uz_gen_ulb/48/14.txt

1 line
951 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 14 Аммо Исроил ўнг қўлини чўзиб кичик ўғил Эфрайимнинг бошига қўйди, чап қўлини эса Манашеҳнинг бошига қўйди. Манашеҳ тўнғич бўлса ҳам, у қўлини атайлаб шундай қўйди. \v 15 У Юсуфни дуо қилиб, деди: “Ё, Худо! Оталарим Иброҳим ва Исҳоқ Сенинг қаршингда юрган эди. Ё, Худо, бутун умрим давомида мени шу кунгача боққансан. \v 16 Мени ҳар қандай зулмдан қутқарган фаришта шу ўсмирларга барака берсин. Улар менинг исмим ва оталарим Иброҳимнинг ҳамда Исҳоқнинг исмлари билан аталсинлар ва булар ер марказида ўсиб, роса кўпайсинлар”.