Wed Apr 07 2021 17:09:03 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:09:05 -04:00
commit d0eaacf593
180 changed files with 236 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худонинг иродаси бўйича Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлишга даъват қилинган Повулдан ва биродаримиз Состендан \v 2 Коринф шаҳридаги Худонинг Жамоатига салом! Исо Масиҳда муқаддасланган ва даъват қилинган муқаддасларга ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг номини ҳар жойда (бизда ҳам, уларда ҳам) чақираётганларнинг барчасига: \v 3 Сизларга Отамиз Худо ва Раббий Исо Масиҳдан иноят ҳамда тинчлик бўлсин!

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Исо Масиҳда сизларга берилган Худонинг инояти учун сизлар ҳақингизда Худойимга ҳамиша миннатдорчилик билдираман. \v 5 Чунки сизлар Масиҳда ҳамма нарса билан, яъни ҳар қандай сўз ва ҳар қандай билим билан бойитилгансизлар. \v 6 Шунингдек, Масиҳнинг гувоҳлиги сизларда мустаҳкам ўрнашган эди.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шундай экан, Раббимиз Исо Масиҳнинг зоҳир бўлишини кутаётиб, сизларнинг ҳеч қандай инъомдан камчилигингиз йўқдир. \v 8 Раббимиз Исо Масиҳнинг кунида бенуқсон бўлишингиз учун У сизларни охиригача мустаҳкам қилади. \v 9 Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқотга чақирган Худо содиқдир.

1
01/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Эй, биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳнинг номидан сизлардан ўтиниб сўрайманки, ҳаммаларингиз бир нарсани гапиринглар. Сизларнинг орангизда бўлинишлар бўлмасин. Аксинча, сизлар бир фикрда ҳамда бир мақсадда бирлашган бўлинглар. \v 11 Чунки, эй, биродарларим, сизларнинг орангизда баҳс-тортишув борлиги Хлоиснинг хонадонидагилардан менга маълум бўлди.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Сизларнинг ҳар бирингиз: “Мен Повулникиман”, “Мен Аполлосникиман”, “Мен Кифаникиман”, “Мен эса Масиҳникиман”, деб гапираётганингизни назарда тутяпман. \v 13 Ахир нима, Масиҳ бўлинганми? Ахир сизлар учун Повул хочга михланганми? Ёки сизлар Повулнинг исмига чўмдирилганмисизлар?

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Худодан миннатдорманки, мен сизлардан Крисп ва Гайдан бошқа ҳеч кимни чўмдирмаганман, \v 15 токи кимдир: “У мени ўз номига чўмдирганди”,- деб айтмасин. \v 16 Ҳа, мен яна Стефаннинг хонадонини чўмдирганман. Яна бирор кишини чўмдирганманми билмайман.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Чунки Масиҳ мени чўмдириш учун эмас, балки Хушхабарни воизлик қилиш учун юборди. Аммо сўз донолигида воизлик қилиш учун эмас, токи Масиҳнинг хочи бекор бўлмасин.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун телбаликдир. Бироқ биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир. \v 19 Чунки ёзилган: “Доноларнинг донолигини барбод қиламан ва ақллиларнинг заковатига барҳам бераман”.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Доно қаерда? Уламо қаерда? Бу дунёнинг нотиғи қаерда? Худо бу дунёнинг донолигини телбаликка айлантирмадими? \v 21 Чунки бу дунё ўз донолиги билан Худонинг донолигида Худони таниб билмаганлиги сабабли, Худо воизлик телбалиги орқали ишонаётганларни қутқаришни маъқул қўрди.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Чунки яҳудийлар мўъжизаларни талаб қилмоқдалар, юнонлар эса доноликни изламоқдалар. \v 23 Биз эса хочга михланган Масиҳни воизлик қилмоқдамиз. Бу яҳудийлар учун васваса, юнонлар учун эса телбаликдир.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Бироқ Худо даъват қилган яҳудийлару юнонлар учун Масиҳ Худонинг қудрати ва Худонинг донолигидир. \v 25 Чунки Худонинг “ақлсизлиги” инсонларникидан донороқдир ва Худонинг “заифлиги” инсонларникидан кучлироқдир.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Эй, биродарлар, сизлар, даъват қилинганлар кимлигингизга бир қаранглар: сизларнинг орангизда инсоний нуқтаи назардан доно бўлганлар кўп эмас, кучли бўлганлар кўп эмас, олижаноб бўлганлар ҳам кўп эмас. \v 27 Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун бу дунёда ақлсиз бўлганларни танлади. Худо кучлиларни шарманда қилиш учун бу дунёда заиф бўлганларни танлади.

1
01/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Аҳамиятлиларни бекор қилиш учун Худо бу дунёда аҳамиятсиз, камситилган ва обрўсизларни танлади, \v 29 токи ҳеч бир инсон Худонинг олдида мақтанмасин.

1
01/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Аммо энди сизлар Худо туфайли Исо Масиҳдасизлар. Масиҳ эса биз учун Худодан донолигимиз, ҳақлигимиз, муқаддаслигимиз бўлиб, бизни Худога қайтариш учун тўловимиз бўлди, \v 31 токи: “Мақтанаётган Раббий билан мақтансин”, деб ёзилганидек бўлсин.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Биродарларим, мен сизларнинг олдингизга келганимда, Худонинг гувоҳлигини маҳоратли нутқ ёки донолик билан хабар қилиш учун келмадим, \v 2 чунки мен сизларнинг орангизда Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганлигидан бошқа ҳеч нарсани билмасликка қарор қилдим.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Мен орангизда заифликда, қўрқувда ва қаттиқ титроқда эдим. \v 4 Менинг сўзим ҳамда воизлигим инсоний доноликнинг ишонтирарли сўзларидан эмас, балки руҳ ва куч-қудратнинг намоён бўлишидан иборат эди, \v 5 токи имонингиз инсоннинг донолигига эмас, балки Худонинг куч-қудратига асосланган бўлсин.

