Wed Mar 31 2021 15:33:46 GMT-0400 (Eastern Daylight Time)

This commit is contained in:
Paula Oestreich 2021-03-31 15:33:50 -04:00
commit ccebad1163
636 changed files with 692 additions and 0 deletions

1
01/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Бошида Худо осмон ва ерни яратди. \v 2 Ер шаклсиз ва бўм-бўш эди. Тубсизлик юзининг устида зулмат эди. Худонинг Руҳи сувлар устида учиб юрар эди.

1
01/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Худо: “Ёруғлик бўлсин”,- деди ва ёруғлик бўлди. \v 4 Худо ёруғликнинг яхши эканини кўрди ва Худо ёруғликни зулматдан ажратди. \v 5 Сўнг Худо ёруғликни кундуз, зулматни эса тун, деб атади. Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу биринчи кун эди.

1
01/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Худо яна: “Сувларнинг ўртасида гумбаз бўлсин ва у сувларни сувлардан ажратиб турсин”,- деди. \v 7 Худо гумбазни яратиб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди ва шундай бўлди. \v 8 Худо гумбазни осмон, деб атади. Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу иккинчи кун эди.

1
01/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Худо яна: “Осмон остидаги сувлар бир жойга тўплансин-у, қуруқлик пайдо бўлсин”,- деди ва шундай бўлди. \v 10 Худо қуруқликни ер, деб атади, сувлар тўпламини эса денгизлар, деб атади. Худо буларнинг яхши эканини кўрди.

1
01/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Худо яна: “Ер ўт, ўз турига хос уруғ берадиган ўсимлик ва ўз турига хос уруғи ичида бўлган мева берадиган дарахтни ўстирсин”,- деди ва шундай бўлди. \v 12 Ер ўтлар, ўз турига хос уруғ берадиган ўсимликлар ва ўз турига хос уруғи ичида бўлган мева берадиган дарахтларни ўстирди. Худо буларнинг яхши эканини кўрди. \v 13 Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу учинчи кун эди.

1
01/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Худо яна: “Кундузни тундан ажратиш учун ҳамда аломатлар, фасллар, кунлар ва йилларни белгилаш учун осмон гумбазида ёритқичлар пайдо бўлсин. \v 15 Улар ер юзини ёритиш учун осмон гумбазида ёритқичлар бўлсин”,- деди ва шундай бўлди.

1
01/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шундай қилиб, Худо иккита улкан ёритқичлар яратди. У кундузни бошқариш учун улканроқ ёритқич, тунни бошқариш учун эса кичикроқ ёритқични ҳамда юлдузларни яратди. \v 17 Худо уларни осмоннинг гумбазида ўрнатди, токи улар ер юзини ёритсин \v 18 ва тун билан кундузни бошқарсин ҳамда ёруғликни қоронғиликдан ажратиб турсин. Худо буларнинг яхши эканини кўрди. \v 19 Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу тўртинчи кун эди.

1
01/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Худо яна: “Сувлар ҳаракатланувчи жониворлар билан тўлиб-тошсин ва қушлар ер устидан осмоннинг гумбазида учсинлар”,- деди. \v 21 Шундай қилиб, Худо сувда тўлиб-тошган ҳаракатланувчи жониворлар ва улкан балиқлар, ҳамда қанотли қушларни ўз турига хос яратди. Худо буларнинг яхши эканини кўрди.

1
01/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Худо уларни дуо қилиб: “Серпушт бўлинглар, кўпайинглар ва денгиз сувларини тўлдиринглар. Қушлар ҳам ер юзида кўпайсинлар”,- деди. \v 23 Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу бешинчи кун эди.

1
01/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Худо яна: “Ер ўз турига хос жониворларни, чорва, судралувчиларни ҳамда ердаги ўз турига хос ҳайвонларни келтириб чиқарсин”,- деди ва шундай бўлди. \v 25 Шундай қилиб, Худо ердаги ўз турига хос ҳайвонларни, ўз турига хос чорваларни ҳамда ердаги ўз турига хос барча судралувчиларни яратди. Худо буларнинг яхши эканини кўрди.

1
01/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Худо яна: “Ўз суратимизга кўра, Ўзимизга ўхшаш қилиб одамни яратайлик. Улар денгиздаги балиқлар, осмондаги қушлар, чорвалар ва ерда судралиб юрадиган барча судралувчилар устидан, бутун ер устидан ҳукмронлик қилсинлар”,- деди. \v 27 Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, уни Худонинг суратида яратди. Уларни эркак ва аёл қилиб яратди.

