Wed Apr 07 2021 17:05:19 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:05:21 -04:00
commit 8536ae0c8e
271 changed files with 327 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худонинг Ўғли Исо Масиҳ хушхабарининг бошланиши. \v 2 Пайғамбарларда ёзилганидек: “Мана, Мен Сенинг юзинг олдидан Сенинг йўлингни тайёрлайдиган Ўз фариштамни юборяпман. \v 3 Саҳрода нидо қилаётганнинг овози: Раббийга йўл тайёрланглар, Унга сўқмоқларни тўғриланглар”.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Яҳё гуноҳлар кечирилиши учун тавба қилишнинг чўмдирилишини воизлик қилиб, саҳрода пайдо бўлди. \v 5 Унинг олдига бутун Яҳудия юрти ва Йерусалимликлар чиқдилар. Ҳаммалари гуноҳларини эътироф этиб, Йордан дарёсида ундан сувга чўмдирилар эдилар. \v 6 Яҳё туя жунидан кийим кийган бўлиб, белига чарм камар боғлаган эди. У чигирткалар ва ёввойи асал ер эди.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 У воизлик қилиб: “Менинг ортимдан мендан қудратлироғи келмоқда,- дер эди,- Мен эгилиб, Унинг пойафзалининг боғичини ечишга лойиқ эмасман. \v 8 Мен сизларни сувга чўмдирдим, лекин У сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради”.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Шундай бўлдики, ўша кунларда Исо Галиледаги Нозара шаҳридан келиб, Йордан дарёсида Яҳёдан сувга чўмдирилди. \v 10 Исо сувдан чиққан заҳоти осмон очилиб, Исонинг устига кабутар каби тушиб келаётган Руҳни кўрди. \v 11 Шунда самодан: ”Сен Менинг севимли Ўғлимсан, Менинг илтифотим Сендадир”,- деган овоз эшитилди.

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бундан сўнг Руҳ Уни дарҳол саҳрога олиб кетди. \v 13 У қирқ кун ўша жойда, саҳрода ёввойи ҳайвонлар билан бирга бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. Фаришталар эса Унга хизмат қилдилар.

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Бироқ Яҳё қамоққа ташланганидан сўнг, Исо Худо Шоҳлигининг хушхабарини воизлик қилиб, Галилега қайтиб келди-да: \v 15 ”Вақти-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди! Тавба қилинглар ва Хушхабарга ишонинглар!”- деди.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 У Галиле денгизи бўйлаб ўтиб кетаётиб, денгизга тўр ташлаётган Шимўн ва унинг укаси Андерни кўриб қолди. Улар эса балиқчи эдилар. \v 17 Исо уларга: “Менинг ортимдан юринглар ва Мен шундай қиламанки, сизлар одамларнинг овчиси бўласизлар”,- деди. \v 18 Шу заҳоти улар тўрларини қолдириб, Унинг ортидан кетдилар.

1
01/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Ўша жойдан бир оз нари ўтиб, Исо қайиқда тўрларини ямаб ўтирган Забадийнинг ўғли Ёқубни ҳамда унинг биродари Юҳаннони кўриб қолди. \v 20 Шунда У дарҳол уларни чақириб олди. Улар эса отаси Забадийни ёлланма ишчилари билан қайиқда қолдириб, Исонинг ортидан кетишди.

1
01/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Улар Кафарнаҳум шаҳрига келгач, У шаббат куни синагогага кириб таълим берди. \v 22 Улар Исонинг таълимотидан ҳайратланар эдилар, чунки У уларга уламолар каби эмас, балки ҳокимият эгасидай таълим берар эди.

1
01/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Уларнинг синагогасида, ичида нопок руҳ бўлган одам бор эди. Руҳ эса қичқириб: \v 24 ”Бизни тарк эт! Бизда нима ишинг бор нозарий Исо? Сен бизни нобуд қилгани келдингми? Сенинг Кимлигингни биламан Худонинг Муқаддасисан”,- деди. \v 25 Лекин Исо унга ман этиб: “Жим бўл ва ундан чиқиб кет”,- деди. \v 26 Шунда нопок руҳ уни ларзага солди ва баланд овоз билан бақириб, ундан чиқиб кетди.

1
01/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Ҳамма шунчалик ҳайратландики, ҳатто бир-бирларидан сўраб: “Бу нима? Қандай янги таълимот бу? У ҳатто нопок руҳларга ҳам ҳокимият билан буюрмоқда ва улар Унга қулоқ солишяпти”,- дедилар. \v 28 Сўнгра тез орада Исо ҳақидаги овоза бутун Галиле юрти бўйлаб тарқалди.

1
01/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Улар синагогадан чиққач, ўша заҳоти Ёқуб ва Юҳанно билан бирга Шимўн ва Андернинг уйига келдилар. \v 30 Шимўннинг қайнонаси иситмалаб ётган эди. Улар эса у ҳақида дарҳол Исога айтдилар. \v 31 У келиб, уни қўлидан ушлаб турғизди ва шу заҳоти иситма уни тарк этди, у эса уларга хизмат қила бошлади.

