uz_gen_ulb/47/20.txt

1 line
762 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 20 Юсуф бутун Миср ерини фиръавн учун сотиб олди, чунки мисрликларнинг ҳар бири ўз даласини сотди, зеро очарчилик улардан устун келган эди. Шундай қилиб, бор ер фиръавнники бўлди. \v 21 Халқни эса Миср ҳудудидан бошқа шаҳарларга кўчирди. \v 22 У фақат коҳинларнинг ерларини сотиб олмади. Чунки коҳинлар фиръавндан улушга эга эдилар ва фиръавн уларга берган улушдан озиқланар эдилар. Шунинг учун улар ерларини сотмадилар.