1
01/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Худо уларни дуо қилиб, уларга: “Серпушт бўлинглар ва кўпайинглар. Ер юзини тўлдириб, уни бўйсундиринглар. Денгиздаги балиқлар, осмондаги қушлар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчи барча ҳайвонлар устидан ҳукмронлик қилинглар”,- деди. \v 29 Сўнг Худо : “Мана, Мен сизларга бутун ер юзидаги уруғ берадиган ҳамма ўсимликларни ва меваси уруғ берадиган ҳамма дарахтларни бердим. Булар сизларга озуқа бўлади.

1
01/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Ер юзидаги барча ҳайвонларга, осмондаги барча қушларга ҳамда ер юзида судралиб юрувчиларга эса озуқа учун ҳамма кўкатларни бердим”,- деди ва шундай бўлди. \v 31 Худо Ўзи яратган ҳамма нарсани кўрди-да, мана, булар жуда яхши эди. Оқшом бўлди ва эрталаб бўлди бу олтинчи кун эди.

1
02/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Шу тарзда осмон, ер ва уларнинг қўшинларини яратиш тугалланди. \v 2 Худо Ўз қилган ишларини еттинчи куни тугаллаб, барча қилган ишларидан еттинчи кунда дам олди. \v 3 Шунда Худо еттинчи кунни дуо қилиб, уни муқаддаслади, чунки Худо ушбу кунда Ўзининг барча яратган ва бажарган ишларидан дам олди.

1
02/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Мана бу яратилиш вақтида бўлган осмон ва ернинг келиб чиқишидир. Раббий Худо еру осмонни яратган пайтда \v 5 даладаги бирон ўсимлик, даладаги бирон ўт ҳали ўсмаган эди, чунки Раббий Худо ҳали ер юзига ёмғир ёғдирмаган эди ва ерга ишлов бериш учун одам йўқ эди. \v 6 Лекин ердан буғ кўтарилиб, бутун ер юзини суғориб турар эди.

1
02/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Сўнгра Раббий Худо ернинг тупроғидан одамни яратиб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади ва одам тирик жон бўлди. \v 8 Раббий Худо Эденда, шарқ томонда боғ ўтқазди ва Ўзи яратган одамни ўша ерда жойлаштирди.

1
02/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Раббий Худо ердан кўзга ёқимли ва емоққа яхши бўлган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасида эса ҳаёт дарахтини ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди. \v 10 Боғни суғориш учун Эдендан дарё оқиб чиқар, сўнг тўрт ирмоққа бўлинар эди.

1
02/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Биринчисининг номи Пишўндир. У олтини бор бўлган бутун Хавилаҳ ерини айланиб оқади. \v 12 Бу ернинг олтини яхшидир. У ерда хушбўй қатрон ва ақиқ тоши бор.

1
02/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Иккинчи дарёнинг номи Гиҳўндир. У бутун Куш ерини айланиб оқади. \v 14 Учинчи дарёнинг номи Хиддеқелдир. У Ашурнинг шарқ томонига қараб оқади. Тўртинчи дарё эса Фуротдир.

1
02/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Раббий Худо инсонни олиб, Эден боғига ишлов бериш ва уни қўриқлаш учун уни ушбу ерга жойлаштирди. \v 16 Раббий Худо инсонга шундай амр берди: “Боғнинг ҳар бир дарахтидан бемалол еявергин. \v 17 Фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан емагин. Чунки ундан еган куниёқ аниқ ўласан.”

1
02/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Кейин Раббий Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб ёрдамчи яратаман”,- деди. \v 19 Раббий Худо тупроқдан барча даладаги ҳайвонларни, барча осмондаги қушларни ясаб, одам уларга қандай ном беришини кўриш учун унинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир тирик жонни қандай атаса, унинг номи шундай бўлди. \v 20 Одам барча чорваларга, барча осмондаги қушларга ва барча даладаги ҳайвонларга ном берди, лекин одамга муносиб ёрдамчи топилмади.

1
02/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Шунда Раббий Худо одамни қаттиқ уйқуга солди. У ухлаб қолгач, унинг қовурғаларидан биттасини олиб, ўрнини эт билан қоплади. \v 22 Раббий Худо одамдан олган қовурғадан хотинни яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди. \v 23 Одам эса: “Бу менинг суякларимдан суяк ва менинг этимдан этдир. У хотин, деб аталади, чунки эрдан олинган”,- деди.

1
02/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Шунинг учун эркак ўз ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишади ва улар бир тан бўладилар. \v 25 Одам билан хотини иккаловлари ҳам яланғоч эдилар, аммо уялмас эдилар.

1
03/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Худо яратган барча даладаги ҳайвонлар орасида илон энг айёри эди. Илон хотинга: “Ростдан ҳам Худо: «Боғдаги ҳеч бир дарахтдан еманглар», деб айтдими?”- деди. \v 2 Хотин эса илонга деди: “Боғдаги дарахтларнинг мевасидан ея оламиз-у, \v 3 Худо: «Сизлар ўлмаслигингиз учун фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасидан еманглар ҳам, унга тегманглар ҳам», деди”.