1
01/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Кеч кириб, қуёш ботаётган маҳалда Исонинг олдига барча касал одамларни ҳамда жинга чалинганларни олиб келдилар. \v 33 Бутун шаҳар эшик олдида йиғилди. \v 34 У ҳар хил касалликлар билан оғриган кўпчиликни шифолади ва кўп жинларни қувиб чиқарди. Жинларга эса гапиришга йўл қўймади, чунки улар Уни билар эдилар.

1
01/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Эртаси куни саҳарда, тонг ёришмасдан олдин туриб, Исо ташқарига чиқди ва хилват жойга бориб, у ерда ибодат қилди. \v 36 Сўнгра Шимўн ва у билан бирга бўлганлар Унинг ортидан бордилар. \v 37 Уни топганларидан кейин, улар Унга: “Ҳамма Сени излаяпти”,- дедилар.

1
01/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 У эса уларга: “Яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилайин, чунки Мен ана шу учун келганман”,- деди. \v 39 Шу тариқа Исо бутун Галиле юрти бўйлаб синагогаларда воизлик қилди ва жинларни қувиб чиқарди.

1
01/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Бир мохов Унинг олдига келиб, Унинг олдида тиз чўкди-да: “Агар Сен истасанг, мени поклашинг мумкин”,- деб Ундан ўтинди. \v 41 Исо раҳми келиб, қўлини чўзди ва унга тегиниб: “Истайман, поклангин”,- деди унга. \v 42 Исо шундай деган заҳоти моховлик уни тарк этди ва у покланди.

1
01/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Исо уни жиддий огоҳлантирди-да, дарҳол уни жўнатиб, \v 44 унга: “Қарагин, ҳеч кимга ҳеч нарса демагин, лекин бориб, руҳонийга ўзингни кўрсат ва покланганинг учун Мусо буюрган нарсаларни олиб бор, токи уларга гувоҳлик бўлсин”,- деди.

1
01/45.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 45 Лекин у чиқиб, бўлган воқеа ҳақида шу қадар кўп овоза қилиб сўзлай бошлади. Натижада Исо шаҳарга бошқа очиқ кира олмай қолди, аммо ташқарида овлоқ жойларда бўлди. Халқ эса Унинг олдига ҳамма жойдан кела бошлади.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бир неча кундан сўнг У яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг уйда эканлиги маълум бўлгач, \v 2 дарҳол шу қадар кўпчилик йиғилдики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади. Исо эса уларга сўзни воизлик қилар эди.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда тўрт киши бир шол одамни кўтариб, уни Исонинг олдига олиб келишга уриндилар. \v 4 Бироқ халойиқнинг зичлиги туфайли Исонинг олдига яқинлаша олмасдан, У бўлган уйнинг томини очдилар. Кейин туйнук тешиб, шол одам ётган тўшакни туширдилар.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Исо уларнинг имонини кўрганида, шол одамга: “Ўғлим, сенинг гуноҳларинг кечирилди”,- деди. \v 6 Ўша жойда эса баъзи уламолар ўтирган эдилар. Улар ўз юракларида: \v 7 “Нега У бундай куфрлик қилмоқда? Худодан бошқа ким гуноҳларни кечира олади?”- деб фикр юритар эдилар.

1
02/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Исо шу лаҳзада Ўз руҳи билан уларнинг ўзларича шундай фикр юритаётганларини тушуниб, уларга деди: “Нима учун сизлар юракларингизда бундай фикрлаяпсизлар? \v 9 Нима осонроқ? Шол одамга: Сенинг гуноҳларинг кечирилди,- деб айтишми, ёки: Ўрнингдан тур ва тўшагингни олиб юр,- дейишми?

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимиятига эга эканлигини билиб олишингиз учун,- (Исо шол одамга деди),- \v 11 Сенга айтаман: Ўрнингдан тур, тўшагингни ол ва уйингга бор”. \v 12 Шу заҳоти у ўрнидан турди ва тўшагини олиб, ҳамманинг қаршисида чиқиб кетди. Шунда уларнинг барчалари ҳайратланиб: “Биз ҳеч қачон бунақасини кўрмаганмиз”,- деб Худони шарафладилар.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Исо яна денгиз бўйига чиқди ва бутун халқ Унинг олдига тўпланди. У эса уларга таълим берди. \v 14 Сўнгра У ўтиб кетаётиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Алфей ўғли Левини кўриб қолди ва унга: “Менга эргаш”,- деди. У ўрнидан туриб, Исога эргашди.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Исо Левининг уйида меҳмон бўлиб ўтирганида, кўп солиқчилар ва гуноҳкорлар ҳам Исо ва Унинг шогирдлари билан бирга ўтирар эдилар, чунки улар кўпчилик бўлиб, Исонинг ортидан эргашган эдилар. \v 16 Уламолар ва фарзийлар Унинг солиқчилару гуноҳкорлар билан овқатланиб ўтирганини кўрганларида, Унинг шогирдларига: “Қандай қилиб У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб ичиб ўтирибди?”- дедилар.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Исо буни эшитиб уларга: “Соғлар эмас, балки беморлар шифокорга муҳтождирлар. Мен ҳақ одамларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман”,- деди.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Яҳёнинг ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутар эдилар. Шунинг учун халқ келиб, Унга: “Нима учун Яҳёнинг ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади-ю, лекин Сенинг шогирдларинг рўза тутмайди?”- деди. \v 19 Исо эса уларга: “Куёв улар билан бирга бўлганида, тўйхонадаги йигитлар рўза тута оладиларми?- деди,- Куёв улар билан бирга бўлганида, улар рўза тута олмайдилар.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Лекин шундай кунлар келадики, куёв улардан тортиб олинади, шунда ўша кунларда улар рўза тутадилар. \v 21 Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди, акс ҳолда, тикилган янги мато бўлаги эски кийимни йиртиб юборади ва тешиги янада ёмонроқ бўлади.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Ҳеч ким янги шаробни эски мешларга қуймайди, акс ҳолда, янги шароб эски мешларни ёриб юборади, шунда шароб ҳам тўкилади, мешлар ҳам яроқсиз ҳолга келади. Лекин янги шаробни янги мешларга қуймоқ керак”.

