1 line
777 B
Plaintext
1 line
777 B
Plaintext
\v 13 Энди: “Мен ишонар эдим, шунинг учун гапирар эдим”,- деб ёзилганидек, биз ҳам ўша имон руҳига эга бўлиб, ишонмоқдамиз, шунинг учун ҳам гапирмоқдамиз. \v 14 Зеро биламизки, Раббий Исони тирилтирган Худо бизни ҳам Исо орқали тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўзининг ҳузурида турғизиб қўяди. \v 15 Чунки ҳамма нарса сизлар учундир, токи иноятнинг мўл-кўлчилиги кўпларда Худонинг шуҳрати шаънига миннатдорчиликларни кўпайтирсин. |