uz_num_text_reg/15/22.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext
Raw Normal View History

\v 22 Агар сизлар билмасдан йўлдан оғсангизлар ва Раббий Мусога айтган ушбу барча амрларни бажармасангизлар, \v 23 Раббий Мусо орқали амр қилган барча амрларни, яъни, Раббий сизларга амр берган кундан бошлаб бундан кейин авлодларингиз оша берилган амрларни бажармасангизлар, \v 24 унда, агар жамоа бехабар қолганлиги учун бу хато қилинган бўлса, бутун жамоа Раббийга ёқимли бўлган хушбўй тутатқи сифатида ўша низом бўйича нон бағишлови ва суюқлик бағишлови билан бирга битта ёш буқани тамоман ёндириш қурбонлигига ҳамда битта такани гуноҳ учун қурбонликка келтирсин.