1 line
999 B
Plaintext
1 line
999 B
Plaintext
\v 1 Исо ўша ердан чиқиб, Ўз шаҳрига келди. Унинг шогирдлари эса Унинг ортидан эргашдилар. \v 2 Шаббат куни келганида, У синагогада таълим бера бошлади. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги эса ҳайратланиб дедилар: “Буларни У қаердан олган? Унга нақадар донолик берилган-ку!? Қандай қилиб шу қудратли мўъжизалар Унинг қўллари билан амалга оширилмоқда? \v 3 У Мирйамнинг Ўғли ва Ёқубнинг, Йошийаҳнинг, Яҳудонинг, Шимўннинг акаси бўлган дурадгор эмасми? Унинг сингиллари ҳам шу ерда, бизнинг орамизда эмасми?” Шундай қилиб, улар У ҳақида васвасага тушдилар. |