1
02/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Бир шаббат куни Исо буғдой экилган даладан ўтиб кетаётган эди, Унинг шогирдлари эса йўл-йўлакай бошоқларни юла бошладилар. \v 24 Шунда фарзийлар Унга: “Қара, нима учун улар шаббат куни қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляптилар?”- дедилар.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Исо уларга: “Наҳот сизлар, Довуд ва у билан бирга бўлганлар муҳтож бўлганларида ва оч қолганларида, нима қилганларини ҳеч ўқимаган бўлсангизлар? \v 26 У олий руҳоний Абиатарнинг кунларида Худонинг уйига кириб руҳонийлардан бошқа ҳеч ким ейиши мумкин бўлмаган тақдим нонини еганини, ҳамда ўзи билан бирга бўлганларга берганини ўқимаган бўлсангизлар?”- деди.

1
02/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Сўнг уларга: “Одам шаббат куни учун эмас, балки шаббат куни одам учун яратилган. \v 28 Шунинг учун Инсон Ўғли шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир”,- деди.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо яна синагогага кирди, у ерда эса қўли қуриб қолган бир одам бор эди. \v 2 У шаббат куни шифолармикин, деб Уни айблаш учун кузатиб турдилар.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда Исо қўли қуриб қолган одамга: “Ўртага чиқ”,- деди. \v 4 Уларга эса: “Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни қутқаришми ёки ҳалок қилишми?”- деди. Лекин улар индамадилар.

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунда уларга ғазаб билан нигоҳ ташлаб, уларнинг бағритошлигидан қайғурди. Ҳалиги одамга эса: “Қўлингни узат”,- деди. У қўлини узатди ва унинг қўли бошқаси каби соппа-соғ бўлиб қолди. \v 6 Фарзийлар эса ташқарига чиқиб, Исони қандай ҳалок қилиш ҳақида ҳиродчилар билан Унга қарши дарҳол тил бириктирдилар.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Лекин Исо Ўз шогирдлари билан бирга денгиз томон кетди. Шунда Галиледан, Яҳудиядан, \v 8 Йерусалимдан, Идумиядан ва Йорданнинг нариги томонидан бўлган кўпчилик оломон Унга эргашди. Тир ва Сидўннинг атрофида яшайдиган тумонат халқ Исонинг қилаётган ишларини эшитганларида, Унинг олдига келдилар.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Исо одам кўплиги туфайли Уни сиқиб қўймасликлари учун Ўзининг шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни айтди. \v 10 Зеро У кўпларни шифолади, шунинг учун яраларга эга бўлганлар Унга қўл тегизиш учун Уни сиқаётган эдилар.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Нопок руҳлар ҳам Исони кўрганларида, Унинг қаршисида қулаб: “Сен Худонинг Ўғлисан!”- деб бақирар эдилар. \v 12 Лекин Исо Уни ошкор қилишларини уларга қатъий ман этар этди.

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Сўнг У тоққа чиқиб, Ўзи истаганларни чақириб олди. Улар эса Унинг олдига келдилар. \v 14 Шунда Исо Ўзи билан бирга бўлишлари ва уларни воизлик қилишга юбориш учун, \v 15 касалларни шифолаш ва жинларни қувиш ҳокимиятига эга бўлишлари учун улардан ўн иккитасини танлади: \v 16 Петъёр, деб атаган Шимўнни,

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Забадийнинг ўғиллари бўлган, “Воанергес”, яъни “Момақалдироқ ўғиллари”, деб атаган Ёқубни ва укаси Юҳаннони, \v 18 Андерни, Филипни, Бартолмейни, Маттони, Тўмани, Алфей ўғли Ёқубни, Таддейни, рашкчи Шимўнни \v 19 ва Унга хиёнат қиладиган Яҳудо Искариотни танлади.

1
03/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Сўнг Исо уйга келди. Яна шунчалик кўп халойиқ тўпланган эдики, уларга ҳатто нон ейишга ҳам имкон бўлмади. \v 21 Яқинлари буни эшитганларида, Уни олиб кетиш учун келдилар, чунки улар: “У ақлдан озган”,- дер эдилар. \v 22 Йерусалимдан келган уламолар эса: “Унинг ичида Баалзебуб бор ва У жинлар бошлиғининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти”,- дер эдилар.

