uz_1co_text_reg/09/24.txt

1 line
918 B
Plaintext

\v 24 Наҳотки билмасангизлар, масофага югураётганларнинг ҳаммаси югуради-ю, аммо бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам мукофот олиш учун югуринглар. \v 25 Мусобақада курашадиган ҳар бир одам ўзини ҳамма нарсадан тияди. Улар буни чирийдиган тож олиш учун, биз эса чиримайдиган тож олиш учун қиламиз. \v 26 Шунинг учун мен ҳам мақсадсиз югураётгандай югурмаяпман, ҳавони ураётгандай муштламаяпман, \v 27 лекин ўз танамни бўйсундириб, ўзимга қул қиляпман, токи бошқаларга воизлик қилиб, ўзим нолойиқ, деб топилмайин.