1 line
838 B
Plaintext
1 line
838 B
Plaintext
\v 22 Шунинг учун кўп марта ва кўп нарсаларда ғайрати синалган бошқа бир биродаримизни улар билан бирга юбордик. Энди эса унинг сизларга ишончи комил бўлиб, ғайрати янада ошди. \v 23 Титусга келсак, у менинг шеригим ва сизларга хизмат қиладиган ҳамкоримдир. Биродарларга келсак, улар Жамоатларнинг элчилари ва Масиҳнинг шуҳратидирлар. \v 24 Шундай қилиб, Жамоатлар олдида буларга ўз севгингиз исботини ва сизлар ҳақингиздаги мақтовимиз тўғрилигини кўрсатинглар. |