Wed Apr 07 2021 17:10:04 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:10:05 -04:00
commit bc2da632c4
112 changed files with 168 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худонинг иродасига биноан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган Повул ва биродаримиз Тимўтийдан Коринф шаҳридаги Худонинг Жамоатига ва Ахая вилоятидаги барча муқаддасларга: \v 2 Отамиз Худодан ва Раббий Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин!

1
01/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худо муборакдир! У раҳм-шафқатнинг Отаси ва ҳар қандай тасаллининг Худосидир. \v 4 У ҳар қандай қайғуларимизда бизга тасалли бермоқда, токи биз ўзимиз ҳам Худонинг бизга берган тасаллиси билан бошқаларга ҳар қандай қайғуларида тасалли бера олайлик!

1
01/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Чунки Масиҳнинг азоблари бизда қанча кўпаяётган бўлса, Масиҳ орқали бизнинг тасаллимиз ҳам шунча кўпаймоқда. \v 6 Шунинг учун биз қайғураётган бўлсак, бу сизларнинг тасалли ва нажот топишингиз учундир. Нажотингиз эса биз чекаётган худди шундай азобларга бардош беришингиз орқали амалга ошмоқда. Агарда биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизларнинг тасалли ва нажот топишингиз учундир. \v 7 Сизлар ҳақингизда умидимиз мустаҳкамдир, чунки сизлар азобларимизга шерик бўлганингиздек, худди шундай, бизнинг тасаллимизга ҳам шерик эканлигингизни биламиз.

1
01/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Биродарлар, Асия юртида бошимизга тушган қайғулардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз. Биз ҳаддан ташқари чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто тирик қолишдан ҳам умидимизни узган эдик. \v 9 Зотан, биз ичимизда ўлим ҳукмига эга эдик, токи биз ўзимизга эмас, балки ўликларни тирилтирадиган Худога умид боғлайлик. \v 10 У эса бизни даҳшатли ўлимдан халос қилди ва халос қилмоқда, ҳамда яна халос қилади, деб Унга умид боғлаймиз.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Сизлар ҳам биз учун ибодат қилиб, бунга кўмаклашмоқдасизлар, токи кўпларнинг шафоати туфайли бизга ато қилинган инъом учун кўплар Худога шукрона билдирсинлар.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бизнинг мақтовимиз бу виждонимизнинг гувоҳлиги: биз бу дунёда, айниқса, сизларнинг орангизда инсоний донолик бўйича эмас, балки Худонинг инояти бўйича соддалик ҳамда Худога маъқул бўлган самимийлик билан ҳаёт кечирдик. \v 13 Зеро биз сизлар ўқиётган ёки тушунаётганингиздан ортиқ ҳеч нарсани ёзмаяпмиз. Умид қиламанки, буларни охиригача тушуниб оласизлар. \v 14 Сизлар аллақачон қисман тушунгансизларки, Раббий Исонинг кунида биз сизларнинг мақтовингиз, сизлар эса бизнинг мақтовимиз бўласизлар.

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Бунга амин бўлиб, сизлар иккинчи марта иноят олишингиз учун мен олдин ҳам сизларнинг ёнингизга келиш ниятида эдим. \v 16 Сизларнинг олдингиздан Македонияга ўтиб, Македониядан яна сизларнинг олдингизга қайтмоқчи эдим, сизлар эса мени Яҳудияга кузатиб қўяр эдингизлар.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Мен шундай ниятга эга бўлиб, енгилтаклик билан ҳаракат қилдиммикан? Ёки гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ”, деб тана изми бўйича қарор қилдиммикан? \v 18 Худо содиқ гувоҳки, сизларга айтган сўзимиз гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ” бўлмаган.

1
01/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бизнинг (яъни мен, Силван ва Тимўтий) томонимиздан сизларнинг орангизда воизлик қилинган Худонинг Ўғли Исо Масиҳ гоҳ “ҳа”, гоҳ “йўқ” эмас эди. Лекин Унда “ҳа” эди. \v 20 Чунки Худонинг барча ваъдалари биз орқали Унинг шуҳрати намоён бўлиши учун Исо Масиҳда “ҳа” ва “омин”дир.

1
01/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Исо Масиҳда сизлар билан бизни мустаҳкамлаган ва мойлаган Худонинг Ўзидир. \v 22 У бизга муҳр босди ва юракларимизга Руҳнинг гаровини берди.

1
01/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Худони ўз дилимга гувоҳ сифатида чақираманки, сизларни аяганим учун ҳалигача Коринфга бормадим, \v 24 гўё сизларнинг имонингиз устидан ҳукмронлик қилишимиз учун эмас, балки қувончингизга кўмаклашишимиз учундир. Зеро сизлар имонда мустаҳкамлангансизлар.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, мен олдингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим. \v 2 Чунки агар мен сизларни хафа қилаётган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа ким ҳам мени қувонтира олар эди?

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Айнан шу ҳақида мен сизларга ёзган эдим, токи ёнингизга келганимда, мени қувонтириши керак бўлган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки мен сизларнинг ҳаммангизга аминманки, менинг қувончим ҳаммангизнинг қувончингиздир. \v 4 Зеро мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз севгимни билишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтиробидан ҳамда кўп кўз ёшлар билан ёздим.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Агар ким мени хафа қилган бўлса, унда мени эмас, балки (ошириб юбормаслик учун айтаман) қисман сизларнинг ҳаммангизни хафа қилган бўлади. \v 6 Бундай киши учун кўпчиликдан олган шу жазо етарлидир. \v 7 Энди эса уни ортиқча қайғу ютиб юбормаслиги учун, сизлар уни кечириб, тасалли берсангиз бўлар эди.

