1 line
890 B
Plaintext
1 line
890 B
Plaintext
\v 22 Эй, Исроил эркаклари, бу сўзларни тингланглар! Нозарий Исо қудрату мўъжизалар ва аломатлар билан Худонинг томонидан сизларга намоён қилинган. Худонинг У орқали орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. \v 23 Худонинг азалдан тайинланган нияти ва олдиндан билишига кўра қўлингизга топширилган Ўшани сизлар тутиб, қонунсизларнинг қўли билан хочга михлаб, Уни ўлдирдингизлар. \v 24 Бироқ Худо ўлим азобини яқсон қилиб, Уни тирилтирди, зеро Уни ушлаб қолишга ўлимнинг кучи йўқ эди. |