Wed Apr 07 2021 15:14:26 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 15:14:28 -04:00
commit 11624fd64a
311 changed files with 367 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ахабнинг ўлимидан сўнг Мўаб Исроилга қарши исён қилди. \v 2 Ахазийаҳ эса Самариядаги болохонасининг панжарасидан йиқилди ва бетоб бўлиб қолди. Шунда у элчиларни юбориб, уларга: “Боринглар, Эқрон худоси Баалзебубдан сўранглар, мен бу касалликдан соғаяманми?”- деди.

1
01/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда Раббийнинг фариштаси тишбиҳлик Элийаҳга деди: “Тур, Самария подшоҳининг элчиларига пешвоз чиқиб, уларга дегин: Исроилда Худо йўқмики, сизлар Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун боряпсизлар? \v 4 Шунинг учун Раббий шундай дейди: Сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”. Сўнг Элийаҳ қайтиб кетди.

1
01/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Элчилар Ахазийаҳнинг олдига қайтиб келганларида, у уларга: “Нима учун сизлар қайтиб келдингизлар?”- деди. \v 6 Улар унга: “Бизга бир киши пешвоз чиқиб, бизга деди: Боринглар, сизларни юборган подшоҳнинг олдига қайтинглар ва унга денглар: Раббий шундай дейди: Исроилда Худо йўқмики, сен Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун юбординг? Шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 У уларга: “Сизларга пешвоз чиқиб, ушбу сўзларни айтган кишининг кўриниши қанақа эди?”- деди. \v 8 Улар унга: “У сержун ва белига чарм камар боғлаган одам эди”,- деб жавоб бердилар. У эса: “Бу тишбиҳлик Элийаҳ”,- деди.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда подшоҳ унинг олдига элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Элийаҳ тоғнинг тепасида ўтирганида, у унинг олдига чиқди ва унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ айтмоқда: Туш!”- деди. \v 10 Элийаҳ элликбошига жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шундан сўнг подшоҳ унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. У унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ шундай деди: Тезда туш!”- деди. \v 12 Элийаҳ унга жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди.

1
01/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шундан сўнг, у учинчи марта унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Бу учинчи элликбоши чиқиб келганида, Элийаҳнинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: “Эй, Худонинг одами, ўтинаман, сенинг нигоҳингда менинг жоним ва сенинг бу эллик нафар қулингнинг жони қадрли бўлсин. \v 14 Мана, осмондан олов тушиб, бундан олдинги икки нафар элликбошини уларнинг элликта кишиси билан бирга ютиб юборди, бироқ энди сенинг нигоҳингда менинг жоним қадрли бўлсин”.

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Раббийнинг фариштаси Элийаҳга: “У билан бирга бор, ундан қўрқма”,- деди. У турди ва у билан бирга подшоҳнинг олдига борди. \v 16 Шунда Элийаҳ подшоҳга деди: “Раббий шундай дейди: Худди Исроилда Худо йўқдек, Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун элчиларни юбординг, шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 У Элийаҳ айтган Раббийнинг сўзи бўйича ўлди. Унинг ўғли бўлмагани учун, унинг ўрнига Йеҳорам подшоҳ бўлди. У Яҳудия подшоҳи Йеҳошафат ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг иккинчи йилида подшоҳ бўлди. \v 18 Ахазийаҳ қилган унинг бошқа ишлари Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Элийаҳни самога қуюнда кўтариб кетишни истаганида, Элийаҳ Элиша билан бирга Гилгалдан келаётган эди. \v 2 Элийаҳ Элишага: “Шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Бейт-Элга юбормоқда”,- деди. Лекин Элиша: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар Бейт-Элга боришди.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Бейт-Элдаги пайғамбарларнинг ўғиллари Элишанинг олдига чиқиб, унга: “Раббий бугун сенинг ҳазратингни сенинг бошингнинг устидан кўтариб олиб кетишини биласанми?”- дедилар. У: “Ҳа, мен ҳам биламан, жим бўлинглар”,- деди. \v 4 Элийаҳ унга: “Элиша, шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Йерихога юбормоқда”,- деди. У: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар Йерихога келишди.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Йерихондаги пайғамбарларнинг ўғиллари Элишанинг олдига келиб, унга: “Раббий бугун сенинг ҳазратингни сенинг бошингнинг устидан кўтариб олиб кетишини биласанми?”- дедилар. У: “Ҳа, мен ҳам биламан, жим бўлинглар”,- деди. \v 6 Сўнг Элийаҳ унга: “Шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Йорданга юбормоқда”,- деди. У: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар иккаласи бирга кетишди.

1
02/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Пайғамбарларнинг ўғилларидан эллик киши бориб, узоқдан уларнинг қаршисида турдилар, уларнинг иккаласи эса Йорданнинг ёнида турар эдилар. \v 8 Элийаҳ ўз ридосини олиб, уни ўради ва уни сувга урди. Сув у томон ва бу томонга ажралди ҳамда иккаласи қуруқ ердан ўтдилар.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Улар ўтганларидан сўнг Элийаҳ Элишага: “Мен сендан олиб кетилишимдан олдин сўрагин, сен учун нима қилай?”- деди. Элиша: “Сенда бўлган руҳ менда икки баробар бўлсин”,- деди. \v 10 У: “Сен қийин нарсани сўрамоқдасан. Агар менинг сендан олиб кетилишимни кўрсанг, шунда сенга шундай бўлади, агар кўрмасанг, ундай бўлмайди”,- деди.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Улар йўл бўйлаб гаплашиб кетаётганларида, бирданига оловли арава ва оловли отлар пайдо бўлиб, уларнинг иккаласини ажратдилар ва Элийаҳ қуюнда самога кўтарилди. \v 12 Элиша эса қараб: “Отам менинг, отам менинг, Исроилнинг араваси ва унинг отлиқлари!”- деб қичқирди ва у Элийаҳни бошқа кўрмади. Шунда у ўз кийимларини чангаллаб, уларни икки бўлак қилиб йиртиб ташлади.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 У Элийаҳдан тушиб қолган унинг ридосини кўтариб, ортига қайтди ва Йорданнинг қирғоғида турди. \v 14 У Элийаҳдан тушиб қолган унинг ридосини олди ва уни сувга уриб: “Элийаҳнинг Худоси Раббий қани?”- деди. У сувга урганида, сув у томон ва бу томонга ажралди, шунда Элиша ўтди.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Йериходаги пайғамбарларнинг ўғиллари уни олисдан кўриб: “Элийаҳнинг руҳи Элишага ўтди”,- дедилар. Улар унинг олдига бордилар ва ергача эгилиб, унга таъзим қилдилар. \v 16 Улар унга: “Мана, бизда, сенинг қулларингда, элликта кучли одам бор. Улар бориб, сенинг ҳазратингни изласинлар, балки Раббийнинг Руҳи уни олиб кетиб, тоғлару водийларнинг бирига ташлаб юборгандир”,- дедилар. У эса: “Юборманглар”,- деди.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Лекин улар шу қадар қистадиларки, унинг жонига тегди ва у: “Юборинглар”,- деди. Улар элликта одамни юбордилар ва улар уч кун изладилар, лекин уни топа олмадилар. \v 18 Улар унинг олдига қайтиб келганларида, (чунки у Йерихода қолган эди), у уларга: “Мен сизларга: Борманглар, деб айтмаган эдимми?”- деди.

