uz_rev_text_reg/20/01.txt

1 line
711 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 1 Мен осмондан тушиб келаётган, қўлида тубсизликнинг калити ва катта занжирга эга бўлган бир фариштани кўрдим. \v 2 У аждарни, яъни шайтон ва иблис, деб аталган қадимги илонни олиб, уни минг йилга кишанлаб қўйди. \v 3 Минг йил тамом бўлгунга қадар яна халқларни аврамасин, деб уни тубсизликка улоқтириб, уни қулфлади ва устидан муҳр босди. Шу муддатдан сўнг у бир оз вақтга озод қилиниши керак.