uz_rev_text_reg/17/12.txt

1 line
854 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 12 Сен кўрган ўнта шох аслида ўнта подшоҳдир. Улар ҳали шоҳликларини олган эмаслар, аммо подшоҳлар сифатида ҳокимиятни йиртқич ҳайвон билан бирга, бир соатда қўлга киритадилар. \v 13 Улар бир фикрда бўлиб, ўз қудрати ҳамда ҳокимиятларини йиртқич ҳайвонга берадилар. \v 14 Улар Қўзи билан жанг қиладилар ва Қўзи уларни енгади. Чунки У ҳокимларнинг Ҳокими ва подшоҳларнинг Подшоҳидир! У билан бирга бўлганлар эса аслида даъват этилганлар, танланганлар ва содиқлардир”.