Wed Apr 07 2021 17:07:53 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:07:56 -04:00
commit 703e54ca7c
402 changed files with 458 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Эй, Теофил, мен биринчи китобда Исонинг энг бошидан то осмонга кўтарилган кунигача ўргатган ва қилган ҳамма нарсалари ҳақида ёзган эдим. \v 2 Шу пайтда У танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ билан буйруқлар бериб, \v 3 Ўз азоб-уқубатидан кейин уларга Ўзини тирик кўрсатди. У қирқ кун давомида кўп аниқ далиллар билан ҳаворийларга зоҳир бўлиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида сўзлар эди.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Сўнгра уларни йиғиб, уларга буюрди: “Йерусалимдан кетиб қолманглар, лекин Мендан эшитган Отамнинг ваъдасини кутиб туринглар. \v 5 Чунки Яҳё сувга чўмдирган эди, аммо сизлар бир неча кундан кейин Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар”.

1
01/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Шунинг учун улар йиғилгач, Ундан сўрадилар: “Раббий! Исроилнинг Шоҳлигини шу вақтда тиклайсанми?” \v 7 Исо эса уларга деди: “Ота Ўз ҳокимияти билан белгилаб қўйган вақт ва муддатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас. \v 8 Аммо Муқаддас Руҳ сизларнинг устингизга тушиб келганида, сизлар куч-қудрат оласизлар ва Йерусалимда, бутун Яҳудия ҳамда Самарияда, то ернинг ҳудудларигача Менинг гувоҳларим бўласизлар”.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Буларни айтгач, Исо уларнинг кўзлари олдида осмонга кўтарилди ва булут Уни уларнинг нигоҳидан олиб кетди. \v 10 Ҳаворийлар осмонга кўтарилаётган Исога қараб турганларида, оқ кийимли иккита эркак уларнинг олдиларида зоҳир бўлиб, \v 11 уларга: “Галиле эркаклари! Нега сизлар осмонга тикилиб турибсизлар? Сизларнинг олдингиздан осмонга олинган шу Исо, осмонга қандай кўтарилганини кўрган бўлсангизлар, худди шундай келади”,- деб айтдилар.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шунда улар Зайтун, деб аталадиган тоғдан Йерусалимга қайтиб келдилар. Бу тоғ Йерусалимга яқин бўлиб, бир шаббат йўли масофасида эди. \v 13 Улар келиб, болохонага чиқдилар. Шундай қилиб, Петъёр, Ёқуб, Юҳанно ва Андер, Филип ва Тўма, Бартолмей ва Матто, Алфейнинг ўғли Ёқуб, Зилот Шимўн ва Ёқубнинг ўғли Яҳудо ўша ерда эдилар. \v 14 Уларнинг ҳаммалари бир неча аёллар ва Исонинг онаси Мирйам ҳамда Унинг укалари билан якдилликда тинимсиз ибодату илтижолар қилар эдилар.

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Ўша кунларда Петъёр шогирдларнинг ўртасида туриб (йиғилганларнинг сони эса юз йигирмага яқин эди), шундай деди: \v 16 “Эркаклару биродарлар! Исони қўлга олганларнинг йўлбошчиси бўлган Яҳудо ҳақида Муқаддас Руҳ Довуднинг оғзи орқали Ёзувда айтгани бажо бўлиши керак эди.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 У бизнинг қаторимизга қўшилган ва бу хизматнинг қуръасини олган эди. \v 18 Бироқ у ноҳақ тўлов билан ерни қўлга киритди ва боши билан қулади-да, қорни ёрилиб бутун ички аъзолари чиқиб кетди. \v 19 Бу ҳодиса Йерусалимда яшовчиларнинг ҳаммасига маълум бўлди, шунинг учун бу ер уларнинг маҳаллий шевасида “Акелдама” яъни “қон ери”, деб аталадиган бўлди.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Санолар китобида эса: “Унинг ҳовлиси ҳувиллаб қолсин-у, унда яшовчи бўлмасин”, ва “Унинг мансабини бошқаси олсин”,- деб ёзилган.

1
01/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шунинг учун бу зарурки, Раббий Исо биз билан бирга кириб-чиқиб юрган вақтдан буён, \v 22 яъни Яҳёнинг чўмдиришидан бошлаб, то Исо биздан олинган кунгача ҳар доим биз билан бирга бўлган кишилардан бири биз билан бирга Раббийнинг тирилганига гувоҳ бўлсин”. \v 23 Шундай қилиб, икки кишини: Иустус лақабли, Барсабо ҳам, деб аталувчи Юсуфни ҳамда Маттияни қўйдилар.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Сўнг ибодат қилиб дедилар: “Ё, Раббий, Сен ҳамманинг юрагини билувчисан. Сен бу икки кишидан қайси бирини танлаганингни кўрсатгин, \v 25 токи ўз жойига бориш учун йўлдан озган Яҳудонинг ўрнига у шу хизмат қуръасини ҳамда ҳаворийликни қабул қилсин”. \v 26 Шундай қилиб, улар учун қуръа ташладилар. Қуръа эса Маттияга тушди ва у ўн бир ҳаворийнинг қаторига қўшилди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 “Элликлик” куни келганида, уларнинг ҳаммалари якдиллик билан биргаликда эдилар. \v 2 Тўсатдан худди кучли шамол эсганидек, осмондан шовқин келди ва улар ўтирган уйни бутунлай тўлдирди. \v 3 Олов каби бўлинаётган тиллар уларга зоҳир бўлиб, ҳар бирининг устига биттадан қўнди. \v 4 Шунда уларнинг ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлдилар ва Руҳ уларга бераётган ифодалар билан бошқа тилларда гапира бошладилар.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шу орада Йерусалимда осмон остидаги барча халқлардан келган ҳамма художўй яҳудийлар бор эди. \v 6 Бу шовқин содир бўлганида, кўпчилик одамлар тўпланиб, саросимага тушдилар, чунки улардан ҳар бири ўзининг маҳаллий шевасида гапираётган ҳаворийларни эшитди. \v 7 Шунда ҳаммалари ажабланиб ва ҳайрон бўлиб ўзаро дер эдилар: “Бу гапираётганларнинг ҳаммаси галилелик эмасми?