1
03/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Илон эса хотинга деди: “Йўқ, аниқ ўлмайсизлар! \v 5 Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилади, шунда сизлар худолар каби яхшилик ва ёмонликни биладиган бўласизлар”. \v 6 Хотин эса дарахтнинг озиққа яхши, кўзга ёқимли ва донолик бериши учун иштиёқли эканини кўриб, унинг мевасидан олиб еди. Кейин эрига ҳам берди, у ҳам еди.

1
03/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунда иккаловларининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини пайқадилар ва анжир баргларини бир-бирига тикиб, ўзларига белбоғлар ясадилар. \v 8 Сўнг улар куннинг салқинида боғда юрган Раббий Худонинг овозини эшитдилар. Шунда одам ва унинг хотини Раббийнинг юзидан қочиб, боғдаги дарахтларнинг орасида яшириндилар.

1
03/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Раббий Худо эса одамни чақириб унга: “Қаердасан?”- деди. \v 10 У эса: “Мен боғда овозингни эшитиб қўрқдим, чунки мен яланғочман. Шунинг учун яшириндим”,- деди. \v 11 Худо: “Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Мен сенга: «Ема», деб буюрган дарахтнинг мевасидан едингми?”- деб сўради ундан.

1
03/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Одам: “Сен менга берган хотин шу дарахтнинг мевасидан менга берди, мен эса едим”,- деди. \v 13 Раббий Худо хотинга: “Бу нима қилганинг?”- деди. Хотин эса: “Илон мени авради ва мен едим”,- деди.

1
03/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Шунда Раббий Худо илонга деди: “Сен шундай қилганинг учун ҳамма чорвалар ва барча даладаги ҳайвонлар орасида лаънатисан. Сен қорнинг билан юрасан ва умринг бўйи тупроқ ейсан. \v 15 Сен билан хотин орасига, сенинг уруғинг билан унинг уруғи орасига душманлик соламан. У сенинг бошингни шикастлайди, сен эса унинг товонини чақасан”.

1
03/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Хотинга эса: “Сенинг ҳомиладорлигингда азобларингни ўта кўпайтираман. Фарзандларингни азобда туғасан. Иштиёғинг эрингга бўлади, у эса сенинг устингдан ҳукмронлик қилади”,- деди.

1
03/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Одамга эса деди: “Сен хотинингнинг сўзига қулоқ солганинг учун, Мен сенга: «Ема», деб буюрган дарахтдан еганинг учун ер юзи сен туфайли лаънатланди. Бутун умринг бўйи ундан азобланиб озиқланасан. \v 18 Ер сенга тикану янтоқ ўстиради, сен эса дала ўтлари билан озиқланасан. \v 19 Сен ўзинг олинган ерга қайтгунингча пешана теринг билан нон ейсан, чунки тупроқдирсан ва тупроққа қайтасан”.

1
03/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Одам ўз хотинининг исмини Ҳавва (“Ҳаёт берадиган”) қўйди, чунки у ҳамма яшовчиларнинг онаси бўлди. \v 21 Раббий Худо одамга ва унинг хотинига теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди.

1
03/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Сўнгра Раббий Худо: “Мана, одам яхшилик ва ёмонликни билиб, Бизнинг биримиздек бўлди. Энди қўлини чўзиб, ҳаёт дарахтининг мевасидан ҳам ололмасин ва уни еб, абадий яшай ҳам ололмасин!”- деди. \v 23 Шундай қилиб, Раббий Худо, одамни ўзи олинган ерга ишлов бериши учун Эден боғидан чиқариб юборди. \v 24 У одамни ҳайдаб юборгач, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Эден боғининг шарқ томонига керубни ва айланадиган алангали қилични қўйди.

1
04/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Одам-Ато ўз хотини Ҳаввани таниб-билгач, у ҳомиладор бўлиб Қаънни туғди. Шунда у: “Раббийдан одамга эга бўлдим”,- деди. \v 2 Сўнгра унинг укаси Ҳобилни туғди. Ҳобил қўйларга чўпон, Қаън эса ер ишловчи эди.

1
04/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Бир қанча вақт ўтганидан сўнг, Қаън ернинг ҳосилларидан Раббийга бағишлов келтирди. \v 4 Ҳобил ҳам қўйларининг тўнғичларидан ва уларнинг думбасидан қурбонлик келтирди. Раббий Ҳобилга ва унинг қурбонлигига назар ташлади, \v 5 лекин Қаънга ва унинг бағишловига назар ташламади. Қаън эса ўта ғазабланди, унинг юзи тундлашди.

