Wed Apr 07 2021 15:13:59 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)
This commit is contained in:
commit
124c404667
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Подшоҳ Довуд қариб, кекса ёшга кирганида, уни кийимлар билан ўрар эдилар, лекин у исина олмас эди. \v 2 Шунда унинг хизматкорлари: “Бизнинг ҳукмдоримиз подшоҳ учун ёш қизни изласинлар, токи у подшоҳ олдида турсин, унинг кетидан юрсин ва у билан бирга ётсин, шунда бизнинг ҳукмдоримиз подшоҳ исинади”,- дедилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Шундай қилиб, Исроилнинг бутун ҳудуди бўйлаб чиройли қизни излаб, шунамлик Абишагани топдилар ва уни подшоҳнинг олдига олиб келдилар. \v 4 Қиз жуда чиройли эди. У подшоҳнинг кетидан юрар ва унга хизмат қилар эди, лекин подшоҳ унга тегмади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 Ҳаггифнинг ўғли Адонийаҳ мағрурланиб: “Мен подшоҳ бўламан”,- дер эди. У ўзига от‑аравалар, отлиқлар ва тез чопар элликта кишини олди. \v 6 Унинг отаси ҳеч қачон уни: “Нима учун сен бундай қиляпсан?”- деган савол билан хижолат қилмас эди. У жуда кўркам киши бўлиб, Абишаломдан кейин туғилган эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 У Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб ва руҳоний Абиатар билан маслаҳатлашар эди, улар эса Адонийаҳга ёрдам берар эдилар. \v 8 Лекин руҳоний Садок ва Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ, пайғамбар Натан, Шимей, Рей ва Довуднинг жасур одамлари Адонийаҳ томонда эмас эдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 9 Адонийаҳ Эн‑Рогел булоғи ёнидаги Зохелет тоши олдида қўй, ҳўкиз ва буқаларни сўйди. Шундай қилиб, у подшоҳнинг ўғиллари, яъни ўзининг барча укаларини ва подшоҳ олдида хизмат қиладиган барча яҳудийларни таклиф қилди. \v 10 Лекин у пайғамбар Натанни, Бенайаҳни, ўша жасур одамларни, ўз укаси Сулаймонни таклиф қилмади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 Шунда Натан Сулаймоннинг онаси Батшебага деди: “Ҳаггифнинг ўғли Адонийаҳ подшоҳ бўлганини эшитдингми? Бизнинг ҳукмдоримиз Довуд эса бундан бехабар. \v 12 Мана, энди мен сенга бундай маслаҳат бераман: Ўз жонингни ва ўз ўғлинг Сулаймоннинг жонини қутқаргин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Бор, подшоҳнинг олдига кир ва унга бундай дегин: Менинг ҳукмдорим подшоҳ, сиз ўз қулингизга қасам ичиб: Сенинг ўғлинг Сулаймон подшоҳ бўлади ва у менинг тахтимда ўтиради, демаганмидингиз? Нима учун Адонийаҳ подшоҳ бўлди? \v 14 Мана, сен ўша жойда подшоҳ билан суҳбатлашаётганингда, мен сенинг ортингдан кириб бораман ва сенинг сўзларингни қўллаб-қувватлайман”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Батшеба подшоҳнинг олдига ётоқхонага борди. Подшоҳ жуда қари эди. Шунамлик Абишага подшоҳга хизмат қилар эди. \v 16 Батшеба эгилиб, подшоҳга таъзим қилди. Подшоҳ унга: “Сенга нима керак?”- деди. \v 17 У унга: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ! Сиз ўз қулингизга Раббий Худойингиз номи билан: Сенинг ўғлинг Сулаймон мендан кейин подшоҳлик қилади ва у менинг тахтимда ўтиради, деб қасам ичган эдингиз.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Энди эса, мана, Адонийаҳ подшоҳ бўлди, сиз эса, менинг ҳукмдорим подшоҳ, бундан бехабарсиз. \v 19 У кўплаб ҳўкиз, буқа ва қўйларни сўйиб, барча подшоҳ ўғилларини, руҳоний Абиатарни, лашкарбоши Йўабни таклиф қилди, қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 20 Лекин сиз менинг ҳукмдорим – подшоҳсиз, менинг ҳукмдорим подшоҳдан кейин унинг тахтига ким ўтиришини эълон қилишингиз учун барча исроилликларнинг нигоҳи сизга қаратилган. \v 21 Акс ҳолда, менинг ҳукмдорим подшоҳ кўз юмиб, ўз оталарига қўшилганида, мен ва менинг ўғлим Сулаймон айбдор бўлиб қоламиз”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 22 У подшоҳ билан суҳбатлашаётганида, пайғамбар Натан ҳам келди. \v 23 Подшоҳга сўзлаб: “Мана, пайғамбар Натан келди”,- дейишди. У подшоҳнинг олдига кирди ва юз тубан таъзим қилди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 24 Сўнг Натан деди: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ! Сиз: Мендан кейин Адонийаҳ подшоҳлик қилади ва менинг тахтимда ўтиради,- деб айтган эдингизми? \v 25 Зеро у эндиликда бориб, кўпгина ҳўкиз, буқа ва қўйларни сўйди. У шоҳнинг барча ўғилларини, лашкарбошиларни, руҳоний Абиатарни таклиф қилди. Мана, улар унинг олдида еб‑ичиб: Яшасин подшоҳ Адонийаҳ!- демоқдалар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 26 Сизнинг қулингиз мени, руҳоний Садокни, Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни ва қулингиз Сулаймонни эса таклиф қилмади. \v 27 Бу менинг ҳукмдорим подшоҳнинг иродаси бўйича бўлган эмасми? Нима учун ўз қулингизга ҳукмдорим подшоҳдан кейин унинг тахтида ким ўтиришини маълум қилмадингиз?”