1
03/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Исо эса уларни ёнига чақириб, уларга масаллар орқали гапира бошлади: “Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади? \v 24 Агар шоҳлик ўз ичидан бўлинса, бу шоҳлик тура олмайди. \v 25 Агар хонадон ўз ичидан бўлинса, бу хонадон тура олмайди.

1
03/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Агар шайтон ўз-ўзига қарши чиқиб бўлинган бўлса, у тура олмайди, лекин унинг куни тугади. \v 27 Ҳеч ким кучли одамнинг уйига кириб, аввал кучли одамни боғламасдан, унинг мол-мулкини талон-тарож қилмайди. Фақат уни боғлаганидан сўнггина уйини талон-тарож қилади.

1
03/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Сизларга ростини айтаманки, инсон ўғиллари қанақа гуноҳлару куфрликлар қилмасинлар-ки, уларга кечирилади. \v 29 Бироқ кимки Муқаддас Руҳга қарши куфрлик қилса, ҳеч қачон кечирилмайди, лекин у абадий маҳкумликка дучор бўлади”. \v 30 Зеро улар: “Унинг ичида нопок руҳ бор”,- дер эдилар.

1
03/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Сўнг Унинг онаси билан укалари келдилар ва ташқарида туриб, Уни чақириш учун одам юбордилар. \v 32 Унинг атрофида кўпчилик одам ўтирган эди. Улар Унга: “Мана, онанг, укаларинг ва сингилларинг ташқарида Сени сўрашяпти”,- дедилар.

1
03/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 У эса уларга жавоб берди: “Ким Менинг онам ёки Менинг укаларим?” \v 34 Сўнгра атрофида ўтирганларга қараб: “Мана, Менинг онам ва укаларим,- деди,- \v 35 чунки кимки Худонинг иродасини бажарса, айнан ўша Менинг укам, синглим ва онамдир“.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо яна денгиз бўйида таълим бера бошлади. Унинг олдига кўпчилик халойиқ йиғилган эди, шунинг учун У денгиздаги қайиқ ичига тушиб ўтирди, бутун халойиқ эса денгиз бўйида қуруқликда эди. \v 2 У масаллар орқали уларга кўп таълим бериб, Ўзининг таълимотида деди:

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 ”Қулоқ солинглар, мана, уруғ сепувчи уруғ сепиш учун чиқди. \v 4 У сепаётганида, баъзилари йўл ёқасига тушди ва само қушлари келиб, буларни чўқиб кетдилар. \v 5 Баъзилари эса кўп тупроғи бўлмаган тошлоқ ерга тушгач, тезда униб чиқди, чунки ер чуқур эмас эди.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Аммо қуёш чиққанида, ниҳоллар сўлиб, илдизи бўлмаганлиги сабабли қуриб қолди. \v 7 Баъзилари тиканлар орасига тушди. Тиканлар эса ўсиб, уруғни бўғиб қўйди ва у ҳосил бермади.

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Бошқалари эса яхши ерга тушди ва униб-ўсиб, баъзилари ўттиз, баъзилари олтмиш, баъзилари юз карра ҳосил берди”. \v 9 Шунда уларга: “Кимнинг эшитишга қулоғи бўлса, эшитсин”,- деди.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Сўнг Исо ёлғиз қолганида, Унинг атрофида бўлганлар ва ўн иккита шогирди Ундан ҳалиги масал ҳақида сўрадилар. \v 11 Бунга У уларга деди: “Сизларга Худонинг Шоҳлигининг сирларини билиш ато қилинган, ташқаридагиларга эса ҳаммаси масалларда бўлади. \v 12 Шунинг учун улар қараб туриб, кўрмайдилар, эшитиб туриб, эшитмайдилар ва англамайдилар; гуноҳлари кечирилиши учун йўлларидан қайтмайдилар”.

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Бундан кейин Исо уларга: “Шу масални тушунмаяпсизларми?- деди,- Унда қандай қилиб сизлар ҳамма масални тушунасизлар? \v 14 Уруғ сепувчи сўз сепади. \v 15 Йўл ёқасидагилар шуларни билдиради: Уларнинг юракларига сўз экилган. Бироқ улар эшитганларида, шу заҳоти шайтон келиб, юракларига экилган сўзни ўғирлайди.

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шу сингари, тошлоқ ерга экилганлар шуларни билдиради улар сўзни эшитганларида, шу заҳоти уни қувонч билан қабул қиладилар, \v 17 бироқ улар илдизи йўқ беқарор одамлардир. Кейинчалик эса, сўз учун қайғу ёки қувғин бўлганида, ўша заҳоти улар васвасага тушадилар.

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Тиканлар орасига экилганлар сўзни эшитганларни билдиради. \v 19 Бироқ бу дунёнинг ташвишлари, бойлик билан алданиш ва бошқа ҳаваслар уларнинг ичларига кириб, сўзни бўғиб қўяди ва у беҳосил бўлади. \v 20 Яхши ерга экилганлар шуларни билдиради: Улар сўзни эшитиб қабул қилишади ва баъзилари ўттиз, баъзилари олтмиш, баъзилари юз карра ҳосил келтиради”.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Исо уларга деди: “Шамни идишнинг ёки тўшакнинг остига қўйиш учун олиб келадиларми? У шамдоннинг устига қўйиш учун эмасми? \v 22 Ошкор бўлмайдиган бирор яширин нарса йўқ, юзага чиқмайдиган ҳеч сирли нарса йўқ. \v 23 Кимнинг эшитишга қулоғи бўлса, эшитсин!”

