1 line
968 B
Plaintext
1 line
968 B
Plaintext
\v 20 Шунда Раббийнинг ғазаби Исроилга қарши алангаланди ва У деди: “Бу халқ Менинг оталари билан тузган аҳдимни бузаётгани ва Менинг овозимга қулоқ солмаётгани учун, \v 21 Йешуа ўлаётганида қолдирган халқлардан бирортасини Мен ҳам уларнинг қаршисидан қувиб юбормайман. \v 22 Мен бу халқлар билан Исроилни синайман: уларнинг оталари тутгани каби улар Раббийнинг йўлини тутадиларми ва шу йўлдан юрадиларми ёки йўқми?” \v 23 Шундай қилиб, Раббий бу халқларни қолдириб, уларни тезда қувиб юбормади ва уларни Йешуанинг қўлига топширмади. |