1
02/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Доноликни эса биз баркамол бўлганларнинг орасида воизлик қилмоқдамиз, лекин бу дунёнинг ва бу ўткинчи дунё ҳокимларининг донолигини эмас, \v 7 балки Худонинг сирли ва яширин бўлган донолигини воизлик қилмоқдамиз. Худо бу донолигини асрлар бошланишидан аввал бизнинг шуҳратимиз учун тайин қилган.

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Шу доноликни бу дунёнинг ҳокимларидан ҳеч ким англамади. Буни англаганларида эди, шуҳрат Раббийсини хочга михламас эдилар. \v 9 Лекин ёзилганидек бўлди: “Худо Ўзини севганларга кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, инсон юрагига ҳам келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйган”.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Бизга эса Худо буни Ўз Руҳи билан ошкор қилди. Чунки Руҳ ҳамма нарсани, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради. \v 11 Чунки инсоннинг ичида нима борлигини унинг ичида бўлган инсоннинг руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай, Худоникини ҳам Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким билмайди.

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Биз эса бу дунёнинг руҳини эмас, балки Худо бизга ато қилганларини билишимиз учун, Худодан бўлган Руҳни қабул қилдик. \v 13 Биз буни инсоний доноликдан ўрганган сўзлар билан эмас, балки Муқаддас Руҳ ўргатган сўзлар билан воизлик қилиб, руҳий нарсаларни руҳий нарсалар билан таққослаймиз.

1
02/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Жони бошқарадиган одам эса Худонинг Руҳидан бўлган нарсаларни қабул қилмайди. У буларни телбалик, деб ҳисоблайди ва уларни фаҳмлай олмайди, чунки булар ҳақида руҳан муҳокама қилиш керак. \v 15 Лекин руҳий одам ҳамма нарса ҳақида муҳокама қила олади, унинг ўзи ҳақида эса ҳеч ким муҳокама қила олмайди. \v 16 Зеро Раббийнинг онгини ким англаб олибдики, Унга таълим берса? Биз эса Масиҳнинг онгига эгамиз.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Биродарларим, мен сизлар билан, руҳий одамлар билан гаплашгандай гаплаша олмадим, балки тана изми бўйича юрган одамлар, яъни Масиҳдаги гўдаклар билан гаплашгандай гаплашдим. \v 2 Мен сизларни қаттиқ овқат билан эмас, балки сут билан озиқлантирдим, чунки бунга ҳали кучингиз етмас эди, ҳозир ҳам кучингиз етмайди.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Сизлар ҳали ҳам тана изми бўйича юрган одамларсизлар. Чунки орангизда ҳасад, баҳс ва низо бўлса, унда сизлар тана изми бўйича юрган одамлар эмасмисизлар? Сизлар инсоний одат бўйича ҳаракат қилмаяпсизларми? \v 4 Агар кимдир: “Мен Повулникиман”, бошқаси эса: “Мен Аполлосникиман”,- деб айтса, унда сизлар тана изми бўйича юрган одамлар эмасмисизлар? \v 5 Ахир Повул ким? Аполлос ким? Раббий ҳар бирига ато қилгани бўйича улар хизматкорлар, сизлар эса улар орқали имон топгансизлар, холос.

1
03/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Мен экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо ўстирди. \v 7 Шунинг учун экадиган ва суғорадиган ҳеч нарса эмасдир, ўстирадиган Худо ҳамма нарсадир.

1
03/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Экувчи ва суғорувчининг иккаласи ҳам бирдир, лекин ҳар бири ўзининг меҳнатига яраша ўз мукофотини олади. \v 9 Чунки биз Худонинг ҳамкорларимиз, сизлар эса Худонинг экинзори, Худонинг иморатисизлар.

1
03/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Мен Худодан берилган иноят бўйича доно қурувчи сифатида пойдевор қўйдим, бошқаси эса унинг устида қурмоқда. Лекин ҳар ким қандай қураётганига эътибор берсин. \v 11 Чунки ҳеч ким қўйилган пойдевордан, яъни Исо Масиҳдан бошқа пойдевор қўя олмайди.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бу пойдевор устида кимдир олтиндан, кимдир кумуш ва қимматли тошлардан, кимдир эса ёғочу хашак ёки сомондан қурмоқда \v 13 ҳар кимнинг иши эса ошкор бўлади, чунки ўша кун буни кўрсатади. Зеро бу нарса оловда фош бўлади ва олов ҳар кимнинг иши қандай эканлигини синайди.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Агар кимнинг қургани охиригача турса, у мукофот олади. \v 15 Кимнинг қилган иши ёниб кетса, у зиён кўради. Бироқ ўзи нажот топади, лекин олов ичидан қутулгандек бўлади.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Сизлар Худонинг маъбади эканлигингизни ва Худонинг Руҳи ичингизда яшаётганини наҳотки билмасангизлар? \v 17 Кимки Худонинг маъбадини ҳаром қилса, уни Худо уради, чунки Худонинг маъбади муқаддасдир. Бу маъбад эса сизларсиз.