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 28 Подшоҳ жавоб бериб: “Менинг олдимга Батшебани чақиринглар”,- деди. У кириб келиб, подшоҳнинг қаршисида турди. \v 29 Подшоҳ қасам ичиб, деди: “Менинг жонимни ҳар қандай кулфатдан халос қилган Раббий тирик! \v 30 Мен сенга Исроилнинг Раббий Худоси билан қасам ичиб: Сенинг ўғлинг Сулаймон мендан кейин ҳукмронлик қилади ва у менинг ўрнимга менинг тахтимда ўтиради, деганимдек, мен буни бугун амалга ошираман”. \v 31 Батшеба юзи билан ергача эгилди ва подшоҳга таъзим қилиб: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ Довуд абадий яшасин!”- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 32 Подшоҳ Довуд: “Менинг олдимга руҳоний Садокни, пайғамбар Натанни ва Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни чақиринглар”,- деди. Улар подшоҳнинг олдига кирдилар. \v 33 Подшоҳ уларга деди: “Ўзларингиз билан бирга ҳукмдорингизнинг хизматкорларини олинглар ва менинг ўғлим Сулаймонни менинг хачиримга ўтқизиб, Гиҳўнга олиб боринглар. \v 34 Ўша ерда уни руҳоний Садок ва пайғамбар Натан Исроил устидан подшоҳликка мойласин. Сўнг бурғу чалиб: Яшасин подшоҳ Сулаймон!- деб эълон қилинглар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 35 Кейин эса уни қайтариб олиб келинглар ва у келиб, менинг тахтимда ўтиради. У менинг ўрнимга ҳукмронлик қилади. У Исроил ва Яҳудонинг бошлиғи бўлиши учун мен уни тайинлаганман”. \v 36 Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ подшоҳга жавоб бериб деди: “Омин, менинг ҳукмдорим подшоҳнинг Раббий Худоси шундай десин! \v 37 Раббий Худо менинг ҳукмдорим подшоҳ билан бирга бўлганидай, худди шундай У Сулаймон билан ҳам бирга бўлсин! Раббий унинг тахтини менинг ҳукмдорим подшоҳ Довуднинг тахтидан ҳам буюкроқ қилсин!”
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 38 Шундай қилиб, руҳоний Садок, пайғамбар Натан, Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ, қерайтиликлар ҳамда пелетликлар бориб, подшоҳ Довуднинг хачири устига Сулаймонни ўтқиздилар ва уни Гиҳўнга олиб бордилар. \v 39 Руҳоний Садок муқаддас Чодирдан мой солинган бурғуни олиб, Сулаймонни мойлади. Сўнг бурғу чалдилар ва бутун халқ: “Яшасин подшоҳ Сулаймон!”- деб ҳайқирди. \v 40 Бутун халқ Сулаймоннинг ортидан чиқиб келди, халқ най чалар ва шу қадар қувонар эдики, уларнинг қичқириқларидан ер ёрилиб кетар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 41 Адонийаҳ ва у таклиф қилганларнинг барчаси овқат ейишни тўхтатганларида, буни эшитдилар. Йўаб эса, бурғуларнинг овозини эшитиб: “Шаҳарни тўлқинлантираётган бу шовқин нима сабабдан?”- деди. \v 42 У ҳали гапираётганида, руҳоний Абиатарнинг ўғли Йўнатан келди. Шунда Адонийаҳ: “Кир, сен тўғри одамсан ва яхши хабар олиб келасан”,- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 43 Йўнатан Адонийаҳга жавоб бериб деди: “Бизнинг ҳукмдоримиз подшоҳ Довуд Сулаймонни подшоҳ қилди. \v 44 Подшоҳ у билан бирга руҳоний Садокни, пайғамбар Натанни, Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни, қерайтиликлар ҳамда пелетликларни юборди. Улар уни подшоҳнинг хачирига ўтқиздилар. \v 45 Уни руҳоний Садок ва пайғамбар Натан Гиҳўнда подшоҳликка мойладилар. Улар у ердан хурсандчилик билан йўлга тушдилар, шунинг учун шаҳар ҳаракатга келди. Сизлар эшитаётган шовқиннинг сабаби мана шу.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 46 Сулаймон аллақачон шоҳ тахтига ўтирган эди. \v 47 Бундан ташқари, бизнинг ҳукмдоримиз подшоҳ Довудни табриклаш учун подшоҳнинг хизматкорлари келиб: Сизнинг Худойингиз Сулаймоннинг исмини сизнинг исмингиздан ҳам улуғроқ қилсин, шунингдек, унинг тахтини сизнинг тахтингиздан ҳам буюкроқ қилсин!- дедилар. Подшоҳ ўз тўшагида таъзим қилди \v 48 ва подшоҳ: Раббий Исроилнинг Худоси муборакдир. У бугун менинг тахтимда ўтирадиганни берди ва буни менинг кўзларим кўрмоқда!- деди”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 49 Шунда Адонийаҳнинг олдидаги таклиф қилинганларнинг барчаси қўрқиб, ўринларидан турди ва ҳар бири ўзининг йўлидан кетди. \v 50 Адонийаҳ эса Сулаймондан қўрқиб, ўрнидан турди ва бориб, қурбонгоҳнинг шохидан маҳкам ушлаб олди. \v 51 Сулаймонга хабар бериб: “Мана, Адонийаҳ подшоҳ Сулаймондан қўрқмоқда. Мана, у қурбонгоҳнинг шохидан маҳкам тутиб: Менга подшоҳ Сулаймон, ўз қулини қилич билан ўлдирмаслиги ҳақида қасам ичсин!- демоқда”,- дедилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 52 Сулаймон: “Агар у ростгўй одам бўлса, унинг бошидан ерга битта сочи ҳам тушмайди. Агарда унда ёвузлик топилса, унда ўлади”,- деди. \v 53 Подшоҳ Сулаймон одам юборди ва уни қурбонгоҳ олдидан олиб келдилар. У келиб, подшоҳ Сулаймонга таъзим қилди. Сулаймон унга: “Ўз уйингга бор”,- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Довуднинг ўлиш вақти етиб келди ва у ўз ўғли Сулаймонга васият қилиб, деди: \v 2 “Мана, мен бутун ернинг йўлига тушиб кетмоқдаман, сен эса кучли ва жасур бўлгин. \v 3 Мусонинг қонунида ёзилганидай, ўз Раббий Худойингнинг йўлларидан юриб, Унинг низомларига, Унинг амрларига, Унинг қарорлару фармонларига риоя қилиб, Раббий Худойингнинг аҳдини сақлагин, токи нимаики қилсанг, ҳамма ишда ва қаерга ўгирилсанг, ўша жойда доно бўлгин, \v 4 токи Раббий мен ҳақимда: Агар сенинг ўғилларинг бор юрагидан ва бор қалби билан Менинг қаршимда ҳақиқатда юриш учун ўз йўлларини назорат қилишса, шунда сенинг наслингдан Исроилнинг тахтида ўтирадиган киши тўхтамайди, деб айтган Ўз сўзини амалга оширсин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 Яна: Сен Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб менга нима қилганини, Исроил қўшинининг икки нафар лашкарбошиси Нернинг ўғли Абинер ва Йетернинг ўғли Амасага нима қилганини биласан. У уларни ўлдириб, ўз белидаги белбоғни ва оёқларидаги пойафзални қонга белаб, тинчлик вақтида уруш қонини тўкди. \v 6 Ўз донолигинг бўйича ҳаракат қил, токи унинг оқарган сочини қабрга тинчлик билан қўйиб юбормагин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Гилъадлик Барзиллайнинг ўғилларига эса шафқат кўрсат, токи улар сенинг дастурхонингдан овқатланувчилар орасида бўлсинлар, чунки мен сенинг аканг Абишаломдан қочганимда, улар менинг олдимга келган эдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 8 Мана, яна сенда Баҳуримдан беняминлик Геранинг ўғли Шимей ҳам бор. Мен Маханайимга кетаётганимда, у мени қаттиқ лаънат билан лаънатлади. Лекин у менга Йордан бўйида пешвоз чиқди ва мен унга: Мен сени қилич билан ўлдирмайман,- деб Раббий номи билан қасам ичдим. \v 9 Сен эса уни жазосиз қолдирма, чунки сен доно кишисан ва унинг оқарган сочини қабрга қон билан тушириш учун уни нима қилишни биласан”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Сўнг Довуд кўз юмиб, оталарига қўшилди ва Довуд шаҳрида дафн этилди. \v 11 Довуднинг Исроил устидан ҳукмронлигининг вақти қирқ йил эди: у Хебронда етти йил ва Йерусалимда ўттиз уч йил ҳукмронлик қилди. \v 12 Сўнг Сулаймон ўз отаси Довуднинг тахтида ўтирди ва унинг ҳукмронлиги жуда мустаҳкам эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Ҳагифнинг ўғли Адонийаҳ Сулаймоннинг онаси Батшебанинг олдига келди. Батшеба: “Тинчлик билан келдингми?”- деди. У: “Тинчлик билан,- деб жавоб берди,- \v 14 Сизга гапим бор”. Батшеба: “Гапир”,- деди. \v 15 Шунда у деди: “Сиз биласиз, подшоҳлик менга тегишли эди. Бутун Исроил бўлажак подшоҳ сифатида менга ўз нигоҳларини қаратар эди. Лекин подшоҳлик мендан йироқлашиб, укамга тегишли бўлди, чунки бу унга Раббийдан эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 16 Энди эса фақат бир нарса сўрайман, мени рад қилманг”. У эса унга: “Сўрагин”,- деди. \v 17 У: “Сиздан илтимос қиламан, подшоҳ Сулаймон билан гаплашинг, чунки у сизни рад қилмайди, токи у менга шунамлик Абишагани хотинликка берсин”,- деди. \v 18 Батшеба: “Яхши, сен ҳақингда подшоҳга гапириб кўраман”,- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 19 Шунда Батшеба Адонийаҳ ҳақида гапириш учун подшоҳ Сулаймоннинг олдига кирди. Подшоҳ унинг қаршисида туриб, унга таъзим қилди ва ўз тахтига ўтирди. Подшоҳнинг онаси учун ҳам тахт ўрнатдилар ва у унинг ўнг қўли томонда ўтирди. \v 20 Сўнгра Батшеба: “Менинг сенга кичик илтимосим бор, мени рад этма”,- деди. Подшоҳ унга: “Онам менинг, сўранг, мен сизни рад этмайман”,- деди. \v 21 Шунда у: “Ўз аканг Адонийаҳга шунамлик Абишагани хотинликка бер”,- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 22 Подшоҳ Сулаймон онасига жавоб бериб: “Нима учун сиз Адонийаҳга шунамлик Абишагни сўрамоқдасиз? Унга подшоҳликни ҳам сўранг, чунки у менинг катта акам ва руҳоний Абиатар, Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб унга дўст”,- деди. \v 23 Сўнг подшоҳ Сулаймон Раббий номи билан қасам ичиб, деди: “Агар Адонийаҳ бу сўзни ўзининг жонига қасд қилиб гапирмаган бўлса, Худо менга буни ва буни қилсин, бундан ҳам ортиғини қилсин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 24 Энди мени мустаҳкамлаган, менинг отам Довуднинг тахтига мени ўтқизган ва Ўзи айтганидек, менинг хонадонимни барпо қилган Раббий тирик, энди Адонийаҳ ўлиши керак!” \v 25 Шунда подшоҳ Сулаймон Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни юборди, у эса Адонийаҳни яралади ва у ўлди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 26 Руҳоний Абиатарга эса подшоҳ: “Ўз далангга, Анатотга йўл ол! Сен ўлимга лойиқсан, бироқ мен сени ҳозир ўлдирмайман, чунки сен менинг отам Довуд қаршисида Раббий Худонинг Киботини кўтариб юрган ва отам нимага бардош берган бўлса, барчасига бардош берган эдинг”,- деди. \v 27 Сулаймон Абиатарни Раббийнинг руҳонийлигидан четлаштирди ва Раббийнинг Шилўҳдаги Элий хонадони ҳақида айтган сўзи амалга ошди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 28 Бу ҳақидаги хабар Йўабга етиб келди. Йўаб Абишалом томонда бўлган бўлмаса ҳам, Адонийаҳ томонга ўтган эди. Шунинг учун Йўаб Раббийнинг Чодирига қочиб кетди ва қурбонгоҳнинг шохларини маҳкам ушлаб олди. \v 29 Подшоҳ Сулаймонга Йўаб Раббийнинг Чодирига қочиб кетганини ва у қурбонгоҳ олдида эканини айтдилар. Сулаймон Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни: “Бориб, уни ўлдир”,- деб юборди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 30 Шунда Бенайаҳ Раббийнинг Чодирига келиб, Йўабга: “Подшоҳ шундай демоқда: Чиқ!”- деди. У: “Йўқ, мен шу ерда ўлмоқчиман”,- деди. Бенайаҳ бу гапни яна подшоҳга етказиб: “Йўаб шундай демоқда ва менга шундай жавоб берди”,- деди. \v 31 Подшоҳ унга деди: “У айтганидек қилгин, уни ўлдир ва уни кўмгин. Йўаб тўккан бегуноҳ қоннинг айбини мендан ва отамнинг хонадонидан олгин.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 32 У икки нафар ўзидан кўра ҳақроқ ва яхшироқ бўлган кишиларни ўлдиргани учун Раббий унинг қонини унинг бошига солсин. У отам Довудга билдирмасдан, Исроилнинг лашкарбошиси Нер ўғли Абинерни ва Яҳудиянинг лашкарбошиси Йетер ўғли Амасани қилич билан ўлдирган. \v 33 Уларнинг қони абадий Йўаб ва унинг авлодининг бошига тушсин, аммо Довудга, унинг авлодига, унинг хонадонига, унинг тахтига Раббийдан абадий тинчлик бўлсин!”
