commit 11624fd64a6fd7ca2afa8e6a6550deb80cf0b4f9 Author: poestreich Date: Wed Apr 7 15:14:28 2021 -0400 Wed Apr 07 2021 15:14:26 GMT-0400 (Eastern Daylight Time) diff --git a/01/01.txt b/01/01.txt new file mode 100644 index 0000000..6cdad1b --- /dev/null +++ b/01/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ахабнинг ўлимидан сўнг Мўаб Исроилга қарши исён қилди. \v 2 Ахазийаҳ эса Самариядаги болохонасининг панжарасидан йиқилди ва бетоб бўлиб қолди. Шунда у элчиларни юбориб, уларга: “Боринглар, Эқрон худоси Баалзебубдан сўранглар, мен бу касалликдан соғаяманми?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/01/03.txt b/01/03.txt new file mode 100644 index 0000000..595d1af --- /dev/null +++ b/01/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шунда Раббийнинг фариштаси тишбиҳлик Элийаҳга деди: “Тур, Самария подшоҳининг элчиларига пешвоз чиқиб, уларга дегин: Исроилда Худо йўқмики, сизлар Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун боряпсизлар? \v 4 Шунинг учун Раббий шундай дейди: Сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”. Сўнг Элийаҳ қайтиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/01/05.txt b/01/05.txt new file mode 100644 index 0000000..f0b279a --- /dev/null +++ b/01/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Элчилар Ахазийаҳнинг олдига қайтиб келганларида, у уларга: “Нима учун сизлар қайтиб келдингизлар?”- деди. \v 6 Улар унга: “Бизга бир киши пешвоз чиқиб, бизга деди: Боринглар, сизларни юборган подшоҳнинг олдига қайтинглар ва унга денглар: Раббий шундай дейди: Исроилда Худо йўқмики, сен Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун юбординг? Шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”. \ No newline at end of file diff --git a/01/07.txt b/01/07.txt new file mode 100644 index 0000000..05824d2 --- /dev/null +++ b/01/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 У уларга: “Сизларга пешвоз чиқиб, ушбу сўзларни айтган кишининг кўриниши қанақа эди?”- деди. \v 8 Улар унга: “У сержун ва белига чарм камар боғлаган одам эди”,- деб жавоб бердилар. У эса: “Бу тишбиҳлик Элийаҳ”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/01/09.txt b/01/09.txt new file mode 100644 index 0000000..6469556 --- /dev/null +++ b/01/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Шунда подшоҳ унинг олдига элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Элийаҳ тоғнинг тепасида ўтирганида, у унинг олдига чиқди ва унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ айтмоқда: Туш!”- деди. \v 10 Элийаҳ элликбошига жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди. \ No newline at end of file diff --git a/01/11.txt b/01/11.txt new file mode 100644 index 0000000..e988cae --- /dev/null +++ b/01/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шундан сўнг подшоҳ унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. У унга: “Эй, Худонинг одами, подшоҳ шундай деди: Тезда туш!”- деди. \v 12 Элийаҳ унга жавоб бериб: “Агар мен Худонинг одами бўлсам, унда осмондан олов тушиб, сени ва сенинг элликта кишингни ютиб юборсин”,- деди. Шунда осмондан олов тушиб, уни ва унинг элликта кишисини ютиб юборди. \ No newline at end of file diff --git a/01/13.txt b/01/13.txt new file mode 100644 index 0000000..15c0acb --- /dev/null +++ b/01/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шундан сўнг, у учинчи марта унинг олдига бошқа элликбошини унинг элликта кишиси билан бирга юборди. Бу учинчи элликбоши чиқиб келганида, Элийаҳнинг қаршисида тиз чўкди ва унга илтижо қилиб деди: “Эй, Худонинг одами, ўтинаман, сенинг нигоҳингда менинг жоним ва сенинг бу эллик нафар қулингнинг жони қадрли бўлсин. \v 14 Мана, осмондан олов тушиб, бундан олдинги икки нафар элликбошини уларнинг элликта кишиси билан бирга ютиб юборди, бироқ энди сенинг нигоҳингда менинг жоним қадрли бўлсин”. \ No newline at end of file diff --git a/01/15.txt b/01/15.txt new file mode 100644 index 0000000..20c31f2 --- /dev/null +++ b/01/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Раббийнинг фариштаси Элийаҳга: “У билан бирга бор, ундан қўрқма”,- деди. У турди ва у билан бирга подшоҳнинг олдига борди. \v 16 Шунда Элийаҳ подшоҳга деди: “Раббий шундай дейди: Худди Исроилда Худо йўқдек, Эқрон худоси Баалзебубдан сўраш учун элчиларни юбординг, шунинг учун сен ётган тўшагингдан тушмайсан, бироқ ўласан”. \ No newline at end of file diff --git a/01/17.txt b/01/17.txt new file mode 100644 index 0000000..4ee43f6 --- /dev/null +++ b/01/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 У Элийаҳ айтган Раббийнинг сўзи бўйича ўлди. Унинг ўғли бўлмагани учун, унинг ўрнига Йеҳорам подшоҳ бўлди. У Яҳудия подшоҳи Йеҳошафат ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг иккинчи йилида подшоҳ бўлди. \v 18 Ахазийаҳ қилган унинг бошқа ишлари Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \ No newline at end of file diff --git a/02/01.txt b/02/01.txt new file mode 100644 index 0000000..3f3f870 --- /dev/null +++ b/02/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Раббий Элийаҳни самога қуюнда кўтариб кетишни истаганида, Элийаҳ Элиша билан бирга Гилгалдан келаётган эди. \v 2 Элийаҳ Элишага: “Шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Бейт-Элга юбормоқда”,- деди. Лекин Элиша: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар Бейт-Элга боришди. \ No newline at end of file diff --git a/02/03.txt b/02/03.txt new file mode 100644 index 0000000..64939c9 --- /dev/null +++ b/02/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Бейт-Элдаги пайғамбарларнинг ўғиллари Элишанинг олдига чиқиб, унга: “Раббий бугун сенинг ҳазратингни сенинг бошингнинг устидан кўтариб олиб кетишини биласанми?”- дедилар. У: “Ҳа, мен ҳам биламан, жим бўлинглар”,- деди. \v 4 Элийаҳ унга: “Элиша, шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Йерихога юбормоқда”,- деди. У: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар Йерихога келишди. \ No newline at end of file diff --git a/02/05.txt b/02/05.txt new file mode 100644 index 0000000..d81ea35 --- /dev/null +++ b/02/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Йерихондаги пайғамбарларнинг ўғиллари Элишанинг олдига келиб, унга: “Раббий бугун сенинг ҳазратингни сенинг бошингнинг устидан кўтариб олиб кетишини биласанми?”- дедилар. У: “Ҳа, мен ҳам биламан, жим бўлинглар”,- деди. \v 6 Сўнг Элийаҳ унга: “Шу ерда қолгин, чунки Раббий мени Йорданга юбормоқда”,- деди. У: “Раббий тирик ва сенинг жонинг тирик экан, сени тарк этмайман!”- деди. Шундай қилиб, улар иккаласи бирга кетишди. \ No newline at end of file diff --git a/02/07.txt b/02/07.txt new file mode 100644 index 0000000..8bcc3b8 --- /dev/null +++ b/02/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Пайғамбарларнинг ўғилларидан эллик киши бориб, узоқдан уларнинг қаршисида турдилар, уларнинг иккаласи эса Йорданнинг ёнида турар эдилар. \v 8 Элийаҳ ўз ридосини олиб, уни ўради ва уни сувга урди. Сув у томон ва бу томонга ажралди ҳамда иккаласи қуруқ ердан ўтдилар. \ No newline at end of file diff --git a/02/09.txt b/02/09.txt new file mode 100644 index 0000000..6271828 --- /dev/null +++ b/02/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Улар ўтганларидан сўнг Элийаҳ Элишага: “Мен сендан олиб кетилишимдан олдин сўрагин, сен учун нима қилай?”- деди. Элиша: “Сенда бўлган руҳ менда икки баробар бўлсин”,- деди. \v 10 У: “Сен қийин нарсани сўрамоқдасан. Агар менинг сендан олиб кетилишимни кўрсанг, шунда сенга шундай бўлади, агар кўрмасанг, ундай бўлмайди”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/02/11.txt b/02/11.txt new file mode 100644 index 0000000..9016d08 --- /dev/null +++ b/02/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Улар йўл бўйлаб гаплашиб кетаётганларида, бирданига оловли арава ва оловли отлар пайдо бўлиб, уларнинг иккаласини ажратдилар ва Элийаҳ қуюнда самога кўтарилди. \v 12 Элиша эса қараб: “Отам менинг, отам менинг, Исроилнинг араваси ва унинг отлиқлари!”- деб қичқирди ва у Элийаҳни бошқа кўрмади. Шунда у ўз кийимларини чангаллаб, уларни икки бўлак қилиб йиртиб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/02/13.txt b/02/13.txt new file mode 100644 index 0000000..9d4a302 --- /dev/null +++ b/02/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 У Элийаҳдан тушиб қолган унинг ридосини кўтариб, ортига қайтди ва Йорданнинг қирғоғида турди. \v 14 У Элийаҳдан тушиб қолган унинг ридосини олди ва уни сувга уриб: “Элийаҳнинг Худоси Раббий қани?”- деди. У сувга урганида, сув у томон ва бу томонга ажралди, шунда Элиша ўтди. \ No newline at end of file diff --git a/02/15.txt b/02/15.txt new file mode 100644 index 0000000..ae92d55 --- /dev/null +++ b/02/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Йериходаги пайғамбарларнинг ўғиллари уни олисдан кўриб: “Элийаҳнинг руҳи Элишага ўтди”,- дедилар. Улар унинг олдига бордилар ва ергача эгилиб, унга таъзим қилдилар. \v 16 Улар унга: “Мана, бизда, сенинг қулларингда, элликта кучли одам бор. Улар бориб, сенинг ҳазратингни изласинлар, балки Раббийнинг Руҳи уни олиб кетиб, тоғлару водийларнинг бирига ташлаб юборгандир”,- дедилар. У эса: “Юборманглар”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/02/17.txt b/02/17.txt new file mode 100644 index 0000000..b610266 --- /dev/null +++ b/02/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Лекин улар шу қадар қистадиларки, унинг жонига тегди ва у: “Юборинглар”,- деди. Улар элликта одамни юбордилар ва улар уч кун изладилар, лекин уни топа олмадилар. \v 18 Улар унинг олдига қайтиб келганларида, (чунки у Йерихода қолган эди), у уларга: “Мен сизларга: Борманглар, деб айтмаган эдимми?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/02/19.txt b/02/19.txt new file mode 100644 index 0000000..210edfa --- /dev/null +++ b/02/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Ўша шаҳарнинг аҳолиси Элишага: “Мана, менинг ҳазратим кўриб турганидек, бу шаҳарнинг аҳволи яхши, лекин суви яхши эмас ва ери ҳосилсиз”,- дедилар. \v 20 У: “Менга янги коса беринглар ва унга туз солинглар”,- деди. Шунда улар унга бердилар. \ No newline at end of file diff --git a/02/21.txt b/02/21.txt new file mode 100644 index 0000000..82869dd --- /dev/null +++ b/02/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 У сув булоғининг олдига чиқди ва унга туз ташлаб, деди: “Раббий шундай дейди: Мен ушбу сувни соғлом қилдим, бошқа ундан ўлим ҳам, ҳосилсизлик ҳам бўлмайди”. \v 22 Элишанинг айтган сўзи бўйича сув соғлом бўлди, бу ҳозирги кунгача шундайдир. \ No newline at end of file diff --git a/02/23.txt b/02/23.txt new file mode 100644 index 0000000..e14ca3d --- /dev/null +++ b/02/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Сўнг у ўша ердан Бейт-Элга борди. У йўл бўйлаб кетаётганида, шаҳардан ёш болалар чиқиб, уни масхара қилдилар ва унга: “Кетгин, эй, кал! Кетгин, эй, кал!”- дедилар. \v 24 У ортига ўгирилиб, уларни кўрди ва уларни Раббий номи билан лаънатлади. Шунда ўрмондан иккита она айиқ чиқиб, улардан қирқ иккита болани ёриб ташлади. \v 25 У бу ердан Кармел тоғига борди, у ердан эса Самарияга қайтди. \ No newline at end of file diff --git a/03/01.txt b/03/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a10df58 --- /dev/null +++ b/03/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Яҳудия подшоҳи Йеҳошафат ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида, Самарияда Исроил устидан Ахабнинг ўғли Йеҳорам подшоҳ бўлди ва ўн икки йил ҳукмронлик қилди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилса ҳам, бироқ ўз ота-онаси қилганидек, шундай ишларни қилмади. У отаси ясаган Баал ҳайкалини олиб ташлади. \v 3 Барибир у Исроилни гуноҳга ботирган Небатнинг ўғли Йеробоамнинг гуноҳларига ёпишди ва уларни тарк этмади. \ No newline at end of file diff --git a/03/04.txt b/03/04.txt new file mode 100644 index 0000000..8160b53 --- /dev/null +++ b/03/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Мўабнинг подшоҳи Меша чорвага бой эди. У Исроил подшоҳига юз мингта қўй ва юз мингта жуни қирқилмаган қўчқорни юборар эди. \v 5 Лекин Ахаб ўлганида, Мўаб подшоҳи Исроил подшоҳига қарши исён қилди. \v 6 Шу вақтда, подшоҳ Йеҳорам Самариядан чиқиб, бутун Исроилни кўздан кечирди. \ No newline at end of file diff --git a/03/07.txt b/03/07.txt new file mode 100644 index 0000000..c863210 --- /dev/null +++ b/03/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Сўнг бориб, Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатнинг олдига: "Мўаб подшоҳи менга қарши исён қилди, мен билан бирга Мўабга қарши урушга борасанми?" деб айтиш учун одам юборди. У: “Бораман, сен каби мен ҳам, сенинг халқинг каби менинг халқим ҳам, сенинг отларинг каби менинг отларим ҳам борамиз”,- деди. \v 8 Яна у: “Биз қайси йўл билан борайлик?”- деди. Исроил подшоҳи: “Эдўм саҳросининг йўлидан боринглар”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/03/09.txt b/03/09.txt new file mode 100644 index 0000000..bb1abc7 --- /dev/null +++ b/03/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Шундай қилиб, Исроил подшоҳи, Яҳудия подшоҳи ва Эдўм подшоҳи бордилар. Улар етти кун айланиб бордилар ва қўшинлари ҳамда уларнинг ортидан келаётган чорвалари учун сув йўқ эди. \v 10 Шунда Исроил подшоҳи: “Эҳ, Раббий Мўабнинг қўлига топшириш учун ушбу уч нафар подшоҳни чақирган экан!”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/03/11.txt b/03/11.txt new file mode 100644 index 0000000..d04b205 --- /dev/null +++ b/03/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Аммо Йеҳошафат: “Бу ерда Раббийнинг пайғамбари йўқмикан, биз у орқали Раббийдан сўз сўрар эдик?”- деди. Исроил подшоҳининг хизматкорларидан бири жавоб бериб: “Бу ерда, Элийаҳнинг қўлларига сув қуйган Шафатнинг ўғли Элиша бор”,- деди. \v 12 Йеҳошафат: “Унда Раббийнинг сўзи бор!”- деди. Шундай қилиб, Исроил подшоҳи, Йеҳошафат ва Эдўм подшоҳи унинг олдига бордилар. \ No newline at end of file diff --git a/03/13.txt b/03/13.txt new file mode 100644 index 0000000..261da92 --- /dev/null +++ b/03/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Элиша Исроил подшоҳига: “Мен сенга нима қилай? Ўз ота-онангнинг пайғамбарларининг олдига бор”,- деди. Аммо Исроил подшоҳи унга: “Йўқ, чунки Раббий бу ерга ушбу уч нафар подшоҳни Мўабнинг қўлига топшириш учун олиб келди”,- деди. \v 14 Шунда Элиша деди: “Мен қаршисида турган Қўшинлар Худованди тирик! Агар мен Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатни ҳурмат қилмаганимда эди, мен сенга қарамас эдим ҳам, сени кўрмас эдим ҳам. \ No newline at end of file diff --git a/03/15.txt b/03/15.txt new file mode 100644 index 0000000..c279fb3 --- /dev/null +++ b/03/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Энди эса чанг чалувчини чақиринглар”. Чанг чалувчи чангни чалаётганида, Раббийнинг қўли Элишага тегди \v 16 ва у деди: “Раббий шундай дейди: Ушбу водийда чуқур ортидан чуқур қазинглар. \v 17 Зеро Раббий шундай дейди: Шамолни кўрмайсизлар, ёмғирни ҳам кўрмайсизлар, лекин бу водий сув билан тўлади, токи сизлар ва сизларнинг кичик ҳамда катта қорамолларингиз ичинглар. \ No newline at end of file diff --git a/03/18.txt b/03/18.txt new file mode 100644 index 0000000..2c66129 --- /dev/null +++ b/03/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Лекин бу ҳам Раббийнинг нигоҳида камдир, У Мўабни ҳам сизларнинг қўлларингизга топширади. \v 19 Шунда сизлар барча мустаҳкамланган шаҳарларни, барча сара шаҳарларни қирғин қиласизлар, энг яхши дарахтларни кесиб ташлайсизлар, барча сув булоқларини ёпасизлар ва ернинг энг яхши далаларини тошларга тўлдирасизлар”. \ No newline at end of file diff --git a/03/20.txt b/03/20.txt new file mode 100644 index 0000000..93e68d2 --- /dev/null +++ b/03/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Эрталаб, тақдим нонлари келтириладиган вақтда, бирданига Эдўм йўли томондан сув қуйилди ва ер сувга тўлди. \ No newline at end of file diff --git a/03/21.txt b/03/21.txt new file mode 100644 index 0000000..a297ad8 --- /dev/null +++ b/03/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Подшоҳлар уруш қилиш учун келаётганларини эшитганларида, шунда мўабликларнинг белбоғ боғлаганларидан бошлаб катталаригача ҳаммаси йиғилди ва чегарада турди. \v 22 Улар эрталаб тонг саҳарлаб турдилар. Қуёш сув устидан чарақлаганида, мўабликларга олисдан бу сув қон каби қип-қизил бўлиб кўринди. \v 23 Шунда улар: “Бу қон, подшоҳлар ўзаро жанг қилиб, бир‑бирларини қириб ташлаганлар. Шунинг учун, эй, Мўаб, ўлжага олға!”- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/03/24.txt b/03/24.txt new file mode 100644 index 0000000..290863f --- /dev/null +++ b/03/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Улар Исроилнинг қароргоҳига келганларида, исроилликлар туриб, мўабликларни қирғин қила бошладилар ва мўабликлар улардан қочиб кетдилар. Лекин улар мўабликларни қирғин қилиб, уларнинг шаҳарларигача бордилар. \v 25 Шу тарзда, уларнинг шаҳарларини вайрон қилдилар, ҳар қандай энг яхши дала майдонларига ҳар бирлари тош отдилар ва уларни тошларга тўлдирдилар. Барча сув ҳавзаларини ёпдилар ва барча энг яхши дарахтларни кесиб ташладиларки, Кирхарешетда фақат тошлар қолди. Уни палақмондан тош отувчилар қуршаб олдилар ва вайрон қилдилар. \ No newline at end of file diff --git a/03/26.txt b/03/26.txt new file mode 100644 index 0000000..9db30b1 --- /dev/null +++ b/03/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Мўаб подшоҳи урушда мағлуб бўлаётганини кўрганида, Эдўм подшоҳи олдидан ёриб ўтиш учун ўзи билан бирга етти юзта қиличбоз кишини олди. Лекин улар ёриб ўта олмадилар. \v 27 Шунда у ўзининг ўрнига подшоҳ бўлиши керак бўлган ўз тўнғич ўғлини олиб, уни девор устида тамоман ёндириш қурбонлигига келтирди. Бу исроилликларда катта норозилик уйғотди ва улар ундан чекиниб, ўз ерларига қайтдилар. \ No newline at end of file diff --git a/04/01.txt b/04/01.txt new file mode 100644 index 0000000..5792de2 --- /dev/null +++ b/04/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Пайғамбарларнинг ўғилларининг хотинларидан бири Элишага фарёд қилиб: “Менинг эрим, сизнинг қулингиз ўлди. Сиз эса қулингиз Раббийдан қўрқадиган киши бўлганини биласиз. Энди қарз берган одам иккала ўғлимни ўзига қулликка олиш учун келди”,- деди. \v 2 Элиша унга деди: “Мен сен учун нима қилай? Менга айт-чи, уйингда нима бор?”- деди. У: “Қулингизнинг уйидаги бир кўза мойидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/03.txt b/04/03.txt new file mode 100644 index 0000000..ad4517b --- /dev/null +++ b/04/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шунда у: “Бориб, ташқаридан ҳамма қўшниларингдан ўзингга бўш идишларни сўраб олгин, кам олмагин. \v 4 Ичкарига кириб, ўзинг ва ўғилларингнинг ортидан эшикни беркит. Сўнг бу барча идишларга мойдан қуйгин, тўлганларини четга қўйгин”. \ No newline at end of file diff --git a/04/05.txt b/04/05.txt new file mode 100644 index 0000000..a4df285 --- /dev/null +++ b/04/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Шундай қилиб, у унинг олдидан кетиб, ўзининг ва ўғилларининг ортидан эшикни беркитди. Улар унга идишларни узата бошладилар, у эса қуя бошлади. \v 6 Идишлар тўлганида, у ўғлига: “Менга бошқа идишни узатгин”,- деди. У унга: “Бошқа идиш йўқ”,- деди. Шунда ёғ тўхтади. \ No newline at end of file diff --git a/04/07.txt b/04/07.txt new file mode 100644 index 0000000..f036e18 --- /dev/null +++ b/04/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 У келиб, буни Худонинг одамига айтиб берди. У: “Бориб, ёғни сотгин ва қарзингни тўлагин, қолганига эса ўзинг ўғилларинг билан бирга яшайсизлар”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/08.txt b/04/08.txt new file mode 100644 index 0000000..f8e6117 --- /dev/null +++ b/04/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Бир куни Элиша Шунемга келди. Ўша жойдаги бой аёл уни нон ейиш учун кўндирди. У қачонки келмасин, ҳар доим ўша жойга нон ейишга кирар эди. \v 9 Шу аёл ўз эрига деди: “Мана, мен биламан, бизнинг ёнимиздан доимо ўтадиган Худонинг одами муқаддас кишидир. \ No newline at end of file diff --git a/04/10.txt b/04/10.txt new file mode 100644 index 0000000..55b7bef --- /dev/null +++ b/04/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Илтимос, девор устида кичкина болохона қуриб берайлик ва ўша жойда унга тўшак, хонтахта, ўтирғич, чироқ қўяйлик, токи у бизникига келганида, ўша жойга кирсин”. \v 11 Бир куни у ўша жойга келиб, болохонага кирди ва ўша жойда ётди. \ No newline at end of file diff --git a/04/12.txt b/04/12.txt new file mode 100644 index 0000000..bea4da8 --- /dev/null +++ b/04/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Сўнг у ўз хизматкори Гихезийга: “Шу шунемлик аёлни чақиргин”,- деди. У уни чақирди ва аёл унинг қаршисида турди. \v 13 У хизматкорига: “Унга айтгин: Мана, сен бизга ғамхўрлик қилмоқдасан, сен учун мен нима қилай? Сен ҳақингда подшоҳга ёки лашкарбошига сўзлайми?”- деди. Аёл: “Мен ўз халқим орасида яшайман”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/14.txt b/04/14.txt new file mode 100644 index 0000000..9ad17b1 --- /dev/null +++ b/04/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Элиша: “Унга нима қилса бўлади?”- деди. Гихезий унга: “Мана, унинг ўғли йўқ, унинг эри эса қариган”,- деди. \v 15 У: “Уни чақир”,- деди. У аёлни чақирди ва у эшик олдида турди. \v 16 Шунда Элиша унга: “Бир йилдан сўнг, худди мана шу вақтда, ўғлингни бағрингга босасан”,- деди. У эса: “Йўқ, ҳазратим менинг, Худонинг одами, ўз қулингни алдамагин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/17.txt b/04/17.txt new file mode 100644 index 0000000..cc945ac --- /dev/null +++ b/04/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Хотин ҳомиладор бўлди ва Элиша унга айтганидек, худди шу вақтда, келаси йили ўғил туғди. \v 18 Бола бироз улғайганида, бир куни ўз отасининг ёнига, ўроқчиларнинг олдига борди. \v 19 У ўз отасига: “Менинг бошим, менинг бошим оғрияпти!”