1
03/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Ҳеч ким ўз-ўзини алдамасин: сизлардан ким бу дунёда доно бўлишни ўйласа, у доно бўлиш учун ақлсиз бўлсин. \v 19 Чунки бу дунёнинг донолиги Худонинг ҳузурида телбаликдир. Худди ёзилганидек: “У доноларни уларнинг ҳийлагарлиги билан овлайди”. \v 20 Ва яна ёзилганки: “Раббий доноларнинг фикр-мулоҳазалари беҳуда эканлигини билади”.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шундай қилиб, ҳеч ким инсоний нарса билан мақтанмасин, чунки ҳаммаси сизларникидир: \v 22 Повул ҳам, Аполлос ҳам, Кифа ҳам, бу дунё ҳам, ҳаёт ҳам, ўлим ҳам, шу замон ва келажак ҳам ҳаммаси сизларникидир. \v 23 Сизлар эса Масиҳникисизлар, Масиҳ эса Худоникидир.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шундай қилиб, ҳар бир киши бизни Масиҳнинг хизматкорлари ва Худо сирларининг идора қилувчилари, деб ҳисобласин. \v 2 Идора қилувчидан эса содиқ бўлиш талаб қилинади.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Сизлар мени қандай ҳукм қилишингиз ёки бошқаларнинг қандай ҳукм қилиши мен учун кам аҳамиятга эгадир. Менинг ўзим ҳам ўзимни ҳукм қилмайман. \v 4 Чунки ўзимда бирор айб топмасам ҳам, ўзимни шу билан оқламайман. Мени ҳукм қилувчи эса Раббийдир.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунинг учун вақтдан олдин, яъни Раббий келмагунича, ҳеч қандай ҳукм қилманглар. У келиб, яширин бўлган нарсаларни ёритади ва одамларнинг юрагидаги ниятларини ошкор қилади. Ўшанда ҳар кимга мақтов Худодан бўлади.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Биродарларим, мен буни сизлар учун ўзимда ва Аполлосда намуна қилиб кўрсатдим, токи сизлар ёзилганидан ташқари фикр юритмасликни биздан ўрганинглар ва бир-бирингизнинг олдингизда кеккайманглар. \v 7 Ким сени бошқадан фарқлаяпти? Худодан олмаган бирор нарсанг борми? Агар олган бўлсанг, нима учун олмагандай мақтаняпсан?

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Сизлар энди тўқ бўлдингизлар, энди бой бўлдингизлар, бизсиз ҳукмронлик қилмоқдасизлар. Кошки, ҳақиқатан ҳукмронлик қилсангизлар эди, токи биз ҳам сизлар билан бирга ҳукмронлик қила олсак! \v 9 Мен ўйлайманки, Худо биз, охирги элчиларга, худди ўлимга маҳкум этилгандай бўлиш тақдирини ато этди. Чунки биз бу дунёда, фаришталару инсонлар олдида бир томоша бўлдик.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Биз Масиҳ ҳақи ақлсизмиз, сизлар эса Масиҳда доносизлар. Биз заифмиз, сизлар эса кучлисизлар. Сизлар шуҳратда, биз эса ҳурматсизликдамиз. \v 11 Ҳаттоки, ҳозирги вақтгача ҳам очлик ва чанқоқликка, яланғочлик ва калтакларга чидаб, сарсон бўлиб юрибмиз.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Биз ўз қўлимиз билан меҳнат қилмоқдамиз. Бизни ғийбат қилсалар, биз дуо қилмоқдамиз. Бизни қувғин қилсалар, биз тоқат қилмоқдамиз. \v 13 Бизни ҳақорат қилсалар, биз юмшоқ гапирмоқдамиз. Ҳозиргача биз дунёнинг аҳлати ва ҳамма нарсанинг супуриндисидек бўлдик.

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Буларни эса мен сизларни уялтириш учун эмас, балки севимли болаларимдай насиҳат қилиш учун ёздим. \v 15 Чунки сизларнинг Масиҳда минглаб устозларингиз бўлса ҳам, оталарингиз кўп эмас. Мен эса сизларни Хушхабар орқали Исо Масиҳда туғдим. \v 16 Шунинг учун сизлардан ўтиниб сўрайманки, менга тақлид қилинглар.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Ана шу мақсадда мен Раббийга содиқ бўлган севимли ўғлим Тимўтийни сизларнинг олдингизга юбордим. У эса ҳар ерда ва ҳар бир Жамоатда таълим берганимдай, Масиҳдаги йўлларимни сизларга эслатади. \v 18 Мен сизларнинг олдингизга бормаганим учун, сизларнинг орангиздаги баъзилар мағрурланиб кетибди.

1
04/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бироқ Раббим хоҳласа, мен яқинда олдингизга келаман, шунда мағрурланиб кетганларнинг сўзини эмас, уларнинг куч-қудратини синаб кўраман. \v 20 Чунки Худонинг Шоҳлиги сўзда эмас, балки куч-қудратдадир. \v 21 Нимани хоҳлайсизлар? Ёнингизга ҳокимият ҳассаси билан келишимними ёки мулойимлик руҳидаги севги билан келишимними?