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 34 Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ бориб, Йўабни яралаб ўлдирди. У саҳрода, ўз уйида дафн этилди. \v 35 Сулаймон Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳни унинг ўрнига лашкарбоши қилиб қўйди, руҳоний Садокни эса, у Абиатарнинг ўрнига қўйди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 36 Подшоҳ одам юбориб, Шимейни чақиртирди ва унга деди: “Исроилда ўзингга уй қуриб, шу ерда яша ва бу ердан ҳеч қаерга чиқма. \v 37 Шуни билгинки, сен шаҳардан чиқиб, Кедрон анҳоридан ўтган куниёқ ўласан ва сенинг қонинг ўз бошингда бўлади”. \v 38 Шимей подшоҳга: “Маъқул, менинг ҳукмдорим подшоҳ қандай буюрса, қулингиз худди шундай қилади”,- деди. Шундай қилиб, Шимей Йерусалимда узоқ вақт яшади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 39 Лекин уч йилдан сўнг, Шимейнинг икки нафар қули Гат подшоҳи Маақаҳ ўғли Ақишнинг олдига қочиб кетдилар. Шимейга: “Мана, сенинг қулларинг Гатда”,- деб хабар беришди. \v 40 Шимей туриб, эшагини эгарлади ва ўз қулларини излашга Гатга, Ақишнинг олдига йўл олди. Шимей бориб, Гатдан ўз қулларини қайтариб олиб келди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 41 Сулаймонга Шимей Йерусалимдан Гатга борганини ва қайтиб келганини етказдилар. \v 42 Шунда подшоҳ одамларни юбориб, Шимейни чақиртирди ва унга деди: “Мен сенга Раббий номи билан қасам ичтириб, сени: Билгин, сен шаҳардан чиқиб, бирон жойга борган куниёқ ўласан, деб огоҳлантирган эмасмидим? Сен эса: Мен эшитган бу сўз менга маъқул, деб жавоб берган эмасмидинг?
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 43 Нима учун сен Раббий қаршисидаги қасамга ва мен сенга буюрган амрга амал қилмадинг?” \v 44 Подшоҳ Шимейга яна: “Сен биласан ва менинг отам Довудга қилган барча ёвузликларингни сенинг юрагинг билади. Шунинг учун Раббий сенинг ёвузликларингни ўзингнинг бошингга солсин!
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 45 Сулаймон эса баракалансин ва Довуднинг тахти Раббийнинг қаршисида тебранмас бўлсин!” \v 46 Сўнг подшоҳ Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳга буюрди ва у бориб, Шимейни яралади, у эса ўлди. Шоҳлик эса Сулаймоннинг қўлида мустаҳкамланди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Сулаймон Миср подшоҳи фиръавни билан қариндош бўлди, у фиръавннинг қизини хотинликка олди. Сулаймон ўзининг уйини, Раббийнинг уйини ва Йерусалимнинг атрофидаги деворларни қуриб битирмагунича, ўз хотинини Довуднинг шаҳрига жойлаштирди. \v 2 Халқ ҳануз тепаликларда қурбонликлар келтирар эди, чунки ўша кунларгача Раббийнинг номига уй қурилмаган эди. \v 3 Сулаймон отаси Довуднинг низомлари бўйича юриб Раббийни севди, лекин у ҳам тепаликларда қурбонликлар келтирар ва тутатқи тутатар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 4 Подшоҳ қурбонлик келтириш учун Гибъўнга борди, чунки у ерда бош қурбонгоҳ бор эди. Сулаймон ўша қурбонгоҳда мингта тамоман ёндириш қурбонлиги келтирди. \v 5 Гибъўнда Раббий Сулаймонга тунда тушида намоён бўлди ва Худо: “Сўра, сенга нима берай?”- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 6 Сулаймон шундай деди: “Ўз қулинг Довуд, менинг отам Сенинг қаршингда ҳақиқатда, ҳақликда ва Сенинг қаршингда софдиллик билан юргани учун Сен унга буюк шафқат кўрсатдинг. Шунингдек, Сен унга бу буюк шафқатни асраб қолиб, унинг тахтида ўтирадиган ўғилни унга ҳадя этдинг, бу эндиликда амалга ошди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Энди, менинг Раббий Худойим, Сен отам Довуднинг ўрнига Ўз қулингни шоҳ қилиб қўйдинг, лекин мен ёш боламан ва мен қандай чиқиб киришни билмайман. \v 8 Сенинг қулинг – Сен танлаган халқнинг, сонининг кўплигидан ҳисоблаб ҳам бўлмайдиган, саноғига ҳам етиб бўлмайдиган халқнинг орасидадир. \v 9 Сенинг халқингни ҳукм қилиш ва нима ёмон, нима яхши эканлигини фарқлай олиш учун Ўз қулингга доно юрак ато қилгин, чунки ким Сенинг бу кўп сонли халқингни бошқара олади?”