- деди. Шунда у ўз хизматкорига: “Уни онасининг олдига олиб бор”,- деди. \v 20 У уни олиб кетди ва онасининг олдига олиб келди. Бола эса унинг тиззаларида тушгача ўтирди ва ўлди. \ No newline at end of file diff --git a/04/21.txt b/04/21.txt new file mode 100644 index 0000000..4cb2748 --- /dev/null +++ b/04/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 У бориб, уни Худонинг одамининг тўшагига қўйди ва эшикни қулфлаб, чиқиб кетди. \v 22 У эрини чақириб: “Менга хизматкорлардан ва эшаклардан бирини юборинг, мен Худонинг одамининг олдига бориб келаман”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/23.txt b/04/23.txt new file mode 100644 index 0000000..f4f9508 --- /dev/null +++ b/04/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Эри эса: “Сен нима учун унинг олдига бугун бормоқчисан? Бугун янги ой ҳам, шаббат куни ҳам эмас”,- деди. У: “Яхши”,- деди. \v 24 Сўнг у эшакни эгарлаб, ўз хизматкорига: “Ҳайдаб олдинда боравергин, сенга айтмагунимча тўхтамагин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/25.txt b/04/25.txt new file mode 100644 index 0000000..3c49632 --- /dev/null +++ b/04/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Шундай қилиб, у жўнаб кетди ва Кармел тоғига, Худонинг одамининг олдига келди. Худонинг одами уни олисдан кўрганида, ўз хизматкори Гихезийга деди: “Бу ўша шунемлик аёл. \v 26 Унинг олдига югургин ва унга: Соғломмисан? Эринг соғломми? Боланг соғломми?-дегин”. Аёл эса: “Соғломлар”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/27.txt b/04/27.txt new file mode 100644 index 0000000..3befabd --- /dev/null +++ b/04/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 У тоғнинг устига, Худонинг одамининг олдига келганида, унинг оёқларини маҳкам ушлаб олди. Гихезий уни ажратиш учун яқинлашди, бироқ Худонинг одами: “Қўйгин, унинг жони азобда, Раббий эса буни мендан яширди ва менга эълон қилмади”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/28.txt b/04/28.txt new file mode 100644 index 0000000..7cd40c5 --- /dev/null +++ b/04/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Шунда аёл: “Мен ҳазратимдан ўғил сўраган эдимми? Мен: Мени алдаманг,- демаганмидим?”- деди. \v 29 Элиша эса Гихезийга: “Белингни боғлаб, менинг ҳассамни қўлингга олгин ва боргин. Агар бирор кишини учратсанг, у билан саломлашмагин. Агар бирор киши сен билан саломлашса, унга жавоб бермагин. Менинг ҳассамни боланинг юзига қўйгин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/30.txt b/04/30.txt new file mode 100644 index 0000000..2800757 --- /dev/null +++ b/04/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Боланинг онаси: “Раббий тирик ва сизнинг жонингиз тирик экан, мен сизни тарк этмайман”,- деди. У туриб, хотиннинг ортидан эргашди. \v 31 Гихезий улардан олдинда кетди ва ҳассани боланинг юзига қўйди. Лекин садо ҳам, жавоб ҳам бўлмади. У унинг олдига чиқиб, унга етказди ва унга: “Бола уйғонмаяпти”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/04/32.txt b/04/32.txt new file mode 100644 index 0000000..bd17687 --- /dev/null +++ b/04/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Элиша уйга кирганида, ўлган бола унинг тўшагида ётар эди. \v 33 У ичкарига кириб, ортидан эшикни беркитди ва Раббийга ибодат қилди. \v 34 Кейин у ўрнидан туриб, боланинг устига ётди, ўз оғзини унинг оғзига, ўз кўзини унинг кўзига, ўз кафтини унинг кафтига қўйди ва унинг устига чўзилди. Шунда боланинг танаси исиди. \ No newline at end of file diff --git a/04/35.txt b/04/35.txt new file mode 100644 index 0000000..5e51402 --- /dev/null +++ b/04/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Сўнг у ўрнидан туриб, болохона бўйлаб орқага-олдинга юра бошлади. Кейин яна чиқиб, унинг устига чўзилди ва бола етти марта аксирди-да, кўзларини очди. \v 36 У Гихезийни чақириб: “Бу шунемлик аёлни чақир”,- деди. У уни чақирди. Хотин унинг олдига келди, у эса унга: “Ўз ўғлингни ол”,- деди. \v 37 Шунда у яқин келиб, унинг оёқларига йиқилди ва ерга қадар таъзим қилди, сўнгра ўғлини олиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/04/38.txt b/04/38.txt new file mode 100644 index 0000000..b622db2 --- /dev/null +++ b/04/38.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 38 Элиша эса Гилгалга қайтиб кетди. У ерда очарчилик бошланган эди. Пайғамбарларнинг ўғиллари унинг қаршисида ўтирганларида, у ўз хизматкорига: “Катта қозон қўйиб, пайғамбарларнинг ўғиллари учун егулик пишир”,- деди. \v 39 Улардан бири далага ўт теришга чиқди ва чирмашадиган ёввойи ўсимлик топиб, унинг ёввойи меваларидан ўз этагини тўлдириб терди. Сўнг келиб, уларни овқатли қозонга тўғраб солди, бироқ улар бунинг нима эканини билмас эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/04/40.txt b/04/40.txt new file mode 100644 index 0000000..0377ac0 --- /dev/null +++ b/04/40.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 40 Улар ейишлари учун овқат сузилди. Лекин улар овқатни ейишни бошлаганларида, улар қичқириб: “Эй, Худонинг одами, қозонда ўлим”,- дедилар. Улар овқатни ея олмадилар. \v 41 У эса: “Унни узатинглар”,- деди. Кейин унни қозонга ташлаб, Гихезийга: “Буни одамларга сузиб бер, есинлар”,- деди. Шунда қозонда ҳеч қандай зарарли нарса қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/04/42.txt b/04/42.txt new file mode 100644 index 0000000..9605ff6 --- /dev/null +++ b/04/42.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 42 Бир киши Баал‑Шалишаҳдан келди ва Худонинг одамига нон бошланғич ҳосилларидан йигирмата арпа нони ва халтада янги буғдойдан олиб келди. Элиша эса: “Одамларга бергин, есинлар”,- деди. \v 43 Унинг хизматкори: “Мен буни юз кишининг олдига қандай қўяман?”- деди. Лекин у: “Одамларга бергин, есинлар, чунки Раббий шундай дейди: Улар еб тўядилар ва ортиб қолади”,- деди. \v 44 Шундай қилиб, у уларнинг олдига қўйди ва Раббийнинг сўзи бўйича, улар еб тўйдилар ва яна ортиб ҳам қолди. \ No newline at end of file diff --git a/05/01.txt b/05/01.txt new file mode 100644 index 0000000..5f725fc --- /dev/null +++ b/05/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Сурия подшоҳининг лашкарбошиси Нааман ўз ҳукмдорининг олдида улуғ ва ҳурматли киши эди, чунки Раббий у орқали сурияликларга ғалаба берган эди. Бу киши жасур жангчи бўлиб, лекин у мохов эди. \v 2 Бир куни сурияликлар гуруҳлар билан бориб, Исроил еридан ёш қизчани асирликка олдилар. Кейин у Нааманнинг хотинига хизмат қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/05/03.txt b/05/03.txt new file mode 100644 index 0000000..2ef8e67 --- /dev/null +++ b/05/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 У ўз бекасига: “Агар менинг ҳазратим Самариядаги пайғамбарнинг олдига борганида эди, шунда у ундан моховни олиб ташлаган бўлар эди”,- деди. \v 4 Нааман бориб, ўз ҳукмдорига буни етказиб: “Исроил ерилик қизча, бундай-бундай демоқда”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/05/05.txt b/05/05.txt new file mode 100644 index 0000000..58ba7f8 --- /dev/null +++ b/05/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Шунда Суриянинг подшоҳи Нааманга: “Бориб келгин (?), мен эса Исроил подшоҳига мактуб юбораман”,- деди. У бориб, ўзи билан бирга ўн талант кумуш, олти минг шеқел олтин ва ўн жуфт кийим-бош олди. \v 6 Сўнг Нааман Исроил подшоҳига: “Бу мактуб билан бирга ўз хизматкорим Нааманни юбормоқдаман, токи сен ундан моховни олиб ташлагин”, деб ёзилган мактубни олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/05/07.txt b/05/07.txt new file mode 100644 index 0000000..3ac131c --- /dev/null +++ b/05/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Исроил подшоҳи мактубни ўқиганида, ўз кийимларини йиртиб: “Мен ўлдириб тирилтирадиган Худоманмики, мен одамдан моховни олиб ташлашим учун у одамни менинг олдимга юбормоқда? Мана, энди кўринглар ва билиб олинглар, у менга қарши жанг қилиш учун баҳона изламоқда”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/05/08.txt b/05/08.txt new file mode 100644 index 0000000..20ba0aa --- /dev/null +++ b/05/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Худонинг одами Элиша эса Исроил подшоҳи ўз кийимини йиртиб ташлаганини эшитганида, подшоҳга: “Нима учун сен ўз кийимларингни йиртиб ташладинг? У менинг олдимга келсин ва Исроилда пайғамбар борлигини билиб олсин”,- деб айтиш учун одам юборди. \v 9 Шунда Нааман ўз от ва араваларида келиб, Элишанинг уйининг эшиги олдида тўхтади. \v 10 Элиша унинг олдига: “Бориб, Йорданда етти марта ювингин, шунда сенинг тананг янгиланади ва тоза бўласан”,- дейиши учун ўз хизматкорини юборди. \ No newline at end of file diff --git a/05/11.txt b/05/11.txt new file mode 100644 index 0000000..fd7f5af --- /dev/null +++ b/05/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Бироқ Нааман ғазабланди ва кетаётиб, деди: “Мана, у чиқади, туриб, ўз Худоси Раббийнинг номини чақиради ва ўз қўлини ўша жойга қўйиб, моховни олиб ташлайди, деб мен ўйлабман. \v 12 Наҳотки Дамашқ дарёлари Абанаҳ ва Фарпар барча Исроил сувларидан яхшироқ бўлмаса? Наҳотки мен уларда ювиниб, тозалана олмасам?”- деди. Шундай қилиб, у ўгирилиб, ғазабида кетиб қолди. \ No newline at end of file diff --git a/05/13.txt b/05/13.txt new file mode 100644 index 0000000..e08e579 --- /dev/null +++ b/05/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шунда унинг қуллари яқин келиб: “Отам менинг, агар пайғамбар сизга қандайдир муҳим нарсани айтганида, уни қилмас эдингизми? У сизга фақатгина: Ювингин ва тозаланасан, деганида, бунида кўпроқ бажаришингиз керак эмасми?”- дедилар. \v 14 У бориб, Худонинг одамининг сўзи бўйича Йорданга етти марта шўнғиди. Шунда унинг танаси худди ёш боланинг танасидек янгиланди ва тозаланди. \ No newline at end of file diff --git a/05/15.txt b/05/15.txt new file mode 100644 index 0000000..8b5cea1 --- /dev/null +++ b/05/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 У ва унинг барча ҳамроҳлари Худонинг одамининг олдига қайтдилар. У келиб, унинг қаршисида турди-да: “Мана, мен бутун ерда Худо йўқлигини, фақат Исроилда борлигини билиб олдим. Шунинг учун, илтимос, қулингдан совғани қабул қилгин”,- деди. \v 16 Аммо Элиша: “Мен қаршисида турган Раббий тирик! Мен ҳеч нарса олмайман”,- деди. Нааман эса уни олишга қистади, лекин у рози бўлмади. \ No newline at end of file diff --git a/05/17.txt b/05/17.txt new file mode 100644 index 0000000..fa1682a --- /dev/null +++ b/05/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Шунда Нааман деди: “Агар шундай бўлса, унда қулингга иккита хачир кўтариб кета оладиган тупроқ берсинлар, чунки қулинг бундан буён Раббийдан бўлак бошқа худоларга тамоман ёндириш қурбонлиги ва бошқа қурбонликлар келтирмайди. \v 18 Раббий қулингни фақат қуйидаги нарсада кечирсин: Менинг ҳукмдорим сажда қилиш учун Риммоннинг уйига бориб, менинг қўлимга суянганида ва мен Риммоннинг уйида тиз чўкканимда, шунда Раббий менинг Риммоннинг уйида тиз чўкканим учун қулингни шундай қилганидан кечирсин”. \v 19 Элиша эса унга: “Тинчлик билан боравер”,- деди. Шундай қилиб, у унинг олдидан жўнаб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/05/20.txt b/05/20.txt new file mode 100644 index 0000000..c73c7e4 --- /dev/null +++ b/05/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Шунда Худонинг одамининг хизматкори Гихезий: “Мана, менинг ҳазратим бу суриялик Нааманнинг қўлидан у олиб келган нарсаларни олишни рад этди. Раббий тирик! Мен унинг ортидан югуриб бораман ва ундан нимадир оламан”,- деб ўйлади. \v 21 Шундай қилиб, Гихезий Нааманнинг ортидан югуриб кетди. Нааман ортидан югуриб келаётган одамни кўрди ва унга пешвоз чиқиш учун аравасидан тушиб: “Тинчлик билан келдингми?”- деди. \v 22 У: “Тинчлик билан! Менинг ҳазратим мени: Мана, ҳозиргина менинг олдимга пайғамбарларнинг ўғилларидан иккита ёш киши Эфрайим тоғидан келди. Уларга бир талант кумуш ва икки жуфт кийим-бош бергин, деб айтиш учун юборди”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/05/23.txt b/05/23.txt new file mode 100644 index 0000000..11a13d2 --- /dev/null +++ b/05/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Нааман унга: “Марҳамат, икки талант олгин”,- деди. У уни қистаб кўндирди. У икки талант кумушни ва икки жуфт кийим-бошни иккита халтага солиб, икки нафар қулига берди ва улар ундан олдинда кўтариб бордилар. \v 24 У тепаликка етиб келганида, Нааманнинг хизматкорларидан олиб, уйга яширди ва одамларни қўйиб юборди, улар кетдилар. \v 25 Кейин Гихезий келиб, ўз ҳазратининг олдида турди. Элиша унга: “Гихезий, қаердан келяпсан?”- деди. У: “Қулинг ҳеч қаерга боргани йўқ”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/05/26.txt b/05/26.txt new file mode 100644 index 0000000..08ee66a --- /dev/null +++ b/05/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Шунда Элиша унга деди: “Ўша киши ўз аравасидан сенга пешвоз чиқиш учун ўгирилганида, наҳотки менинг юрагим сенга ҳамроҳ бўлган бўлмаса? Ҳозир кумуш, кийим-бош, зайтун дарахтларию узумзорлар, кичик ёки катта қорамол, қул ёки чўри олиш вақтими? \v 27 Шунинг учун Нааманнинг мохови абадий сенга ва сенинг авлодингга ўтсин”. Шунда у Элишанинг олдидан моховдан қордек оппоқ бўлиб чиқди. \ No newline at end of file diff --git a/06/01.txt b/06/01.txt new file mode 100644 index 0000000..ad7140d --- /dev/null +++ b/06/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Пайғамбарларнинг ўғиллари Элишага дедилар: “Мана, биз сенинг олдингда яшаётган жой бизга торлик қилмоқда. \v 2 Илтимос, бизга рухсат бер, Йорданга борайлик. У ердан ҳар биримиз биттадан ёғоч олиб, ўша ерда яшашимиз учун жой тайёрлайлик”. У эса: “Боринглар”,- деди. \v 3 Шунда бири: “Илтимос, мурувват кўрсатиб, сен ҳам қулларинг билан бирга боргин”,- деди. Элиша: “Бораман”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/04.txt b/06/04.txt new file mode 100644 index 0000000..81b9f6c --- /dev/null +++ b/06/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 У улар билан бирга борди. Улар Йорданга келиб, дарахтларни кеса бошладилар. \v 5 Бири ёғочни қулатганида, болта сувга тушиб кетди. У бақириб: “Эҳ, ҳазратим менинг, болта омонотга олинган эди!”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/06.txt b/06/06.txt new file mode 100644 index 0000000..35e041b --- /dev/null +++ b/06/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Худонинг одами: “У қаерга тушди?”- деди. У жойни кўрсатганида, у битта дарахтнинг шохини кесиб, ўша жойга ташлади ва болта сузиб чиқди. \v 7 У: “Уни чиқариб олгин”,- деди. У қўлини чўзиб, уни олди. \ No newline at end of file diff --git a/06/08.txt b/06/08.txt new file mode 100644 index 0000000..0e9f0f3 --- /dev/null +++ b/06/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Суриянинг подшоҳи исроилликларга қарши урушга борди. У ўз хизматкорлари билан: “Мен фалон жойга ўз лашкаримни жойлаштираман”,- деб маслаҳатлашди. \v 9 Худонинг одами эса Исроил подшоҳига: “Эҳтиёт бўл, мана бу жойдан ўтма, чунки у жойда сурияликлар ўрнашиб олганлар”,- деб одам юборди. \ No newline at end of file diff --git a/06/10.txt b/06/10.txt new file mode 100644 index 0000000..0c620d8 --- /dev/null +++ b/06/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Исроил подшоҳи Худонинг одами айтган ва уни огоҳлантирган жойга одамларни юборди. Шундай қилиб, ўша жойда у ўзини бир-икки мартадан кўпроқ асраб қолди. \v 11 Сурия подшоҳининг юраги бу воқеадан безовталанди ва ўз қулларини чақириб, уларга: “Менга айтинглар-чи, биздан қайси биримиз Исроил подшоҳи томонда?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/12.txt b/06/12.txt new file mode 100644 index 0000000..86ba000 --- /dev/null +++ b/06/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Унинг хизматкорларидан бири: “Ҳеч ким, менинг ҳукмдорим подшоҳ. Бироқ Исроилдаги пайғамбар Элиша Исроилнинг подшоҳига сиз ўз ётоқхонангизда гапирадиган сўзларни ҳам етказиб туради”,- деди. \v 13 Шунда у: “Бориб, у қаерда эканини билинглар. Мен одам юбориб, уни қўлга оламан”,- деди. Унга хабар бериб: “Мана, у Дотанда”,- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/06/14.txt b/06/14.txt new file mode 100644 index 0000000..218a46f --- /dev/null +++ b/06/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Ўша ерга подшоҳ отларни, араваларни ва улкан қўшинни юборди. Улар тунда келиб, шаҳарни ўраб олдилар. \v 15 Худонинг одамининг хизматкори эрталаб туриб, ташқарига чиққанида, мана, қўшин, от ва аравалар шаҳарни ўраб олган эди. Унинг хизматкори унга: “Эҳ, менинг ҳазратим, биз нима қиламиз?”- деди. \v 16 У: “Қўрқма, чунки биз билан бирга бўлганлар, улар билан бирга бўлганлардан кўра кўпроқдир”,- деб жавоб берди. \ No newline at end of file diff --git a/06/17.txt b/06/17.txt new file mode 100644 index 0000000..b0e4308 --- /dev/null +++ b/06/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Сўнг Элиша ибодат қилиб: “Раббий, ўтинаман, унинг кўзларини очгин, токи у кўра олсин!”- деди. Раббий хизматкорнинг кўзларини очди ва у кўрди: мана, Элишанинг атрофидаги бутун тоғ отларга ва оловли араваларга тўла эди. \v 18 Сурияликлар унинг олдига келганларида, Элиша Раббийга ибодат қилиб: “Бу халқни кўрлик билан шикастлагин”,- деди. Раббий Элишанинг сўзига биноан уларни кўрлик билан шикастлади. \v 19 Шунда Элиша уларга: “Бу бошқа йўл ва бошқа шаҳар. Менинг ортимдан юринглар ва мен сизларни сизлар излаётган кишининг олдига олиб бораман”,- деди. Шундай қилиб, у уларни Самарияга олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/06/20.txt b/06/20.txt new file mode 100644 index 0000000..7179acc --- /dev/null +++ b/06/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Улар Самарияга келганларида, Элиша: “Ё, Раббий, уларнинг кўзларини очгин, токи улар кўрсинлар!”- деди. Раббий уларнинг кўзларини очди ва улар Самариянинг ўртасида эканликларини кўрдилар. \v 21 Исроилнинг подшоҳи уларни кўриб, Элишага: “Отам менинг, мен уларни ўлдирайми? Уларни ўлдирайми?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/22.txt b/06/22.txt new file mode 100644 index 0000000..6397979 --- /dev/null +++ b/06/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 У: “Уларни ўлдирмагин. Ахир сен уларни ўз қиличинг ва камонинг билан асир қилдингмики, уларни ўлдирасан? Уларга нон ва сув бергин, токи улар еб‑ичсинлар ва ўз ҳукмдорларининг олдига борсинлар”,- деди. \v 23 Шунда у уларга катта зиёфат уюштирди ва улар еб‑ичганларидан сўнг уларни қўйиб юборди, улар эса ўз ҳукмдорларининг олдига кетдилар. Ўша Суриянинг қўшини Исроил ерига бошқа келмади. \ No newline at end of file diff --git a/06/24.txt b/06/24.txt new file mode 100644 index 0000000..31917d7 --- /dev/null +++ b/06/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Бундан сўнг Суриянинг подшоҳи Бен-Ҳадад ўзининг барча қўшинини йиғиб, сафарга чиқди ва Самарияни қамал қилди. \v 25 Улар Самарияни қамал қилганларида, шу қадар кучли очарчилик бўлдики, эшакнинг калласи саксон шеқел кумушга ва чорак каба каптарнинг ахлати беш шеқел кумушга сотилар эди. \v 26 Бир куни Исроил подшоҳи девор устидан кетаётганида, бир аёл фарёд қилиб, унга: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ, менга ёрдам беринг!”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/27.txt b/06/27.txt new file mode 100644 index 0000000..453c47c --- /dev/null +++ b/06/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 У: “Агар сенга Раббий ёрдам бермаса, мен сенга қаердан ёрдам бера оламан? Хирмонданми ёки исканжаданми?”- деди. \v 28 Подшоҳ унга яна: “Сенга нима керак?”- деди. У жавоб берди: “Бу аёл менга: Ўз ўғлингни бер, уни бугун еймиз, менинг ўғлимни эса эртага еймиз,- деди. \v 29 Шундай қилиб, биз менинг ўғлимни пишириб едик. Мен эртаси куни унга: Ўз ўғлингни бер, уни еймиз,- дедим. Лекин у ўз ўғлини яшириб қўйди”. \ No newline at end of file diff --git a/06/30.txt b/06/30.txt new file mode 100644 index 0000000..5134b12 --- /dev/null +++ b/06/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Подшоҳ аёлнинг сўзларини эшитганида, ўз кийимларини йиртиб ташлади ва шу ҳолда, девор устидан ўтди. Шунда халқ қараб, у ичидан танасига қанор кийимини кийганлигини кўрди. 31Сўнгра у: “Агар Шафат ўғли Элишанинг боши бугун ўзида қолса, унда Худо мени бундай қилсин ва янада ортиқроғини қилсин”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/06/32.txt b/06/32.txt new file mode 100644 index 0000000..7f55a56 --- /dev/null +++ b/06/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Элиша эса ўз уйида ўтирар эди. Оқсоқоллар ҳам унинг олдида ўтирар эдилар. Подшоҳ ўзининг одамини юборди. Хабарчи унинг олдига келишидан олдин, у оқсоқолларга: “Бу қотилнинг ўғли менинг бошимни олиб ташлаш учун одам юборганини кўряпсизларми? Қаранглар, хабарчи келганида, эшикни ёпинглар ва уни эшикка сиқинглар. Мана, унинг ортидан ҳукмдорининг оёқларининг товуши келади”,- деди. \v 33 У улар билан гаплашаётганида, хабарчи унинг олдига келиб: “Мана, Раббийдан қанақанги кулфат, мен Раббийдан бундан буён нима кутай?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/07/01.txt b/07/01.txt new file mode 100644 index 0000000..da08bb5 --- /dev/null +++ b/07/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Шунда Элиша: “Раббийнинг сўзини тингланглар. Раббий шундай дейди: Эртага мана шу вақтда, Самария дарвозаси ёнида энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлади, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлади”,- деди. \v 2 Подшоҳ қўлига суянадиган амалдор Худонинг одамига жавоб бериб: “Раббий осмон деразаларини очганида ҳам, бу амалга ошиши мумкинми?”