1
02/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Ўша шаҳарнинг аҳолиси Элишага: “Мана, менинг ҳазратим кўриб турганидек, бу шаҳарнинг аҳволи яхши, лекин суви яхши эмас ва ери ҳосилсиз”,- дедилар. \v 20 У: “Менга янги коса беринглар ва унга туз солинглар”,- деди. Шунда улар унга бердилар.

1
02/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 У сув булоғининг олдига чиқди ва унга туз ташлаб, деди: “Раббий шундай дейди: Мен ушбу сувни соғлом қилдим, бошқа ундан ўлим ҳам, ҳосилсизлик ҳам бўлмайди”. \v 22 Элишанинг айтган сўзи бўйича сув соғлом бўлди, бу ҳозирги кунгача шундайдир.

1
02/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Сўнг у ўша ердан Бейт-Элга борди. У йўл бўйлаб кетаётганида, шаҳардан ёш болалар чиқиб, уни масхара қилдилар ва унга: “Кетгин, эй, кал! Кетгин, эй, кал!”- дедилар. \v 24 У ортига ўгирилиб, уларни кўрди ва уларни Раббий номи билан лаънатлади. Шунда ўрмондан иккита она айиқ чиқиб, улардан қирқ иккита болани ёриб ташлади. \v 25 У бу ердан Кармел тоғига борди, у ердан эса Самарияга қайтди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Яҳудия подшоҳи Йеҳошафат ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида, Самарияда Исроил устидан Ахабнинг ўғли Йеҳорам подшоҳ бўлди ва ўн икки йил ҳукмронлик қилди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилса ҳам, бироқ ўз ота-онаси қилганидек, шундай ишларни қилмади. У отаси ясаган Баал ҳайкалини олиб ташлади. \v 3 Барибир у Исроилни гуноҳга ботирган Небатнинг ўғли Йеробоамнинг гуноҳларига ёпишди ва уларни тарк этмади.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Мўабнинг подшоҳи Меша чорвага бой эди. У Исроил подшоҳига юз мингта қўй ва юз мингта жуни қирқилмаган қўчқорни юборар эди. \v 5 Лекин Ахаб ўлганида, Мўаб подшоҳи Исроил подшоҳига қарши исён қилди. \v 6 Шу вақтда, подшоҳ Йеҳорам Самариядан чиқиб, бутун Исроилни кўздан кечирди.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сўнг бориб, Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатнинг олдига: "Мўаб подшоҳи менга қарши исён қилди, мен билан бирга Мўабга қарши урушга борасанми?" деб айтиш учун одам юборди. У: “Бораман, сен каби мен ҳам, сенинг халқинг каби менинг халқим ҳам, сенинг отларинг каби менинг отларим ҳам борамиз”,- деди. \v 8 Яна у: “Биз қайси йўл билан борайлик?”- деди. Исроил подшоҳи: “Эдўм саҳросининг йўлидан боринглар”,- деди.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шундай қилиб, Исроил подшоҳи, Яҳудия подшоҳи ва Эдўм подшоҳи бордилар. Улар етти кун айланиб бордилар ва қўшинлари ҳамда уларнинг ортидан келаётган чорвалари учун сув йўқ эди. \v 10 Шунда Исроил подшоҳи: “Эҳ, Раббий Мўабнинг қўлига топшириш учун ушбу уч нафар подшоҳни чақирган экан!”- деди.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Аммо Йеҳошафат: “Бу ерда Раббийнинг пайғамбари йўқмикан, биз у орқали Раббийдан сўз сўрар эдик?”- деди. Исроил подшоҳининг хизматкорларидан бири жавоб бериб: “Бу ерда, Элийаҳнинг қўлларига сув қуйган Шафатнинг ўғли Элиша бор”,- деди. \v 12 Йеҳошафат: “Унда Раббийнинг сўзи бор!”- деди. Шундай қилиб, Исроил подшоҳи, Йеҳошафат ва Эдўм подшоҳи унинг олдига бордилар.

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Элиша Исроил подшоҳига: “Мен сенга нима қилай? Ўз ота-онангнинг пайғамбарларининг олдига бор”,- деди. Аммо Исроил подшоҳи унга: “Йўқ, чунки Раббий бу ерга ушбу уч нафар подшоҳни Мўабнинг қўлига топшириш учун олиб келди”,- деди. \v 14 Шунда Элиша деди: “Мен қаршисида турган Қўшинлар Худованди тирик! Агар мен Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатни ҳурмат қилмаганимда эди, мен сенга қарамас эдим ҳам, сени кўрмас эдим ҳам.

1
03/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Энди эса чанг чалувчини чақиринглар”. Чанг чалувчи чангни чалаётганида, Раббийнинг қўли Элишага тегди \v 16 ва у деди: “Раббий шундай дейди: Ушбу водийда чуқур ортидан чуқур қазинглар. \v 17 Зеро Раббий шундай дейди: Шамолни кўрмайсизлар, ёмғирни ҳам кўрмайсизлар, лекин бу водий сув билан тўлади, токи сизлар ва сизларнинг кичик ҳамда катта қорамолларингиз ичинглар.

1
03/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Лекин бу ҳам Раббийнинг нигоҳида камдир, У Мўабни ҳам сизларнинг қўлларингизга топширади. \v 19 Шунда сизлар барча мустаҳкамланган шаҳарларни, барча сара шаҳарларни қирғин қиласизлар, энг яхши дарахтларни кесиб ташлайсизлар, барча сув булоқларини ёпасизлар ва ернинг энг яхши далаларини тошларга тўлдирасизлар”.

