ билан Иссохорнинг ҳокимлари ва Барак билан Иссохорнинг ўзи водийга пиёда тушди. Рубен авлодларининг юрагида эса катта тебраниш бор.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Нима учун подаларнинг маърашини тинглаб, қўраларнинг орасида ўтирибсан? Рубен авлодларининг юрагида катта тебраниш бор.

1
05/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Гилъад Йорданнинг нариги томонида тинч яшамоқда, Дан кемалар билан нимадан қўрқади? Ашер дарёнинг қирғоғида ўтирибди ва ўзининг бандаргоҳларида тинч яшамоқда. \v 18 Забулун ўз жонини ўлимга маҳкум қилган халқ! Нафтали ҳам даланинг тепаликларидадир!

1
05/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Подшоҳлар келиб, жанг қилдилар. Ўшанда Канъан подшоҳлари ҳам Мегиддонинг сувлари ёнидаги Таанаҳда жанг қилдилар, аммо ҳеч қанча кумушни ўлжа қилиб олмадилар. \v 20 Юлдузлар самодан, ўз йўлларида Сисаро билан курашдилар.

1
05/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Кишон оқими уларни оқириб кетди! Эй, кўҳна оқим, Кишон оқими! Эй, менинг жоним, кучни топтагин! \v 22 Ўшанда отларнинг туёғи қочишдан синдилар, унинг кучлиларининг қочишидан синдилар.

1
05/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Мерозни лаънатланглар,- дейди Раббийнинг фариштаси,- лаънатланглар! Раббийнинг ёрдамига келмаганлари, жасурлар билан Раббийнинг ёрдамига келмаганлари учун унинг аҳолисини лаънатланглар.

1
05/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Қайнлик Хебернинг хотини Йаэл аёллар орасида баракатли бўлсин, чодирларда аёллар орасида баракатли бўлсин! \v 25 У сув сўради, Йаэл сут берди, амалдорларнинг косасида энг яхши сутни келтирди.

1
05/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Чап қўлини қозиққа, ўнг қўлини эса ишчиларнинг болғасига чўзди. Сисарони урди, унинг бошини шикастлади, уни ёрди ва чаккасини тешди. \v 27 Унинг оёқларига эгилди, қулаб тушиб ётди. Унинг оёқларига эгилди ва қулади. Қаерда эгилган бўлса, ўша ерда ўлик қулади.

1
05/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Сисаронинг онаси панжара ортидан ойнага қараб, фарёд қилмоқда. Нима учун унинг араваси шунча узоқ вақтдан буён қайтмаяпти, нима учун унинг араваларининг ғилдираклари бунча имиллаяпти?

1
05/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Уларнинг аёлларидан донолари унга жавоб бермоқдалар, унинг ўзи ҳам ўзининг сўзларига жавоб бермоқда: \v 30 "Аниқ, улар топганлар, ўлжани тақсимлаяптилар, ҳар бир жангчига битта ёки иккитадан қиз бўлди. Ўлжа олинган ранг-баранг кўйлак, асирнинг елкасидан ечиб олинган, иккала томонига нақш урилган, ўлжа олинган ранг-баранг кўйлак Сисарога бўлди".

1
05/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Худди шундай, ё, Раббий, Сенинг барча душманларинг ҳалок бўлсин! Раббийни севадиганлар эса бор кучида кўтариладиган қуёш каби бўлсинлар”. Бу воқеадан сўнг ер қирқ йил ором олди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исроил ўғиллари яна Раббий нигоҳида ёвуз нарсаларни қила бошладилар ва Раббий уларни етти йилга мидианликларнинг қўлларига топширди. \v 2 Мидианликларнинг қўли эса Исроилнинг устида оғир эди. Исроил ўғиллари мидианликлардан ҳимояланиш учун тоғларда даралар, ғорлар ва мустаҳкамланган жойлар қилдилар.