1
04/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Раббий эса Қаънга деди: “Нега ғазабландинг? Нега юзинг тундлашди? \v 7 Агар яхшилик қилсанг, бошингни кўтариб юрмайсанми? Агар яхшилик қилмасанг, гуноҳ эшик ёнида ётибди ва сени ўзига жалб қилади, лекин сен унинг устидан ҳукмронлик қил!”

1
04/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Қаън укаси Ҳобил билан суҳбатлашди. Улар далада бўлганларида, Қаън укаси Ҳобилга қарши чиқиб, уни ўлдирди. \v 9 Раббий Қаъндан: “Уканг Ҳобил қани?”- деб сўради. “Билмайман,- деди Қаън,- мен укамга қўриқчиманми?”

1
04/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Раббий эса деди: “Сен нима қилиб қўйдинг? Уканг қонининг овози Менга ердан фарёд қилмоқда. \v 11 Энди сенинг қўлинг билан туққан укангнинг қонини қабул қилиш учун оғзини очган ердан сен лаънатландинг. \v 12 Ерга ишлов берганингда, у сен учун ўз қувватини бошқа бермайди. Сен ер юзида қувғин ва дайди бўласан”.

1
04/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Қаън эса Раббийга деди: “Менинг жазойим кўтара оладиганимдан ҳам улкандир. \v 14 Энди Сен мени ер юзидан қувяпсан, мен Сенинг юзингдан ҳам яширинаман. Шундай қилиб, ер юзида қувғин ва дайди бўламан. Учраган ҳар кимса мени ўлдиради”. \v 15 Раббий унга: “Агар ким Қаънни ўлдирса, ундан етти карра ўч олинади”,- деди. Сўнг Раббий учраган кимса Қаънни ўлдирмаслиги учун унга белги қўйди.

1
04/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Шу тариқа, Қаън Раббийнинг ҳузуридан кетиб, Эденнинг шарқ томонидаги Нўд ерида жойлашди. \v 17 Қаън хотинини таниб-билди, у ҳомиладор бўлиб Энўхни туғди. Сўнг Қаън шаҳар қурди ва шаҳарнинг номини ўғлининг исми билан Энўх, деб атади.

1
04/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Энўхдан Ирад туғилди, Ираддан Мехиёэл туғилди, Мехиёэлдан Метушоил туғилди, Метушоилдан Ламех туғилди. \v 19 Ламех иккита хотин олди: бирининг исми Адаҳ, бошқасинининг исми Тсилла эди.

1
04/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Адаҳ Ёболни туғди. Ёбол подага эга бўлган, чодирда яшовчиларнинг отаси эди. \v 21 Унинг укасининг исми Юбол эди. У қўбиз ва най чалувчиларнинг отаси эди. \v 22 Тсилла Тубал-Қаънни туғди. У мис ва темирдан барча қуролларни ясовчи эди. Тубал-Қаъннинг синглиси Наамаҳ эди.

1
04/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Ламех ўз хотинларига деди: “Эй, Адаҳ ва Тсилла, менинг овозимга қулоқ солинглар. Эй, Ламех хотинлари, сўзларимга диққат қилинглар! Мен ўз ярамга эркакни ҳалок қилдим, ўз зиёнимга ўсмирни ўлдирдим. \v 24 Агар Қаън учун етти карра ўч олинса, Ламех учун етмиш карра етти марта ўч олинади!”

1
04/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Одам-Ато ўз хотинини яна таниб-билди. Шунда Ҳавва ўғил туғиб, унинг исмини Шит (“Солган”) қўйди, чунки: “Қаън ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо менга бошқа уруғ солди”,- деди у. \v 26 Шитдан ҳам ўғил туғилди. Шит унинг исмини Энўш қўйди. Шу вақтдан бошлаб одамлар Раббийнинг номини чақира бошладилар.

1
05/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мана бу Одам-Атонинг насабномаси: Худо одамни яратган кунида, уни Худога ўхшаш қилиб яратди. \v 2 У уларни эркак ва хотин қилиб яратди. Уларни яратган кунида дуо қилиб, Одам, деб атади.