1
03/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Эрталаб, тақдим нонлари келтириладиган вақтда, бирданига Эдўм йўли томондан сув қуйилди ва ер сувга тўлди.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Подшоҳлар уруш қилиш учун келаётганларини эшитганларида, шунда мўабликларнинг белбоғ боғлаганларидан бошлаб катталаригача ҳаммаси йиғилди ва чегарада турди. \v 22 Улар эрталаб тонг саҳарлаб турдилар. Қуёш сув устидан чарақлаганида, мўабликларга олисдан бу сув қон каби қип-қизил бўлиб кўринди. \v 23 Шунда улар: “Бу қон, подшоҳлар ўзаро жанг қилиб, бир‑бирларини қириб ташлаганлар. Шунинг учун, эй, Мўаб, ўлжага олға!”- дедилар.

1
03/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Улар Исроилнинг қароргоҳига келганларида, исроилликлар туриб, мўабликларни қирғин қила бошладилар ва мўабликлар улардан қочиб кетдилар. Лекин улар мўабликларни қирғин қилиб, уларнинг шаҳарларигача бордилар. \v 25 Шу тарзда, уларнинг шаҳарларини вайрон қилдилар, ҳар қандай энг яхши дала майдонларига ҳар бирлари тош отдилар ва уларни тошларга тўлдирдилар. Барча сув ҳавзаларини ёпдилар ва барча энг яхши дарахтларни кесиб ташладиларки, Кирхарешетда фақат тошлар қолди. Уни палақмондан тош отувчилар қуршаб олдилар ва вайрон қилдилар.

1
03/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Мўаб подшоҳи урушда мағлуб бўлаётганини кўрганида, Эдўм подшоҳи олдидан ёриб ўтиш учун ўзи билан бирга етти юзта қиличбоз кишини олди. Лекин улар ёриб ўта олмадилар. \v 27 Шунда у ўзининг ўрнига подшоҳ бўлиши керак бўлган ўз тўнғич ўғлини олиб, уни девор устида тамоман ёндириш қурбонлигига келтирди. Бу исроилликларда катта норозилик уйғотди ва улар ундан чекиниб, ўз ерларига қайтдилар.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Пайғамбарларнинг ўғилларининг хотинларидан бири Элишага фарёд қилиб: “Менинг эрим, сизнинг қулингиз ўлди. Сиз эса қулингиз Раббийдан қўрқадиган киши бўлганини биласиз. Энди қарз берган одам иккала ўғлимни ўзига қулликка олиш учун келди”,- деди. \v 2 Элиша унга деди: “Мен сен учун нима қилай? Менга айт-чи, уйингда нима бор?”- деди. У: “Қулингизнинг уйидаги бир кўза мойидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ”,- деди.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда у: “Бориб, ташқаридан ҳамма қўшниларингдан ўзингга бўш идишларни сўраб олгин, кам олмагин. \v 4 Ичкарига кириб, ўзинг ва ўғилларингнинг ортидан эшикни беркит. Сўнг бу барча идишларга мойдан қуйгин, тўлганларини четга қўйгин”.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шундай қилиб, у унинг олдидан кетиб, ўзининг ва ўғилларининг ортидан эшикни беркитди. Улар унга идишларни узата бошладилар, у эса қуя бошлади. \v 6 Идишлар тўлганида, у ўғлига: “Менга бошқа идишни узатгин”,- деди. У унга: “Бошқа идиш йўқ”,- деди. Шунда ёғ тўхтади.

1
04/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 У келиб, буни Худонинг одамига айтиб берди. У: “Бориб, ёғни сотгин ва қарзингни тўлагин, қолганига эса ўзинг ўғилларинг билан бирга яшайсизлар”,- деди.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Бир куни Элиша Шунемга келди. Ўша жойдаги бой аёл уни нон ейиш учун кўндирди. У қачонки келмасин, ҳар доим ўша жойга нон ейишга кирар эди. \v 9 Шу аёл ўз эрига деди: “Мана, мен биламан, бизнинг ёнимиздан доимо ўтадиган Худонинг одами муқаддас кишидир.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Илтимос, девор устида кичкина болохона қуриб берайлик ва ўша жойда унга тўшак, хонтахта, ўтирғич, чироқ қўяйлик, токи у бизникига келганида, ўша жойга кирсин”. \v 11 Бир куни у ўша жойга келиб, болохонага кирди ва ўша жойда ётди.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Сўнг у ўз хизматкори Гихезийга: “Шу шунемлик аёлни чақиргин”,- деди. У уни чақирди ва аёл унинг қаршисида турди. \v 13 У хизматкорига: “Унга айтгин: Мана, сен бизга ғамхўрлик қилмоқдасан, сен учун мен нима қилай? Сен ҳақингда подшоҳга ёки лашкарбошига сўзлайми?”- деди. Аёл: “Мен ўз халқим орасида яшайман”,- деди.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Элиша: “Унга нима қилса бўлади?”- деди. Гихезий унга: “Мана, унинг ўғли йўқ, унинг эри эса қариган”,- деди. \v 15 У: “Уни чақир”,- деди. У аёлни чақирди ва у эшик олдида турди. \v 16 Шунда Элиша унга: “Бир йилдан сўнг, худди мана шу вақтда, ўғлингни бағрингга босасан”,- деди. У эса: “Йўқ, ҳазратим менинг, Худонинг одами, ўз қулингни алдамагин”,- деди.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Хотин ҳомиладор бўлди ва Элиша унга айтганидек, худди шу вақтда, келаси йили ўғил туғди. \v 18 Бола бироз улғайганида, бир куни ўз отасининг ёнига, ўроқчиларнинг олдига борди. \v 19 У ўз отасига: “Менинг бошим, менинг бошим оғрияпти!”- деди. Шунда у ўз хизматкорига: “Уни онасининг олдига олиб бор”,- деди. \v 20 У уни олиб кетди ва онасининг олдига олиб келди. Бола эса унинг тиззаларида тушгача ўтирди ва ўлди.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 У бориб, уни Худонинг одамининг тўшагига қўйди ва эшикни қулфлаб, чиқиб кетди. \v 22 У эрини чақириб: “Менга хизматкорлардан ва эшаклардан бирини юборинг, мен Худонинг одамининг олдига бориб келаман”,- деди.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Эри эса: “Сен нима учун унинг олдига бугун бормоқчисан? Бугун янги ой ҳам, шаббат куни ҳам эмас”,- деди. У: “Яхши”,- деди. \v 24 Сўнг у эшакни эгарлаб, ўз хизматкорига: “Ҳайдаб олдинда боравергин, сенга айтмагунимча тўхтамагин”,- деди.

