uz_num_text_reg/04/09.txt

1 line
713 B
Plaintext

\v 9 Сўнг кўк матони олиб, чироқпоя ва унинг мойчироқларини, қисқичларини, патнисларини ҳамда унга ишлатиладиган мой учун ясалган барча идишларини ёпсинлар. \v 10 Улар уни ва унинг барча идишларини кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпсинлар ва замбилга қўйсинлар. \v 11 Олтин қурбонгоҳ устига кўк рангли матони ёйсинлар ва уни кўк теридан қилинган ғилоф билан ёпиб, унинг ходаларини ўтказсинлар.