- деди. Элиша: “Мана, сен буни ўз кўзларинг билан кўрасан, лекин бундан емайсан”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/07/03.txt b/07/03.txt new file mode 100644 index 0000000..2743785 --- /dev/null +++ b/07/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шаҳар дарвозасининг кириш қисмида тўрт нафар мохов киши турар эди. Улар бир бирига дедилар: “Ўлимни кутиб, биз бу ерда ўтириб нима қиламиз? \v 4 Агар биз шаҳарга кирамиз, десак, шаҳарда очлик экан, биз у ерда ўламиз. Агар бу ерда ўтирсак, унда ҳам ўламиз. Яхшиси, сурияликларнинг қароргоҳига борайлик. Агар улар бизни тирик қолдирсалар, яшайверамиз. Агарда улар бизни ўлдирсалар, майли ўламиз”. \ No newline at end of file diff --git a/07/05.txt b/07/05.txt new file mode 100644 index 0000000..bc39d64 --- /dev/null +++ b/07/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Улар сурияликларнинг қароргоҳига бориш учун ғира-шира пайтда турдилар. Улар сурияликлар қароргоҳининг чеккасига келганларида, мана, у ерда бирор киши йўқ эди. \v 6 Раббий шундай қилдики, сурияликларнинг қароргоҳига араваларнинг тақирлаши, отларнинг кишнаши ва улкан лашкарнинг шовқини эшитилди. Шунда улар бир бирларига: “Исроилнинг подшоҳи бизга бостириб келиш учун хитликлар ва мисрликларнинг подшоҳларини бизга қарши ёллаган”,- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/07/07.txt b/07/07.txt new file mode 100644 index 0000000..925959f --- /dev/null +++ b/07/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Шунинг учун улар туриб, ғира-шира пайтида қочиб кетдилар. Улар ўз чодирларини, отларини, эшакларини, бутун чодирларини қандай бўлса, шундайлигича қолдириб, жонларини қутқариш учун қочиб кетдилар. \v 8 Ўша моховлар қароргоҳнинг чеккасига келдилар ва бир чодирга кириб, еб-ичдилар ва у ердан кумушу олтинларни, кийим-бошларни олдилар-да, бориб, яшириб қўйдилар. Яна қайтиб келиб, бошқа чодирга кирдилар, у ердан ҳам нарсаларни олдилар ва бориб, яшириб қўйдилар. \ No newline at end of file diff --git a/07/09.txt b/07/09.txt new file mode 100644 index 0000000..0f81211 --- /dev/null +++ b/07/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Шунда улар бир бирига: “Биз яхши иш қилмаяпмиз, бу кун ― хушхабар куни, биз эса жим ўтирибмиз. Агар бизлар тонг ёришганича кечиктирсак, биз айбдор бўлиб қоламиз. Шунинг учун юринглар, бориб, подшоҳнинг хонадонига хабар берамиз”,- дедилар. \v 10 Шундай қилиб, улар келиб, шаҳар дарвозабонларини чақирдилар ва уларга: “Биз сурияликларнинг қароргоҳига борган эдик: мана, у ерда одам ҳам йўқ, одам овози ҳам йўқ, фақат боғланган отлар, эшаклар ва чодирлар қандай бўлса, шундайлигича турибди”,- деб айтдилар. \v 11 Сўнг дарвозабонларни чақирдилар ва улар хабарни подшоҳ саройига етказдилар. \ No newline at end of file diff --git a/07/12.txt b/07/12.txt new file mode 100644 index 0000000..3fbadcb --- /dev/null +++ b/07/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Шунда подшоҳ тунда туриб, ўз хизматкорларига: “Сурияликлар биз билан нима қилмоқчи эканликларини мен сизларга айтаман. Улар бизнинг очлигимизни билиб: Исроилликлар шаҳардан чиққанларида, биз уларни тириклайин тутамиз ва шаҳарга кирамиз, деб далада яшириниш учун қароргоҳдан чиққанлар”,- деди. \v 13 Унинг ҳузурида хизмат қиладиган хизматкорлардан бири жавоб бериб: “Илтимос, шаҳарда қолган охирги отлардан бештасини олсинлар (қолганлари ҳалок бўлганлари учун бутун Исроил қўшинидан фақат шулар қолган эди). Уларни юборамиз ва нима бўлишини кўрамиз”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/07/14.txt b/07/14.txt new file mode 100644 index 0000000..107a5c4 --- /dev/null +++ b/07/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Улар аравага қўшилган икки жуфт отни олдилар. Подшоҳ уларни Суриянинг қўшини ортидан: “Бориб, қаранглар”,- деб юборди. \v 15 Улар унинг ортидан Йордангача бордилар ва, мана, бутун йўл сурияликлар шошиб югурганларида, сочиб ташлаган кийим ва бошқ нарсаларга тўла эди. Элчилар ортларига қайтиб, буни подшоҳга етказдилар. \ No newline at end of file diff --git a/07/16.txt b/07/16.txt new file mode 100644 index 0000000..edc8375 --- /dev/null +++ b/07/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Шунда халқ чиқиб, сурияликларнинг қароргоҳини талон‑торож қилди. Раббийнинг сўзи бўйича, энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлди, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлди. \v 17 Подшоҳ қўлига суянадиган амалдорини дарвозани назорат қилишга қўйди. Лекин халқ уни дарвоза олдида топтаб ташлади ва у ўлди. Айни Худонинг одами унинг олдига келган подшоҳга айтганидай, худди шундай бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/07/18.txt b/07/18.txt new file mode 100644 index 0000000..226947e --- /dev/null +++ b/07/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Худонинг одами подшоҳга: “Эртага мана шу вақтда, Самария дарвозаси ёнида энг яхши уннинг бир сиҳи бир шеқел бўлади, арпанинг икки сиҳи ҳам бир шеқел бўлади”,- деганида, \v 19 бу амалдор Худонинг одамига жавоб бериб: “Раббий осмон деразаларини очганида ҳам, бу амалга ошиши мумкинми?”- деган эди. У эса: “Мана, сен буни ўз кўзларинг билан кўрасан, лекин бундан емайсан”,- деган эди. \v 20 У билан худди шундай бўлди: халқ уни дарвоза ёнида топтаб ташлади ва у ўлди. \ No newline at end of file diff --git a/08/01.txt b/08/01.txt new file mode 100644 index 0000000..9ef0570 --- /dev/null +++ b/08/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Элиша боласини тирилтирган хотинга сўзлаб: “Тургин, сен ва сенинг хонадонинг қаерга бора олсанг, ўша жойга бориб яшагин, чунки Раббий очарчиликни чақирди. Шунинг учун очарчилик ушбу ерга етти йилга келади”,- деди. \v 2 Аёл туриб, Худонинг одамининг сўзи бўйича йўл тутди. У ўз хонадони билан бирга бориб, Пелишт ерида етти йил истиқомат қилди. \ No newline at end of file diff --git a/08/03.txt b/08/03.txt new file mode 100644 index 0000000..693512a --- /dev/null +++ b/08/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Етти йил ўтганидан сўнг, бу аёл Пелишт еридан қайтди. У ўз уйи ва даласини сўраш учун подшоҳга келди. \v 4 Бу пайтда, подшоҳ Худонинг одамининг хизматкори Гихезий билан суҳбатлашаётган эди ва деди: “Менга Элиша қилган барча буюк ишларни айтиб бер”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/08/05.txt b/08/05.txt new file mode 100644 index 0000000..2cbb654 --- /dev/null +++ b/08/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 У эса подшоҳга Элишанинг ўликни тирилтирганини атиб бераётганида, у ўғлини тирилган аёл подшоҳдан ўз уйи ва даласи ҳақида сўраб келди. Шунда Гихезий: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ, мана, бу ўша аёл ва бу Элиша тирилтирган унинг ўғли”,- деди. \v 6 Подшоҳ хотиндан сўради, у эса унга ҳаммасини айтиб берди. Подшоҳ унга сарой аъёнларидан бирини чақириб, унга деди: “Бу аёлга тегишли барча нарсани ва у ерни қолдирган кундан бошлаб, то ҳозиргача даласининг барча даромадини қайтаринглар”. \ No newline at end of file diff --git a/08/07.txt b/08/07.txt new file mode 100644 index 0000000..657d21e --- /dev/null +++ b/08/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Суриянинг подшоҳи Бен-Ҳадад бетоб бўлганида, Элиша Дамашққа келди. Унга: “Бу ерга Худонинг одами келди”,- деб хабар етказдилар. \v 8 Подшоҳ Ҳазаэлга: “Қўлингга совға олиб, Худонинг одамига пешвоз чиққин ва у орқали Раббийдан сўрагин, мен бу касалликдан тузаламанми?”- деди. \v 9 Ҳазаэл у билан учрашгани борди. Қирқта туя кўтара оладиган Дамашқнинг энг яхши совғаларини қўлига олди-да, келиб Элишанинг юзи қаршисида турди ва деди: “Сизнинг ўғлингиз Бен-Ҳадад, Суриянинг подшоҳи мени сизнинг олдингизга: Мен бу касалликдан тузала оламанми?- деб сўраш учун юборди”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/08/10.txt b/08/10.txt new file mode 100644 index 0000000..459d344 --- /dev/null +++ b/08/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Шунда Элиша унга: “Бориб унга: Тузаласиз, деб айтгин. Лекин менга Раббий унинг ўлишини кўрсатди”,- деди. \v 11 Сўнг Элиша унга шу қадар тикилиб қарадики, у уялиб қолди. Худонинг одами эса йиғлаб юборди. \v 12 Ҳазаэл: “Менинг ҳазратим нимага йиғламоқдалар?”- деди. Шунда у: “Чунки сен Исроил ўғилларига қанақанги ёвузлик қилишингни мен биламан: сен уларнинг қалъаларига ўт қўясан, уларнинг ўспиринларини қилич билан ўлдирасан, эмизикли болаларини тилка-пора қиласан ва ҳомиладор хотинларини ёриб ташлайсан”,- деб жавоб берди. \ No newline at end of file diff --git a/08/13.txt b/08/13.txt new file mode 100644 index 0000000..8df47c0 --- /dev/null +++ b/08/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шунда Ҳазаэл: “Шундай улкан ишни қилиш учун сенинг қулинг, ит ким бўлибди?”- деди. Элиша: “Раббий менга сен Суриянинг подшоҳи бўлишингни кўрсатди”,- деб жавоб берди. \v 14 У Элишанинг олдидан кетиб, ўз ҳукмдорининг олдига келди. У унга: “Элиша сенга нима деди?”- деди. У: “У менга сизни соғайиб кетади, деди”,- деб жавоб берди. \v 15 Эртаси куни у қалин мато олиб, уни сувга ботирди-да, унинг юзига қўйди ва у ўлди. Унинг ўрнига Ҳазаэл подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/08/16.txt b/08/16.txt new file mode 100644 index 0000000..4870803 --- /dev/null +++ b/08/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Исроилнинг подшоҳи Ахаб ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг бешинчи йилида, Яҳудия подшоҳи Йеҳошафатдан кейин Йеҳошафатнинг ўғли Йеҳорам Яҳудияга подшоҳ бўлди. \v 17 У подшоҳ бўлганида, ўттиз икки ёшда эди. У Йерусалимда саккиз йил ҳукмронлик қилди. \ No newline at end of file diff --git a/08/18.txt b/08/18.txt new file mode 100644 index 0000000..e682e66 --- /dev/null +++ b/08/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 У Ахабнинг хонадони қандай йўл тутган бўлса, худди шундай Исроил подшоҳларининг йўлидан юрар эди, чунки унинг хотини Ахабнинг қизи эди. У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \v 19 Бироқ Раббий Ўз қули Довуд ҳақи Яҳудони вайрон қилишни истамади, чунки У Довуднинг фарзандларидан абадий чироқ беришни ваъда берган эди. \ No newline at end of file diff --git a/08/20.txt b/08/20.txt new file mode 100644 index 0000000..ab4659e --- /dev/null +++ b/08/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Йеҳорамнинг кунларида Эдўм Яҳудонинг қўли остидан чиқиб кетди. Улар ўзларига подшоҳ қўйдилар. \v 21 Шунда Йеҳорам ва унинг барча аравалари у билан бирга Тсаирга борди. У тунда туриб, уни ўраб олган эдўмликларни ва араваларнинг бошлиқларини қириб ташлади, лекин халқ ўз чодирларига қочиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/08/22.txt b/08/22.txt new file mode 100644 index 0000000..415f4cb --- /dev/null +++ b/08/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Шундай қилиб, Эдўм Яҳудонинг қўлидан чиқиб кетди, бу ҳозирги кунгача шундайдир. Худди шу вақтда Либнаҳ ҳам исён қилди. \v 23 Йеҳорамнинг қолган фаолияти ва унинг барча қилган ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 24 Сўнг Йеҳорам кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва ўз оталари ёнига, Довуд шаҳрида дафн этилди. Унинг ўрнига ўғли Ахазийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/08/25.txt b/08/25.txt new file mode 100644 index 0000000..ba9f6e8 --- /dev/null +++ b/08/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Исроилнинг подшоҳи Ахаб ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида, Яҳудиянинг подшоҳи Йеҳорамнинг ўғли Ахазийаҳ подшоҳ бўлди. \v 26 Ахазийаҳ подшоҳ бўлганида, йигирма икки ёшда эди. У Йерусалимда бир йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Аталйаҳ бўлиб, у Исроилнинг подшоҳи Омрининг қизи эди. \v 27 У Ахаб хонадонининг йўлидан юрар ва Ахабнинг хонадони каби Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди, чунки у Ахаб хонадонининг куёви эди. \ No newline at end of file diff --git a/08/28.txt b/08/28.txt new file mode 100644 index 0000000..01d5b6b --- /dev/null +++ b/08/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 У Ахабнинг ўғли Йеҳорам билан бирга Гилъаддаги Рамўтга Суриянинг ўғли Ҳазаэлга қарши урушга борди ва сурияликлар Йеҳорамни яраладилар. \v 29 Подшоҳ Йеҳорам Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл билан уруш қилаётганида, сурияликлар уни Рамўтда яралаган жароҳатидан тузалиши учун Йезреэлга қайтиб кетди. Шунда Яҳудия подшоҳи Йеҳорамнинг ўғли Ахазийаҳ Ахабнинг ўғли Йеҳорамдан хабар олиш учун Йезреэлга келди, чунки у бетоб эди. \ No newline at end of file diff --git a/09/01.txt b/09/01.txt new file mode 100644 index 0000000..c894f96 --- /dev/null +++ b/09/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Элиша эса пайғамбарларнинг ўғилларидан бирини чақириб, унга деди: “Белингни боғлаб, қўлингга мой идишини олгин ва Гилъаддаги Рамўтга боргин. \v 2 У ерга келганингда, ўша жойда Нимши ўғли Йеҳошафатнинг ўғли Йеҳуни топиб, унинг олдига боргин ва унга ўз биродарларининг орасидан чиқишини буюриб, уни ичкари хонага олиб киргин. \v 3 Кейин мой идишни олиб, уни унинг бошига қуйгин ва дегин: Раббий шундай дейди: Мен сени Исроил устидан подшоҳликка мойладим. Шундан сўнг эшикни очиб, қочгин ва кутмагин”. \ No newline at end of file diff --git a/09/04.txt b/09/04.txt new file mode 100644 index 0000000..d7d9746 --- /dev/null +++ b/09/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Шунда пайғамбарнинг хизматкори бўлмиш шу ўспирин Гилъаддаги Рамўтга борди. \v 5 У келганида, мана, лашкарбошилар бирга ўтирар эдилар. У: “Эй, лашкарбоши, сенга гапим бор”,- деди. Йеҳу: “Биздан қайси биримизга?”- деди. У: “Сенга, эй, лашкарбоши”,- деди. \v 6 У туриб, уйга кирди. Ўспирин унинг бошига мой қуйди ва унга деди: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: Мен сени Раббийнинг халқи устидан, Исроил устидан подшоҳликка мойладим. \ No newline at end of file diff --git a/09/07.txt b/09/07.txt new file mode 100644 index 0000000..0295a14 --- /dev/null +++ b/09/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Йезебелнинг қўлидан қулаган Менинг қулларим пайғамбарларнинг қони ва Раббийнинг барча қулларининг қони учун Мен қасос олишим учун сен ўз ҳукмдоринг Ахабнинг хонадонини қириб ташлайсан \v 8 ва Ахабнинг бутун хонадони ҳалок бўлади. Ахабнинг авлодидан деворга сиядиганларни – асирдагиларни ҳам, Исроилда қолганларни ҳам қириб ташлайман. \ No newline at end of file diff --git a/09/09.txt b/09/09.txt new file mode 100644 index 0000000..7cb2ca9 --- /dev/null +++ b/09/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Мен Ахабнинг хонадонини Небат ўғли Йеробоамнинг хонадони ва Ахийаҳ ўғли Баашанинг хонадони каби қиламан. \v 10 Йезебелни эса Йезреэл даласида итлар ейди ва ҳеч ким уни дафн этмайди”. Сўнг у эшикни очиб, қочиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/09/11.txt b/09/11.txt new file mode 100644 index 0000000..8c4bbbe --- /dev/null +++ b/09/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Йеҳу ҳукмдорининг хизматкорларининг олдига чиқди ва улардан бири унга: “Тинчликми? Бу телба сенинг олдингга нима учун келибди?”- деди. У уларга: “Сизлар бу кишини ва унинг нима деганини биласизлар”,- деди. \v 12 Улар: “Бу ёлғон, бизга ҳозироқ айтгин”,- дедилар. У деди: “У менга: Раббий шундай дейди: Мен сени Исроил устидан подшоҳликка мойладим, деб бундай-бундай деди”. \v 13 Шунда улар шошилиб, ҳар бири ўз кийимларини олди‑да, зинапояларнинг устига тўшадилар ва бурғу чалиб: “Йеҳу подшоҳ бўлди!”- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/09/14.txt b/09/14.txt new file mode 100644 index 0000000..421feac --- /dev/null +++ b/09/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Нимши ўғли Йеҳошафатнинг ўғли Йеҳу Йеҳорамга қарши фитна уюштирди. Йеҳорам барча исроилликлар билан бирга Гилъаддаги Рамўтни Суриянинг подшоҳи Ҳазаэлдан қўриқлаб турар эди. \v 15 Лекин подшоҳ Йеҳорам Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл билан жанг қилаётганида, сурияликлар яралаган жароҳатдан даволаниш учун Йезреэлга қайтиб келган эди. \v 16 Шунда Йеҳу отга ўтириб, Йезреэлга жўнаб кетди, чунки Йеҳорам ўша ерда ётган эди. Яҳудиянинг подшоҳи Ахазийаҳ Йеҳорамни кўргани келган эди. \ No newline at end of file diff --git a/09/17.txt b/09/17.txt new file mode 100644 index 0000000..bf68c48 --- /dev/null +++ b/09/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Йезреэлнинг минорасида қоровул турган эди, у келаётган Йеҳунинг қўшинини кўриб: “Мен қўшин кўряпман”,- деди. Йеҳорам деди: “Отлиқни олиб, уларнинг олдига одамни юбор. У: Тинчлик биланми?- деб сўрасин”. \v 18 Бир отлиқ отда чиқиб борди ва унга пешвоз чиқиб: “Подшоҳ шундай дейди: Тинчлик биланми?”- деди. Йеҳу: “Тинчлик билан нима ишинг бор? Менинг ортимдан юр”,- деди. Қоровул хабар бериб: “Хабарчи уларнинг олдига борди, лекин у ортига қайтмади”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/09/19.txt b/09/19.txt new file mode 100644 index 0000000..7ca5393 --- /dev/null +++ b/09/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда бошқа отлиқни юборди. У уларнинг олдига келиб: “Подшоҳ шундай дейди: Тинчлик биланми?”- деди. Йеҳу: “Тинчлик билан нима ишинг бор? Менинг ортимдан юр”,- деб жавоб берди. \v 20 Қоровул хабар бериб: “У ҳам уларнинг олдига борди ва ортига қайтмаяпти, лекин келаётганнинг юриши худди Нимши ўғли Йеҳуникига ўхшайди, чунки у шиддат билан келмоқда”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/09/21.txt b/09/21.txt new file mode 100644 index 0000000..36ef948 --- /dev/null +++ b/09/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Шунда Йеҳорам: “Тайёрла”,- деди ва улар унинг аравасини тайёрладилар. Исроилнинг подшоҳи Йеҳорам ва Яҳудиянинг подшоҳи Ахазийаҳ ҳар бири ўзининг аравасига чиқди. Улар Йеҳунинг қаршисига чиқдилар ва у билан йезреэллик Наботнинг даласида учрашдилар. \v 22 Йеҳорам Йеҳуни кўрганида, у: “Эй, Йеҳу, тинчлик биланми?”- деди. У: “Сенинг онанг Йезебелнинг зинолари ва унинг кўп жодугарликлари билан қанақа тинчлик бўлиши мумкин?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/09/23.txt b/09/23.txt new file mode 100644 index 0000000..40dbc72 --- /dev/null +++ b/09/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Шунда Йеҳорам қўлини буриб, югуриб кетди ва Ахазийаҳга: “Ҳой, Ахазийаҳ, бу хиёнат!”- деди. \v 24 Йеҳу бор кучи билан камонни тортиб, Йеҳорамнинг елкалари орасига ўқ отди. Камон ўқи унинг юрагини тешиб ўтди ва у ўз аравасига йиқилди. \ No newline at end of file diff --git a/09/25.txt b/09/25.txt new file mode 100644 index 0000000..e265bd5 --- /dev/null +++ b/09/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Шунда Йеҳу ўзининг саркардаси Бидкарга деди: “Уни олиб, йезреэллик Наботнинг даласига ташла. Эсингда борми – биз иккаламиз унинг отаси Ахабнинг ортидан кетаётганимизда, Раббий унга қарши шундай башорат қилган эди: \v 26 Мен кеча Наботнинг ва унинг ўғилларининг қонини кўрдим,- дейди Раббий. Мен сендан шу далада қасос оламан,- дейди Раббий. Шундай қилиб, Раббийнинг сўзи бўйича уни далага ташлагин”. \ No newline at end of file diff --git a/09/27.txt b/09/27.txt new file mode 100644 index 0000000..aa75a75 --- /dev/null +++ b/09/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Яҳудиянинг подшоҳи Ахазийаҳ буни кўриб, боғдаги йўлдан уйи томон қочди. Йеҳу унинг ортидан қувиб: “Уни ҳам аравада ўлдиринглар!”- деди. Бу Иблеамдаги Гур тепалигида содир бўлди. У Мегиддонга қочиб кетди ва ўша ерда ўлди. \v 28 Сўнгра унинг қуллари уни аравада Йерусалимга олиб боришди ва уни оталари ёнида, Довуднинг шаҳрида дафн этишди. \ No newline at end of file diff --git a/09/29.txt b/09/29.txt new file mode 100644 index 0000000..fdf742f --- /dev/null +++ b/09/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Ахаб ўғли Йеҳорам ҳукмронлигининг ўн биринчи йилида Яҳудияда Ахазийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/09/30.txt b/09/30.txt new file mode 100644 index 0000000..e278bcc --- /dev/null +++ b/09/30.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 30 Йеҳу Йезреэлга келди. Йезебел бу ҳақида эшитганида, юзини пардозлаб, бошини безади ва деразадан қараб турди. \v 31 Йеҳу дарвозадан кирганида, у: “Эй, ўз ҳукмдорининг қотили Зимри, тинчлик биланми?”- деди. \v 32 Йеҳу эса юзини деразага қаратиб: “Ким мен тарафда, ким?”- деди. Унга икки‑уч нафар бичилган қуллар эгилиб қарадилар. \ No newline at end of file diff --git a/09/33.txt b/09/33.txt new file mode 100644 index 0000000..7180322 --- /dev/null +++ b/09/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 У: “Уни улоқтириб юборинглар”,- деди. Улар уни улоқтириб юбордилар. Унинг қони деворга, отларга сачраб кетди ва уни топтаб ташладилар. \v 34 Йеҳу ичкарига киргач, еб-ичди ва деди: “Боринглар, бу лаънати аёлни дафн этинглар, чунки у подшоҳнинг қизи”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/09/35.txt b/09/35.txt new file mode 100644 index 0000000..6558436 --- /dev/null +++ b/09/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Улар уни дафн этиш учун бордилар, лекин улар унинг бош суяги, товонлари ва қўлларининг бармоқларидан бўлак ҳеч нимани топа олмадилар. \v 36 Улар қайтиб келиб, буни унга айтдилар. У деди: “Раббий Ўз қули тишбитлик Элийаҳ орқали айтган сўзи шундай эди: Йезебелнинг танасини Йезреэл даласида итлар ейди. \v 37 Йезебелнинг мурдаси Йезреэл майдонида даладаги гўнг каби бўлади, шунинг учун ҳеч ким: Бу Йезебел, деб айта олмайди”. \ No newline at end of file diff --git a/10/01.txt b/10/01.txt new file mode 100644 index 0000000..43f39bc --- /dev/null +++ b/10/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ахабнинг Самарияда етмиш нафар ўғли бор эди. Йеҳу мактублар ёзиб, Самарияга Йезреэл бошлиқларига, оқсоқолларига ва Ахаб ўғилларининг тарбиячиларига юборди. Унда шундай дейилган эди: \v 2 “Бу мактуб сизларга етиб борганида, мана, ҳукмдорингизнинг ўғиллари сизларда, аравалар, отлар, мустаҳкамланган шаҳар ва қуроллар ҳам сизларда, \v 3 шунинг учун ўз ҳукмдорингизнинг ўғилларидан энг яхшисини ва маъқулини танланглар, уни отасининг тахтига ўтқизинглар ва ўз ҳукмдорингизнинг хонадони билан бирга жанг қилинглар”. \ No newline at end of file diff --git a/10/04.txt b/10/04.txt new file mode 100644 index 0000000..93b4bc9 --- /dev/null +++ b/10/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Улар эса жуда қўрқиб: “Мана, унинг қаршисида иккита подшоҳ тура олмади, биз қандай тура оламиз?”