1
04/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Шундай қилиб, у жўнаб кетди ва Кармел тоғига, Худонинг одамининг олдига келди. Худонинг одами уни олисдан кўрганида, ўз хизматкори Гихезийга деди: “Бу ўша шунемлик аёл. \v 26 Унинг олдига югургин ва унга: Соғломмисан? Эринг соғломми? Боланг соғломми?-дегин”. Аёл эса: “Соғломлар”,- деди.

1
04/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 У тоғнинг устига, Худонинг одамининг олдига келганида, унинг оёқларини маҳкам ушлаб олди. Гихезий уни ажратиш учун яқинлашди, бироқ Худонинг одами: “Қўйгин, унинг жони азобда, Раббий эса буни мендан яширди ва менга эълон қилмади”,- деди.

1
04/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Шунда аёл: “Мен ҳазратимдан ўғил сўраган эдимми? Мен: Мени алдаманг,- демаганмидим?”- деди. \v 29 Элиша эса Гихезийга: “Белингни боғлаб, менинг ҳассамни қўлингга олгин ва боргин. Агар бирор кишини учратсанг, у билан саломлашмагин. Агар бирор киши сен билан саломлашса, унга жавоб бермагин. Менинг ҳассамни боланинг юзига қўйгин”,- деди.

1
04/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Боланинг онаси: “Раббий тирик ва сизнинг жонингиз тирик экан, мен сизни тарк этмайман”,- деди. У туриб, хотиннинг ортидан эргашди. \v 31 Гихезий улардан олдинда кетди ва ҳассани боланинг юзига қўйди. Лекин садо ҳам, жавоб ҳам бўлмади. У унинг олдига чиқиб, унга етказди ва унга: “Бола уйғонмаяпти”,- деди.

1
04/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Элиша уйга кирганида, ўлган бола унинг тўшагида ётар эди. \v 33 У ичкарига кириб, ортидан эшикни беркитди ва Раббийга ибодат қилди. \v 34 Кейин у ўрнидан туриб, боланинг устига ётди, ўз оғзини унинг оғзига, ўз кўзини унинг кўзига, ўз кафтини унинг кафтига қўйди ва унинг устига чўзилди. Шунда боланинг танаси исиди.

1
04/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Сўнг у ўрнидан туриб, болохона бўйлаб орқага-олдинга юра бошлади. Кейин яна чиқиб, унинг устига чўзилди ва бола етти марта аксирди-да, кўзларини очди. \v 36 У Гихезийни чақириб: “Бу шунемлик аёлни чақир”,- деди. У уни чақирди. Хотин унинг олдига келди, у эса унга: “Ўз ўғлингни ол”,- деди. \v 37 Шунда у яқин келиб, унинг оёқларига йиқилди ва ерга қадар таъзим қилди, сўнгра ўғлини олиб кетди.

1
04/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Элиша эса Гилгалга қайтиб кетди. У ерда очарчилик бошланган эди. Пайғамбарларнинг ўғиллари унинг қаршисида ўтирганларида, у ўз хизматкорига: “Катта қозон қўйиб, пайғамбарларнинг ўғиллари учун егулик пишир”,- деди. \v 39 Улардан бири далага ўт теришга чиқди ва чирмашадиган ёввойи ўсимлик топиб, унинг ёввойи меваларидан ўз этагини тўлдириб терди. Сўнг келиб, уларни овқатли қозонга тўғраб солди, бироқ улар бунинг нима эканини билмас эдилар.

1
04/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Улар ейишлари учун овқат сузилди. Лекин улар овқатни ейишни бошлаганларида, улар қичқириб: “Эй, Худонинг одами, қозонда ўлим”,- дедилар. Улар овқатни ея олмадилар. \v 41 У эса: “Унни узатинглар”,- деди. Кейин унни қозонга ташлаб, Гихезийга: “Буни одамларга сузиб бер, есинлар”,- деди. Шунда қозонда ҳеч қандай зарарли нарса қолмади.

1
04/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Бир киши Баал‑Шалишаҳдан келди ва Худонинг одамига нон бошланғич ҳосилларидан йигирмата арпа нони ва халтада янги буғдойдан олиб келди. Элиша эса: “Одамларга бергин, есинлар”,- деди. \v 43 Унинг хизматкори: “Мен буни юз кишининг олдига қандай қўяман?”- деди. Лекин у: “Одамларга бергин, есинлар, чунки Раббий шундай дейди: Улар еб тўядилар ва ортиб қолади”,- деди. \v 44 Шундай қилиб, у уларнинг олдига қўйди ва Раббийнинг сўзи бўйича, улар еб тўйдилар ва яна ортиб ҳам қолди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Сурия подшоҳининг лашкарбошиси Нааман ўз ҳукмдорининг олдида улуғ ва ҳурматли киши эди, чунки Раббий у орқали сурияликларга ғалаба берган эди. Бу киши жасур жангчи бўлиб, лекин у мохов эди. \v 2 Бир куни сурияликлар гуруҳлар билан бориб, Исроил еридан ёш қизчани асирликка олдилар. Кейин у Нааманнинг хотинига хизмат қилар эди.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 У ўз бекасига: “Агар менинг ҳазратим Самариядаги пайғамбарнинг олдига борганида эди, шунда у ундан моховни олиб ташлаган бўлар эди”,- деди. \v 4 Нааман бориб, ўз ҳукмдорига буни етказиб: “Исроил ерилик қизча, бундай-бундай демоқда”,- деди.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунда Суриянинг подшоҳи Нааманга: “Бориб келгин (?), мен эса Исроил подшоҳига мактуб юбораман”,- деди. У бориб, ўзи билан бирга ўн талант кумуш, олти минг шеқел олтин ва ўн жуфт кийим-бош олди. \v 6 Сўнг Нааман Исроил подшоҳига: “Бу мактуб билан бирга ўз хизматкорим Нааманни юбормоқдаман, токи сен ундан моховни олиб ташлагин”, деб ёзилган мактубни олиб келди.

