Thu Apr 01 2021 17:09:13 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-04-01 17:09:16 -04:00
commit 3da763c440
541 changed files with 597 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Миср еридан чиққанларининг иккинчи йилида, иккинчи ойнинг биринчи кунида Синай саҳросида, Йиғин Чодирида Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 2 ”Исроил ўғилларининг бутун жамоасини авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича, ҳар бир эркак кишини бошма-бош ҳисобланглар. \v 3 Сен ва Аҳарўн йигирма ёш ҳамда ундан катталарни, Исроил орасида урушга лаёқатлиларнинг барчасини қўшинлари бўйича ҳисобланглар.

1
01/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Ҳар бир қабиладан бир нафар, ўз авлодида бош бўлган одам сизлар билан бирга бўлиши керак. \v 5 Мана булар ― сизлар билан бирга бўладиган кишиларнинг исмлари: Рубендан ― Шедеурнинг ўғли Элизур; \v 6 Шимўндан ― Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэл;

1
01/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Яҳудодан ― Амминадабнинг ўғли Наҳшон; \v 8 Иссохордан ― Зуарнинг ўғли Натанаэл; \v 9 Забулундан ― Ҳелоннинг ўғли Элиаб;

1
01/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Юсуфнинг ўғилларидан: Эфрайимдан ― Аммиҳуднинг ўғли Элишама, Манашеҳдан ― Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэл; \v 11 Беняминдан ― Гидеонийнинг ўғли Абидан;

1
01/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Дандан ― Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзер; \v 13 Ашердан ― Охраннинг ўғли Пагиэл; \v 14 Гаддан ― Деуэлнинг ўғли Элиасаф; \v 15 Нафталидан ― Энаннинг ўғли Аҳира.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Булар ― жамоадан танланган кишилар, ўз оталарининг қабилаларининг бошлиқлари, минглаб исроилликларнинг бошлиқларидир”.

1
01/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Сўнг Мусо ва Аҳарўн номма-ном аталган ушбу кишиларни олиб, \v 18 иккинчи ойнинг биринчи кунида бутун жамоани йиғдилар. Шунда улар ўз авлодлари бўйича, оилалари бўйича, исмларининг сони бўйича йигирма ёш ва ундан катта бўлганлар бошма-бош ўз насабномаларини эълон қилдилар; \v 19 буни Раббий Мусога амр этганидек қилдилар. У Синай саҳросида уларни санади.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Исроилнинг тўнғичи Рубеннинг ўғилларидан ― уларнинг авлоди, уруғи, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан бошма-бош ― \v 21 Рубен қабиласидан қирқ олти минг беш юз киши ҳисобга олинди.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Шимўн ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан бошма-бош ― \v 23 Шимўн қабиласидан эллик тўққиз минг уч юз киши ҳисобга олинди.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Гад ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 25 Гад қабиласидан қирқ беш минг олти юз эллик киши ҳисобга олинди.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Яҳудо ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 27 Яҳудо қабиласидан етмиш тўрт минг олти юз киши ҳисобга олинди.

1
01/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Иссохор ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 29 Иссохор қабиласидан эллик тўрт минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.

1
01/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Забулун ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 31 Забулун қабиласидан эллик етти минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.

1
01/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Юсуф ўғилларидан бўлмиш Эфрайим ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 33 Эфрайим қабиласидан қирқ минг беш юз киши ҳисобга олинди.

1
01/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Манашеҳ ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 35 Манашеҳ қабиласидан ўттиз икки минг икки юз киши ҳисобга олинди.

1
01/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Бенямин ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 37 Бенямин қабиласидан ўттиз беш минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.

1
01/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Дан ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 39 Дан қабиласидан олтмиш икки минг етти юз киши ҳисобга олинди.

1
01/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Ашер ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 41 Ашер қабиласидан қирқ бир минг беш юз киши ҳисобга олинди.

1
01/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Нафтали ўғилларидан ― уларнинг авлодлари, уруғлари, оилалари, исмларининг сонига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча эркаклардан ― \v 43 Нафтали қабиласидан эллик уч минг тўрт юз киши ҳисобга олинди.

1
01/44.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 44 Булар ― Мусо, Аҳарўн ва ҳар бир авлоддан бир кишидан, Исроилнинг бошлиқлари бўлмиш ўн иккита киши ҳисоблаган ҳисобга кирган одамлардир. \v 45 Исроил ўғилларидан ҳисобга олинган, уларнинг оилаларига кўра йигирма ёш ва ундан катта бўлган урушга лаёқатли барча одамларнинг, \v 46 яъни барча ҳисобга олинганларнинг сони олти юз уч минг беш юз эллик киши эди.