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Сулаймон шуни сўрагани Раббийга маъқул бўлди. \v 11 Худо унга деди: “Сен шуни сўраганинг, ўзингга узоқ умр, бойлик ва ўз душманларингни жонини сўрамаганинг, балки тўғри ҳукм чиқариш учун донолик сўраганинг учун \v 12 мана, Мен сенинг сўзингни амалга ошираман: мана, Мен сенга шундай доно ва идрокли юрак бераманки, сендан олдин сенга ўхшагани бўлмаган ва сендан кейин сенга ўхшагани бўлмайди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Яна Мен сенга сен сўрамаган нарсаларни: бойлик ва шуҳратни бераманки, сенинг барча кунларингда подшоҳлар орасида сенга ўхшаши бўлмайди. \v 14 Агар сен отанг Довуд каби Менинг низомларимни, Менинг амрларимни сақлаб, Менинг йўлларимдан юрсанг, унда Мен сенинг умрингни ҳам узайтираман”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Сулаймон уйғониб кетди ва, мана, бу туш эди. У Йерусалимга борди ва Раббийнинг Аҳд Киботи олдида туриб, тамоман ёндириш қурбонликлари ва тинчлик қурбонликлари келтириб, ўзининг барча хизматкорлари учун катта базм уюштирди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 16 Шунда подшоҳнинг олдига иккита зинокор аёл келиб, унинг қаршисида турди. \v 17 Аёллардан бири деди: “Оҳ, менинг ҳукмдорим! Мен ва бу аёл битта уйда яшаймиз. Мен шу уйда унинг олдида бола туғдим.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Мен туққанимдан уч кундан кейин, бу аёл ҳам туғди. Биз уйда бирга эдик ва уйда биз билан бирга ҳеч қандай бошқа одам йўқ эди, уйда фақат иккимиз эдик. \v 19 Тунда бу аёлнинг боласи ўлди, чунки у уни босиб олган эди. \v 20 Шунда у тунда туриб, мен, сизнинг қулингиз ухлаб ётганида, менинг боламни ёнимдан олди ва уни ўзининг кўксига қўйди. Ўзининг ўлик боласини эса менинг кўксимга қўйди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 21 Мен эрталаб ўғлимни овқатлантириш учун турдим ва мана, у ўлган эди. Мен унга эрталаб диққат билан қараганимда эса, у мен туққан менинг ўғлим эмас эди”. \v 22 Бошқа аёл: “Йўқ, менинг ўғлим тирик, сенинг ўғлинг эса ўлган”,- деди. Биринчиси эса: “Йўқ, сенинг ўғлинг ўлган, меники эса тирик!”- деди. Улар шоҳнинг олдида шундай дейишар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 23 Подшоҳ деди: “Буниси: Менинг ўғлим тирик, сенинг ўғлинг эса ўлган, демоқда. Униси эса: Йўқ, сенинг ўғлинг ўлган, менинг ўғлим эса тирик, демоқда”. \v 24 Шунда подшоҳ: “Менга қилич келтиринглар!”- деди. Подшоҳга қилич келтирдилар. \v 25 Подшоҳ: “Тирик болани иккига бўлинглар ва ярмини бирига, ярмини бошқасига беринглар!”- деди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 26 Ўғли тирик бўлган аёл подшоҳга сўзлаб: “Оҳ, менинг ҳукмдорим, бу тирик болани унга беринг, уни ўлдирманг!”- деди, чунки у ўз ўғлига раҳми келганидан, бутун ичи ҳаяжонга тўлган эди. Бошқаси эса: “У сенга ҳам, менга ҳам бўлмасин, уни чопинглар!”- деди. \v 27 Подшоҳ жавоб бериб: “Бу тирик болани бу аёлга беринглар, уни ўлдирманглар. У унинг онасидир!”- деди. \v 28 Подшоҳ қандай ҳукм қилганини бутун Исроил эшитди ва улар подшоҳдан қўрқа бошладилар, чунки унда суд қилиш учун Худонинг донолиги борлигини кўрдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Подшоҳ Сулаймон бутун Исроил устидан подшоҳ эди. \v 2 Мана булар – унинг қўл остидаги бошлиқлар эдилар: руҳоний Садокнинг ўғли Азарийаҳ, \v 3 Шибанинг ўғиллари Элиҳореф ва Ахийаҳ котиблар, Аҳилуднинг ўғли Йеҳошафат тарихчи, \v 4 Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ лашкарбоши, Садок ва Абиатар эса руҳонийлар,
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 Натаннинг ўғли Азарийаҳ назоратчиларга бошлиқ, Натаннинг ўғли руҳоний Забут подшоҳнинг дўсти, \v 6 Аҳишар подшоҳнинг хонадони устидан бошлиқ, Абданинг ўғли Адонирам эса солиқларнинг устидан бошлиқ.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Сулаймоннинг Исроил устидан ўн иккита назоратчиси бор эди. Улар подшоҳга ва унинг хонадонига озиқ‑овқат етказиб турар эдилар. Ҳар бир назоратчи йилнинг бир ойида озиқ‑овқат етказиб туриши керак эди. \v 8 Мана уларнинг исмлари: Эфрайим тоғида Бен-Хур эди. \v 9 Маказда, Шаалбимда, Бейт-Шемешда, Элон ва Бейт-Хананда Бен-Декар эди. \v 10 Арубофда Бен-Ҳесед эди. У яна Сўкоҳ ва Ҳефер устида ҳам бўлган.