1
04/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Сўнг уларга: “Нима эшитаётганингизга диққат қилинглар,- деди,- Қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, шундай ўлчов билан сизларга ўлчанади ва сизларга, эшитаётганларга, янада қўшиб берилади. \v 25 Чунки кимда бор бўлса, унга берилади, кимда йўқ бўлса, ундан ҳатто бори ҳам тортиб олинади”.

1
04/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 У деди: “Худонинг Шоҳлиги бир одамнинг уруғни ерга ташлагани кабидир. \v 27 У ухлайди, кечасию кундузи туради ва қандай қилиб уруғ униб-ўсиб чиққанини у билмайди. \v 28 Зеро ер ўз-ўзидан ҳосил келтиради: олдин кўкат, кейин бошоқ, ундан кейин бошоқда тўла дон. \v 29 Лекин ҳосил етилганида, шу заҳоти ўроқ солади, чунки ўрим вақти келди”.

1
04/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Сўнг У яна деди: “Худонинг Шоҳлигини нимага ўхшатамиз? Ёки уни қандай масал билан тасвирлаймиз? \v 31 У худди хантал уруғининг дони кабидир. У ерга экилаётганида, ердаги барча уруғлардан кичик бўлади. \v 32 Лекин экилгандан кейин ўсиб чиқиб, барча кўкатлардан катта бўлади. У улкан шохлар чиқарадики, ҳатто само қушлари унинг сояси остида паноҳ топадилар”.

1
04/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Шундай қилиб, улар эшита олганларича, у уларга сўзни шу сингари кўп масаллар орқали воизлик қилди. \v 34 Аммо уларга масалларсиз гапирмас эди. Бироқ У ёлғиз қолганида, У шогирдларига ҳаммасини тушунтириб берар эди.

1
04/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Ўша куни кеч кираётганида, Исо уларга: “Нариги томонга ўтамиз”,- деди. \v 36 Улар халойиқни қўйиб юборганларидан сўнг, У ўтирган қайиқда Уни ўзлари билан олиб кетдилар. Ўша жойда У билан бирга бошқа қайиқлар ҳам бор эди. \v 37 Шунда кучли бўрон кўтарилди ва унинг тўлқинлари қайиққа шундай урилдики, у сувга тўла бошлади.

1
04/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Исо қайиқнинг орқа қисмида ёстиқда ухлаб ётар эди. Улар Уни уйғотиб Унга: “Устоз! Бизнинг ҳалок бўлаётганимиз билан ишинг йўқми?”- дедилар. \v 39 У ўрнидан туриб, шамолга ман этди ва денгизга: “Жим бўл, тинчлан”,- деди. Шунда шамол тўхтади ва чуқур сукунат бўлди.

1
04/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Исо уларга: “Нега бундай қўрқоқсизлар? Нима учун имонингиз йўқ?”- деди. \v 41 Улар эса ўта қўрқиб кетиб, бир-бирларига: “Бу қандай Одамки, ҳатто бўрон ва денгиз ҳам Унга қулоқ солса?”- дедилар.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Улар денгизнинг нариги томонига, Гадара юртига келдилар. \v 2 Исо қайиқдан чиққанида, шу заҳоти қабрлардан чиққан, ичида нопок руҳ бўлган одам Унга дуч келди.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 У қабрларда яшар эди. Ҳеч ким уни ҳатто занжирлар билан ҳам боғлай олмас эди. \v 4 Чунки у кўп марта кишанлару занжирлар билан боғланган бўлиб, лекин занжирларни узиб ташлар ва кишанларни синдирар эди. Уни тийишга эса ҳеч кимнинг кучи етмас эди.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ҳар доим, кечаю кундуз у тоғларда ва қабрларда бақирар ва ўзини тошларга урар эди. \v 6 У Исони узоқдан кўриб қолганида, югуриб келди ва Унга таъзим қилди.

1
05/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Cўнг баланд овоз билан қичқириб: “Эй, Исо, Худойи Таолонинг Ўғли! Худо ҳақи Сендан ўтинаман, мени қийнама”,- деди. \v 8 Зеро Исо унга: “Нопок руҳ, бу одамдан чиқиб кет”,- деган эди.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Исо ундан: “Сенинг исминг нима?“- деб сўради. У жавобан: “Менинг исмим Легион, чунки биз кўпчиликмиз,“- деди. \v 10 Жинлар уларни ўша мамлакатдан қувиб юбормаслиги учун Исога кўп ёлвордилар.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ўша ерда, тоғларга яқин жойда ўтлаб юрган чўчқаларнинг катта подаси бор эди. \v 12 Ҳамма жинлар Унга ёлвориб: “Бизни чўчқаларга жўнат, биз уларнинг ичига кирайлик”,- дедилар. \v 13 Ўша заҳоти Исо уларга ижозат берди. Шунда нопок руҳлар чиқиб, чўчқаларга кирдилар. Пода эса қия жойдан денгизга отилиб, денгизда чўкиб кетди. Чўчқаларнинг сони икки мингталар атрофида эди.