1
06/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Исроил экин экканида, мидианликлар, амалеқликлар ва шарқнинг аҳолиси келиб, уларнинг ерларида юрар, \v 4 ўз қароргоҳларини қурар, Ғазогача ернинг ҳосилларини битирар ва Исроилда озиқланиш учун қўйни ҳам, ҳўкизни ҳам, эшакни ҳам қолдирмас эдилар.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Чунки улар ўз чорвалару чодирлари билан келиб, чигиртка каби кўп сонли бўлиб келар эдилар. Уларнинг ўзлари ва уларнинг туяларининг сон-саноғи йўқ эди. Улар Исроил ерини бўм-бўш қилиш учун унда юрар эдилар. \v 6 Исроил мидианликлар туфайли жуда қашшоқлашди. Шунда Исроил ўғиллари Раббийга фарёд қилдилар.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Исроил ўғиллари Раббийга мидианликлардан фарёд қилганларида, \v 8 Раббий Исроил ўғилларига пайғамбарни юборди ва уларга деди: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: Мен сизларни Мисрдан олиб чиқдим, сизларни қуллик уйидан олиб чиқдим.

1
06/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Сизларни мисрликларнинг қўлидан ва сизларни эзганларнинг қўлидан халос қилдим. Мен уларни олдингиздан қувиб юбориб, уларнинг ерларини сизларга бердим, \v 10 ва сизларга: Мен сизларнинг Раббий Худойингизман. Сизлар амўрликларнинг ерида яшаб, уларнинг худоларини эҳтиром қилманглар,- дедим. Лекин сизлар Менинг овозимга қулоқ солмадингизлар”.

1
06/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Сўнг Раббийнинг фариштаси келиб, Ўфраҳда Абиэзернинг авлоди Йоашга тегишли бўлган эман остида ўтирди. Унинг ўғли Гидъўн эса мидианликлардан яшириниш учун исканжада буғдойни уриб чиқараётган эди. \v 12 Унга Раббийнинг фариштаси намоён бўлди ва унга: “Раббий сен билан бирга, эй, кучли паҳлавон!”- деди.

1
06/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Гидъўн унга: “Эгам менинг! Агар Раббий биз билан бўлса, нима учун буларнинг ҳаммаси бошимизга тушди? Бизнинг оталаримиз: "Раббий бизни Мисрдан олиб чиқди", деб айтиб берган Унинг барча мўъжизалари қани? Эндиликда Раббий бизни тарк этди ва бизни мидианликларнинг қўлларига топширди”,- деди.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Раббий унга қараб деди: “Шу кучинг билан бориб, Исроилни мидианликларнинг қўлларидан халос қилгин. Мен сени юборяпман”. \v 15 У: “Ё, Раббий! Мен Исроилни қандай қилиб халос қиламан? Мана, менинг авлодим Манашеҳнинг қабиласида энг қашшоғи, мен ҳам отамнинг уйида энг кичигиман”,- деди унга.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Раббий унга: “Мен сен билан бирга бўламан. Сен мидианликларни бир кишини енггандек енгасан”,- деди. \v 17 Гидъўн эса Унга деди: “Агар мен Сенинг нигоҳларингда иноят топган бўлсам, унда Сен мен билан суҳбатлашаётганинг ҳақида менга аломат бергин: \v 18 мен Сенинг олдингга келмагунимча ва ўз туҳфамни келтириб Сенга тақдим қилмагунимча, шу ердан кетма”. У: “Мана, келгунингча тураман”,- деди.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Гидъўн бориб, улоқчани сўйди ва бир эфа ундан ачитқисиз нон тайёрлади. Гўштни саватга солди, шўрвани хумчага қуйди ва эман остига олиб келиб, фариштага тақдим этди. \v 20 Худонинг фариштаси унга: “Гўшт ва ачитқисиз нонни олиб, мана бу тошнинг устига қўйгин, сўнг шўрвани устига тўккин”,- деди. У худди шундай қилди.

1
06/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Раббийнинг фариштаси қўлида бўлган таёғининг учини чўзиб, гўшт ва ачитқисиз нонга теккизди. Шунда тошдан олов чиқиб, гўшт ва ачитқисиз нонни еб юборди. Раббийнинг фариштаси эса унинг кўзидан ғойиб бўлди.