1
05/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Одам-Ато бир юз ўттиз ёшга кирганида, ўзига ўхшаш, ўзининг суратида ўғил дунёга келтирди. Унинг исмини Шит қўйди. \v 4 Шит туғилганидан сўнг Одам-Атонинг яшаган кунлари саккиз юз йил эди. Ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 5 Одам-Ато ҳаётининг кунлари тўққиз юз ўттиз йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Шитдан эса бир юз беш ёшида Энўш туғилди. \v 7 Энўш туғилганидан сўнг Шит саккиз юз етти йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 8 Шитнинг барча кунлари тўққиз юз ўн икки йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Энўш тўқсон йил яшади ва ундан Қенан туғилди. \v 10 Қенан туғилганидан сўнг Энўш саккиз юз ўн беш йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 11 Энўшнинг барча кунлари тўққиз юз беш йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/12.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 12 Қенандан эса етмиш ёшида Махалалил туғилди. \v 13 Махалалил туғилганидан сўнг Қенан саккиз юз қирқ йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 14 Қенаннинг барча кунлари тўққиз юз ўн йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Махалалилдан эса олтмиш беш ёшида Йоред туғилди. \v 16 Йоред туғилганидан сўнг Махалалил саккиз юз ўттиз йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 17 Махалалилнинг барча кунлари саккиз юз тўқсон беш йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Йореддан эса бир юз олтмиш икки ёшида Энўх туғилди. \v 19 Энўх туғилганидан сўнг Йоред саккиз юз йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 20 Йореднинг барча кунлари тўққиз юз олтмиш икки йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Энўхдан эса олтмиш беш ёшида Метушелаҳ туғилди. \v 22 Метушелаҳ туғилганидан сўнг Энўх уч юз йил давомида Худо билан бирга юрар эди. Ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 23 Энўхнинг барча кунлари уч юз олтмиш беш йил эди. \v 24 У Худо билан бирга юриб, тўсатдан йўқ бўлиб қолди, чунки Худо уни олиб кетди.

1
05/25.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 25 Метушелаҳдан эса бир юз саксон етти ёшида Ламех туғилди. \v 26 Ламех туғилганидан сўнг Метушелаҳ етти юз саксон икки йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 27 Метушелаҳнинг барча кунлари тўққиз юз олтмиш тўққиз йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Ламехдан эса бир юз саксон икки ёшида ўғил туғилди. \v 29 У: “Раббий лаънатлаган ерга ишлов беришимизда ва қўлларимиз меҳнатида у бизга тасалли беради”,- деб ўғлининг исмини Нуҳ (“Ором”) қўйди.

1
05/30.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 30 Нуҳ туғилганидан сўнг Ламех беш юз тўқсон беш йил яшади ва ундан яна ўғиллару қизлар туғилди. \v 31 Ламехнинг барча кунлари етти юз етмиш етти йил эди, сўнг у ўлди.

1
05/32.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 32 Нуҳдан эса беш юз ёшида Шем, Хаум ва Йафет исмли ўғиллар туғилди.

1
06/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Ер юзида одамлар кўпая бориб, уларда қизлар туғила бошлаганида, \v 2 Худонинг ўғиллари инсон қизларининг гўзал эканликларини кўриб, танлаганларини хотинликка ола бошладилар. \v 3 Шунда Раббий: “Менинг Руҳим одамлар билан абадий баҳслашишда бўлмайди, чунки улар танадирлар. Шунинг учун уларнинг кунлари бир юз йигирма йил бўлсин”,- деди.

1
06/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Ўша вақтларда, айниқса, Худонинг ўғиллари инсон қизларига кирган ва қизлар уларга болалар туға бошлаган пайтдан сўнг ер юзида улкан паҳлавонлар бўлган эди. Бу полвонлар қадимдан донгдор одамлар эдилар.

1
06/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Худо, ер юзида одамларнинг бузуқлиги буюк эканини ва уларнинг юрагидаги ҳамма ўй-фикрлари доимо фақат ёмонлик эканини кўрди. \v 6 Раббий ерда инсонни яратганидан афсусланиб, юрагида қайғурди.

1
06/07.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 7 Шунда Раббий деди: “Ўзим яратган инсонларни ер юзидан қириб ташлайман. Инсондан тортиб чорвагача, судралиб юрувчилар ва осмондаги қушларгача қириб ташлайман, чунки уларни яратганимдан афсусдаман”. \v 8 Бироқ Нуҳ Раббийнинг нигоҳида илтифот топди.

1
06/09.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 9 Мана бу Нуҳнинг насабномаси: Нуҳ ўз авлодида ҳақ ва бенуқсон одам бўлиб, Худонинг қаршисида юрар эди. \v 10 Нуҳдан Шем, Хаум ва Йафет исмли учта ўғил туғилди.

1
06/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Ер эса Худонинг кўз ўнгида бузилиб борар эди, бор замин зўравонликка тўлган эди. \v 12 Худо ер юзига назар ташлади мана, у бузилган эди, чунки ердаги ҳар бир башар ўз йўлини бузган эди.

1
06/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Шунда Худо Нуҳга деди: “Менинг кўз олдимда ҳар бир вужуднинг охирати келди, чунки ер улардан зўравонликка тўлди. Энди Мен уларни ер юзидан қириб ташлайман. \v 14 Сен шамшод дарахтидан кема яса, кеманинг ичида хоналар қил ва кемага ичкаридан ҳамда ташқаридан қатрон суртгин. \v 15 Уни шундай яса: кеманинг узунлиги уч юз тирсак, кенглиги эллик тирсак, баландлиги эса ўттиз тирсак бўлсин.