1
05/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Исроил подшоҳи мактубни ўқиганида, ўз кийимларини йиртиб: “Мен ўлдириб тирилтирадиган Худоманмики, мен одамдан моховни олиб ташлашим учун у одамни менинг олдимга юбормоқда? Мана, энди кўринглар ва билиб олинглар, у менга қарши жанг қилиш учун баҳона изламоқда”,- деди.

1
05/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Худонинг одами Элиша эса Исроил подшоҳи ўз кийимини йиртиб ташлаганини эшитганида, подшоҳга: “Нима учун сен ўз кийимларингни йиртиб ташладинг? У менинг олдимга келсин ва Исроилда пайғамбар борлигини билиб олсин”,- деб айтиш учун одам юборди. \v 9 Шунда Нааман ўз от ва араваларида келиб, Элишанинг уйининг эшиги олдида тўхтади. \v 10 Элиша унинг олдига: “Бориб, Йорданда етти марта ювингин, шунда сенинг тананг янгиланади ва тоза бўласан”,- дейиши учун ўз хизматкорини юборди.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Бироқ Нааман ғазабланди ва кетаётиб, деди: “Мана, у чиқади, туриб, ўз Худоси Раббийнинг номини чақиради ва ўз қўлини ўша жойга қўйиб, моховни олиб ташлайди, деб мен ўйлабман. \v 12 Наҳотки Дамашқ дарёлари Абанаҳ ва Фарпар барча Исроил сувларидан яхшироқ бўлмаса? Наҳотки мен уларда ювиниб, тозалана олмасам?”- деди. Шундай қилиб, у ўгирилиб, ғазабида кетиб қолди.

1
05/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шунда унинг қуллари яқин келиб: “Отам менинг, агар пайғамбар сизга қандайдир муҳим нарсани айтганида, уни қилмас эдингизми? У сизга фақатгина: Ювингин ва тозаланасан, деганида, бунида кўпроқ бажаришингиз керак эмасми?”- дедилар. \v 14 У бориб, Худонинг одамининг сўзи бўйича Йорданга етти марта шўнғиди. Шунда унинг танаси худди ёш боланинг танасидек янгиланди ва тозаланди.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 У ва унинг барча ҳамроҳлари Худонинг одамининг олдига қайтдилар. У келиб, унинг қаршисида турди-да: “Мана, мен бутун ерда Худо йўқлигини, фақат Исроилда борлигини билиб олдим. Шунинг учун, илтимос, қулингдан совғани қабул қилгин”,- деди. \v 16 Аммо Элиша: “Мен қаршисида турган Раббий тирик! Мен ҳеч нарса олмайман”,- деди. Нааман эса уни олишга қистади, лекин у рози бўлмади.

1
05/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунда Нааман деди: “Агар шундай бўлса, унда қулингга иккита хачир кўтариб кета оладиган тупроқ берсинлар, чунки қулинг бундан буён Раббийдан бўлак бошқа худоларга тамоман ёндириш қурбонлиги ва бошқа қурбонликлар келтирмайди. \v 18 Раббий қулингни фақат қуйидаги нарсада кечирсин: Менинг ҳукмдорим сажда қилиш учун Риммоннинг уйига бориб, менинг қўлимга суянганида ва мен Риммоннинг уйида тиз чўкканимда, шунда Раббий менинг Риммоннинг уйида тиз чўкканим учун қулингни шундай қилганидан кечирсин”. \v 19 Элиша эса унга: “Тинчлик билан боравер”,- деди. Шундай қилиб, у унинг олдидан жўнаб кетди.

1
05/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Шунда Худонинг одамининг хизматкори Гихезий: “Мана, менинг ҳазратим бу суриялик Нааманнинг қўлидан у олиб келган нарсаларни олишни рад этди. Раббий тирик! Мен унинг ортидан югуриб бораман ва ундан нимадир оламан”,- деб ўйлади. \v 21 Шундай қилиб, Гихезий Нааманнинг ортидан югуриб кетди. Нааман ортидан югуриб келаётган одамни кўрди ва унга пешвоз чиқиш учун аравасидан тушиб: “Тинчлик билан келдингми?”- деди. \v 22 У: “Тинчлик билан! Менинг ҳазратим мени: Мана, ҳозиргина менинг олдимга пайғамбарларнинг ўғилларидан иккита ёш киши Эфрайим тоғидан келди. Уларга бир талант кумуш ва икки жуфт кийим-бош бергин, деб айтиш учун юборди”,- деди.

1
05/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Нааман унга: “Марҳамат, икки талант олгин”,- деди. У уни қистаб кўндирди. У икки талант кумушни ва икки жуфт кийим-бошни иккита халтага солиб, икки нафар қулига берди ва улар ундан олдинда кўтариб бордилар. \v 24 У тепаликка етиб келганида, Нааманнинг хизматкорларидан олиб, уйга яширди ва одамларни қўйиб юборди, улар кетдилар. \v 25 Кейин Гихезий келиб, ўз ҳазратининг олдида турди. Элиша унга: “Гихезий, қаердан келяпсан?”- деди. У: “Қулинг ҳеч қаерга боргани йўқ”,- деди.

1
05/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Шунда Элиша унга деди: “Ўша киши ўз аравасидан сенга пешвоз чиқиш учун ўгирилганида, наҳотки менинг юрагим сенга ҳамроҳ бўлган бўлмаса? Ҳозир кумуш, кийим-бош, зайтун дарахтларию узумзорлар, кичик ёки катта қорамол, қул ёки чўри олиш вақтими? \v 27 Шунинг учун Нааманнинг мохови абадий сенга ва сенинг авлодингга ўтсин”. Шунда у Элишанинг олдидан моховдан қордек оппоқ бўлиб чиқди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Пайғамбарларнинг ўғиллари Элишага дедилар: “Мана, биз сенинг олдингда яшаётган жой бизга торлик қилмоқда. \v 2 Илтимос, бизга рухсат бер, Йорданга борайлик. У ердан ҳар биримиз биттадан ёғоч олиб, ўша ерда яшашимиз учун жой тайёрлайлик”. У эса: “Боринглар”,- деди. \v 3 Шунда бири: “Илтимос, мурувват кўрсатиб, сен ҳам қулларинг билан бирга боргин”,- деди. Элиша: “Бораман”,- деди.

