uz_num_text_reg/05/01.txt

1 line
957 B
Plaintext
Raw Permalink Normal View History

\v 1 Раббий яна Мусога сўзлаб деди: \v 2 “Исроил ўғилларига буюр: Қароргоҳдан барча моховларни, барча танасидан қон ёки йиринг оқаётганларни, барча мурдадан булғанганларни чиқариб юборишсин. \v 3 Шундай эркакларни ҳам, аёлларни ҳам чиқариб юборинглар, уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юборинглар, токи Мен ораларида яшаётган қароргоҳларини улар булғамасинлар”. \v 4 Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар ва уларни қароргоҳдан ташқарига чиқариб юбордилар. Раббий Мусога айтганидек, Исроил ўғиллари худди шундай қилдилар.