1
06/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Кемада туйнук ясаб, уни кеманинг тепасида бир тирсак қилиб тугат. Кеманинг эшигини унинг ён томонидан қил. Кемани пастки, иккинчи ва учинчи қаватли қилиб қур. \v 17 Мана, Мен осмон остидаги ҳаёт нафасига эга бўлган ҳар бир вужудни ҳалок қилиш учун ер юзига сув тошқинини юбораман. Ердаги бор мавжудот ҳалок бўлади.

1
06/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Аммо сен билан аҳд тузаман. Шунда сен билан бирга ўғилларинг, хотининг, ўғилларингнинг хотинлари кемага кирасизлар. \v 19 Шунингдек, тирик қолишлари учун ўзинг билан бирга ҳамма жонзоддан, ҳар бир вужуддан кемага бир жуфтдан олиб киргин. Улардан бири эркак, бири урғочи бўлсин.

1
06/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Ўз турига кўра қушлардан, ўз турига кўра чорвалардан, ўз турига кўра судралиб юрувчилардан ҳаммасидан бир жуфтдан тирик қолишлари учун сенинг ёнингга кирсин. \v 21 Сен ўзинг билан егуликка ҳар хил овқатдан олиб, уларни ғамла. У сенга ва уларга озиқ бўлади”. \v 22 Нуҳ худди шундай қилди. У ҳаммасини Худо буюрганидек бажарди.

1
07/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Раббий Нуҳга деди: “Сен бутун хонадонинг билан кемага киринглар. Чунки Менинг кўз ўнгимда бу авлодда сен ҳақ одам эканингни кўрдим. \v 2 Ҳар бир ҳалол ҳайвондан унинг эркаги ва урғочисидан еттитадан олиб, ҳаром ҳайвондан эса унинг эркаги ва урғочисидан иккитадан ол, ва ўзинг билан кемага олиб кир. \v 3 Осмондаги қушлардан ҳам, уларнинг эркагидан ва урғочисидан еттитадан кемага олиб кир, токи бутун ер юзида уруғ сақлансин.

1
07/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Чунки етти кундан сўнг Мен ерга қирқ кечаю қирқ кундуз ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган бутун мавжудотни ер юзидан қириб ташлайман”. \v 5 Нуҳ ҳаммасини Раббий буюрганидек қилди.

1
07/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Сув тошқини ер юзини босганида, Нуҳ олти юз ёшда эди. \v 7 Нуҳ ва унинг ўғиллари, унинг хотини ва ўғилларининг хотинлари у билан бирга сув тошқини туфайли кемага кирдилар.

1
07/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Ҳалол ҳайвонлардан ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан ва барча ерда судралиб юрувчилардан \v 9 Худо Нуҳга буюрганидек, жуфт-жуфтдан: эркаги ва урғочисидан Нуҳнинг олдига кемага кирдилар. \v 10 Етти кундан сўнг ер юзини сув тошқинлари босди.

1
07/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Нуҳ умрининг олти юзинчи йили, иккинчи ойнинг ўн еттинчи кунида, айнан шу куни буюк тубсизликнинг манбалари ёрилди, осмон деразалари очилиб кетди \v 12 ва қирқ кечаю қирқ кундуз ер юзига ёмғир ёғди.

1
07/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Айнан шу куни Нуҳ ва унинг ўғиллари Шем, Хаум, Йафет ҳамда Нуҳнинг хотини ва ўғилларининг учта хотинлари кемага кирдилар. \v 14 Улар билан бирга ўз турига кўра барча ёввойи ҳайвонлар, ўз турига кўра барча чорвалар, ерда судралиб юрадиган ўз турига кўра барча судралиб юрувчилар, ўз турига кўра барча парвоз қиладиганлар, барча қушлар ва қанотлилар,

1
07/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 хуллас, ҳаёт руҳига эга бўлган ҳамма вужуд Нуҳнинг олдига, кемага жуфт-жуфтдан кирдилар. \v 16 Худо Нуҳга буюрганидек, кирадиган ҳар бир вужуднинг эркаги ва урғочиси кирди. Раббий Нуҳнинг кетидан эшикни ёпиб қўйди.

1
07/17.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 17 Ер юзида тошқин қирқ кун давом этди. Сувлар кўпайиб бориб, кемани кўтарди ва у ердан юқорига кўтарилди. \v 18 Сув эса ер юзида тошиб, ўта кўпайиб борди. Кема сув юзида сузиб юрар эди.

1
07/19.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 19 Ер юзида сувлар беҳад тошди. Осмон остидаги баланд тоғларнинг барчаси сув билан қопланди. \v 20 Сув тоғларнинг устидан ўн беш тирсак юқори кўтарилиб, уларни қоплади.