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Сизларнинг орангизда зинокорлик пайдо бўлгани ҳақида овозалар чиқди. Бунинг устига шундай зинокорликки, ҳатто мажусийлар орасида ҳам бундай ҳодиса юз бермаган, яъни сизлардан кимдир отасининг хотинини олибди! \v 2 Сизлар эса бундан мағрурланиб юрибсизлар. Бунинг ўрнига йиғлаб фарёд қилишингиз керак эди, токи шу ишни қилган одам орангиздан чиқариб ташлансин.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Мен эса танам билан сизлардан узоқда бўлсам ҳам, лекин руҳим билан орангизда бўлиб, худди сизларнинг ёнингизда тургандек, аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номидан ҳукм чиқардим: \v 4 Сизларнинг йиғилишингизда менинг руҳим билан биргаликда, Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрати билан \v 5 бундай ишни қилган одамнинг танасини барбод қилиш учун уни шайтонга топшириш керак, токи Раббий Исонинг кунида унинг руҳи нажот топсин.

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки озгина ачитқи бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? \v 7 Шундай қилиб, сизлар янги хамир бўлишингиз учун ўзингизни эски ачитқилардан покланглар, чунки сизлар аслида ачитқисизсизлар. Зеро биз учун қурбон бўлган Масиҳ бизнинг Песаҳимиздир. \v 8 Шунинг учун эски ачитқи, яъни ёвузлик ва бузуқлик ачитқиси билан эмас, балки самимийлик ва ҳақиқат бўлган ачитқисиз нон билан байрам қилайлик.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилманглар, деб ёзган эдим. \v 10 Бироқ умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, талончилари, бутпарастлари билан демоқчи эмас эдим, акс ҳолда, сизлар бу дунёни тарк этишга мажбур бўлар эдингизлар!

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Аммо ўзини биродар, деб атаб, лекин бузуқи, тамагир, бутпараст, ғийбатчи, ичкиликбоз ва талончи бўлиб қолувчилар билан алоқа қилмаслигингиз учун мен сизларга ёзган эдим. Бундай одам билан бирга ҳатто овқат ҳам еманглар. \v 12 Чунки ташқарида бўлганларни ҳукм қилишнинг менга нима кераги бор? Сизлар Жамоат ичида бўлганларни ҳукм қилмайсизларми? \v 13 Ташқарида бўлганларни эса Худо ҳукм қилади. Шундай қилиб, бузуқ кишини орангиздан чиқариб ташланглар.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Сизларда бирининг бошқасига даъвоси бўлганида, муқаддаслар ҳузурида эмас, бетавфиқлар ҳузурида суд қилишга қандай ҳаддингиз сиғди? \v 2 Бу дунёни муқаддаслар ҳукм қилишини наҳотки билмасангизлар? Агар сизлар дунёни ҳукм қиладиган бўлсангизлар, наҳотки бундай аҳамиятсиз ишларни ҳукм қилишга муносиб бўлмасангизлар? \v 3 Биз фаришталарни ҳукм қилишимизни билмайсизларми? Янада кўпроқ, тирикчилик ишларини ҳукм қила олмаймизми?

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Сизлар эса тирикчилик ишлари ҳақида даъволашиб, Жамоат учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган одамларни ўзларингизга қози қилиб қўймоқдасизлар. \v 5 Буларни сизларнинг уялишингиз учун айтяпман. Наҳотки орангизда бирон бир доно киши бўлмаса? Наҳотки у ўз биродарлари орасида қози бўла олмаса? \v 6 Бироқ биродар ўз биродари билан даъволашмоқда-ю, бунинг устига, имонсизлар олдида!

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Ҳар ҳолда, бир-бирингиз билан даъволашишингизнинг ўзи ҳам сизлар учун тамоман мағлубиятдир. Ноҳақликка чидаб туришингиз сизлар учун яхшироқ эмасми? Бирор нарсангиздан маҳрум бўлиб қолишингиз сизлар учун яхшироқ эмасми? \v 8 Лекин сизлар ўз биродарларингизга ноҳақлик қилиб, улардан тортиб оляпсизлар.

1
06/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Ноҳақлар Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмасликларини билмайсизларми? Алданманглар: на бузуқлар, на бутпарастлар, на зинокорлар, на эркак-фоҳишлар, на баччабозлар, \v 10 на ўғрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ғийбатчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигини мерос қилиб олмайдилар. \v 11 Сизларнинг баъзиларингиз ҳам шундай эдингизлар, лекин Раббий Исо Масиҳнинг номи ҳамда Худойимизнинг Руҳи билан ювилдингизлар, муқаддасландингизлар ва оқландингизлар.

1
06/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Менга ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Менга ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса менинг устимдан ҳукмрон бўлмаслиги керак. \v 13 Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учундир, аммо Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Тана эса зино учун эмас, лекин Раббий учундир, Раббий эса тана учундир.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Раббийни тирилтирган Худо бизни ҳам Ўз қудрати билан тирилтиради. \v 15 Сизларнинг таналарингиз Масиҳнинг аъзолари эканлигини билмайсизларми? Шундай қилиб, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилар эканманми? Йўқ, асло!

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Фоҳиша билан қовушган одам у билан бир тан бўлишини билмайсизларми? Чунки: “Иккови бир тан бўлади”,- деб айтилган. \v 17 Раббий билан бирлашган эса У билан бир руҳ бўлади.