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шу сабабдан унга севги кўрсатишингизни сизлардан илтимос қиламан. \v 9 Сизларнинг ҳамма нарсада итоатли эканингизни синаб кўриш учун мен буни сизларга ёздим.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Энди сизлар кимни бирор нарсада кечирсангизлар, мен ҳам уни кечираман. Чунки агар мен кимнидир бирор нарсада кечирган бўлсам, уни сизлар ҳақи Масиҳнинг юзидан кечирдим, \v 11 токи шайтон бизга зарар келтирмасин, зеро биз унинг ниятларидан бехабар эмасмиз!

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, менга Раббий томонидан эшик очиб берилган бўлса ҳам, \v 13 менинг руҳимда тинчлик йўқ эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмадим. Шунинг учун улар билан хайрлашиб, мен у ердан Македонияга жўнадим.

1
02/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Лекин Худога шукроналар бўлсинки, У бизни Масиҳда ҳамиша зафарона тантанада олиб юрмоқда ва ҳар жойда Ўзи ҳақидаги билимнинг хушбўй ҳидини биз орқали тарқатмоқда. \v 15 Зотан нажот топаётганлар учун ҳам, ҳалок бўлаётганлар учун ҳам биз Худога Масиҳнинг хушбўй ҳидимиз:

1
02/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 бу баъзиларга ўлим учун ўлим ҳидидир, бошқаларга эса ҳаёт учун ҳаёт ҳидидир. Ким ҳам бунга қодир бўла олар экан? \v 17 Зеро кўплар қилаётгандай, биз Худонинг сўзини савдо-сотиқ қилмаймиз, лекин Масиҳдаги самимийлик билан Худо ҳузурида гўё Худодан воизлик қиламиз.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўзимизни яна тавсия этишни бошлаймизми? Наҳотки баъзиларга керак бўлганидай, бизга сизлар учун биз ҳақимиздаги тавсиянома мактублари керак бўлса, ёки сизлардан биз учун тавсиянома керак бўлса? \v 2 Сизлар бизнинг юракларимизда ёзилган, ҳамма одамлар томонидан ўқилаётган ва танилаётган бизнинг мактубимизсизлар. \v 3 Сизлар бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби эканлигингизни ўзларингизда кўрсатмоқдасизлар. Бу мактуб сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларида эмас, балки юракнинг этдан бўлган лавҳаларида ёзилгандир.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Биз Худога нисбатан шундай ишончга Масиҳ орқали эгамиз. \v 5 Бироқ бу нарса ўзимиздан экан, деб ўз ўзимизча ўйлашга қодир бўлмаганмиз, аксинча бизнинг қодирлигимиз Худодандир. \v 6 У бизни Янги Аҳднинг (ҳарфнинг эмас, балки Руҳнинг) хизматкорлари бўлишга қодир қилди, чунки ҳарф ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт бахш этади.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Агар тош лавҳаларига ўйилган ҳарфларда солинган ўлимга хизмат шунчалик шуҳратли бўлиб, Исроил ўғиллари Мусонинг чеҳрасидаги ўткинчи шуҳрат туфайли унинг юзига қарай олмаган бўлсалар, \v 8 унда Руҳнинг хизмати янада кўпроқ шуҳратда бўлиши керак эмасми?

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Агар ҳукм қилиниш хизмати шуҳрат бўлса, унда боз устига оқланиш хизмати шуҳратга тўлиб тошади. \v 10 Бу беҳад шуҳрат сабабли у шуҳратли бўлган энди шуҳратли эмасдир. \v 11 Агар ўткинчиси шуҳрат орқали келган бўлса, унда мангу қоладигани нақадар кўпроқ шуҳратдадир.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шундай умидга эга бўлиб, биз буюк жасорат билан ҳаракат қилмоқдамиз. \v 13 Мусо эса бошқача қилган эди. У Исроил ўғиллари ўткинчининг тугаганини кўрмасликлари учун ўз юзини парда билан ёпган эди.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Бироқ уларнинг онглари кўр эди, зеро Эски Аҳдни ўқишда худди ўша парда бугунга қадар олиб ташланмай қоляпти, чунки у фақат Масиҳда олиб ташланади. \v 15 То бугунга қадар Мусонинг китоби ўқилаётганда, уларнинг юракларини парда ёпиб турибди. \v 16 Бироқ Раббийга мурожаат қилганларида, бу парда йўқ қилинади.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Раббий Руҳдир. Раббийнинг Руҳи қаерда бўлса, у ерда озодлик бор. \v 18 Бизнинг ҳаммамиз эса очиқ юзимиз билан кўзгуга қараганимиздек, Раббийнинг шуҳратига қараб турибмиз ва Раббийнинг Руҳи орқали шуҳратдан шуҳратга, худди шундай тасвирга ўзгармоқдамиз.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шунинг учун Худонинг раҳм-шафқати бўйича шундай хизматга эга бўлиб, биз тушкунликка тушмаймиз. \v 2 Лекин яширин уятли ишларни рад этамиз, ҳийлакорлик қилмаймиз, Худонинг Сўзини бузмаймиз, балки ҳақиқатни аён қилиб, Худонинг ҳузурида ўзимизни ҳар бир инсоннинг виждонига тақдим этамиз.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Агарда Хушхабаримиз ёпиқ бўлса, у ҳалок бўлаётганлар учун ёпиқдир. \v 4 Худо тасвири бўлган Масиҳнинг шуҳрати ҳақидаги Хушхабарнинг нури имонсизларга порламаслиги учун бу дунёнинг худоси уларнинг онгини кўр қилиб қўйган.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Чунки биз ўзимизни эмас, балки Масиҳ Исони, яъни Раббийни воизлик қилмоқдамиз, биз эса Исо ҳақи сизларнинг қулларингизмиз. \v 6 Зеро қоронғиликдан нур порлашига буюрган Худо бизнинг юракларимизда порлади, токи Исо Масиҳнинг юзидаги Унинг шуҳратини билиш учун бизни ёритсин.