1
07/21.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 21 Ер юзида ҳаракат қилувчи ҳар бир вужуд қушлар ҳам, чорвалар ҳам, ҳайвонлар ҳам, ерда судралиб юрадиган судралувчилар ҳам, ҳамма одамлар ҳам ҳалок бўлдилар. \v 22 Димоғида ҳаёт руҳи бўлган, қуруқликда яшаган ҳар бир вужуд ҳалок бўлди.

1
07/23.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 23 Ер юзида бўлган барча мавжудот инсондан тортиб чорвагача, судралувчилар ва осмондаги қушларгача хуллас, ҳаммаси қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганлар тирик қолдилар. \v 24 Ер юзида сув бир юз эллик кун тошди.

1
08/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худо Нуҳ ва у билан бирга кема ичида бўлган ҳайвонлару чорвани эсга олди. Худо ерга шамол юборди ва сувлар тўхтади. \v 2 Тубсизликнинг манбалари ва осмон деразалари ёпилди, осмондан ёмғир ёғиши тўхтади. \v 3 Сувлар аста-секин ердан қайтиб, бир юз эллик кундан сўнг камайди.

1
08/04.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 4 Кема еттинчи ойнинг ўн еттинчи кунида Арарат тоғларининг устида тўхтади. \v 5 Сувлар эса ўнинчи ойгача аста-секин камайиб бораверди. Шундай қилиб, ўнинчи ойнинг биринчи кунида тоғ тепалари кўринди.

1
08/06.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 6 Қирқ кун ўтганидан сўнг Нуҳ ясаган кемасининг деразасини очиб, \v 7 қарғани чиқариб юборди. Қарға эса ердаги сувлар қуригунича учиб кетиб, кемага келиб тураверди.

1
08/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Сўнгра Нуҳ ер юзидан сувлар кетганини кўриш учун каптарни чиқариб юборди. \v 9 Лекин каптар ўз оёғи учун ором жойи топа олмай, Нуҳнинг олдига, кемага қайтиб келди, чунки ҳали бутун ер юзида сувлар бор эди. Нуҳ қўлини узатиб, каптарни ўз ёнига, кемага олди.

1
08/10.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 10 Етти кун кутиб, у яна каптарни кемадан чиқариб юборди. \v 11 Каптар кечки пайтда унга қайтиб келганида, мана, унинг тумшуғида янги зайтун барги бор эди. Шунда Нуҳ сув ер юзидан кетганини билди. \v 12 Яна етти кун кутиб, у каптарни кемадан чиқариб юборди, лекин бу сафар каптар унга қайтиб келмади.

1
08/13.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 13 Олти юз биринчи йил, биринчи ойнинг биринчи кунида ердаги сув қуриди. Нуҳ кеманинг томини олиб қўйиб, ташқарига қаради ва, мана, ер юзи қуриган эди. \v 14 Иккинчи ойнинг йигирма еттинчи кунида ер тўлиқ қуриди.

1
08/15.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 15 Худо Нуҳга деди: \v 16 “Сен ва сен билан бирга хотининг, ўғилларинг ва ўғилларингнинг хотинлари кемадан чиқинглар. \v 17 Барча жониворлардан сен билан бирга бўлган ҳайвонларнинг ҳаммасини: қушларни, чорваларни, ерда судралиб юрадиган судралувчиларни олиб чиқ. Улар ер юзида серпушт бўлиб, серҳосил бўлсинлар ва ер юзида кўпайсинлар”.

1
08/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Шунда Нуҳ ўз ўғиллари ва хотини ҳамда ўғилларининг хотинлари билан бирга чиқди. \v 19 Ҳайвонлар, судралувчилар, қушлар, ер юзида ҳаракат қилувчиларнинг ҳаммаси ўз турига кўра кемадан чиқишди.

1
08/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Нуҳ эса Раббийга қурбонгоҳ қурди. Сўнг у ҳар бир ҳалол ҳайвондан, ҳар бир ҳалол қушдан олиб, қурбонгоҳ устида уларни тамоман ёндирилиш қурбонлиги сифатида куйдирди. \v 21 Раббий хушбўй ҳидни ҳидлади. Шунда Раббий Ўз юрагида деди: “Энди Мен ерни инсон туфайли бошқа лаънатламайман, чунки инсоннинг юрагидаги фикру хаёли ёшлигидан бузуқдир. Мен энди қилганимдек, ҳамма жонзодни бошқа нобуд қилмайман. \v 22 Бундан буён, ҳали ер турар экан экиш ва йиғиш, совуқ ва иссиқ, ёз ва қиш, кун ва тун ҳеч тугамайди”.

1
09/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Худо Нуҳ билан унинг ўғилларини дуо қилиб деди: “Серпушт бўлинглар, кўпайиб, ер юзини тўлдиринглар. \v 2 Ердаги ҳамма ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар, ерда судралиб юрадиган ҳаммалар, денгиздаги балиқлар сизлардан қўрқиб, титрасинлар. Улар сизнинг қўлингизга топширилган.

