uz_rev_text_reg/18/04.txt

1 line
871 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 4 Мен осмондан гапираётган бошқа бир овозни эшитдим: “Эй, Менинг халқим, у ердан чиқинглар, токи унинг гуноҳларида иштирок этманглар ва унинг яраларига дучор бўлманглар. \v 5 Чунки унинг гуноҳлари осмонгача етди ва Худо унинг ноҳақликларини ёдга олди”. \v 6 Ушбу фоҳиша сизларга қандай қаримта берган бўлса, сизлар ҳам унга шундай қаримта беринглар ва унинг ишларига яраша икки карра қаримта беринглар. У сизларга шароб тайёрлаган қадаҳда, унинг ўзига икки карра тайёрланглар.