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Қандай қилиб ҳар биримиз бизнинг туғилган маҳаллий шевамизни эшитяпмиз? \v 9 Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар; Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понт ва Асия ўлкасида яшовчилар; \v 10 Фригия, Памфилия, Миср ва Ливиянинг Киринеяси атрофидаги ерларда яшовчилар ҳамда Римдаги мусофирлар, яҳудийлар ва прозелитлар, \v 11 критликлар ва арабийликлар ҳам бизнинг тилларимизда Худонинг буюк ишлари ҳақида уларнинг гапираётганларини эшитяпмиз”.

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Ҳаммалари ажабланиб ва довдираб бир-бирларига: “Бу нимани билдиради?”- дейишар эди. \v 13 Бошқалари эса мазах қилиб: “Улар янги шаробдан тўйиб ичишган”,- дейишар эди.

1
02/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Аммо Петъёр ўн бир ҳаворий билан бирга ўрнидан туриб, овозини баланд қилиб, уларга хитоб қилди: “Эй, Яҳудия эркаклари ва барча Йерусалимда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солинглар, бу сизларга маълум бўлсин: \v 15 Бу одамлар, сизлар ўйлаганингиздек, маст эмаслар, чунки ҳозир куннинг учинчи соатидир!

1
02/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Лекин бу Йўэл пайғамбарнинг олдиндан айтиб берганидир: \v 17 Мана, охирги кунларда шундай бўлади,- деб айтади Худо,- Мен Ўз Руҳимни ҳар бир вужуднинг устига ёғдираман. Сизларнинг ўғилларингиз ва сизларнинг қизларингиз башорат қиладилар, сизларнинг йигитларингиз ваҳий кўрадилар, сизларнинг мўйсафидларингиз туш кўрадилар.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Ўша кунларда Мен Ўз Руҳимни қулу чўриларим устига ёғдираман ва улар башорат қиладилар. \v 19 Юқорида осмонда мўъжизалар ва пастда ерда аломатлар, қон, олов ва тутуннинг бурқираб чиқишини кўрсатаман.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Раббийнинг буюк ва машҳур куни келишидан аввал қуёш қоронғиликка, ой эса қонга айланади. \v 21 Шу тариқа Раббийнинг номини чақирган ҳар бир киши нажот топади.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Эй, Исроил эркаклари, бу сўзларни тингланглар! Нозарий Исо қудрату мўъжизалар ва аломатлар билан Худонинг томонидан сизларга намоён қилинган. Худонинг У орқали орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. \v 23 Худонинг азалдан тайинланган нияти ва олдиндан билишига кўра қўлингизга топширилган Ўшани сизлар тутиб, қонунсизларнинг қўли билан хочга михлаб, Уни ўлдирдингизлар. \v 24 Бироқ Худо ўлим азобини яқсон қилиб, Уни тирилтирди, зеро Уни ушлаб қолишга ўлимнинг кучи йўқ эди.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Чунки Довуд У ҳақида айтяпти: Мен Раббийни доимо олдимда кўрар эдим, зеро мен тебранмаслигим учун У менинг ўнг томонимдадир. \v 26 Шу сабабдан юрагим қувониб, тилим шодланди, ҳатто танам ҳам умидда ором топади,

1
02/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 чунки Сен менинг жонимни дўзахда қолдирмайсан ва Ўз муқаддасингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан. \v 28 Сен менга ҳаёт йўлини билдирдинг, Ўз ҳузуринг билан мени қувончга тўлдирасан.

1
02/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Эркаклару биродарлар! Мен сизларга отамиз Довуд ҳақида дадиллик билан айтайин: у ҳам ўлди, ҳам дафн этилди, унинг қабри ҳам бугунга қадар биздадир. \v 30 Пайғамбар бўлгани учун у билар эдики, Худо унга қасам ичиб берган ваъдаси бўйича унинг уруғидан Бўлганни унинг тахтига ўтирғизади. \v 31 У Масиҳнинг тирилишини олдиндан билиб, Унинг жони дўзахда қолмаслиги ва Унинг эти чириш кўрмаслиги ҳақида айтган эди.

1
02/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Ушбу Исони Худо тирилтирди, бунга эса биз ҳаммамиз гувоҳмиз. \v 33 Шундай қилиб, У Худонинг ўнг қўли билан юксалтирилди ва Отадан Муқаддас Руҳ ваъдасини олиб, энди сизлар кўраётган ҳамда эшитаётган нарсаларни ёғдирди.

1
02/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Зотан Довуд осмонга чиқмаган, лекин ўзи айтмоқда: Раббий менинг Раббимга деди: \v 35 Душманларингни оёқларинг остига қўймагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин. \v 36 Шунинг учун, эй, бутун Исроилнинг хонадони, қатъий билинглар-ки: сизлар хочга михлаган шу Исони Худо Масиҳ ва Раббий қилиб қўйди”.

