uz_1ki_text_reg/03/26.txt

1 line
927 B
Plaintext
Raw Blame History

This file contains ambiguous Unicode characters

This file contains Unicode characters that might be confused with other characters. If you think that this is intentional, you can safely ignore this warning. Use the Escape button to reveal them.

\v 26 Ўғли тирик бўлган аёл подшоҳга сўзлаб: “Оҳ, менинг ҳукмдорим, бу тирик болани унга беринг, уни ўлдирманг!”- деди, чунки у ўз ўғлига раҳми келганидан, бутун ичи ҳаяжонга тўлган эди. Бошқаси эса: “У сенга ҳам, менга ҳам бўлмасин, уни чопинглар!”- деди. \v 27 Подшоҳ жавоб бериб: “Бу тирик болани бу аёлга беринглар, уни ўлдирманглар. У унинг онасидир!”- деди. \v 28 Подшоҳ қандай ҳукм қилганини бутун Исроил эшитди ва улар подшоҳдан қўрқа бошладилар, чунки унда суд қилиш учун Худонинг донолиги борлигини кўрдилар.