1
01/47.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 47 Леви ўғиллари эса оталарининг қабиласи бўйича уларнинг орасида ҳисобга олинмади. \v 48 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 49 ”Фақат Левининг қабиласини ҳисобга киритмагин ва уларни Исроил ўғиллари билан бирга санамагин.

1
01/50.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 50 Аммо Леви ўғилларига Гувоҳлик Чодирини, унга тегишли бўлган барча нарсалар ва ундаги барча нарсаларни топширгин. Улар Гувоҳлик Чодири ва унинг барча нарсаларини кўтариб юрсинлар, унда хизмат қилсинлар ҳамда ўз қароргоҳларини Гувоҳлик Чодири атрофида ўрнатсинлар.

1
01/51.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 51 Чодирни кўчириш керак бўлганида, уни левитлар кўтарсинлар. Чодирни ўрнатиш керак бўлганида, уни левитлар ўрнатсинлар. Агар бегона бирор киши унга яқинлашса, ўлимга маҳкум этилиши керак. \v 52 Исроил ўғилларининг ҳар бири ўз қароргоҳида туриши керак ва ҳар бири ўз қўшини бўйича ўз байроғи остида турсин.

1
01/53.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 53 Левитлар эса ўз чодирларини Гувоҳлик Чодирининг атрофида ўрнатишлари керак, токи Исроил ўғилларининг жамоасига ғазаб келмасин. Шундай қилиб, улар Гувоҳлик Чодирига соқчиликда турадилар”. \v 54 Исроил ўғиллари шундай қилдилар. Ҳаммасини Раббий Мусога амр этганидай, худди шундай қилдилар.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Мусо ва Аҳарўнга сўзлаб деди: \v 2 ”Исроил ўғилларининг ҳар бири ўз чодирини ўз байроғи ёнида, ўз оиласи рамзининг ёнида ўрнатиши керак. Улар ўз қароргоҳини Йиғин Чодири рўпарасида айланасига ўрнатишлари керак.

1
02/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Мана, олд томондан шарққа қаратиб турадиган қароргоҳ Яҳудоникидир. У ўз қўшинлари бўйича у ерда ўз қароргоҳининг байроғини ўрнатади. Яҳудо ўғилларининг бошлиғи Амминадабнинг ўғли Наҳшондир, \v 4 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса етмиш тўрт минг олти юз кишидир.

1
02/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Ундан кейин Иссохор қабиласи қароргоҳини ўрнатади. Иссохор ўғилларининг бошлиғи Зуар ўғли Натанаэлдир, \v 6 унинг ҳисобига киритилган унинг қўшини эса эллик тўрт минг тўрт юз кишидир.

1
02/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Ундан кейин Забулун қабиласи ва Забулун ўғилларининг бошлиғи Ҳелон ўғли Элиабдир. \v 8 Унинг ҳисобига киритилган унинг қўшини эса эллик етти минг тўрт юз кишидир.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Яҳудо қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз саксон олти минг тўрт юз кишидир. Улар биринчи бўлиб жўнашлари керак.

1
02/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Рубен қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича жануб томонда ўрнатилсин. Рубен ўғилларининг бошлиғи Шедеур ўғли Элизурдир, \v 11 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ олти минг беш юз кишидир.

1
02/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Ундан кейин Шимўн қабиласи қароргоҳини ўрнатади. Шимўн ўғилларининг бошлиғи Зуришаддайнинг ўғли Шелумиэлдир, \v 13 унинг ҳисобига киритилган қўшини эллик тўққиз минг уч юз кишидир.

1
02/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Кейин Гад қабиласи бўлсин. Гад ўғилларининг бошлиғи Реулнинг ўғли Элиасафдир, \v 15 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ беш минг олти юз эллик кишидир.

1
02/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Рубен қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз эллик бир минг тўрт юз эллик кишидир. Улар иккинчи бўлиб жўнашлари керак.

1
02/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Шунда Йиғин Чодири бораётганида, Леви қабиласининг қароргоҳи қароргоҳларнинг ўртасида бўлади. Улар қандай турган бўлсалар, худди шундай ҳар бири ўз байроқлари билан ўз ўрнида юришлари керак.

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Эфрайим қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича ғарб томонда ўрнатилсин. Эфрайим ўғилларининг бошлиғи Аммиҳуд ўғли Элишамадир, \v 19 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ минг беш юз кишидир.

