uz_2ki_text_reg/14/23.txt

1 line
926 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 23 Яҳудиянинг подшоҳи Йоаш ўғли Амазийаҳ ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида, Исроилнинг подшоҳи Йоашнинг ўғли Йеробоам Самарияда подшоҳ бўлди ва қирқ бир йил ҳукмронлик қилди. \v 24 У Раббийнинг нигоҳида ёвуз ишларни қилар эди. У Исроилни гуноҳга ботирган Небат ўғли Йеробоамнинг барча гуноҳларидан чекинмас эди. \v 25 Исроилнинг Раббий Худоси, Ўз қули Амиттай ўғли Йонаҳ, гиттаҳ-ҳеферлик пайғамбар орқали айтган сўзи бўйича у Исроилнинг чегараларини Ҳаматга кириш қисмидан саҳро денгизигача қайта тиклади.