1
02/37.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 37 Буларни эшитгач, уларнинг юракларига санчилди-да, Петъёр билан бошқа ҳаворийларга: “Эркаклару биродарлар, биз энди нима қилайлик?”- дедилар. \v 38 Петъёр эса уларга деди: “Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмдирилинглар ва Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар. \v 39 Чунки бу ваъда сизларга ва фарзандларингизга ҳамда Раббий бизнинг Худойимиз даъват этган барча узоқдагиларга ато этилган”.

1
02/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 У бошқа кўп сўзлар билан гувоҳлик берар ва огоҳлантириб: “Бу бузуқ авлоддан қутулинглар!”- дер эди. \v 41 Шунда унинг сўзини қувонч билан қабул қилганлар чўмдирилдилар. Ўша куни ҳаворийларга уч мингга яқин жон қўшилди. \v 42 Шундай қилиб, улар доимо ҳаворийларнинг таълимотида, мулоқотда, нон синдиришда ва ибодатларда бўлар эдилар.

1
02/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Ҳар бир жонда қўрқинч бор эди. Ҳаворийлар орқали эса Йерусалимда кўп мўъжизалар ва аломатлар қилинар эди. \v 44 Ҳамма имонлилар биргаликда бўлиб, ҳамма нарсалари умумий эди. \v 45 Мол-мулкларини сотиб, ҳаммага ҳар кимнинг муҳтожлигига қараб тақсимлар эдилар.

1
02/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларда эса нон синдириб, хурсандчилик ва соддадиллик билан овқатланар эдилар. \v 47 Улар Худони мақтар ва бутун халқдан илтифот топар эдилар. Раббий эса ҳар куни нажот топганларни Жамоатга қўшар эди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Соат тўққизда ибодат вақти бўлганида, Петъёр Юҳанно билан бирга маъбадга бораётган эдилар. \v 2 У ерда онасининг қорниданоқ шол бўлган бир киши бор эди. Маъбадга кираётганлардан садақа сўраш учун уни ҳар куни маъбаднинг “Гўзал”, деб аталган дарвозаси олдига келтириб қўяр эдилар. \v 3 У маъбадга кириб бораётган Петъёр ва Юҳаннони кўргач, улардан садақа сўради.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Аммо Петъёр ва Юҳанно унга тикилиб қараб: “Бизга қара!”- дедилар. \v 5 У эса улардан бирор нарса олишни кутиб, уларга диққат билан қаради. \v 6 Шунда Петъёр унга: “Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо нимага эга бўлсам, шуни сенга бераман: нозарий Исо Масиҳ номидан ўрнингдан туриб юр!”- дея,

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 уни ўнг қўлидан ушлаб кўтарди. Дарҳол унинг тўпиқлари ва тиззалари мустаҳкамланиб қолди. \v 8 У сакраб ўрнидан турди-ю, юра бошлади. Худони мақтаб, сакраб-сакраб юриб, улар билан бирга маъбадга кирди.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда бутун халқ унинг юраётганини ва Худони мақтаётганини кўрди. \v 10 Шу орада улар маъбаднинг “Гўзал” деган дарвозаси ёнида садақа сўраш учун ўтирган одам ўша эканини танишгач, у билан содир бўлган воқеадан таажжубландилар ва ҳайратда қолдилар.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шифо топган шол Петъёр билан Юҳаннонинг ёнида тургани учун бутун халқ ҳайратланиб, уларнинг олдига “Сулаймонники”, деб аталган равоққа югуриб келди. \v 12 Буни кўргач, Петъёр халққа деди: “Эй, Исроил эркаклари! Нима учун бунга ҳайрон бўляпсизлар? Гўё биз ўз қудратимиз ёки диёнатимиз билан уни юргизганимиздай, нимага бизга қараяпсизлар?

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Мана, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси, оталаримизнинг Худоси Ўзининг Қули Исони улуғлади. Сизлар эса Унга хиёнат қилдингизлар ва Пилат Уни қўйиб юборишга қарор қилганида, Пилатнинг олдида Уни рад этдингизлар. \v 14 Шундай қилиб, сизлар муқаддас ва ҳақ Бўлганни рад этдингизлар, қотил одамнинг эса сизларга бахш этилишини сўраб,

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Ҳаёт Сарварини ўлдирдингизлар. Аммо Худо Уни тирилтирди, бунга эса биз гувоҳмиз. \v 16 Мана, Исонинг номига ишониш орқали Унинг номи бу сизлар кўрган ва билган одамни қувватлантирди. Раббийдан бўлган имон ҳаммаларингизнинг олдингизда унга шифо берди.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Энди, биродарлар, мен биламанки, бошлиқларингиз каби сизлар ҳам буни билмасдан қилдингизлар. \v 18 Худо эса Ўзининг ҳамма пайғамбарларининг оғзи билан Масиҳнинг азоб чекишини олдиндан қандай хабар қилган бўлса, шундай бажо келтирди.

1
03/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Шунинг учун гуноҳларингиз ўчириб ташланиши учун тавба қилинглар ва Худога ўгирилинглар, \v 20 токи Худонинг ҳузуридан сизларга ором вақтлари келсин ҳамда Худо аввалдан тайинлаган Исо Масиҳни олдингизга юборсин.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Худо қадимдан бери Ўзининг барча муқаддас пайғамбарлари томонидан айтганларининг ҳаммасини тиклаш вақтигача осмон Масиҳни қабул қилиши керак эди. \v 22 Мусо оталаримизга айтган эди: Раббий сизларнинг Худойингиз сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайғамбарни кўтаради. У сизларга нимаики айтса, ҳаммасига қулоқ солинглар. \v 23 Шундай бўладики, ўша Пайғамбарга қулоқ солмаган ҳар бир жон халқ орасидан қириб ташланади.