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 У улар билан бирга борди. Улар Йорданга келиб, дарахтларни кеса бошладилар. \v 5 Бири ёғочни қулатганида, болта сувга тушиб кетди. У бақириб: “Эҳ, ҳазратим менинг, болта омонотга олинган эди!”- деди.

1
06/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Худонинг одами: “У қаерга тушди?”- деди. У жойни кўрсатганида, у битта дарахтнинг шохини кесиб, ўша жойга ташлади ва болта сузиб чиқди. \v 7 У: “Уни чиқариб олгин”,- деди. У қўлини чўзиб, уни олди.

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Суриянинг подшоҳи исроилликларга қарши урушга борди. У ўз хизматкорлари билан: “Мен фалон жойга ўз лашкаримни жойлаштираман”,- деб маслаҳатлашди. \v 9 Худонинг одами эса Исроил подшоҳига: “Эҳтиёт бўл, мана бу жойдан ўтма, чунки у жойда сурияликлар ўрнашиб олганлар”,- деб одам юборди.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Исроил подшоҳи Худонинг одами айтган ва уни огоҳлантирган жойга одамларни юборди. Шундай қилиб, ўша жойда у ўзини бир-икки мартадан кўпроқ асраб қолди. \v 11 Сурия подшоҳининг юраги бу воқеадан безовталанди ва ўз қулларини чақириб, уларга: “Менга айтинглар-чи, биздан қайси биримиз Исроил подшоҳи томонда?”- деди.

1
06/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Унинг хизматкорларидан бири: “Ҳеч ким, менинг ҳукмдорим подшоҳ. Бироқ Исроилдаги пайғамбар Элиша Исроилнинг подшоҳига сиз ўз ётоқхонангизда гапирадиган сўзларни ҳам етказиб туради”,- деди. \v 13 Шунда у: “Бориб, у қаерда эканини билинглар. Мен одам юбориб, уни қўлга оламан”,- деди. Унга хабар бериб: “Мана, у Дотанда”,- дедилар.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Ўша ерга подшоҳ отларни, араваларни ва улкан қўшинни юборди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар. \v 15 Худонинг одамининг хизматкори эрталаб туриб, ташқарига чиққанида, мана, қўшин, от ва аравалар шаҳарни ўраб олган эди. Унинг хизматкори унга: “Эҳ, менинг ҳазратим, биз нима қиламиз?”- деди. \v 16 У: “Қўрқма, чунки биз билан бирга бўлганлар, улар билан бирга бўлганлардан кўра кўпроқдир”,- деб жавоб берди.

1
06/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Сўнг Элиша ибодат қилиб: “Раббий, ўтинаман, унинг кўзларини очгин, токи у кўра олсин!”- деди. Раббий хизматкорнинг кўзларини очди ва у кўрди: мана, Элишанинг атрофидаги бутун тоғ отларга ва оловли араваларга тўла эди. \v 18 Сурияликлар унинг олдига келганларида, Элиша Раббийга ибодат қилиб: “Бу халқни кўрлик билан шикастлагин”,- деди. Раббий Элишанинг сўзига биноан уларни кўрлик билан шикастлади. \v 19 Шунда Элиша уларга: “Бу бошқа йўл ва бошқа шаҳар. Менинг ортимдан юринглар ва мен сизларни сизлар излаётган кишининг олдига олиб бораман”,- деди. Шундай қилиб, у уларни Самарияга олиб келди.

1
06/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Улар Самарияга келганларида, Элиша: “Ё, Раббий, уларнинг кўзларини очгин, токи улар кўрсинлар!”- деди. Раббий уларнинг кўзларини очди ва улар Самариянинг ўртасида эканликларини кўрдилар. \v 21 Исроилнинг подшоҳи уларни кўриб, Элишага: “Отам менинг, мен уларни ўлдирайми? Уларни ўлдирайми?”- деди.

1
06/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 У: “Уларни ўлдирмагин. Ахир сен уларни ўз қиличинг ва камонинг билан асир қилдингмики, уларни ўлдирасан? Уларга нон ва сув бергин, токи улар еб‑ичсинлар ва ўз ҳукмдорларининг олдига борсинлар”,- деди. \v 23 Шунда у уларга катта зиёфат уюштирди ва улар еб‑ичганларидан сўнг уларни қўйиб юборди, улар эса ўз ҳукмдорларининг олдига кетдилар. Ўша Суриянинг қўшини Исроил ерига бошқа келмади.

1
06/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Бундан сўнг Суриянинг подшоҳи Бен-Ҳадад ўзининг барча қўшинини йиғиб, сафарга чиқди ва Самарияни қамал қилди. \v 25 Улар Самарияни қамал қилганларида, шу қадар кучли очарчилик бўлдики, эшакнинг калласи саксон шеқел кумушга ва чорак каба каптарнинг ахлати беш шеқел кумушга сотилар эди. \v 26 Бир куни Исроил подшоҳи девор устидан кетаётганида, бир аёл фарёд қилиб, унга: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ, менга ёрдам беринг!”- деди.

1
06/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 У: “Агар сенга Раббий ёрдам бермаса, мен сенга қаердан ёрдам бера оламан? Хирмонданми ёки исканжаданми?”- деди. \v 28 Подшоҳ унга яна: “Сенга нима керак?”- деди. У жавоб берди: “Бу аёл менга: Ўз ўғлингни бер, уни бугун еймиз, менинг ўғлимни эса эртага еймиз,- деди. \v 29 Шундай қилиб, биз менинг ўғлимни пишириб едик. Мен эртаси куни унга: Ўз ўғлингни бер, уни еймиз,- дедим. Лекин у ўз ўғлини яшириб қўйди”.

1
06/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Подшоҳ аёлнинг сўзларини эшитганида, ўз кийимларини йиртиб ташлади ва шу ҳолда, девор устидан ўтди. Шунда халқ қараб, у ичидан танасига қанор кийимини кийганлигини кўрди. 31Сўнгра у: “Агар Шафат ўғли Элишанинг боши бугун ўзида қолса, унда Худо мени бундай қилсин ва янада ортиқроғини қилсин”,- деди.

