uz_num_text_reg/21/01.txt

1 line
920 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 1 Жанубда яшовчи канъанлик подшоҳ Арад, Исроилнинг Атарим йўлидан келаётганини эшитиб, Исроилга қарши жанг қилди ва улардан бир нечтасини асир олди. \v 2 Шунда Исроил Раббийга ваъда бериб деди: “Агар Сен ушбу халқни менинг қўлимга топширсанг, уларнинг шаҳарларини бутунлай йўқ қилиб ташлайман”. \v 3 Раббий Исроилнинг овозини эшитди ва канъанликларни унинг қўлига топширди. Шунда Исроил уларни ҳамда уларнинг шаҳарларини бутунлай қириб ташлади. У жойнинг номини эса “Хормаҳ” (Қириб Ташлаш), деб атади.