Wed Apr 07 2021 17:04:40 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-07 17:04:42 -04:00
commit e9429fc3e6
433 changed files with 489 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Иброҳимнинг ўғли, Довуднинг ўғли Исо Масиҳнинг шажараси: \v 2 Иброҳимдан Исҳоқ туғилди, Исҳоқдан Ёқуб туғилди, Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилди. \v 3 Яҳудо ва Тамардан Перез ва Зераҳ туғилди, Перездан Хазрон туғилди, Хазрондан Арам туғилди.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Арамдан Амминадаб туғилди, Амминадабдан Наҳшўн туғилди, Наҳшўндан Салмўн туғилди. \v 5 Салмўн ва Рахабдан Бўаз туғилди, Бўаз ва Рутдан Обед туғилди, Обеддан Иишай туғилди. \v 6 Иишайдан подшоҳ Довуд туғилди, подшоҳ Довуд ва Урийаҳнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сулаймондан Рехобоам туғилди, Рехобоамдан Абийаҳ туғилди, Абийаҳдан Осо туғилди. \v 8 Осодан Йеҳошафат туғилди, Йеҳошафатдан Йеҳорам туғилди, Йеҳорамдан Ўззийаҳ туғилди.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Ўззийаҳдан Йотам туғилди, Йотамдан Ахаз туғилди, Ахаздан Ҳизкийаҳ туғилди. \v 10 Ҳизкийаҳдан Манашеҳ туғилди, Манашеҳдан Амон туғилди, Амондан Йошийаҳ туғилди. \v 11 Йошийаҳдан Йеҳойаким туғилди, Йеҳойакимдан Бобилга кўчирилиш пайтида Йеконийаҳни ва унинг ака-укалари туғилди,

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Бобилга кўчирилишдан кейин, Йеконийаҳдан Шелтиэл туғилди, Шелтиэлдан Зеруббобил туғилди. \v 13 Зеруббобилдан Абиҳу туғилди, Абиҳудан Элиаким туғилди, Элиакимдан Азор туғилди. \v 14 Азордан Садоқ туғилди, Садоқдан Ахим туғилди, Ахимдан Элиуд туғилди.

1
01/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Элиуддан Элеазар туғилди, Элеазардан Маттан туғилди, Маттандан Ёқуб туғилди. \v 16 Ёқубдан эса Масиҳ, деб аталган Исони туққан Мирйамнинг эри Юсуф туғилди. \v 17 Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача бор авлод ўн тўрт авлод эди. Довуддан эса Бобилга кўчирилишгача ўн тўрт авлод эди. Бобилга кўчирилишдан Масиҳгача ўн тўрт авлод эди.

1
01/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Мирйам Юсуфга унаштирилганида, уларнинг қўшилишларидан олдин Мирйам Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди. \v 19 Унинг эри Юсуф эса ҳақ одам бўлиб, Мирйамни шарманда қилишни истамай, уни яширинча қўйиб юбормоқчи бўлди.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Лекин у буни ўйлаб турганида, мана, Раббийнинг фариштаси унга унинг тушида намоён бўлиб деди: “Эй, Довуднинг ўғли Юсуф, Мирйамни ўзингга хотин қилиб олишдан қўрқмагин, чунки унинг ичидаги ҳомиласи Муқаддас Руҳдандир. \v 21 У Ўғил туғади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳларидан қутқаради”.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Буларнинг ҳаммаси Раббийнинг пайғамбарлар орқали айтган қуйидаги сўзлари амалга ошиши учун содир бўлди: \v 23 “Мана, бокира қиз ҳомиладор бўлиб, Ўғил туғади ва Унга Иммануэл, деб исм қўядилар”. Иммануэл эса “Худо биз билан” демакдир.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Юсуф уйқудан уйғониб, Раббийнинг фариштаси айтганидек қилди ва Мирйамни хотинликка қабул қилди. \v 25 Мирйам тўнғич ўғлини туққанича, у унга яқинлашмади ва боланинг исмини Исо, деб қўйди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Подшоҳ Ҳирод даврида Исо Яҳудиядаги Бейт-Леҳем шаҳрида туғилганидан кейин, шарқдан Йерусалимга мунажжимлар келиб, дейишди: \v 2 ”Яҳудийларнинг туғилган Подшоҳи қаерда? Зеро биз шарқда Унинг юлдузини кўрдик ва Унга сажда қилиш учун келдик”. \v 3 Подшоҳ Ҳирод буни эшитиб, ўзи ҳам, у билан бирга бутун Йерусалим ҳам безовталаниб кетди.

1
02/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 У барча олий руҳонийлар ва халқ уламоларини йиғиб, улардан: “Масиҳ қаерда туғилиши керак?”- деб сўради. \v 5 Улар унга жавобан: “Яҳудиядаги Бейт-Леҳем шаҳрида,- дедилар,- зеро пайғамбар томонидан шундай ёзилган: \v 6 Сен, эй, Бейт-Леҳем, Яҳудия юрти, сен Яҳудия бошлиқлари орасида ҳеч ҳам кам эмассан, чунки Менинг халқим Исроилга чўпонлик қилувчи Ҳукмдор сендан келиб чиқади”.