1
06/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Зинодан қочинглар! Инсон қиладиган ҳар қандай гуноҳ танадан ташқарида бўлади, зино қилувчи эса ўз танасига қарши гуноҳ қилади.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Энди нима? Таналарингиз сизлар Худодан қабул қилган ва ичингизда бўлган Муқаддас Руҳнинг маъбади эканлигини билмайсизларми? Энди сизлар ўзингизники эмассизлар, \v 20 чунки сизлар қимматбаҳо нарх билан сотиб олингансизлар. Шунинг учун Худоники бўлган танангиз ва руҳингизда Худони улуғланглар.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Энди, сизлар менга ёзган нарсаларга келсак, одам учун аёлга тегмаслик яхшидир. \v 2 Аммо зино қилмаслик учун ҳар бир эркакнинг ўз хотини бўлсин ва ҳар бир аёлнинг ўз эри бўлсин.

1
07/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Эр ўз хотинига нисбатан ҳамда хотин ўз эрига нисбатан керак бўлган илтифотни кўрсатсин. \v 4 Хотин танаси устидан ўзи эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай эр танаси устидан ўзи эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.

1
07/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Бир-бирингиздан бош тортманглар. Агар фақат ўзаро келишсангиз, унда ўзингизни рўза ва ибодатга бағишлаш учун вақтинча айириб туринглар. Кейин эса яна бирга бўлинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан шайтон сизларни васваса қилмасин. \v 6 Бироқ буни мен буйруқ каби эмас, лекин ижозат каби айтяпман. \v 7 Чунки ҳамма одамлар мен каби бўлишларини хоҳлар эдим. Лекин ҳар бир киши Худодан олган ўз инъомига эгадир: бирисида бундай бўлса, бошқасида ўзгачадир.

1
07/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Никоҳда бўлмаганларга ва бева хотинларга айтаман: мен каби қолсалар, улар учун яхшидир. \v 9 Аммо ўзларини тута олмасалар, турмуш қурсинлар. Зеро ҳирсдан ёнишдан кўра турмуш қуриш яхшироқдир.

1
07/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Никоҳда бўлганларга эса мен эмас, балки Раббий буюради: хотин эридан ажралмасин, \v 11 агарда ажралса, эрсиз қолсин ёки ўз эри билан ярашсин. Эр ҳам ўз хотинини қўйиб юбормасин.

1
07/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бошқаларга эса Раббий эмас, балки мен айтяпман: агар бирор биродарнинг имонсиз хотини бўлса-ю, у эри билан яшашга рози бўлса, унда эри хотинини қўйиб юбормасин. \v 13 Шунингдек, бирон хотиннинг имонсиз эри бўлса-ю, у хотини билан яшашга рози бўлса, унда хотин эрини ташлаб кетмасин. \v 14 Чунки имонсиз эр имонли хотини орқали муқаддасланади ва имонсиз хотин имонли эри орқали муқаддасланади. Акс ҳолда, сизларнинг фарзандларингиз нопок бўлар эди, энди эса муқаддасдир.

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Агарда имонсиз ажралмоқчи бўлса, унда ажралаверсин. Бундай ҳолда, биродар ёки опа-сингил имонсизга боғланган эмасдир. Худо бизни тинчликка даъват этган. \v 16 Эй, хотин, эрингни қутқармаслигингни қаердан биласан? Ёки, эй, эр, хотинингни қутқармаслигингни қаердан биласан?

1
07/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунинг учун ҳар ким Худо унга қандай белгилаган бўлса, Раббий уни қандай ҳолатда даъват этган бўлса, шундай юраверсин. Мен барча Жамоатларда шундай буйруқ беряпман. \v 18 Кимдир хатна бўлган ҳолатда даъват этилган бўлса, яширмасин. Кимдир хатна бўлмаган ҳолатда даъват этилган бўлса, хатна қилинмасин. \v 19 Хатна ҳеч нарса эмас, хатнасизлик ҳам ҳеч нарса эмас, балки ҳамма нарса Худонинг амрларига риоя қилишдир.

1
07/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, шу ҳолатда қолаверсин. \v 21 Қул бўлиб даъват этилган бўлсанг, бу ҳақида ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкониятинг бўлса, унда фурсатдан фойдалангин. \v 22 Чунки Раббий кимни қуллик ҳолатида даъват этган бўлса, у Раббийнинг озод одамидир. Худди шундай озодлик ҳолатида даъват этилган одам Масиҳнинг қулидир. \v 23 Сизлар қимматбаҳо нарх билан сотиб олингансизлар инсонларнинг қули бўлманглар. \v 24 Шундай қилиб, биродарлар, ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, Худонинг қаршисида шундай қолаверсин.

1
07/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Қизлик ҳолатида қолиш ҳақида Раббимдан бирор амр олганим йўқ. Лекин мен Раббийга содиқ бўлиш учун Ундан раҳм-шафқат топган одам сифатида шундай маслаҳат бераман. \v 26 Мен ўйлайманки, ҳозирги қийинчиликлар сабабли инсоннинг шундай ҳолатда қолиши яхшидир:

1
07/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Хотинга боғланганмисан? Ажралишни излама. Хотинсиз қолдингми? хотин излама. \v 28 Бироқ уйлансанг ҳам, гуноҳ қилган бўлмайсан. Шунингдек, қиз ҳам турмушга чиқса, гуноҳ қилган бўлмайди. Лекин бундайлар тананинг қайғуларига дучор бўладилар, мен эса сизларга ачинаман.

1
07/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Биродарлар, мен сизларга айтаманки, вақт энди қисқа, шунинг учун хотинли бўлганлар, хотини йўқдай бўлишлари керак, \v 30 йиғлаётганлар йиғламаётгандай ва қувонаётганлар қувонмаётгандай, сотиб олаётганлар эга бўлмаётгандай, \v 31 бу дунёдан фойдаланаётганлар фойдаланмаётгандай бўлишлари керак, чунки бу дунёнинг қиёфаси ўтиб кетмоқда!