1
04/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Куч-қудратнинг беҳад кўплиги эса бизники эмас, балки Худоники бўлиши учун, биз бу хазинани лой идишларда олиб юрибмиз. \v 8 Биз ҳар томондан сиқилмоқдамиз, лекин эзилмаймиз. Биз жуда оғир шароитлардамиз, лекин умидимизни йўқотмаймиз. \v 9 Биз қувғиндамиз, лекин тарк этилган эмасмиз. Биз қулатилмоқдамиз, лекин яксон бўлган эмасмиз. \v 10 Исонинг ҳаёти бизнинг танамизда намоён бўлиши учун, Раббий Исонинг ўликлигини ҳамиша танамизда олиб юрибмиз.

1
04/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Чунки биз, тирик бўлганлар Исо ҳақи доимо ўлимга топширилмоқдамиз, токи Исонинг ҳаёти ҳам ўлимли танамизда намоён бўлсин. \v 12 Шундай қилиб, ўлим бизда, ҳаёт эса сизларда амал қилмоқда.

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Энди: “Мен ишонар эдим, шунинг учун гапирар эдим”,- деб ёзилганидек, биз ҳам ўша имон руҳига эга бўлиб, ишонмоқдамиз, шунинг учун ҳам гапирмоқдамиз. \v 14 Зеро биламизки, Раббий Исони тирилтирган Худо бизни ҳам Исо орқали тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўзининг ҳузурида турғизиб қўяди. \v 15 Чунки ҳамма нарса сизлар учундир, токи иноятнинг мўл-кўлчилиги кўпларда Худонинг шуҳрати шаънига миннатдорчиликларни кўпайтирсин.

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шунинг учун биз тушкунликка тушмаяпмиз, чунки ташқи инсонимиз барбод бўлиб бораётган бўлса ҳам, бизнинг ички инсонимиз кундан кунга янгиланмоқда. \v 17 Зеро бу қисқа муддатли енгил қайғуларимиз бизга абадий шуҳратнинг беҳад чексиз вазминлигини келтиради, \v 18 фақатгина биз кўринадиган нарсаларга эмас, кўринмайдиган нарсаларга қарасак. Чунки кўринадиган нарсалар ўткинчи, кўринмайдиганлари эса абадийдир.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Зотан биз биламизки, агар бизнинг ердаги уйимиз, шу кулбамиз хароб бўлса, биз осмонда Худодан бинога, яъни қўл билан қурилмаган абадий уйга эгамиз. \v 2 Биз самовий масканимизга бурканишни хоҳлаб, оҳ-нола чекиб юрибмиз: \v 3 фақатгина биз кийинган ҳолда ҳам яланғоч бўлиб қолмайлик.

1
05/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Биз бу кулбада бўлиб, машаққат остида оҳ-нола қилмоқдамиз. Чунки биз кийимсиз бўлиб қолишни эмас, балки бурканишни истаймиз, токи ўлимли бўлган нарса ҳаёт томонидан ютиб юборилсин. \v 5 Зотан Худо бизни айнан шу учун яратди ва бизга Руҳнинг гаровини ато қилди.

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Шунинг учун биз доимо дадилмиз ва биламизки, биз бу танада истиқомат қилиб, Раббимиздан йироқдамиз \v 7 (зеро биз кўриш билан эмас, балки имон билан юрибмиз) \v 8 биз дадил бўлиб, бу танадан йироқлашиш ва Раббийда жойлашишни хоҳламоқдамиз.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шундай қилиб, хоҳ жойлашаётган, хоҳ йироқлашаётган бўлсак ҳам, Унга маъқул бўлиш учун жонбозлик қилмоқдамиз. \v 10 Чунки ҳаммамиз танада яшаган пайтда қилган яхшиликларимизга ёки ёмонликларимизга ярашасини олишимиз учун, Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шунинг учун, Худонинг қўрқувини билиб, биз одамларни ишонтирмоқдамиз. Худога эса биз аёнмиз ва умид қиламанки, сизларнинг виждонингизга ҳам аёнмиз. \v 12 Ўзимизни сизларга яна тавсия этмаяпмиз. Балки сизларга биз билан мақтаниш имкониятини бермоқдамиз, токи сизлар юраги билан эмас, ташқи қиёфаси билан мақтанаётганларга жавоб бера олинглар.

1
05/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Агар биз ақлимизни йўқотсак, бу Худо учундир. Агар биз соғлом онгда бўлсак, бу сизлар учундир. \v 14 Чунки Масиҳнинг севгиси бизни қамраб олмоқда! Биз эса шундай фикр юритамиз: агар Биттаси ҳамма учун ўлган бўлса, унда ҳамма ўлгандир. \v 15 Масиҳ эса ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки улар ҳақи ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шунинг учун энди биз тана изми бўйича ҳеч кимни билмаймиз. Агарда аввал Масиҳни тана изми бўйича билган бўлсак ҳам, энди эса билмаймиз. \v 17 Шундай қилиб, ким Масиҳда бўлса, у янги ижоддир. Эскиси ўтиб кетди, энди ҳаммаси янгидир.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Бунинг ҳаммаси эса Худодандир. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ва бизга яраштириш хизматини берди. \v 19 Чунки Худо одамларнинг гуноҳларини Масиҳда ҳисобга олмасдан, дунёни Ўзи билан яраштирди ва бизга яраштириш Сўзини топширди.