1
02/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунда Ҳирод мунажжимларни яширинча чақириб, улардан юлдуз қачон пайдо бўлганини сўраб суриштирди. \v 8 Сўнг уларни Бейт-Леҳемга юбориб, уларга деди: “Бориб, Гўдакни синчиклаб суриштиринглар. Уни топганларингда эса менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, Унга сажда қилай”.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Улар эса подшоҳни эшитиб бўлгач, йўлга тушдилар. Шундай қилиб, улар шарқда кўрган юлдуз уларнинг олдида борар эди ва Гўдак бўлган жойга келиб тўхтади. \v 10 Улар юлдузни кўрганларида, буюк қувонч билан қувондилар.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Уйга кириб, улар Гўдакни онаси Мирйам билан бирга кўрдилар ва тиз чўкиб, Унга сажда қилдилар. Сўнг хазиналарини очиб, Унга инъомларини олтин, хушбўй тутатқилар ва миррани тақдим қилдилар. \v 12 Улар Ҳироднинг олдига қайтмаслик ҳақида тушларида ваҳий олиб, ўз юртларига бошқа йўл билан қайтиб кетдилар.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Мунажжимларнинг кетганларидан сўнг, мана, Раббийнинг фариштаси Юсуфга унинг тушида зоҳир бўлиб, унга: “Ўрнингдан тургин, Гўдакни ва Унинг онасини олиб, Мисрга кетгин. Мен сенга айтгунимча, ўша ерда бўлгин, чунки Ҳирод Гўдакни ўлдириш учун изламоқда”,- деди. \v 14 У туриб, Гўдакни онаси билан бирга олди ва тунда Мисрга кетди. \v 15 Ҳирод вафот этгунича Юсуф ўша ерда қолди, токи Раббийнинг пайғамбар орқали: “Ўғлимни Мисрдан чақирдим”,- деган сўзи амалга ошсин.

1
02/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Ҳирод эса мунажжимлар томонидан мазах қилинганини кўргач, ўта дарғазаб бўлди. Шунда улардан билиб олган вақтга кўра, у Бейт-Леҳемдаги ҳамда унинг атрофидаги икки ёш ва ундан кичик бўлган ҳамма гўдакни қириш учун одамларни юборди.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Ўшанда Йермийаҳ пайғамбарнинг айтган сўзлари бажо бўлди: \v 18 “Рамаҳда йиғи, нола овози ва буюк фарёд эшитилмоқда. Роҳила ўз болалари учун йиғламоқда ва у юпанишни истамайди, чунки улар йўқ”.

1
02/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Ҳироднинг ўлимидан кейин Худонинг фариштаси Юсуфга Мисрда намоён бўлиб: \v 20 “Ўрнингдан тургин, Гўдакни онаси билан бирга олиб, Исроил ерига боргин, чунки Гўдакнинг жонини излаётган ўлди”,- деди. \v 21 У ўрнидан туриб, Гўдакни онаси билан бирга олди ва Исроил ерига келди.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Аммо Ҳироднинг ўз отаси Архелайнинг ўрнига Яҳудия устидан ҳукмронлик қилаётганини эшитиб, Юсуф у ерга боришга қўрқди. Тушида эса ваҳий кўриб, у Галиле ҳудудларига кетди. \v 23 У Нозара, деб аталадиган шаҳарга келиб, ўша ерда яшай бошлади, токи пайғамбарлар орқали: “У Нозарий, деб аталади”,- деган сўз амалга ошсин.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўша кунларда Яҳё чўмдирувчи келди. У Яҳудия саҳросида воизлик қилиб: \v 2 “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!”- деб хитоб қилар эди. \v 3 Зеро у ҳақида Йешайаҳ пайғамбар шундай деган эди: “Саҳрода фарёд қилаётганнинг овози: Раббий учун йўл тайёрланглар, Унга йўлакларни тўғри қилинглар”.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Яҳёнинг ўзи туянинг жунидан кийим кийиб, белига чарм камар таққан эди. Унинг озиғи чигиртка ва ёввойи асал эди. \v 5 Ўшанда Йерусалимда, бутун Яҳудияда ва Йордан дарёси атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси унинг олдига чиқиб келар эди. \v 6 Улар ўз гуноҳларини эътироф этиб, Йордан дарёсида Яҳёдан сувга чўмдирилар эдилар.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сувга чўмдирилиш учун кўплаб фарзийлару саддуқийларнинг унинг олдига келаётганини кўриб, у уларга деди: “Эй, илонлар зоти, бошингизга келадиган кулфатдан қочишни ким сизларга ўргатди? \v 8 Энди тавбага муносиб ҳосил келтиринглар. \v 9 Ичингизда: Иброҳим бизнинг отамиз,- деб айтишни ўйламанглар, чунки мен сизларга айтаман: Худо мана шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.

