uz_rut_text_reg/04/13.txt

1 line
793 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 13 Шундай қилиб, Бўаз Рутни хотинликка олди ва у унинг хотини бўлди. Бўаз у билан қовушди, Раббий унга ҳомиладор бўлишга қувват берди ва у ўғил туғди. \v 14 Шунда аёллар Наомига дедилар: “Эндиликда сени яқин қариндошсиз қолдирмаган Раббий муборакдир, унинг исми Исроилда машҳур бўлсин! \v 15 У сен учун ҳаётингни тикловчи ва қариганингда боқувчинг бўлсин. Чунки уни сени севадиган ва сен учун етти ўғилдан аълороқ бўлган келининг туғди”.