1
06/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Элиша эса ўз уйида ўтирар эди. Оқсоқоллар ҳам унинг олдида ўтирар эдилар. Подшоҳ ўзининг одамини юборди. Хабарчи унинг олдига келишидан олдин, у оқсоқолларга: “Бу қотилнинг ўғли менинг бошимни олиб ташлаш учун одам юборганини кўряпсизларми? Қаранглар, хабарчи келганида, эшикни ёпинглар ва уни эшикка сиқинглар. Мана, унинг ортидан ҳукмдорининг оёқларининг товуши келади”,- деди. \v 33 У улар билан гаплашаётганида, хабарчи унинг олдига келиб: “Мана, Раббийдан қанақанги кулфат, мен Раббийдан бундан буён нима кутай?”- деди.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шунда Элиша: “Раббийнинг сўзини тингланглар. Раббий шундай дейди: Эртага мана шу вақтда, Самария дарвозаси ёнида энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлади, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлади”,- деди. \v 2 Подшоҳ қўлига суянадиган амалдор Худонинг одамига жавоб бериб: “Раббий осмон деразаларини очганида ҳам, бу амалга ошиши мумкинми?”- деди. Элиша: “Мана, сен буни ўз кўзларинг билан кўрасан, лекин бундан емайсан”,- деди.

1
07/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шаҳар дарвозасининг кириш қисмида тўрт нафар мохов киши турар эди. Улар бир бирига дедилар: “Ўлимни кутиб, биз бу ерда ўтириб нима қиламиз? \v 4 Агар биз шаҳарга кирамиз, десак, шаҳарда очлик экан, биз у ерда ўламиз. Агар бу ерда ўтирсак, унда ҳам ўламиз. Яхшиси, сурияликларнинг қароргоҳига борайлик. Агар улар бизни тирик қолдирсалар, яшайверамиз. Агарда улар бизни ўлдирсалар, майли ўламиз”.

1
07/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Улар сурияликларнинг қароргоҳига бориш учун ғира-шира пайтда турдилар. Улар сурияликлар қароргоҳининг чеккасига келганларида, мана, у ерда бирор киши йўқ эди. \v 6 Раббий шундай қилдики, сурияликларнинг қароргоҳига араваларнинг тақирлаши, отларнинг кишнаши ва улкан лашкарнинг шовқини эшитилди. Шунда улар бир бирларига: “Исроилнинг подшоҳи бизга бостириб келиш учун хитликлар ва мисрликларнинг подшоҳларини бизга қарши ёллаган”,- дедилар.

1
07/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунинг учун улар туриб, ғира-шира пайтида қочиб кетдилар. Улар ўз чодирларини, отларини, эшакларини, бутун чодирларини қандай бўлса, шундайлигича қолдириб, жонларини қутқариш учун қочиб кетдилар. \v 8 Ўша моховлар қароргоҳнинг чеккасига келдилар ва бир чодирга кириб, еб-ичдилар ва у ердан кумушу олтинларни, кийим-бошларни олдилар-да, бориб, яшириб қўйдилар. Яна қайтиб келиб, бошқа чодирга кирдилар, у ердан ҳам нарсаларни олдилар ва бориб, яшириб қўйдилар.

1
07/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шунда улар бир бирига: “Биз яхши иш қилмаяпмиз, бу кун ― хушхабар куни, биз эса жим ўтирибмиз. Агар бизлар тонг ёришганича кечиктирсак, биз айбдор бўлиб қоламиз. Шунинг учун юринглар, бориб, подшоҳнинг хонадонига хабар берамиз”,- дедилар. \v 10 Шундай қилиб, улар келиб, шаҳар дарвозабонларини чақирдилар ва уларга: “Биз сурияликларнинг қароргоҳига борган эдик: мана, у ерда одам ҳам йўқ, одам овози ҳам йўқ, фақат боғланган отлар, эшаклар ва чодирлар қандай бўлса, шундайлигича турибди”,- деб айтдилар. \v 11 Сўнг дарвозабонларни чақирдилар ва улар хабарни подшоҳ саройига етказдилар.

1
07/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шунда подшоҳ тунда туриб, ўз хизматкорларига: “Сурияликлар биз билан нима қилмоқчи эканликларини мен сизларга айтаман. Улар бизнинг очлигимизни билиб: Исроилликлар шаҳардан чиққанларида, биз уларни тириклайин тутамиз ва шаҳарга кирамиз, деб далада яшириниш учун қароргоҳдан чиққанлар”,- деди. \v 13 Унинг ҳузурида хизмат қиладиган хизматкорлардан бири жавоб бериб: “Илтимос, шаҳарда қолган охирги отлардан бештасини олсинлар (қолганлари ҳалок бўлганлари учун бутун Исроил қўшинидан фақат шулар қолган эди). Уларни юборамиз ва нима бўлишини кўрамиз”,- деди.

1
07/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Улар аравага қўшилган икки жуфт отни олдилар. Подшоҳ уларни Суриянинг қўшини ортидан: “Бориб, қаранглар”,- деб юборди. \v 15 Улар унинг ортидан Йордангача бордилар ва, мана, бутун йўл сурияликлар шошиб югурганларида, сочиб ташлаган кийим ва бошқ нарсаларга тўла эди. Элчилар ортларига қайтиб, буни подшоҳга етказдилар.

1
07/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шунда халқ чиқиб, сурияликларнинг қароргоҳини талон‑торож қилди. Раббийнинг сўзи бўйича, энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлди, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлди. \v 17 Подшоҳ қўлига суянадиган амалдорини дарвозани назорат қилишга қўйди. Лекин халқ уни дарвоза олдида топтаб ташлади ва у ўлди. Айни Худонинг одами унинг олдига келган подшоҳга айтганидай, худди шундай бўлди.

1
07/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Худонинг одами подшоҳга: “Эртага мана шу вақтда, Самария дарвозаси ёнида энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлади, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлади”,- деганида, \v 19 бу амалдор Худонинг одамига жавоб бериб: “Раббий осмон деразаларини очганида ҳам, бу амалга ошиши мумкинми?”- деган эди. У эса: “Мана, сен буни ўз кўзларинг билан кўрасан, лекин бундан емайсан”,- деган эди. \v 20 У билан худди шундай бўлди: халқ уни дарвоза ёнида топтаб ташлади ва у ўлди.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Элиша боласини тирилтирган хотинга сўзлаб: “Тургин, сен ва сенинг хонадонинг қаерга бора олсанг, ўша жойга бориб яшагин, чунки Раббий очарчиликни чақирди. Шунинг учун очарчилик ушбу ерга етти йилга келади”,- деди. \v 2 Аёл туриб, Худонинг одамининг сўзи бўйича йўл тутди. У ўз хонадони билан бирга бориб, Пелишт ерида етти йил истиқомат қилди.