1
03/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Шунингдек, Шомуил пайғамбардан бошлаб, ундан кейин гапирган барча пайғамбарлар ҳам шу кунлар ҳақида башорат қилганлар. \v 25 Сизлар эса пайғамбарларнинг ҳамда Худо оталарингиз билан тузган аҳднинг фарзандларисизлар, чунки Худо Иброҳимга: Ер юзидаги барча миллатлар сенинг уруғингда барака топадилар,- деди. \v 26 Худо Ўзининг Қули Исони тирилтириб, сизларнинг ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариш ва сизларга барака ато қилиш учун Уни биринчи навбатда сизларга юборди”.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Петъёр ва Юҳанно халққа гапириб турганларида, руҳонийлар, маъбад соқчиларининг бошлиғи ҳамда саддуқийлар уларнинг олдига яқинлашиб, \v 2 уларнинг одамларга таълим бераётганлари ва Исо Масиҳда ўликлардан тирилишни воизлик қилаётганлари учун ғазабландилар. \v 3 Шунинг учун уларни қўлга олиб, эрталабгача қамоқхонада қолдирдилар, чунки кеч кириб бўлган эди. \v 4 Бироқ сўзни эшитганларнинг кўпчилиги имон келтирди, уларнинг сони беш мингга яқин эди.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Эртаси куни эса уларнинг бошлиқлари, оқсоқоллари, уламолари, \v 6 олий руҳоний Ҳанан, ва Кайафа, Юҳанно, Искандар ҳамда олий руҳоний авлодидан бўлган бошқалар Йерусалимда тўпландилар. \v 7 Шундай қилиб, ҳаворийларни ўртага турғизиб: “Сизлар қандай куч билан ёки қандай исм билан буни қилдингизлар?”- деб сўрадилар.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шунда Петъёр Муқаддас Руҳга тўлиб, уларга деди: “Эй, халқнинг бошлиқлари ва Исроилнинг оқсоқоллари! \v 9 Агар бугун дармонсиз одамга эзгулик қилингани ва у қандай шифо топгани ҳақида биздан жавоб талаб қилсангизлар, \v 10 унда сизларнинг ҳаммаларингизга ва бутун Исроил халқига ҳам маълум бўлсинки, сизлар хочга михлаган, Худо эса ўликдан тирилтирган нозарий Исо Масиҳнинг номи билан у сизларнинг олдингизда соғ-саломат қилиб қўйилди.

1
04/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ўша Масиҳ сиз, бинокорлар, менсимаган, лекин пештоқнинг боши бўлиб қолган тошдир, \v 12 Ундан бошқа ҳеч кимда нажот йўқ, чунки нажот топишимиз учун одамларга осмон остида берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ”.

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Бошлиқлар эса Петъёр ва Юҳаннонинг дадиллигини кўриб, улар ўқимаган, оддийгина одамлар эканликларини англаб, ҳайратланар эдилар. Шу орада, уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини била бошладилар. \v 14 Бироқ улар билан бирга турган шифо топган одамни кўриб, уларга қарши ҳеч нарса айта олмас эдилар.

1
04/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шунда уларга Синедриондан ташқарига чиқишларини буюрдилар-да, ўзаро муҳокама қилиб: \v 16 “Бу одамларни нима қиламиз? Чунки улар томонидан аниқ мўъжиза қилингани ҳақида барча Йерусалимда яшовчиларга маълум бўлди. Биз эса буни рад қила олмаймиз. \v 17 Лекин халқ орасида бу янада кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга қатъий ман этамиз, токи бу ном ҳақида ҳеч кимга айтмасинлар”,- дедилар. \v 18 Шундай қилиб, уларни чақириб: “Исо номи ҳақида мутлақо гапирманглар, таълим ҳам берманглар”,- деб буюрдилар.

1
04/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Аммо Петъёр ва Юҳанно уларга жавобан дедилар: “Ўзларинг ўйлаб кўринглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солиш Худо олдида тўғри бўладими? \v 20 Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай тура олмаймиз”.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шунда бошлиқлар уларга дўқ-пўписа қилиб, қўйиб юбордилар, зеро халқ туфайли уларни жазолаш имконини топа олмадилар, чунки бутун халқ юз берган воқеа учун Худони улуғлар эди, \v 22 Бу шифо мўъжизаси содир бўлган одамнинг ёши эса қирқдан ошган эди.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Петъёр ва Юҳанно қўйиб юборилгач, имонлиларнинг олдига келиб, олий руҳонийлару оқсоқоллар уларга нима деганларини сўзлаб бердилар. \v 24 Улар эса буни эшитгач, якдиллик билан Худога овозларини кўтариб дедилар: “Осмону ерни, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсани яратган Ҳукмронимиз! \v 25 Сен Ўз қулинг, бизнинг отамиз Довуднинг оғзи билан, Муқаддас Руҳ орқали айтган эдинг: “Нега мажусийлар исён кўтармоқдалар ва халқлар беҳуда қасд қилмоқдалар.

1
04/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Ердаги подшоҳлар ва беклар бош кўтариб, Раббий ва Унинг Масиҳига қарши биргаликда тўпландилар”.

1
04/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Чунки ҳақиқатан ҳам Ҳирод ва Понтий Пилат, ҳамда мажусийлар билан Исроилнинг халқи бу шаҳарда Сен мойлаган муқаддас қулинг Исога қарши тўпландилар, \v 28 токи Сенинг қўлинг ва Сенинг ниятинг аввалдан белгилаган ишини амалга оширсин.

1
04/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Энди, ё, Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қарагин ва Сенинг қулларингга Сенинг сўзингни бор дадиллик билан гапиришларини ато қилгин. \v 30 Сен эса Муқаддас қулинг Исо номидан шифо ва аломату мўъжизалар қилиш учун қўлингни узатмоқдасан”. \v 31 Улар ибодат қилаётганларида, улар йиғилиб турган жой ларзага келди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини дадиллик билан гапира бошладилар.