1
05/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Шундай қилиб, биз Масиҳнинг юзидан бўлган элчилармиз ва гўё Худонинг Ўзи биз орқали инсонлардан ўтиниб сўраяпти. Биз Масиҳнинг юзидан ёлворяпмиз: Худо билан ярашинглар! \v 21 Чунки биз Масиҳда Худонинг ҳақлиги бўлишимиз учун, Худо гуноҳни билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Биз эса Унинг ҳамкорлари бўлиб, сизлардан ўтинамизки, Худонинг иноятини беҳуда қабул қилган бўлманглар. \v 2 Чунки шундай дейилган: “Маъқул вақтда Мен сени эшитдим ва нажот кунида сенга ёрдам бердим”. Мана энди маъқул вақтдир! Мана энди нажот кунидир! \v 3 Хизматимиз қораланмаслиги учун биз ҳеч кимга ҳеч нарсада қоқинишга йўл қўймаяпмиз.

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Аксинча, биз ўзимизни ҳамма нарсада Худонинг хизматкорлари сифатида тақдим этмоқдамиз: узоқ сабр-тоқатда, ғам-қайғуларда, муҳтожликларда, қийин аҳволларда, \v 5 калтаклар остида, зиндонларда, тўполонларда, меҳнатларда, уйқусизликда, рўза тутишда, \v 6 покликда, билимда, бардошда, меҳрибонликда, Муқаддас Руҳда, самимий севгида, \v 7 ҳақиқат Сўзида, Худонинг қудратида, ўнг ва чап қўлда ҳақлик қуроли билан,

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 ҳурмат ва бадномликда, ҳақорат ва мақтовларда! Биз гўё алдамчилармиз, лекин биз ҳақиқатгўймиз; \v 9 биз гўё номаълуммиз, лекин бизни яхши танимоқдалар; биз гўё ҳалок бўлганмиз, лекин мана тирикмиз; биз гўё жазоланганмиз, лекин ўлдирилмаганмиз; \v 10 биз гўё хафа қилинганмиз, лекин доимо хурсандмиз; биз гўё камбағалмиз, лекин кўпларни бойитмоқдамиз; биз гўё ҳеч нарсага эга эмасмиз, лекин ҳамма нарсага эгамиз.

1
06/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Эй, Коринфликлар, оғзимиз сизлар учун очилган, юрагимиз эса кенгайтирилган. \v 12 Сизлар бизнинг ичимизда сиқилган эмассизлар, аммо сизлар ўз ичингизда сиқилгансизлар. \v 13 Энди эса сизлар ҳам бунга жавобан ўзингизни кенгайтиринглар, деб мен фарзандларимга айтгандек сизларга айтяпман.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Имонсизлар билан бирга ўзга бўйинтуруққа қўшилманглар. Зеро ҳақлик ва қонунсизлик орасида қандай мулоқот бор? Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бор? \v 15 Масиҳ билан Белиар орасида қандай мувофиқлик бўлиши мумкин? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бор? \v 16 Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай келишув бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъбадисизлар-ку, худди Худо айтганидек: “Мен уларнинг ичида жо бўлиб, уларда юраман. Уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўладилар.

1
06/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунинг учун уларнинг орасидан чиқинглар ва улардан ажралинглар,- дейди Раббий,- нопокка қўл тегизманглар, шунда Мен сизларни қабул қиламан. \v 18 Мен сизларга Ота бўламан, сизлар эса Менинг ўғиллару қизларим бўласизлар,- дейди Раббий Қодир Худо”.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, эй, севганларим, шундай ваъдаларга эга бўлиб, ўзимизни тана ва руҳнинг ҳар қандай нопоклигидан тозалаб, муқаддаслигимизни Худонинг қўрқувида камолотга етказайлик.

1
07/02.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 2 Бизни қабул қилинглар: биз ҳеч кимни хафа қилмадик, ҳеч кимга зиён келтирмадик ва ҳеч кимдан ғаразли манфаатни изламадик. \v 3 Буни сизларни ҳукм қилиш учун айтмаяпман. Чунки аввал айтганимдек сизлар билан бирга ўлиш ва яшаш учун сизлар бизнинг юрагимиздасизлар. \v 4 Менинг сизларга нисбатан бўлган ишончим катта, сизлар ҳақингизда бўлган мақтовим улкандир. Бизнинг барча қайғуларимизда мен тасаллига тўлиб тошганман ва ҳаддан ташқари қувонмоқдаман.

1
07/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Чунки Македонияга келганимизда, танамиз ҳеч қандай ором топмади, лекин биз ҳар томонлама сиқилган эдик: ташқарида ҳужумлар, ичимизда қўрқувлар. \v 6 Аммо пастга урилганларни юпатадиган Худо Титуснинг келиши билан бизни юпатди. \v 7 Бироқ унинг келиши билангина эмас, балки унинг сизлардан топган тасаллиси ҳақида баён этиши билан ҳам бизни юпатди. Титус бизга ғайратингиз ва йиғингиз ҳақида, сизларнинг менга нисбатан бўлган рашкингиз ҳақида хабар берганида, мен янада кўпроқ қувондим.

