uz_gen_ulb/44/03.txt

1 line
656 B
Plaintext
Raw Normal View History

\v 3 Эрталаб тонг отганида, бу одамларни ва уларнинг эшакларини қўйиб юбордилар. \v 4 Улар шаҳардан ҳали узоқ кетиб улгурмай, Юсуф ўз уй бошқарувчисига деди: “Бор, у одамларни таъқиб қил, уларни қувиб етгач уларга дегин: Нима учун яхшиликка ёмонлик қайтардингизлар? \v 5 Бу менинг хўжайиним ичадиган, у башорат қиладиган пиёла эмасми? Сизлар ёмон иш қилдингизлар”.