1
04/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Имонлиларнинг кўпчилигида бир юрак ва бир жон бор эди. Ҳеч ким ўз мулкидан бирор нарсани “меники” демас эди, лекин уларда ҳамма нарса умумий эди. \v 33 Ҳаворийлар эса Раббий Исо Масиҳнинг тирилгани ҳақида буюк қудрат билан гувоҳлик берар эдилар. Уларнинг ҳаммаларининг устида буюк иноят бор эди.

1
04/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Уларнинг орасида муҳтож бўлганлар йўқ эди. Чунки ер ёки уйлари бор бўлганларнинг ҳаммаси мулкларини сотар, эвазига олган пулларини ҳаворийларнинг оёқлари остига келтириб қўяр эдилар \v 35 ва ҳар бирининг муҳтожлигига қараб тақсимланар эди.

1
04/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Шунингдек, ҳаворийлар томонидан Барнабо, яъни “юпанч ўғли”, деб аталган кипрлик Йошийаҳ исмли бир левит \v 37 ўз ерини сотиб, пулини ҳаворийларнинг оёқлари остига келтириб қўйди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ҳананийаҳ исмли бир киши ўз хотини Сапфира билан ер мулкини сотиб, \v 2 хотинининг маъқуллаши билан ўша пулдан бир қисмини яширди, бир қисмини эса ҳаворийларнинг оёқлари олдига келтириб қўйди.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Лекин Петъёр унга деди: “Ҳананийаҳ, нега Муқаддас Руҳга ёлғон гапиришинг ва ернинг пулидан бир қисмини яширишинг учун шайтон сенинг юрагингни тўлдирди? \v 4 Сенда бўлгани ўзингники эмасмиди? Сотишдан олганинг сенинг ихтиёрингда эмасмиди? Нега сен бу ишни юрагингга солдинг? Сен инсонларга эмас, балки Худога ёлғон гапирдинг”. \v 5 Бу сўзларни эшитгач, Ҳананийаҳ жони узилиб, ерга йиқилди. Буни эшитганларнинг ҳаммасини буюк қўрқув босди. \v 6 Йигитлар ўринларидан туриб, уни кафанга ўрадилар ва ташқарига олиб чиқиб, уни кўмдилар.

1
05/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Унинг хотини ҳам тахминан уч соатдан кейин келди. У юз берган воқеани билмаган эди. \v 8 Петъёр эса ундан сўради: “Менга айтгин-чи, ерни шунчага сотдингизларми?” Аёл унга: “Ҳа, шунчага”,- деди.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда Петъёр унга: “Нега сизлар Раббийнинг Руҳини васваса қилишга келишдингизлар? Мана, эрингни кўмганларнинг оёқлари эшик олдидадир, сени ҳам ташқарига олиб чиқадилар”,- деди. \v 10 Шу заҳоти аёл унинг оёқлари ёнига йиқилиб, жон берди. Йигитлар ичкарига кириб, уни ўлик ҳолда топдилар ва ташқарига олиб чиқиб, эрининг ёнига кўмдилар. \v 11 Бутун Жамоат ва буни эшитганларнинг ҳаммасини буюк қўрқув босди.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Халқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан кўп аломатлар ва мўъжизалар қилинар эди. Ҳаммалари якдиллик билан Сулаймоннинг равоғида эдилар. \v 13 Бегоналардан ҳеч ким уларга қўшилишга журъат эта олмас эди, лекин халқ уларни улуғлар эди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Имон келтирганлар (кўпчилик эркаклару аёллар) эса борган сари Раббийга қўшилар эдилар. \v 15 Ҳатто шундай бўлдики, Петъёр ўтиб кетаётганида, ҳеч бўлмаса, унинг сояси баъзиларнинг устига тушиши учун касалларни кўчаларга олиб келар ва кўрпаю тўшакларда қўяр эдилар. \v 16 Атрофдаги шаҳарлардан ҳам кўпчилик Йерусалимга тўпланишиб, касалларни ва нопок руҳлардан қийналган одамларни келтирар эдилар. Уларнинг ҳаммаси шифо топар эди.

1
05/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Ўшанда олий руҳоний ва у билан бирга саддуқийларнинг бидъатига тегишли бўлганларнинг ҳаммалари ҳасадга тўлдилар, \v 18 ҳаворийларни қўлга олиб, уларни халқ зиндонига ташладилар.

1
05/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Лекин тунда Раббийнинг фариштаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига олиб чиқди-да: \v 20 “Боринглар, маъбадда туриб, бу ҳаёт сўзларининг барчасини халққа айтинглар!”- деди. \v 21 Ҳаворийлар бунга қулоқ солиб, эрталаб маъбадга кириб, таълим бера бошладилар. Шу орада олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар келиб, Синедрион аъзоларини ҳамда Исроил ўғилларининг барча оқсоқолларини чақириб, ҳаворийларни келтириш учун зиндонга одам юбордилар.

1
05/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Бироқ хизматкорлар бориб, уларни зиндонда топмадилар ва қайтиб келиб: \v 23 “Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик чоралари билан қулфланган ва қоровулларни эшик олдида турган ҳолда топдик, лекин очиб, ичида ҳеч кимни топмадик”,- деб хабар бердилар.

1
05/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Олий руҳоний, маъбад бошлиғи ва бош руҳонийлар бу сўзларни эшитиб: “Бу нимани билдирар экан?”- деб ҳайратда қолдилар. \v 25 Бир кимса келиб, уларга хабар берди: “Мана, сизлар зиндонга ташлаган эркаклар маъбадда туриб, халққа таълим бермоқдалар”.

