1 line
672 B
Plaintext
1 line
672 B
Plaintext
\v 3 Сен нимага биродарингнинг кўзидаги зирапчага қараяпсан, аммо ўз кўзингдаги ходани сезмаяпсан? \v 4 Ўз кўзингда хода бор экан, қандай қилиб биродарингга: Кел, сенинг кўзингдан зирапчани чиқариб оламан,- деб айта оласан? \v 5 Эй, иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдаги ходани чиқариб ташла, ўшандагина ўз биродарингнинг кўзидаги зирапчани қандай чиқариб олишни аниқ кўрасан. |