1
07/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шунинг учун, мактубим билан сизларни қайғуга солганим учун афсусланган бўлсам ҳам, энди афсусланмаяпман. Чунки мактубим сизларни қайғуга солган бўлса ҳам, вақтинча қайғуга солганини кўряпман. \v 9 Энди мен шунчаки қайғурганингизга эмас, балки сизлар тавба учун қайғурганингизга қувоняпман. Чунки сизлар Худо ҳақи қайғурдингизлар, шунинг учун биздан ҳеч қандай зарар кўрмадингизлар. \v 10 Чунки Худо ҳақи қайғуриш нажотга олиб борадиган шубҳасиз тавбани келтириб чиқаради, дунёвий қайғуриш эса ўлимни келтириб чиқаради.

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Қаранглар, Худо ҳақи ана шу қайғуришингиз сизларда қандай ғайрат, қандай узр, қандай ғазаб, қандай қўрқув, қандай хоҳиш, қандай рашк, қандай талабчанликни келтириб чиқарди! Бу ишда ўзларингизни ҳар жиҳатдан пок кўрсатдингизлар. \v 12 Мен эса сизларга мактуб ёзган бўлсам ҳам, буни ноҳақлик қилгани ёки ноҳақликдан азоб чекиш учун эмас, балки Худонинг ҳузурида сизлар ҳақингизда ғамхўрлигимиз сизларга намоён бўлиши учун ёзган эдим.

1
07/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шунинг учун биз сизларнинг юпанчингиз билан юпандик. Янада кўпроқ биз Титуснинг қувончидан қувондик, чунки сизларнинг ҳаммаларингиз унинг руҳини юпатдингизлар. \v 14 Шундай қилиб, мен сизлар ҳақингизда унинг олдида нималар тўғрисида мақтанган бўлсам ҳам, уятда қолмадим. Лекин биз сизларга ҳамма нарсани ҳақиқатда гапирганимиздай, худди шундай, Титуснинг олдидаги сизлар ҳақингиздаги мақтовимиз ҳам ҳақиқат бўлиб чиқди.

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 У ҳаммангизнинг итоаткорлигингизни, уни қандай қўрқув ва титроқ билан қабул қилганингизни эслаганида, унинг ичидаги сизларга бўлган ҳиссиёти янада ошиб боряпти. \v 16 Шундай қилиб, мен ҳамма нарсада сизларга ишончим комиллигидан хурсандман.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Энди, биродарлар, Македониядаги Жамоатларга берилган Худонинг инояти ҳақида сизларга билдириб қўймоқдамиз. \v 2 Чунки улар азобларнинг шиддатли синовларида қувончга тўлиб тошмоқдалар, уларнинг ўта камбағаллиги эса уларнинг ҳимматининг бойлигига тўлиб тошмоқда.

1
08/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Улар кучлари борича, ҳатто кучларидан ҳам ортиқ ихтиёрий берувчилар эканликларига мен гувоҳман. \v 4 Улар шу иноятни ва муқаддаслар учун хизматда иштирок этишларини қабул қилишимизни биздан кўп ўтиниб сўрадилар. \v 5 Боз устига, нафақат биз умид қилганимизни, балки улар ҳам олдин Раббийга, кейин эса Худонинг иродаси бўйича бизга ўзларини бағишладилар.

1
08/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Шундай қилиб, Титус сизларда бу иноятни бошлаганидек, биз ундан буни охиригача етказишини илтимос қилдик. \v 7 Сизлар эса ҳамма нарсада: имонда, Сўзда, билимда, ҳар қандай ғайратда ва бизга бўлган севгингизда тўлиб тошганингиздек, бу иноятда ҳам тўлиб тошинглар.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Мен буни сизларга буйруқ сифатида айтмаяпман, лекин бошқаларнинг ғайрати билан севгингизнинг самимийлигини синаб кўряпман. \v 9 Чунки сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятини биласизлар: У бой бўла туриб, сизлар учун камбағал бўлди, токи сизлар Унинг камбағаллиги туфайли бой бўлинглар.

1
08/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Бу нарсада мен сизларга бир маслаҳат бераман, бу сизлар учун фойдали бўлади, чунки сизлар буни нафақат қила бошладингиз, балки ўтган йилдан бошлаб буни хоҳлаган эдингиз. \v 11 Энди эса ғайрат билан бажармоқчи бўлган ишингизни борига яраша охиригача бажаринглар. \v 12 Чунки агар ғайрат бўлса, унда бирор кишида йўғига қараб эмас, балки борига яраша қабул қилинади.

1
08/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Бошқаларга енгиллик, сизларга эса оғирлик бўлиши эмас, балки тенглик бўлиши керак. \v 14 Ҳозир сизларнинг тўқчилигингиз уларнинг етишмовчилиги учундир, кейин эса уларнинг тўқчилиги сизларнинг етишмовчилигингиз учун бўлади, токи тенглик бўлсин. \v 15 Худди ёзилганидек: “Кимда кўп бўлса, ортиғи бўлмади; кимда оз бўлса, камчилиги бўлмади”.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Сизлар учун Титуснинг юрагига бундай ғайратни жо қилган Худога шукр! \v 17 Чунки Титус илтимосимни қабул қилган бўлса ҳам, лекин ўта ғайратли бўлиб, у сизларнинг олдингизга ўз ихтиёри билан борди.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Яна биз у билан бирга ҳамма Жамоатларда Хушхабар воизлиги учун мақталган биродарни юбордик. \v 19 Бунинг устига ўша биродар Жамоатлар томонидан бу иноят учун бизга йўлдош қилиб танланган. Бу иноят сизларнинг ғайратингиз бўйича биз орқали Раббийнинг шуҳратига хизмат қилмоқда.