1
09/03.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 3 Яшаётган ҳар бир жонивор сизларга озиқ бўлсин. Сизларга ҳамма нарсани кўк ўт сифатида бердим. \v 4 Фақат этни жони билан, яъни қони билан еманглар.

1
09/05.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 5 Сизларнинг жонингиз жойлашган қонингиз учун хун талаб қиламан. Одамнинг жони учун ҳар бир ҳайвондан ҳам, одамдан ҳам хун талаб қиламан. Шунингдек, ўз биродарини жони учун ҳар бир одамдан хун талаб қиламан. \v 6 Ким одам қонини тўкса, унинг қони ҳам одам қўли билан тўкилади. Чунки одам Худонинг суратида яратилган. \v 7 Сизлар эса серпушт бўлиб кўпайинглар ва ер юзида тарқалиб кўпайинглар”.

1
09/08.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 8 Худо яна Нуҳ билан унинг ўғилларига деди: \v 9 “Мана, Мен сизлар билан ва сизлардан кейинги авлодларингиз билан аҳд тузаман. \v 10 Сизлар билан бирга бўлган ҳар бир тирик жонзод билан ҳам, қушлар, жониворлар, ернинг ҳамма ёввойи ҳайвонлари билан ҳам, кемадан чиққанларнинг ҳар бири, ернинг ҳар бир ҳайвони билан ҳам аҳд тузаман.

1
09/11.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 11 Мен сизлар билан шундай аҳд тузаман: Энди бошқа тошқин сувлари туфайли бор мавжудот қирилмайди, ерни барбод қилиш учун энди тошқин бўлмайди”. \v 12 Сўнгра Худо деди: “Мен сизлар билан ҳамда сизлар билан бирга бўлган ҳар бир тирик жон билан тузаётган, авлодлардан-авлодларга ўтадиган аҳднинг аломати шундай: \v 13 Мен булутларда камалак ўрнатаман ва у Менинг ер билан аҳдимнинг аломати бўлади.

1
09/14.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 14 Ер юзига булут келтирганимда, булутларда камалак кўринади. \v 15 Шунда Мен сизлар билан ва ҳар бир вужуддаги барча тирик жонзод билан тузган аҳдимни эслайман. Яна барча мавжудотни қириш учун сув тошқини бўлмайди.

1
09/16.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 16 Камалак булутларда бўлади. Мен уни кўрганимда, Худо ва ернинг ҳар бир вужуддаги барча мавжудоти орасидаги абадий аҳдни эсга оламан”. \v 17 Шу тариқа, Худо Нуҳга деди: “Менинг ердаги ҳар бир мавжудот билан тузган аҳдимнинг аломати ана шу бўлади”.

1
09/18.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 18 Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари: Шем, Хаум ва Йафет эди. Хаум Канъаннинг отасидир. \v 19 Булар Нуҳнинг уч ўғиллари эди. Улардан бутун ер юзи бўйлаб одамзод тарқалди.

1
09/20.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 20 Нуҳ ерга ишлов бера бошлади ва узумзор ўтқазди. \v 21 Бир куни у шароб ичди ва маст бўлиб, чодирда яланғоч ётган эди.

1
09/22.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 22 Канъаннинг отаси Хаум отасининг яланғочлигини кўриб, ташқаридаги икки акасига айтди. \v 23 Шем ва Йафет эса кийимларини елкаларига ташлаб, орқалари билан юриб боришди ва яланғоч оталарини ёпиб қўйишди. Шундай қилиб, юзлари орқага қарагани учун, улар унинг яланғочлигини кўришмади.

1
09/24.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 24 Нуҳ шароб мастлигидан уйғонгач, кенжа ўғли унга нима қилганини билиб олди. \v 25 Шунда Нуҳ: “Канъан лаънати бўлсин, акаларига қулларнинг қули бўлсин”,- деди.

1
09/26.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 26 Кейин яна деди: “Шемнинг Раббий Худоси муборак бўлсин. Канъан эса Шемга қул бўлсин. \v 27 Худо Йафетни кенгайтирсин, у Шемнинг чодирларида яшасин. Канъан эса унга қул бўлсин”.

1
09/28.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 28 Нуҳ тошқиндан сўнг уч юз эллик йил яшади. \v 29 Нуҳнинг барча кунлари тўққиз юз эллик йил эди, сўнг у ўлди.

1
10/01.txt Normal file
View File

@ -0,0 +1 @@
\v 1 Мана, Нуҳ ўғиллари Шем, Хаум ва Йафетнинг тошқиндан сўнг туғилган авлодлари:

Some files were not shown because too many files have changed in this diff Show More