1
03/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Ҳозирдан дарахтларнинг илдизида болта ётибди. Яхши ҳосил бермайдиган ҳар бир дарахт кесилиб, оловга ташланади. \v 11 Мен сизларни тавба учун сувга чўмдиряпман, лекин мендан кейин Келаётган мендан кўра қудратлидир. Мен Унинг пойафзалини кўтариб юришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳ ва оловга чўмдиради. \v 12 Унинг паншахаси Унинг қўлидадир! У ўз хирмонини тозалаб, буғдойларини омборларга жамлайди, сомонларни эса сўнмайдиган ўтда ёндириб юборади”.

1
03/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Ўшанда Яҳёдан сувга чўмдирилиш учун Исо Галиледан унинг олдига, Йордан дарёсига келди. \v 14 Лекин Яҳё Исони тўхтатиб: “Сен мени сувга чўмдиришинг керак, Сен менинг олдимга келяпсанми?”- деди. \v 15 Исо унга жавоб бериб деди: “Қўй энди, чунки биз бор ҳақиқатни шу йўсинда амалга оширишимиз керак”. Шунда Яҳё рози бўлди.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Сувга чўмдирилган Исо ўша заҳоти сувдан чиқди. Мана, Унга осмон очилди ва Яҳё Худонинг Руҳи Исонинг устига кабутардек тушиб келганини кўрди. \v 17 Осмондан эса: “Бу Менинг севимли Ўғлимдир. Ундан мамнунман”,- деган овоз келди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ўшанда Исо иблиснинг васвасасидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди. \v 2 У қирқ кун ва қирқ тун рўза тутиб, охири оч қолди. \v 3 Шунда васваса қилувчи Унинг олдига келиб: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, буюргин, бу тошлар нонга айлансин”,- деди. \v 4 Исо унга жавоб бериб: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир Сўз билан яшайди,- деб ёзилган”,- деди.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Сўнгра иблис Уни муқаддас шаҳарга олиб борди ва маъбаднинг чўққисига қўйиб, \v 6 Унга деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла. Зеро ёзилган: У Ўз фаришталарига Сен ҳақингда амр беради. Улар Сени қўлларида кўтариб юрадилар, оёғинг билан тошга ҳам қоқинмайсан”.

1
04/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Исо эса унга: “Раббий Худойингни васваса қилма,- деб ёзилгани ҳам бор”,- деди. \v 8 Яна шайтон Исони баланд тоққа олиб чиқиб, Унга дунёнинг барча шоҳликлари ва уларнинг шуҳратини кўрсатиб, \v 9 Унга: “Агар тиз чўкиб, менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман”,- деди.

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Шунда Исо унга деди: “Йўқол, шайтон! Зеро ёзилганки: Раббий Худойингга сажда қил, биргина Унга хизмат қил!” \v 11 Шундан сўнг иблис Уни тарк этди. Фаришталар эса келиб, Унга хизмат қилдилар.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитиб, Галилега кетди. \v 13 У Нозара шаҳрини тарк этиб, Забулун ва Нафтали чегарасидаги, денгиз соҳилидаги Кафарнаҳум шаҳрига келиб, у ерда жойлашди,

1
04/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 токи Йешайаҳ пайғамбар орқали айтилгани бажо келсин: \v 15 “Эй, Забулун ери ва Нафтали ери! Эй, денгиз йўлидаги, Йордан ортидаги мажусийларнинг Галилеси! \v 16 Зулматда ўтирган халқ буюк нур кўрди ва ўлим сояси ерида ўтирганларга нур порлади”.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Ўша пайтдан Исо воизлик қилиб айта бошлар эди: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!”

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Исо Галиле денгизи соҳилидан ўтаётиб, денгизга тўр ташлаётган икки ака-ука Петъёр, деб аталган Шимўн ва унинг укаси Андерни кўрди, чунки улар балиқчилар эдилар. \v 19 Исо уларга: “Менга эргашинглар ва Мен сизларни инсон овчилари қиламан”,- деди. \v 20 Улар дарҳол ўз тўрларини ташлаб, Унга эргашдилар.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 У ердан кетаётиб, Исо бошқа икки ака-ука Забадийнинг ўғли Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўрди. Улар отаси Забадий билан биргаликда қайиқда тўрларини ямаб ўтирган эдилар. Исо уларни ҳам чақирди. \v 22 Улар дарҳол отаси ва қайиқни қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Исо бутун Галилени айланиб, уларнинг синагогаларида таълим бериб, Шоҳликнинг Хушхабарини воизлик қилар ва одамлардаги барча касалликларни ва барча заифликларни шифолар эди. \v 24 У ҳақидаги хабар бутун Сурияга тарқалди. Унинг олдига ҳар хил касалликлару азобларга дучор бўлган барча хаста одамлар, жинга чалинганлар, тутқаноқлар ва шол одамларни олиб келдилар. Исо эса уларни шифолади. \v 25 Шу тариқа, Галиледан, Дикаполисдан, Йерусалимдан, Яҳудиядан ҳамда Йорданнинг нариги томонидан келган кўплаб халойиқ Унинг ортидан эргашди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо халқни кўрганида, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари эса Унинг олдига келдилар. \v 2 Шунда Исо уларга таълим бериб, гап бошлади: \v 3 ”Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидирлар, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. \v 4 Йиғлаётганлар бахтлидирлар, чунки улар тасалли топадилар.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Камтарин бўлганлар бахтлидирлар, чунки улар ерни мерос қилиб оладилар. \v 6 Ҳақликка оч ва ташна бўлганлар бахтлидирлар, чунки улар тўқ бўладилар. \v 7 Раҳм-шафқатли бўлганлар бахтлидирлар, чунки улар раҳм-шафқат топадилар. \v 8 Юраги поклар бахтлидирлар, чунки улар Худони кўрадилар.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидирлар, чунки улар Худонинг ўғиллари, деб аталадилар. \v 10 Ҳақлик учун қувғинга учраганлар бахтлидирлар, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Мен туфайли сизларни ҳар хил бўҳтон сўзлар билан ёмонлаганларида ва сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар бахтлисизлар. \v 12 Қувониб шодланинглар, чунки сизларнинг Осмондаги мукофотингиз буюкдир! Сизлардан олдин пайғамбарлар ҳам шундай қувғинга дучор бўлганлар.