1
05/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шу орада, чўчқаларни боқаётганлар югуриб бориб, бўлган воқеани шаҳар ва қишлоқларда айтиб бердилар. Аҳоли эса нима бўлганини кўриш учун чиқдилар. \v 15 Улар Исонинг олдига келиб, илгари жинга чалинган ва ичида легион бўлган одамни ақли жойида ҳолда, кийиниб ўтирганини кўриб, қўрқиб кетдилар.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Буни кўрганлар, илгари жинга чалинган одам қандай кутулганини ва чўчқалар билан нима содир бўлганини уларга айтиб бердилар. \v 17 Шунда улар Исодан уларнинг ҳудудларидан кетишини ўтина бошладилар.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Исо қайиққа кираётганида, жинга чалинган одам У билан бирга бўлишни сўради. \v 19 Лекин Исо унга ижозат бермасдан, унга: “Уйингга, яқинларингнинг олдига бориб, Раббий сен учун нақадар буюк ишларни қилганини ва сенга раҳм-шафқат кўрсатганини уларга айтиб бергин”,- деди. \v 20 Шунда у бориб, Исо унга нақадар буюк иш қилганини Декаполисда эълон қила бошлади ва ҳамма ҳайратга тушди.

1
05/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Исо қайиқда яна нариги қирғоққа ўтганида, кўп халойиқ Унинг олдига йиғилди, У эса денгиз бўйида эди. \v 22 Шу пайт Унинг олдига синагоганинг бошлиқларидан бири Яир исмли бир одам келди. У Исони кўргач, Унинг оёқларига йиқилди ва \v 23 Ундан қаттиқ ўтиниб: “Менинг қизим ўлим тўшагида ётибди, у соғайиб кетиши учун келиб, унга қўлларингни қўйгин”,- деди. \v 24 Исо у билан бирга кетди. Унинг ортидан кўп халқ эргашиб, Уни сиқиб қўйдилар.

1
05/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 У ерда эса ўн икки йилдан буён қон кетишидан азобланаётган бир аёл бор эди. \v 26 У кўп шифокорлардан анча қийналган ва бор мол-мулкини сарфлаган, аммо аҳволи яхшиланмасдан, аксинча, янада оғирлашиб кетган эди. \v 27 У Исо ҳақида эшитганида, оломон ичидан Унинг орқасидан келиб, Унинг кийимига қўл тегизди,

1
05/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 чунки у: “Агар мен ҳеч бўлмаса, Унинг кийимига қўл тегизсам, соғайиб кетаман”,- деган эди. \v 29 Шу лаҳзада ундан қон кетиши тўхтади. У касаллигидан шифо топганини ўз танасида ҳис қилди.

1
05/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Исо ҳам шу заҳоти Ўзидан куч чиққанини билиб, халққа ўгирилди-да: “Ким Менинг кийимимга қўл тегизди?”- деди. \v 31 Шогирдлари эса Унга дедилар: “Халқ Сени сиқиб турганини кўриб турибсан-у, яна Сен: Ким Менга қўл тегизди, дейсанми?” \v 32 Лекин У ким бундай қилганини кўриш учун атрофга қаради.

1
05/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Аёл эса ўзида нима содир бўлганини билиб, қўрқув ва титроқ билан келди ва Унинг қаршисида йиқилиб, бор ҳақиқатни Унга айтиб берди. \v 34 Шунда Исо аёлга: “Қизим, сенинг имонинг сени қутқарди, тинчлик билан боргин ва дардингдан фориғ бўлгин”,- деди.

1
05/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 У ҳали гапириб турганида, синагога бошлиғининг уйидан одам келиб: “Қизинг ўлди, нега яна Устозни безовта қиляпсан?”- деди.

1
05/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Исо бу айтилган сўзларни эшитганида, синагога бошлиғига: “Қўрқма, фақат ишонгин”,- деди. \v 37 Сўнг Петъёр, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннодан ташқари ҳеч кимга Ўзининг ортидан боришига рухсат бермади. \v 38 У синагога бошлиғининг уйига келиб, шовқинни, йиғлаётганларни ва дод-фарёд қилаётганларни кўрди.

1
05/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Исо эса ичкарига кириб уларга: “Нима учун сизлар бундай саросимага тушиб йиғлаяпсизлар? Қиз ўлгани йўқ, лекин ухлаяпти”,- деди. \v 40 Улар эса Уни мазах қилиб кулдилар. Лекин У ҳаммани ташқарига чиқариб юбориб, қизнинг отасини, онасини ва Ўзи билан бирга бўлганларни олиб, ичкарига, қиз ётган жойга кирдилар.

