uz_num_text_reg/16/15.txt

1 line
996 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 15 Шунда Мусо жуда хафа бўлиб, Раббийга деди: “Уларнинг ҳадяларига Ўз нигоҳингни қаратмагин! Мен уларнинг бирортасидан эшак ҳам олмаганман ва уларнинг бирортасига ёмонлик ҳам қилмаганман”. \v 16 Сўнг Мусо Кўраҳга деди: “Эртага сен ва сенинг барча шерикларинг Раббийнинг юзи олдига келинглар. \v 17 Ҳар бирингиз ўз тутатқидонингизни олиб, уларнинг ичига тутатқи солинглар ва ҳар бирингиз ўз тутатқидонингизни, икки юз элликта тутатқидонни Раббийнинг юзи олдига олиб келинглар. Сен ва Аҳарўн, ҳар бирингиз ўз тутатқидонларингни олиб келинглар”.