1
05/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Сизлар ернинг тузисизлар, агар туз ўз кучини йўқотса, уни қандай шўр қилиш мумкин? У энди ташлаб юборишдан ва одамларнинг оёғи остида топталишдан бошқа ҳеч нарсага ярамайди. \v 14 Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида турган шаҳар яширин қола олмайди.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Шамни ёқиб, идишнинг остига қўймайдилар, балки уйдагиларнинг ҳаммасига нур бериши учун уни шамдонга қўядилар. \v 16 Сизларнинг нурингиз одамларнинг олдида шундай порласинки, токи улар сизларнинг яхши ишларингизни кўриб, Осмондаги Отангизни улуғласинлар.

1
05/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Мени Қонун ёки пайғамбарларни бекор қилгани келган, деб ўйламанглар, Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келганман. \v 18 Сизларга ростини айтаманки, еру осмон ўтмагунича ва ҳамма нарса амалга ошмагунича, Қонундан бирор ҳарф ҳам, бирор чизиқча ҳам ўчмайди.

1
05/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Шундай қилиб, ким шу амрлардан энг кичигини бузиб, одамларга шундай ўргатса, у Осмон Шоҳлигида энг кичик, деб аталади. Аммо ким буларни бажариб, бошқаларга ҳам ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк, деб аталади. \v 20 Зеро сизларга айтаманки, агар сизларнинг ҳақлигингиз уламолару фарзийларнинг ҳақлигидан устун бўлмаса, Осмон Шоҳлигига кира олмайсизлар.

1
05/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Сизлар қадимгиларга: Ўлдирма! Ким ўлдирса, суд ҳукмига маҳкум бўлади,- дейилганини эшитгансизлар. \v 22 Аммо Мен сизларга айтаманки, ким ўз биродаридан ғазабланса, суд ҳукмига муҳкум бўлади. Ким ўз биродарига “аҳмоқ” деса, синедрион ҳукмига маҳкум бўлади. Ким ўз биродарига “телба” деса, дўзах оловига маҳкум бўлади.

1
05/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Шундай қилиб, сен қурбонгоҳга бағишловингни олиб келиб, у ерда биродарингнинг сенга қарши даъвоси борлиги ёдингга тушса, \v 24 бағишловингни қурбонгоҳнинг олдида қолдир ва бориб, олдин биродаринг билан ярашгин, ўшанда келиб, бағишловингни келтиргин.

1
05/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Сен рақибинг билан ҳали йўлда кетаётганингда, тезда ярашиб олгин, токи рақибинг сени қозига топширмасин, қози эса сени миршабга топширмасин ва сени зиндонга ташламасин. \v 26 Сенга ростини айтаманки, охирги тийинингни бермагунингча, у ердан чиқмайсан.

1
05/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Сизлар қадимгиларга: Зино қилма,- дейилганини эшитгансизлар. \v 28 Аммо Мен сизларга айтаманки, ким аёлга ҳирс билан қараса, аллақачон ўз юрагида у билан зино қилган бўлади.

1
05/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Агар ўнг кўзинг сени васвасага солса, уни суғуриб олиб, ўзингдан улоқтириб ташла, чунки бутун тананг дўзахга ташланишидан кўра, аъзоларингдан бирининг ҳалок бўлгани сен учун афзалроқдир. \v 30 Агар ўнг қўлинг сени васвасага солса, уни кесиб, ўзингдан улоқтириб ташла, чунки бутун тананг дўзахга ташланишидан кўра, аъзоларингдан бирининг ҳалок бўлгани сен учун афзалроқдир.

1
05/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Шунингдек, Ёзувларда: Ким хотини билан ажралса, унга ажралиш хатини берсин,- дейилган. \v 32 Аммо Мен сизларга айтаманки, ким зино айбидан бошқа сабаб билан хотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб беради. Ким ажралган хотинга уйланса, у зино қилаётган бўлади.