1
05/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Ўшанда маъбад бошлиғи хизматчилари билан бирга бориб, уларни куч ишлатмай олиб келди, чунки халқнинг уларни тошбўрон қилишидан қўрқар эдилар. \v 27 Шу тариқа уларни олиб келиб, Синедрионда турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларга: \v 28 “Бу ном ҳақида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқламаганмидик? Мана, сизлар таълимотингиз билан Йерусалимни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга қўймоқчисизлар”,- деб сўзлади.

1
05/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Аммо Петъёр ва бошқа ҳаворийлар жавоб бериб дейишди: “Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилишимиз керак. \v 30 Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони оталаримизнинг Худоси тирилтирди. \v 31 Худо Исроилга тавба қилиш ва гуноҳларнинг кечиримини бериш учун Исони Ўзининг Ўнг қўли билан юксалтириб, Уни Сардор ва Нажоткор қилиб қўйди. \v 32 Буларга эса биз ҳамда Худога итоат қилганларга берилган Муқаддас Руҳ гувоҳдир”.

1
05/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Буни эшитганларида, улар қутуриб, ҳаворийларни ўлдирмоқчи бўлар эдилар. \v 34 Шу орада фарзийлардан бўлган, бутун халқнинг ҳурматини қозонган Гамалиэл исмли бир Қонун муаллими Синедрионда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқаришни буюрди-да,

1
05/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 уларга деди: “Эй, Исроил эркаклари! Ўзларингиз ўйлаб кўринглар, сизлар бу одамларни нима қилмоқчисизлар? \v 36 Мана, бундан олдин ўзини буюк кишидек кўрсатган Тевдас чиқди, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. Лекин у ўлдирилганида, унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси тарқалиб, йўқ бўлиб кетдилар. \v 37 Ундан кейин, рўйхатга олиш ўтказилган вақтда галилелик Яҳудо чиқиб, кўп халқни ўзининг ортидан эргаштирди. Бироқ у ҳам ҳалок бўлди ва унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси тарқалиб кетдилар.

1
05/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Энди сизларга айтаманки, бу одамларни тинч қўйинглар ва уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу ният ёки бу иш инсондан бўлса, барбод бўлади. \v 39 Аммо агар Худодан бўлса, сизлар буни барбод қила олмайсизлар. Шундай қилиб, Худога қарши курашувчи бўлиб чиқманглар!”

1
05/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Улар унга қулоқ солдилар. Ҳаворийларни чақириб, уларни калтакладилар ва Исо номи ҳақида гапиришни тақиқлаб, қўйиб юбордилар. \v 41 Ҳаворийлар эса Исонинг номи ҳақи ҳақоратга сазовор бўлганлари учун қувониб, Синедриондан чиқиб кетдилар. \v 42 Улар ҳар куни маъбадда ҳамда уйларда Исо Масиҳ ҳақида таълим бериш ва Хушхабарни воизлик қилишдан тинмас эдилар.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шогирдларнинг сони кўпайиб бораётган ўша кунларда юнончиларнинг яҳудийларга қарши норозилиги пайдо бўлди, чунки уларнинг бева аёллари эҳтиёжларнинг кундалик тақсимотида эътиборсиз қолдирилаётган эдилар.

1
06/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Шунда ўн икки ҳаворий шогирдларнинг кўпчилигини чақириб, уларга айтдилар: “Биз Худонинг Сўзини қолдириб, дастурхонга хизмат қилишимиз яхши эмас. \v 3 Шунинг учун, биродарлар, яхши гувоҳликка эга бўлган ҳамда Муқаддас Руҳ ва доноликка тўлган етти кишини орангиздан танлаб олинглар: уларни бу ишга тайин этамиз. \v 4 Биз эса доимо ибодатда ва Сўз хизматида бўламиз”.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Бу гап тўпланганларнинг ҳаммасига маъқул бўлди. Шундай қилиб, имон ва Муқаддас Руҳга тўлган Стефан исмли кишини, шунингдек, Филип, Прохорос, Никанор, Тимон, Пармен ва мажусийлардан имонга келган антиохиялик Николаосни танладилар. \v 6 Уларни ҳаворийларнинг олдида турғизиб қўйдилар. Ҳаворийлар ибодат қилгач, уларнинг бошларига қўлларини қўйдилар.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шу орада Худонинг Сўзи ўсиб ва шогирдларнинг сони Йерусалимда жуда кўпайиб борар эди. Руҳонийларнинг ҳам жуда кўпчилиги имонга бўйсундилар.

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Иноят ва куч-қудратга тўлган Стефан эса одамлар орасида буюк аломатлар ва мўъжизалар қилиб юрар эди. \v 9 “Эркинларнинг синагогаси”, деб аталган синагогадан, шунингдек, Киринея, Искандария, Киликия ва Асиядан бўлган баъзилар Стефан билан баҳслашдилар.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Лекин у гапираётган донолик ва Руҳга қарши тура олмадилар. \v 11 Ўшанда улар: “У Мусо ва Худога қарши куфрлик сўзларини айтганини эшитдик”,- деб айтишлари учун баъзи одамларни гижгижладилар.