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 Бутун Новоҳ-Дор ҳудуди устида Бен‑Абинадаб эди. Сулаймонинг қизи Тават унинг хотини эди. \v 12 Таанаҳ ва Мегиддода Аҳилуднинг ўғли Баанаҳ эди. У яна Йезреэл остидаги Заретан олдидаги Бейт-Шеандан то Абел-Мехолаҳгача, ҳатто Йокмеҳамдан наригача бутун юрт устида ҳам бўлган. \v 13 Гилъаддаги Рамўтда Бен‑Гебер эди. У яна Гилъаддаги Манашеҳ ўғли Йаирнинг шаҳарлари, шунингдек, Башандаги Аргоб вилояти, деворли ва мис дарвозали олтмишта катта шаҳар устида ҳам бўлган. \v 14 Маханайимда Иддонинг ўғли Аҳинадаб эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Нафтали ерида Охимаас эди. У ўзига Сулаймоннинг қизи Босиматни хотинликка олган эди. \v 16 Ашернинг ери ва Беалотда Хушайнинг ўғли Баана эди. \v 17 Иссохор ерида Паруйахнинг ўғли Йеҳошафат эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 18 Бенямин ерида Элаҳнинг ўғли Шимей. \v 19 Гилъад ерида, яъни Амўрлик подшоҳи Сихоннинг ерида ва Башан подшоҳи Огнинг ерида Урийнинг ўғли Гебер эди. У Гилъадда назоратчи эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 20 Денгиз бўйидаги қум каби кўп сонли Яҳудо ҳамда Исроил еб‑ичар ва шодланар эди. \v 21 Сулаймон Фурот дарёсидан Пелишт еригача ва Мисрнинг чегарасигача барча шоҳликлар устидан ҳукмронлик қилар эди. \v 22 Сулаймоннинг ҳар кунги озуқаси қуйидагилардан иборат эди: ўттиз кор буғдой уни ва олтмиш кор бошқа унлар; \v 23 ўнта семиртирилган ҳўкиз, йигирмата яйловдан келтирилган ҳўкиз, буғу, кийик, оққуйруқ ва семиртирилган қушлардан ташқари юзта қўй эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 24 Зеро дарёнинг у томонидаги Типсаҳдан Газагача бутун ер устидан ва дарёнинг бу томонидаги барча подшоҳлар устидан Сулаймон ҳукмронлик қилар эди. У атрофидаги барча мамлакатлар билан тинчликда эди. \v 25 Шундай қилиб, Сулаймоннинг барча кунларида Дандан то Беир-Шебагача Яҳудо ва Исроилнинг ҳар бир одами ўзининг узумзори остида ва анжир дарахти остида хотиржам яшар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 26 Сулаймонинг отхоналарида аравалар учун қирқ мингта ва отлиқлар учун ўн икки мингта от бор эди. \v 27 Ўша назоратчилар подшоҳ Сулаймонга, шоҳнинг дастурхонига керакли барча нарсаларни ҳар бири ўзининг ойида келтириб берар ва ҳеч нарсанинг камчилигига йўл қўймас эдилар. \v 28 Ҳар бири ўз навбатида, подшоҳ яшайдиган жойга от ва хачирлар учун арпа ҳамда сомонни ҳам етказиб берар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 29 Худо Сулаймонга донолик, ўта буюк идрок ва денгиз қирғоғидаги қум каби кенг ақл берди. \v 30 Сулаймоннинг донолиги барча шарқ ўғилларининг ҳамда Мисрнинг бор донолигидан юқори эди. \v 31 У барча одамлардан доно эди. У эзраҳлик Эйтандан, Маҳолнинг ўғиллари Ҳейман, Калкол ва Дардадан ҳам донороқ эди. Атрофидаги барча халқлар орасида унинг исми шарафда эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 32 У уч мингта ҳикмат айтди ва унинг бир минг бешта қўшиғи бор эди. \v 33 У Лебанондаги кедрдан то девордан ўсиб чиқадиган ҳиссопгача дарахтлар ҳақида сўзлади. У ҳайвонлар, қушлар, судралиб юрувчилар ва балиқлар ҳақида ҳам сўзлади. \v 34 Сулаймоннинг донолиги ҳақида эшитиб, унинг донолигини эшитиш учун барча халқлардан ва барча подшоҳликлардан келар эдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Тир подшоҳи Хирам, Сулаймонни отасининг ўрнига подшоҳликка мойлаганини эшитганида, ўз қулларини унинг олдига юборди, чунки Хирам бутун ҳаёти давомида Довуд билан дўст эди. \v 2 Сулаймон ҳам Хирамнинг олдига одам юбориб, деди: \v 3 ”Сиз биласизки, менинг отам Довуд атрофидаги халқлар билан жанг қилаётиб, Раббий уларни унинг оёғининг товони остига бўйсундирмагунича у ўз Раббий Худосининг номига уй қура олмади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 4 Эндиликда эса Раббий Худо менга ҳар томондан тинчлик ато этди: душман ҳам йўқ, ёвуз ғовлар ҳам йўқ. \v 5 Мана, Раббий менинг отам Довудга: Мен сенинг ўрнингга сенинг тахтингга ўтқизадиган ўғлинг, Менинг номимга уй қуради,- деб айтганидек, мен ўз Раббий Худойимнинг номига уй қурмоқчиман.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 6 Шундай қилиб, мен учун Лебанондан кедрларни кесишни буюринг. Мана, менинг қулларим сизнинг қулларингиз билан бирга бўлади. Мен сизга қулларингиз учун сиз белгилайдиган тўловни бераман, чунки сиз биласизки, бизда сидўнликлар каби дарахтларни кеса оладиган одамлар йўқ”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Хирам Сулаймоннинг бу гапларини эшитганида, жуда хурсанд бўлиб: “Бу кўп сонли халқни бошқариш учун Довудга доно ўғил берган Раббий бу кун муборак бўлсин!”- деди. \v 8 Сўнг Хирам Сулаймоннинг олдига одам юбориб, деди: “Сен менинг олдимга нима мақсадда одам юборганингни диққат билан тингладим. Сенинг кедр ва сарв дарахтлари ҳақидаги барча истакларингни амалга ошираман.