uz_jdg_text_reg/01/22.txt

1 line
554 B
Plaintext

\v 22 Юсуфнинг ўғиллари ҳам Бейт-Элга қарши бордилар ва Раббий улар билан бирга эди. \v 23 Юсуфнинг ўғиллари тўхтаб, Бейт-Элни кўздан кечирдилар (шаҳарнинг номи илгари Луз эди). \v 24 Соқчилар шаҳардан келаётган одамни кўрдилар ва унга: “Бизга шаҳарга кириш жойини кўрсатгин ва сенга шафқат қиламиз”,- дедилар.