1 line
981 B
Plaintext
1 line
981 B
Plaintext
\v 32 Мен эса сизларнинг ташвишсиз бўлишингизни хоҳлайман. Уйланмаган одам Раббийни қандай рози қилишни ўйлаб, Раббийга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. \v 33 Аммо уйланган одам хотинини қандай рози қилишни ўйлаб, дунёга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. \v 34 Эрли хотин билан эрга тегмаган қиз орасида ҳам фарқ бор: бокира қиз танаси ва руҳи билан муқаддас бўлиш учун, Раббийни қандай рози қилишни ўйлаб, Унга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. Лекин эрли хотин эрини қандай рози қилишни ўйлаб, дунёга тегишли нарсалар ҳақида қайғуради. |