- дедилар. \v 5 Подшоҳ уйи устидан бошлиқ, шаҳар бошлиғи, оқсоқоллар ва тарбиячилар Йеҳуга: “Биз сизнинг қулларингизмиз, бизга нима буюрсангиз, шуни бажарамиз. Биз ҳеч кимни подшоҳ қилмаймиз, сизга нима маъқул бўлса, ўшани қилинг”,- дейиш учун одам юбордилар. \ No newline at end of file diff --git a/10/06.txt b/10/06.txt new file mode 100644 index 0000000..40030ee --- /dev/null +++ b/10/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Шунда у уларга иккинчи марта шундай мактуб юборди: “Агар сизлар мен тарафда бўлсангизлар ва менинг сўзимга итоат қилсангизлар, унда ўз ҳукмдорингиз ўғилларининг бошларини олиб, эртага мана шу вақтда Йезреэлга, менинг олдимга келинглар”. (Подшоҳнинг ўғиллари етмиш киши эди. Шаҳарнинг энг атоқлилари уларни тарбия қилар эдилар). \v 7 Уларга мактуб етиб келганида, улар подшоҳнинг ўғилларини олиб, ҳаммаларини – етмиш кишини сўйдилар. Сўнг уларнинг бошларини саватга солиб, Йеҳунинг олдига Йезреэлга юбордилар. \ No newline at end of file diff --git a/10/08.txt b/10/08.txt new file mode 100644 index 0000000..552313c --- /dev/null +++ b/10/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Элчи келганида, унга хабар етказиб: “Подшоҳ ўғилларининг бошларини келтиришди”,- деди. У: “Уларни эрталабгача дарвоза ёнига икки уюм қилиб қўйинглар”,- деди. \v 9 У эрталаб туриб, чиқди ва бутун халққа деди: “Сизлар айбдор эмассизлар! Мана, мен ўз ҳукмдоримга қарши фитна қилдим ва уни ўлдирдим, аммо буларнинг барчасини ким ўлдирди? \ No newline at end of file diff --git a/10/10.txt b/10/10.txt new file mode 100644 index 0000000..f9f2138 --- /dev/null +++ b/10/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Энди эса билиб олинглар, Раббий Ахабнинг хонадони ҳақида айтган Унинг бирор сўзи ерга тушмайди. Раббий Ўз қули Элийаҳ орқали айтган сўзини амалга оширди”. \v 11 Йеҳу Йезреэлда Ахабнинг хонадонидан қолганларнинг барчасини: унинг барча амалдорларини, унинг яқинларини ва унинг руҳонийларини ўлдирди. Ундан ҳеч бир тирик жон қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/10/12.txt b/10/12.txt new file mode 100644 index 0000000..a6bd72c --- /dev/null +++ b/10/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Шунда у туриб, Самарияга келди. Йеҳу йўл бўйи Бейт‑Экедидаги чўпонларнинг жойида бўлиб, \v 13 Яҳудия подшоҳи Ахазийаҳнинг биродарларига дуч келди ва уларга деди: “Сизлар кимсизлар?” Улар: “Биз Ахазийаҳнинг биродарларимиз, биз подшоҳ ва маликанинг ўғилларининг соғлиғи ҳақида билиш учун бормоқдамиз”,- дедилар. \v 14 У: “Уларни тириклайин тутинглар”,- деди. Уларни тириклайин тутиб, ҳаммаларини – қирқ икки кишини Бейт‑Экеддаги қудуқ ёнида сўйдилар. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/10/15.txt b/10/15.txt new file mode 100644 index 0000000..6ca1542 --- /dev/null +++ b/10/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Сўнг у ердан жўнаб кетаётганида, унга пешвоз келаётган Реқаб ўғли Йонадаб билан учрашди ва у билан саломлашиб, унга: “Менинг юрагим сенинг юрагингга мойил бўлгани каби, сенинг юрагинг ҳам менга мойилми?”- деди. Йонадаб: “Ҳа, шундай”,- деб жавоб берди. Йеҳу: “Агар шундай бўлса, унда қўлингни бер”,- деди. У унга ўз қўлини узатди ва у уни ўзининг олдига аравага чиқариб олди. \v 16 У: “Мен билан бирга юргин ва менинг Раббийга бўлган рашкимни кўргин”,- деб айтиб, уни ўз аравасига миндириб кетди. \v 17 У Самарияга келганида, у Ахабнинг Самарияда қолган барча одамларини ўлдирди. Шундай қилиб, Раббийнинг Элишага айтган Унинг сўзи бўйича Ахабнинг хонадонини буткул қириб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/10/18.txt b/10/18.txt new file mode 100644 index 0000000..c5aedb2 --- /dev/null +++ b/10/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Йеҳу бутун халқни йиғиб, уларга деди: “Ахаб Баалга кам хизмат қилди, Йеҳу унга кўпроқ хизмат қилади. \v 19 Шунинг учун, менинг олдимга Баалнинг барча пайғамбарларини, унинг барча хизматчилару руҳонийларини чақиринглар, токи ҳеч ким қолмасин. Зеро мен Баалга буюк қурбонлик келтирмоқчиман. Агар кимки келмаса, тирик қолмайди”. Йеҳу Баалнинг хизматчиларини қириб ташлаш ниятида буни айёрлик билан қилди. \v 20 Йеҳу: “Баал учун тантанали йиғин эълон қилинглар”,- деди. Улар буни эълон қилдилар. \ No newline at end of file diff --git a/10/21.txt b/10/21.txt new file mode 100644 index 0000000..64d71ae --- /dev/null +++ b/10/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Йеҳу бутун Исроил бўйлаб элчиларни юборди ва Баалнинг барча хизматчилари келишди. Келмаган бирор киши ҳам қолмади. Улар Баалнинг уйига кирдилар ва Баалнинг уйи бошидан охиригача лиқ тўлди. \v 22 У кийимларнинг қоровулига: “Баалнинг барча хизматчилари учун махсус кийим олиб кел”,- деди. У уларга кийим олиб келди. \ No newline at end of file diff --git a/10/23.txt b/10/23.txt new file mode 100644 index 0000000..b6c21fb --- /dev/null +++ b/10/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Йеҳу Реқаб ўғли Йонадаб билан бирга Баалнинг уйига кирди ва Баалнинг хизматчиларига: “Суриштиринглар ва қаранглар, сизларнинг орангизда Йаҳвеҳнинг хизматчиларидан бирор киши йўқми, бу ерда фақат Баалнинг хизматчилари бўлиши керак”,- деди. \v 24 Улар қурбонликлар ва тамоман ёндириш қурбонликлари келтиришга киришдилар. Йеҳу эса саксонта одамни уйнинг ташқарисига қўйиб: “Мен сизларнинг қўлларингга топширган одамлардан бирортаси қочиб кетса, уни қочириб юборган одамнинг жони унинг жони ўрнига бўлади”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/10/25.txt b/10/25.txt new file mode 100644 index 0000000..c465193 --- /dev/null +++ b/10/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Тамоман ёндириш қурбонлиги тугатилганида, Йеҳу тез чопар одамларга ҳамда бошлиқларга: “Киринглар, уларни ўлдиринглар. Уларнинг бирортаси чиқиб кетмасин”,- деди. Уларни қиличнинг тиғи билан қириб ташлаганидан сўнг тез чопарлар ва бошлиқлар уларни улоқтириб юбориб, шаҳарда бўлган Баалнинг бутхонасига бордилар. \v 26 Улар Баалнинг бутхонасидан бутларни чиқариб, уларни куйдирдилар. \v 27 Улар Баалнинг бутини синдирдилар ва Баалнинг бутхонасини вайрон қилдилар. Уни ахлатхонага айлантирдилар, бу ҳозирги кунларгача шундайдир. \v 28 Шундай қилиб, Йеҳу Баални Исроил еридан қириб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/10/29.txt b/10/29.txt new file mode 100644 index 0000000..cc13ee6 --- /dev/null +++ b/10/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Бироқ Йеҳу Исроилни гуноҳга ботирган Небатнинг ўғли Йеробоамнинг гуноҳларидан – Бейт-Эл ва Дандаги олтин буқалардан чекинмас эди. \v 30 Раббий Йеҳуга: “Сен Менинг нигоҳимда тўғри ишни иштиёқ билан амалга оширганинг учун ва Менинг юрагимда бўлган ҳамма нарсани Ахабнинг хонадони устидан амалга оширганинг учун сенинг ўғилларинг тўртинчи авлодгача Исроил тахтида ўтиради”,- деди. \v 31 Лекин Йеҳу бор юраги билан Исроилнинг Раббий Худосининг қонунида юришга ҳаракат қилмас эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Йеробоамнинг гуноҳларидан чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/10/32.txt b/10/32.txt new file mode 100644 index 0000000..1900c74 --- /dev/null +++ b/10/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Ўша вақтларда Раббий исроилликларнинг улушларини кесишни бошлади. Ҳазаэл Исроилнинг барча ҳудудларида: \v 33 Йордандан шарққа қараб Гилъаднинг бутун ерида, Гад, Рубен ва Манашеҳ қабилаларининг ерларида, Арнон дарёси ёнидаги Ароэрдан бошлаб, то Гилъад ва Башангача уларни шикастлади. \ No newline at end of file diff --git a/10/34.txt b/10/34.txt new file mode 100644 index 0000000..dc37d41 --- /dev/null +++ b/10/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Йеҳунинг қолган фаолияти, унинг қилган барча ишлари ва унинг бор қудрати ҳақида Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 35 Йеҳу кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва уни Самарияда дафн этишди. Унинг ўрнига унинг ўғли Йеҳоахаз подшоҳ бўлди. \v 36 Йеҳунинг Самарияда Исроил устидан ҳукмронлигининг вақти йигирма саккиз йил эди. \ No newline at end of file diff --git a/11/01.txt b/11/01.txt new file mode 100644 index 0000000..0612584 --- /dev/null +++ b/11/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ахазийаҳнинг онаси Аталйаҳ ўғлининг ўлганини кўрганида, туриб, бутун подшоҳ уруғини қириб ташлади. \v 2 Ахазийаҳнинг опаси, Йеҳорамнинг қизи Йеҳошеба эса Ахазийаҳнинг ўғли Йоашни олиб, ўлдирилиши керак бўлган подшоҳнинг ўғиллари орасидан уни яширинча олиб кетди. Шундай қилиб, у Аталйаҳдан уни ва унинг энагасини тўшаклар хонасига яширди, ва у ўлдирилмади. \v 3 У Йоашни Раббийнинг уйида олти йил яширди. Бу пайтда Аталйаҳ ерда ҳукмронлик қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/11/04.txt b/11/04.txt new file mode 100644 index 0000000..af23bee --- /dev/null +++ b/11/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Еттинчи йили руҳоний Йеҳойада одам юборди ва юзбошиларни, тез чопарларнинг бошлиқларини олиб, уларни ўзининг олдига, Раббийнинг уйига келтирди. Улар билан битим тузиб, уларга Раббий уйида қасам ичирди ва уларга подшоҳнинг ўғлини кўрсатди. \v 5 У уларга буюриб деди: “Мана, сизлар нима иш қилишингиз керак: шаббат куни келадиган сизларларнинг учдан бир қисмингиз подшоҳнинг уйида қоровуллик қилсин; \v 6 учдан бир қисмингиз Сур дарвоза ёнида турсин ва учдан бир қисмингиз дарвоза ёнида, қўриқчиларнинг орқасида турсин. Шндай қилиб, уйга зиён етказилмаслиги учун уни қўриқланглар. \ No newline at end of file diff --git a/11/07.txt b/11/07.txt new file mode 100644 index 0000000..95d4fa5 --- /dev/null +++ b/11/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Шаббат куни чиқадиган сизларнинг икки қисмингиз подшоҳ учун Раббий уйини қўриқласин. \v 8 Сизларнинг ҳар бирингиз қўлингизда қуролингиз билан подшоҳни ҳар томонидан ўраб олинглар, бирор киши қаторга кирса, ўша ўлдирилсин. Подшоҳ кириб-чиқаётганида, унинг ёнида бўлинглар”. \ No newline at end of file diff --git a/11/09.txt b/11/09.txt new file mode 100644 index 0000000..7c196d8 --- /dev/null +++ b/11/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Юзбошилар руҳоний Йеҳойада буюрганларининг барчасини бажардилар. Уларнинг ҳар бири шаббат куни келаётганлардан ва шаббатдан кетаётганлардан ўз одамларини олиб, руҳоний Йеҳойаданинг олдига келдилар. \v 10 Руҳоний юзбошиларга Раббийнинг уйидаги подшоҳ Довуднинг найзаларини ҳамда қалқонларини тарқатди. \ No newline at end of file diff --git a/11/11.txt b/11/11.txt new file mode 100644 index 0000000..6748931 --- /dev/null +++ b/11/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Тез чопарларнинг ҳар бири қўлларида ўз қуроллари билан маъбаднинг ўнг бурчагидан то маъбаднинг чап бурчагигача, қурбонгоҳнинг ва маъбаднинг ёнида подшоҳнинг атрофида турдилар. \v 12 Шунда Йеҳойада подшоҳнинг ўғлини чиқариб, унга шоҳона тож ва безаклар кийдирди. Улар уни подшоҳ қилдилар ва уни мойладилар. Сўнг улар чапак чалиб: “Яшасин подшоҳ!”- деб ҳайқирдилар. \ No newline at end of file diff --git a/11/13.txt b/11/13.txt new file mode 100644 index 0000000..790b422 --- /dev/null +++ b/11/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Аталйаҳ югураётган халқнинг овозини эшитиб, Раббийнинг уйига, халқнинг олдига борди. \v 14 У кўрдики, мана, подшоҳ одат бўйича супачада турар, ҳокимлар ва карнайчилар подшоҳнинг ёнида турар, ернинг бутун халқи шодланар ҳамда карнай чалар эди. Шунда Аталйаҳ ўз кийимларини йиртиб: “Хиёнат, хиёнат!”- деб қичқирди. \ No newline at end of file diff --git a/11/15.txt b/11/15.txt new file mode 100644 index 0000000..b0021ef --- /dev/null +++ b/11/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Руҳоний Йеҳойада эса қўшин устидан бошчилик қилаётган юзбошиларга буюриб, уларга: “Уни қатордан чиқаринглар, агар бирор киши унинг ортидан борса, қилич билан ўлдиринглар”,- деди. Руҳоний: “Уни Раббийнинг уйида ўлдирманглар”,- деди. \v 16 Улар унга йўл бердилар, у отлар кирадиган йўл орқали подшоҳнинг уйига борди ва ўша жойда ўлдирилди. \ No newline at end of file diff --git a/11/17.txt b/11/17.txt new file mode 100644 index 0000000..517ccf7 --- /dev/null +++ b/11/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Йеҳойада эса Раббий, подшоҳ ва халқ орасида аҳд тузди, токи улар Раббийнинг халқи бўлсинлар. Сўнгра подшоҳ ва халқ орасида ҳам аҳд тузди. \v 18 Ернинг бутун халқи Баал уйига бориб, уни барбод қилдилар. Улар унинг қурбонгоҳларини ва унинг бутларини парчалаб ташладилар ва Баалнинг руҳонийси Маттанни қурбонгоҳ ёнида ўлдирдилар. Сўнг руҳоний Раббийнинг уйига назоратчиларни тайинлади. \ No newline at end of file diff --git a/11/19.txt b/11/19.txt new file mode 100644 index 0000000..8be765e --- /dev/null +++ b/11/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 У юзбошиларни, қўриқчиларни, тез чопарларни ва ернинг бутун халқини олиб, биргаликда подшоҳни Раббий уйидан кузатдилар ва қўриқчиларнинг дарвозаси йўли орқали подшоҳнинг уйига келдилар. Шунда у подшоҳнинг тахтига ўтирди. \v 20 Ернинг бутун халқи шодланар эди ва шаҳар тинчланди. Аталйаҳни эса улар қилич билан ўлдирдилар. \ No newline at end of file diff --git a/11/21.txt b/11/21.txt new file mode 100644 index 0000000..9d41b90 --- /dev/null +++ b/11/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Йоаш подшоҳ бўлганида, етти ёшда эди. \ No newline at end of file diff --git a/12/01.txt b/12/01.txt new file mode 100644 index 0000000..28b8aff --- /dev/null +++ b/12/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Йеҳу ҳукмронлигининг еттинчи йилида Йоаш подшоҳ бўлди ва у Йерусалимда қирқ йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Зибиаҳ бўлиб, у Беир-Шебадан эди. \v 2 Йоаш эса руҳоний Йеҳойада унга насиҳат қилган барча кунларида Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди. \v 3 Фақат тепаликлар йўқ қилинмаган эди. Халқ ҳануз тепаликларда қурбонликлар олиб келар ва тутатқилар тутатар эди. \ No newline at end of file diff --git a/12/04.txt b/12/04.txt new file mode 100644 index 0000000..ff7c447 --- /dev/null +++ b/12/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Йоаш руҳонийларга деди: “Раббийнинг уйига бағишлов сифатида берилган кумушни, эҳсон сифатида олиб келинган кумушни, ҳар бир жон учун солиқ сифатида берилган кумушни ва ихтиёрий ҳадя сифатида олиб келинган кумушни Раббийнинг уйига тўпланглар. \v 5 Руҳонийларнинг ҳар бири олиб келувчилардан кумушни олсин ва улар маъбаднинг ёриқларини, ёриқ топилган барча жойни таъмирласинлар”. \ No newline at end of file diff --git a/12/06.txt b/12/06.txt new file mode 100644 index 0000000..3e533c3 --- /dev/null +++ b/12/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Лекин подшоҳ Йоаш ҳукмронлигининг йигирма учинчи йилигача руҳонийлар маъбаднинг ёриқларини таъмирламадилар. \v 7 Шунда подшоҳ Йоаш Йеҳойада ва руҳонийларни чақириб, уларга: “Нима учун сизлар маъбаднинг ёриқларини таъмирламаяпсизлар? Энди олиб келувчилардан кумуш олманглар, бироқ уни маъбаднинг ёриқларини таъмирлаш учун топширинглар”,- деди. \v 8 Руҳонийлар маъбаднинг ёриқларини таъмирлаш учун халқдан кумуш олмасликка рози бўлишди. \ No newline at end of file diff --git a/12/09.txt b/12/09.txt new file mode 100644 index 0000000..791cf97 --- /dev/null +++ b/12/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Руҳоний Йеҳойада бир қути олиб, унинг усти томонидан туйнук очди ва уни Раббийнинг уйига кириладиган эшикнинг ўнг томонидаги қурбонгоҳнинг ёнига қўйди. Бўсағада қўриқчилик қиладиган руҳонийлар Раббийнинг уйига келтириладиган барча кумушларни унга солар эдилар. \v 10 Улар қутидаги кумушнинг кўплигини кўрганларида, подшоҳнинг котиби ва руҳонийлар келиб, уларни халталарга солар ва Раббийнинг уйида йиғилган кумушларни қайтадан санар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/12/11.txt b/12/11.txt new file mode 100644 index 0000000..cd7a330 --- /dev/null +++ b/12/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Улар саналган кумушларни Раббийнинг уйига бириктирилган иш юритувчи одамларга топширар эдилар. Улар эса кумушни Раббий уйида ишлаётган дурадгорларга, қурувчиларга, \v 12 деворларни таъмирловчиларга, тош йўнувчиларга берар эдилар. Шунингдек, Раббий уйининг ёриқларини таъмири учун, дарахтлар ва йўнилган тошларни сотиб олишга ҳамда маъбаднинг таъмирига ишлатиладиган барча нарсалар учун кумушни сарфлар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/12/13.txt b/12/13.txt new file mode 100644 index 0000000..53dc668 --- /dev/null +++ b/12/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Лекин Раббийнинг уйига келтирилган кумушдан Раббийнинг уйида фойдаланиш учун кумуш тоғоралар, пичоқлар, косалар, карнайлар, ҳар хил олтин ва кумуш идишлар ясалмас эди. \v 14 Фақатгина кумушни иш юритувчиларга берар эдилар, улар эса Раббийнинг уйини таъмирлар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/12/15.txt b/12/15.txt new file mode 100644 index 0000000..0cf30bc --- /dev/null +++ b/12/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Раббийнинг уйида ишловчиларга пул тақсимлайдиган одамлардан ҳисобот талаб қилмас эдилар, чунки улар ростгўйлик билан ҳаракат қилдилар. \v 16 Айбдорлик қурбонлиги учун кумуш ва гуноҳ қурбонлиги учун кумуш Раббийнинг уйига олиб кирилмас эди. Булар руҳонийларга тегишли эди. \ No newline at end of file diff --git a/12/17.txt b/12/17.txt new file mode 100644 index 0000000..8532b56 --- /dev/null +++ b/12/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Ўша кунларда Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл жанг сафарига чиқди ва Гатга қарши уруш қилиб, уни қўлга киритди. Сўнг Ҳазаэл Йерусалимга боришни ният қилди. \v 18 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш эса унинг оталари – Яҳудиянинг подшоҳлари Йеҳошафат, Йеҳорам, Ахазийаҳ маъбадга қурбонлик қилган барча олтинларни, унинг ўзи қурбонлик қилган олтинларни, Раббий уйининг ҳамда подшоҳ уйининг хазинасидан топилган барча олтинларни олиб, Суриянинг подшоҳи Ҳазаэлга жўнатди. Шунда у Йерусалимдан чекинди. \ No newline at end of file diff --git a/12/19.txt b/12/19.txt new file mode 100644 index 0000000..985cf29 --- /dev/null +++ b/12/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Йоашнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 20 Унинг хизматкорлари кўтарилиб, фитна уюштирдилар ва уни Силла йўлидаги Миллонинг уйида ўлдирдилар. \v 21 Уни қуйидаги хизматкорлари ўлдирдилар: Шимеатнинг ўғли Йозақар ва Шомернинг ўғли Йеҳозабад. Подшоҳ ўлди ва уни Довуднинг шаҳрида, оталарининг ёнида дафн этдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Амазийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/13/01.txt b/13/01.txt new file mode 100644 index 0000000..bfb2fc3 --- /dev/null +++ b/13/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Яҳудиянинг подшоҳи Ахазийаҳнинг ўғли Йоаш ҳукмронлигининг йигирма учинчи йилида Самарияда Исроил устидан Йеҳунинг ўғли Йеҳоахаз подшоҳ бўлди ва у ўн етти йил ҳукмронлик қилди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Небат ўғли Йеробоамнинг Исроилни гуноҳга ботирган гуноҳларида юриб, улардан чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/13/03.txt b/13/03.txt new file mode 100644 index 0000000..9960fdd --- /dev/null +++ b/13/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Шунда Раббийнинг ғазаби Исроилга алангаланди ва У уларнинг барча кунларида уларни Суриянинг подшоҳи Ҳазаэлнинг қўлига ва Ҳазаэлнинг ўғли Бен-Ҳададнинг қўлига топширди. \v 4 Сўнг Йеҳоахаз Раббийнинг юзига ибодат қилди ва Раббий уни эшитди, чунки У Исроилнинг эзилишини ва Суриянинг подшоҳи уларни қандай эзаётганини кўрди. \v 5 Раббий исроилликларга қутқарувчини берди ва улар Суриянинг қўл остидан чиқди. Исроил ўғиллари худди олдингидек ўз чодирларида яшай бошладилар. \ No newline at end of file diff --git a/13/06.txt b/13/06.txt new file mode 100644 index 0000000..ccef783 --- /dev/null +++ b/13/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Бироқ улар Исроилни гуноҳга ботирган Йеробоам хонадонининг гуноҳларидан чекинмас, уларда юрар эдилар. Бунинг устига, Самарияда Аштарот бути турар эди. \v 7 Йеҳоахазнинг қўшинларидан фақат элликта отлиқ, ўнта арава ва ўн мингта яёв жангчи қолди, чунки Суриянинг подшоҳи уларни қириб ташлади ва уларни топталадиган тупроққа айлантирди. \ No newline at end of file diff --git a/13/08.txt b/13/08.txt new file mode 100644 index 0000000..5b4f49f --- /dev/null +++ b/13/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Йеҳоахазнинг қолган фаолияти, унинг қилган барча ишлари ва куч-қудрати ҳақида Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 9 Йеҳоахаз кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва уни Самарияда дафн этдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Йоаш подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/13/10.txt b/13/10.txt new file mode 100644 index 0000000..2c3628e --- /dev/null +++ b/13/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ҳукмронлигининг еттинчи йилида Самарияда Исроил устидан Йеҳоахазнинг ўғли Йоаш подшоҳ бўлди ва ўн олти йил подшоҳлик қилди. \v 11 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг барча гуноҳларидан чекинмас, уларда юрар эди. \ No newline at end of file diff --git a/13/12.txt b/13/12.txt new file mode 100644 index 0000000..630f4a4 --- /dev/null +++ b/13/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Йоашнинг қолган фаолияти, унинг қилган барча ишлари ва унинг куч-қудрати, унинг Яҳудия подшоҳи Амазийаҳ билан қандай жанг қилгани ҳақида Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 13 Йоаш кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва Йеробоам унинг тахтига ўтирди. Йоаш Самарияда Исроил подшоҳлари билан бирга дафн этилди. \ No newline at end of file diff --git a/13/14.txt b/13/14.txt new file mode 100644 index 0000000..88592d7 --- /dev/null +++ b/13/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Элиша касал бўлиб қолди ва шу касалликдан ўлди. Исроилнинг подшоҳи Йоаш унинг олдига келди ва унинг олдида йиғлаб: “Менинг отам, менинг отам, Исроилнинг араваси ва унинг отлиқлари!”