1
05/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Сизлар яна қадимгиларга: Ичган қасамингдан қайтма, аммо Раббийнинг олдида қасамларингни бажаргин,- дейилганини эшитгансизлар. \v 34 Аммо Мен сизларга айтаманки, умуман қасам ичманглар на Осмон ҳақи, чунки у Худонинг тахтидир, \v 35 на ер ҳақи, чунки у Худо оёғининг супачасидир, на Йерусалим ҳақи, чунки бу буюк Подшоҳнинг шаҳридир.

1
05/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Бошинг ҳақи ҳам қасам ичмагин, чунки сен бир тола сочингни оқ ёки қора қила олмайсан. \v 37 Аммо сизларнинг сўзингиз: “ҳа” “ҳа”, “йўқ” “йўқ” бўлсин, бундан ортиғи эса ёвуздандир.

1
05/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Сизлар: Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш,- дейилганини эшитгансизлар. \v 39 Аммо Мен сизларга айтаманки, ёвузга қаршилик қилманглар. Ким сени ўнг чаккангга урса, унга чап чаккангни ҳам тутиб бергин.

1
05/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Ким сен билан судлашиб, сенинг кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бергин. \v 41 Ким сени бир масофа юришга мажбур қилса, у билан икки масофа юргин. \v 42 Сендан сўраётганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юзингни ўгирма.

1
05/43.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 43 Сизлар: Ўз яқинингни севгин, душманингдан эса нафратлангин,- дейилганини эшитгансизлар. \v 44 Аммо Мен сизларга айтаманки, душманларингизни севинглар, сизларни лаънатлаётганларни дуо қилинглар, сизлардан нафратланаётганларга яхшилик қилинглар, сизларни ҳақоратлаб қувғин қилаётганлар учун ибодат қилинглар. \v 45 Шунда сизлар Осмондаги Отангизнинг фарзандлари бўласизлар. Чунки У қуёшни ёвузлар устидан ҳам, яхшилар устидан ҳам чиқаради. У ёмғирни ҳақ одамларга ҳам, ноҳақ одамларга ҳам юборади.

1
05/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Агарда сизларни севувчиларни севсангизлар, сизларга қандай мукофот бор? Солиқчилар ҳам шундай қилмайдиларми? \v 47 Агар сизлар фақатгина биродарларингиз билан саломлашсангизлар, афзалроқ нима иш қиляпсизлар? Мажусийлар ҳам шундай қилмайдиларми? \v 48 Шундай қилиб, Осмондаги Отангиз баркамол бўлганидек, сизлар ҳам баркамол бўлинглар.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Эҳтиёт бўлинглар, сизларни одамлар кўриши учун хайр-эҳсонингизни уларнинг кўз ўнгида қилманглар, акс ҳолда Осмондаги Отангиздан сизларга мукофот бўлмайди. \v 2 Шунинг учун хайр-эҳсон қилаётганингда, ўз олдингда жар солмагин. Зеро иккиюзламачилар одамлар уларни шарафлашлари учун синагогаларда ва кўчаларда шундай қиладилар. Сизларга ростини айтаманки, улар ўз мукофотларини аллақачон олмоқдалар.

1
06/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Лекин сен хайр-эҳсон қилаётганингда, ўнг қўлинг нима қилаётганини чап қўлинг билмасин. \v 4 Шу йўсинда сенинг хайр-эҳсонинг яширин бўлади. Яширин бўлганларни кўраётган Отанг эса сени ошкор тақдирлайди.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ибодат қилаётганингда, иккиюзламачилар каби бўлма, чунки улар одамларга кўриниш учун синагогаларда ва кўчаларнинг бурчакларида туриб, ибодат қилишни севадилар. Сизларга ростини айтаманки, улар ўз мукофотларини аллақачон олмоқдалар. \v 6 Лекин сен ибодат қилаётганингда, ўз хонангга киргин ва эшикни ёпиб, яширин бўлган Отангга ибодат қилгин. Яширин бўлганларни кўраётган Отанг эса сени ошкор тақдирлайди. \v 7 Сизлар ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча гапирманглар, чунки улар: ўз сўзларимизнинг кўпчилигидан эшитиламиз, деб ўйлайдилар.

1
06/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Сизлар эса уларга ўхшаманглар, чунки сизларнинг Отангиз, сизларнинг сўрашингиздан олдин, нимага муҳтожлигингизни билади. \v 9 Шунинг учун шундай ибодат қилинглар: “Бизнинг Осмондаги Отамиз, Сенинг номинг муқаддас бўлсин! \v 10 Сенинг Шоҳлигинг келсин! Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин!

1
06/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Бугун бизга кундалик нонимизни бергин. \v 12 Биздан қарздор бўлганларни биз кечирганимиздек, бизнинг қарзларимизни ҳам кечиргин. \v 13 Бизни васвасага йўлиқтирмагин, аммо ёвуздан халос қилгин. Чунки Шоҳлик, куч-қудрат ва шон-шуҳрат тоабад Сеникидир. Омин!