1
07/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Мен эса сизларнинг ташвишсиз бўлишингизни хоҳлайман. Уйланмаган одам Раббийни қандай рози қилишни ўйлаб, Раббийга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. \v 33 Аммо уйланган одам хотинини қандай рози қилишни ўйлаб, дунёга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. \v 34 Эрли хотин билан эрга тегмаган қиз орасида ҳам фарқ бор: бокира қиз танаси ва руҳи билан муқаддас бўлиш учун, Раббийни қандай рози қилишни ўйлаб, Унга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. Лекин эрли хотин эрини қандай рози қилишни ўйлаб, дунёга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради.

1
07/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Буни мен сизларга кишан солиш учун эмас, аксинча, сизларнинг манфаатингиз учун айтяпман, токи сизлар иффатли бўлиб, чалғимасдан Раббийга бағишланган бўлинглар.

1
07/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Агар бирор киши ўз бокира қизининг етук ёшида шундайлигича қолишини номаъқул, деб ҳисобласа, хоҳлаганидек қилсин, у гуноҳ қилган бўлмайди. Бундайлар турмушга чиқсинлар. \v 37 Бироқ ким ўз юрагида оғишмай мустаҳкам турса, ҳамда муҳтожликка эга бўлмай, аммо ўз иродасига ҳоким бўлиб, ўз бокира қизини шундай сақлашга қарор қилган бўлса, у одам яхши иш қилган бўлади. \v 38 Шундай қилиб, ўз бокира қизини эрга берган одам яхши иш қилган бўлади. Эрга бермаган эса янада яхшироқ иш қилган бўлади.

1
07/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Хотин эри ҳали тирик бўлганида, қонун бўйича унга боғланган бўлади. Агар эри ўлса, унда у истаган кишига турмушга чиқиш учун озоддир. Фақат ўша киши Раббийга тегишли бўлиши шарт. \v 40 Бироқ маслаҳат берганимдек, хотин ёлғиз қолса, у бахтлироқ бўлади. Ўйлайманки, менда ҳам Худонинг Руҳи бор.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бутларга бағишланган қурбонлик таомлари ҳақида биз биламиз, чунки ҳаммамиз билимга эгамиз. Лекин билим мағрурлантиради, севги эса барпо қилади. \v 2 Кимдир бирон нарсани биламан, деб ўйласа, у ҳали ҳеч нарсани билиши керак бўлган даражада билмайди. \v 3 Лекин ким Худони севса, у Худо томонидан таниб билингандир.

1
08/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Шундай қилиб, бутларга бағишланган қурбонлик таомларини ейиш ҳақида биз биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмасдир. Ягона Худодан бошқа худо йўқдир. \v 5 Чунки еру осмонда худо, деб аталадиган зотлар бор бўлса ҳам (зеро кўп “худолар” ва кўп илоҳлар ҳам бор), \v 6 бироқ бизнинг Ота Худойимиз ягонадир, ҳамма нарса Ундандир ва биз У учунмиз. Шунингдек, бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ ягонадир, ҳамма нарса У орқали яратилган, биз ҳам У орқалимиз.

1
08/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Лекин бундай билимнинг борлиги ҳаммада ҳам эмас. Баъзилар ҳозиргача ҳам бутларни тан оладиган виждони билан бутга бағишланганни ейдилар. Уларнинг виждони эса заиф бўлгани учун булғанади.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Овқат эса бизни Худога яқинлаштирмайди. Чунки есак ҳам, ҳеч нарса орттирмаймиз; емасак ҳам, ҳеч нарса йўқотмаймиз. \v 9 Бироқ сизларнинг бу озодлигингиз заиф бўлганларга васваса бўлмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар. \v 10 Чунки агар бирор киши билимга эга бўлган сени бутхонада бутга бағишланган қурбонлик таомини еб ўтирганингни кўрса, унда унинг заиф виждони уни ҳам бутга бағишланганни ейишга мойил қилмайдими?

1
08/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Шундай қилиб, сенинг билиминг туфайли ана шу заиф биродар ҳалок бўлади. У учун эса Масиҳ ўлган. \v 12 Шу тарзда биродарларингизга қарши гуноҳ қилиб, уларнинг заиф виждонини жароҳатлаганингизда, сизлар Масиҳга қарши гуноҳ қиласизлар. \v 13 Шунинг учун агар мен ейдиган овқат биродаримни васвасага солса, унда ўз биродаримни васвасага солмаслик учун мутлақо гўшт емайман.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мен ҳаворий эмасманми? Мен эркин эмасманми? Раббимиз Исо Масиҳни кўрган эмасманми? Сизлар Раббимда қилган меҳнатим эмасмисизлар? \v 2 Агар бошқалар учун мен ҳаворий бўлмасам, сизлар учун ҳаворийдирман, чунки менинг ҳаворийлигимнинг муҳри Раббийда бўлган сизларсиз.

1
09/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Мени синаётганларга қарши менинг ҳимоям шундайдир! \v 4 Наҳотки бизнинг еб-ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса? \v 5 Наҳотки бизнинг ҳам бошқа ҳаворийлар, Раббий Исонинг укалари ва Кифага ўхшаб, имонли бир хотинни ўзимизга умр йўлдош қилиб олишга ҳуқуқимиз бўлмаса? \v 6 Ёки фақат мен ва Барнабо ишламаслик ҳуқуқидан маҳруммизми?