- дер эди. \v 15 Элиша унга: “Камон ва камон ўқи ол”,- деди. У камон ва камон ўқларини олди. \v 16 Шунда у Исроил подшоҳига: “Қўлингни камонга қўй”,- деди. У қўлини қўйди ва Элиша ўз қўлини подшоҳ қўлининг устига қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/13/17.txt b/13/17.txt new file mode 100644 index 0000000..4cfc75d --- /dev/null +++ b/13/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Сўнг у: “Деразани шарқ томонга оч”,- деди. У очди. Шунда Элиша: “Ўқ от”,- деди. У ўқ отди. У: “Бу ўқ – Раббийнинг нажоти ва Суриядан қутулиш ўқидир, чунки сен сурияликларни тор-мор бўлгунларича, Афоқ шаҳрида қирғин қиласан”,- деди. \v 18 Элиша яна: “Ўқларни ол”,- деди. У олди. У Исроил подшоҳига: “Ерга ур”,- деди. У уч марта ерга урди ва тўхтади. \v 19 Худонинг одами ундан ғазабланиб: “Сен беш ёки олти марта уришинг керак эди, шунда сен сурияликларни буткул қириб ташлаган бўлар эдинг, энди эса сурияликларни фақат уч марта енгасан”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/13/20.txt b/13/20.txt new file mode 100644 index 0000000..ff2279b --- /dev/null +++ b/13/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Элиша ўлди ва уни дафн этдилар. Кейинги йили ерга мўабликларнинг бир тўдаси келишди. \v 21 Шундай бўлдики, бир кишини дафн этаётганларида, бу бир тўда одамни кўриб, дафн этувчилар ўша кишини Элишанинг қабрига тушуриб юбордилар. У тушиб кетиб, Элишанинг суякларига тегиб кетди ва у тирилиб, ўз оёқларига турди. \ No newline at end of file diff --git a/13/22.txt b/13/22.txt new file mode 100644 index 0000000..29af705 --- /dev/null +++ b/13/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Суриянинг подшоҳи Йеҳоахазнинг барча кунларида исроилликларни эзар эди. \v 23 Лекин Раббийнинг уларга раҳми келиб, уларга шафқат қилди ва Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан тузган аҳди ҳақи уларга ўгирилди. Раббий уларни қириб ташлашни истамади ва улардан Ўз юзини ҳозиргача ўгирмади. \v 24 Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл ўлди ва унинг ўрнига унинг ўғли Бен-Ҳадад подшоҳ бўлди. \v 25 Йеҳоахазнинг ўғли Йоаш эса ўз отасининг қўлидан уруш пайтида Ҳазаэлнинг ўғли Бен-Ҳадад томонидан тортиб олинган шаҳарларни Бен-Ҳададнинг қўлидан қайтариб олди. Йоаш уни уч марта мағлуб қилиб, Исроилнинг шаҳарларини қайтариб олди. \ No newline at end of file diff --git a/14/01.txt b/14/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a1044f4 --- /dev/null +++ b/14/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроил подшоҳи Йеҳоахаз ўғли Йоаш ҳукмронлигининг иккинчи йилида Яҳудиянинг подшоҳи Йоашнинг ўғли Амазийаҳ подшоҳ бўлди. \v 2 У подшоҳ бўлганида йигирма беш ёшда эди. У Йерусалимда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Йеҳоадден бўлиб, у йерусалимлик эди. \v 3 У Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди, фақат унинг отаси Довуд каби эмас эди. У барча нарсада отаси Йоаш каби йўл тутар эди. \ No newline at end of file diff --git a/14/04.txt b/14/04.txt new file mode 100644 index 0000000..5f2f262 --- /dev/null +++ b/14/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Фақат тепаликлар йўқ қилинмаган эди. Халқ ҳамон тепаликларда қурбонликлар келтирар ва тутатқи тутатар эди. \v 5 Унинг подшоҳлиги унинг қўлида мустаҳкамланганида, у подшоҳни – унинг отасини ўлдирган хизматкорларни ўлдирди. \ No newline at end of file diff --git a/14/06.txt b/14/06.txt new file mode 100644 index 0000000..dcb0de8 --- /dev/null +++ b/14/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Лекин Амазийаҳ қотилларнинг фарзандларини ўлдирмади, чунки Раббий амр этган Мусонинг қонуни китобида: “Оталар фарзандлари учун ўлим билан жазоланишлари керак эмас ва фарзандлар ҳам оталари учун ўлим билан жазоланишлари керак эмас, лекин ҳар бир киши ўзининг жинояти учун ўлим билан жазоланиши керак”,- деб ёзилган эди. \v 7 У ўн мингта эдўмликни Туз водийсида ўлдирди. У уруш қилиб, Селани қўлга киритди ва унинг номини Йоктеил, деб атади. Бу ҳозирги кунгача шундайдир. \ No newline at end of file diff --git a/14/08.txt b/14/08.txt new file mode 100644 index 0000000..54d54f5 --- /dev/null +++ b/14/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Сўнг Амазийаҳ Исроил подшоҳи Йеҳунинг ўғли, Йеҳоахаз ўғли Йоашнинг олдига: “Чиқ, юзма‑юз учрашайлик”,- дейиш учун элчиларни юборди. \v 9 Исроил подшоҳи Йоаш Яҳудия подшоҳи Амазийаҳнинг олдига бундай дейиш учун одам юборди: “Лебанондаги тикан Лебанондаги кедрнинг олдига: Ўз қизингни менинг ўғлимга хотинликка бергин, деб хабар юборди. Лекин Лебанондаги йиртқич ҳайвонлар ўтиб, бу тиканни топтаб ташдилар. \v 10 Сен Эдўмни мағлуб қилдинг ва сенинг юрагинг мағрурланди. Бундан шарафлангин ва ўз уйингда ўтиргин. Ўзингга кулфат орттиришнинг нима кераги бор? Сен ва сен билан бирга Яҳудо ҳам қулайди”. \ No newline at end of file diff --git a/14/11.txt b/14/11.txt new file mode 100644 index 0000000..de39abd --- /dev/null +++ b/14/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Лекин Амазийаҳ қулоқ солмади. Шунинг учун Исроил подшоҳи Йоаш борди. У ҳамда Яҳудиянинг подшоҳи Амазийаҳ Яҳудиядаги Бейт-Шемешда юзма‑юз учрашдилар. \v 12 Исроил Яҳудони мағлуб этди ва улар ўз чодирларига тарқаб кетдилар. \ No newline at end of file diff --git a/14/13.txt b/14/13.txt new file mode 100644 index 0000000..18281ff --- /dev/null +++ b/14/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Шунда Исроилнинг подшоҳи Йоаш Яҳудиянинг подшоҳи Ахазийаҳ ўғли, Йоаш ўғли Амазийаҳни Бейт-Шемешда тутиб олди ва Йерусалимга бориб, Йерусалимнинг деворини Эфрайим дарвозасидан то бурчак дарвозасигача тўрт юз тирсак жойни вайрон қилди. \v 14 У Раббийнинг уйида, подшоҳнинг уйидаги хазиналардан топилган барча олтинларни, кумушларни ва барча идишларни, шунингдек, асирларни олиб, Самарияга қайтиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/14/15.txt b/14/15.txt new file mode 100644 index 0000000..3bc5090 --- /dev/null +++ b/14/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Йоашнинг бошқа фаолияти, унинг қилган ишлари, унинг куч-қудрати, у Яҳудиянинг подшоҳи Амазийаҳ билан қандай жанг қилгани ҳақида Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 16 Йоаш кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва Самарияда Исроилнинг подшоҳлари билан бирга дафн этилди. Унинг ўрнига унинг ўғли Йеробоам подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/14/17.txt b/14/17.txt new file mode 100644 index 0000000..4fff52d --- /dev/null +++ b/14/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ўғли Амазийаҳ Исроилнинг подшоҳи Йеҳохаз ўғли Йоашнинг ўлимидан сўнг ўн беш йил яшади. \v 18 Амазийаҳнинг бошқа ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 19 Унга қарши Йерусалимда фитна уюштирдилар ва у Лақишга қочиб кетди. Лекин унинг ортидан Лақишга одамларни юбордилар ва уни ўша ерда ўлдирдилар. \ No newline at end of file diff --git a/14/20.txt b/14/20.txt new file mode 100644 index 0000000..a70f4a6 --- /dev/null +++ b/14/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Сўнг уни отларда олиб келдилар ва уни Йерусалимда, оталари ёнида Довуднинг шаҳрида дафн этдилар. \v 21 Яҳудиянинг бутун халқи ўн олти ёшли Азарийаҳни олиб, унинг отаси Амазийаҳнинг ўрнига подшоҳ қилдилар. \v 22 У Элатни қурди ва уни Яҳудияга қайтарди. Сўнг подшоҳ кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди. \ No newline at end of file diff --git a/14/23.txt b/14/23.txt new file mode 100644 index 0000000..fd14d15 --- /dev/null +++ b/14/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ўғли Амазийаҳ ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида, Исроилнинг подшоҳи Йоашнинг ўғли Йеробоам Самарияда подшоҳ бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. \v 24 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг барча гуноҳларидан чекинмас эди. \v 25 Исроилнинг Раббий Худоси, Ўз қули Амиттай ўғли Йонаҳ, гиттаҳ-ҳеферлик пайғамбар орқали айтган сўзи бўйича у Исроилнинг чегараларини Ҳаматга кириш қисмидан саҳро денгизигача қайта тиклади. \ No newline at end of file diff --git a/14/26.txt b/14/26.txt new file mode 100644 index 0000000..8d37165 --- /dev/null +++ b/14/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Чунки Раббий Исроилнинг ўта аччиқ кулфатини кўрди, зеро Исроилга ёрдам беришга қодир на қул, на озод қолган эди. \v 27 Раббий само остидан Исроилнинг номини ўчириб ташлашни истамади ва уларни Йоаш ўғли Йеробоамнинг қўли билан қутқарди. \ No newline at end of file diff --git a/14/28.txt b/14/28.txt new file mode 100644 index 0000000..a543615 --- /dev/null +++ b/14/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Йеробоамнинг бошқа фаолияти, унинг қилган барча ишлари, унинг куч-қудрати, у қандай жанг қилиб, Яҳудияга тегишли Дамашқ ва Ҳаматни Исроилга қайтаргани ҳақида Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 29 Йеробоам кўз юмиб, ўз оталарига, Исроилнинг подшоҳларига қўшилди. Унинг ўрнига унинг ўғли Закарийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/15/01.txt b/15/01.txt new file mode 100644 index 0000000..a59d694 --- /dev/null +++ b/15/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроилнинг подшоҳи Йеробоам ҳукмронлигининг йигирма еттинчи йилида, Яҳудиянинг подшоҳи Амазийаҳнинг ўғли Азарийаҳ подшоҳ бўлди. \v 2 У подшоҳ бўлганида ўн олти ёшда эди. У Йерусалимда эллик икки йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Йехолийаҳ бўлиб, у Йерусалимдан эди. \v 3 У ўз отаси Амазийаҳ каби барча нарсада Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/04.txt b/15/04.txt new file mode 100644 index 0000000..fc3f84b --- /dev/null +++ b/15/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Фақат тепаликлар йўқ қилинмаган эди. Халқ ҳамон тепаликларда қурбонликлар келтирар ва тутатқилар тутатар эди. \v 5 Раббий подшоҳни урди ва у ўлими кунларигача мохов бўлиб қолди, шунинг учун алоҳида уйда яшар эди. Подшоҳнинг ўғли Йотам сарой устидан ҳукмронлик қилар ва ернинг халқини бошқарар эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/06.txt b/15/06.txt new file mode 100644 index 0000000..fd8cf03 --- /dev/null +++ b/15/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Азарийаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 7 Азарийаҳ кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва уни оталари ёнига, Довуднинг шаҳрида дафн этишди. Унинг ўрнига унинг ўғли Йотам подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/15/08.txt b/15/08.txt new file mode 100644 index 0000000..945f6a8 --- /dev/null +++ b/15/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Яҳудиянинг подшоҳи Азарийаҳ ҳукмронлигининг ўттиз саккизинчи йилида, Йеробоамнинг ўғли Закарийаҳ Самарияда Исроил устидан подшоҳ бўлди ва олти ой ҳукмронлик қилди. \v 9 Унинг оталари қилгани каби у Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг гуноҳларидан чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/10.txt b/15/10.txt new file mode 100644 index 0000000..e5219c4 --- /dev/null +++ b/15/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Шунда Йобэш ўғли Шаллум унга қарши фитна уюштирди, уни халқнинг олдида яралаб ўлдирди ва унинг ўрнига подшоҳ бўлди. \v 11 Закарийаҳнинг бошқа ишлари Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 12 Раббийнинг Йеҳуга: “Сенинг ўғилларинг тўртинчи авлодгача Исроилнинг тахтида ўтиради”,- деб айтган сўзи шундай эди. Бу амалга ошди. \ No newline at end of file diff --git a/15/13.txt b/15/13.txt new file mode 100644 index 0000000..cd6a0a4 --- /dev/null +++ b/15/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Яҳудия подшоҳи Азарийаҳ ҳукмронлигининг ўттиз тўққизинчи йилида Йобэшнинг ўғли Шаллум подшоҳ бўлди ва у Самарияда бир ой ҳукмронлик қилди. \v 14 Чунки Гадининг ўғли Менаҳим Тирзаҳдан чиқиб, Самарияга келди ва Йобэшнинг ўғли Шаллумни Самарияда яралаб ўлдирди. Шундай қилиб, у унинг ўрнига подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/15/15.txt b/15/15.txt new file mode 100644 index 0000000..267d1c0 --- /dev/null +++ b/15/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Шаллумнинг бошқа ишлари ва у тузган фитнаси ҳақида Исроил подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 16 Сўнг Менаҳим Тирзаҳдан бошлаб, то Типсах шаҳригача унинг чегараларида бўлган барча одамларни қириб ташлади, чунки улар унга дарвозани очмаган эдилар. Шунинг учун ҳам у шаҳарни вайрон қилди ва ундаги ҳомиладор хотинларни ёриб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/15/17.txt b/15/17.txt new file mode 100644 index 0000000..6a8cd00 --- /dev/null +++ b/15/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Яҳудиянинг подшоҳи Азарийаҳ ҳукмронлигининг ўттиз тўққизинчи йилида Гадининг ўғли Менаҳим Исроил устидан подшоҳ бўлди ва Самарияда ўн йил ҳукмронлик қилди. \v 18 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди: Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг гуноҳларидан ўз ҳаётининг барча кунларида чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/19.txt b/15/19.txt new file mode 100644 index 0000000..aeca5cc --- /dev/null +++ b/15/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда Ашурнинг подшоҳи Пул Исроил ерига келди. Менаҳим эса Пулга бир минг талант кумуш берди, токи унинг қўли у томонда бўлсин ва у шоҳликни ўз қўлида мустаҳкамласин. \v 20 Менаҳим Ашурнинг подшоҳига бериш учун бу кумушни исроилликлардан, барча бой кишилардан, ҳар бир кишидан эллик шеқел кумушдан олди. Ашурнинг подшоҳи ортига қайтди ва у Исроилда қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/15/21.txt b/15/21.txt new file mode 100644 index 0000000..cbd39f3 --- /dev/null +++ b/15/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Менаҳимнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 22 Менаҳим кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва унинг ўрнига унинг ўғли Пекаҳийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/15/23.txt b/15/23.txt new file mode 100644 index 0000000..c85097d --- /dev/null +++ b/15/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Яҳудиянинг подшоҳи Азарийаҳ ҳукмронлигининг эллигинчи йилида Менаҳимнинг ўғли Пекаҳийаҳ Самарияда Исроил устидан подшоҳ бўлди ва икки йил ҳукмронлик қилди. \v 24 У Раббий нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг гуноҳларидан чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/25.txt b/15/25.txt new file mode 100644 index 0000000..5ff5c2f --- /dev/null +++ b/15/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Шунда унинг амалдори Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳ унга қарши фитна уюштирди. У эллик нафар гилъадлик кишини олиб, Самарияда, подшоҳ уйининг саройида Аргоб ва Орий билан бирга подшоҳни шикастлаб ўлдириб, унинг ўрнига подшоҳ бўлди. \v 26 Пекаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \ No newline at end of file diff --git a/15/27.txt b/15/27.txt new file mode 100644 index 0000000..e6d96ef --- /dev/null +++ b/15/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Яҳудиянинг подшоҳи Азарийаҳ ҳукмронлигининг эллик иккинчи йилида Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳ Самарияда Исроил устидан подшоҳ бўлди ва йигирма йил ҳукмронлик қилди. \v 28 У Раббий нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг гуноҳларидан чекинмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/29.txt b/15/29.txt new file mode 100644 index 0000000..539d79b --- /dev/null +++ b/15/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Исроилнинг подшоҳи Пекаҳнинг кунларида Ашурнинг подшоҳи Тиглатпилазар келиб, Ижонни, Абел‑Бей‑Маақаҳни, Йанохаҳни, Қедешни, Ҳазорни, Гилъадни, Галилени, Нафталининг бутун ерини босиб олди ва исроилликларни Ашурга кўчириб кетди. \v 30 Элаҳнинг ўғли Ҳўшейаҳ эса Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳга қарши фитна уюштирди ва уни яралаб ўлдириб, унинг ўрнига подшоҳ бўлди. Бу воқеа Яҳудиянинг подшоҳи Ўззийаҳ ўғли Йотам ҳукмронлигининг йигирманчи йилида содир бўлди. \v 31 Пекаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг барча қилган ишлари Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \ No newline at end of file diff --git a/15/32.txt b/15/32.txt new file mode 100644 index 0000000..09dcb7e --- /dev/null +++ b/15/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Исроилнинг подшоҳи Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳ ҳукмронлигининг иккинчи йилида Яҳудиянинг подшоҳи Ўззийаҳнинг ўғли Йотам подшоҳ бўлди. \v 33 У подшоҳ бўлганида, йигирма беш ёшда эди. У Йерусалимда ўн олти йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Йеруша бўлиб, у Садокнинг қизи эди. \ No newline at end of file diff --git a/15/34.txt b/15/34.txt new file mode 100644 index 0000000..2f36e3e --- /dev/null +++ b/15/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 У Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди. Унинг отаси ҳар соҳада қандай йўл тутган бўлса, у ҳам шундай йўл тутар эди. \v 35 Фақат тепаликлар йўқ қилинмаган эди. Халқ ҳамон тепаликларда қурбонликлар келтирар ва тутатқилар тутатар эди. \v 36 Йотамнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 37 Ўша кунларда Раббий Суриянинг подшоҳи Ретсинни ва Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳни Яҳудияга қарши юбора бошлади. \v 38 Йотам кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва ўз отаси Довуднинг шаҳрида, оталарининг ёнида дафн этилди. Унинг ўрнига унинг ўғли Ахаз подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/16/01.txt b/16/01.txt new file mode 100644 index 0000000..5627a7e --- /dev/null +++ b/16/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ремалийаҳ ўғли Пекаҳ ҳукмронлигининг ўн еттинчи йилида, Яҳудиянинг подшоҳи Йотамнинг ўғли Ахаз подшоҳ бўлди. \v 2 Ахаз подшоҳ бўлганида йигирма ёшда эди. У Йерусалимда ўн олти йил ҳукмронлик қилди ва у ўз отаси Довуд қилгани каби ўз Раббий Худосининг нигоҳида тўғри ишларни қилмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/16/03.txt b/16/03.txt new file mode 100644 index 0000000..6380c44 --- /dev/null +++ b/16/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Лекин у Исроил подшоҳларининг йўлидан юрди. Раббий Ўз халқи юзидан қувиб юборган мажусийларнинг жирканчликларига Ахаз тақлид қилиб, ўз ўғлини оловдан ўтказди. \v 4 У тепаликларда, дўнгликларда, ҳар қандай яшил дарахтлар остида қурбонликлар келтирар ва тутатқилар тутатар эди. \ No newline at end of file diff --git a/16/05.txt b/16/05.txt new file mode 100644 index 0000000..6cba078 --- /dev/null +++ b/16/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Шунда Суриянинг подшоҳи Ретсин ва Исроилнинг подшоҳи Ремалийаҳ ўғли Пекаҳ Йерусалимга қарши уруш қилиш учун келдилар. Улар шаҳарни қамал қилдилар, лекин уни енга олмадилар. \v 6 Ўша вақтда Суриянинг подшоҳи Ретсин Элатни Сурияга қайтариб олди ва яҳудийларни Элатдан қувиб юборди. Сурияликлар Элатга келдилар ва ҳозирги кунгача ўша ерда яшамоқдалар. \ No newline at end of file diff --git a/16/07.txt b/16/07.txt new file mode 100644 index 0000000..b4e66c6 --- /dev/null +++ b/16/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Ахаз элчиларни Ашурнинг подшоҳи Тиглатпилазарга: “Мен сенинг қулинг ва ўғлингман. Келиб, менга қарши кўтарилган Сурия подшоҳининг қўлидан ва Исроил подшоҳининг қўлидан мени қутқаргин”,- дейиш учун одам юборди. \v 8 Ахаз Раббий уйидан ва подшоҳ уйидан топилган кумушу олтинларни олиб, Ашурнинг подшоҳига туҳфа қилиб юборди. \v 9 Ашурнинг подшоҳи унга қулоқ солди. Ашурнинг подшоҳи Дамашққа қарши борди ва уни босиб олиб, унинг аҳолисини Кирга кўчириб кетди, Ретсинни эса ўлдирди. \ No newline at end of file diff --git a/16/10.txt b/16/10.txt new file mode 100644 index 0000000..3aae58f --- /dev/null +++ b/16/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Подшоҳ Ахаз Дамашққа, Ашурнинг подшоҳи Тиглатпилазар билан учрашиш учун борди. Подшоҳ Ахаз Дамашқдаги қурбонгоҳни кўриб, қурбонгоҳнинг тасвирини ва унинг тўлиқ тузилиши чизмасини руҳоний Урийаҳга юборди. \v 11 Руҳоний Урийаҳ подшоҳ Ахаз Дамашқдан юборган намуна бўйича қурбонгоҳ қурди. Шундай қилиб, руҳоний Урийаҳ подшоҳ Ахазнинг Дамашқдан келгунича, уни қуриб қўйди. \v 12 Подшоҳ Дамашқдан келганида, қурбонгоҳни кўрди. Подшоҳ қурбонгоҳга яқин келди ва унда қурбонлик келтириб, \ No newline at end of file diff --git a/16/13.txt b/16/13.txt new file mode 100644 index 0000000..62c3bc3 --- /dev/null +++ b/16/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 тамоман ёндириш қурбонлигини ва нон бағишловини ёндирди. У суюқлик қурбонлигини қуйди ва тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга пуркади. \v 14 Раббийнинг юзи қаршисидаги мис қурбонгоҳни эса подшоҳ маъбаднинг олд томонидан, янги қурбонгоҳ ва Раббийнинг уйи орасидан силжитиб, уни янги қурбонгоҳнинг ён томонига, шимол томонга кўчирди. \ No newline at end of file diff --git a/16/15.txt b/16/15.txt new file mode 100644 index 0000000..0a52f53 --- /dev/null +++ b/16/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Подшоҳ Ахаз руҳоний Урийаҳга буюриб: “Эрталабки тамоман ёндириш қурбонлигини ва кечки нон бағишловини, подшоҳнинг тамоман ёндириш қурбонлигини ва унинг нон бағишловини ернинг бутун халқининг тамоман ёндириш қурбонлигини ва уларнинг нон бағишловларини, уларнинг суюқлик қурбонликларини катта қурбонгоҳда ёндиргин. Тамоман ёндириш қурбонликларининг барча қони ва қурбонликларнинг барча қонини унга пуркагин, мис қурбонгоҳ эса мен уни нима қилишни ҳал қилгунимча туриб туради”,- деди. \v 16 Руҳоний Урийаҳ подшоҳ Ахаз қандай буюрган бўлса, ҳаммасини шундай қилди. \ No newline at end of file diff --git a/16/17.txt b/16/17.txt new file mode 100644 index 0000000..a07a45d --- /dev/null +++ b/16/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Подшоҳ Ахаз тагликларнинг гардишларини синдирди ва улардан ювингичларни олиб ташлади. Мис денгизни ҳам унинг остидаги мис ҳўкизлардан тушириб, уни тош ерга қўйди. \v 18 Ашурнинг подшоҳи ҳақи маъбадда шаббат учун қурилган усти ёпиқ йўлакни ва Раббийнинг уйига подшоҳнинг ташқаридан кирадиган эшигини олиб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/16/19.txt b/16/19.txt new file mode 100644 index 0000000..c96d921 --- /dev/null +++ b/16/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Ахаз қилган унинг бошқа ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 20 Ахаз кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва ўз оталарининг ёнида, Довуд шаҳрида дафн этилди. Унинг ўрнига унинг ўғли Ҳизкийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/17/01.txt b/17/01.txt new file mode 100644 index 0000000..88e9672 --- /dev/null +++ b/17/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Яҳудиянинг подшоҳи Ахаз ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида Элаҳнинг ўғли Ҳўшейаҳ Самарияда Исроил устидан подшоҳ бўлди. У тўққиз йил ҳукмронлик қилди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди, лекин ундан олдин бўлган Исроил подшоҳлари каби эмас эди. \v 3 Ашурнинг подшоҳи Шалманазар унга қарши кўтарилди, Ҳўшейаҳ унинг хизматкори бўлди ва унга товон тўлай бошлади. \ No newline at end of file diff --git a/17/04.txt b/17/04.txt new file mode 100644 index 0000000..cb56818 --- /dev/null +++ b/17/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Ашурнинг подшоҳи эса Ҳўшейаҳнинг хиёнатини сезиб қолди, чунки у Миср подшоҳи Сигорга элчиларни юборди ҳамда Ашурнинг подшоҳига ҳар йили