1
02/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Унинг ёнида Манашеҳ қабиласи бўлсин. Манашеҳ ўғилларининг бошлиғи Педаҳзурнинг ўғли Гамалиэлдир, \v 21 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса ўттиз икки минг икки юз кишидир.

1
02/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Кейин Бенямин қабиласи бўлсин. Бенямин ўғилларининг бошлиғи Гидеонийнинг ўғли Абидандир, \v 23 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса ўттиз беш минг тўрт юз кишидир.

1
02/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Эфрайим қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси ― уларнинг қўшинлари бўйича бир юз саккиз минг бир юз кишидир. Улар учинчи бўлиб жўнашлари керак.

1
02/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Дан қароргоҳининг байроғи унинг қўшинлари бўйича ғарб томонда ўрнатилсин. Дан ўғилларининг бошлиғи Аммишаддайнинг ўғли Аҳиэзердир, \v 26 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса олтмиш икки минг етти юз кишидир.

1
02/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Унинг ёнида Ашер қабиласи қароргоҳни ўрнатади. Ашер ўғилларининг бошлиғи Охран ўғли Пагиэлдир, \v 28 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса қирқ бир минг беш юз кишидир.

1
02/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Ундан кейин Нафтали қабиласи бўлсин. Нафтали ўғилларининг бошлиғи Энаннинг ўғли Аҳирадир, \v 30 унинг ҳисобига киритилган қўшини эса эллик уч минг тўрт юз кишидир.

1
02/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Дан қароргоҳига қўшилиб, ҳисобга киритилганларнинг барчаси бир юз эллик етти минг олти юз кишидир. Улар ўз байроқлари остида охирги бўлиб жўнашлари керак.

1
02/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Булар ўз оилалари бўйича ҳисобга олинган Исроил ўғилларидир. Қароргоҳларда ҳисобга олинганларнинг барчаси қўшинлари бўйича олти юз уч минг беш юз эллик кишидир. \v 33 Раббий Мусога амр этганидек, Леви қабиласи Исроил ўғиллари билан бирга ҳисобга киритилмади.

1
02/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Исроил ўғиллари Раббий Мусога амр этган ҳамма нарсани бажардилар: шу тарзда, улар ўз байроқлари ёнида қароргоҳларини ўрнатдилар ва ҳар бирлари ўз қабилалару оилалари бўйича йўлга тушдилар.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мана бу ― Раббий Синай тоғида Мусога гапирган вақтидаги Мусо ва Аҳарўннинг насабномасидир. \v 2 Булар Аҳарўн ўғилларининг исмлари: тўнғичи Надаб, кейин Абиҳу, Элеазар ва Итамар.

1
03/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Булар Аҳарўннинг ўғиллари, мойланган руҳонийларнинг исмларидир. У уларни руҳонийлик хизматига бағишлаган эди. \v 4 Лекин Надаб ва Абиҳу Синай саҳросида, Раббийнинг юзи олдига бегона олов келтирганларида, Раббийнинг юзи олдида ўлдилар. Уларнинг фарзандлари йўқ эди. Сўнг Элеазар ва Итамар ўз оталари Аҳарўннинг олдида руҳоний бўлдилар.

1
03/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Шунда Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 6 “Леви қабиласини олиб кел ва уни Аҳарўннинг олдига қўй, токи улар унга хизмат қилсинлар.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Улар у учун вазифани бажарсинлар ва Чодирда хизмат қилиш учун Йиғин Чодири олдидаги бутун жамоа учун вазифани бажарсинлар. \v 8 Улар Йиғин Чодирининг барча нарсаларига қўриқчилик қилсинлар ва Чодирда хизмат қилиш учун Исроил ўғиллари учун вазифани бажарсинлар.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Левитларни Аҳарўн ва унинг ўғилларига топшир; улар Исроил ўғилларидан унга топширилсин. \v 10 Аҳарўн ва унинг ўғилларига ўз руҳонийлик бурчларини бажаришни тайинла. Агар бирор бошқа одам бу хизматга яқинлашса, ўлимга маҳкум этилсин”.