1
06/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Кейин халқни ҳамда оқсоқоллар билан уламоларни қўзғатиб, Стефаннинг устига ташландилар ва уни тутиб, Синедрионга олиб бордилар. \v 13 Шундай қилиб, улар ёлғон айтган сохта гувоҳларни келтирдилар: “Бу одам тинмай шу муқаддас жой ва Қонунга қарши куфрлик сўзларини айтяпти. \v 14 Чунки биз унинг: Нозарий Исо бу жойни хароб қилади ва Мусонинг бизга топширган урф-одатларини ўзгартиради,- деганини эшитдик”. \v 15 Синедрионда ўтирганларнинг ҳаммаси унга қараб, унинг юзини фариштанинг юзидек эканини кўрар эдилар.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Олий руҳоний Стефандан: “Бу шундайми?”- деб сўради. \v 2 Лекин у жавобан деди: “Эй, эркаклару биродарлар ва оталар, тингланглар! Отамиз Иброҳим Харран шаҳрида истиқомат қилишидан олдин Месопотамияда шуҳрат Худоси унга зоҳир бўлиб, \v 3 унга: Ўз ерингдан, қариндошларинг орасидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга бор,- деб айтган эди.

1
07/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Шунда у қалдийларнинг еридан чиқиб, Харранда истиқомат қилган эди. Отаси ўлганидан кейин эса Худо уни сизлар ҳозир яшаётган мана шу ерга кўчирди. \v 5 Бу ерда унга оёқ қўядиган бирор жойни мерос қилиб бермади. Бироқ у ҳали фарзандсиз бўлганида, Худо бу ерни унга ва унинг зурриётига мулк қилиб беришини ваъда қилди.

1
07/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Худо унга шуни билдирган эдики: унинг зурриёти бегона ерга кўчиб келади ва тўрт юз йил давомида қулликда жабр тортади. \v 7 Лекин Мен, - деди Худо, - уларни қул қилиб олган халқни ҳукм қиламан. Бундан кейин улар у ердан чиқиб, мана шу ерда Менга хизмат қиладилар. \v 8 Сўнг Худо Иброҳимга хатна ахдини берди. У эса Исҳоқни туғиб, уни саккиз кунлигида хатна қилди. Исҳоқдан Ёқуб туғилди. Ёқубдан эса ўн икки қабиламизнинг оталари туғилдилар.

1
07/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Оталар ҳасад қилиб, Юсуфни Мисрга сотдилар. Аммо Худо у билан бирга эди \v 10 ва уни ҳамма қайғуларидан халос қилиб, Миср подшоҳи фиръавннинг олдида унга илтифоту донолик берди. Фиръавн уни Миср давлати ва ўзининг бутун саройи устидан ҳоким қилиб қўйди.

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ўша пайтда бутун Миср ва Канъан ерларига қаҳатчилик ва буюк қайғу келди. Оталаримиз озиқ-овқат топа олмас эдилар. \v 12 Ёқуб эса Мисрда буғдой борлигини эшитиб, биринчи марта у ерга оталаримизни юборди. \v 13 Улар иккинчи марта борганларида, Юсуф акаларига ўзини маълум қилди. Шундай қилиб, Юсуфнинг авлоди фиръавнга маълум бўлди.

1
07/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Юсуф эса акаларини юбориб, отаси Ёқубни ва етмиш беш жон бўлган бутун қариндошларини чақиртириб олди. \v 15 Ёқуб Мисрга кўчиб ўтди. Ўша ерда унинг ўзи ҳам, оталаримиз ҳам вафот этдилар. \v 16 Уларнинг жасадлари эса Шехемга келтирилиб, Иброҳим шехемлик Ҳамўрнинг ўғилларидан кумуш пулга сотиб олган қабрда дафн этилдилар.

1
07/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Аммо Худо Иброҳимга қасам ичиб берган ваъдани бажо келтириш вақти яқинлашганида, шу халқ Мисрда ўсиб кўпаяётган эди. \v 18 Ўша пайтда Мисрда Юсуфни танимаган бошқа бир подшоҳ кўтарилди. \v 19 У авлодимизга қарши маккорлик билан муомала қилар эди. У оталаримизга зулм қилиб, уларнинг гўдаклари тирик қолмасликлари учун уларни ташлашга мажбур қилар эди.

1
07/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Шу вақтда Мусо туғилди ва у Худонинг кўзида жуда гўзал эди. У уч ой давомида отасининг уйида боқилди. \v 21 Лекин у ташлаб юборилганида, фиръавннинг қизи уни олиб, ўз ўғли каби тарбиялаб ўстирди.

1
07/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Мусо мисрликларнинг ҳамма донолигига ўргатилган бўлиб, ўз сўзларида ва ишларида кучли эди. \v 23 У қирқ ёшга тўлганида, унинг юрагига ўз биродарлари, Исроил ўғилларини кўриш нияти келди. \v 24 Ноҳақ азобланаётган бир одамни кўриб, уни ҳимоя қилди ва мисрликни ўлдириб, у учун қасос олди. \v 25 Худо унинг қўли орқали уларга нажот беради, деб биродарлари тушунишини у ўйлаган эди. Аммо улар тушунмадилар.

1
07/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Эртаси куни улардан баъзилари уришаётганларида, у келиб уларни ярашишга кўндириб: Сизлар биродарсизлар-ку! Нима учун бир-бирингизга озор беряпсизлар?- деди. \v 27 Бироқ ўз яқинига озор бераётган одам Мусони итариб ташлаб, унга: Ким сени устимиздан бошлиқ ва қози қилиб қўйди? \v 28 Кеча мисрликни ўлдирганингдай, мени ҳам ўлдирмоқчи эмасмисан?- деди.

1
07/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Ўшанда Мусо бу сўзлардан қочиб кетди ва Мидиён ерида мусофир бўлиб юрди. У ерда ундан икки ўғил туғилди. \v 30 Қирқ йил ўтганидан сўнг, Синай тоғининг саҳросида фаришта унга ёнаётган бутанинг оловида зоҳир бўлди.

