1 line
891 B
Plaintext
1 line
891 B
Plaintext
\v 35 уларга деди: “Эй, Исроил эркаклари! Ўзларингиз ўйлаб кўринглар, сизлар бу одамларни нима қилмоқчисизлар? \v 36 Мана, бундан олдин ўзини буюк кишидек кўрсатган Тевдас чиқди, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. Лекин у ўлдирилганида, унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси тарқалиб, йўқ бўлиб кетдилар. \v 37 Ундан кейин, рўйхатга олиш ўтказилган вақтда галилелик Яҳудо чиқиб, кўп халқни ўзининг ортидан эргаштирди. Бироқ у ҳам ҳалок бўлди ва унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси тарқалиб кетдилар. |