юборганидек товон юбормади. Шунинг учун Ашурнинг подшоҳи уни ҳибсга олиб, зиндонга қамаб қўйди. \v 5 Сўнг Ашурнинг подшоҳи бутун ерга қарши кўтарилди ва Самарияга келиб, уни уч йил қамал қилди. \v 6 Ҳўшейаҳ ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Ашурнинг подшоҳи Самарияни босиб олди ва исроилликларни Ашурга кўчириб, уларни Гозан дарёси бўйидаги Халаҳ ва Хаборга ҳамда Мидиянинг шаҳарларига жойлаштирди. \ No newline at end of file diff --git a/17/07.txt b/17/07.txt new file mode 100644 index 0000000..a6de4fc --- /dev/null +++ b/17/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Исроил ўғиллари Миср подшоҳи фиръавннинг қўл остидан, Миср еридан чиққач, ўз Раббий Худоси қаршисида гуноҳ қила бошлаганларида ва ўзга худоларни эҳтиром қила бошлаганларида, \v 8 ҳамда Раббий Исроил ўғилларининг юзи қаршисидан қувиб юборган халқларнинг урф‑одатларига тақлид қила бошлаганларида ва Исроил подшоҳлари низомларига амал қила бошлаганларида, \ No newline at end of file diff --git a/17/09.txt b/17/09.txt new file mode 100644 index 0000000..a16b376 --- /dev/null +++ b/17/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 ҳамда ўз Раббий Худосига номаъқул бўлган ишларни қила бошлаганларида ва соқчилар минорасидан бошлаб, то мустаҳкамланган шаҳаргача ўзларининг барча шаҳарларида ўзларига тепаликлар қурганларида, \v 10 ҳар қандай баланд тепаликда, ҳар қандай яшил дарахт остида ўзларига бутлар ва Аштаротнинг тасвирини қўйганларида, \ No newline at end of file diff --git a/17/11.txt b/17/11.txt new file mode 100644 index 0000000..a6f6a7e --- /dev/null +++ b/17/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 ҳамда Раббий уларнинг қаршисидан қувиб юборган халқларга ўхшаб, барча тепаликларда тутатқи тутатиб, Раббийни ғазаблантирадиган ёмон ишларни қилганларида, \v 12 ҳамда Раббий уларга: “Бундай қилманглар”, деб айтган бутларга хизмат қилганларида, \ No newline at end of file diff --git a/17/13.txt b/17/13.txt new file mode 100644 index 0000000..b809855 --- /dev/null +++ b/17/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 шунда Раббий Ўзининг барча пайғамбарлари ва ҳар бир башоратчи орқали Исроил ва Яҳудияга: “Ўз ёвуз йўлларингиздан қайтинглар, Мен оталарингизга амр этган ҳамда Ўз қулларим пайғамбарлар орқали сизларга юборган Менинг амрларимга, Менинг низомларимга, бутун қонунга амал қилинглар”, деб огоҳлантирар эди. \ No newline at end of file diff --git a/17/14.txt b/17/14.txt new file mode 100644 index 0000000..67aeaab --- /dev/null +++ b/17/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Бироқ улар қулоқ солмадилар ва ўз Раббий Худосига ишонмаган оталарининг бўйни каби, ўз бўйинларини қаттиқ қилдилар. \v 15 Шундай қилиб, улар Худонинг оталари билан тузган аҳдидан, Унинг низомларидан, Унинг амрларидан, Унинг огоҳлантиришларидан ва Унинг ваҳийларидан жиркандилар. Улар беҳудаликнинг ортидан бориб, беҳудаликка берилдилар. Раббий: “Атрофингиздаги халқларга ўхшаб яшаманглар”, деб уларга амр берса ҳам, улар ўша халқларнинг ортидан эргашдилар. \ No newline at end of file diff --git a/17/16.txt b/17/16.txt new file mode 100644 index 0000000..dea74aa --- /dev/null +++ b/17/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Улар ўз Раббий Худосининг барча амрларини тарк этдилар ва ўзларига иккита қуйма буқани ясадилар. Улар Аштарот ясаб, барча само қўшинларига сажда қилдилар, Баалга ҳам хизмат қилдилар. \v 17 Улар ўз ўғиллару қизларини оловдан ўтказдилар, фол очдилар, сеҳргарлик қилдилар ва Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилиш ва Уни ғазаблантиришга берилдилар. \v 18 Шунинг учун Раббий исроилликлардан ўта ғазабланди ва уларни Ўз юзидан рад қилди. Яҳудо қабиласидан бошқа ҳеч ким қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/17/19.txt b/17/19.txt new file mode 100644 index 0000000..c3c4d18 --- /dev/null +++ b/17/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Яҳудо ҳам ўз Раббий Худосининг амрларига амал қилмас ва Исроил юрган йўл бўйича юрар эди. \v 20 Раббий Исроилнинг бутун авлодидан жирканди ва уларни бўйсиндирди. У уларни талон‑тарож қилувчиларнинг қўлларига топширди ва охири Ўз юзидан рад қилди. \ No newline at end of file diff --git a/17/21.txt b/17/21.txt new file mode 100644 index 0000000..2c48bfd --- /dev/null +++ b/17/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Исроилликлар ўзларини Довуднинг хонадонидан ажратдилар ва Небат ўғли Йеробоамни ўзларига подшоҳ қилдилар. Йеробоам эса исроилликларни Раббийдан узоқлаштирди ва уларни улкан гуноҳга ботирди. \v 22 Исроил ўғиллари Йеробоам қилган унинг барча гуноҳларида юрар эдилар, \v 23 Раббий эса Ўзининг барча қуллари, пайғамбарлар орқали айтганидек, Исроилни Ўз юзидан рад этмагунича, улар Йеробоамнинг гуноҳларидан чекинмас эдилар. Шунинг учун Исроил ўз еридан Ашурга кўчириб юборилди ва ҳозирги кунгача исроилликлар ўша жойдадир. \ No newline at end of file diff --git a/17/24.txt b/17/24.txt new file mode 100644 index 0000000..db0e8b6 --- /dev/null +++ b/17/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Ашурнинг подшоҳи Бобилдан, Куфаҳдан, Ивваҳдан, Ҳаматдан, Сефарваимдан одамларни олиб келди ва уларни Самария шаҳарларига Исроил ўғилларининг ўрнига жойлаштирди. Улар Самарияни эгаллаб олдилар ва унинг шаҳарларида яшай бошладилар. \v 25 Улар ўша жойда яшаётганларининг бошиданоқ Раббийни эҳтиром қилмас эдилар, шунинг учун Раббий уларга шерларни юборди ва шерлар уларнинг баъзиларини ўлдирди. \v 26 Шунинг учун Ашурнинг подшоҳига хабар бериб: “Сиз кўчирган ва Самария шаҳарларига жойлаштирган халқлар у ернинг Худосининг қонунини билмайдилар. Шунинг учун Худо уларга шерларни юбормоқда ва шерлар уларни ўлдирмоқда, чунки улар у ернинг Худосининг қонунини билмайдилар”,- дедилар. \ No newline at end of file diff --git a/17/27.txt b/17/27.txt new file mode 100644 index 0000000..9e54f7b --- /dev/null +++ b/17/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Шунда Ашурнинг подшоҳи: “Сизлар у жойдан кўчириб келган руҳонийлардан бирини у жойга жўнатинглар. У бориб, ўша жойда яшасин ва уларга ўша ернинг Худосининг қонунини ўргатсин”,- деб буюрди. \v 28 Шундай қилиб, Самариядан кўчириб кетилган руҳонийлардан бири уларга келиб, Бейт-Элда яшай бошлади ва уларга Раббийни қандай эҳтиром қилиш кераклигини ўргатди. \ No newline at end of file diff --git a/17/29.txt b/17/29.txt new file mode 100644 index 0000000..81057f1 --- /dev/null +++ b/17/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Лекин ҳар бир миллат ўз худоларини ҳам ясаб, уларни ҳар бир миллат ўзлари яшаётган ўз шаҳарларида, самарияликлар қурган тепаликлардаги бутхоналарга қўйдилар. \v 30 Шундай қилиб, бобилликлар Суккот‑Бенотни ясадилар, куфаҳликлар Нергални ясадилар, ҳаматликлар Ашимани ясадилар, \v 31 ивваҳликлар Нибҳаз ва Тартакни ясадилар. Сефарваимликлар эса Сефарваимнинг худолари Адраммелеқ ва Анаммелеқ учун ўз ўғилларини оловда ёндирар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/17/32.txt b/17/32.txt new file mode 100644 index 0000000..4412e3a --- /dev/null +++ b/17/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Шу билан бирга Раббийни ҳам эҳтиром қилар эдилар ва ўз ораларидан тепаликларнинг руҳонийларини тайинлаган эдилар. Улар эса тепаликларнинг бутхоналарида хизмат қилар эдилар. \v 33 Улар Раббийни ҳам эҳтиром қилар ва кўчириб келинган халқларнинг одатлари бўйича ўз худоларига ҳам хизмат қилар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/17/34.txt b/17/34.txt new file mode 100644 index 0000000..473b389 --- /dev/null +++ b/17/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Исроилликлар эса ҳозирги кунгача ўзларининг олдинги одатларига амал қилмоқдалар: улар Раббийдан қўрқмайдилар ва Унинг низомларига, удумларига, қонунларига ҳамда амрларига амал қилмайдилар. \v 35 Раббий эса Исроил, деб атаган Ёқубнинг ўғиллари билан аҳд тузди ва уларга амр этиб деди: “Ўзга худоларни эҳтиром қилманглар, уларга сажда қилманглар, хизмат қилманглар ва қурбонликлар келтирманглар, \ No newline at end of file diff --git a/17/36.txt b/17/36.txt new file mode 100644 index 0000000..15be251 --- /dev/null +++ b/17/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 лекин сизларни Миср еридан буюк куч ва узатилган қўл билан олиб чиққан Раббийни эҳтиром этинглар, Унга сажда қилинглар ва Унга қурбонликлар келтиринглар. \v 37 У сизларга ёзиб берган низомларни, буйруқларни, қонунларни, амрларни барча кунларингизда бажаришга ҳаракат қилинглар. Ўзга худоларни эса эҳтиром қилманглар. \v 38 Мен сизлар билан тузган аҳдни унутманглар ва ўзга худоларни эҳтиром қилманглар. \ No newline at end of file diff --git a/17/39.txt b/17/39.txt new file mode 100644 index 0000000..2a27c93 --- /dev/null +++ b/17/39.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 39 Фақат ўз Раббий Худойингизни эҳтиром этинглар ва У сизларни барча душманларингизнинг қўлидан озод қилади”. \v 40 Бироқ исроилликлар қулоқ солмадилар, лекин ўзларининг олдинги одатлари бўйича ҳаракат қилдилар. \v 41 Бу халқлар эса Раббийдан қўрқар эдилар, лекин ўзларининг бутларига ҳам хизмат қилар эдилар. Уларнинг болалари ҳам, болаларининг болалари ҳам ҳозирги кунгача оталари қилгани каби йўл тутмоқдалар. \ No newline at end of file diff --git a/18/01.txt b/18/01.txt new file mode 100644 index 0000000..973e23b --- /dev/null +++ b/18/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Исроилнинг подшоҳи Элаҳ ўғли Ҳўшейаҳ ҳукмронлигининг учинчи йилида Яҳудиянинг подшоҳи Ахаз ўғли Ҳизкийаҳ подшоҳ бўлди. \v 2 У подшоҳ бўлганида, йигирма беш ёшда эди. У Йерусалимда йигирма тўққиз йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Аби бўлиб, у Закарийаҳнинг қизи эди. \v 3 У отаси Довуд қилгани каби Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/18/04.txt b/18/04.txt new file mode 100644 index 0000000..43243f2 --- /dev/null +++ b/18/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 У тепаликларни йўқ қилди, бутларни синдирди ва Аштарот эманзорини кесиб ташлади. Шунингдек, Мусо ясаган мис илонни у парчалаб ташлади, чунки ўша кунларгача Исроил ўғиллари унга тутатқи тутатар ва уни Нехуштан, деб атар эдилар. \v 5 У Исроилнинг Раббий Худосига таянар эди. Ундан олдин ва ундан кейин Яҳудиянинг барча подшоҳлари орасида унга ўхшаши бўлмаган эди. \ No newline at end of file diff --git a/18/06.txt b/18/06.txt new file mode 100644 index 0000000..bff28d4 --- /dev/null +++ b/18/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Чунки у Раббийга ёпишган ва Ундан чекинмас эди. У Раббий Мусога амр этган амрларга амал қилар эди. \v 7 Раббий у билан бирга эди. У қаерга бормасин, доно ҳаракат қилар эди. У Ашурнинг подшоҳидан ажралди ва унга хизмат қилмади. \v 8 У пелиштликларни Ғазогача ва унинг ҳудудидаги қўриқчилар минорасидан бошлаб, то мустаҳкамланган шаҳарларгача ҳаммасини қириб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/18/09.txt b/18/09.txt new file mode 100644 index 0000000..a2ee585 --- /dev/null +++ b/18/09.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 9 Подшоҳ Ҳизкийаҳ ҳукмронлигининг тўртинчи йилида, яъни Исроилнинг подшоҳи Элаҳ ўғли Ҳўшейаҳ ҳукмронлигининг еттинчи йилида Ашурнинг подшоҳи Шалманазар Самарияга келди ва уни қамал қилди. \v 10 Уч йилдан сўнг у шаҳарни қўлга киритди. Ҳизкийаҳ ҳукмронлигининг олтинчи йилида, яъни Исроил подшоҳи Ҳўшейаҳ ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Самария қўлга олинди. \ No newline at end of file diff --git a/18/11.txt b/18/11.txt new file mode 100644 index 0000000..e71df0a --- /dev/null +++ b/18/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шунда Ашурнинг подшоҳи исроилликларни Ашурга кўчириб ўтказди ва уларни Гозан дарёси бўйидаги Халаҳ ва Хаборга ҳамда Мидиянинг шаҳарларига жойлаштирди. \v 12 Чунки улар ўз Раббий Худосининг овозига қулоқ солмадилар ва Раббийнинг қули Мусо амр этган Унинг аҳдини буздилар. Улар қулоқ ҳам солмадилар, бажармадилар ҳам. \ No newline at end of file diff --git a/18/13.txt b/18/13.txt new file mode 100644 index 0000000..bdb6542 --- /dev/null +++ b/18/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Подшоҳ Ҳизкийаҳ ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида Ашурнинг подшоҳи Сеннақериб Яҳудиянинг барча мустаҳкамланган шаҳарларига қарши борди ва уларни қўлга киритди. \v 14 Шунда Яҳудиянинг подшоҳи Лақишга, Ашурнинг подшоҳининг олдига: “Мен айбдорман. Мендан йироқлаш. Менинг зиммамга нимани юкласанг, мен бажараман”, дейиш учун одам юборди. Ашурнинг подшоҳи Яҳудиянинг подшоҳи Ҳизкийаҳ зиммасига уч юз талант кумуш ва ўттиз талант олтин юклади. \v 15 Ҳизкийаҳ Раббийнинг уйидан ва подшоҳ уйининг хазинасидан топилган барча кумушларни унга берди. \ No newline at end of file diff --git a/18/16.txt b/18/16.txt new file mode 100644 index 0000000..65e9063 --- /dev/null +++ b/18/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Ҳизкийаҳ шу вақтда Раббий уйининг эшикларидан ва Яҳудиянинг подшоҳи Ҳизкийаҳ қоплаган эшик ёндорларидан олтинларни қириб олди ҳамда уни Ашур подшоҳига берди. \v 17 Сўнг Ашур подшоҳи Йерусалимга, подшоҳ Ҳизкийаҳнинг олдига кўп лашкарлар билан Лақишдан Тартанни, Рабсарис ва Рабшакеҳни юборди. Улар чиқиб, Йерусалимга келдилар ва кир ювувчилар даласи йўлидаги юқори ҳавзанинг сув қувури ёнида турдилар. \v 18 Улар подшоҳни чақирганларида, уларнинг олдига Хилкийаҳнинг ўғли, сарой бошлиғи Элиаким, мирза Шебна ва Асафнинг ўғли котиб Йоаҳ чиқдилар. \ No newline at end of file diff --git a/18/19.txt b/18/19.txt new file mode 100644 index 0000000..7bdbc2a --- /dev/null +++ b/18/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда Рабшакеҳ уларга деди: “Ҳизкийаҳга айтинглар, буюк подшоҳ, Ашурнинг подшоҳи шундай дейди: Сен умид қилаётган бу ишончи комиллик нимадан? \v 20 Сен фақат беҳуда сўзларни гапирдинг, уруш учун маслаҳат ва куч керак. Эндиликда кимга умид қилиб мендан ажралдинг? \v 21 Мана, сен бу синган қамиш бўлган Мисрга умид қилмоқдасан, агар кимки унга таянса, у унинг қўлига кириб, уни тешади. Миср подшоҳи фиръавн унга умид қилувчиларнинг барчасига шунақадир. \ No newline at end of file diff --git a/18/22.txt b/18/22.txt new file mode 100644 index 0000000..f383535 --- /dev/null +++ b/18/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Лекин сизлар менга: Биз ўзимизнинг Раббий Худойимизга умид қиламиз, деб айтсангизлар, унда Ҳизкийаҳ тепаликлари ва қурбонгоҳларини йўқ қилиб, Яҳудо ва Йерусалимга: Йерусалимдаги фақат мана шу қурбонгоҳ қаршисида сажда қилинглар, деб айтган Худогами? \v 23 Шунинг учун менинг ҳукмдорим Ашур подшоҳи билан иттифоқ тузгин. Мен сенга икки мингта от бераман, сен уларга ўзингдан отлиқларни топа оласанми? \ No newline at end of file diff --git a/18/24.txt b/18/24.txt new file mode 100644 index 0000000..112360a --- /dev/null +++ b/18/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Менинг ҳукмдоримнинг энг кичик хизматкорларидан бўлмиш бир нафаргина сардорни енга оласанми ёки сен арава ҳамда отлиқлар учун Мисрга умид қиласанми? \v 25 Боз устига, наҳот мен уни вайрон қилиш учун Раббийнинг иродасисиз ушбу жойга келган бўлсам? Раббий менга: Ушбу ерга бориб, уни вайрон қилгин,- деди”. \ No newline at end of file diff --git a/18/26.txt b/18/26.txt new file mode 100644 index 0000000..30442bb --- /dev/null +++ b/18/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Хилкийаҳ ўғли Элиаким, Шебна ва Йоаҳ Рабшакеҳга: “Ўз қулларингга орамийча гапиргин, чунки биз тушунамиз. Девор устидаги халқнинг қулоғига эшиттириб, бизга яҳудийча гапирмагин”,- дедилар. \v 27 Рабшакеҳ уларга: “Наҳот менинг ҳукмдорим ушбу сўзларни фақат сенинг ҳукмдорингга ва сенга айтиш учун юборган бўлса? Йўқ, шунингдек, сизлар билан бирга ўз ахлатини ейиш ва ўз сийдигини ичиш учун девор устида ўтирган одамларга ҳам айтиш учун юборди”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/18/28.txt b/18/28.txt new file mode 100644 index 0000000..fae1b2f --- /dev/null +++ b/18/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Сўнг Рабшакеҳ туриб, баланд овозда яҳудийча сўзлаб деди: “Буюк подшоҳнинг, Ашур подшоҳининг сўзини тингланглар! \v 29 Подшоҳ шундай дейди: Сизларни Ҳизкийаҳ алдамасин, чунки у сизларни менинг қўлимдан қутқара олмайди. \v 30 Ҳизкийаҳ: Раббий бизни қутқаради ва бу шаҳар Ашур подшоҳининг қўлига топширилмайди, деб сизларни Раббий билан умидвор қилмасин. \ No newline at end of file diff --git a/18/31.txt b/18/31.txt new file mode 100644 index 0000000..63e080c --- /dev/null +++ b/18/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Ҳизкийаҳга қулоқ солманглар. Зеро Ашур подшоҳи шундай дейди: Мен билан ярашинглар ва менинг олдимга чиқинглар. Ҳар бир киши ўз узумининг мевасидан ва ўз анжиридан есин ва ҳар бир киши ўз қудуғининг сувидан ичсин, \v 32 токи мен келиб, сизларни худди сизларникидек бўлган ерга: нон ва шароб ерига, ҳосиллар ва узумлар ерига, зайтун дарахтлари ва асал ерига олиб кетмагунимча, шунда яшайсизлар ва ўлмайсизлар. Сизларни алдаб: Раббий бизни қутқаради, деяётган Ҳизкийаҳга қулоқ солманглар. \ No newline at end of file diff --git a/18/33.txt b/18/33.txt new file mode 100644 index 0000000..fff6f6b --- /dev/null +++ b/18/33.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 33 Халқларнинг худолари, ҳар бири ўз ерини Ашур подшоҳининг қўлидан қутқардими? \v 34 Ҳамат ва Арпаднинг худолари қани? Сефарваимнинг, Ҳена ва Ивваҳнинг худолари қани? Улар Самарияни менинг қўлимдан қутқардими? \v 35 Ушбу ерларнинг барча худоларидан қайси бири ўз ерини менинг қўлимдан қутқарди? Наҳот Раббий Йерусалимни менинг қўлимдан қутқарса?” \ No newline at end of file diff --git a/18/36.txt b/18/36.txt new file mode 100644 index 0000000..facb2c6 --- /dev/null +++ b/18/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 Лекин халқ жим турди ва унга бирор сўз айтиб жавоб бермади, чунки подшоҳ: “Унга жавоб қайтарманглар”, деб буюрган эди. \v 37 Шунда Ҳилкийаҳнинг ўғли, сарой бошлиғи Элиаким, мирза Шебна ва Аспаҳнинг ўғли котиб Йоаҳ Ҳизкийаҳнинг олдига йиртилган кийимларда келдилар ва унга Рабшакеҳнинг сўзларини айтиб бердилар. \ No newline at end of file diff --git a/19/01.txt b/19/01.txt new file mode 100644 index 0000000..f5f37a5 --- /dev/null +++ b/19/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Подшоҳ Ҳизкийаҳ буни эшитганида, ўз кийимини йиртиб, қанор кийимига ўранди ва Раббийнинг уйига борди. \v 2 Шунда у қанорга ўранган сарой бошлиғи Элиакимни, мирза Шебнани ва ёши улуғ руҳонийларни Амознинг ўғли Йешайаҳ пайғамбарнинг олдига юборди. \ No newline at end of file diff --git a/19/03.txt b/19/03.txt new file mode 100644 index 0000000..aca02e7 --- /dev/null +++ b/19/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Улар унга дедилар: “Ҳизкийаҳ шундай дейди: Бу кун ― қайғу, жазо ва шармандалик кунидир, чунки болалар она қорнидан чиқиш жойига етиб келдилар, лекин туғишга куч йўқ. \v 4 Тирик Худони ҳақоратлаш ва сенинг Раббий Худойинг эшитган сўзлар билан таъна қилиш учун унинг ҳукмдори Ашур подшоҳи юборган Рабшакеҳнинг барча сўзларини балки Раббий сенинг Худойинг эшитар. Ҳали тирик бўлганлар учун ибодат қилгин”. \ No newline at end of file diff --git a/19/05.txt b/19/05.txt new file mode 100644 index 0000000..b774e21 --- /dev/null +++ b/19/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Шундай қилиб, подшоҳ Ҳизкийаҳнинг хизматкорлари Йешайаҳнинг олдига келдилар. \v 6 Йешайаҳ уларга деди: “Ўз ҳукмдорингизга шундай денглар: Раббий шундай дейди: Ашур подшоҳининг хизматкорлари Мени ҳақорат қилган, сен эшитган сўзлардан қўрқмагин. \v 7 Мана, Мен унга руҳ юбораман ва у хабар эшитиб, ўз ерига қайтиб кетади. Мен уни ўзининг ерида қиличдан қулатаман”. \ No newline at end of file diff --git a/19/08.txt b/19/08.txt new file mode 100644 index 0000000..27d1b65 --- /dev/null +++ b/19/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Рабшакеҳ ортига қайтди ва Ашур подшоҳини Либнаҳга қарши уруш қилаётган ҳолда топди, чунки подшоҳ Лақишни тарк этганини у эшитган эди. \v 9 У Ҳабашистоннинг подшоҳи Тирҳакаҳ ҳақида эшитди. Унга: “Мана, у сиз билан жанг қилишга чиқди”,- дедилар. Шунда у яна элчиларни Ҳизкийаҳ олдига бундай дейиш учун юборди: \ No newline at end of file diff --git a/19/10.txt b/19/10.txt new file mode 100644 index 0000000..a385bf1 --- /dev/null +++ b/19/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 “Яҳудия подшоҳи Ҳизкийаҳга шундай денглар: Йерусалим Ашур подшоҳининг қўлига топширилмайди, деб ўйлаб, сен умид қилаётган Худойинг сени алдамасин. \v 11 Ашур подшоҳлари барча ерларни нима қилганларини, уларни тўлиқ қириб ташлаганларини ахир сен эшитмагансанми? Шундай қилиб, сен омон қоласанми? \ No newline at end of file diff --git a/19/12.txt b/19/12.txt new file mode 100644 index 0000000..376cce6 --- /dev/null +++ b/19/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Менинг оталарим вайрон қилган халқларнинг худолари уларни қутқардими? Улар Гозанни, Харанни, Ретсефни ва Телассардаги Эденнинг ўғилларини халос қилдиларми? \v 13 Ҳаматнинг подшоҳи, Арпаднинг подшоҳи, Сефарваим шаҳарлари Ҳена ва Ивваҳнинг подшоҳи қани?” \ No newline at end of file diff --git a/19/14.txt b/19/14.txt new file mode 100644 index 0000000..e3572fa --- /dev/null +++ b/19/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Шунда Ҳизкийаҳ мактубни элчиларнинг қўлидан олиб, ўқиди ва Раббийнинг уйига бориб, уни Раббийнинг юзи қаршисида очди. \v 15 Ҳизкийаҳ Раббийнинг юзи қаршисида ибодат қилиб деди: “Ё, керубларда ўтирган Исроилнинг Раббий Худоси! Ернинг барча шоҳликлари устидан биргина Сен Худосан! Сен осмон ва ерни яратгансан. \ No newline at end of file diff --git a/19/16.txt b/19/16.txt new file mode 100644 index 0000000..0702bf8 --- /dev/null +++ b/19/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Ё, Раббий, Ўз қулоғингни тутгин ва эшитгин. Ё, Раббий, Ўз кўзларингни очгин ва қарагин. Тирик Худони ҳақорат қилиш учун элчиларни юборган Сеннақерибнинг сўзларини эшитгин! \v 17 Ё, Раббий, ҳақиқатан ҳам Ашурнинг подшоҳлари халқларни ва уларнинг ерларини барбод қилишди \v 18 ҳамда уларнинг худоларини оловга ташлашди, зеро улар худолар эмас, бироқ одам қўлининг маҳсулоти бўлмиш ёғоч ва тош эдилар. Шунинг учун уларни қириб ташладилар. \ No newline at end of file diff --git a/19/19.txt b/19/19.txt new file mode 100644 index 0000000..e33d1e9 --- /dev/null +++ b/19/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Ё, бизнинг Раббий Худойимиз, эндиликда бизни унинг қўлидан қутқаргин, токи ернинг барча шоҳликлари биргина Сен Раббий Худо эканлигингни билиб олсинлар”. \ No newline at end of file diff --git a/19/20.txt b/19/20.txt new file mode 100644 index 0000000..3b4cd05 --- /dev/null +++ b/19/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Сўнг Амоз ўғли Йешайаҳ Ҳизкийаҳнинг олдига бундай дейиш учун одам юборди: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: Сен Менга Ашурнинг подшоҳи Сеннақерибга қарши қилган ибодатингни Мен эшитдим. \v 21 Мана, Раббий у ҳақида айтган сўз: Сионнинг бокира қизи сени менсимайди ва сени масхара қилади. Йерусалимнинг қизи сенинг ортингдан бошини чайқаб қолади. \v 22 Сен кимни ҳақорат қилдинг ва куфрлик қилдинг? Кимга сен овозингни кўтардинг ва ўз кўзларингни баланд кўтардинг? Исроилнинг Муқаддасига?! \ No newline at end of file diff --git a/19/23.txt b/19/23.txt new file mode 100644 index 0000000..c654567 --- /dev/null +++ b/19/23.