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 9 Менинг қулларим уларни Лебанондан денгиз олдига олиб келадилар, мен эса уларни денгиз орқали сен менга белгилайдиган жойга кемаларда олиб бораман. Мен уларни ўша ерда тахлайман ва сен оласан. Сен ҳам менинг истагимни бажаргин: менинг хонадонимга нон етказиб бергин”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 10 Шундай қилиб, Хирам Сулаймонга у истаганича кедр ва сарв дарахтлари етказиб бера бошлади. \v 11 Сулаймон эса Хирамга унинг хонадони озиқланиши учун йигирма минг кор буғдой ва йигирма кор тоза зайтун ёғи берди. Сулаймон Хирамга ҳар йили шунчадан бериб турди. \v 12 Раббий Сулаймонга ваъда берганидай, унга донолик берди. Сулаймон билан Хирамнинг ораси тинч эди ва улар ўзаро иттифоқ туздилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Подшоҳ Сулаймон бутун Исроилни мажбурий ишга чорлади, ўттиз минг киши мажбурий ишга боришлари керак эди. \v 14 У уларни Лебанонга, ҳар ой навбатма‑навбат ўн мингтадан юборар эди. Улар бир ой Лебанонда, икки ой эса ўз уйларида бўлар эдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 Яна Сулаймоннинг етмиш минг нафар юк ташувчиси ва саксон минг нафар тоғда тош йўнувчиси бор эди. \v 16 Булар ― меҳнат қилаётган халқни назорат қилиш учун Сулаймон иш бошқарувчи қилиб қўйган уч минг уч юз кишидан ташқари эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 17 Подшоҳ уйнинг пойдевори учун катта тошлар, қимматбаҳо тошлар ва йўнилган тошлар келтиришни буюрди. \v 18 Уларни Сулаймоннинг ишчилари, Хирамнинг ишчилари ва гебалийликлар йўнар эдилар. Улар уйни қуриш учун дарахт ва тошларни тайёрлар эдилар.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Исроил ўғилларининг Миср еридан чиққанларининг тўрт юз саксонинчи йилида, Сулаймоннинг Исроил устидан ҳукмронлигининг тўртинчи йилида, иккинчи ой бўлмиш Зиф ойида Сулаймон Раббийга маъбад қуришни бошлади. \v 2 Подшоҳ Сулаймон Раббийга қурган маъбаднинг узунлиги олтмиш тирсак, эни ва бўйи ўттиз тирсак эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Маъбаднинг олдидаги даҳлиз маъбаднинг энига мос равишда йигирма тирсак узунликда ва маъбад олдида ўн тирсак кенгликда эди. \v 4 Шунингдек, уй учун нақшинкор ромли деразалар қилди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 5 У маъбаднинг деворлари ёнида, маъбаднинг ёнида ва Муқаддаслар‑Муқаддаси ёнида айланасига уч қаватли қурилиш қилиб, уларни айланасига ён томондаги хоналар қилди. \v 6 Қурилишнинг пастки қаватининг эни беш тирсак, ўртадагисининг эни олти тирсак, учинчисининг эни етти тирсак эди. Қурилиш маъбаднинг деворларига тегмаслиги учун маъбаднинг ташқи томонида токчалар қилинган эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Маъбад қурилаётганида, қурилишга йўнилган тошлар ишлатилар эди. Маъбад қурилаётган вақтда унда болғанинг ҳам, новтешанинг ҳам, бошқа бирор темир асбобнинг ҳам товуши эшитилмас эди. \v 8 Пастки қаватнинг кириш қисми маъбаднинг ўнг томонида эди. Айлана зиналардан ўрта қаватга чиқилар, ўрта қаватдан эса учинчи қаватга чиқилар эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 9 У маъбадни қуриб тугатди ва маъбадни кедр ёғочлари билан қоплади. \v 10 Бутун маъбаднинг атрофига беш тирсак баландликдаги ён хоналар қурди. Улар маъбад билан кедр ёғочлари воситасида бирлаштирилган эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 Сулаймонга Раббийнинг сўзи келиб, унга шундай дейилган эди: \v 12 “Мана, сен маъбад қурмоқдасан. Агар сен Менинг низомларим бўйича юрсанг, Менинг қоидаларим бўйича йўл тутсанг ва Менинг барча амрларим бўйича йўл тутиб, уларга амал қилсанг, унда Мен сенинг отангга айтган Ўз сўзимни сенда амалга ошираман \v 13 ҳамда Мен Исроил ўғиллари орасида яшайман ва Ўз халқим Исроилни тарк этмайман”.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 14 Шундай қилиб, Сулаймон маъбадни қурди ва уни битказди. \v 15 У маъбаднинг ичкаридаги деворларини кедр дарахтидан қилди. Маъбаднинг ичини ердан шифтгача ёғоч билан қоплади ва маъбаднинг ерини сарв тахталари билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 16 Маъбаднинг орқа томонида, чеккасидан йигирма тирсак ичкарида девор қурди. Деворлар ва шифтни кедр тахталари билан қоплади ва Муқаддаслар-Муқаддаси учун Муқаддасгоҳ қурди. \v 17 Маъбад, яъни маъбаднинг олд қисми қирқ тирсак эди. \v 18 Маъбаднинг ичидаги кедр билан қопланган деворларда ғунча ва очилаётган гулларга ўхшаш нақшлар ўйилган эди. Ҳамма жой кедр билан қопланган бўлиб, тошлар кўринмас эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 19 У маъбаднинг ичидаги Муқаддаслар‑Муқаддасини Раббийнинг Аҳд Киботини қўйиш учун тайёрлади. \v 20 Муқаддаслар‑Муқаддасининг узунлиги йигирма тирсак, эни йигирма тирсак ва баландлиги йигирма тирсак эди. У уни соф олтин билан қоплади, шунингдек, кедрдан қилинган қурбонгоҳни ҳам олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 21 Сулаймон маъбаднинг ичини соф олтин билан қоплади, Муқаддаслар‑Муқаддасининг олдидан олтин занжирлар тортди ва уни олтин билан қоплади. \v 22 У бутун маъбадни охиригача олтин билан қоплади. Муқаддаслар‑Муқаддаси олдидаги қурбонгоҳни ҳам бутунлай олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 23 Муқаддаслар‑Муқаддаси ичида зайтун дарахтидан бўйи ўн тирсак бўлган иккита керуб ясади. \v 24 Керубнинг биринчи қаноти беш тирсак ва иккинчи қаноти ҳам беш тирсак эди. Унинг биринчи қанотининг чеккасидан иккинчи қанотининг чеккасигача ўн тирсак эди. \v 25 Иккинчи керуб ҳам ўн