1
08/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Бизга ишониб топширилаётган бундай мўл-кўлчилик туфайли биров бизни таъна қилмасин, деб эҳтиёт бўлмоқдамиз. \v 21 Чунки биз фақат Раббий олдидагина эмас, балки инсонлар олдида ҳам тўғри бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз.

1
08/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шунинг учун кўп марта ва кўп нарсаларда ғайрати синалган бошқа бир биродаримизни улар билан бирга юбордик. Энди эса унинг сизларга ишончи комил бўлиб, ғайрати янада ошди. \v 23 Титусга келсак, у менинг шеригим ва сизларга хизмат қиладиган ҳамкоримдир. Биродарларга келсак, улар Жамоатларнинг элчилари ва Масиҳнинг шуҳратидирлар. \v 24 Шундай қилиб, Жамоатлар олдида буларга ўз севгингиз исботини ва сизлар ҳақингиздаги мақтовимиз тўғрилигини кўрсатинглар.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Муқаддасларга хизмат қилиш ҳақида сизларга ёзишим ортиқчадир. \v 2 Чунки мен сизларнинг тиришқоқлигингизни биламан, шунинг учун ҳам: “Ахая аҳолиси ўтган йилдан бери тайёр”,- деб Македонияликлар олдида сизлар билан мақтаниб юрибман. Сизларнинг рашкингиз кўпларни ҳаракатга келтирди.

1
09/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунинг учун мен биродарларни юбордим, токи бизнинг сизлар ҳақингиздаги мақтовимиз шу тариқа беҳуда бўлмасин, сизлар эса худди айтганимдай тайёр бўлинглар. \v 4 Яна агар Македонияликлар мен билан бирга бориб, сизларни тайёр бўлмаган ҳолда топсалар, унда биз (“сизлар” демаяпман) уятда қолмайлик, чунки биз шундай ишонч билан сизлар ҳақингизда мақтанган эдик. \v 5 Шунинг учун эълон қилинган эҳсонингиз мажбурий йиғиш эмас, балки ихтиёрий эҳсон сифатида бўлиши учун мен биродарлардан аввал олдингизга бориб, буни тайёрласинлар, деб илтимос қилиш кераклигини кўрдим.

1
09/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Шуни айтиб қўяйки: хасислик билан экадиган хасислик билан ўриб олади, сахийлик билан экадиган эса сахийлик билан ўриб олади. \v 7 Ҳар ким қайғу ёки мажбурият билан эмас, балки юрак хоҳиши билан берсин, чунки Худо қувониб берувчини севади.

1
09/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Сизлар ҳамиша ҳамма нарсада ҳар қандай қаноатга эга бўлиб, ҳар қандай хайрли ишларга бой бўлишингиз учун Худо сизларни ҳар қандай инояти билан бой қилишга қодир. \v 9 Ёзилганидек: “Сарфлаб, камбағалларга берди; унинг ҳақлиги абадий туради”.

1
09/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Уруғ экувчига уруғ берадиган, озиқа учун эса нон берадиган Худо сизларнинг экканингизни ҳам мўл қилади ва ҳақлигингизнинг ҳосилларини ошириб юборади, \v 11 токи сизлар ҳар қандай сахийлик учун ҳамма нарсада бой бўлинглар. Сахийлигингиз эса биз орқали Худога миннатдорчилик келтиради.

1
09/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Чунки бу хизматнинг ижро этилиши нафақат муқаддасларнинг эҳтиёжларини қондиради, балки кўпчилик томонидан Худога миннатдорчиликни мўл-кўл қилади. \v 13 Улар бу хизматингизнинг ишончлилигини кўриб, сизлар эътироф қилаётган Масиҳнинг Хушхабарига итоаткорлигингиз учун, ҳамда уларга ва ҳаммага нисбатан самимий саховатингиз учун Худони улуғлайдилар. \v 14 Шундай қилиб, улар сизларга кўнгил қўйиб, сизларда ошиб бораётган Худонинг инояти учун ибодат қилмоқдалар. \v 15 Худонинг тил билан ифодалаб бўлмайдиган инъоми учун Унга шукроналар бўлсин!

1
10/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Энди мен сизларнинг орангизда камтар, сизлардан узоқда эса сизларга нисбатан жасур бўлган Повул Масиҳнинг мулойимлиги ва муруввати билан сизларга мурожаат қиламан: \v 2 Сизлардан сўрайманки, мен олдингизга келиб, баъзиларингизга қарши ишлатмоқчи бўлган қатъий жасоратимни қўлламай. Чунки улар бизни тана изми бўйича ҳаракат қиляпти, деб ўйламоқдалар.

1
10/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Ҳа, биз танада юрсак ҳам, тана изми бўйича жанг қилмаяпмиз. \v 4 Чунки жангимиздаги қуроллар танавий измига оид эмас, балки истеҳкомларни барбод қилиш учун Худо томонидан қудратлидир.

1
10/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Булар билан Худони таниб билишга қарши кўтариладиган ҳар қандай хаёл ва кеккайишни йиқитамиз, ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсуниши учун асир қиламиз, \v 6 ва сизларнинг итоатингиз бажо бўлганида, ҳар қандай итоатсизликни жазолашга тайёрмиз.

1
10/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Ташқи қиёфага қараяпсизларми? Ким ўзининг Масиҳники эканлигига амин бўлса, у ўзича буни англаб билсин: у қандай Масиҳники бўлса, биз ҳам худди шундай Масиҳникимиз. \v 8 Раббий бизга сизларни барбод қилиш учун эмас, балки барпо қилиш учун берган ҳокимият ҳақида мен янада кўпроқ мақтанганимда ҳам, уятда қолмас эдим.