1
06/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Агар сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирсангизлар, Осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечиради. \v 15 Агар сизлар бошқаларнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, унда сизларнинг Отангиз ҳам гуноҳларингизни кечирмайди.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шунингдек, рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби қовоғингизни солманглар. Чунки улар одамларга рўза тутаётган бўлиб кўриниш учун юзларини тунд қиладилар. Сизларга ростини айтаманки, улар ўз мукофотларини аллақачон олмоқдалар. \v 17 Сен эса рўза тутаётганингда, бошингни мойлаб, юзингни ювгин, \v 18 токи сен одамларга эмас, балки яширин бўлган Отангга кўриниш учун рўза тутгин. Яширин бўлганларни кўраётган Отанг эса сени ошкор тақдирлайди.

1
06/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Бу заминда куя ва занг еб битирадиган ҳамда ўғрилар тешиб талайдиган хазиналарни ўзларингизга тўпламанглар. \v 20 Аммо ўзларингизга Осмонда куя ва занг еб битирмайдиган ҳамда ўғрилар тешиб таламайдиган хазиналарни тўпланглар. \v 21 Зеро сизларнинг хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.

1
06/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Кўз тананинг чироғидир. Агар кўзинг тоза бўлса, бутун тананг ёруғ бўлади. \v 23 Агар кўзинг ёмон бўлса, бутун тананг қоронғи бўлади. Шунинг учун сенинг ичингдаги нур қоронғи бўлса, қоронғилик нақадар буюкдир. \v 24 Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қила олмайди, чунки у ё биридан нафратланиб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини менсимайди. Сизлар ҳам Худога, ҳам бойликка хизмат қила олмайсизлар.

1
06/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Шунинг учун Мен сизларга айтаман: Нима еймиз, нима ичамиз,- деб жонингиз учун хавотирланманглар. Шунингдек: Нима киямиз,- деб танангиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан ва тана кийимдан каттароқ эмасми? \v 26 Самовий қушларга қаранглар: улар на экадилар, на ўрадилар, на омборларда ғамлайдилар, аммо Осмондаги Отангиз уларни боқади. Сизлар улардан нақадар афзалроқ эмасмисизлар?

1
06/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Сизлардан қайси бирингиз ташвишланиб, ўз бўйига бир чўзим қўша олади? \v 28 Нима учун кийим ҳақида ҳам ташвишланяпсизлар? Даладаги пиёзгулларнинг ўсишига эътибор беринглар: улар на меҳнат қилади, на чарх йигиради. \v 29 Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг бор шуҳратида буларнинг бирортасидек кийинган эмас.

1
06/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган даладаги ўтни шу қадар кийинтирса, сизларни янада кўпроқ кийинтирмайдими, эй, имони камлар! \v 31 Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз?- деб айтманглар ва ташвишланманглар.

1
06/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Чунки мажусийлар буларнинг ҳаммасини излайдилар, сизларнинг Осмондаги Отангиз эса буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади. \v 33 Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва унинг ҳақлигини изланглар, буларнинг ҳаммаси эса сизларга қўшиб берилади. \v 34 Шундай қилиб, эртанги кун учун ташвишланманглар, чунки эртанги куннинг ўзи ўзи учун ташвишланади. Ҳар куннинг ўз ташвиши етарлидир.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ҳукм қилманглар, шунда сизлар ҳам ҳукм қилинмайсизлар. \v 2 Зеро қандай ҳукм қилсангизлар, сизлар ҳам шундай ҳукм қилинасизлар, қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, сизларга ҳам шундай ўлчанади.

1
07/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Сен нимага биродарингнинг кўзидаги зирапчага қараяпсан, аммо ўз кўзингдаги ходани сезмаяпсан? \v 4 Ўз кўзингда хода бор экан, қандай қилиб биродарингга: Кел, сенинг кўзингдан зирапчани чиқариб оламан,- деб айта оласан? \v 5 Эй, иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдаги ходани чиқариб ташла, ўшандагина ўз биродарингнинг кўзидаги зирапчани қандай чиқариб олишни аниқ кўрасан.

1
07/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Муқаддасворликларни итларга берманглар ва ўз марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанглар, токи улар буларни оёқ ости қилмасинлар ва ўгирилиб, сизларни тилка-пора қилмасинлар.

1
07/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сўранглар ва сизларга берилади, изланглар ва топасизлар, тақиллатинглар ва сизларга очилади. \v 8 Чунки сўрайдиган ҳар бир одам олади, излайдиган топади ва тақиллатаётганга очилади. \v 9 Сизларнинг орангизда бир кимса борми, ўғли ундан нон сўраганида, унга тош берса? \v 10 Ёки балиқ сўраганида, унга илон берса?

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Агар сизлар ёвуз бўла туриб, фарзандларингизга яхши ҳадялар беришни билсангизлар, унда боз устига, сизларнинг Осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга яхши нарсаларни беради. \v 12 Ҳамма нарсада одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сизлар ҳам уларга шундай муомалада бўлинглар, чунки Қонун ва пайғамбарлар шундадир.

1
07/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Тор дарвозадан киринглар! Чунки ҳалокатга олиб борадиган йўл энли ва дарвоза кенгдир, кўплар ана шу йўлдан бормоқдалар. \v 14 Ҳаётга олиб борадиган йўл эса танг ва эшик тордир, оз одам бу йўлни топади.