1
06/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Гидъўн эса бу Раббийнинг фариштаси эканини кўриб: “Ҳолимга вой, ё, Раббий Худо! Чунки мен Раббийнинг фариштаси билан юзма юз кўришдим”,- деди. \v 23 Раббий унга: “Сенга тинчлик бўлсин! Қўрқма, ўлмайсан”,- деди. \v 24 Ўша жойда Гидъўн Раббийга қурбонгоҳ қурди ва уни Йаҳвеҳ Шалом, деб атади. У ҳозирги кунгача Абиэзернинг Ўфраҳидадир.

1
06/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Ўша тунда Раббий унга деди: “Отангнинг подасидан бир бузоқ ва етти ёшли бошқа бир бузоқни ол. Отангникида бўлган Баалнинг қурбонгоҳини эса бузиб ташла, унинг ёнидаги Аштаротнинг санамини парчалаб ташла. \v 26 Сўнг мана шу қоянинг чўққисида қоидаси бўйича ўз Раббий Худойингга қурбонгоҳ қургин ва иккинчи бузоқни олиб, сен кесиб ташлайдиган Аштаротнинг дарахт ўтинларида тамоман ёндириш қурбонлигига келтир”.

1
06/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Гидъўн ўз қулларидан ўн кишини олди ва Раббий айтганидек қилди. Лекин буни кундузи қилишга отасининг хонадонидагилари ва шаҳар аҳолисидан қўрққани туфайли тунда қилди.

1
06/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Эрталаб шаҳар аҳолиси турди ва, мана, Баалнинг қурбонгоҳи бузиб ташланган, унинг ёнидаги Аштарот парчалаб ташланган ва янги ўрнатилган қурбонгоҳда иккинчи бузоқ тамоман ёндириш қурбонлигига келтирилган эди. \v 29 Улар бир-бирларига: “Ким бу ишни қилди?”- дер эдилар. Изладилар, сўраб-суриштирдилар ва уларга: “Йоашнинг ўғли Гидъўн буни қилди”,- дедилар.

1
06/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Шаҳар аҳолиси Йоашга: “Ўғлингни олиб чиққин. У Баалнинг қурбонгоҳини бузиб ташлагани ва унинг ёнидаги Аштарот санамини парчалаб ташлагани учун ўлиши керак”,-дедилар.

1
06/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Йоаш унинг қаршисида турганларнинг барчасига: “Баал учун сизлар курашасизларми? Уни сизлар ҳимоя қиласизларми? Ким у учун курашса, ўша одам шу тонгнинг ўзида ўлимга маҳкум қилинади. Агар у худо бўлса, ўзи учун ўзи курашсин, чунки у унинг қурбонгоҳини бузди”,- деди. \v 32 Шу кундан бошлаб Гидъўнни Йеруббаал, деб атай бошлади, чунки: “У унинг қурбонгоҳини бузгани учун Баалнинг ўзи у билан курашсин”,- деди.

1
06/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Сўнгра ҳамма мидианликлар, амолеқликлар ва шарқ аҳолиси биргаликда йиғилиб, дарёни кечиб ўтдилар ва Йезреэл водийсида қароргоҳ қурдилар.

1
06/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Гидъўнни эса Раббийнинг Руҳи қамради. У карнай чалди ва Абиэзернинг авлоди унинг ортидан боришга чақирилди. \v 35 У Манашеҳнинг барча қабиласига элчилар юборди ва унинг ортидан боришга улар ҳам чақирилдилар. Шунингдек, Ашерга, Забулун ва Нафталига элчилар юборди. Улар эса у билан учрашгани келдилар.

1
06/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Гидъўн Худога деди: “Агар Сен, Ўзинг айтганингдек, менинг қўлим билан Исроилни халос қилсанг, \v 37 унда аломат бер. Мана, қирқилган жунни хирмон саройида ёяман: агар шудринг фақат жунда бўлса ва бутун ер қуруқ бўлса, унда Сен айтганингдек, менинг қўлим билан Исроилни қутқаришингни билиб оламан”.