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 23 Сен ўз элчиларинг орқали Раббийни ҳақорат қилиб: Мен ўзимнинг кўплаб араваларим билан тоғнинг тепасига, Лебаноннинг ҳудудларига чиқиб, унинг баланд кедрларини, аъло сарв дарахтларини кесиб ташладим ва унинг энг чекка ҳудудига – Кармил тоғининг ўрмонига келдим. \v 24 Мен қудуқ қазиб, бировнинг сувини ичдим ва қамал қилинган жойларнинг барча дарёларини оёғимнинг товони билан қуритаман,- дединг. \ No newline at end of file diff --git a/19/25.txt b/19/25.txt new file mode 100644 index 0000000..7f690ff --- /dev/null +++ b/19/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Мен буни узоқ вақт олдин қилганимни, қадимги кунларда тайинлаганимни, энди эса сен мустаҳкамланган шаҳарларни вайроналар уюмларига айлантираётганим билан амалга ошираётганимни эшитмаганмисан? \v 26 Шунинг учун уларнинг аҳолилари кам қувватли бўлиб қолдилар, улар титраб, шарманда бўлдилар. Улар даладаги майса, сабза кўкат, томдаги ўт ва бошоқ чиқаришидан олдин куйиб кетган дон каби бўлиб қолдилар. \ No newline at end of file diff --git a/19/27.txt b/19/27.txt new file mode 100644 index 0000000..aa61218 --- /dev/null +++ b/19/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Мен сенинг ўтиришингни ҳам, кириб-чиқишингни ҳам, ҳаммасини биламан, Менга қарши қўрслигингни ҳам биламан. \v 28 Менга қарши ғазабинг ва сенинг манманлигинг Менинг қулоғимга етиб келгани учун Мен Ўзимнинг илмоғимни сенинг бурнингга, Ўзимнинг сувлуғимни сенинг оғзингга соламан ва сени келган йўлингдан ортингга қайтариб юбораман. \ No newline at end of file diff --git a/19/29.txt b/19/29.txt new file mode 100644 index 0000000..30273b0 --- /dev/null +++ b/19/29.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 29 Ҳизкийаҳ, мана сенга аломат: Шу йили тўкилган уруғдан ўсиб чиққан ҳосилларни, иккинчи йили ҳам ўзи ўсган ҳосилларни енглар. Учинчи йили эса экиб, ўринглар, узумзорлар ўтқазинглар ва уларнинг ҳосилларини енглар. \v 30 Яҳудо хонадонида омон қолганлар яна пастга томир ёйиб, юқорида ҳосил келтиради. \v 31 Зеро Йерусалимдан қолдиқ ва Сион тоғидан қутқарилганлар келиб чиқади. Қўшинлар Худовандининг рашки буни амалга оширади. \ No newline at end of file diff --git a/19/32.txt b/19/32.txt new file mode 100644 index 0000000..1285b29 --- /dev/null +++ b/19/32.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 32 Шунинг учун Раббий Ашурнинг подшоҳи ҳақида шундай дейди: У бу шаҳарга кирмайди, у ерга камон ўқи отмайди, унга қалқон билан яқинлашмайди ва унга қарши кўтарма қурмайди. \v 33 Келган йўли билан ортига қайтиб кетади ва бу шаҳарга кирмайди, дейди Раббий. \v 34 Мен бу шаҳарни Ўзим ҳақи ва Менинг қулим Довуд ҳақи қўриқлайман”. \ No newline at end of file diff --git a/19/35.txt b/19/35.txt new file mode 100644 index 0000000..4c477a7 --- /dev/null +++ b/19/35.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 35 Ўша тунда шундай бўлди: Раббийнинг фариштаси бориб, Ашурнинг қароргоҳида бир юз саксон беш минг кишини қириб ташлади. Эрта тонгда турганларида, мана, уларнинг ҳаммасининг танаси ўлик эди. \v 36 Шунда Ашур подшоҳи Сеннақериб йўлга отланиб, кетди ва ортига қайтиб Нийневеҳда яшай бошлади. \v 37 У ўз худоси Нисроқнинг уйида сажда қилаётганида, унинг ўғиллари Адраммелеқ ва Шарезер уни қилич билан ўлдирдилар, ўзлари эса Арарат ерига қочиб кетдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Эсаршадон подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/20/01.txt b/20/01.txt new file mode 100644 index 0000000..d9a68fc --- /dev/null +++ b/20/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ўша кунлари Ҳизкийаҳ ўлимли касалликка дучор бўлди. Унинг олдига Амознинг ўғли пайғамбар Йешайаҳ келди ва унга: “Раббий шундай дейди: Ўз хонадонингга васият қолдир, чунки сен ўласан ва шифо топмайсан”,- деди. \v 2 Шунда подшоҳ юзини деворга ўгирди ва Раббийга ибодат қилиб, деди: \v 3 “Ё, Раббий, мен Сенинг юзинг қаршисида ҳақиқатда ва Сенга тўлиқ бағишланган юрак билан юрганимни, Сенинг нигоҳингда яхши ишларни қилганимни ёдга олгин”. Шундай деб, Ҳизкийаҳ аччиқ йиғлади. \ No newline at end of file diff --git a/20/04.txt b/20/04.txt new file mode 100644 index 0000000..85d482c --- /dev/null +++ b/20/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Йешайаҳ ҳали шаҳардан чиқмасидан, унга Раббийнинг сўзи келди: \v 5 “Ортингга қайтгин ва Менинг халқимнинг ҳукмдорига айтгин: Сенинг отанг Довуднинг Раббий Худоси шундай дейди: Мен сенинг ибодатингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Мана, Мен сени шифолайман. Учинчи куни сен Раббийнинг уйига борасан. \ No newline at end of file diff --git a/20/06.txt b/20/06.txt new file mode 100644 index 0000000..0e1ee8f --- /dev/null +++ b/20/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Мен сенинг кунларингга ўн беш йил қўшаман, сени ва ушбу шаҳарни Ашур подшоҳининг қўлидан қутқараман. Мен ушбу шаҳарни Ўзим ҳақи ва Менинг қулим Довуд ҳақи ҳимоя қиламан”. \v 7 Йешайаҳ: “Эзилган анжир мевасини олинглар”,- деди. Улар буни олиб, унинг йирингли ярасига қўйдилар ва у тузалди. \ No newline at end of file diff --git a/20/08.txt b/20/08.txt new file mode 100644 index 0000000..dffc9e4 --- /dev/null +++ b/20/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Ҳизкийаҳ Йешайаҳга: “Раббий мени шифолаши ва мен учинчи куни Раббийнинг уйига боришимнинг аломати нима?”- деди. \v 9 Йешайаҳ: “Мана, Раббий айтган сўзини амалга оширишига Раббийдан сенга аломат шу: соя ўнта зинапоя олдинга юрсинми ёки ўнта зинапоя орқага қайтсинми?”- деди. \ No newline at end of file diff --git a/20/10.txt b/20/10.txt new file mode 100644 index 0000000..96fbf30 --- /dev/null +++ b/20/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Ҳизкийаҳ: “Соя ўнта зинапоя олдинга ўтиши осон. Йўқ, соя ўнта зинапоя орқага қайтсин”,- деди. \v 11 Пайғамбар Йешайаҳ Раббийга илтижо қилди ва Ахаз зинапоясидан олдинга тушадиган соя ўнта зинапоя орқага қайтди. \ No newline at end of file diff --git a/20/12.txt b/20/12.txt new file mode 100644 index 0000000..d84d109 --- /dev/null +++ b/20/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Ўша вақтда Бобил подшоҳи Баладаннинг ўғли Беродах-Баладан Ҳизкийаҳга мактуб ва совға юборди, чунки у Ҳизкийаҳ касал эканини эшитган эди. \v 13 Ҳизкийаҳ элчиларни тинглаб, ўзининг барча омборхоналарини, кумушни, олтинни, хушбўйликларни, қимматбаҳо мойларни, ўзининг бор қурол-аслаҳа хонасини ва унинг хазинасида бўлган ҳамма нарсани уларга кўрсатди. Ҳизкийаҳ ўзининг уйида ва ўзининг бутун салтанатидаги уларга кўрсатмаган бирор нарса қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/20/14.txt b/20/14.txt new file mode 100644 index 0000000..6d484b6 --- /dev/null +++ b/20/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Сўнгра пайғамбар Йешайаҳ Ҳизкийаҳнинг олдига келиб, унга: “Бу одамлар сенга нима дедилар ва улар сенинг олдингга қаердан келибдилар?”- деди. Ҳизкийаҳ: “Улар олис мамлакатдан, Бобилдан келган эдилар”,- деди. \v 15 У: “Улар сенинг уйингда нимани кўрдилар?”- деди. Ҳизкийаҳ: “Улар менинг уйимда нима бўлса, ҳаммасини кўрдилар ва мен уларга ўз хазиналаримдан кўрсатмаган бирор нарса қолмади”,- деб жавоб берди. \ No newline at end of file diff --git a/20/16.txt b/20/16.txt new file mode 100644 index 0000000..ca56ec7 --- /dev/null +++ b/20/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Шунда Йешайаҳ Ҳизкийаҳга деди: “Раббийнинг сўзини тингла: \v 17 Мана, шундай кунлар келадики, сенинг уйингдаги ҳамма нарса ва оталаринг шу кунгача йиққан ҳамма нарсалар Бобилга олиб кетилади. Ҳеч нима қолмайди,- дейди Раббий,- \v 18 Улар сендан келиб чиқадиган, сен дунёга келтирадиган ўғилларингни олиб кетадилар ва улар Бобил подшоҳи саройида бичилган қуллар бўладилар”. \ No newline at end of file diff --git a/20/19.txt b/20/19.txt new file mode 100644 index 0000000..572c889 --- /dev/null +++ b/20/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Шунда Ҳизкийаҳ Йешайаҳга: “Сен айтган Раббийнинг сўзи эзгудир”,- деб айтди ва давом этиб: “Ахир, менинг кунларимда тинчлик ва барқарорлик бўлади-ку”,- деди. \v 20 Ҳизкийаҳнинг қолган фаолияти, унинг куч-қудрати, у ҳавза ва сув қувури қургани ҳамда шаҳарга сув ўтказгани ҳақида Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 21 Ҳизкийаҳ кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва унинг ўрнига унинг ўғли Манашеҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/21/01.txt b/21/01.txt new file mode 100644 index 0000000..7b6b5b0 --- /dev/null +++ b/21/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Манашеҳ подшоҳ бўлганида, ўн икки ёшда эди. У Йерусалимда эллик йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Ҳефзибаҳ эди. \v 2 Раббий Исроил ўғилларининг юзи олдидан қувиб юборган халқларнинг жирканчликларига тақлид қилиб, у Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \v 3 Унинг отаси Ҳизкийаҳ вайрон қилган тепаликларни у қайта қурди, Баалга қурбонгоҳлар ўрнатди. У Исроил подшоҳи Ахаб каби Аштаротга эманзор қилди, бутун само қўшинларига сажда қилиб, уларга хизмат қилди. \ No newline at end of file diff --git a/21/04.txt b/21/04.txt new file mode 100644 index 0000000..1d90167 --- /dev/null +++ b/21/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Раббий: “Йерусалимда Ўз номимни ўрнатаман”, деб айтган Раббийнинг уйида у қурбонгоҳлар қурди. \v 5 Раббийнинг уйининг иккала ҳовлисида бутун само қўшинларига қурбонгоҳлар қурди. \v 6 У ўз ўғлини оловдан ўтказди. У фол очар, сеҳру‑жодулар қилар эди. У ўликларнинг руҳини чақирувчилар ва сеҳргарларни орттириб, Раббийни ғазаблантириш учун Унинг нигоҳида кўп ёвуз ишларни қилди. \ No newline at end of file diff --git a/21/07.txt b/21/07.txt new file mode 100644 index 0000000..01ffdee --- /dev/null +++ b/21/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 У ўзи ясаган Аштарот бутини Худонинг уйида ўрнатди. Бу уй ҳақида Раббий Довудга ва унинг ўғли Сулаймонга: “Мен Исроилнинг барча қабилаларидан танлаб олган ушбу уйда ва Йерусалимда Мен Ўз номимни абадий ўрнатаман, \v 8 агар улар Мен уларга амр этганларимнинг барчасини ва уларга Менинг қулим Мусо амр этган барча қонунларни бажаришга ҳаракат қилсалар, шунда Мен оталарига берган ердан исроилликларнинг оёғи кўчишига йўл қўймайман”,- деб айтган эди. \v 9 Лекин улар қулоқ солмадилар. Манашеҳ уларни шунчалар йўлдан урдики, Раббий Исроил ўғилларининг юзи олдидан қириб ташлаган халқлардан ҳам улар ёвузроқ ишлар қилар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/21/10.txt b/21/10.txt new file mode 100644 index 0000000..c4922a7 --- /dev/null +++ b/21/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Раббий Ўз қуллари пайғамбарлар орқали гапириб, деди: \v 11 “Яҳудия подшоҳи Манашеҳ бу жирканчликларни қилгани, ундан олдинги амўрликлар қилганидан ҳам кўпроқ ёвузликлар қилгани ва ўз бутлари билан Яҳудони гуноҳга ботиргани учун, \v 12 Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: Мана, Мен Йерусалим ва Яҳудога шундай ёвузликни юбораманки, бу ҳақида биров эшитганида, унинг иккала қулоғида жаранглаб кетади. \ No newline at end of file diff --git a/21/13.txt b/21/13.txt new file mode 100644 index 0000000..5c6e603 --- /dev/null +++ b/21/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Мен Самариянинг ўлчов арқонини ва Ахаб уйининг шоқулини Йерусалимда тортаман ҳамда Йерусалимни одам косани артгани каби артаман: косани артиб, ағдариб қўядилар. \v 14 Мен Ўз улушимнинг қолдиғини тарк этаман, уларни душманларининг қўлларига топшираман, улар ўзларининг барча ёвлари учун ўлжа ва талон‑тарож бўлишга топшириладилар, \v 15 чунки улар Менинг нигоҳимда ёвуз ишларни қилиб, уларнинг оталари Миср еридан чиққан кундан хозиргача мени ғазаблантирар эдилар”. \ No newline at end of file diff --git a/21/16.txt b/21/16.txt new file mode 100644 index 0000000..26b5d5d --- /dev/null +++ b/21/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Боз устига, Манашеҳнинг Раббий нигоҳида ёвуз ишларни қилиши билан Яҳудони гуноҳга ботирганидан ташқари у жуда кўп бегуноҳ қонни тўкди. У бу қон билан Йерусалимни бир чеккасидан бошқа чеккасигача тўлдирди. \v 17 Манашеҳнинг бошқа фаолияти, унинг қилган барча ишлари ва у қилган барча гуноҳлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 18 Манашеҳ кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва уни ўзининг уйининг боғида, Ўззаҳнинг боғида дафн этдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Амон подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/21/19.txt b/21/19.txt new file mode 100644 index 0000000..431548e --- /dev/null +++ b/21/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Амон подшоҳ бўлганида, йигирма икки ёшда эди. У Йерусалимда икки йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Мешуллемет бўлиб, у йотбаҳлик Ҳарузнинг қизи эди. \v 20 У отаси Манашеҳ каби Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/21/21.txt b/21/21.txt new file mode 100644 index 0000000..d2efdd5 --- /dev/null +++ b/21/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 У айнан унинг отаси юрган йўлдан юрар ва унинг отаси хизмат қилган бутларга хизмат қилиб, уларга сажда қилар эди. \v 22 У ўз оталарининг Раббий Худосини тарк этиб, Раббийнинг йўлидан юрмас эди. \v 23 Амоннинг хизматкорлари унга қарши фитна уюштирдилар ва подшоҳни ўзининг уйида ўлдирдилар. \ No newline at end of file diff --git a/21/24.txt b/21/24.txt new file mode 100644 index 0000000..06ff2c1 --- /dev/null +++ b/21/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Лекин ернинг халқи подшоҳ Амонга қарши фитна уюштирганларнинг барчасини ўлдирдилар ва ернинг халқи Амоннинг ўрнига унинг ўғли Йошийаҳни подшоҳ қилдилар. \v 25 Амон қилган унинг барча ишлари Яҳудиянинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 26 Уни Ўззаҳнинг боғидаги ўзининг мақбарасида дафн этдилар. Унинг ўрнига унинг ўғли Йошийаҳ подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/22/01.txt b/22/01.txt new file mode 100644 index 0000000..8d3889e --- /dev/null +++ b/22/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Йошийаҳ подшоҳ бўлганида, саккиз ёшда эди. У Йерусалимда ўттиз бир йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Йедидаҳ бўлиб, у бозкатлик Адайаҳнинг қизи эди. \v 2 У Раббийнинг нигоҳида тўғри ишларни қилар эди. У ўз отаси Довуднинг барча йўлларидан юрар ва ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмас эди. \ No newline at end of file diff --git a/22/03.txt b/22/03.txt new file mode 100644 index 0000000..e00ee68 --- /dev/null +++ b/22/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Подшоҳ Йошийаҳ ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида, подшоҳ Мешулламнинг ўғли, Азалийаҳнинг ўғли котиб Шафанни Раббийнинг уйига юбориб, деди: \v 4 “Олий руҳоний Хилкийаҳнинг олдига боргин. У эса остонада қўриқчиликда турганлар халқдан йиғиб олган ва Раббийнинг уйига келтирилган кумушларни санасин. \v 5 Буларни Раббийнинг уйига назоратчи қилиб тайинланган иш юритувчиларга берсинлар, улар эса буларни Раббий уйида ишлаётганларга уйнинг ёриқларини таъмирлаш учун, \ No newline at end of file diff --git a/22/06.txt b/22/06.txt new file mode 100644 index 0000000..19eb147 --- /dev/null +++ b/22/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 дурадгорларга, тош ёрувчиларга, девор қурувчиларга тарқатсинлар ва уйни таъмирлаш учун дарахтлар ҳамда йўнилган тошлар сотиб олиш учун тарқатсинлар. \v 7 Фақат уларнинг қўлларига топширилган кумушларнинг ҳисобини талаб қилманглар, чунки улар ростгўйлик билан ҳаракат қилар эдилар”. \ No newline at end of file diff --git a/22/08.txt b/22/08.txt new file mode 100644 index 0000000..e5927cf --- /dev/null +++ b/22/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Шунда олий руҳоний Хилкийаҳ котиб Шафанга: “Мен Раббийнинг уйидан Қонун китобини топдим”,- деди. Хилкийаҳ китобни Шафанга узатди ва у уни ўқиди. \v 9 Шунда котиб Шафан подшоҳнинг олдига келди ва подшоҳга жавоб олиб келиб: “Сизнинг қулларингиз уйда топилган кумушни олиб, уни Раббий уйига назоратчи қилиб тайинланган иш юритувчиларнинг қўлларига топширдилар”,- деди. \v 10 Сўнг котиб Шафан подшоҳга хабар бериб: “Менга руҳоний Хилкийаҳ китоб берди”,- деди. Шунда Шафан уни подшоҳнинг олдида ўқиди. \ No newline at end of file diff --git a/22/11.txt b/22/11.txt new file mode 100644 index 0000000..7600426 --- /dev/null +++ b/22/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Подшоҳ Қонун китобининг сўзларини эшитганида, ўз кийимларини йиртиб ташлади. \v 12 Сўнг подшоҳ руҳоний Хилкийаҳга, Шафаннинг ўғли Ахикамга, Микеҳнинг ўғли Ахборга, котиб Шафанга ва подшоҳнинг хизматкори Асаҳийаҳга буюриб деди: \v 13 “Боринглар, ушбу китобда топилган сўзлар ҳақида Раббийдан мен учун ҳам, халқ учун ҳам, бутун Яҳудия учун ҳам сўз сўранглар. Зеро ёзилганига мувофиқ ҳаракат қилиш учун оталаримиз ушбу китобнинг сўзларига қулоқ солмаганлари учун бизга қарши алангаланган Раббийнинг ғазаби улкандир”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/22/14.txt b/22/14.txt new file mode 100644 index 0000000..722b82a --- /dev/null +++ b/22/14.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 14 Руҳоний Хилкийаҳ, Ахикам, Ахбор, Шафан, Асаҳийаҳ эса кийимларни қўриқловчи Хархас ўғли Тикваҳнинг ўғли Шаллумнинг хотини пайғамбар Ҳулдаҳнинг олдига бордилар. У Йерусалимда, унинг иккинчи қисмида яшар эди. Улар бориб, у билан суҳбатлашдилар. \v 15 У эса уларга: “Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: Сизларни менинг олдимга юборган кишига шундай денглар: \v 16 Раббий шундай дейди: Мен ушбу жойга ва унинг аҳолисига кулфатни, Яҳудиянинг подшоҳи ўқиган китобнинг барча сўзларини юбораман, \ No newline at end of file diff --git a/22/17.txt b/22/17.txt new file mode 100644 index 0000000..d3ac276 --- /dev/null +++ b/22/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 чунки улар Мени тарк этиб, ўзларининг барча қўл ишлари билан Мени ғазаблантириш учун ўзга худоларга тутатқи тутатмоқдалар. Шунинг учун бу жойга қарши менинг ғазабим ёнади ва ўчмайди. \v 18 Сизларни Раббийдан сўз сўраш учун юборган Яҳудиянинг подшоҳига айтинглар: Сен эшитган сўзлар ҳақида Исроилнинг Раббий Худоси шундай дейди: \v 19 Мен ушбу жой ва унинг аҳолиси ҳақида айтган сўзимни: улар харобазор ва лаънатга айланишларини эшитганингда, сенинг юрагинг юмшагани учун, сен Раббий қаршисида бўйсуниб, ўзингни паст олганинг учун, ўз кийимларингни йиртиб, Менинг қаршимда йиғлаганинг учун Мен ҳам сени эшитдим,- дейди Раббий,- \ No newline at end of file diff --git a/22/20.txt b/22/20.txt new file mode 100644 index 0000000..b28bf0c --- /dev/null +++ b/22/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Шунинг учун, мана, Мен сени ўз оталарингга қўшаман ва сен ўз қабрингга тинчликда дафн этиласан ҳамда Мен бу жойга юборадиган кулфатни сенинг кўзларинг кўрмайди”. Улар подшоҳга шу жавобни олиб келдилар. \ No newline at end of file diff --git a/23/01.txt b/23/01.txt new file mode 100644 index 0000000..620a9dc --- /dev/null +++ b/23/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Подшоҳ одамларни юборди. Улар подшоҳнинг олдига Яҳудия ва Йерусалимнинг барча оқсоқолларини йиғдилар. \v 2 Подшоҳ ва у билан бирга Яҳудиянинг барча одамлари, Йерусалим аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, бутун халқнинг кичигидан каттасигача Раббийнинг уйига борди. Подшоҳ Раббийнинг уйида топилган Аҳд китобидаги барча сўзларни уларга баланд овозда ўқиб берди. \ No newline at end of file diff --git a/23/03.txt b/23/03.txt new file mode 100644 index 0000000..69792d7 --- /dev/null +++ b/23/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Сўнг подшоҳ супачада турди ва ушбу китобда ёзилган Аҳд сўзларини бажариш учун бор юраги ва бор жони билан Раббийнинг қонунларига, Унинг ваҳийларига, Унинг низомларига амал қилиш ва Раббийга эргашиш ҳақида Раббийнинг юзи олдида аҳд тузди. Бутун халқ аҳдга кирди. \ No newline at end of file diff --git a/23/04.txt b/23/04.txt new file mode 100644 index 0000000..fdc2480 --- /dev/null +++ b/23/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Шунда подшоҳ Йошийаҳ олий руҳоний Хилкийаҳга, иккинчи даражали руҳонийларга, остона ёнида соқчиликка турганларга буни буюрди: “Раббийнинг маъбадидан Баал, Аштарот ва барча самовий қўшинларга қилинган барча нарсаларни олиб чиқсинлар”. У уларни Йерусалим ташқарисида, Кедрон водийсида куйдирди ва уларнинг кулини Бейт-Элга олиб боришни буюрди. \v 5 Сўнгра Йошийаҳ Яҳудиянинг подшоҳлари Яҳудиядаги шаҳарларнинг тепаликларида ва Йерусалим атрофларида тутатқилар тутатиш учун қўйган коҳинларни, яъни Баалга, қуёшга, ойга, юлдузларга ва барча само қўшинларига тутатқи тутатаётган кохинларни қириб ташлади. \ No newline at end of file diff --git a/23/06.txt b/23/06.txt new file mode 100644 index 0000000..e2ef0ea --- /dev/null +++ b/23/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 У Аштаротни Раббий уйидан Йерусалимнинг ташқарисига, Кедрон анҳори ёнига олиб чиқди, уни Кедрон анҳори ёнида ёндирди ва уни туйиб толқон қилди ҳамда унинг кулини умумхалқ қабристонига улоқтирди. \v 7 Раббийнинг маъбади ёнидаги фаҳшбозларнинг уйларини у вайрон қилди. У ерда эса аёллар Аштаротга кийимлар тўқир эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/23/08.txt b/23/08.txt new file mode 100644 index 0000000..8eda92c --- /dev/null +++ b/23/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Подшоҳ Яҳудиянинг шаҳарларидан барча коҳинларни қувиб юборди ва коҳинлар тутатқи тутатган тепаликларни Гибеаҳдан Беир-Шебагача ҳаром қилди. У Йерусалимнинг ҳокими Йешуа дарвозаларининг кириш қисми олдидаги саждагоҳни ва шаҳар дарвозаларининг чап томонидаги саждагоҳни вайрон қилди. \v 9 Умуман олганда, тепалик коҳинлари Йерусалимда Раббий қурбонгоҳида қурбонликлар келтирмас эдилар. Улар фақат ачитқисиз нонни ўз биродарлари билан бирга ер эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/23/10.txt b/23/10.txt new file mode 100644 index 0000000..b236658 --- /dev/null +++ b/23/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Подшоҳ Йошийаҳ ҳеч ким ўз ўғли ва қизини Молекга оловдан ўтказмаслиги учун Ҳинном ўғилларининг водийсидаги Тофетни ҳаром қилди. \v 11 Раббий уйининг кириш қисмида, яъни Парбардаги бичилган қул Натан‑Мелекнинг хонаси ёнида Яҳудия подшоҳлари қуёшга қўйган отларни у йўқ қилди, қуёшнинг араваларини эса оловда ёндирди. \ No newline at end of file diff --git a/23/12.txt b/23/12.txt new file mode 100644 index 0000000..4fb32f5 --- /dev/null +++ b/23/12.