1
09/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Ким ўз ҳисобидан аскарлик қилади? Ким ток ўтқазиб, унинг мевасидан емайди? Ким пода боқиб, поданинг сутини ичмайди? \v 8 Мен буни фақат инсонларга оид айтяпманми? Қонун ҳам шуни айтмаяптими?

1
09/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Зеро Мусонинг Қонунида ёзилган: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсма”. Худо ҳўкизлар ҳақида ғамхўрлик қиляптими \v 10 ёки У буни шахсан биз учун айтяптими? Шубҳасиз, булар биз учун ёзилган, чунки ер ҳайдаётган умид билан ҳайдаши керак ва ғалла янчаётган ўз улушини олиш умиди билан ишлаши керак. \v 11 Агар биз сизларнинг ҳаётингизга руҳий нарса экиб, сизлардан моддий нарсани ўриб олсак, бу катта ишми?

1
09/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Агар бошқалар сизларнинг устингиздан ҳокимиятга эга бўлсалар, биз кўпроқ эга эмасмизми? Бироқ биз бу ҳокимиятдан фойдаланмадик. Аксинча, Масиҳнинг Хушхабарига тўсиқ қўймаслик учун ҳаммасига бардош бериб чидамоқдамиз. \v 13 Билмайсизларми, руҳонийлик қилувчилар маъбаддан озиқланадилар ва қурбонгоҳ олдида хизмат қилувчилар қурбонгоҳдан улуш оладилар. \v 14 Худди шундай, Раббий ҳам Хушхабарни воизлик қилувчиларга бу меҳнатдан кун кечиришларини буюрган.

1
09/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Лекин мен шу нарсаларнинг ҳеч биридан фойдаланмадим. Менга шундай қилишлари учун буларни ёзаётганим йўқ, чунки кимдир мени бу мақтовимдан маҳрум қилишидан кўра, мен учун ўлишим афзалроқдир. \v 16 Агарда мен Хушхабарни воизлик қилсам ҳам, бу билан мақтанишимга асос йўқ, чунки бу менинг зиммамга юкланган мажбуриятдир. Аммо Хушхабарни воизлик қилмасам, менинг ҳолимга вой!

1
09/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Чунки агар мен буни ихтиёрий равишда қилсам, шунда мукофотга эга бўламан. Лекин буни ўз иродамга қарши қилаётган бўлсам, унда менга топширилганини бажараётган бўламан, холос. \v 18 Бу ҳолда менга қандай мукофот бўлади? Мукофотим эса шундай: Хушхабарни воизлик қилаётганимда, Масиҳнинг Хушхабарини маошсиз тарқатиб, Хушхабарда эга бўлган ҳуқуқларимдан фойдаланмаяпман.

1
09/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Мен ҳамма одамлардан озод бўлсам ҳам, кўпроқ одамга эришиш учун ўзимни ҳаммага қул қилдим. \v 20 Мен яҳудийларга эришиш учун яҳудийларга яҳудийдек бўлдим. Мен Қонун остида бўлганларга эришиш учун уларга Қонун остида бўлгандек бўлдим.

1
09/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Мен қонунсизларга эришиш учун уларга қонунсиздек бўлдим, лекин мен Худо олдида қонунсиз эмасман, аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. \v 22 Мен заиф бўлганларга эришиш учун заифларга заифдек бўлдим. Шундай қилиб, мен баъзиларни қутқарай, деб ҳамма учун ҳамма нарса бўлдим. \v 23 Буни мен Хушхабар учун қиляпман, токи унинг шериги бўлайин.

1
09/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Наҳотки билмасангизлар, масофага югураётганларнинг ҳаммаси югуради-ю, аммо бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам мукофот олиш учун югуринглар. \v 25 Мусобақада курашадиган ҳар бир одам ўзини ҳамма нарсадан тияди. Улар буни чирийдиган тож олиш учун, биз эса чиримайдиган тож олиш учун қиламиз. \v 26 Шунинг учун мен ҳам мақсадсиз югураётгандай югурмаяпман, ҳавони ураётгандай муштламаяпман, \v 27 лекин ўз танамни бўйсундириб, ўзимга қул қиляпман, токи бошқаларга воизлик қилиб, ўзим нолойиқ, деб топилмайин.

1
10/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Эй, биродарларим, сизлар бу ҳақида билимсиз қолишингизни хоҳламайман: оталаримизнинг ҳаммаси булут остида бўлган эдилар ва денгизнинг ўртасидан ўтган эдилар. \v 2 Уларнинг ҳаммаси булут ва денгизда Мусога чўмган эдилар. \v 3 Ҳаммаси бир хил руҳий озуқани ейишди. \v 4 Ҳаммаси бир хил руҳий ичимликни ичишди, чунки улар келажакда келаётган руҳий Қоятошдан ичдилар. Қоятош эса Масиҳ эди.

1
10/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Лекин Худо уларнинг кўпларига илтифот қилмади, зеро улар саҳрода йўқ қилиндилар. \v 6 Улар ёвузликка ҳирс қўйганларидай, биз ҳам ёвузликка ҳирс қўймаслигимиз учун улар бизга намуна бўлдилар.