1
03/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 12 “Мана, Мен Исроил ўғиллари орасида бачадонни очиб чиқадиган барча тўнғичларнинг ўрнига Исроил ўғилларидан левитларни олдим. Улар Меники бўлишлари керак, \v 13 чунки барча тўнғичлар Меникидир. Мен Миср ерида барча тўнғичларни қириб ташлаган кунда, Исроилнинг барча тўнғичларини одамдан тортиб ҳайвонгача Мен Ўзимга бағишладим. Улар Меники бўлишлари керак. Мен Раббийман”.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Раббий Мусога Синай саҳросида сўзлаб деди: \v 15 “Левитларни уларнинг оилалари бўйича, авлодлари бўйича ҳисобла. Мана, бир ойлик ва ундан катта бўлган барча эркакларни ҳисоблаб чиққин”. \v 16 Мусо унга амр этилганидек, Раббийнинг сўзи бўйича уларни ҳисоблаб чиқди.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Мана булар ― Леви ўғилларининг исмлари бўйича: Гершон, Қэҳат ва Мерари. \v 18 Мана булар ― Гершон ўғилларининг авлодлари бўйича исмлари: Либни ва Шими. \v 19 Қэҳат ўғилларининг авлодлари бўйича исмлари: Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэл. \v 20 Мерари ўғилларининг авлодлари бўйича исмлари: Махли ва Муши. Булар левитларнинг оилалари бўйича уларнинг авлодларидир.

1
03/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Гершондан Либни ва Шимининг авлоди: булар Гершоннинг авлодларидир. \v 22 Ҳисобланганларнинг барчаси: бир ойлик ва ундан катта бўлган эркаклар етти минг беш юз киши эди. \v 23 Гершон авлодидагилар маъбаднинг орқа томонидан ғарбга қаратиб ўз қароргоҳини ўрнатишлари керак.

1
03/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Гершон ўғиллари авлодининг бошлиғи Лаэлнинг ўғли Элиасафдир. \v 25 Гершон ўғилларининг назоратига Йиғин Чодирида ― Чодирнинг ўзи, унинг қопламлари ва Йиғин Чодирининг кириш жойидаги парда, \v 26 шунингдек, ҳовлининг пардалари, Чодир ва қурбонгоҳнинг атрофидаги ҳовлининг кириш жойининг пардалари, унинг арқонлари ― унинг барча ашёлари билан бирга топширилади.

1
03/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Қэҳатдан Арамнинг авлоди, Изхарнинг авлоди, Хеброннинг авлоди, Узиэлнинг авлоди: булар Қэҳатнинг авлодларидир. \v 28 Ҳисобланганларнинг барчаси: бир ойлик ва ундан катта бўлган эркаклар саккиз минг олти юз киши эди. Улар Муқаддасгоҳни қўриқлар эдилар. \v 29 Қэҳат ўғилларининг авлоди Чодирнинг жануб томонида ўз қароргоҳини ўрнатишлари керак.

1
03/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Қэҳат авлоди оилаларининг бошлиғи Узиэлнинг ўғли Элизафандир. \v 31 Уларнинг назорати остига Кибот, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган муқаддас идишлар ва пардалар барча ашёлари билан бирга топширилади. \v 32 Левитларнинг бошлиқларининг устидан руҳоний Аҳарўннинг ўғли Элеазар бошлиқдир. Муқаддасгоҳга қўриқчилик қилиш топширилган левитлар унинг назорати остидадир.

1
03/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Мераридан Махли ва Мушининг авлоди: булар Мерарининг авлодларидир. \v 34 Улардан ҳисобланган бир ойлик ва ундан катта бўлган барча эркаклар сони ― олти минг икки юз киши эди. \v 35 Мерари авлоди оилаларининг бошлиғи Абиҳайилнинг ўғли Зуриэлдир. Улар Чодирнинг шимол томонига ўз қароргоҳини ўрнатишлари керак.

1
03/36.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 36 Мерари ўғиллари назорати остига Чодирнинг ёғочлари, тўсинлари, устунлари, тагликлари ва уларнинг барча ашёлари ҳамма нарсалари билан, \v 37 шунингдек, ҳовлининг барча томонидаги устунлари, уларнинг тагликлари, қозиқ ва арқонлари топширилади.

1
03/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Чодирнинг олди томонидан эса, Йиғин Чодирининг олди томонидан шарққа қаратиб Мусо, Аҳарўн ва унинг ўғиллари ўз қароргоҳини ўрнатишлари керак. Уларга Исроил ўғиллари учун Муқаддасгоҳни қўриқлаш топширилгандир. Агар бирор ўзга киши бунга яқинлашса, ўлимга маҳкум этилсин. \v 39 Мусо ва Аҳарўн Раббийнинг амри бўйича ҳисобга олган барча левитларнинг сони ― бир ойлик ва ундан катта бўлган барча эркаклар, уларнинг авлодлари бўйича йигирма икки минг киши эди.

1
03/40.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 40 Шунда Раббий Мусога деди: “Исроил ўғилларидан бир ойлик ва ундан катта бўлган барча тўнғич эркакларни ҳисоблагин ва уларни номма-ном санаб чиққин. \v 41 Исроил ўғилларининг барча тўнғичлари ўрнига левитларни Мен учун ол, Мен Раббийман. Левитларнинг ҳайвонларини эса Исроил ўғилларининг барча биринчи туғилган ҳайвонларининг ўрнига бўлсин”.