1
10/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Бироқ мактубларим билан сизларни қўрқитаётган одам бўлиб кўринмайин. \v 10 Чунки баъзилар: “У мактубларида қатъий ва кучли, лекин шахсан заиф ва сўзлари ҳам арзимас”,- деяптилар.

1
10/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Бундайлар шуни англаб билсинки, биз орангизда йўқлигимизда, мактубларимиздаги сўзларда қандай бўлсак, орангизда борлигимизда ҳам амалда худди шундаймиз. \v 12 Ўзларини тавсия этаётган баъзилар билан биз ўзимизни тенг тутишга ёки солиштиришга журъат этмаймиз. Улар ақлсизларча ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларини ўзлари билан солиштирадилар.

1
10/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Биз эса меъёрсиз мақтанмаймиз, лекин сизларга ҳам етиб боришимиз учун Худо бизга тайин этган меъёр бўйича, яъни улуш меъёрида мақтанамиз. \v 14 Биз гўё сизларга етиб бормагандай, ҳаддимиздан ошмаяпмиз, чунки сизларга ҳам Масиҳнинг Хушхабари билан етиб борганмиз.

1
10/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Биз бошқаларнинг меҳнати билан меъёрсиз мақтанмаяпмиз, лекин сизларнинг имонингиз ўсиши билан сизларда ўз улушимизни мўл-кўл оширишга умид қиламиз, \v 16 токи бировнинг улушидаги тайёр ишлар билан мақтанмай, сизлардан узоқроқда ҳам Хушхабарни воизлик қилайлик.

1
10/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Мақтанаётган эса Раббий билан мақтансин. \v 18 Ўзини ўзи мақтайдиган эмас, балки Раббий мақтайдиган одам мақтовга лойиқдир.

1
11/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 О, кошки, сизлар менинг ақлсизлигимга бир оз бўлса ҳам, бардош берсангизлар эди! Бироқ менга бардош беряпсизлар ҳам. \v 2 Мен сизларни Худонинг рашки билан рашк қилмоқдаман, чунки мен сизларни покиза қиз сифатида Масиҳга тақдим этишим учун ягона эрга никоҳладим.

1
11/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Лекин илон ўз ҳийлагарлиги билан Ҳаввани алдаганидек, сизларнинг онгингиз ҳам Масиҳдаги соддаликдан йироқлашиб бузилмасин, деб қўрқмоқдаман. \v 4 Агар кимдир келиб, биз воизлик қилгандан бошқа бир Исони воизлик қилганида эди, ёки сизлар олган Руҳдан бошқа бир руҳни олганингизда эди, ёки қабул қилинган Хушхабардан бошқа бир хушхабарни қабул қилганингизда эди, унда сизлар буни олиб келган одамга жуда ҳам бардош берар эдингиз.

1
11/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Лекин менинг ўша “олий ҳаворийларнинг” қаршисида ҳеч қандай камчилигим йўқ, деб ўйлайман. \v 6 Мен сўзда жоҳил бўлсам ҳам, лекин билимда жоҳил эмасман. Бироқ ҳамма нарсада биз сизларга тамоман аёнмиз.

1
11/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сизларни юксалтириш учун ўзимни пастга уриб, сизларга Худонинг Хушхабарини текин воизлик қилганимда, мен гуноҳ қилар эдимми? \v 8 Сизларга хизмат қилишим учун мен бошқа Жамоатларни “талон-тарож” қилиб, улардан таъминот олар эдим. \v 9 Аммо орангизда бўлганимда, мен муҳтож бўлсам ҳам, ҳеч кимга оғирлигимни туширмадим, чунки Македониядан келган биродарлар менинг муҳтожликларимни қондирдилар. Шундай қилиб, мен ҳеч нарсада сизларга юк бўлмасликка ҳаракат қилганман ва ҳаракат қиламан.

1
11/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Ичимда бўлган Масиҳнинг ҳақиқати бўйича айтяпманки: Ахая юртлари бўйлаб мана шу мақтов мендан тортиб олинмайди. \v 11 Нима учун? Сизларни севмаганим учунми? Худо буни билади!

1
11/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бироқ баҳона излаётганларга баҳона бермаслик учун қандай ҳаракат қилган бўлсам, бундан сўнг ҳам шундай ҳаракат қиламан, токи бундайлар мақтанаётган нарсаларида биздек бўлиб чиқсинлар. \v 13 Чунки бундайлар сохта ҳаворийлардир, Масиҳнинг ҳаворийлари қиёфасини олаётган алдовчи хизматкорлардир.

1
11/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки иблиснинг ўзи нур фариштасининг қиёфасини олмоқда. \v 15 Шунинг учун ҳам агар унинг хизматкорлари ҳақлик хизматкорларининг қиёфасини олсалар, ажабланарли эмас. Бироқ уларнинг оқибати ишларига яраша бўлади.

1
11/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Яна айтаман: ҳеч ким мени ақлсиз, деб ўйламасин. Акс ҳолда, мен ҳам бироз мақтанишим учун мени ақлсиз каби қабул қилинглар. \v 17 Мақтанишим учун шу дадиллик билан айтаётганимни Раббийда эмас, балки ақлсизликда бўлгандек айтаман. \v 18 Хуллас, кўплар тана изми бўйича мақтанаётгани учун мен ҳам мақтанаман.

1
11/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Чунки сизлар доно бўлиб, бажонидил ақлсизларга тоқат қилмоқдасизлар: \v 20 агар кимдир сизларни қул қилса, ҳақингизни еса, сизлардан ўғирласа, ўзини юксалтирса, агар кимдир юзингизга урса, сизлар бунга тоқат қилмоқдасизлар. \v 21 Сизларга таъна қилиб айтаманки, биз буларга жуда ҳам заиф эдик! Агар кимдир бирон нарсага журъат қилса, (ақлсизликда айтаман) мен ҳам журъат қиламан.