1
10/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Улардан баъзилари бутпараст бўлганларидай, сизлар ҳам бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида шундай ёзилган: “Халқ еб-ичишга ўтирди ва ўйнагани турди”. \v 8 Улардан баъзилари зинокорлик қилганларидай, зинокорлик қилмайлик, чунки бир кунда улардан йигирма уч минг киши ҳалок бўлди.

1
10/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Улардан баъзилари Худони васваса қилганларидай, Масиҳни васваса қилмайлик, чунки улар илонлардан ҳалок бўлдилар. \v 10 Улардан баъзилари нолиганларидай, нолиманглар, чунки улар қирғин қилувчидан ҳалок бўлдилар.

1
10/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Буларнинг ҳаммаси уларда намуна сифатида содир бўлган. Бизга эса, замоннинг охирига етганларга булар огоҳлантириш учун ёзиб қолдирилган. \v 12 Шунинг учун мустаҳкам турибман, деб ўйлаётган киши йиқилмаслиги учун эҳтиёт бўлсин. \v 13 Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келган эмас. Худо эса содиқдир, У кучингиз етмаган васвасага тушишга йўл қўймайди, лекин васваса пайтида бардош беришингиз учун халос бўлиш йўлини ҳам беради.

1
10/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шундай қилиб, севганларим, бутпарастликдан қочинглар. \v 15 Мен сизларга буни фаросатлиларга айтгандай айтяпман. Сўзларим ҳақида ўзларингиз мулоҳаза қилинглар. \v 16 Биз дуо қилаётган “барака косаси” Масиҳнинг қонига дахлдор бўлиш эмасми? Биз синдираётган нон Масиҳнинг Танасига дахлдор бўлиш эмасми? \v 17 Шундай қилиб, битта нон бутун бўлганидек, биз ҳам кўпчилик бўлиб, битта танамиз, чунки ҳаммамиз битта нонда иштирок этамиз.

1
10/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Эски Аҳдаги Исроилга бир қаранглар: қурбонликни еган руҳонийлар қурбонгоҳга дахлдор бўлмаганларми? \v 19 Мен нима демоқчиман ўзи? Бут бирор аҳамиятга эгами? Ёки бутга бағишланган қурбонликнинг бирор аҳамияти борми?

1
10/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Йўқ, аммо мажусийлар қурбонлик келтирганларида, Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирадилар. Мен эса сизларнинг жинлар билан алоқада бўлишингизни хоҳламайман. \v 21 Сизлар ҳам Раббий косасидан, ҳам жинлар косасидан ича олмайсизлар. Сизлар ҳам Раббий дастурхонида, ҳам жинлар дастурхонида иштирок эта олмайсизлар. \v 22 Наҳотки биз Раббийнинг рашкини келтирсак? Наҳотки биз Ундан кучли бўлсак?

1
10/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Менга ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Менга ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам барпо қилмайди. \v 24 Ҳар бир киши ўзининг эмас, балки бошқанинг манфаатини изласин.

1
10/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Виждонингиз хотиржам бўлиши учун бозорда сотиладиган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар. \v 26 Чунки ер юзи ва уни тўлдириб турган ҳамма нарса Раббийникидир. \v 27 Агар имонсизлардан кимдир сизларни меҳмонга таклиф этса, сизлар эса боришни хоҳласангизлар, унда виждонингиз хотиржам бўлиши учун олдингизга қўйилган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар.

1
10/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Агар кимдир сизларга: “Бу бутга бағишланган қурбонлик”,- деб айтса, унда буни сизларга айтган киши ҳақи ва виждон хотиржамлиги учун еманглар. Чунки биз биламизки, ер юзи ва уни тўлдириб турган ҳамма нарса Раббийникидир. \v 29 Виждон деганимда ўзимнинг эмас, балки бошқанинг виждонини назарда тутяпман. Чунки нима учун бошқа кишининг виждони туфайли менинг эркинлигим ҳукм этилиши керак? \v 30 Агар мен иноят бўйича иштирок этаётган бўлсам, унда нега миннатдорчилик билдирганим учун маҳкум бўлишим керак?

1
10/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худонинг шуҳрати учун қилинглар. \v 32 На яҳудийларни, на юнонларни, на Худонинг Жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар. \v 33 Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, балки кўпларнинг манфаатини излайман. Улар нажот топишлари учун мен ҳаммага ҳамма нарсада маъқул бўлишга ҳаракат қилмоқдаман.

1
11/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мен Масиҳга тақлид қилганимдай, сизлар ҳам менга тақлид қилинглар. \v 2 Биродарларим, мен сизларни мақтаяпман, чунки сизлар ҳамма нарсада мени эслаяпсизлар ва мен сизларга анъаналарни топширганимдай, худди шундай буларга риоя қиляпсизлар. \v 3 Яна шуни билишингизни истайманки, ҳар бир эркакнинг боши Масиҳ, хотиннинг боши эркак, Масиҳнинг боши эса Худодир. \v 4 Бошини ёпиб ибодат қилаётган ёки пайғамбарчилик қилаётган ҳар бир эркак ўз бошини шарманда қилади.

1
11/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Бошини ёпмасдан ибодат қилаётган ёки пайғамбарчилик қилаётган ҳар бир хотин ўз бошини шарманда қилади, чунки шу тариқа у ўз сочларини қириб ташлаганга ўхшаб қолади. \v 6 Чунки агар хотин бошини ёпмаса, унда сочларини ҳам қирқиб ташласин. Лекин агар хотинга сочларини қирқиб ташлаш ёки қириб ташлаш уят бўлса, унда бошини ёпсин.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More