1
08/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Етти йил ўтганидан сўнг, бу аёл Пелишт еридан қайтди. У ўз уйи ва даласини сўраш учун подшоҳга келди. \v 4 Бу пайтда, подшоҳ Худонинг одамининг хизматкори Гихезий билан суҳбатлашаётган эди ва деди: “Менга Элиша қилган барча буюк ишларни айтиб бер”,- деди.

1
08/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 У эса подшоҳга Элишанинг ўликни тирилтирганини атиб бераётганида, у ўғлини тирилган аёл подшоҳдан ўз уйи ва даласи ҳақида сўраб келди. Шунда Гихезий: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ, мана, бу ўша аёл ва бу Элиша тирилтирган унинг ўғли”,- деди. \v 6 Подшоҳ хотиндан сўради, у эса унга ҳаммасини айтиб берди. Подшоҳ унга сарой аъёнларидан бирини чақириб, унга деди: “Бу аёлга тегишли барча нарсани ва у ерни қолдирган кундан бошлаб, то ҳозиргача даласининг барча даромадини қайтаринглар”.

1
08/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Суриянинг подшоҳи Бен-Ҳадад бетоб бўлганида, Элиша Дамашққа келди. Унга: “Бу ерга Худонинг одами келди”,- деб хабар етказдилар. \v 8 Подшоҳ Ҳазаэлга: “Қўлингга совға олиб, Худонинг одамига пешвоз чиққин ва у орқали Раббийдан сўрагин, мен бу касалликдан тузаламанми?”- деди. \v 9 Ҳазаэл у билан учрашгани борди. Қирқта туя кўтара оладиган Дамашқнинг энг яхши совғаларини қўлига олди-да, келиб Элишанинг юзи қаршисида турди ва деди: “Сизнинг ўғлингиз Бен-Ҳадад, Суриянинг подшоҳи мени сизнинг олдингизга: Мен бу касалликдан тузала оламанми?- деб сўраш учун юборди”,- деди.

1
08/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунда Элиша унга: “Бориб унга: Тузаласиз, деб айтгин. Лекин менга Раббий унинг ўлишини кўрсатди”,- деди. \v 11 Сўнг Элиша унга шу қадар тикилиб қарадики, у уялиб қолди. Худонинг одами эса йиғлаб юборди. \v 12 Ҳазаэл: “Менинг ҳазратим нимага йиғламоқдалар?”- деди. Шунда у: “Чунки сен Исроил ўғилларига қанақанги ёвузлик қилишингни мен биламан: сен уларнинг қалъаларига ўт қўясан, уларнинг ўспиринларини қилич билан ўлдирасан, эмизикли болаларини тилка-пора қиласан ва ҳомиладор хотинларини ёриб ташлайсан”,- деб жавоб берди.

1
08/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шунда Ҳазаэл: “Шундай улкан ишни қилиш учун сенинг қулинг, ит ким бўлибди?”- деди. Элиша: “Раббий менга сен Суриянинг подшоҳи бўлишингни кўрсатди”,- деб жавоб берди. \v 14 У Элишанинг олдидан кетиб, ўз ҳукмдорининг олдига келди. У унга: “Элиша сенга нима деди?”- деди. У: “У менга сизни соғайиб кетади, деди”,- деб жавоб берди. \v 15 Эртаси куни у қалин мато олиб, уни сувга ботирди-да, унинг юзига қўйди ва у ўлди. Унинг ўрнига Ҳазаэл подшоҳ бўлди.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Исроилнинг подшоҳи Ахаб ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг бешинчи йилида, Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатдан кейин Йеҳошафатнинг ўғли Йеҳорам Яҳудияга подшоҳ бўлди. \v 17 У подшоҳ бўлганида, ўттиз икки ёшда эди. У Йерусалимда саккиз йил ҳукмронлик қилди.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 У Ахабнинг хонадони қандай йўл тутган бўлса, худди шундай Исроил подшоҳларининг йўлидан юрар эди, чунки унинг хотини Ахабнинг қизи эди. У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \v 19 Бироқ Раббий Ўз қули Довуд ҳақи Яҳудони вайрон қилишни истамади, чунки У Довуднинг фарзандларидан абадий чироқ беришни ваъда берган эди.

1
08/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Йеҳорамнинг кунларида Эдўм Яҳудонинг қўли остидан чиқиб кетди. Улар ўзларига подшоҳ қўйдилар. \v 21 Шунда Йеҳорам ва унинг барча аравалари у билан бирга Тсаирга борди. У тунда туриб, уни ўраб олган эдўмликларни ва араваларнинг бошлиқларини қириб ташлади, лекин халқ ўз чодирларига қочиб кетди.

1
08/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шундай қилиб, Эдўм Яҳудонинг қўлидан чиқиб кетди, бу ҳозирги кунгача шундайдир. Худди шу вақтда Либнаҳ ҳам исён қилди. \v 23 Йеҳорамнинг қолган фаолияти ва унинг барча қилган ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 24 Сўнг Йеҳорам кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва ўз оталари ёнига, Довуд шаҳрида дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Ахазийаҳ подшоҳ бўлди.

1
08/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Исроилнинг подшоҳи Ахаб ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида, Яҳудиянинг подшоҳи Йеҳорамнинг ўғли Ахазийаҳ подшоҳ бўлди. \v 26 Ахазийаҳ подшоҳ бўлганида, йигирма икки ёшда эди. У Йерусалимда бир йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Аталйаҳ бўлиб, у Исроилнинг подшоҳи Омрининг қизи эди. \v 27 У Ахаб хонадонининг йўлидан юрар ва Ахабнинг хонадони каби Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди, чунки у Ахаб хонадонининг куёви эди.

1
08/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 У Ахабнинг ўғли Йеҳорам билан бирга Гилъаддаги Рамўтга Суриянинг ўғли Ҳазаэлга қарши урушга борди ва сурияликлар Йеҳорамни яраладилар. \v 29 Подшоҳ Йеҳорам Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл билан уруш қилаётганида, сурияликлар уни Рамўтда яралаган жароҳатидан тузалиши учун Йезреэлга қайтиб кетди. Шунда Яҳудия подшоҳи Йеҳорамнинг ўғли Ахазийаҳ Ахабнинг ўғли Йеҳорамдан хабар олиш учун Йезреэлга келди, чунки у бетоб эди.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More