1
11/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Улар яҳудийми? Мен ҳам. Улар исроилликми? Мен ҳам. Улар Иброҳим зурриётими? Мен ҳам. \v 23 Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Ақлсиз бўлиб айтаман: мен кўпроқ хизматкорман. Мен улардан анча кўпроқ меҳнату заҳматда, ҳаддан ташқари жароҳатларда бўлдим, кўпроқ зиндонларда ётдим ва кўп марта ўлимда бўлдим.

1
11/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Яҳудийлардан беш маротаба бир кам қирқта қамчи едим. \v 25 Уч марта мени калтаклашган, бир марта тошбўрон қилишган, уч марта мен кемада ҳалокатга учрадим, тун ва кун денгиз тубида бўлдим. \v 26 Кўп марта саёҳатларга чиқдим. Дарёларда хавфда бўлдим, қароқчилардан ҳам хавфда, ўз қабиладошларимдан ҳам хавфда, мажусийлардан ҳам хавфда, шаҳарда хавфда, саҳрода хавфда, денгизда хавфда, сохта биродарлар орасида хавфда бўлдим.

1
11/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Мен меҳнату уқубатда, кўпинча уйқусизликда, очлигу ташналикда, кўпинча рўзада, совуқ ҳавода ва яланғочликда бўлдим. \v 28 Бундан ташқари, менда ҳар куни одамларнинг тўпланиши ва барча Жамоатлар ҳақида ғамхўрлик қилишдир. \v 29 Қайси бир заиф бўлган билан мен бирга заиф бўлмаган эдим?! Қайси бир васвасага тушган учун мен куймаган эдим?

1
11/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Агар мақтанишим керак бўлса, ўзимнинг заифлигим билан мақтанаман. \v 31 Абадий муборак бўлган Худо, яъни Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси биладики, мен алдамаяпман:

1
11/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Дамашқда подшоҳ Аретаснинг вилоят ҳокими мени тутиш учун Дамашқ шаҳрини қўриқлаган эди. \v 33 Лекин мен девордаги деразадан саватда туширилдим ва унинг қўлидан қочиб қутулдим.

1
12/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мақтанишим мен учун фойдали эмас, шунинг учун Раббийдан олган кўриниш ва ваҳийларга келаман. \v 2 Масиҳдаги бир одамни биламанки, ўн тўрт йил илгари танадами ёки танадан ташқаридами билмайман, буни Худо билади у одам учинчи осмонга олиб чиқилган эди.

1
12/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Бундай одамни биламанки танадами ёки танадан ташқаридами билмайман, буни Худо билади \v 4 у жаннатга олиб чиқилган эди ва инсонга айтиш тақиқланган, тил билан ифодалаб бўлмайдиган сўзларни эшитди. \v 5 Бундай одам билан мақтанишим мумкин. Лекин ўзим билан эмас, фақат заифликларим билан мақтанаман.

1
12/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Бироқ мақтанишни хоҳласам ҳам, ақлсиз бўлмайман, чунки ҳақиқатни айтаман. Лекин мен ўзимни тийиб турибман, токи кимдир мен ҳақимда менда кўраётганидан ёки эшитаётганидан ортиқ ўйламасин. \v 7 Менга очилган ваҳийларнинг ҳаддан ортиқлигидан ўта юксалмаслигим учун, менинг танамга бир ниш, яъни шайтоннинг мени қийнайдиган фариштаси берилган, токи мен ўта юксалмайин.

1
12/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Буни мендан узоқлаштиришни Раббийдан уч марта илтимос қилдим. \v 9 У эса менга деди: “Менинг иноятим сен учун етарлидир, чунки Менинг қудратим заифликда амалга ошади”. Шунинг учун Масиҳнинг қудрати менда жо бўлиши учун бажонидил ўз заифликларим билан янада кўпроқ мақтанаман. \v 10 Шундай қилиб, мен заифликларда, хафагарчиликларда, муҳтожликларда, қувғинларда, Масиҳ учун бўлган сиқувларда қаноатланиб юрибман, чунки мен заиф бўлганимда кучлиман.

1
12/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Мен мақтаниб ақлсиз бўлдим сизлар мени бунга мажбур қилдингизлар. Аслида сизлар мени мақташингиз керак эди, чунки мен ҳеч ким бўлмасам ҳам, ўша “олий ҳаворийлардан” ҳеч нарсада қолишмаган эдим. \v 12 Менинг ҳаворийлигимнинг белгилари орангизда ҳар қандай сабр-тоқатда, аломатларда, мўъжизаларда, куч-қудратда намоён бўлди. \v 13 Бошқа Жамоатларга нисбатан сизларга нима етишмайди? Фақатгина мен ўзим сизларга оғир юк бўлмаганимми? Бу айбим учун мени кечиринглар.

1
12/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Мана, мен учинчи марта олдингизга боришга тайёрман ва сизларга ҳеч юк бўлмайман, чунки мен сизларникини эмас, балки сизларнинг ўзингизни излайман. Чунки фарзандлар ота-оналарига эмас, балки ота-оналар фарзандларига мол-мулк тўплашлари керак. \v 15 Мен эса ўзимни сизларнинг жонларингиз учун бажонидил сарф қиламан ва сарф бўламан. Мен сизларни ҳаддан ташқари севсам ҳам, сизлар томондан камроқ севилмоқдаман.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More