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Сизларнинг олдингизга қўй кийимида келадиган, аслида, ичида йиртқич бўри бўлган сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар. \v 16 Уларни ҳосилларидан билиб оласизлар: тиканакдан узум ёки янтоқдан анжир теришадими? \v 17 Шунингдек, ҳар қандай яхши дарахт яхши ҳосил беради, ёмон дарахт эса ёмон ҳосил беради.

1
07/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Яхши дарахт ёмон ҳосил бера олмайди, ёмон дарахт эса яхши ҳосил бера олмайди. \v 19 Яхши ҳосил келтирмайдиган ҳар қандай дарахт кесилиб, оловга ташланади. \v 20 Шундай қилиб, уларни ҳосилларидан билиб оласизлар.

1
07/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Менга: Ё, Раббий! Ё, Раббий!- деганларнинг ҳар бири эмас, балки Осмондаги Отамнинг иродасини бажарадиган одам Осмон Шоҳлигига киради. \v 22 Ўша кунда кўпчилик Менга: Ё, Раббий, ё, Раббий, биз Сенинг номингдан башорат қилмадикми? Сенинг номингдан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номингдан кўпгина мўъжизаларни яратмадикми?- дейдилар. \v 23 Мен эса уларга эълон қиламан: Мен сизларни ҳеч қачон билганим йўқ. Менинг олдимдан кетинглар, эй, қонунсизлик қилувчилар!

1
07/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Шундай қилиб, кимки Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажарса, уни ўз уйини тош устида қурган фаросатли одамга ўхшатаман. \v 25 Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, шу уйга ёпирилди, лекин у қуламади, чунки тош устида ўрнатилган эди.

1
07/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Кимки Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажармаса, у уйини қум устига қурган фаросатсиз одамга ўхшайди. \v 27 Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, шу уйни босиб қўйди ва у қулади. Унинг қулаши эса улкан бўлди”.

1
07/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Исо бу сўзларини тугатганида, халқ Унинг таълимотидан ҳайратланди, \v 29 чунки У уламолар каби эмас, балки ҳокимият эгасидек таълим берар эди.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Исо тоғдан тушганида, кўплаб халқ Унинг ортидан эргашди. \v 2 Шунда бир мохов киши келди-да, Унга сажда қилиб: “Ҳазратим, агар истасанг, мени поклай оласан”,- деди. \v 3 Исо қўлини узатди ва унга тегиб: “Истайман, пок бўлгин”,- деди. Шу лаҳзада у моховдан покланди.

1
08/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Исо унга: “Қара, ҳеч кимга айтмагин, лекин бориб, ўзингни руҳонийга кўрсатгин. Уларга гувоҳлик бўлиши учун Мусо амр этган қурбонликни келтиргин”,- деди.

1
08/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Исо Кафарнаҳум шаҳрига кирганида, Унинг олдига юзбоши келиб, Ундан ёлворди: \v 6 ”Ҳазрат! Менинг хизматкорим шол бўлиб, жуда азобланиб, уйда ётибди”. \v 7 Исо унга: “Мен бориб, уни шифолайман”,- деди.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Юзбоши эса жавоб бериб, деди: “Ҳазрат! Сен менинг томим остига киришингга мен лойиқ эмасман. Фақатгина бир сўз айтгин ва менинг хизматкорим шифо топади. \v 9 Зеро мен ҳам ҳокимият остидаги одамман, менинг қўл остимда ҳам аскарларим бор. Бирига: Бор,- десам, у боради, бошқага: Кел,- десам, у келади, бирор хизматкоримга: Буни қил,- десам, у бажаради. \v 10 Исо буни эшитганида ажабланди ва ортидан эргашганларга: “Мен сизларга ростини айтаманки, бундай катта имонни ҳатто Исроилда топмадим,- деди,-

1
08/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Сизларга айтаманки, кўпчилик шарқу ғарбдан келиб, Осмон Шоҳлигида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга ёнбошлайдилар. \v 12 Лекин Шоҳликнинг ўғиллари ташқи зулматга чиқариб ташланадилар, у ерда йиғи-сиғи ва тишлар ғижирлаши бўлади”. \v 13 Исо юзбошига: “Бор! Ишонишингга кўра сенга бўлсин!”- деди. Унинг хизматкори шу лаҳзада шифо топди.

1
08/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Исо Петъёрнинг уйига келганида, унинг қайнонаси иситмалаб ётган эди. \v 15 Исо унинг қўлига тегди ва иситма уни тарк этди. У эса ўрнидан туриб, уларга хизмат қила бошлади.