1
03/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Мусо Раббий унга амр этганидек, Исроил ўғилларининг барча тўнғичларини ҳисоблаб чиқди. \v 43 Исмларининг сони бўйича бир ойлик ва ундан катта бўлган барча эркак тўнғичлар йигирма икки минг икки юз етмиш уч киши эди.

1
03/44.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 44 Шунда Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 45 “Левитларни Исроил ўғилларининг тўнғичлари ўрнига ва левитларнинг ҳайвонларини уларнинг ҳайвонлари ўрнига ол; улар Меники бўлсинлар. Мен Раббийман.

1
03/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Левитларнинг сонидан зиёд бўлган икки юз етмиш учта Исроил ўғилларининг тўнғичлари эвазига эса \v 47 одам бошига муқаддасгоҳ шеқели бўйича беш шеқелдан ол. Бир шеқелда йигирма гераҳ бор. \v 48 Ушбу кумушни Аҳарўн ва унинг ўғилларига левитларнинг сонидан ортиқ одамларга тўлов сифатида бергин”. \v 49 Мусо сонидан ортиқ бўлганларни, левитларга алмаштирган қайта сотиб олиш кумушини олди. \v 50 Исроил тўнғичларидан муқаддасгоҳ шеқели бўйича бир минг уч юз олтмиш беш шеқел олди. \v 51 Раббий Мусога буюрганидек, Раббийнинг сўзига бўйича Мусо қайта сотиб олиш кумушини Аҳарўн ва унинг ўғилларига берди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Мусо ва Аҳарўнга сўзлаб деди: \v 2 ”Левитлардан Қэҳат ўғилларини ― уларнинг авлодлари, уларнинг оилалари бўйича \v 3 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларни Йиғин Чодиридаги ишларни қилиш учун хизматга яроқлиларининг ҳаммасини ҳисобла. \v 4 Қэҳат ўғилларининг Йиғин Чодиридаги хизматлари ― Муқаддаслар-Муқаддасини кўтариб юришдир.

1
04/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Қароргоҳ йўлга отланиши керак бўлганида, Аҳарўн ва унинг ўғиллари кириб, уни тўсиб турадиган пардани ечсинлар ва у билан гувоҳлик Киботини ёпсинлар. \v 6 Кўк теридан қилинган ғилофни унинг устига қўйсинлар ва унинг устини тўлиқ кўк ранг мато билан ёпиб, унинг ходаларини ўтказсинлар.

1
04/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Улар тақдим нонларининг хонтахтасини кўк мато билан ёпсинлар ва унинг устига лаганларни, пиёлаларни, қуйиш учун ясалган косаларни ва кўзаларни қўйсинлар. Тақдим нонлари доимо унинг устида бўлиши керак. \v 8 Улар унинг устига алвон мато ёйсинлар, уни кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпиб, унинг ходаларини ўтказсинлар.

1
04/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Сўнг кўк матони олиб, чироқпоя ва унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ҳамда унга ишлатиладиган мой учун ясалган барча идишларини ёпсинлар. \v 10 Улар уни ва унинг барча идишларини кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпсинлар ва замбилга қўйсинлар. \v 11 Олтин қурбонгоҳ устига кўк рангли матони ёйсинлар ва уни кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпиб, унинг ходаларини ўтказсинлар.

1
04/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Муқаддасгоҳда хизмат учун ишлатиладиган барча хизмат ашёларини олиб, уларни кўк матога солсинлар ва уларни кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпиб, замбилга қўйсинлар. \v 13 Қурбонгоҳни кулдан тозалаб, уни қирмизи мато билан ёпсинлар. \v 14 Унинг ёнида хизмат учун ишлатиладиган унинг барча ашёларини: оловкуракларни, санчқиларни, куракларни, тоғорачаларни, қурбонгоҳнинг барча идишларини унинг ичига солиб, кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпсинлар ва унинг ходаларини ўтказсинлар.