тирсак эди. Иккала керуб ҳам бир хил ўлчамда ва бир хил кўринишда эди. \v 26 Биринчи керубнинг бўйи ўн тирсак, иккинчи керубнинг бўйи ҳам худди шундай эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 27 У керубларни маъбаднинг ички қисмига қўйди. Керубларнинг қанотлари ёйилган ва бир керубнинг қаноти бир деворга, бошқа керубнинг қаноти эса бошқа деворга тегиб турар эди. Уларнинг бошқа қанотлари эса маъбаднинг ўртасида бир-бирига тегиб турар эди. \v 28 У керубларни олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 29 У маъбаднинг барча деворларининг ташқи ва ички томонларига айланасига керубларнинг, палма дарахтларининг, гуллаётган гулларнинг тасвирини нақш қилиб ўйдирди. \v 30 У маъбаднинг ички ва олди томонини олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 31 Муқаддаслар‑Муқаддасининг кириш қисми учун зайтун дарахтидан беш бурчак ромли эшик ясади. \v 32 Зайтун дарахтидан қилинган эшикнинг иккала ярмига ўйма керублар, палмалар, гуллаётган гуллар ясади ва олтин билан қоплади. У керубларни ҳам, палмаларни ҳам олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 33 Маъбаднинг кириш қисмига зайтун дарахтидан тўрт бурчакли ромлар \v 34 ва сарв дарахтидан иккита эшик қилди. Биринчи эшикнинг иккала ярми очилиб-ёпиладиган, иккинчи эшикнинг ҳам иккала ярми очилиб-ёпиладиган эди. \v 35 У уларга керубларни, палмаларни, гуллаётган гулларни ўйиб ясади ва нақш устини олтин билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 36 У уч қатор йўнилган тошлардан ва бир қатор кедр ёғочидан иборат қилиб ички ҳовлини қурди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 37 Тўртинчи йилнинг Зиф ойида у Раббийнинг маъбадининг пойдеворини ўрнатди. \v 38 Ўн биринчи йили эса, саккизинчи ой бўлмиш Бул ойида, у маъбадни барча буюмлари билан бирга ва олдиндан белгиланган лойиҳасига кўра тугатди. Шундай қилиб, у маъбадни етти йил қурди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 1 Сулаймон ўз уйини эса ўн уч йил қурди ва бутунлай уйини битказди. \v 2 У ўз уйини ҳам Лебанон дарахтидан қурди. Унинг узунлиги юз тирсак, эни эллик тирсак, баландлиги ўттиз тирсак бўлиб, тўрт қатор кедрли устунларда қурилган ва устунларга кедр ёғочлари қўйилган эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 3 Ҳар қаторда ўн бештадан қўйилган қирқ бешта устун устидаги ёғочлар кедр билан қопланган эди. \v 4 Дераза ромлари уч қатор ва деразалар уч қатор бўлиб, бир-бирига қарама-қарши жойлашган эди. \v 5 Барча эшик ва эшик ромлари тўртбурчак эди. Уларнинг ҳам деразалари бир-бирига қарама‑қарши жойлашган бўлиб, уч қатордан иборат эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 6 У устунлардан уйнинг даҳлизини ясади: унинг узунлиги эллик тирсак, эни ўттиз тирсакдан иборат бўлиб, унинг олд қисмида равоқ бор эди, унинг олдида эса устунлар ҳамда бўсаға қилди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 7 Яна тахт ўрнатилган даҳлиз, ҳукм қилиш учун ҳукм қилиш даҳлизи қилди ва унинг тагини тўлиқ кедр билан қоплади.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 8 У яшайдиган уйда, даҳлизнинг ортидаги бошқа ҳовли худди шундай услубда эди. Сулаймон ўзига хотинликка олган фиръавн қизининг уйида ҳам худди шундай даҳлиз қурди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 9 Буларнинг барчаси пойдеворидан бўртиқларигача ва ташқи томонидан катта ҳовлигача ўлчами бўйича йўнилган, ички ва ташқи томонидан арра билан кесилган қимматбаҳо тошлардан қилинган эди. \v 10 Уйнинг пойдевори қимматбаҳо тошлардан, катта тошлардан: ўн тирсак ва саккиз тирсак тошлардан бўлиб,
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 11 уларнинг устидан ўлчами бўйича йўнилган қимматбаҳо тошлар ва кедр қўйилган эди. \v 12 Катта ҳовли айланасига уч қатор йўнилган тошлар ва бир қатор кедр ёғочлари билан ўралган эди. Раббий маъбадининг ички ҳовлиси ва маъбаднинг даҳлизи ҳам худди шундай эди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 13 Подшоҳ Сулаймон одам юбориб, Тирдан Хирам, деб аталган одамни келтирди. \v 14 У Нафтали қабиласидаги бир беванинг ўғли бўлиб, унинг ўлган отаси тирлик мисгар эди. Хирам мисдан ҳар хил нарсалар ясаш учун қобилиятга, маҳоратга ва тажрибага эга эди. У подшоҳ Сулаймоннинг олдига келиб, унинг ҳамма ишларини қилиб берди.
|
|
@ -0,0 +1 @@
|
|||
\v 15 У иккита мис устун ясади, уларнинг ҳар бирининг баландлиги ўн саккиз тирсак эди. Ўн икки тирсакли тасма бу иккала устунни айланасига ўраб турар эди. \v 16 У устунларнинг устига қўйиш учун мисдан иккита қуйма тож ясади. Бир тожнинг баландлиги беш тирсак ва бошқа тожнинг баландлиги ҳам беш тирсак эди. \v 17 Устунларнинг устидаги тож учун тўқима тўр ва занжирчалар шаклида тасмачалар ясади: улар бир тожда еттита ва бошқа тожда ҳам еттита эди.
|
Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More
Loading…
Reference in New Issue