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 12 Яҳудия подшоҳлари қурган Ахазнинг болохонасининг томидаги қурбонгоҳларни ҳамда Манашеҳ қурган Раббийнинг иккала ҳовлисидаги қурбонгоҳларни подшоҳ вайрон қилиб, у ердан қулатди ва уларнинг тупроғини Кедрон анҳорига ташлади. \v 13 Исроилнинг подшоҳи Сулаймон Йерусалим олдидаги, Макруҳ тоғларининг ўнг томонидаги сидўнликларнинг жирканчлиги – Аштаротга, мўабликларнинг жирканчлиги – Қемошга ва аммўнликларнинг жирканчлиги – Милкўмга қурган бутхоналарини подшоҳ Йошийаҳ ҳаром қилди. \v 14 У бутларни синдирди, Аштарот эманзорларини кесиб ташлаб, уларнинг жойларини одам суяклари билан тўлдирди. \ No newline at end of file diff --git a/23/15.txt b/23/15.txt new file mode 100644 index 0000000..6aaa87c --- /dev/null +++ b/23/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 Шунингдек, Бейт-Элдаги қурбонгоҳни, Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоам қурдирган тепаликни, ўша қурбонгоҳни ҳам, саждагоҳни ҳам вайрон қилди. Сўнг бу тепаликни ёндирди, толқон қилиб туйди ва Аштарот эманзорини ёндирди. \v 16 Йошийаҳ қараб, ўша тоғда бўлган қабрларни кўрди ва одам юбориб, суякларни қабрлардан олди ҳамда қурбонгоҳда куйдирди. Ушбу воқеаларни башорат қилган, Худонинг одами эълон қилган Раббийнинг сўзи бўйича уни ҳаром қилди. \ No newline at end of file diff --git a/23/17.txt b/23/17.txt new file mode 100644 index 0000000..b595af6 --- /dev/null +++ b/23/17.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 17 Сўнг у: “Мен кўраётган бу ёдгорлик тоши нима?”- деди. Шаҳарнинг аҳолиси унга: “Бу – Яҳудиядан келиб, сиз Бейт-Эл қурбонгоҳларига қарши қилаётган ишларингиз ҳақида башорат қилган Худонинг одамининг қабридир”,- дедилар. \v 18 У: “Уни тинч қўйинглар, унинг суякларига ҳеч ким тегинмасин”,- деди. Шундай қилиб, унинг суякларини ва Самариядан келган кишининг суякларини сақлаб қолдилар. \ No newline at end of file diff --git a/23/19.txt b/23/19.txt new file mode 100644 index 0000000..ec96682 --- /dev/null +++ b/23/19.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 19 Раббийни ғазаблантириб, Исроил подшоҳлари Самария шаҳарларида қурган тепаликларнинг барча бутхоналарини Йошийаҳ вайрон қилди. У Бейт-Элда нима қилган бўлса, уларни ҳам худди шундай қилди. \v 20 Ўша ерда бўлган тепаликларнинг барча коҳинларини қурбонгоҳларда сўйди ва уларда одам суякларини ёндирди. Сўнгра у Йерусалимга қайтиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/23/21.txt b/23/21.txt new file mode 100644 index 0000000..50ef2d8 --- /dev/null +++ b/23/21.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 21 Подшоҳ бутун халққа амр бериб: “Бу Аҳд китобида ёзилганидек, ўз Раббий Худойингизга Песаҳ байрамини нишонланглар”,- деди. \v 22 Чунки Исроилни ҳукм қилган ҳакамларнинг кунларидан буён Исроил ва Яҳудия подшоҳларининг барча кунларида бундай Песаҳ байрами нишонланган эмас эди. \v 23 Подшоҳ Йошийаҳ ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида, ушбу Песаҳ байрами Йерусалимда Раббийга нишонланди. \ No newline at end of file diff --git a/23/24.txt b/23/24.txt new file mode 100644 index 0000000..b4c6957 --- /dev/null +++ b/23/24.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 24 Шундай қилиб, руҳоний Хилкийаҳ Раббийнинг уйида топган китобда ёзилган Қонун сўзларини амалга ошириш учун Йошийаҳ ўликларни чақирувчиларни, сеҳргарларни, санамлару бутларни, Яҳудия ерида ҳамда Йерусалимда пайдо бўлган барча жирканчликларни йўқ қилди. \v 25 Мусонинг бутун Қонунига мувофиқ Раббийга ўзининг бор юраги билан, бор жони билан ва бор кучи билан ўгирилган унга ўхшаган подшоҳ унгача бўлган эмас эди. Ундан кейин ҳам унга ўхшаши чиқмади. \ No newline at end of file diff --git a/23/26.txt b/23/26.txt new file mode 100644 index 0000000..55f3a73 --- /dev/null +++ b/23/26.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 26 Лекин Манашеҳ Раббийни ҳақорат қилиб ғазаблантиргани учун Унинг Яҳудога қарши алангаланган Унинг улкан қаҳри ғазабини Раббий қайтариб олмади. \v 27 Раббий деди: “Мен Исроилни ўз юзимдан рад қилганимдек, Яҳудони ҳам Ўз юзимдан рад қиламан. Мен танлаган ушбу Йерусалим шаҳрини ва Мен: Менинг номим ўша ерда бўлади, деб айтган уйни ҳам рад этаман”. \ No newline at end of file diff --git a/23/28.txt b/23/28.txt new file mode 100644 index 0000000..9e33219 --- /dev/null +++ b/23/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 Йошийаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 29 Унинг кунларида Мисрнинг подшоҳи фиръавн Неко Фурот дарёси олдида Ашурнинг подшоҳига қарши кўтарилди. Подшоҳ Йошийаҳ эса унга қарши чиқди ва фиръавн уни кўрганида, уни Мегиддонда ўлдирди. \v 30 Йошийаҳнинг қуллари унинг мурдасини Мегиддодан аравада олиб кетдилар. Уни Йерусалимга олиб келдилар ҳамда унинг мақбарасида уни дафн этдилар. Сўнг ернинг халқи Йошийаҳнинг ўғли Йеҳоахазни олиб, уни мойлади ва унинг отасининг ўрнига уни подшоҳ қилди. \ No newline at end of file diff --git a/23/31.txt b/23/31.txt new file mode 100644 index 0000000..59a9945 --- /dev/null +++ b/23/31.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 31 Йеҳоахаз подшоҳ бўлганида, йигирма уч ёшда эди. У Йерусалимда уч ой ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Хамутал бўлиб, у либнаҳлик Йермийаҳнинг қизи эди. \v 32 Унинг оталари қилгани каби у ҳамма нарсада Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \v 33 У Йерусалимда ҳукмронлик қилмаслиги учун фиръавн Неко уни Ҳамат еридаги Риблаҳда асир олди. Сўнг у Яҳудияга юз талант кумуш ва бир талант олтин товонини тўлашни буюрди. \ No newline at end of file diff --git a/23/34.txt b/23/34.txt new file mode 100644 index 0000000..0cfd531 --- /dev/null +++ b/23/34.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 34 Фиръавн Неко Йошийаҳнинг ўғли Элиакимни унинг отаси Йошийаҳнинг ўрнига подшоҳ қилди ва унинг исмини Йеҳойакимга ўзгартирди. Йеҳоахазни эса Мисрга олиб келди ва у ўша ерда ўлди. \v 35 Йеҳойаким фиръавнга кумуш ва олтин берар эди. У фиръавнинг фармони бўйича кумуш бериш учун ерга солиқ солди. У фиръавн Некога бериш учун ер халқининг ҳар биридан, ўз солиғи бўйича кумуш ва олтин талаб қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/23/36.txt b/23/36.txt new file mode 100644 index 0000000..afb7747 --- /dev/null +++ b/23/36.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 36 Йеҳойаким подшоҳ бўлганида, йигирма беш ёшда эди. У Йерусалимда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Зебудаҳ бўлиб, у румалик Педайаҳнинг қизи эди. \v 37 Унинг оталари қилгани каби, у ҳамма нарсада Раббий нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/24/01.txt b/24/01.txt new file mode 100644 index 0000000..76cc1cd --- /dev/null +++ b/24/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Унинг кунларида Бобил подшоҳи Набукаднезар кўтарилди ва Йеҳойаким уч йил унинг ҳокимияти остида бўлди, лекин кейин Йеҳойаким ундан ажралди. \v 2 Раббий унга қарши қалдийликларнинг, сурияликларнинг, мўабликлар ва аммўнликларнинг тўдаларини юборар эди. Раббий Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтган сўзи бўйича уларни Яҳудияга қарши, уни вайрон қилиш учун юборар эди. \ No newline at end of file diff --git a/24/03.txt b/24/03.txt new file mode 100644 index 0000000..a3166f8 --- /dev/null +++ b/24/03.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 3 Манашеҳнинг гуноҳлари, унинг қилган барча ёвуз ишлари туфайли Яҳудияни Раббийнинг юзидан рад қилиш учун Раббийнинг буйруғи бўйича бу нарса Яҳудияда содир бўлди. \v 4 Шунингдек, Манашеҳ тўккан бегуноҳ қонлар учун бу нарса содир бўлди, чунки у Йерусалимни бегуноҳ қон билан тўлдирди. У тўккан бегуноҳ қон учун Раббий кечиришни истамади. \ No newline at end of file diff --git a/24/05.txt b/24/05.txt new file mode 100644 index 0000000..040cf3f --- /dev/null +++ b/24/05.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 5 Йеҳойакимнинг қолган фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 6 Йеҳойаким кўз юмиб, ўз оталарига қўшилди ва унинг ўрнига унинг ўғли Йеҳойакин подшоҳ бўлди. \ No newline at end of file diff --git a/24/07.txt b/24/07.txt new file mode 100644 index 0000000..e0b889d --- /dev/null +++ b/24/07.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 7 Миср подшоҳи ўз еридан бошқа чиқмади, чунки Бобил подшоҳи Миср подшоҳига тегишли бўлган Миср дарёсидан Фурот дарёсигача бўлган ҳамма ерни олиб қўйди. \ No newline at end of file diff --git a/24/08.txt b/24/08.txt new file mode 100644 index 0000000..f399bcc --- /dev/null +++ b/24/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Йеҳойакин подшоҳ бўлганида, ўн саккиз ёшда эди. У Йерусалимда уч ой ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Неҳушта бўлиб, у йерусалимлик Элнатаннинг қизи эди. \v 9 Унинг отаси қилгани каби у ҳам ҳамма нарсада Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/24/10.txt b/24/10.txt new file mode 100644 index 0000000..cb85c3d --- /dev/null +++ b/24/10.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 10 Ўша вақтда Бобил подшоҳи Набукаднезарнинг қуллари яна Йерусалимга қарши кўтарилдилар ва шаҳарни қамал қилдилар. \v 11 Бобил подшоҳи Набукаднезарнинг қуллари шаҳарни қамал қилганларида, подшоҳнинг ўзи шаҳарга келди. \v 12 Яҳудиянинг подшоҳи Йеҳойакин ва унинг онаси, хизматкорлари, ҳокимлари ва бичилган қуллари Бобил подшоҳининг олдига чиқдилар. Бобил подшоҳи ўзининг ҳукмронлигининг саккизинчи йилида уни қўлга олди. \ No newline at end of file diff --git a/24/13.txt b/24/13.txt new file mode 100644 index 0000000..957f86e --- /dev/null +++ b/24/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 У Раббий уйининг ва подшоҳ уйининг хазинасини олиб чиқди. Раббий айтганидек, Исроил подшоҳи Сулаймон Раббийнинг маъбадида ясаган барча олтин идишларни у синдирди. \v 14 У бутун Йерусалимни, барча ҳокимларни, бутун жасур қўшинни, барча дурадгорларни ҳамда темирчиларни кўчириб кетди. Кўчириб кетилганлар эса ўн минг нафар эди. Ернинг энг қашшоқ аҳолисидан бўлак ҳеч ким қолмади. \ No newline at end of file diff --git a/24/15.txt b/24/15.txt new file mode 100644 index 0000000..f6f3ced --- /dev/null +++ b/24/15.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 15 У Йеҳойакинни ҳам Бобилга кўчириб кетди. У подшоҳнинг онасини, подшоҳнинг хотинларини, унинг бичилган қулларини ҳамда ернинг жасур кишиларини Йерусалимдан Бобилга кўчириб кетди. \v 16 Шунингдек, Бобил подшоҳи етти минг кишидан иборат бутун қўшинни, минг нафар рассом ва қурувчиларни, урушга борадиган барча жасурларни Бобилга кўчириб кетди. \v 17 Бобил подшоҳи Йеҳойакин ўрнига унинг амакиси Маттанийаҳни подшоҳ қилди ва унинг исмини Сидқийаҳ, деб атади. \ No newline at end of file diff --git a/24/18.txt b/24/18.txt new file mode 100644 index 0000000..310e48b --- /dev/null +++ b/24/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Сидқийаҳ подшоҳ бўлганида, йигирма бир ёшда эди. У Йерусалимда ўн бир йил ҳукмронлик қилди. Унинг онасининг исми Ҳамутал бўлиб, у либнаҳлик Йеремийаҳнинг қизи эди. \v 19 Йеҳойакин қилгани каби у ҳам ҳамма нарсада Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. \v 20 Йерусалим ва Яҳудога Раббийнинг ғазаби шу қадар кучли эдики, У уларни Ўз юзидан рад этди. Сидқийаҳ Бобил подшоҳига қарши исён қилди. \ No newline at end of file diff --git a/25/01.txt b/25/01.txt new file mode 100644 index 0000000..89570e9 --- /dev/null +++ b/25/01.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 1 Ўз ҳукмронлигининг тўққизинчи йили, тўққизинчи ойнинг ўнинчи кунида Бобил подшоҳи Набукаднезар ўзининг бутун қўшини билан бирга Йерусалимга келди ва уни қамал қилиб, унинг атрофида кўтарма ясади. \v 2 Подшоҳ Сидқийаҳ ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача Йерусалим қамалда бўлди. \v 3 Ойнинг тўққизинчи кунида шаҳарда очарчилик кучайди. Ернинг халқида нон йўқ эди. \ No newline at end of file diff --git a/25/04.txt b/25/04.txt new file mode 100644 index 0000000..8e4d40c --- /dev/null +++ b/25/04.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 4 Шунда шаҳар қўлга олинди ва барча аскарлар подшоҳнинг боғи ёнидаги иккита девор оралиғидаги дарвоза йўли орқали тунда қочиб кетдилар. Қалдийликлар эса шаҳар атрофида турар эдилар. Подшоҳ шу йўл орқали текислик томонга кетди. \v 5 Қалдий қўшини подшоҳнинг ортидан қувди ва Йерихо текисликларида унга етиб олди. Унинг бор қўшини ундан қочиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/25/06.txt b/25/06.txt new file mode 100644 index 0000000..fdc4daa --- /dev/null +++ b/25/06.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 6 Подшоҳни тутиб, уни Риблаҳга, Бобил подшоҳининг олдига олиб кетдилар ва унинг устидан ҳукмни амалга оширдилар. \v 7 Улар Сидқийаҳнинг ўғилларини унинг кўз ўнгида ўлдирдилар, Сидқийаҳнинг ўзини эса кўзларини ўйиб олиб, уни мис кишанлар билан кишанбанд қилдилар ва Бобилга олиб кетдилар. \ No newline at end of file diff --git a/25/08.txt b/25/08.txt new file mode 100644 index 0000000..e1d1a3a --- /dev/null +++ b/25/08.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 8 Бобил подшоҳи Набукаднезар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йили бешинчи ойнинг еттинчи кунида Бобил подшоҳининг хизматкори, қўриқчилар бошлиғи Набузардан Йерусалимга келди. \v 9 У Раббий уйини, подшоҳнинг уйини, Йерусалимдаги барча уйларни ёндирди ва барча катта уйларга олов қўйди. \v 10 Қўриқчилар бошлиғи билан бирга бўлган Қалдий қўшини Йерусалим атрофидаги деворларни вайрон қилди. \ No newline at end of file diff --git a/25/11.txt b/25/11.txt new file mode 100644 index 0000000..0ea9e3f --- /dev/null +++ b/25/11.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 11 Шунда қўриқчиларнинг бошлиғи Набузардан шаҳарда қолган халқнинг қолдиғини, Бобил подшоҳи томонга ўтган қочоқларни ва қолган оддий халқни кўчириб кетди. \v 12 Лекин қўриқчилар бошлиғи бу ернинг камбағал халқидан бир қанчасини узумзор ва деҳқончилик ишларини қилишлари учун қолдирди. \ No newline at end of file diff --git a/25/13.txt b/25/13.txt new file mode 100644 index 0000000..f9916fa --- /dev/null +++ b/25/13.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 13 Қалдийликлар Раббийнинг уйида бўлган мис устунларни, Раббий уйидаги тагликларни ва мис денгизни синдириб, уларнинг мисларини Бобилга олиб кетдилар. \v 14 Шунингдек, улар тоғоралар, белкураклар, пичоқлар, қошиқлар ва хизматда ишлатиладиган барча мис идишларни олдилар. \v 15 Қўриқчилар бошлиғи нимаики олтиндан бўлса ва нимаики кумушдан бўлса – тутатқидонларни, косаларни олиб кетди. \ No newline at end of file diff --git a/25/16.txt b/25/16.txt new file mode 100644 index 0000000..0894752 --- /dev/null +++ b/25/16.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 16 Шундай қилиб, у Сулаймон Раббийнинг уйига ясаган иккита устунни, битта денгизни ва тагликларни олди. Бу барча нарсаларнинг мисини ўлчаб бўлмас эди. \v 17 Бир устуннинг баландлиги ўн саккиз тирсак бўлиб, унинг устидаги тож мисдан эди. Тожнинг баландлиги эса уч тирсак эди. Тожнинг атрофидаги тўр ва анорлар нақшининг барчаси мисдан эди. Иккинчи устунда ҳам худди шундай бўлиб, у ҳам тўрли эди. \ No newline at end of file diff --git a/25/18.txt b/25/18.txt new file mode 100644 index 0000000..730f746 --- /dev/null +++ b/25/18.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 18 Қўриқчилар бошлиғи эса олий руҳоний Серайаҳни, иккинчи руҳоний Зефанийаҳни ва остонада қўриқчиликда турадиган уч кишини қўлга олди. \v 19 Шунингдек, у шаҳардан жангчилар устидан бошлиқ бўлган бир бичилган қулни, подшоҳнинг қаршисида турадиган беш кишини, ернинг халқини урушга рўйхатга олувчи қўшиндаги бош котибни ва ернинг халқидан бўлган олтмиш нафар кишини қўлга олди. \ No newline at end of file diff --git a/25/20.txt b/25/20.txt new file mode 100644 index 0000000..f4586e6 --- /dev/null +++ b/25/20.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 20 Қўриқчилар бошлиғи Набузардан уларни олиб, Риблаҳга, Бобил подшоҳининг олдига олиб борди. \v 21 Бобил подшоҳи уларни яралаб, Ҳамат еридаги Риблаҳда ўлдирди. Шундай қилиб, яҳудийлар ўз еридан кўчириб кетилдилар. \ No newline at end of file diff --git a/25/22.txt b/25/22.txt new file mode 100644 index 0000000..160b886 --- /dev/null +++ b/25/22.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 22 Бобил подшоҳи Набукаднезар эса Яҳудия ерида қолдирган халқнинг устидан Шафаннинг ўғли Ахикамнинг ўғли Гедалийаҳни бошлиқ қилиб қўйди. \v 23 Барча лашкарбошилар, улар ва уларнинг одамлари Бобил подшоҳи Гедалийаҳни ҳоким қилиб қўйганини эшитганларида, Миспаҳга Гедалийаҳнинг олдига келдилар. Натанийаҳнинг ўғли Исмоил, Кареаҳнинг ўғиллари Йоҳанан, нетофатлик Танҳуметнинг ўғли Серайаҳ, маақатликнинг ўғли Йезанийаҳ, уларнинг ўзлари ва уларнинг одамлари келдилар. \v 24 Гедалийаҳ уларга ва уларнинг одамларига қасам ичиб: “Қалдийликларнинг ҳокимияти остида бўлишдан қўрқманглар. Ерга жойлашиб, Бобил подшоҳига хизмат қилинглар ва сизларга яхши бўлади”,- деди. \ No newline at end of file diff --git a/25/25.txt b/25/25.txt new file mode 100644 index 0000000..0d8d7e7 --- /dev/null +++ b/25/25.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 25 Лекин еттинчи ойда, подшоҳ авлодидан бўлган Элишаманинг ўғли Натанийаҳнинг ўғли Исмоил ўнта одам билан бирга Миспаҳга келиб, Гедалийаҳни яраладилар. Шунингдек, улар Миспаҳда Гедалийаҳ билан бирга бўлган яҳудийлар ва қалдийликларни ўлдирдилар. \v 26 Шунда бутун халқ кичигидан каттасигача туриб, лашкарбошилар билан Мисрга кетдилар, чунки қалдийликлардан қўрқар эдилар. \ No newline at end of file diff --git a/25/27.txt b/25/27.txt new file mode 100644 index 0000000..05ccfb0 --- /dev/null +++ b/25/27.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 27 Яҳудия подшоҳи Йеҳойакиннинг кўчирилиб кетилишининг ўттиз еттинчи йили, ўн иккинчи ойнинг йигирма еттинчи кунида Бобил подшоҳи Эвил-меродақ ўз ҳукмронлигини бошлаган йилида Яҳудия подшоҳи Йеҳойакинни зиндондан чиқарди. \ No newline at end of file diff --git a/25/28.txt b/25/28.txt new file mode 100644 index 0000000..7c2d2b6 --- /dev/null +++ b/25/28.txt @@ -0,0 +1 @@ +\v 28 У билан дўстона суҳбатлашди ва унинг тахтини Бобилда бўлган бошқа подшоҳларнинг тахтларидан юқори қўйди. \v 29 Унинг зиндондаги кийимларини алмаштирди ва у умрининг охиригача доимо у билан бирга овқатланар эди. \v 30 Унинг таъминоти эса доимий таъминот бўлиб, унинг ҳаётининг барча кунларида ҳар куни подшоҳ томонидан берилар эди. \ No newline at end of file diff --git a/LICENSE.md b/LICENSE.md new file mode 100644 index 0000000..98f733d --- /dev/null +++ b/LICENSE.md @@ -0,0 +1,29 @@ + +# License +## Creative Commons Attribution-ShareAlike 4.0 International (CC BY-SA 4.0) + +This is a human-readable summary of (and not a substitute for) the full license found at http://creativecommons.org/licenses/by-sa/4.0/. + +### You are free to: + + * **Share** — copy and redistribute the material in any medium or format + * **Adapt** — remix, transform, and build upon the material + +for any purpose, even commercially. + +The licensor cannot revoke these freedoms as long as you follow the license terms. + +### Under the following conditions: + + * **Attribution** — You must attribute the work as follows: "Original work available at https://door43.org/." Attribution statements in derivative works should not in any way suggest that we endorse you or your use of this work. + * **ShareAlike** — If you remix, transform, or build upon the material, you must distribute your contributions under the same license as the original. + +**No additional restrictions** — You may not apply legal terms or technological measures that legally restrict others from doing anything the license permits. + +### Notices: + +You do not have to comply with the license for elements of the material in the public domain or where your use is permitted by an applicable exception or limitation. + +No warranties are given. The license may not give you all of the permissions necessary for your intended use. For example, other rights such as publicity, privacy, or moral rights may limit how you use the material. + +This PDF was generated using Prince (https://www.princexml.com/). diff --git a/manifest.json b/manifest.json new file mode 100644 index 0000000..0b4cf63 --- /dev/null +++ b/manifest.json @@ -0,0 +1,29 @@ +{ + "package_version": 6, + "format": "usfm", + "generator": { + "name": "ts-desktop", + "build": "5" + }, + "target_language": { + "id": "uz", + "name": "Oʻzbek, Ўзбек, أۇزبېك‎", + "direction": "ltr" + }, + "project": { + "id": "2ki", + "name": "2 Kings" + }, + "type": { + "id": "text", + "name": "Text" + }, + "resource": { + "id": "reg", + "name": "Regular" + }, + "source_translations": [], + "parent_draft": {}, + "translators": [], + "finished_chunks": [] +} \ No newline at end of file