1
04/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Қароргоҳнинг йўлга отланиш вақтида, Аҳарўн ва унинг ўғиллари тўлиқ Муқаддасгоҳни ва Муқаддасгоҳнинг барча нарсаларини бутунлай қопласинлар, сўнгра Қэҳат ўғиллари уларни кўтариш учун яқинлашсинлар. Бироқ ўлмасликлари учун улар Муқаддасгоҳга тегмасликлари керак. Йиғин Чодирининг ушбу қисмларини Қэҳат ўғиллари кўтариб юришлари керак. \v 16 Руҳоний Аҳарўннинг ўғли Элеазарга чироқпоя учун мой, хушбўй тутатқилар, ҳар кунги тақдим нонлари ва мойлаш мойи топширилади. Шунингдек, бутун Чодир ва ундаги ҳамма нарса, Муқаддасгоҳ ва унинг ашёлари топширилади”.

1
04/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Раббий яна Мусо ва Аҳарўнга сўзлаб деди: \v 18 ”Леви насли орасидан Қэҳатнинг оиласининг уруғини қириб ташламанглар. \v 19 Улар Муқаддаслар-Муқаддасига яқинлашганларида, тирик қолишлари ва ўлмасликлари учун мана бундай қилинглар: Аҳарўн ва унинг ўғиллари келиб, уларнинг ҳар бирини унинг хизматига тайинлаб, ўз юкининг ёнига қўйсинлар. \v 20 Лекин Муқаддасгоҳни ёпаётганларида, уларнинг ўзлари ўлмасликлари учун Муқаддасгоҳни кўргани яқинлашмасинлар”.

1
04/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Сўнг Раббий Мусога сўзлаб деди: \v 22 “Гершоннинг ўғилларини ҳам ― оилалари бўйича, авлодлари бўйича \v 23 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларини ҳисобла. Йиғин Чодиридаги ишларни бажариш учун хизматга яроқли бўлганларнинг барчасини ҳисобла.

1
04/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Мана булар ― Гершон оиласининг хизмати ва юкларни кўтариб юриш борасидаги ишлари: \v 25 Улар Чодирнинг ёпинғичлари ва Йиғин Чодирини, унинг ғилофини, унинг устидаги кўк теридан қилинган ғилофини, Йиғин Чодири эшигининг пардаларини, \v 26 ҳовлининг пардаларини, Чодир ва қурбонгоҳнинг атрофидаги ҳовлининг эшигининг пардаларини, уларнинг арқонларини, уларга тегишли бўлган барча ашёларни кўтариб юришлари керак. Уларнинг олдиларида қилинадиган барча ишларда улар иштирок этишлари керак.

1
04/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Гершон ўғилларининг барча хизматлари: ҳар қандай оғир юкни кўтаришларида ҳам, улар қиладиган ҳамма бошқа ишларда ҳам Аҳарўн ва унинг ўғилларининг буйруғи бўйича амалга оширилиши керак. Улар кўтариб юрадиган ҳамма нарсани қўриқлаш учун уларга топширинглар. \v 28 Булар ― Гершон ўғиллари оилаларининг Йиғин Чодиридаги хизматларидир. Мана, руҳоний Аҳарўннинг ўғли Итамарнинг назорати остида уларга шулар қўриқлаш учун топширилади.

1
04/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Мерарининг ўғилларини ― оилалари бўйича, авлодлари бўйича \v 30 ўттиз ёш ва ундан катталарини, эллик ёшгача бўлганларини ҳисобла. Йиғин Чодиридаги ишларни бажариш учун хизматга яроқли бўлганларнинг барчасини ҳисобла.

1
04/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Улар Йиғин Чодири ёнидаги хизматни қилишлари учун қуйидагиларни кўтариб юришлари керак: Чодирнинг ёғочлари ва унинг тўсинларини, устунлари ва унинг тагликларини, \v 32 ҳовлининг ҳамма томонидаги устунлар ва уларнинг тагликларини, уларнинг қозиқларини, уларнинг арқонларини, уларнинг барча ашёлари ва уларнинг ҳамма нарсаларини. Улар кўтариб юришлари керак бўлган нарсаларни номма-ном белгилаб беринглар.

1
04/33.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 33 Булар ― Мерари ўғиллари оилаларининг Йиғин Чодири ёнидаги хизмат ишларидир. Мана, руҳоний Аҳарўннинг ўғли Итамарнинг назорати остида улар бўлсинлар”.

1
04/34.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 34 Сўнг Мусо, Аҳарўн ва жамоа бошлиқлари Қэҳат ўғилларини ― уларнинг авлодлари бўйича, оилалари бўйича \v 35 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларни, Йиғин Чодиридаги ишларни қилиш учун хизматга яроқлиларнинг барчасини ҳисобладилар. \v 36 Уларнинг оилалари бўйича ҳисобланганлар икки минг етти юз эллик киши эди.