1
07/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Мусо буни кўриб, шу кўринишдан ҳайрон бўлди. У қараш учун яқинлашганида, унга Раббийнинг овози келди: \v 32 Мен сенинг оталарингнинг Худосиман — Иброҳим, Исҳоқ, ва Ёқубнинг Худосиман. Мусо эса титраб, қарашга ҳам журъат этмас эди.

1
07/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Сўнг Раббий унга деди: Оёғингдан пойафзални ечиб қўй, чунки сен турган жой муқаддас ердир. \v 34 Мен Мисрдаги халқимнинг қийналишини кўрдим ва уларнинг оҳ-ноласини эшитдим. Уларни халос қилиш учун тушиб келдим. Энди бор, Мен сени Мисрга юбораман.

1
07/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Одамлар: Сени ким бошлиқ ва қози қилиб қўйди?- деб рад этган ана шу Мусони Худо бутада зоҳир бўлган фаришта орқали бошлиқ ва халоскор қилиб юборди. \v 36 Мусо уларни олиб чиқиб, Миср ерида, Қизил денгизда ҳамда қирқ йил давомида саҳрода аломату мўъжизалар яратиб юрди. \v 37 Ўша Мусо Исроил ўғилларига: Раббий сизларнинг Худойингиз биродарларингиз орасидан сизларга мен каби бир Пайғамбарни кўтаради, Унга қулоқ солинглар,- деди.

1
07/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Ўша Мусо Синай тоғида унга гапирган фаришта билан ҳамда оталаримиз билан саҳродаги жамоатда бўлган эди. У бизга бериш учун тирик сўзларни қабул қилган эди. \v 39 Оталаримиз эса унга бўйсунишни истамай, уни рад қилдилар ва ўз юракларини Миср томонга ўгирдилар. \v 40 Улар Аҳарўнга: Бизга олдимизда борадиган худоларни ясаб бер, чунки бизни Миср еридан олиб чиққан Мусога нима бўлганини билмаймиз,- дедилар.

1
07/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Ўша кунларда бир бузоқни ясаб, улар бутга қурбонлик келтирдилар ва ўз қўлларининг иши олдида шодландилар. \v 42 Худо эса улардан юз ўгириб, уларни осмон қўшинига сиғинишга топшириб қўйди. Пайғамбарларнинг китобида ёзилганидек: Ҳой, Исроилнинг хонадони! Қирқ йил давомида саҳрода бўлганингизда, Менга сўйилган ҳайвонлар ва қурбонликлар келтирган эдингизми?

1
07/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Сизлар Молекнинг чодирини ҳамда худойингиз Ремтаннинг юлдузини кўтариб олдингизлар ва уларга сажда қилиш учун уларнинг тасвирларини ясадингизлар. Мен эса сизларни Бобилдан ҳам нарига кўчириб юбораман.

1
07/44.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 44 Саҳрода оталаримизнинг Гувоҳлик Чодири бор эди. Бу Чодир Мусога Гапирганнинг буюрганидек, у кўрган тасвир бўйича ясалган эди. \v 45 Оталаримиз эса Иешуа билан бирга ўша Чодирни Худо оталаримизнинг ҳузуридан қувган халқларнинг ерига олиб кирдилар. Довуднинг кунларига қадар шундай эди. \v 46 Довуд эса Худонинг олдида иноят топди. У: Ёқубнинг Худосига истиқоматгоҳ топа олай, деб ибодат қилган эди.

1
07/47.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 47 Аммо Сулаймон Худога уй қурди. \v 48 Лекин Тангри Таоло қўл билан ясалган маъбадларда яшамайди. Зеро пайғамбар айтганидек: \v 49 Осмон Менинг тахтим, ер эса оёғимнинг супачасидир, сизлар Менга қандай уй қурасизлар?- дейди Раббий,- Менинг ором топишим учун қандай жой бор экан? \v 50 Буларнинг барчасини Менинг қўлим яратган эмасми?

1
07/51.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 51 Эй, бўйин эгмас одамлар! Эй, юраги ва қулоқлари хатна қилинмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам ҳамиша Муқаддас Руҳга қаршилик қиласизлар. \v 52 Сизларнинг оталарингиз пайғамбарлардан қайси бирини қувғин қилмаган эдилар? Улар Ҳақнинг келишини башорат қилганларни ҳам ўлдирган эдилар. Сизлар эса энди Ўшанинг хоинлари ва қотиллари бўлдингизлар. \v 53 Сизлар фаришталарнинг йўл-йўриғи билан Қонунни қабул қилиб, уни сақламадингизлар!”

1
07/54.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 54 Синедрион аъзолари бу сўзларни эшитганларида, юракларида ғазабдан портлашиб, Стефанга қарши тишларини ғижирлата бошладилар. \v 55 Стефан эса Муқаддас Руҳга тўлиб, осмонга қараб, Худонинг шуҳратини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўриб, шундай деди: \v 56 “Мана, мен очилган осмонни ва Худонинг ўнг томонида турган Инсон Ўғлини кўрмоқдаман!”

1
07/57.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 57 Улар эса қулоқларини бекитиб, баланд овозда бақириб, яқдиллик билан Стефаннинг устига ёпирилди. \v 58 Уни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қила бошладилар. Гувоҳлар эса Шоул исмли бир йигитнинг оёқлари олдига ўз кийимларини қўйдилар.

1
07/59.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 59 Стефанни тошбўрон қилаётганларида, у ибодат қилиб: “Ё, Раббий Исо, руҳимни қабул қилгин!”- деди. \v 60 Сўнгра тиз чўкиб, баланд овоз билан хитоб қилди: “Ё, Раббий, бу гуноҳни уларга қўйма!” Шуни айтгач, у кўз юмди.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More