1
05/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Шунда У қизнинг қўлидан тутиб унга: “Талифа куми”,- деди. (Бунинг таржимаси: “Қизча, сенга айтаман, ўрнингдан тур” демакдир). \v 42 Қизча шу заҳоти ўрнидан туриб, юра бошлади, чунки у ўн икки ёшда эди. Буни кўриб турганлар ўта кучли ҳайратландилар. \v 43 Исо уларга бу ҳақида ҳеч ким билмаслиги кераклигини жиддий уқтирди ва унга ейиши учун бирор нарса беришларини буюрди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо ўша ердан чиқиб, Ўз шаҳрига келди. Унинг шогирдлари эса Унинг ортидан эргашдилар. \v 2 Шаббат куни келганида, У синагогада таълим бера бошлади. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги эса ҳайратланиб дедилар: “Буларни У қаердан олган? Унга нақадар донолик берилган-ку!? Қандай қилиб шу қудратли мўъжизалар Унинг қўллари билан амалга оширилмоқда? \v 3 У Мирйамнинг Ўғли ва Ёқубнинг, Йошийаҳнинг, Яҳудонинг, Шимўннинг акаси бўлган дурадгор эмасми? Унинг сингиллари ҳам шу ерда, бизнинг орамизда эмасми?” Шундай қилиб, улар У ҳақида васвасага тушдилар.

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Исо эса уларга: “Пайғамбар ўз ватанидан, ўз қариндошлари ва хонадонидан бошқа ерда ҳурмат-иззатсиз бўлмайди”,- деди. \v 5 Бинобарин, У ўша ерда ҳеч қандай мўъжиза ярата олмади. Фақатгина бир неча беморларга қўл қўйиб, уларни шифолади. \v 6 Шунда У уларнинг имонсизликларидан ҳайрон бўлди. Сўнг атрофдаги қишлоқларга бориб таълим берди.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Бир кун Исо ўн иккита шогирдини чақириб, уларни иккита-иккитадан жўната бошлади ва уларга нопок руҳлар устидан ҳокимият берди. \v 8 Уларга ўзлари билан сафарга фақат ҳассадан бошқа ҳеч нарса: халта ҳам, нон ҳам, камарларида мис чақа ҳам олмасликларини, \v 9 лекин оддий пойафзал кийишларини ва икки сидра кийим киймасликларини амр этди.

1
06/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунингдек, Исо уларга: “Қайси жойда бирор уйга кирсангизлар, ўша жойдан чиқиб кетмагунингизча шу уйда қолинглар. \v 11 Агар бир кимса сизларни қабул қилмаса ёки сизларга қулоқ солмаса, ўша жойдан чиқиб кетаётганингизда, уларга қарши гувоҳлик бўлиши учун оёғингизнинг чангини қоқиб кетинглар. Сизларга ростини айтаманки, ҳукм кунида бу шаҳардан кўра Садўм ва Ғамўра шаҳарларининг ҳоли енгилроқ бўлади”,- деди.

1
06/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Шундай қилиб, улар бориб, тавба қилишни воизлик қилдилар, \v 13 кўп жинларни қувдилар ва кўплаб касалларга мой суртиб уларни шифоладилар.

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Подшоҳ Ҳирод Исо ҳақида эшитиб қолди, чунки Унинг исми овоза бўлган эди. Шунда Ҳирод: “Бу Яҳё Чўмдирувчи ўликлардан тирилди, шунинг учун у орқали шундай мўъжизалар амалга ошмоқда”,- деди. \v 15 Бошқалар эса: “Бу Элийаҳ”, яна бошқалар: “Бу пайғамбар”, ёки: “Бўлмаса, пайғамбарларнинг биридек”,- дейишар эди.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Лекин Ҳирод Исо ҳақида эшитгач: “Бу мен бошини танасидан жудо қилган Яҳёдир. У ўликлардан тирилган”,- дер эди. \v 17 Ҳироднинг ўзи бир вақтлар Яҳёни қўлга олиб, уни акаси Филипнинг хотини Ҳиродия сабабли зиндонга қамаган эди. Чунки Ҳирод унга уйланган эди,

1
06/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Яҳё эса Ҳиродга: “Акангнинг хотинига эга бўлишинг тўғри эмас”,- деган эди. \v 19 Шунинг учун Ҳиродия ундан ғазабланиб, уни ўлдирмоқчи бўлди, аммо ўлдира олмасди, \v 20 чунки Ҳирод Яҳёнинг ҳақ ва муқаддас киши эканлигини билиб, ундан қўрқар, уни ҳимоя қилар эди. У унга қулоқ солиб, кўп ишларни қилар ва уни завқ билан тинглар эди.

1
06/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Қулай кун келганида, Ҳирод ўзининг туғилган кунида ўзининг ҳокимларига, мингбошиларига ва Галиленинг бошлиқларига зиёфат берди. \v 22 Ҳиродиянинг қизи келиб, рақс тушиб, Ҳирод ва у билан ўтирганларнинг кўнглини олди. Подшоҳ қизга: “Нимани истасанг, мендан сўра ва мен сенга бераман”,- деди.

1
06/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 У қасам ичиб: “Нимаики мендан сўрасанг, мен сенга ҳаттоки подшоҳлигимнинг ярмигача ҳам бераман”,- деди. \v 24 У эса бориб, онасидан: “Нима сўрайин?”- деб сўради. Онаси эса: ”Яҳё Чўмдирувчининг бошини”,- деб жавоб берди. \v 25 Шу заҳоти у подшоҳнинг олдига шошилиб бориб: “Сиз ҳозироқ менга лаганда Яҳё Чўмдирувчининг бошини беришингизни истайман”,- деди.