1
04/37.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 37 Булар ― Мусо орқали берилган Раббийнинг амри бўйича Мусо ва Аҳарўн ҳисоблаган, Қэҳат оилаларидан ҳисобга олинган Йиғин Чодирининг барча хизматчиларидир.

1
04/38.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 38 Гершон ўғилларини ― уларнинг авлодлари бўйича, оилалари бўйича \v 39 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларни, Йиғин Чодиридаги ишларни қилиш учун хизматга яроқлиларнинг барчасини ҳисобга олдилар. \v 40 Уларнинг авлодлари бўйича, оилалари бўйича ҳисобга олинганлар икки минг олти юз ўттиз киши эди.

1
04/41.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 41 Булар ― Раббийнинг амри бўйича Мусо ва Аҳарўн ҳисоблаган, Гершон оилаларидан ҳисобга олинган Йиғин Чодирининг барча хизматчиларидир.

1
04/42.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 42 Мерари ўғилларининг авлодларини ― авлодлари бўйича, оилалари бўйича \v 43 ўттиз ёш ва ундан катталарни, эллик ёшгача бўлганларни, Йиғин Чодиридаги ишларни қилиш учун хизматга яроқлиларнинг барчаси ҳисобга олдилар. \v 44 Уларнинг авлодлари бўйича ҳисобга олинганлар уч минг икки юз киши эди.

1
04/45.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 45 Булар ― Мусо орқали берилган Раббийнинг амри бўйича Мусо ва Аҳарўн ҳисоблаган, Мерари ўғиллари оилаларидан ҳисобга олинганлардир.

1
04/46.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 46 Мусо, Аҳарўн ва Исроилнинг бошлиқлари авлодлари ва оилалари бўйича ҳисоблаган барча Леви ўғиллари ― \v 47 ўттиз ёш ва ундан катталар, эллик ёшгача бўлганлар, Йиғин Чодиридаги ишларни қилишга ва юк кўтаришга яроқлиларнинг барчаси ҳисобга олинди. \v 48 Ҳисобга олинганлар саккиз минг беш юз саксон киши эди.

1
04/49.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 49 Мусо орқали берилган Раббийнинг амри бўйича уларнинг ҳар бири ўз ишига тайинланди ва кўтариши керак бўлган юк белгиланди. Раббий Мусога амр этганидек, улар ҳисобга олинди.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 2 “Исроил ўғилларига буюр: Қароргоҳдан барча моховларни, барча танасидан қон ёки йиринг оқаётганларни, барча мурдадан булғанганларни чиқариб юборишсин. \v 3 Шундай эркакларни ҳам, аёлларни ҳам чиқариб юборинглар, уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юборинглар, токи Мен ораларида яшаётган қароргоҳларини улар булғамасинлар”. \v 4 Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар ва уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юбордилар. Раббий Мусога айтганидек, Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар.

1
05/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 6 “Исроил ўғилларига айтгин: Агар эркак ёки аёл бирор одамга қарши қандайдир гуноҳ қилиб, бу орқали Раббийга қарши жиноят қилса ва ўша жон айбдор бўлса, \v 7 унда улар қилган гуноҳини эътироф этиб, нимада айбдор бўлсалар, шуни тўлиқ қайтарсинлар ва бунга беш қисм қўшиб, кимга қарши гуноҳ қилган бўлсалар, ўшанга берсинлар.

1
05/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Агар айб учун қаримта тўлашга унинг меросхўри бўлмаса, унда буни Раббийга бағишлашсин: бу руҳонийга тегишлидир. Руҳоний уни поклайдиган товондор қўчқордан ташқари буни олади. \v 9 Исроил ўғилларининг руҳонийга олиб келадиган барча муқаддасворликлардан келтирган ҳар қандай бағишлови руҳонийга тегишлидир. \v 10 Ҳар кимнинг бағишланган нарсаси унга тегишлидир ― кимнингдир руҳонийга берадиган ҳамма нарсаси унга тегишлидир”.

1
05/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 12 “Исроил ўғилларига эълон қилиб, уларга дегин: Агар кимнингдир хотини хиёнат қилса ва унга қарши зино қилса,

1
05/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 кимдир у билан ётиб, унга уруғини тўкса, бу эса унинг эрининг нигоҳидан яширин бўлиб, у яширинча булғанган бўлса ва унга қарши гувоҳлар бўлмаса, у ушлаб олинган бўлмаса, \v 14 эрида эса рашк руҳи уйғониб, хотини булғанганидан унга рашк қилса ёки унда рашк руҳи уйғониб, хотинини булғанмаганидан унга рашк қилса,

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 унда эр ўз хотинини руҳонийнинг олдига олиб келсин ва хотини учун бир эфа арпа унининг ўндан бир қисмини қурбонликка олиб келсин, лекин унинг устига мой қуймасин ҳамда ладан қўймасин, чунки бу рашк қилиш бағишловидир, қонунбузарликни эслатиб турадиган хотира бағишловидир.