1
06/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Шундай бўлди ҳам. Эртаси куни, эрта тонгда туриб, у жунни сиқди ва жундан тўла бир пиёла шудрингни сиқиб олди.

1
06/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Гидъўн Худога яна: “Агар яна бир бора айтсам ва яна бир боргина жун билан синов ўтказсам, мендан ғазабланмагин. Энди фақат жуннинг усти қуруқ бўлсин, бутун ерда эса шудринг бўлсин”,- деди. \v 40 Ўша тунда Худо худди шундай қилди: фақат жуннинг усти қуруқ бўлиб, бутун ерда эса шудринг бор эди.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Гидъўн бўлмиш Йеруббаал ва у билан бирга бўлган халқ эрта тонгда туриб, Ҳарод қудуғи ёнида қароргоҳ қурди. Мидианнинг қароргоҳи эса ундан шимол томонда, водийдаги Мўреҳ тепалигида эди.

1
07/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Раббий Гидъўнга деди: “Сен билан бирга бўлган халқ жуда кўп, Мен мидианликларни уларнинг қўлларига топшира олмайман, токи Исроил Менинг қаршимда мағрурланиб: Менинг қўлим мени қутқарди, демасин. \v 3 Шунинг учун, халқнинг қулоғига эшиттириб эълон қил ва уларга: Ким қўрқоқ ва журъатсиз бўлса, ортга қайтсин ва Гилъад тоғидан эрта тонгда кетсин, деб айтгин”. Шунда халқдан йигирма икки минг киши қайтди, ўн минг киши қолди.

1
07/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Раббий яна Гидъўнга деди: “Ҳали ҳам халқ кўп. Уларни сувга бошлаб боргин, Мен сенга уларни танлаб бераман. Мен ким ҳақида: Сен билан бирга борсин, десам, ўша сен билан бирган борсин. Ким ҳақида: Сен билан бирга бормасин, десам, ўша сен билан бирга бормасин”.

1
07/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 У халқни сувнинг бўйига олиб келди. Раббий Гидъўнга деди: “Ким сувни ит ялаб ичгани каби тили билан ялаб ичса, уни алоҳида қўйгин. Шунингдек, тиззаларига чўк тушиб, сув ичадиганларнинг ҳаммасини алоҳида қўйгин”. \v 6 Қўлидан оғзи билан сувни ялаб ичганларнинг сони уч юз киши эди, қолган бутун халқ эса сув ичиш учун тиззаларига чўк тушган эдилар.

1
07/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сўнг Раббий Гидъўнга деди: “Ялаб ичган уч юз киши билан Мен сизларни халос қиламан ва мидианликларни қўлларингизга топшираман. Бутун халқ эса ўз жойига борсин”. \v 8 Улар халқдан ўзлари учун озуқа ва уларнинг карнайларини олдилар ва Гидъўн ҳамма исроилликларни чодирларига қўйиб юбориб, ўзига уч юз кишини олиб қолди. Мидианликларнинг чодирлари эса ундан пастда, водийда эди.

1
07/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Ўша тунда Раббий унга деди: “Тур ва қароргоҳга тушиб бор. Мен уни сенинг қўлингга топширяпман. \v 10 Агар бир ўзинг боришга қўрқсанг, унда қароргоҳга хизматкоринг Фураҳ билан бор. \v 11 Улар нима деяётганларини эшитасан, ўшанда қўлларинг қувватланади ва қароргоҳга борасан”. Гидъўн ва унинг хизматкори Фураҳ қароргоҳда бўлган қуролланган кишиларнинг олдига бордилар.

1
07/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Мидианликлар, амолеқликлар ва шарқнинг барча аҳолиси водийда чигиртка каби кўпчилик бўлиб жойлашган эдилар. Уларнинг туяларининг сон-саноғи йўқ эди, улар дарё қирғоғидаги қум каби кўп эдилар.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More