1
06/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Шунда подшоҳ чуқур қайғурди, лекин ўзи билан ўтирганларнинг олдида қасам ичгани учун унга рад қилишни истамади. \v 27 Шу заҳоти подшоҳ жаллодни юбориб, унинг бошини олиб келишни буюрди. \v 28 Жаллод эса бориб, қамоқда Яҳёнинг бошини танасидан жудо қилди ва лаганда унинг бошини олиб келиб, уни қизга берди, қиз эса онасига топширди. \v 29 Яҳёнинг шогирдлари буни эшитганларида, келиб унинг танасини олиб кетдилар ва уни қабрга қўйдилар.

1
06/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Ҳаворийлар Исонинг олдига йиғилиб, Унга ҳамма нарсани, яъни нима қилганларини ва халққа нимани ўргатганларини айтиб бердилар. \v 31 У эса уларга: “Сизлар алоҳида овлоқ жойга бориб, озгина дам олинглар”,- деди. Чунки келиб кетаётганларнинг кўплигидан уларнинг ҳатто овқатланишга ҳам вақтлари йўқ эди. \v 32 Шунда улар ёлғиз ўзлари овлоқ жойга қайиқда сузиб кетдилар.

1
06/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Халқ уларнинг кетаётганини кўргач, кўпчилик уларни таниб қолди. Шунинг учун ҳамма шаҳарлардан ўша жойга пиёда югуриб бориб, улардан олдин у ерга етиб бордилар ва Унинг олдига йиғилдилар. \v 34 Исо соҳилга чиққач, кўп халойиқни кўриб, уларга раҳми келди, чунки улар чўпони йўқ қўйлардек эдилар. Шунда У уларга кўп нарсаларни ўргата бошлади.

1
06/35.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 35 Анча вақт ўтганидан сўнг шогирдлари Унинг олдига келиб, Унга: “Бу ер овлоқ жой, кун эса кеч бўлди,- дедилар,- \v 36 уларни қўйиб юбор, токи улар атрофдаги жойларга ва қишлоқларга бориб, ўзларига нон сотиб олсинлар, зеро уларнинг ейишлари учун ҳеч нарсалари йўқ”.

1
06/37.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 37 Исо уларга жавоб бериб: “Сизлар уларга овқат беринглар!”- деди. Улар эса Унга: “Наҳот биз бориб икки минг динорга нон сотиб олиб, уларга ейишга берсак?”- дедилар. \v 38 У уларга: “Қанча нонингиз бор? Бориб кўринглар”,- деди. Улар билганларидан сўнг: “Бешта нон ва иккита балиқ”,- дедилар.

1
06/39.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 39 Шунда Исо шогирдларига ҳаммани яшил ўт устига гуруҳ-гуруҳ қилиб ўтирғизишни буюрди. \v 40 Улар юзтадан ва элликтадан қатор бўлиб ўтирдилар. \v 41 У бешта нон ва иккита балиқни олиб, осмонга қараб дуо қилди ва халққа беришлари учун шогирдларига бўлиб берди. Шунингдек, иккита балиқни ҳаммага бўлиб берди.

1
06/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Уларнинг ҳаммалари еб тўйдилар. \v 43 Шогирдлари эса ўн икки сават тўла нон ва балиқнинг қолганини йиғиб олдилар. \v 44 Нон еганларнинг сони эса чамаси беш мингта эркак эди.

1
06/45.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 45 Исо вақт ўтказмай, Ўзи халқни қўйиб юборгунича, шогирдларини қайиққа тушиб нариги томонга, Бейт-Сайдага боришга қистади. \v 46 Халқни жўнатиб юборганидан кейин, У ибодат қилиш учун тоққа чиқди. \v 47 Кеч кирганида, қайиқ денгизнинг ўртасида эди, Исо эса ерда бир Ўзи эди.

1
06/48.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 48 У уларнинг сузишда қийналаётганларини кўрди, чунки шамол уларга қарши эди. Тунги тўртинчи қоровуллик навбатида Исо денгиз устида юриб, шогирдларнинг олдига борди-да, уларнинг ёнидан ўтиб кетмоқчи бўлди. \v 49 Улар эса Унинг денгиз устида юраётганини кўрганларида, бу шарпа бўлса керак, деб ўйлаб, қичқириб юбордилар. \v 50 Чунки уларнинг ҳаммаси Уни кўргач, қўрқиб кетдилар. Шу заҳоти Исо улар билан гаплашиб: “Дадил бўлинглар, бу Менман. Қўрқманглар”,- деди.

1
06/51.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 51 Сўнг У уларнинг ёнига, қайиққа тушди ва шамол тўхтади. Шунда шогирдлар ўз ичларида ҳаддан ташқари ҳайратланиб, лол қолдилар. \v 52 Чунки улар нонлар билан бўлган мўъжизани англамадилар, зеро уларнинг юраклари тош бўлиб қолган эди.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More