uz_gen_ulb/48/08.txt

1 line
599 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 8 Исроил Юсуфнинг ўғилларини кўриб: “Ким булар?”- деди. \v 9 Юсуф ўз отасига: “Булар Худо менга шу ерда берган ўғиллар”,- деди. Ёқуб: “Уларни менинг олдимга олиб кел, мен уларни дуо қиламан”,- деди. \v 10 Исроилнинг кўзлари қариликдан хиралашган бўлиб, у яхши кўра олмас эди. Юсуф уларни унга яқин олиб борди, у уларни ўпиб қучоқлади.