1
05/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Руҳоний эса аёлни олиб келиб, Раббийнинг юзи олдига қўйсин. \v 17 Сўнг руҳоний сопол идишдаги муқаддас сувни олсин, шунингдек, руҳоний Чодирнинг еридан тупроқ олиб, сувга солсин.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Сўнг руҳоний аёлни Раббийнинг юзи олдига қўйиб, аёлнинг бошини очсин ва унинг қўлига хотира бағишловини берсин, бу ― рашк қилиш бағишловидир. Руҳонийнинг қўлида эса лаънат келтирадиган аччиқ сув бўлсин. \v 19 Руҳоний аёлга қасам ичтириб, унга десин: “Агар сен билан ҳеч ким ётмаган бўлса, сен булғанмаган бўлиб, ўз эрингга хиёнат қилмаган бўлсанг, унда лаънат келтирадиган ушбу аччиқ сувдан зарар кўрмайсан.

1
05/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Лекин агар сен ўз эрингга хиёнат қилиб булғанган бўлсанг ва сен билан эрингдан бўлак кимдир ётган бўлса, ― \v 21 унда руҳоний аёлга лаънат келтирадиган қасам ичириб, аёлга десин ― “Раббий сени халқинг орасида лаънати ва қасам урган қилсин, Раббий сенинг сонингни қуритсин ва қорнингни шиширсин. \v 22 Лаънат келтирадиган ушбу сув ичингга кириб, қорнинг шишиб кетсин ва сонинг қурисин”. Шунда хотин: Омин, омин,- десин.

1
05/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Руҳоний ушбу лаънат сўзларини ўрама қоғозга ёзсин ва уларни аччиқ сувда ювсин.

1
05/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Сўнгра у лаънат келтирадиган аччиқ сувни аёлга ичишга берсин; шунда лаънат келтирадиган сув унинг зарарига унинг ичига киради. \v 25 Руҳоний аёлнинг қўлидан рашк нон бағишловини олиб, ушбу бағишловни Раббийнинг олдига силкитиб олиб келсин ва уни қурбонгоҳга олиб борсин. \v 26 Руҳоний нон бағишловидан хотира учун бир ҳовуч олсин ва уни қурбонгоҳда куйдирсин, кейин эса хотинга сувни ичишга берсин.

1
05/27.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 27 Унга сувни ичирганидан сўнг, агар у нопок бўлса, ўз эрига қарши гуноҳ қилган бўлса, унда лаънат келтирадиган аччиқ сув унинг ичига унинг зарари учун киради ва унинг қорни шишади, сони эса қурийди. Бу аёл ўз халқи орасида лаънати бўлади. \v 28 Агар аёл булғанмаган ва пок бўлса, зарар кўрмайди ва уруғ қабул қила олади.

1
05/29.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 29 Бу ― рашкка оид қонундир. Хотин ўз эрига хиёнат қилса ва булғанса, \v 30 ёки эрида рашк руҳи уйғонса ва у ўз хотинига рашк қилса, унда у ўз хотинини Раббийнинг юзи олдига қўйсин ва руҳоний у билан ушбу қонун бўйича ҳамма амалларни бажарсин.

1
05/31.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 31 Шунда эр гуноҳдан пок бўлади, хотин эса ўз гуноҳини ўз гарданига олади”.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 2 “Исроил ўғилларига эълон қилиб айтгин: Агар бирор эркак ёки аёл ўзини Раббийга назорийликка бағишлаш учун назорийлик ваъдасини беришга қарор қилса, \v 3 унда у шароб ва кучли ичимликдан ўзини тийиши керак. У шаробдан тайёрланган сиркани ҳам, ичимликдан тайёрланган сиркани ҳам ичмаслиги, узумдан тайёрланган ҳеч нарсани ичмаслиги керак; шунингдек, узумнинг ҳўл меваларини ҳам, қуритилганини ҳам емаслиги керак. \v 4 У ўз назорийлигининг барча кунларида узумдан тайёрланадиган ҳеч нарсани ― уруғидан тортиб пўстлоғигача емаслиги керак.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Унинг назорийлигининг барча кунларида устара унинг бошига тегмаслиги керак. У Раббийга ўзини назорийликка бағишлаган кунлари тугагунича, у муқаддас бўлади. У бошидаги сочларини ўстириши керак.

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More