uz_2ki_text_reg/06/24.txt

1 line
774 B
Plaintext

\v 24 Бундан сўнг Суриянинг подшоҳи Бен-Ҳадад ўзининг барча қўшинини йиғиб, сафарга чиқди ва Самарияни қамал қилди. \v 25 Улар Самарияни қамал қилганларида, шу қадар кучли очарчилик бўлдики, эшакнинг калласи саксон шеқел кумушга ва чорак каба каптарнинг ахлати беш шеқел кумушга сотилар эди. \v 26 Бир куни Исроил подшоҳи девор устидан кетаётганида, бир аёл фарёд қилиб, унга: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ, менга ёрдам беринг!”- деди.