1
08/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Оқшом кирганида, жинга чалинган кўпларни Унинг олдига олиб келдилар. У сўз билан руҳларни қувди ва беморларнинг ҳаммасини шифолади. \v 17 Шу йўсинда, Йешайаҳ пайғамбарнинг: “У касалликларимизни Ўзига олди ва оғриқларимизни кўтариб кетди”,- дегани амалга ошди.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Исо атрофида кўп халойиқни кўриб, шогирдларига бошқа қирғоққа сузиб ўтишни буюрди. \v 19 Шунда бир уламо яқин келиб, Унга: “Устоз! Сен қаерга борсанг, мен ҳам Сенинг ортингдан бораман”,- деди. \v 20 Исо унга жавоб бериб, деди: “Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор, лекин Инсон Ўғлининг бошини қўядиган жойи йўқ”.

1
08/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Унинг шогирдларидан бошқа бири Унга: “Ҳазратим, олдин отамни кўмиб келишимга ижозат бергин”,- деди. \v 22 Лекин Исо унга: “Менинг ортимдан юр! Ўз ўликларини кўмишни эса ўликларга қўйиб бер”,- деди.

1
08/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Исо қайиққа тушганида, Унинг шогирдлари Унга эргашдилар. \v 24 Шу орада денгизда кучли тўфон кўтарилдики, қайиқни тўлқинлар қоплаб олар эди. Исо эса ухлаб ётар эди. \v 25 Унинг шогирдлари яқинлашди-да, Уни турғизиб: “Ҳазрат, бизни қутқар, ҳалок бўляпмиз”,- дедилар.

1
08/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 У уларга: “Эй, имони камлар, нега бундай қўрқоқсизлар?”- деди. Кейин Исо туриб, шамол ва денгизга тақиқлади, шунда буюк жимжитлик бўлди. \v 27 Одамлар ҳайратланиб: “Бу Ким экан, ҳатто шамоллар ва денгиз ҳам Унга бўйсунса?!”- дедилар.

1
08/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Исо нариги қирғоққа, Гиргош юртига келганида, жин чалган икки киши қабристондан чиқиб, Унга дуч келди. Улар ўта ваҳший бўлганликлари учун ҳеч кимнинг у йўлдан ўтишга ҳадди сиғмас эди. \v 29 Улар: “Бизга нима ишинг бор, эй, Худонинг Ўғли? Бизни вақтидан олдин қийнаш учун келдингми?”- дедилар.

1
08/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Улардан узоқроқда тўнғизнинг катта подаси ўтлаб юрар эди. \v 31 Жинлар Исога ёлвориб: “Агар бизни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда бизни тўнғиз подасига юборгин”,- дедилар. \v 32 У уларга: “Боринглар”,- деди. Шунда улар чиқиб, тўнғиз подасига кириб олдилар. Шу онда бутун тўнғиз подаси тиккаликдан денгизга ташланиб, сувда ҳалок бўлишди.

1
08/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Тўнғиз боқувчилар эса югуриб кетиб, шаҳарга келдилар ва ҳамма нарсани, шунингдек, жин чалганлар билан нима воқеа содир бўлганини айтиб бердилар. \v 34 Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исо билан учрашгани чиқди ва Уни кўрганларида, уларнинг ҳудудларидан чиқиб кетишини Ундан илтимос қилдилар.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шунда У қайиққа ўтириб, денгизнинг нариги томонига ўтди ва ўз юртига келди. \v 2 Мана, Унинг олдига тўшакда ётган шол одамни олиб келдилар. Исо уларниниг имонини кўриб, шолга қараб: “Дадил бўл, болам! Сенинг гуноҳларинг кечирилди”,- деди.

1
09/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Шунда баъзи уламолар ўз-ўзларига: “У куфр қиляпти”,- дедилар. \v 4 Исо уларнинг фикрларини билиб, деди: “Нима учун сизлар юракларингизда ёмон нарсани ўйлаяпсизлар? \v 5 Ҳақиқатан ҳам нимани айтиш осонроқ “Сенинг гуноҳларинг кечирилди”, деб айтишми, ёки: “Ўрнингдан туриб юргин”, деб айтишми? \v 6 Лекин Инсон Ўғлининг ер юзида гуноҳларни кечириш ҳокимиятига эга эканлигини билиб олишингиз учун... Ўрнингдан тур,- деди шолга Исо,- тўшагингни олиб, уйингга бор”.

1
09/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 У эса туриб, ўз тўшагини олди ва уйига кетди. \v 8 Халқ эса буни кўриб ҳайратланди ва одамларга шундай ҳокимият берган Худони улуғлади. \v 9 Исо у ердан ўтиб, солиқ йиғадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўрди ва унга: “Менинг ортимдан юргин”,- деди. У туриб, Исонинг ортидан кетди.

1
09/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Сўнг Исо уйда дастурхон атрофида ёнбошлаганида, кўплаб солиқчилар ва гуноҳкорлар келиб, У ва Унинг шогирлари билан бирга ёнбошладилар. \v 11 Фарзийлар буни кўриб, Унинг шогирдларига: “Нима учун Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб-ичади?”- дедилар.

1
09/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Исо эса буни эшитганида, уларга деди: “Соғлар эмас, балки беморлар шифокорга муҳтождирлар. \v 13 Энди бориб: Мен қурбонликни эмас, раҳм-шафқатни истайман,- дейилганининг маъносини ўрганинглар. Чунки Мен ҳақ одамларни эмас, балки гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман”.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More